Ёш йигит Каъбада туриб фақат: "Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси - Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" - дея такрорларди.
Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради: - Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми?
Йигит бир пас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди: - Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим.
Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча харжласанг бўлади..."
Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз - ўзимга уқтирдим: "Йўқ, бу пуллар меники эмас, улардан фойдаланишим ҳаром".
Шу асно: " Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" - деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим.
Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди - омонатни эгасига топширдим.
У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда болани мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим.
Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди.
Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир - икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди.
Шунда бола менга: "Хожам, сизга бир сирни очай - мен Форс амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари. Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг. Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди.
Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим. Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди. Мен рози бўлдим.
Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди. Рафиқамдан: "Бу нима?" - деб сўрадим.
У: "Отамнинг ҳамёни, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар".
Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан...
Такдиримизда биз учун аталган ризқимизга албатта эга бўламиз, факат ҳаром еки ҳалол йул оркали эга булишни узимиз хал қиламиз...
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
#МОТИВАЦИЯ
Ўқитувчи ўқувчиларини программа ёрдамида келажакдаги кўринишини ясаб, уларни нуфузли касб эгаларининг формасини кийган ҳолатида кўрсатибди🥰
Мурғак болаларнинг қувончини кўринг, мана ҳақиқий мотивация! Болага у келажакда керакли ва муваққиятли инсон бўла олишини кўрсатиш!
Айрим ўқитувчиларимиз ҳам ўрнак олишса бўларди … “ Отанг-онанг”дан бошлаб “ ким ҳам бўлардинг” деб тугатадиганлар кўриб уялишсин….
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
🌙 💞💞💞💞💞💞💞💞 🌙
🌺 Х а й р л и т у н 🌺
✨Аллохим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин!
Эртагача дийдор кўришгунча😘
✨Юлдузларни етаклаб,
Ой ҳам чиқди осмонга.
Демак Аллоҳга шукур,
Етишибмиз оқшомга.
Сизга ҳайрли оқшом,
Хайрли тун қадрдон.
Тонгда сизни уйғотсин,
Саҳар айтилган Азон!
Сизларга хайрли тун тилаб қолувчи Мехрли Қалбингиз❤️
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
#Долзарб
❗Ўзбекистонда хам "Head and Shoulders" шампунини подделкаси кўпайиб кетибди
Уни оригиналидан ажаратишни СИРИ ОЧИЛДИ
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
-- Ха уйдаман. Йук соглигим яхши факат мени ишга боришимга бугун онам куймади!- дедим Аллохга шукрлар айтиб.
Оналар хаттоки бу дунёни тарк этгач хам уз фарзандларига гамхурлик килишаркан. Оналаримизни узинг асра Аллохим....омийн ....деб
Крик души ШУХРАТ.
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
— Дада, ўқимоқчиман.
— Қўй, болам, ўзи пул кам, укангнинг суннат тўйини қилишимиз керак!
— Дада, мусиқани ўрганмоқчиман.
— Қўй, болам, ўзи пул кам, опангни узатишимиз керак!
— Дада, спорт билан шуғулланмоқчиман.
— Қўй, болам, ўзи пул кам, акангнинг тўйини қилишимиз керак!
P.S.: Болага "қўй-қўй" деявериб, қўй қилиб қўйдик! Мана энди бутун дунё учун арзон мардикор бозор бўлиб қолдик!!!
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
🥀 Bunaqasi aniq bo’lmagan.
🥰 40 minutda 1000$ lik libosimni bepulga bichilish va tikilishini o’rganishni istaysizmi?
Unda men 18 yillik Professional dizayner, Ra’no collection Brendi asoschisi Ra’no Khamraeva TIKUVCHI lar uchun 4-noyabr kuni BEPUL masterklass tashkil qilyapman.
Masterklassda siz:
Одамлардан фаришталикни талаб килманг! Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди, фаришталар эмас. Ҳар биримиз адашамиз, хато қиламиз, билиб-билмай кимнингдир кўнглига озор берамиз...
Лекин кўнглимизга озор берган ўша ёмоннинг ҳам, қандайдир бир яхши хислати бўлади. Биз учун энг мукаммал бўлган инсоннинг ҳам бир ёмон одати бўлади...
Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун унутиш ва кечириш туйғулари берилган. Агар кечирмасак, демак биз ҳам яхши одам эмасмиз...
Шундай экан ёмон одамлар йуқ. Шунчаки ёмон одатлар бор холос. Яқинларингиздан ва дўсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг! Кечиринг! Унутинг!
👉🏼/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Банда ота-онаси ҳақига дуо қилишни тарк қилса, унинг ризқи узилади.
Дайламий ривояти.👇
ㅤㅤㅤ/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Борай десам ҳолим йўқ,
Кексалик урмоқда дўқ,
Наҳот менсиз кўнглинг тўқ,
Кўринмай кетдинг, ўғлим...
❗️Жумадан кейин Ота-онангизни зиёрат қилинг, дуоларини олинг, агар ўтиб кетишган бўлса, ҳақларига садақа бериб дуо қилинг, Яхшилар !
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Опахон булбулни сайрашини роса қойиллатдилар👏👏
МАШАЪАЛЛОХ
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Ана шундай келинлардан Аллоҳ ӯзи асрасин!
Ота онасига Шундай хизмат қиладиган йигитлар кӯпаяверсин 🤲
Хулоса ӯзингиздан .
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва барокатуҳу
Инсоннинг ҳар ерда ризқи бор.
Ризқ Ўзидан.
Бугун ҳам аслида ризқ.
Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...
🕊
Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!
Азизлар, сезяпсизларми, фасллар каби умримиз ҳам ўтиб бормоқда. Вақт шафқатсиз, у ҳеч ким ва ҳеч нарсани кутиб турмайди. Бугун яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, улар билан ўтган хуш дамларни ғанимат билинг, улардан ҳол сўраб, кўнгил олинг, дуолар олинг..
Ҳар тонг саҳарда уйғониб, тоат ибодат қилган банда Аллоҳнинг суюкли бандаси бўларкан...
Бутун ер юзини изласак ҳам:
ОНА каби чексиз меҳрибон
ОТА каби тенгсиз қадрдон
ИЙМОН каби туганмас давлат
ИСЛОМ каби тенги йўқ қудрат
Тинчлик каби буюк неъмат топа олмаймиз…
Роббим берган бугунингиз хайрларга бой бўлсин
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Ассалому алайлум ва роҳматуллохи ва барокатуҳу қадрдонлар...
Ота - она, жон - жигар, ёру - биродарлар қадрига етиш учун, албатта улардан айрилишимиз шарт эмас...!
Ҳайрли ишлар қилиш учун, бошимиз деворга урилиши шарт эмас!
Қалбимиз юмшаши учун, дард чекишимиз шарт эмас!
Ҳадя улашиш учун байрамни кутиш шарт эмас!
Ҳастадан хабар олиш учун Жума кунини кутиш шарт эмас....!
Келинг азизлар, шу имкониятларни бой бермайлик!!!
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Ажрашиш хавфи юқори бўлган оилалар!
Оила қурилгандан кейин, хар қандай оилага хам ажралиш хавф солиши мумкин. Хар қандай муносабатларга хам бир кун келиб путур етади. Агар сиз учун азиз бўлган одамингизни, муқаддас оилангизни сақлаб қолишни истасангиз, қуйидаги холатларга эътиборли бўлинг:
1️⃣. Тўй олдидан куёв иккиланадиган бўлса. Статистик маълумотларга кўра, тўй олдидан куёв қароридан иккиланадиган бўлса, бундай жуфтликларни ажрашиб кетиш хавфи икки баробар кучаяди. Аммо келин қандай қарорга келмасин, бу уларнинг келгуси хаётига таъсир қилмайди.
2️⃣. Келин – куёв жуда ёш ёки 32 ёшдан катта бўлса. Албатта бахтли турмуш кечириш учун ёшнинг ахамияти йўқ, аммо хар қандай ёшнинг хам ўзига яраша ташвишлари бор. Хаётий тажрибага эга бўлмаган ёшлар турмуш қурганидан кейин хар бирининг ўзига яраша мақсади пайдо бўлади. 10 – 15 йил ўтгандан кейин улар шахс сифатида шаклланиб, ўзи истамаган одам билан яшаётганини хис қила бошлайди.
Иккинчи томондан, 32 ёшдан кейин турмуш қурганларнинг никохи хам омонат бўлар экан. Чунки улар ёлғизликга, озодликга, мустақилликга ўрганиб қолганидан ёнидаги одам уларга халақит қилаётгандек туюлади.
3️⃣. Оилада фақат қиз фарзандларни туғилиши. Бунга эркакларнинг уйланганидан бошлаб, меросхўр ўғил фарзанд кўришни исташи сабаб бўлади. Ўғилми, қизми Худонинг инояти! Уларнинг хар иккисига хам ота – она мехри керак. Қиз фарзанд қўрган одам бахтсиз одам дегани эмас!
4️⃣. "Ажрашиш ота мерос”. Агар сизнинг ота – онангиз ажрашган бўлса, сизнинг оилангизга хам ажрашиш 40 % хавф солиши мумкин. Нима қилиш керак? Уларнинг хатоларидан хулоса чиқариб, келажакда бундай хатоларга йўл қўймасликга харакат қилиш лозим.
5️⃣. Қарзлар. Пул муаммоси хар доим стрессларга сабаб бўлади. Оилада эр ва хотиндан бирининг ишлаши, иккинчисининг бекор қолиб, бор пулни гиёхвандлик, ичкиликбозликка сарфлаши мумкин. Шунда эр – хотин ўртасида можаро чиқиб, оила бузилиш хавфи туғилади
6️⃣. Эр – хотиндан бирининг “хавфли” касбда ишлаши. “Хавфли” касблар рўйхатига нафақат харбий ва ички ишлар ходимларининг касби, балки қайси сохада ишлашидан қатъий назар, асосий вақтини ишда ўтказадиган одамлар киради.
7️⃣. Аёл эридан кўп пул топса. Эридан кўп пул топган аёллар, кўп холларда оила боқувчиси ўзи бўлгани учун эрига паст назар билан қарайди. Иқтисодий томондан мустақил бўлгандан кейин эрига оила боқувчиси деб қарамайдилар.
8️⃣. Аёлнинг ёши эридан катта бўлса. Мухаббат ёш танламайди дейишади, аммо юқорида айтиб ўтганимиздек, хар бир ёшнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Эр – хотин ёшлари ўртасидаги фарқ туфайли бир – бирини тушунмаслиги мумкин.
9️⃣. Эр – хотиндан бири доимо ўзини хақ деб хисоблаши. Турмушда эр ва хотиннинг бир – бирига бўлган муносабати асосий омил вазифасини ўтайди. Улардан бирининг камситиши, ерга уриши, хурмат қилмаслиги хам ажралишга сабаб бўлади.
🔟. Энг охирги ғалати факт: кўп холларда куёв болалигида суратга кулмасдан, хўмрайиб тушган бўлса, келажакда пессимист бўлиб вояга етади. Бундай одам билан яшаш осон бўлмайди.
Асосийси, бахтли ёки бахтсиз бўлиш ўз қўлингизда! Хар қандай ирим – сиримларни юрагингизга яқин олманг! Жуфтингиздан мехрингизни, мухаббатингизни аяманг, хурмат – эътиборли булинг!
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
ХАБАР ОЛИНГ, АКА-УКАДАН.
Аллоҳ ўзи боғлаган ришта,
Қўллар ўзи сизни ҳар ишда,
Қолдирмангиз ғаму ташвишда,
Ҳабар олинг ака-укадан.!
Улар борки кулфатлар нари,
Соғинасиз кун ўтган сари,
Совимасин меҳрли бағри,
Ҳабар олинг ака-укадан.!
Ўртангиздан бирор сўз қочиб,
Аразларга юрманг йўл очиб,
Аразламанг қахрингиз сочиб,
Ҳабар олинг ака-укадан.
Бел боғлайди тўй бўлса улар,
Ҳизматингиз қилгувчи шулар,
Исроф бўлиб ўтмасин кунлар,
Ҳабар олинг ака-укадан!
Айтинн кимдан ўтмайди хато,
Оқибатни қилманглар адо,
Юз кўрмаслик бўлманг бу хато,
Ҳабар олинг ака укадан.!
✍Бахтиёр Хасанов
✍Сохиба Қурбонова
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
ТУШИМДА ОНАМНИ КЎРДИМ...
Ўзимни кичкиригимдан сесканиб уйгониб кетдим.- дея гапида давом этди бир танишим. Соатга карасам учдан йигирма минут утибди. Бир пиёла совук чой ичдимда, яна ухлашга харакат килдим. Лекин кузимга бошка уйку келмади. Хаёлимдан уша курган тушим хеч кетмасди. Юрагим безовта эди.
-- Хечкиси йук бу оддий тушку.- дея узимни тинчлантирдим. Лекин барибир хам кунглим безовта эди.
Етти ой олдин онам оламдан утганди. Онам жаннати аёл эди, чунки хеч кимга ёмонликни раво курмасди, хам касал булмасдан, бирор жойи огриб ётиб колмади. Соглигидан хеч хам шикоят килмасди. Аммо бир куни юраги приступ бериб бу оламни тарк этди. То тез ёрдам келгунича мен билан гаплашиб утирди. Духтирлар хонага киргач онамнинг юраги урушдан тухтади. Духтирлар канча куп харакат килишмасин, афсуски онамни куткара олишмади. Мен оилада ёлгиз фарзанд эдим. Отам бизни ташлаб кетган. Мени онам бечора ёлгиз катта килди, тарбиялади ва укитди.
Онамни улганига етти ой булса хам хали бирор марта тушимга кирмаганди. Бир куни тунда туш курдим. Тушимга ванихоят онам кирди. Аммо бу туш мени кувонтирмади, аксинча куркитди. Чунки онам мени ёнимга кандай кумилган булса яъни кафани билан келди. Онам тушимда менга якин келди ва кулогимга шивирлаш охангида яъни унинг гапларини мендан бошка хеч ким эшитиб колмасин дея гап бошлади:
-- Жоним кизим, ёлгизгинам, бугун ишингга бормагин. Акс холда ёниб кетасан!- деди.
-- Онажон, нималар деяпсиз, нега бормас эканман, ахир бу ишимни зурга топдимку. Ишга бормасам мени ишдан бушатиб юборишадику.- дея жавоб бердим.
Шунда онам мени уз олдига чакирдида, деразадан ташкарига ишора килиб:
-- Мана кара узинг кизим.- деди.
Дераза ортида бир бино аланга олиб ёнарди. Бинони тулик олов камраб олганди. Бизни ишхонамизга ухшарди. Бир пайт бизни бошлигимиз куринди. Унинг сочлари ловуллаб ёнарди. Кулига костюмини ечиб олиб, бошидаги оловни учириш учун бошига ураб бакирганича, бинонинг бир учидан иккинчи учига югурарди. Олов эса авжига олиб, уйнинг устунлари ёниб кулай бошлаганди.
Ён атрофда уликлар куйган холда ётишарди. Куркувдан уйгониб кетдим. Худди бир чукурликка тушиб кетгандай хис килдим узимни. Курган ходисам жуда аянчли эди. Тушимда онам мени уйимни кириш асосий эшигини кулида калит билан, мени чикиб кетмаслигимни хохлаб кулфларди.
Бир пайт соат кунгирогининг чалинишидан уйгониб кетдим. Карасам соат ишга борадиган вакт булиб колибди. Дархол урнимдан турдимда, юз кулларимни ювиб, кийимларимни алмаштиришда давом этдим. Сочимни тараётганимда, кутилмаганда тарогим синиб кетди. Сочларим хам таровсиз колди. Сочимни бошка тарок билан тарадим. Устимга киядиган курткамни кийдимда, замогини утказмокчи буганимда кутилмаганда замоги курткамни астарини хам кисиб колиб юрмай колди. Калтисрок харакат килсам замок бузуларди.
Канчалик куп шошилсам шунчалик куп ишларим юришмасди. Шошганимдан онам совга килган биллур вазани хам нохосдан тегиб кетиб, синдириб куйдим. Унг кулимдаги курсаткич бармогимни шиша синиги кесиб кетди. То бинт ва ёд топиб боглагунимча хам анча вакт утди. Уйни калитини каерга куйганимни эслолмасдан калитни кидира бошладим. Калитни топдим. Шошиб уйдан чикдим. Эшикни кулфлашни уддасидан чиколмасдан асабийлашардим. Соатга карасам ишга аллакачон кечикиб булган эдим. Хали йулда хам боришим учун анча вакт кетарди.
Бир пайт кул телефоним жиринглаб колди. Телефонни олсам, хавотирли овозда ишхонамизга якинрок жойда жойлашган кафеда ишлайдиган дугонам экан.
-- Аллохимга шукр, тирикмисан дугонажон. Сендан хавотир олдим. Чунки сизларни ишхоналарингиз олов ичида колган. Ловуллаб ёнаяпти. Сен уйдамисан? Шамолладингми?- деди дугонам.......
КЎЗИНГИЗДА ЁШ КЎРМАЙ.
Пойингизга тўшай дунёни,
Тутиб келай семруғ, ҳумони,
Майли кўрай ҳамма балони,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
Майли тунлар уҳламасам ҳам,
Кипригингиз бўлмасин ҳеч нам,
Ич этимни кемирса ҳам ғам,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
Бу дунёда меҳр бир қатим,
Баҳтим ҳам сиз, сизсиз омадим,
Дунёлардан топган жаннатим,
Кўзингизда ёш кўрмай она
Кўз ёш тўксин майлига осмон,
Куйиб битсин кўксимдаги жон,
Йиғламанг сиз ҳеч вақт,ҳеч қачон,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
Умрингизни берсин худойим,
Порлаб туринг -кўкларда ойим,
Кулиб яшанг дунёда доим,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
Пойингизга тўшай дунёни,
Тутиб келай семруғ,ҳумони,
Майли кўрай ҳамма балони,
Кўзингизда ёш кўрмай она.
ХУРШИД КАРИМ.
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Сабр — ичингда шунча дардни сақлайсан, аммо инсонлар олдида табассум қиласан..
Сабр — кўзларинг ичи тўла ёш, сизиб тушай дейди, аммо буни ҳеч ким пайқамайди. Чунки сен кўз ёшларингни ҳеч кимга сездирмай дарров артиб, яна табассум қиласан..
Сабр — кимдир сенга тош отсада, сен уни кўрмагандек эътибор бермай йўлда давом этаверасан..
Сабр — гулзорни орзу қилиш, аммо тиконзорни босиб ўтишдир..
Сабр — насибангда борига ва йўғига рози бўлишингдир..
Сабр — Аллоҳ сен билан бирга эканлигини ич ичингдан ҳис қилишингдир.
Аллоҳ офият берсин,худо хохласа сабрнинг таги олтин....
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Қалб – Аллоҳнинг омонати. Уни Эгасига қай ҳолда қайтарамиз? Қўшнидан омонатга бир коса олсак, ишлатиб бўлгач, ювиб, покиза ҳолда қайтарамиз. Қалб вазифасини ўтаб бўлгач, уни покизалашга имконимиз бўлмайди. Ортимизда қолаётган яқинларимиз ҳам тозалаб бера олишмайди. Уни поклашни олдинроқ ўйлашимиз керак. Уни турли иллатлар билан булғамаслик чорасини кўрсак, янада афзалроқ. Эски бир жомга тўпланган ахлатни биров бошқа бировга ҳадя этмайди. Агар қалбни ғазаб, риё, ҳирс, очкўзлик, ҳасад, ғийбат… каби иллатлардан муҳофаза қилмасак, у ўша ахлат тўла жомга ўхшаб қолади.
Тоҳир Малик “Меҳмон туйғулар” китобидан.
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
АЛЛОҲ СИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН
Дуо қилганингизда энг аввало Аллоҳнинг розилигини сўранг...
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Eng yaxshi barcha-barchasi – bolajonlarga! ❤️
1-noyabrdan 3-noyabrgacha FLO do‘konlarida Yangi Kuzgi To‘plamimizdan BARCHA bolalar poyabzallari va aksessuarlari uchun -25% CHEGIRMA amal qiladi 🙂
*Taklif barcha do‘konlarda, shuningdek, FLO Next Outlet do‘konida ham amal qiladi.
Instagram’dagi assortiment
📍Manzillar 🕊Telegram
Салом қадрлигим,
Қалби бир уммон,
Бугун янги кунга етказди АЛЛОҲ.
Шукр саломатдир яна тану жон,
Сизга Яратгандан сўрайман паноҳ.
Кўз очиб-юмгунча ўтмоқда ҳаёт,
Бир онда ўчмоқда милён юлдузлар.
Меҳр бер, муҳаббат бўлсин барҳаёт,
Фақат биздан қолар меҳрли сўзлар.
Сизга саодатлар тилайман жоним,
Митти юрагингиз уриб турса бас.
Фақат, эзгуликка тўлсин жаҳоним,
Яхшилик туйғуси бўлсин ҳамнафас.
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
🌟 ХАЙРЛИ ОҚШОМ ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ
🌸 ШУНДАЙ ГЎЗАЛ КЎНГИЛЛАР БОРКИ ХАТТО УЛАРНИ КЎРМАСАНГ ҲАМ УЛАРДАН ТАРАЛАЁТГАН МЕҲРГА ТЎЙИБ ТУРАСАН
🌸 АЛЛОҲИМ ДОИМ ПАНОҲИДА АСРАСИН СИЗНИ ҚАЛБИ МЕҲРЛИЛАРИМ
✨ОҚШОМИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!!!
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg