🌙 Хайрли тун қадрдоним! 🌙
Аллоҳни берган куни ҳам ниҳоясига етди.
Яхшилик қилиб, улгурмаган бўлсангиз, эртанги кун зоя кетмасин!
Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин.
Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!
Тунингиз осуда ўтсин .
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
🥀 СИЗ МЕҲРИБОН ОНАСИЗ!
Замонавий жамият аёллардан:
ишда худди фарзанди, оиласи йўқдек жонбозлик кўрсатишини,
фарзанд тарбияси ва оила тутишда худди ҳеч қаерда ишламайдигандек фидойилик қилишини,
шу билан бирга хеч қандай ғам-ташвиши йўқдек кўринишни талаб қилади.
Сиз, барибир, меҳрибон онасиз!
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Бахтли яшамоқ учун нима қилиш керак?
1. "Ижобий фикрли нонушта"
Эрталаб барвақт уйғонганда кўпроқ нима ҳақида ўйлайсиз? Биз эрталаб уйғониб, нима ҳақида ўйлаган бўлсак, ўша фикр амалга ошади. Мен сизга эрта тонгдан яхши фикрлар билан тўйинган, витаминли, ижобий фикрли нонушталарни тавсия қиламан. Бу ижобий фикрлар фақат бугун учун эмас, балки сизнинг келажагингиз учун яратилади.
2. Ижобий фикрли нонушта рецепти:
- бугун энг яхши куним;
- бугун менинг гўзал тонгим;
- мен дунёдаги энг бахтли инсонман;
- мен учун омадлар оҳанрабодир ;
- бугунги кун менга муваффақият олиб келади;
- бугун менга ҳаёт чиройли кун тақдим қилмоқда;
- бугун ҳаётимнинг янги куни бошланди;
- ўрнингдан тур,(исмингизни айтинг), сени улуғ ишлар кутмоқда!
3. "Сеҳрли эликсир":
Ўзингиз ёқтирган пиёлага илиқ минерал ёки оддий сув солинг. Пиёлани қўлингизга олинг ва лабингизга яқинлаштиринг. Сиз “Сеҳрли элексир” тайёрлаяпсиз. Ярим овозда сиз бу ҳаётда нима ҳохлаётганингизни, нималар кераклигини ва нимага эришмоқчи эканлигингизни пичирлаб айтинг.
Масалан, мен соғлом ва бой бўлишни, мен бахтли бўлишни, мен севимли ва керакли бўлишни истайман. Мен чиройлиман ва омадлиман, муваффақиятлиман.
4. "Кўзгу".
Кўзгуга тўғри келасиз ва ўз аксингизга қувонч ва муҳаббат билан салом беринг. Ўзингизга табассум қилинг ва ким эканлигингизни эсланг. Иқтидорли, омадли, муваффақиятли шахс, жуда яхши инсон, ажойиб эркак ёки аёл. Ўзингизга Аллоҳнинг ноёб мўъжизаси эканлигингизни эслатинг.
5. "Эшик"
Остона эшигидан чиқаётган пайтингизда ўзингизга:
"Бугун энг омадли, муваффақиятли, баракали кун" ёки "Мени ва менинг йўлларимни барча коинот қўллаб- қувватлаяпти", “Янги кунга дадиллик билан қадам қўй”, “Муваффақият сенинг томонда”, “Сен ёлғиз эмассан, сен билан - бутун коинот бирга!”. деб айтинг.
Ҳар куни шу нонуштани тайёрлаб ва истеъмол қилиб борсангиз, сизнинг ҳаётингиз сезиларли даражада ўзгаради.
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#ибрат
Шекспир айтган эди:
"Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега?
• Чунки мен ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмайман! Кутиш бу — азоб.
• Ҳаёт қисқа. Шундай экан, ўз ҳаётингизни севинг!
• Ҳамиша кулиб боқинг!
• Гапиришдан олдин тингланг!
• Ёзишдан олдин ўйланг!
• Пулни сарфлашдан олдин ишлаб топинг!
• Аразлашдан олдин кечиришни билинг!
• Оғритишдан олдин ҳис қилинг!
• Нафратланишдан олдин севинг!
• Ўлишдан олдин яшанг".
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#тафаккур
1. Илонга қанча асал ичирсанг хам, у барибир захар чиқаради!
2. Инсон сувга тушгани учун эмас, сувдан чиқмагани учун чўкади!
Тафаккур қилинг❗️
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Ушбу машинанинг эгаси даниялик. Мусича унинг машинасига уй қурганлиги сабабли, у бир ой давомида машинасидан фойдаланмади.
"Қуш уй қуриб, жўжа очиш учун менинг машинамни танлабди. Демак, унинг учун энг тинч жой шу ер. Мен унинг тинчини ва уйини бузишга ҳаққим йўқ. Шу сабабли, унинг тинчлиги учун қайғураман", деди у.
Ҳақиқий инсон. Сизнинг машинангизга қуш уя қуриб, тухум қўйса, нима қилган бўлар эдингиз?
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
МУНАВВАР ТОНГ....
🍃💖
Хайрли тонг, тонгга етганлар...
Тундан ёруғлик томон ўтганлар...
Янги тонгга етказди яна,
Етганлар бор,етмаганлар бор.
Имкон берди кўзни очмоққа,
Яратганим ўзингга шукур!.
Аллоҳ сизни раҳматидан ва барокатидан бенасиб этмасин!.🌸🍃
Бугун қаршимизга чиқадиган кун-вақти баракали, нақди-ҳалол, файзли ўзгача бир кун бўлсин!🌸🍃
Кўп ишларга улгуриб қолайлик, амал дафтаримиз-
га фақат солих амаллар
ёзилсин!.🌸🍃
Тонг хайрли, кун муборак,
бўлсин, нур юзликларим!
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
МЕҲР БЕРИНГ...🥹
Алвон алвон лолалар терманг,
Атаб жуфти ҳалолингизга,
Совға берманг, туҳфалар берманг,
Меҳр беринг аёлингизга.
Ой керакмас унга осмонда,
Меҳр кутар сиздан ҳар онда,
Кулиб боқинг ҳар саҳар, тонгда,
Меҳр беринг аёлингизга.
Сизни дея ўзни унутган,
юзда кулгу, дилга ғам ютган,
Йўлингизда интизор кутган,
Меҳр беринг аёлингизга.
Сиз отасиз,у эса она,
Гул кўнглини қилманг вайрона,
Бир табассум унга кифоя,
Меҳр беринг аёлингизга.
Сувсиз эрда кукармайди гул,
Муҳаббатдан нур олар кўнгил
Унга бойлик,тиллолар бир пул,
Меҳр беринг аёлингизга.
Бир йилда бир саккизинчи март
Шу бир кунда аримайди дард,
Агар чиндан бўлолсангиз мард,
Меҳр беринг аёлингизга.
У жаннатнинг сувидек зилол,
Удир асли кўкдаги ҳилол,
Ўксимасин муқаддас аёл,
Меҳр беринг аёлингизга.
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Агар сизни хаёт синаса.
Орзу дард бн сийласа.
Қалбингизни гумон қийнаса.
Сабр қилинг бари утади.
Дустлариз алдаб кетса хам. Жонингиздан утиб кетса хам.
Тугри бироз қилади алам
Сабр қилинг бари утади.
Бошингизга тушса ташвишлар. Тухмат бн отилган тошлар. Бугзингизга келса миш-мишлар. Сабр қилинг бари утади.
Гам силаса магрур бошингиз.
Гох миннатли еган ошингиз. Номардларга тушса ишингиз
. Сабр қилинг бари утади.
Кулиб турган дустингиз сотса.
Йул тополмай бошингиз қотса.
Сабр қилинг бари утади.
Хаёт синар хар бир инсонни. Енгармикин дея ёлгонни. Унутмайлик Парвардигорни
Сабр қилинг бари утади.
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Оналаримизни борида қадрлайлик...
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#ибрат
Шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди:
— Хатосини тан олмади;
— Пушаймон бўлмади;
— Нафсини койимади;
— Тавбага ёндошмади;
— Аллоҳнинг раҳматидан умид узди.
Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди:
— Хатосини тан олди;
— Пушаймон бўлди;
— Нафсини койиди;
— Дарҳол тавба қилди;
— Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади.
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
🍃ЖИГАРИНГНИ ТОПОЛМАЙСАН🍃
Ҳаёт бўлса қадрига ет,
Ранжитишдан сал нари кет,
Ажралмасин тирноқдан эт,
Жигарингни тополмайсан.
Умр қисқа, жанжални қўй,
Вақт борида дийдорга тўй,
Пойларига молингни сўй,
Жигарингни тополмайсан.
Қўлларинга бир ўйлаб боқ,
Ногоҳ кесса бирин пичоқ,
Оғримайди қайси бармоқ,
Жигарингни тополмайсан.
Бўла олсанг бўлгин малҳам,
Сирларингни кўргин баҳам,
Бир кун минг бор изласанг ҳам,
Жигарингни тополмайсан.
Яқин қилгин йироғини,
Ўчирма қалб чироғини,
Кейин ҳидлаб тупроғини,
Жигарингни тополмайсан.
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#ТАБРИК
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!
Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.
Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!
«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»
Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Бола онасини тўйгунича эмади. Онада кальций камаяди, тишлари оғрийди, фарзанди улғайгунча, ҳатто улғайганидан кейин ҳам хавотирда бўлади. Фарзанд улғайгач, оёғини устма-уст қилиб қаҳвахона ва ресторанларда: "аёлларнинг ақли ноқис, яримта ақл соҳибалари-да", деб гапириб ўтиради...
Эй ақли "комил"! Сен ҳеч ўзингдан ақлинг қандай комил бўлганини сўраб кўрганмисан?! Ахир, ақлинг ўша "яримта ақл" соҳибасидан озуқа олиб комил бўлмаганмиди?!
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Совуқ чой асло ичманг, олимлар аниқлашича совуқ чой буйракда тош йиғади
Яқинларга улашинг, буйрак тошини азоби оғир
👇🏻👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Дарвешга «Ҳамма нарсамдан айрилаётгандек ҳис қиляпман ўзимни. Юрагим хотиржам эмас», деди бир киши...
Дарвеш жавоб берди:
- Дарахтларга қара, ҳар йили япроқларини йўқотадилар, лекин ҳамон тик оёқда туришибди.
Сен сабр қил, шукр қил ва дуо қил...👇
ㅤㅤㅤㅤ
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Ўтганлар ҳақида ёмон сўзламоқ макруҳдир.
Азизлар, инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўзидир. Бу чин инсонийлик фазилатлари сизу-бизни тарк этмасин. Ўтганлар ҳақида ёмон сўзламоқдан тийилайлик.
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Аёл ердан чиққан қўзиқорин эмас!
🎙 Шукруллоҳ Домла
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Оилани махкам туриши эркак кишига боғлиқ..
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
ШИКОЯТ ҚИЛМАНГ!
Имом Шаъроний «Табақот» номли китобларида шундай деганлар:
«Танага, мол-мулкка ёки фарзандга беморлик, зулм ёки мусибат каби бало етганда, бу ҳақида ота-онага, фарзандга, жуфтга, оға-иниларга, дўстларга ёки бошқаларга шикоят қилишдан олдин Аллоҳга шикоят қилинса, У Зот мусибат тушган пайтдаёқ ўша қийинчиликларни кўтаради».
(«Ҳикматлар» китобидан)👇
ㅤㅤㅤ
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Эй Аллоҳ !
Ким торлик устида, юраги сиқилган ҳолда ухлаган бўлса, уни кенглик, хотиржамликка эришган ҳолида уйғотгин!
Эй Аллоҳ !
Ким маҳзунлик, хафалик устида ухлаган бўлса, уни ҳурсандчилик, шодликка эришган ҳолида уйғотгин!
Эй Аллоҳ !
Ким бемор ҳолда ухлаган бўлса, уни соғлом, офиятга эришган ҳолида уйғотгин!
Эй Аллоҳ !
Ким қийинчилик устида ухлаган бўлса, уни енгилликка эришган ҳолида уйғотгин!
Амин !
Тунингиз тинч, осуда, хайрли кечсин !
Аллоҳга омонатсиз.
#Хайрли_тун🌙
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Баъзан кеч қоламиз:
Бир пиёла чойга...
Дуо олишга...
Дуо қилишга...
Ҳол сўрашга...
Кўнгил олишга...
Дардлашишга...
Сирлашишга...
...Чой дамлаб кутиб ўтирадиганларимиз
...Дуо берадиганларимиз
...Дуо қиладиганларимиз
...Ҳол сўрайдиганларимиз
...Кўнгил оладиганларимиз
...Дардкашларимиз
...Сирдошларимиз ҳамиша бўлади, деб ўйлаймиз.
Ўртада дунё борлиги,
Ўртада ҳаёт борлиги,
Ўртада тақдир борлиги,
Ўртада яхши-ёмон борлиги
Ва ҳар инсон ўлим ёшида экани эсимизда йўқ...
...Аллоҳим, бизларни кечикканлардан қилма!..
🤲🤲🤲
Ҳамиша яқинларингиз билан бирга бўлинг...
Қалбан узоқлашманг...
Яхши кўрган яқинингиз учун дуода бўлинг...
🤲🤲🤲
Бу дунёдан ўтган яқинларимизни Роббим раҳматига олсин...
Ёнимиздагилари,
қалбимиздагилари ҳамиша соғлом қалбли,соғлом танли бўлиб ёнимизда бўлишсин..
Жондан азиз фарзандларимиз дуогўй бўлиб ортимизда қолишсин...
Аллоҳим берган яқинларим
Ҳамиша соғ бўлинг..
Сизларни борлигингиз бахтим,сизларни яхши кўраман...
ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ
🤗
👇👇👇
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
#тафаккур
.... ~ Бугунги ак,лим бу'лганида.... кечаги хатони к,илмаган бу'лар эдим...
.... ~ Кечаги хатони к,илмаганимда.... бугунги ак,лим бу'лмас эди..
.... ~ Хато к,илишдан к,у'рк,иб, бир ишга к,у'л урмаслик ~ энг катта хатодир..
.... ~ Ху'п.... хато к,илдингиз.... янглишдингиз.... танловингиз ноту'г'ри бу'лди..
Бу дегани:..
"хаммаси барбод... барчаси тамом... хаёт тугади", ~дегани эмаску..
Хатоликка йу'л к,у'йиб, туяк,уш каби бошни к,умга ку'мишдан фойда йу'к,...
.... ~ Хаёт сизники... Хеч ким келиб, сизни к,илган хатонгизни ту'г'риламайди, тузатмайди.
Бошингизни маг'рур ку'таринг.!
Кимлар хато к,илмаган.??..
Шу биргина хато туфайли таслимликни бу'йнингизга олмок,чимисиз.??.. Таслим бу'лишдан аввал у'йлаб ку'рингчи...
.... ~ Таслим бу'лганингиздан су'нг сизга осон бу'ладими.??..
Хаётни шунча йу'лини таслим бу'лиш учун босиб у'тдингизми.??..
Асло ва яна асло...
СИЗ КУЧЛИСИЗ..
Сиз барчасини уддалайсиз..
.... ~ Хамма бу'лаётган ишлар яхшиликка, ишонинг...
Кечаги к,илган хатонгиз ~ эртага сизни фойдангизга ишлайди.
У'зингизга ишонинг.
АЛЛОХДАН АСЛО УМИДИНГИЗНИ УЗМАНГ.!!
.... ~ Хаёт йу'лингизда шундек холатлар бу'лади:..
...... фак,ат ёлг'из юриб, у'тиб борадиган йу'ллар..
...... нук,та к,у'йиш керак бу'лган муносабатлар..
...... кечиришга мажбур бу'ладиган холатлар..
...... умуман улардан воз кечиб кетиш керак бу'лган одамлар..
..... улар хайдамасларидан аввал кетиш керак бу'лган жойлар..
К,аерда к,андек к,арор к,илмок,ни англамок, керак.
.... ~ Бунинг учун хаёт тажрибаси керак. Хаётий тажрибаларга хатоларсиз эришиб бу'лмайди.
Хаётда у'лимдан бошк,а барча нарсани иложиси, имкони бор. Фак,ат тинимсиз интилмок,... изланмок, керак... Сабр... вакт... тажриба керак..
.... ~ Нима вок,еа, ходиса ру'й бермасин асло рухан тушкунликка тушманг.
Жисман йик,илсангиз ~ сизга ёрдам к,у'лини чу'задилар.
Рухан йик,илсангиз ~ сизни тепиб у'тиб кетадилар..
У'ЗИНГИЗНИ АСЛО РУХАН СИНДИРМАНГ.!!.
.... ~ Хаётингизда нима вок,еа, ходиса ру'й бермасин у'та кучли САБР эгасига айланинг. Тишни~тишга к,уя билинг. Йу'к,отишларга тайёр туринг ва ку'никинг.
Сизга нохак, к,алб азоби ва изтиробини торттирсаларда табассум к,ила билинг.
.... ~ Асло.... асло ку'з ёшингизни хеч кимга ку'рсатманг. К,албингиз йиг'ласада юзингиз табассум к,илсин. У'зингизни к,у'лга олинг..
СИЗ ЭНГ КУЧЛИ ИНСОНСИЗ.!!
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Эркаклик бу — фитратдир!
Бу отахон ҳатто аёлларнинг ҳақ-ҳақуқлари ҳақида мақола, китоблар ўқимаган бўлса ҳам керак, лекин аёлларни эъзозлаш, ҳурмат қилиш ва уларга меҳр-шафқат кўрсатиш унинг фитратида бор. Ҳақиқий эркаклик мана шундай бўлади...
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Ҳасан Басрий дўстини қабрга дафн этгандан кейин қабр устида озгина туриб қолди. Сўнг ёнида турган кишига қараб
–Агар бу дўстимиз дунёга қайтарилса нима қилади" деб ўйлайсиз - деди. У киши
–Истиғфор айтади, намоз ўқийди ва яхшиликни кўпайтиришга уринади - деди. Шунда Ҳасан Басрий
–Энди унинг бунга имкони қолмади. Сизнинг эса имконингиз бор. Шуларни қилиб олинг - деди...👇
ㅤㅤㅤㅤhttp://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
ОҚШОМИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Яхшиям хаётимда сиз борсиз
Бу сӯзларни яқин инсонимизга албатта айта олишимиз керак Буни айтишдан сизни нима тӯсяпти.
Ахир хозир айтмасангиз қачон айтасиз.
Ахир сиз айтмасангиз ким айтади.
Хайрли оқшомлар бўлсин азизларим 🥰
http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Халифа Умар ибн Хаттоб даврида мусулмонлар сонининг ортиши сабабли, Росулуллоҳнинг масжидларини кенгайтиришга тўғри келди. Бунинг учун масжид атрофидаги ер ва уйларни эгаларидан сотиб олиш керак эди. Масжидга қўшни хонадон соҳибларига бу таклиф маъқул келди. Бироқ биргина киши бунга рози бўлмади. Бу – Росулуллоҳнинг амакилари Аббос эди.
У уйини сотишга рози бўлавермагач, халифа Умар унга таклиф билан чиқди:
–Эй Аббос, биз мусулмонлар учун масжид ҳудудини кенгайтирмоқчимиз, агар уйинг учун тўланаётган маблағ камлик қилса, уни кўпайтиришимиз мумкин,–деди.
–Бу ерлар менга тегишли, уни қанча пул берсанг ҳам сотмайман,–деди у.
Халифа чуқур ўйга толди. Қозига мурожаат этишга қарор қилди. Ўша даврда Мадинада фиқҳ илмини яхши билган, адолатли Убай ибн Каъб қозилик қиларди.
Халифа ва Аббос қозининг ҳузурига келдилар. Умар гап бошлади:
–Мен давлат раҳбари сифатида, мусулмонларга яхшилик истаб, катта пул эвазига Аббоснинг уйини масжидни кенгайтириш учун сотиб олмоқчиман. Лекин у бунга рози бўлмаяпти.
–Бу ерлар менинг мулким, уни сотишни хоҳламайман,–деди Аббос.
Ҳар икки томонни тинглаган қози қарорини эълон қилди: "Бировга тегишли бўлган ерни бошқа биров куч билан тортиб ололмайди, ҳатто бу мусулмонларнинг манфаати учун бўлса ҳам. Аббоснинг мулки ўзида қолади. Халифа ҳам ерни сотишга мажбур қилишга ҳаққи йўқ," дея ҳукм қилди.
Халифа индамай қайтиб кета бошлади. Шу пайт Аббос қозига:
—Эй Убай, чиқарган ҳукминг кучига кирдими?—деди.
—Ҳа, албатта, ҳеч ким сенинг мулкингни куч билан тортиб ололмайди. Ҳукм кучга кирди.
Бу гапларни эшитган Аббос йиғилганларга қарата:
—Эй халойиқ! Мени эшитинг. Бугундан бошлаб масжид атрофидаги уйим ва еримни масжид учун ҳадя қилдим,—деди.
Таажжубга тушган Убай ибн Каъб:
—Эй Аббос, ҳозиргина уйингни сотишдан бош тортаётган эдинг, энди эса уни текинга бериб юбораяпсан, нима бўлди?—деди.
—Мен бу ишимни инсоннинг қадри Исломда қанчалар улуғ эканини исботлаш учун қилдим, – деб жавоб берди Аббос...
Ақлимизга сиғадими?
Оддий фуқаро волий ўринбосарига эмас, шахсан давлат бошлиғининг ўзига эътироз билдира олса, қандайдир завод эмас, масжид учун ҳам еримни бермайман деса, қози ҳам, халифа фойдасига эмас, фуқаронинг фойдасига адолат билан ҳукм чиқариб берса...
©️ Фейсбукдан
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg
Дуода сабр сўрашни тўхтатинг…
Ибрат учун тарқатинг
👉https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg