jannatim_onajonim_qizlar_ayollar | Неотсортированное

Telegram-канал jannatim_onajonim_qizlar_ayollar - JaNNaTiM ONAM

56010

🌺 Fαqαtginα..♥ONAM♥.. Qadrim bilαrkαn.. 🌺 Fαqαtginα.. ♥ONAM♥.. dαrdim olαrkαn.. 🌺 Oyog'imdαn chαlsα dõstu - dushmαnim.. 🔰Reklamalar uchun 💵 @DONOona Xamkor: @Mebellarolami

Подписаться на канал

JaNNaTiM ONAM

🌙 🌹Х А Й Р Л И Т У Н 🌹🌙

🌙 Саховатда, ҳимматда оқар
дарё каби бўл,
✨ Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл,
🌙 Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл,
✨ Ғазабда ва жаҳлда худди ўлик каби бўл,
🌙 Тавозе - камтарликда майин тупроқ каби бўл, 
✨ Бағрикенглик - меҳрда улкан денгиз каби бўл,
🌙 Қандай бўлсанг - шундай кўрин ё кўринганинг каби бўл.

🌙Тунингиз осуда ва мароқли ўтсин!

/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

❗️Икки тоифа инсон ишламай қўяверсин

1) Ота-онасини рози қилган одам
2) Ота-онасини норози қилган одам

Ота-онангизга кўпроқ вақт ажратинг, улар ғанимат!

/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

🕊⚘ОЛТИН  СЎЗЛАР🕊⚘

🍀⚘ Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин.

🍀⚘ Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

🍀⚘ Ҳар бир кунингизни  гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

🍀⚘ Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади )))

🍀⚘ Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.

🍀⚘ Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина  хотираларимиздан ўчира олади...

🍀⚘ Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

🍀⚘ Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди. 

🍀⚘ Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз БАХТдир.

«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан


​​​/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Менинг онам қабристондалар!

Бағрим тирнар бир армон мангу,
Ҳар кунимда кўрганим қайғу,
Ҳамма она уй тўридаю...
Менинг онам қабристондалар!

Юрган йўлда йиғлаб юраман,
Қон бағримни тиғлаб юраман,
Жаннатдан жой тилаб юраман,
Менинг онам қабристондалар!

Махшар қадар юмилган кўзи,
Тушга кирар пок, нурли юзи,
Қилолдимми ҳаётда рози?
Менинг онам қабристондалар!

Қадрин эрта билмадим афсус,
Дийдорига тўймадим афсус,
Тирикдирлар қалбимда ҳануз,
Менинг онам қабристондалар!

Индамайди, индаёлмайди,
Қабрин эссиз қучиб бўлмайди,
Энди ортга қайтиб келмайди,
Менинг онам қабристондалар !

Тирик бўлиб қолсалар қани,
Бир бор қучиб олсалар қани,
Шукур дердим бўлсалар қани?
Менинг онам қабристондалар!

Жон қолмади, тирик бу танда,
Дуоларни қилмайман канда,
Эҳ, Аллоҳнинг ҳукми эканда,
Менинг онам қабристондалар!

Дўстлар шеърдан ҳулоса олинг,
Дийдорига улгуриб қолинг,
Маҳкам қучинг ҳозироқ боринг,
Менинг онам қабристондалар!

✍ Мумтозбегим


/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

#Aстағфируллаx

Хотинини деб Ота-Онасидан КЕЧГАН
Хотинини деб Ота-Онасига БАҚИРГАН
ЙИГИТ...
Дўзохга тайёргарлик кўраверсин.

/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

ASSALOMU ALEYKUM TO'Y BOSHLAGAN QUDAHOLALAR SEPGAYAM ANCHAGINA PUL KETADI DIP O'YLAP O'TIRGANDURSIZ BIZDA YIG'IP QUYGAN PULIZI YARMI YONIZGA QOLADI 😊

GRUPPAMIZGA KIRIP O'ZINGIZ GUVOH BO'LIN😎

@MADINAM_BUTIK_571

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Ҳаётнинг энг олий мукофотларига лойиқман деб яшанг. Шунда ҳаёт ҳақиқий лойиқлик учун йўлни кўрсата бошлайди... Ўзингиз англамаган ҳолда лойиқлар йўлидан юрасиз ва энг олий мукофотларга чинданда лойиқ бўлиб борасиз...
Энг муҳими, сиз ўзингизга ишонсангизгина, у йўлни кўра оласиз ва ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз..


/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

✨✨ Х А Й Р Л И Т У Н

🌙 Билинг ғаниматмиз бир биримизга
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор
Бизни боғлаб турсин Меҳр ва Дийдор.

Хайрли тун азизим!
Тунингиз осуда ўтсин!

/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Тулки дарёнинг нариги қирғоғида турган туядан сўради:
— Сув сатҳи чуқур эмасми?
Туя жавоб берди:
— Йўқ, елка баробар.
Тулки ўзини сувга отган эди дарё чуқурлигидан уни домига торта бошлади. У гоҳ сув ичига ғарқ бўлиб, гоҳ типирчилаб зўрға бошини сувдан чиқариб, аранг бир тошга тирмашиб жонини сақлаб қолди. Кейин хансираганча туяга бақирди:
— Сен дарёни елка баробар, демаганмидинг?!
Туя яна хотиржам жавоб берди:
— Ҳа, шундай, лекин у менинг елкам баробар.

Бировдан маслаҳат сўрасангиз, у ўз имкониятларидан келиб чиқиб маслаҳат бериши мумкинлигини ҳисобга олинг. Ҳамманинг ҳам кўрсатмалари ёки ҳаёт йўлини тўлиғича ўзингизга йўл тутманг. Йўқса, улар кечиб ўтган йўл, сизни ғарқ қилиши мумкин.

👉🏼
/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

🤲 Фарзандлар ҳаққига доим шундай дуо қилинг:

- Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
- Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
- Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
- Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
- Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
-Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин.

/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Ҳар тил - кўнгилнинг пардасидир.
Парда қимирладими, сирлар очилади.

/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Отахон масжиднинг гиламлари кир бўлмасин, дея ҳассасига набирасининг пайпоғини кийгизиб олибди…

Агар ҳар бир мусулмон жамиятни ва давлатни мулкини мана шундай эҳтиёт қилганида эди, икки дунёда ҳам пешқадам бўлар эдик...
Жамият ва давлатни мулки халқни мулкидир.
Халқни мулки фарзандларингиз ва набираларингизни мулкидир.

✍️ Рустам Ҳабибулоев.


http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

#хайрли_тонг

Аллоҳ инсонга онг ва идрок ато қилган. Шу онг идроки ила инсон ўзини бахтли хис қилиши мумкин. Яъни бахт хам бахтсизлик хам хиссиёт махсулидир. Хисларингизни ўзингиз бошқаришни ўрганинг, тушкинликка берилманг.
Бахтли бўлишни истасангиз тақдирингизни борича қабул қилинг, нолиманг ва кучли бўлингки, боридан бахт ярата олинг...


/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

🌙Х А Й Р Л И  Т У Н✨🌷✨

🌟 Билинг ғаниматмиз бир биримизга 🌷✨✨
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор ✨✨🌷
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.✨🌷✨

Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!✨🌷✨
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи вассалам кирсинлар 🤲

/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

😪 Ҳар куни уй тозалашдан, йиғиштиришдан чарчадизми?

Бу каналга обуна бўлганимда мен ҳайратда қолдим 🤷‍♀, ҳаммага тавсия қиламан! 😍

💁 Бу ерда барча бекажонлар доимий дуч келадиган ошхонани тозалаш, уйларни саранжомлаш ва ҳар хил кундалик қийинчиликлар учун лайфхаклар, тозалаш ва саранжомлаш бўйича тез ва осон ечимлар ҳамда фойдали маслаҳатлар бериб борилади.

Сиз ҳам тез уланиб олинг, ҳавола тез орада ўчади 👇👇
/channel/+QmYxltVr0B4yNzg6

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Бир отанинг фарзандларига қилган насихатларидан:

— Умрим хотимасига етганида қабристоннинг қайси жойига кўмилишим муҳим эмас. Қабристоннинг ҳудуди бўлса бас.
— Қабримга битта кичкина белги қўйсанглар кифоя қилади.
— Менинг ортимдан юртга дастурхон ёзганингиздан кўра Афзали имконингизга қараб кўпроқ бемор ва муҳтожларнинг хонадонига эхсон киргизиб юришни одат қилинглар.
— Аллохнинг розилигини топиб мени руҳимни шод бўлсин, десанглар, бир-бирингизга оқибатингларни зиёда қилиб юринглар. Қалбларингиз беғубор бўлсин. Бир-бирингизга меҳрибон қилсин.
— Энг мухими хонадонингларда аёл кишини илмли бўлишига катта аҳамият беринглар. Аёл кишида илм бўлса, албатта, фарзандларига илм берар экан. Ўзинглар хам гувоҳи бўлдинглар...

👉🏼/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

👩🏻‍🔬 Олимлар ўз тадқиқотларида рус подшоси бўғим оғриқларида қўллаган самарали малҳамни аниқлашди!

Малҳамминг кучи ногиронлик аравасида ўтирган одамни юргиза олади деса ишонасизми?

Натижани ҳис қиласиз! Оғриқ камаяди!

👴🏻 Қариларнинг РОССИЙСКИЙ деган гапини маъносини энди тушунгандирсиз?

👉🏻
https://dexpress24.tilda.ws/snake_6
👉🏼 https://dexpress24.tilda.ws/snake_6

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Кредит ўзи нимадир, мен билолмадим😁

Кредити борларга юбориб қўямиз!

/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Эътирозларни қачон айтиш керак?

​​/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Баъзан тугаш билмаган дардлар ёмғир бўлиб устингдан ёғаверади. Шуни унутмагинки, ранго-ранг камалак ёмғирдан сўнг чиқади.

Жалолиддин Румий

#дуо

Мусо алайҳиссаломнинг дуолари:
«Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман».
(Қасос сураси, 24-оят)

Шу дуодан кейин Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни уй, аёл ва иш билан ризқлантирди.

Дуонинг ўқилиши: Робби, инний лима анзалта илаййа мин хойрин фақийр.

/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

❗️Энг яхши аёл, Эркак гапирганда бир гапдан қолган аёлдир.

Аёлларга юбориб қўйинг

👉🏼/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУХ ...!!!

БОШЛАБ ОЛГАН ЯНГИ КУНИНГИЗ  , жума 22- НОЯБРЬ  КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН.!!!

Умрингизни яна бир , қайтарилмас , тонги муборак ва хайрли бўлсин .!!!     Омонат дунёда омон бўлинглар ...!!!
Хар бир қилган эзгу ишларингизда , Аллох Ёр ва Ёрдамчингиз ,Мададкорингиз бўлсин Амийн..!!!
Барчангизнинг қалбингиз имон нурига , Уйингиз қувончу шодликка ,Юзингиз ёруг нурларга,  Кунларингиз солих амалларга  тўла бўлсин ...!!!
Хонадонингиз қут барокатларга тўла бўлсин ...!!!

Бугунги кунингиз хуш кайфиятда ўтсин.  Амийн ...!!!


/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Бу ҳаётда пул муҳим эмас. Бироқ, бундай аҳмоқона гапни айтишдан аввал ўша пулни топиш керак!

©️ Билл Гейтс


​​​/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Баъзи ношукур аёлларга тегишли видео...

Эрининг топганига рози бўлиб, озгина торчилик келганда кенгчиликкача сабр  қилган,

❤️❤️эрини тушунган аёлларга тегишли эмас..

/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Ўзингизни муҳим шахс деб хисобламанг. Дунё сиз бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам тураверади. Оилангиз, фарзандларингиз сиз ўлгандан кейин ҳам яшайверишади. Ишларингиз сизсиз ҳам битаверади. Барчасини зиммангизга олиб ўзингизни қийнайверманг. Умрингиз қандай ўтганини ҳам билмай қоласиз. Ташлаб қўйинг, вазифаларни тақсимланг, атрофингиздагилар учун эмас ўзингиз учун ҳам яшанг. Уларни ўзингизга боғлаб қўйсангиз ишонинг, сиздан кейин кўпроқ қийналишади. Қўйиб беринг, уларни ҳам ҳаракат қилишга ўргатинг, ишларингиз сиз бўлмасангизда юраверадиган ҳолатга келсин. Вақтингизни, кучингизни охиратингиз учун ҳам сарфлаб туринг. Ишонинг ҳаммаси яхши бўлади....

✍️ Ориф Таскиннинг "Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан

/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

​​Нобель мукофотининг пайдо бўлишига оддий газета мухбирининг хатоси туртки бўлгани ҳақида биласизми?

Швециялик машҳур олим Альфред Нобель 55 ёшга тўлганида Канн шаҳрида истиқомат қилаётган акаси Людвиг вафот этади. Швециялик газета мухбирларидан бири янглишиб, Альфред Нобель вафот этибди деб газетада эълон бериб юборади. Ўзи хақидаги таъзияномани ўқиган Альфред Нобель бутун ҳаёти ва фаолиятининг моҳиятини тушуниб етган экан. Чунки Швеция газеталарида - “Ажал савдогари, ажал ихтирочиси ўлди” деб ёзилганди. Бу нарса олимга қаттиқ таъсир қилади - "Ҳа, мана жамият мен хақимда қандай фикрларкан" деб хулоса қилганди олим.

Аслида Нобелнинг динамитдан ташқари яна 355 та кашфиёти ҳам бор эди, аммо айнан динамит ихтиросидан у жуда катта фойда кўрганди. Унинг вафот этган акаси Людвиг эса снаряд ишлаб чиқарадиган ва уни сотадиган савдогар эди.

Нобель ўзи ҳақидаги жамиятнинг фикрини бутунлай ўзгартиришга қарор қилиб, ўз васиятномасини қайтадан ёздиради.

1895 йил Париждаги Швед-Норвег клубида тузилган бу васият хатида Альфред Нобель ўзига тегишли 31 млн Швеция маркасини келажакдаги фан ва адабиёт намоёндаларига қолдирилган васиятнома пунктларида қуйидагича ёзилган эди:

- Мен Альфред Бернхард Нобель ақл-ҳушим жойида, танам соғлом ҳолда васият қиламан: Менинг васиятимни бажарувчи вакилларим ўлимимдан сўнг менга тегишли барча бойликларимни қимматбаҳо қоғоз пулларига айлантириб, фонд тузишларига буюраман. Ушбу фонддан келадиган фоиз фойдасини илм-фанда, адабиётда, инсониятга фойда келтирувчи шахсларга ҳар йили мукофот тарзида берилишини шарт қилиб белгилайман. Ушбу мукофот фондидан келадиган фоиз фойдасини беш қисмга ажратиб, бешта мукофот таъсис қилинишини буюраман.

1. Физика йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

2. Кимё фани йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

3. Физиология ва Медицина йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

4. Башарият идеалларини тараннум қилувчи бадиий асар муаллифига, яъни адабиёт йўналишига;

5. Халқларнинг тинчлиги йўлида, уларнинг бирлашиши йўлида курашадиган, қулликни бартараф этадиган, армиялар сонини қисқартирадиган, урушларнинг олдини оладиган, тинчлик сулҳларини тузадиган инсонларга

ушбу мукофотнинг берилишини буюраман.

- Менинг яна бир тилагим бу мукофотлар ирқчилик, миллатчилик принципларидан холи бўлиши керак, ғолиблар қайси миллат, қайси ирқ вакили бўлишидан қатъи назар мукофотни олишини истайман ва васият қиламан.

Альфред Нобель вафотидан кейин унинг васиятига кўра ҳар йили оламшумул натижаларга эришган инсонлар ўз мукофотларини, яъни Нобель мукофотини олиб келмоқдалар.

Нобелнинг жуда кўп қариндошлари суд орқали ўз аждодларининг васиятини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар, аммо барчаси судда ютқазганлар. Чунки Нобель бутун бойлигини қариндошларига эмас, башариятга бағишлаганди. Дунёдаги энг эътирофли мукофот ана шундай пайдо бўлган эди.

/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Эрталаб ейилган нонуштада барака бор!

Яқинларга улашинг, куним гўзал ўтсин десангиз Нонушта қилинг

/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

🌦Aссалому алайкум...
Пайшанба тонги муборак бўлсин.

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍁Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍁Кўнглингизни хотиржам,
🍁Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍁Танангизни саломатлик,
🍁Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍁Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!


/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

#мутолаа

БЕМОРЛИК  — ГУНОҲЛАР КАФФОРАТИ.

Инсон ҳаётда яшар экан, беморлик билан ёнма-ён ҳаёт кечиради.

Ким енгилроқ касал бўлади, яна кимдир оғирроқ касал бўлади. Ким тезроқ шифо топади, кимдир эса узоқ вақт бемор бўлади. Зеро, буларнинг  барчаси Аллоҳнинг иродаси билан бўлади.

Бемор киши Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиши, мусибатга сабр қилиши ва Аллоҳдан шифо сўраб, даволаниши керак. Шунга кўра, бемор киши дардларга сабр қилиб, савоб умид қилса, бу касаллик сабабли гуноҳлари тўкилади ва улкан ажрларга эга бўлади. Аммо, сабрсизлик қилиб, ношукрлик қилса, бунинг акси бўлади.

Бемор кишига касаллиги сабабли жуда ҳам кўп яхшиликлар етади. Бу ҳақида ҳадиси шарифларда баён қилинган. Шулардан бири, бемор кишининг гуноҳлари тўкилиши. Бу ҳақида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан жуда ҳам кўплаб ҳадислар ворид бўлган.

Жумладан, бир ҳадисда шундай дейилган:

Абу Саъид ва Абу Ҳурайра  розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонга қийинчилик, касаллик, ташвиш, хафалик, азият ва ғам-ғусса етадиган бўлса, ҳаттоки тикон кирса ҳам, Аллоҳ таоло ўшалар билан унинг гуноҳларини кетказади”, дедилар”.
Муттафақун алайҳ.

Ушбу ҳадисда нафақат касаллик, балки инсоннинг бошига келадиган нима қийинчилик, хафачилик бўлса ҳам, эвазига гуноҳларнинг тўкилиши айтиляпти. Бу албатта, барчани хурсанд қилади.

Яна бир ҳадисда шундай дейилган:

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уммус Соиб ёки Уммул Мусаййабнинг олдига кирдиларда:

“Эй, Уммус Соиб ёки Уммул Мусаййаб! Сенга нима бўлди, титраяпсан?”-дедилар. У: “Иситма, Аллоҳ унда барака бермасин”, деди. У зот: “Иситмани сўкмагин. Зеро, босқон темир кирини кетказгани каби, у Одам боласининг гуноҳларини кетказади”, дедилар”. Муслим ривоят қилган.

Демак, бемор киши касалликни сўкмаслиги керак экан. Зеро, бу касаллик ўз-ўзидан келиб қолмаган. Уни Аллоҳ таоло шу бандага тақдир қилган. Бу касаллик туфайли, унинг гуноҳлари мағфират қилинади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мусулмон киши касалликни Аллоҳнинг тақдиридан деб билиши, унга ношукрлик қилмаслиги ва Аллоҳдан шифо сўраб даволаниши лозим бўларкан. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинади ва кўп савобларга эга бўлади.

Аллоҳим барча беморларга
шифо берсин.


/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…

JaNNaTiM ONAM

Отага ҳар қанақа ҳолатда ҳам яхши муносабатда бўлиб меҳр беринг. Сизга Аллоҳдан мукофоти бор.

Жуда ибратли видеоролик бўлибди 👍

/channel/+P4_yRzjBipdQO5wg

Читать полностью…
Подписаться на канал