#
Маҳзунлик - ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.
Асабий таранглик - юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўади.
Безовталик - ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.
Ғазаб - жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.
Қўрқув - буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.
Барча ёмон ҳислардан қоч. Чунки, улар охир оқибат ўлимингга сабаб бўлади.
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
Аллоҳимдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва Сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
Тонгимиз яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
Бу кунда Аллоҳим дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
#МашаАллоҳ 🌺
Каъбатуллоҳни сақлаб қолган қушлар ҳақида эшитганмисиз?
Ҳозир ҳам бу қушларнинг авлодлари бор экан.
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
#Расулуллоҳга_салоту_саломлар_бўлсин
Имом Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ деди:
«Агар Аллоҳ бандасига яхшиликни хоҳласа, унинг тилига Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни осон қилиб қўяди».
📚 «Бўстанул орифийн», 300- бет.
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Телефон, компьютер учун қулф ихтиро қилишибди 😅
АҚШда бир компания гаджетларга қарамлик билан тубдан курашишга қарор қилди. Улар экранни тўсиб қўядиган ва ижтимоий тармоқлар бўйлаб ҳаракатланишингизга халақит берадиган қулфли корпус яратдилар.
Телефон ва компьютерга муккасидан кетган танлашингизга юбориб қўйинг.
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Қанчалик пулимиз кўпайиб ”босар тузаримизи” билмай қолсак ҳам, энг аввало инсон эканлигимизни унутмайлик! Нимадан яратилганимизни ва борар жойимиз қаер эканлигини унутмайлик!
Жуда ҳам ибратли видео!!!
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
"Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик" (Тийн сураси, 4 оят)
1. Одам мияси сиғими 4 терабайтдан кўпроқ.
2. Чақалоқ 7 ойликкача бир вақтнинг ўзида ҳам сутни ютиб, ҳам нафас ола билади.
3. Одам бош чаноғи 29 хил суяклардан иборат.
4. Миядаги асаб пулси соатига 274 км тезликда ҳаракатланади.
5. Бизнинг миямиз бир кунда ҳосил қиладиган электр импулси дунёдаги жами телефонлар ҳосил қиладиган импулслардан бир баробар кўпроқни ташкил этади.
6. Инсон юраги ҳаёти давомида 182 миллион литр қонни ўзидан ўтказади.
7. Чарльз Осборн деган одамни 68 йил тўхтовсиз хиқичоқ тутган экан.
8. Одамнинг ўнг қўли чапига нисбатан 9 йил кўпроқ яшай олади.
9. Инсон ўзи кўрадиган тушларнинг 99 фоизини эрталабоқ унутади.
10. Инсон организмидаги қон томирларнинг жами узунлиги 100 минг километрга тенг.
11. Баҳорда нафас олиш даражамиз куздагига нисбатан 1,5 баробар юқорироқ бўлади.
12. Одам тана ҳароратининг 80 фоизи бошдан чиқади.
13. Одам дунёдаги чалқанча ётиб ухлай оладиган ягона жонзотдир.
14. 4 яшар бола бир кунда ўртача 450 марта ота-онаси ёки яқинларига савол беради.
15. Киндикнинг илмий атамаси умбиликусдир.
16. Чапақайлар дунё аҳолисининг атиги 7 фоизини ташкил этади.
17. Олма ва банан ҳиди озишда ёрдам беради.
18. Агар одам бошидаги сочларнинг бир умрлик узунлиги ҳисобланса, 725 километрга етади.
19. Одам организмида яшовчи бактерияларнинг соф вазни 2 килограммга тенг.
20. Организмдаги кальцийнинг 99 фоизи тишларимиздан жой олган.
21. Агар организмимиздаги жами темир моддасини бир жойга тўпласак, соатнинг жажжигина винтини ясашгагина етади.
22. Акса уришга мажбур этувчи вирусларнинг 100 хил тури бор.
23. Ҳаёти давомида одам териси 1000 марта янгиланади.
24. Қўлдаги бармоқларда тирноқ оёқдаги бармоқларга нисбатан 4 карра тезроқ ўсади.
25. Одам организмидаги мушакларнинг энг бақуввати тили ҳисобланади.
26. Одам юрагининг ҳажми ўз мушти билан баробар, вазни эса 220-260 граммга тенг.
27. Ўрта яшар одамлар бир кунда 23000 марта нафас олиб чиқаради.
28. Кўзларимиз 10 миллионтагача рангни таний олади.
29. Самолётда учиш жараёнида одам сочи ердагига нисбатан икки карра тезроқ ўса бошлайди.
30. Одам суяги пўлатга нисбатан беш карра мустаҳкамроқдир.
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
"Бўлмади" дея ўйлаган ҳар эшикнинг ортида бир хайр, "Тугади" деган ҳар бир якун ортида бир бошланиш бўлади.
Юрагингни сиқма. Қайғурма...
Бизнинг мўлжалларимиздан устун тадбир ва бу тадбирларни тартиб қилгувчи Қодир Аллоҳ бор..!
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Агар икки жуфтлик бир-бири билан учрашиб қолса...
Буни номи тақдирдир!
Агар бир-бирларига кўнгиллари тушиб қолса...
Буни номи қисматдир!
Агар ҳаёт йўллари бирлашиб никоҳланишса...
Буни номи насибдир!
Жуфтингиз билан бахтли бўлинг
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ...🍃
🍀🌿Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
🌱☘️Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
☘️🍃Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..
🌱☘️Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик..
🍃🌱Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
☘️🍃Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин..
🍃🌿Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..
🍀🌱Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!!
🍀☘️Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин!
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Фарзандим олим бўлсин десангиз райхон 🌱 едиринг
Ота боболаримиз овқатланганда қўшган ҳар бир маҳсулоти соғлиқ учун ўта фойдали бўлган, бу эса фарзандларини ақлий етук бўлиб етишишига ёрдам берган!
🤗 Ёш онажонларга юбориб қўйинг билиб олишсин)
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
#Хайрли_кеч
Синдирсалар... қўлларида ифорин қолдирадиган гулдек бўлинг...!
Ҳеч кимга ёмон сўз айтманг... Ҳеч кимнинг озорига озор билан жавоб қайтарманг! Аксинча улар ҳаққига юракдан дуода бўлинг, шунда қалбингизни нафрат эгаллаб олишидан қутқарасиз...!
Ишонинг, бу ғамлар ўтади, бу кунлар ўтади... Яхши кунлар албатта келади, ўртада эса нафрат эмас, аксинча покиза меҳр қолади... Чеккан азобларингиз бунга арзийди!
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Японияда таълим
1. Мактабларда ишқий-романтик муносабатларга йўл қўйилмайди.
2. Япон мактаби ўқувчиси мактаб буфетига кирмайди. Синфхоналарга давлат томонидан уюштирилган овқатлар олиб келинади ва ўқувчилар уларнинг ҳаммасини ейишга мажбур ҳисобланади.
3. Япон мактабларида ёзги каникул берилмайди. 5 ҳафталик таътиллар ўқув йили даврида берилади ва ўша даврда ҳам ўқитувчилар ўқувчилар билан муттасил шуғулланиб келади.
4. Мактабда фаррош йўқ, бу вазифани ўқувчиларнинг ўзи бажаради. Шунинг учун ҳам ўқувчилар ҳеч қаерга ортиқча нарсалар ташламасликка ва мактабни ифлос қилмасликка ҳаракат қиладилар.
5. Ўқувчиларнинг турли-туман соч турмаклари ва лак-бўёқларга рухсат этилмайди.
6. Япон болалари бошланғич синфдан кейин форма кийишга ўтишади.
7. Ҳар бир япон ўқувчиси сузишни билиши шарт! Мактабларда ташкил этилган бассейнларда ҳаммага сузиш дарслари ўтилади ва улар бу санъатни жуда яхши эгаллаган бўлишлари шарт! Синовдан ўта олмаган ўқувчи бошқа ўқитувчида қайтадан машғулотларни ўтиб, кейин такрорий синовдан ўтказилади.
8. Мактабда бир ўқувчининг ўз иқтидори билан алоҳида ажралиб туришига йўл қўйилмайди! "Иқтидорсиз ўқувчининг ўзи йўқ!" деган тушунча япон таълим тизимида устувор! Япон мактаби ҳар бир ўқувчини тенг ва бетакрор деб билади ва уларни ҳар тарафлама тайёрлашга йўналтирилган.
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
КАЙФИЯТ
😂😂😂
Ота савол беришни ўрганиб, ҳоли - жонига қўймайдиган ўғлига «Бор, дўконга тушиб, ичишга бирор нарса олиб кел!» деди.
-Ўғил: "Кола" ми ёки "Пепси" ?
- Ота: Кола!
- Ўғил: Оддийсими ёки, тозаси?
- Ота: Оддий!
- Шишаликми ёки, консерва ?
- Ота: консерва!
- Ўғил: Каттасиданми ёки, кичиги?
- Ота: Бўлди қиласанми?! Бор бўпти шарбат олиб кел!!!
- Ўғил: Манголикми ёки, ноклик?
- Ота: Мангоооо!
- Ўғил: Муздагими ёки, оддий?
- Ота: Энди калтаклайман сен болани!!!
- Ўғил: Хивич биланми ёки, поябзал билан?
- Ота: Ҳозир қаттиқ сўкаман!!!
- Ўғил: "Эшак" дебми ёки, "Кўппак" ?
- Ота: Тур йўқол, кўзимга кўринмагин, ту'нка...!!!
- Ўғил: Югургилабми ёки, аста юрибми?
- Ота: Секин - астами, югурибми муҳими кет!!!
- Ўғил: Бирга кетамизми ёки, ўзим ёлғизми?
- Ота: Яхшиси, каллангни сапчадай узиб ташламасимдан олдин кет!!!
- Ўғил: Пичоқ биланми ёки, чопқи билан?
- Ота: Оббооо... ҳозир юрагим уришдан тўхтаб қоладиёв.. !!
- Ўғил: Дўхтир чақирайликми ёки, касалхонага борасизми?
Айни пайтда ота касалхонада. Болакай онасидан "Дадамни кўришга гул олиб борамизми ёки, шоколад?" деб, савол бераётганмиш.
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
#Ибрат
❗️Шошилиш шайтондандир, лекин беш нарсада ундай эмас:
1. Меҳмонга овқат тортишда;
2. Маййитни кўмишга ҳозирлашда;
3. Қизни турмушга чиқаришда;
4. Қарзни узишда;
5. Гуноҳдан тавба қилишда.
"Ҳилятул авлиё" китобидан
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
ТОНГИ ТИЛАКЛАР
Эрта тонгда дўстларим,
Қайноққина саломлар,
Сизга эзгу тилаклар,
Тилагим бор одамлар.
Омон бўлинг ҳар доим,
Дунё тургунча туринг,
Йиғламанг сиз ҳеч қачон,
Доим жилмайинг, кулинг.
Юзингизни табассум,
Тарк этмасин саҳар, кеч,
Доим иззатда бўлинг,
Фақрликка тушманг ҳеч.
Топганингиз тўй бўлсин,
Сўйганингиз қўчқор қўй,
Қалбингизда имон-у,
Чеҳрангиз очсин чирой.
Меҳрларга йўғрилиб,
Оқил бўлсин замонлар,
Муҳаббатнинг боғида,
Гулламасин тиконлар.
Кундуз порласин қуёш,
Тунда ой-ю,юлдузлар,
Йигитлар бўлсин куёв,
Келин бўлсин ой қизлар.
Қувнаб,қувончга сиғмай,
Ўйнисинлар болалар,
Оталар дард кўрмасин,
Йиғламасин оналар.
Равнақ топиб ҳар гўша,
Диёримиз гулласин,
Юртимизни илоҳим,
Аллоҳ ўзи қўлласин.
Қалблар қувончга тўлсин,
Ҳар сония,ҳар онда,
Ҳамма бахтиёр бўлсин,
Гўзал ЎЗБЕКИСТОНДА.
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
🌟🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ
🌟🌙УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"
🌟🌙Хайрли тун
қадрдоним...🌟
🌟🌙Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...🌟
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Кўпчилигимиз бизга доим яхшиликни илинган ота-оналаримизнинг қадрига ета олмаймиз. Уларни йўқотибгина аслида кимни йўқотганимизни тушуниб етамиз, лекин унда кеч бўлади...
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Метрода орқамда бир аёл 5-6 ёшлардаги боласи билан кетарди. Болакай менинг оёғимни тинмасдан (атайин) оёқ кийими билан босиб, шимимга тепарди. Мен эса онасига айтишга мажбур бўлдим. Онаси эса менга боласини "Эйзера" йўналиши бўйича тарбия бераётганини айтди. Бу йўналиш болани ҳоҳлаган ишини қилишига рухсат бор дегани экан.
Шу пайт орқа томондан бир йигит келди ва аёлнинг орқасидан туриб оғзидан сақични олиб, онанинг бошига ёпиштириб деди:
- Мениям шу йўналиш бўйича тарбия қилишган, - менга кўзини қисиб кейинги бекатда тушиб қолди. Мен аёлга жилмайиб қарадим, у эса ҳеч нима деёлмай кўзларини олиб қочди ва боласини "Жим тур!" деб жеркиб берди...👇
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
ХИЖОБ деганда пешонангизни катта майдон қилиб очиб рўмол ураш буюрилмаган. Пасингизга шим кийиб, тепангизга рўмол ўраш буюрилмаган.
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
#Хайрли кун
Бир кун келади, эрта тонгда уйғонасиз... Ортга қарайсизда, бажаролмаган ишларингизни эслаб, чуқур хўрсинасиз.
"Энди у дамлар қайтмайди", деб ҳам қўясиз...
Келажакдан туриб ортга қараганда ўша куннинг номи - бугун деб аталади!
Бугун уриниб кўринг! Бугун бошланг! Бугун қадам ташланг!
Эртага кеч бўлиши мумкин - агар бугун кеч бўлмаган бўлса ...
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
Азизлар барчангизга гўзал оқшом хайрли бўлсин !
Бу оқшом унутилмас ширин лаҳзаларга бой бўлсин..
Оқшомнинг гўзал бўлиши , албатта , сиз азизларимнинг , қалб гўзаллигингизга ва кайфиятингизга боғлиқ.
Оқшом сиз билан янада гўзалроқдир 😍
ХАЙРЛИ ГЎЗАЛ ФАЙЗЛИ ОҚШОМ АЗИЗЛАР...!❤️
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg
#диққат #долзарб
❌ Мусулмонлар идораси огоҳлантиради:
☄️ «Мадина шаҳрида хурмо экишга буюртма бериши, ижтимоий тармоқларда кенг ёйиши ва бу ҳолатни оммалаштириши динга ҳам, мантиққа ҳам, суннатга ҳам тўғри келмайди».
❗️ДАРАХТ ЭКИШНИ ЁН-АТРОФДАН, САДАҚАНИ ЯҚИНЛАРДАН БОШЛАШ КЕРАК!
❔ Шу кунларда ижтимоий тармоқларда “Мадина шаҳрида хурмо экиб, савоб олинг” мазмунидаги ҳақ эвазига кўчат экишни ваъда қилаётган роликлар тарқалмоқда. Шунингдек, ушбу ерга дарахт экишнинг ажри катта экани, йиллар давомида савоби етиб туриши ҳақида тарғибот қилинмоқда.
📝
Шу боис, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мазкур масалани ўрганиб, ўз муносабатини қуйидагича эълон қилади.
📖 Дарҳақиқат, кўчат экиш савоби улуғ амал. Аллоҳ таоло инсонга Ер юзини обод қилишни буюриб: “У сизларни ердан пайдо қилди ва унга сизни ободлиги учун қўйди”, деб хитоб қилади (Ҳуд, 61).
🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон дарахт ё экин экса-ю, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса, албатта, шу сабабли у учун садақа бўлур”, деганлар” (Имом Бухорий ривояти).
📚 Мўътабар манбаларда: “Инсон намоз ўқиб, рўза тутиб, садақа қилиб, савобини тирик ёки маййитга бағишласа бўлади ва савоби уларга етиб боради...”, деб баён қилинган. Ушбу ояти карима, ҳадиси шариф ва шаръий масалалардан маълум бўладики, вафот этганларга атаб боғ қилиш орқали савобини бағишлаш ва кўчат экиш ажру мукофотли амаллардандир.
🗣 Шубҳасиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатимиз чексиз, Ул зотнинг шаҳарларига севгимиз ҳадсиз, тупроқлари кўзимизга тўтиё. Бироқ, ҳозирги кунда айрим ҳамюртларимизнинг бир неча минг километр масофадан туриб, Мадина шаҳрида хурмо экишга буюртма бериши, ижтимоий тармоқларда кенг ёйиши ва бу ҳолатни оммалаштириши динга ҳам, мантиққа ҳам, суннатга ҳам тўғри келмайди.
📖 Масалани диний жиҳатдан кўриб чиқадиган бўлсак, ояту ҳадисларда хайру эҳсонни яқинлардан бошлашга кўп кўрсатма келганига гувоҳ бўламиз. Қуръони каримда: “...Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар...” (Нисо, 36), деб кўрсатма берилган.
🌙 Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир саҳобага: “(Яхшиликни) ўзингдан бошла ва (аввало ўзинга) садақа қил, агар ундан бирор нарса ортиб қолган бўлса, аҳлингга (бер). Агар аҳлингдан бирор нарса ортиб қолган бўлса, қариндошларингга бер. Агар қариндошларингдан бирор нарса ортиб қолса, мана бу ва мана буларга бер", дедилар (Имом Муслим ривояти).
🌳Демакки, кўчат экишдек хайрли ишларни аввало ҳовли-жойларимиз, кўча-куйларимиз, маҳаллаю гузарларимизда амалга оширишга жуда ҳам катта эҳтиёж бор. Чунки, айрим вақтларда рўй бераётган чанг-тўзонлар, қум ва чанг бўронлари ва иқлим ўзгариши каби ҳолатлар бевосита дарахтзор ва кўчатзорларнинг етишмаслигидандир.
🌱Янада ҳимматли ҳамюртларимиз бўлса, Орол денгизи атрофида саксовул, қандим, черкес, қорабароқ каби чўл ўсимликлари экиб, ўрмонзорлар барпо қилиш орқали мамлакатимиздаги экологик ҳолатни яхшилаш, зарарли туз ва чанглар кўтарилишининг олдини олишга кўмаклашишлари жуда ҳам зарурдир.
✅ Хулоса, баён этилган ояту ҳадисларга биноан юртдошларимизга аввало ўзлари яшаб турган уй-жойни обод қилишлари, яхши ниятлар ила ён-атрофга мевали ва манзарали дарахтлар экишлари энг савобли амалдир
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg