Борида қадрланг қадрдонларни,
Лаҳзада умрлар топади якун.
Бугун соғ-саломат юрган одамни,
Эртага қабрга қўйиш ҳам мумкин!
Тез-тез кўришиб турайлик, қадрдонларим...
😊/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
• Аёлларнинг ўзларини эркакка тенглаштиришлари — ахмоқлик.
• Улар эркакдан анча устундирлар.
• Чунки аёлга нима берсангиз, улар уни ортиғи билан сизга қайтаради.
• Агар сиз унинг танасига уруғ берсангиз, сизга уни фарзанд қилиб қайтаради.
• Агар сиз аёлга уй қуриб берсангиз, сизга уни шинам маскан қилиб қайтаради.
• Агар сиз унга масаллиқлар берсангиз, у сизга таом беради.
• Агар сиз унга биргина табассум ҳадя қилсангиз, у сизга бутун юрагини тортиқ қилади.
• Аёл зоти ўзига берилган ҳар қандай нарсани кўпайтиради ва мўл-кўл қилади.
• Шу сабабли агар унга бирорта ифлослик қилсангиз, бир дунё ахлатни қабул қилиб олишга тайёр туринг...
✍️ Вилльям Голдинг (Британиялик ёзувчи 1911-1991)
👉🏼/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Ҳар ким бошқаларни ўз табиати билан кўради.
IkromSharif👇
ㅤㅤㅤㅤ
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!🕊
Бугун 10 ноябрь,
Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Хотиржам бўлинг, сиз Сақловчи Аллоҳ кўз ўнгидасиз!
Тилдан олдин дил билан:
"Ишимни Аллоҳга топширдим", денг
Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир... Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин..
Буюк Аллоҳдан истиғфор сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йуқ. У Тирик ва Тадбирлидир ва Унга тавба қиламан
🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин
Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!
#Алҳамдулиллаҳ
#СубҳанАллоҳ
#Аллоҳу_Акбар
#Ла_илаҳа_иллолоҳ
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
#Ўзи_мени_нимам_бор?
Мени ўзи нимам бор?:
Яратилиш — Сендан.
Ота-онам? — Сендан.
Дўстларим? — Сендан.
Устозлар? — Сендан.
Ўзи мени нимам бор?:
Илм — Сендан.
Қобилият? — Сендан!
Истеъдод? — Сендан.
Ҳикмат? — Сендан.
Қувват? — Сендан.
Нимам бор ўзи мени?:
Иймон — Сендан.
Ҳидоят? — Сендан.
Тавфиқ? — Сендан.
Илҳом? — Сендан.
Руҳият? — Сендан.
Борми мени нимамдир?:
Муҳаббат — Сендан.
Умид? — Сендан.
Сабр? — Сендан.
Ҳаёт? — Сендан.
Мамот — Сендан!
Ўзи борми нимамдир?:
Таълим — Сендан.
Касбим? — Сендан.
Дарсим? — Сендан.
Ўқувчилар? — Сендан.
Ривожланиш? — Сендан.
Кибрланишга ўрин йўқ:
Ҳаммаси — Сендан!
Субхан Аллоҳи ва Бихамдиҳи
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
ИЗЛАГАН ИМКОН ТОПАР!
Кимки ўзини даражасини юқори деб билса, унинг учун камолот йўли тўсилади. Изланган, ўз устида мутассил ишлаган ва имкониятни имтиҳон деб билган кишини, албатта муваффақият ва бахт кутади!
Ишонинг, вақтида сизнинг устингиздан кулган инсонлар, ҳозир сизни ўзлари учун идеал деб билади...
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
— Мен турли нарсаларга сабр қилиб кўриб сабрнинг ҳам даражалари бор эканини шахсий тажрибамдан ўтказиб кўрдим.Йўқчиликка сабр, беморлик ва касалликларга сабр, катта ва кичик мусибатларга сабр ва ҳоказо. Лекин бу сабрлар ичида менга энг қийин бўлгани хилватда ёлғиз қолганимда нафсимни истакларига қарши чиқишдаги сабр бўлди.
Нафсга қарши сабр қилиш осон иш бўлганида эди Аллоҳ таоло Қуръонни бир неча ўринларида нафсни ёмонлигини зикр қилмаган бўлар эди. Шу сатрларни ёзар эканман Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари ёдимга тушди:
بَلِ الْإِنْسَانُ عَلَىٰ نَفْسِهِ بَصِيرَةٌ
14. Ҳа, инсон ўз нафсига қарши ўзи шоҳиддир..
(Қиёмат сураси.)
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Қаерда меҳр бўлса, у ерда ҳаёт бўлади! Кўнглингизни дуосиз, шукрсиз ва меҳрсиз қолдирманг..!
Дуо қилганда дилдан ишонинг. Шукр қилганда қалбдан миннатдор бўлинг. Меҳр кўрсатганда, самимий ва шафқатли бўлинг. Ҳар бир кунингиздан унумли фойдаланинг.
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Шундай экан, ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Аллоҳим юзимизни ёруғ;
Қалбимизни исломга кенг;
Қадримизни баланд;
Сўзимизни олий;
Ҳаётда муваффақиятли;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Қарзларимизга нажот;
Ризқимизга кенглик;
Кунимизга барака;
Бандаларига суюмли қилиб;
Бизни билган ва билмаганларга истарали қилиб,
Дунёда муборак;
Охиратда гуноҳлари мағфират қилинган бандаси қилсин!
Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин..!!
Аминь 🤲
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
УЗОКЛАШИБ КЕТДИКМИ ДЕЙМАН?!
Эй дўстижон, тақдир жўрттага,
Йўлимизни бўлди, тўрттага,
Билмам не гап тушди ўртага,
Узоқлашиб кетдикми, дейман?!
Ҳолимизга ҳеч ҳамият йўқ,
Йўқламоққа сизда ният йўқ,
Аввалгидек самимият йўқ,
Узоқлашиб кетдикми, дейман?!
Аразлашдик, жангсиз, урушмай,
Туролмасдик, бир кун кўришмай,
Қолдими ё, ишлар юришмай,
Узоқлашиб кетдикми, дейман ?!
Синовларга сабр топилмас,
Оқибатга қабр топилмас,
Пул топилгай, қадр топилмас,
Узоқлашиб кетмайлик, дейман!
Содиқ эдим, борингизга, мен,
Жон тикардим орингизга, мен,
Дўст эмасдим молингизга мен,
Узоқлашиб кетдикми, дейман?!
Ўртамизда қайси бир маълун,
Ёқа йиртар англамай ҳолин,
Важ ноаниқ, сабаб номаълум,
Узоқлашиб кетдикми, дейман?!
Каналимиздан узоклашманг
👇👇👇
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Агар сиз ҳозир ҳеч нарса қилмасангиз, кейинроқ ҳам ҳеч нарса қилмайсиз! Агар сиз доим ҳаракатларингизни кейинга: эртага, кейинги ҳафтага, кейинги йилга қолдиришда давом этсангиз, ҳаётингиз ҳеч қачон ўзгармайди.
Ниманидир ўзгартирмоқчимисиз, орзуйингиздаги ҳаётни яшамоқчимисиз-ҳозир, шу сафар ҳозир қилинг!
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
ОНАМНИ ҲEЧ ҚАРИТМА ҲАЁТ
Умр тезда ўтябди бироқ,
Бу танамни титратар титроқ.
Сочларида кўринибди оқ,
Онамни ҳеч қаритма ҳаёт!
Сўзлаганда сўзлари дори,
Букилмасин синмасин ори.
Тик тутади қаддини бори,
Онамни ҳеч қаритма ҳаёт!
Қош тўкилиб, қўйибди қалам,
Бор кўнглимда жимгина алам.
Муштипарим ўзимни онам,
Онамни ҳеч қаритма ҳаёт!
Тиш тўкилиб милкида чайнаб,
Еёлмасдан ёмон ҳам қийнаб.
Юрагимдан отилар қайнаб,
Онамни ҳеч қаритма ҳаёт!
Эркаласанг кетади эриб,
Бор-будини бизга деб бериб.
Олиб борай гулларни териб,
Онамни ҳеч қаритма ҳаёт!
Мен қаритдим онаизорим,
Аллоҳ тинглар фақат оҳ зорим.
Мен берайин энди қалб борим,
Онамни ҳеч қаритма ҳаёт!
Паймонаси тўлиб кетса гар,
Кетдим дея кулиб кетса гар.
Эслайман мен ҳар кун шом-саҳар,
Онамни ҳеч қаритма ҳаёт!
✍ Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳрихоний)
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Ота ҳақида тасирли видео ролик... 😢
Жуда ғамгин ва маъноли.
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Охиратда Аллоҳ Субҳанаҳу " эй бандам, сенга берган имкониятларни нимага сарфладинг? " деса " Интернетда ўтирволиб жавлон урдим, золимликда миш-миш қилинган эрларни оммага олиб чиқиб пўстагини қоқдим, аёлларни қораладим, ўзимча наҳй мункар қилдим, даъват қилдим, фосиқларни фош қилдим " десак, " Сенга бундай ваколат бермагандим, озгина илмингга ғурурландинг, чала-чулпа ўқиган намозингга, қўйган соқолингга, ўраган рўмолингга ишониб катта кетдинг, ўзингга бино қўйдинг, маҳлиё бўлдинг, ўз нафсингни тозалашдан ғофил қолдинг, мўъминларни ғийбат-масхара қилдинг, хулқинг ва амалларинг ночор ҳолингда бошқаларни маломат этдинг, ўз оиланг ва яқинларингни ислоҳ қилмадинг, бурчларингни бажармадинг, бор ана гуноҳларингдан поклангунча жаҳаннамда ён " деб дўзахга улоқтирилувчи зиёнкорлардан бўлиб қолмайлик.
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Турмушга чиққан қиз эрга тегмай мазза қилиб юрган дугоналарини кўролмади 🤦♂️😂
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Қарғанинг заковати
Агар қарға касалликка чалинса, чумолилар инига ҳужум қилиб, уни кавлайди. Сўнг қанотларини ёйиб, ҳаракатланмай туради ва чумолиларнинг ўзига ҳужум қилишига имкон беради.
Бу ҳужумда чумолилар қарғага “чумоли кислотаси” деб аталган суюқлик сепадилар.
Ушбу кислота замбуруғ ва бактерияларни йўқ қилишда дихлофос каби вазифани ўтайди.
Натижада қарға касалликка олиб келиши мумкин бўлган микроорганизм ва паразитлардан қутилади.
Хулоса: Буни қарғага ким ўргатди деб ўйлайсиз..?!
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Танаси Жаннатда - Томири дунёда бўлган бир дарахт бор
Бу дарахтнинг номи - “Сийлайи Раҳм“ (опа-сингил, ака-укалардан ҳола аҳвол сўраш) экан
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
🍀🌷
Гўзал оқшом хайрли бўлсин қадрлигим...
🌷🍀
Дунёда армонингиз бўлмасин...
Қалбингиздагилар кўз олдингизда бўлишсин...
Сиз энг меҳрли инсон бўлингки, меҳрингиз тафти яқинларизи ва жигарларизи тортиб турсин илохим...
🍀🌷
Умр ғанимат, дийдор ғанимат, меҳр олий туйғу,
Муҳаббат омонат азизларим...
🌷🍀
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
- Дадаси, тахоратингизга сув тайёрлаб қўйдим.
- Дадаси, нонушта тайёр, турақолинг.
- Дадаси, ташқарида совуқ бўляпти, қалин курткангизни кияқолинг.
- Дадаси, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
- Дадаси, тушлик қилиб олинг.
- Дадаси, кеч қолмай келинг.
- Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўлди.
- Дадаси, чарчамадингизми.
Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган гапининг турли услубдаги изҳорлари.
- Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига омонат.
- Онаси, рўзғорда нима кам, келишимда нима олиб келай?
- Онаси, болаларимиз сени қийнамадими?
- Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
- Онаси, пиширган таоминг жуда мазали бўпти.
- Онаси, кийининглар, кўчани айланиб келамиз.
- Онаси, узр, кел ярашайлик.
- Онаси, қанақа кўйлак оберай?
- Онаси, мени дуо қил.
Булар эрнинг аёлига “Онаси, сени яхши кўраман” деган гапининг турлича изхорлари.
Яратган Эгам ҳамма оилаларни тотув, саодатли қилсин, жанжалдан асрасин. Оила неъматига эришмаганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато этсин...
👉🏼/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Хаёли сенда бўлмаганни юрагингда олиб юриш - дунёдаги энг оғир юкдир...
Биз сўзларимизни ортиқ
сатрларга эмас,
кўксимизга ёздик.
Қалбингизни кўзи бўлса ўқир,
қулоғи бўлса эшитар,
тили бўлса сўзлашар…
Ишқнинг тили дуодир! Ҳар бир дуо севгилисига ёзилган мактуб каби бўлмоғи лозим!
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
#Таниш_гапларми?
Дадаси пулимиз йўқ, пулим бор хохласангиз қарз бериб тураман😂
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
#хайрли_тонг
Бу дунёни шундай гўзал яратиб, унга қуёш, ой, сув ва ҳавони бўйсундириб қўйган Аллоҳнинг Жаннати қандай гўзал эканлигини биз ожиз бандалар тасаввур ҳам қила олмаймиз...
Унга эришишнинг йўлини эса ҳаммамиз жуда яхши биламиз... Аллоҳ таоло барчамизга Фирдавс Жаннатига киришликни насиб айласин!
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Aзизларим барчангизга гўзал оқшом хайрли бўлсин !
Бу оқшом унутилмас ширин лаҳзаларга бой бўлсин.
Оқшомнинг гўзал бўлиши, албатта, сиз азизларимнинг қалб гўзаллигингизга ва кайфиятингизга боғлиқ.
Оқшом сиз билан янада гўзалроқдир....❤️
ХАЙРЛИ ГЎЗАЛ ОҚШОМ
ОҚШОМ ХАМРОҲИНГИЗ
БЎЛСИН!!!❤️
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
🌿🌿🌿☘🌿🌿🌿
УЗОҚ УМР КЎРИШНИ ИСТАСАНГИЗ...
....Поклик имондандир.
...Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйибди.
....Доим тоза, покиза овқатлар енг.
....Ҳаромда шифо йўқ;
....Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг.
....Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
....Қон олдириш ~ шифо.
....Қора седана ~ ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво.
....Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади.
....Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир.
....Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди.
....Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади.
....Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди.
....Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг.
....Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради.
....Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг.
....Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
....Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот~кўкатлар енг.
....Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор.
....Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади.
....Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг.
....Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг.
....Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
....Дастурхонингиздан хурмо аримасин.
....Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг.
....Ёлғиз овқатланманг.
....Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг...!
🌿🌿🌿☘🌿🌿🌿
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Мусофирда юрган ўғил уйига маскада келиб ота-онасига сюрприз қилибди!
Мусофирда юрганларни Аллоҳим паноҳида сақласин!
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg