Хайрли кеч ҳаммага. Каналдаги узоқ муддатли танаффус учун узр сўрайман. Барқарор юритишга ҳафсала қилолмаяпман.
“Қўштирноқ” подкастида Инобат Аҳадова билан бирга меҳмон бўлиб, ўзбек медиасининг бугуни, сўз эркинлиги аҳволи, ахборот манипуляцияси, парда ортидаги “ўйин”лар, оддий ахборот истеъмолчиси бўлиб қолиш оқибатлари, соҳадаги муаммолар ҳақида субъектив фикрларимиз билан бўлишдик.
Подкастдаги энг қизиқ жойлардан бири бу ерда. Бундан бошқа фикрларимиз ҳам маъқул келиб қолар. Хуллас, вақт ажратиб видеони кўришингизни ва хулосаларингизни изоҳларда ёзиб қолдиришингизни сўраб қоламан.
У 1915 йили туғилди. Уйида йиғлагани қўйишмади. Онаси қўлини бигиз қилиб таҳдид қилди:
— Овозингни ўчир!
Кулиш ҳам, йиғлаш ҳам мумкин эмасди. Отаси ҳам зуғум қиларди:
— Жим бўл!
Агар уйда меҳмонлар бўлса, уни огоҳлантиришарди:
— Жимгина ўтир, шовқин солма!
Агар онаси уйда ёлғиз қолса, қулоғига қуярди:
— Бақирма, бир пасгина тинчлик бўлсин!
Шу тариқа у 7 ёшга тўлди.
* * *
У мактабга қатнай бошлади. Дарс пайтида энди оғиз очган ҳам эдики муаллим ўшқириб қолди:
— Гаплашма!
Уни доскага чақиришганда доимо уқтиришарди:
— Сендан нимани сўрашса, фақат шу ҳақда гапир. Ортиқча жаврама.
Шу тариқа 12 ёшга тўлди.
* * *
У ўрта мактабга қатнай бошлади. Энди гапирмоқчи эди, оғзига уришди:
— Сендан сўрашаётгани йўқ.
Директор унга « Тилни тийган бой бўлар» деган мақолни эслатиб қўйди.
Турк тили муаллими шундай деди:
— Икки марта эшитиб, бир марта гапир. Одамнинг иккита қулоғи, битта оғзи бор.
— Жим бўл!
— Овозингни ўчир!
— Жаврама!
Шу тариқа 15 ёшга тўлиб қолди.
* * *
У лицейга қатнай бошлади. Биринчи эшитган гапи шу бўлди:
— Гапиргандан кўра жим ўтирган яхши!
— Кўп жаврама!
— Оғзингни юм!
— Жим бўл!
Шу тариқа 19 ёшга тўлди.
* * *
У университетга ўқишга кирди. Уйда шундай насиҳат қилишди:
— Катталар гапирганда кичиклар жимгина қулоқ соладилар.
Онаси тайинлади:
— Сўз – каттадан, сув – кичикдан.
Профессор бир куни шундай деди:
— Тилингни тийиб юр!
Шу тариқа 23 ёшга тўлди.
Ҳарбий хизматга чақирилди. Бўлинма командири буюрди:
— Жим бўл, итвачча!
Сержант :
— Жаврашни бас қил!
Капитан:
— Оғзингни очма!
* * *
Уни миршабхонага чақиришди:
— Сендан сўралаётгани йўқ!
Комиссар дўқ урди:
— Жим!
* * *
У ишга кирди. Ўртоқлари бармоқларини оғзига босиб шивирлашди:
— Тсс!
— Худо ҳаққи, оғзингни юм! Бошингга бир балони орттириб олма. Эҳтиёт бўл!
Бошлиқлар огоҳлантириб қўйди:
— Ҳар нарсага бурнингни тиқма!
— Бунинг сенга даҳли йўқ!
— Нима ишинг бор?
— Аралашма!
* * *
Уйланди. Хотини тайинлади:
— Сендан илтимос, ҳар балога бурнингни суқма!
Фарзандлар туғилиб, вояга етишди. Улар айтишди:
— Ота, бу ишга ақлинг етмайди. Аралашиб ўтирма!
* * *
Бу одам – қисман мен, қисман сиз, қисман ҳаммамиз!
Ривоят қилишларича, ўтмишда хотинлар пишираётган овқатига эркакларнинг тилини қирқиб қўядиган бир оғу қўшиб қўярмиш. Бизнинг емишимизга ҳам шунақа оғу қўшилганга ўхшайди. Бир қараб кўрингчи, тилингиз бормикин? Биз тилимизни ютиб қўйганмиз! Оғзимиз бору аммо тилимиз йўқ.
* * *
Мана энди ўша қисман менга, қисман сизга ўхшайдиган одам сўз эркинлигини талаб қилиб юрибди. Унинг гапиргиси келяпти.
Аммо унга буюриляпти:
— Тилингни тий!
Менинг унга шундай дегим келади:
— Гапир! Гапир! Гапирсанг-чи! Аммо нима дейсан? Қандай гапирасан? Тилимиз борми ўзи?..
АЗИЗ НЕСИН
Шодмон Отабек таржимаси
17 декабр куни Telegram фойдаланувчилари профилларини ноқонуний эгаллаб олишга уринишлар кўпайгани кузатилди.
Фирибгарлар ишлатаётган усул тахминан қуйидагича: фойдаланувчи ўз контактларидан биридан совға – Telegram Premium’га обуна бўлиш ҳақида хабар олиши мумкин. Аккаунт эгаси хабардаги тугмани (ёки ҳаволани) босади, шундан сўнг у Premium обунани «фаоллаштириш» учун авторизация кодини олади. Фойдаланувчи кодни киритади, оқибатда фирибгар унинг аккаунтини ўз компютерида очади. Шундан сўнг, ўғирланган аккаунтдан бу хабар контактлар рўйхатидагиларга жўнатилади. Оқибатда, аккаунтларнинг оммавий ўғирланишига йўл очилади.
Мутахассислар Telegram фойдаланувчиларини икки факторли аутентификациядан фойдаланишга чақирмоқда, бунда ҳатто кодни киритгандан кейин ҳам тажовузкорлар фақат аккаунт эгаси биладиган паролни киритиши керак бўлади.
P.S. Фирибгарлар пастда кўрсатилган скриншотдагидек хабарнома жўнатишади. Получить Telegram Premium’ни боссангиз — тамом.
➡️ @shokirjonov
Мусибат фақат Аллоҳнинг изни билан етади
Бугун жума намозини Шўрчи шаҳар жомеъ масжидида ўқидим. Намоздан сўнг 37 яшар йигитнинг жанозаси ўқилди. Жанозадан олдин имом домла қисқа маъруза қиларкан, марҳумнинг яқинларига таскин ўлароқ сарлавҳадаги сўзларни айтди.
Домла айтдиларки, инсон туғилилишидан олдин унинг тақдири Лавҳул маҳфузга битилган бўлади. Бу гапларни бунгача ҳам кўп эшитганмиз, ўқиганмиз. Аммо ўзимизга мусибат етганда аксар ҳолда ғамнинг зўридан бу ҳақиқатни унутиб қўямиз. Инсонмиз-да.
Жаноза бошқаники (Аллоҳ унинг охиратини обод қилсин, яқинларига сабр берсин) бўлса-да, имомнинг сўзларидан ўзим қандайдир енгиллик туйдим. Айни пайтда завжам ва у орқали оиламга етиб турган мусибат ортидан келиб турган хавотир ўрнини хотиржамлик эгаллади.
Ҳар бир кунимиз, ҳар бир кечмишимиз бир сабоқ аслида. Бошқалар орқали унутганларимизни ёдимизга солган ва қалбларимизга сакинат берган Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин.
@jamshidniyozov
Самарқандда нон олиш учун тўхтадик. Шу ердаги сотувчиларга нон тарқатадиган бир киши таниб қолди. Қўлимга 8 нон тутқазиб, қанча ҳаракат қилмай пулини олмади. "Борларингга шукр, сўзларинг кескир бўлаверсин, жимиб қолманглар" деб дуо қилди.
Ғалати туйғулар оғушида қолдим. Бир тарафдан меҳнатларим изсиз кетмаётгани, эътироф этилаётганидан қувонган бўлсам, бошқа тарафдан мухлисимнинг сўзлари ўйлантириб қўйди. Унинг нонлари ҳаётимдаги энг юки оғир нонлар бўлса керак.
Ишончга, кўрсатилган ҳурматга муносиб бўлиш насиб этсин. Барчаси кутилмаганда бўлгани учун у киши билан суратга тушиш эсдан чиқибди. Аммо нонларнинг сурати бор (йўлда биттасини еб қўйдик ;)). Аллоҳ бизни сийлаган инсондан рози бўлсин.
@jamshidniyozov
Жадидлар ҳақида илк йирик рўмон
Жадидлар ҳаёти ва ижоди ҳақида ўзбек адабиётида ёзилган йирик бадиий асар "Тегирмон" рўмони "Янги аср авлоди" нашриёти томонидан қайта нашрдан чиқарилмоқда. Ушбу асар Чўлпонга бағишланган бўлишига қарамай, унда барча жадидлар ҳақида сўз боради.
Рўмонда жадидлардан ташқари озодлик йўлида жонини тиккан Мадаминбек қўрбоши каби фидойилар, мардикоролди сиёсатининг мудҳиш манзаралари, Қўқон мухториятидаги фитналар ва унинг қулаши, рус босқини каби воқеалар батафсил ёзилган.
Миллатнинг энг забардаст шоири, ёзувчиси ва жадиди Чўлпон ҳаётидаги эврилишлар, болалиги ва ижоди ҳақида батафсил ҳикоя қилинади. Чўлпонни сотганлар очиқ-ойдин кўрсатиб берилади.
Чўлпоннинг қамалиши, қатл этилиши билан боғлиқ янги фактлар, ўзгача ёндашувлар рўмонни янада бойитган. Энг муҳими, бари тарихий фактларга асосланган.
Икки китобдан иборат дилогия айни пайтда "Чўлпон" номи билан нашрга тайёрланмоқда. Сизнингча, "Тегирмон" номи яхшими ёки "Чўлпон"ми? Фикрингизни билдиринг.
Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Мурожаат учун
Каримов даври қатағони қурбони: Сиёсий маҳкумга айлантирилган журналист
Журналист Дилмурод Саййид “Адвокат Пресс” газетасида чиққан “Йўқ ҳақида бадиҳа” номли мақоласидан сўнг тазйиққа учрагани, 2009-йили сохта айбловлар билан 12,5 йилга қамалганини айтади.
https://youtu.be/NKoihXuaCBE
Антимонополия қўмитасининг сустлашиб қолганига янги раҳбар сабабчи(ми?)
Шов-шувли баёнотлари ва UzAuto Motors'га нархни пасайтириш талабини қўйгани билан жамоатчилик эътирофига сазовор бўлган Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятида кейинги пайтларда пассивлик кузатилмоқда.
Замонавий эртак орқали Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятига ойна тутдик. Фикрларингизни Ютубда ёзиб қолдиришингиз мумкин.
https://youtu.be/2Yf8Rukr7vQ
Оролни қуритдинглар.
Амударё ва Сирдарёни бўғдинглар.
Зарафшонга заққум ташладинглар.
Нориннинг "сиқиб сувини ичдинглар".
Чўллардаги саксовулларни аёвсиз кесдинглар.
Одамларга газ ва свет бермагандинглар, ўзлари чор-атрофдаги дарахтларни кесиб, ёқворишди.
Сизлар эса улардан қолган дарахтларни кесяпсизлар.
Кўкаламзор шаҳарларнинг катта дарахтларини кесиб, чўл қилдинглар.
Шаҳарлардаги сунъий кўлларни қуритдинглар. Қурилиш баҳонасида оқиб турган анҳорларнинг сувини тўсдинглар.
Шаҳарларни пиёдалар учун эмас, машиналар учун қулай қилишга бел боғладинглар.
Дунё тоза энергияга ўтаётганида, сенлар кўмир ва мазутдан электр ишлаб чиқаришни авж олдирдинглар.
Ерости сувларини истаган кас қудуқ қазиб, бебилиска ишлатиб ётибди, оқибатда чўллашиш тезлашди.
Бизнесни ривожлантирамиз, дея, сув ресурсларини аёвсиз ишлатяпсанлар.
Химзаводлар ҳавони ва сувни заҳарлаб ташлашди.
Чиқараётган қарорларингнинг бирортаси табиатни асраш учун эмас! Бир-икки қарорларинг эса ишламаяпти. Ишламайдиям-да!
Айрим ҳудудларда чанг бўрони бўлганини эшитганим, кўрганим бор, аммо умрим давомида Тошкентда чанг бўрони кўрмаганман. Хўш, кўзларинг очилармикин? Табиат ва экологияга бошқачароқ қарармикинсанлар?
Йўқ, ўзгармайсанлар! Нафсинг ҳакалак отган, пул бўлса бўлди сенларга! Ерларни сот, қурилишларни бос, ҳаммаёқни заҳарла! Эртага кеч бўлганида тоза сувнинг ўрнига пулингни ичолармикинсан? Тоза ҳаво ўрнига пулларингдан нафас ололармикинсан?
Биламиз, ҳамманг болаларингни четда ўқитасан, чет эл фуқаролигини олиб бергансан, ва аниқки, келажагингни юртинг билан боғламагансан. Юртингни охирги квадрат метригача сотиб, пулингни олиб, қочворасанлар!
Шунча қарғиш керакми сенларга?
Пандемия туфайли Америкага кетолмаётган грин-карта соҳиблари Байденни судга берди
2019, 2020 ва 2021 йилги DV Lottery дастури ғолиблари бўлган ўзбекистонликлар виза ололмаётганини айтишмоқда. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси пандемия туфайли ҳали нормал виза амалиётига қайтмаган. Ҳолбуки Марказий Осиёдаги бошқа давлатларда бу жараён аллақачон тикланган.
DV Lottery дастури орқали бериладиган визалар қатъий муддатларга эга ва агар рухсат олиш муддати ўтказиб юборилса, ариза берувчи дастур бўйича AҚШга кўчиб ўтиш имкониятидан бутунлай маҳрум бўлиши мумкин. DV-2020 дастури буйича виза олиш муддати 2020 йил 30 сентябргача, DV-2021 дастури бўйича эса 2021 йил 30 сентябргача давом этади.
Шу сабабли дунё бўйлаб грин-карта лотереясининг минглаб ғолиблари АҚШ ҳукуматига қарши судга даъво киритишмоқда. Улар орасида 350 нафар ўзбекистонлик ҳам бор.
Батафсил:
https://kun.uz/91732255
@niyozovchasiga
Kun.uz бу – жамоа!
ОАВ ходимлари куни муносабати билан офисда жамоавий тушлик ва намунали ходимларимизни тақдирлаш тадбирини ўтказдик. 😊
📹👉Байрам видеоси
Kun.uz кундалиги
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган рус босқинида, ХХ аср биринчи ярмидаги қатлиомларда шаҳид кетган 1 000 000 ватандошларимиз, 1937-1953 йилларда қатағонга учраган 100 000, шундан отиб ташланган 13 000, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган 500 000, 1980 йиллардаги "Пахта иши"да жувонмарг кетган 10 000 лаб, Мустақиллик даврида Ватан ва Ҳақ учун жонини берган минглаб юртдошларимиз...
Барчаларини эслаймиз ва қадрлаймиз! Ватан, халқ ва Ҳақ учун хизмат қилиб жон берган барча фидойилардан Аллоҳ рози бўлсин!
Эслатиб ўтаман: 9 май Ўзбекистонда расман Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинган. Бу кун Георгий латтасини кўкракка қадаб, тантана қилиб, Ғалаба салюти отиладиган кун эмас. Бу кун мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги учун жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлон ва қизлари хотираси кунидир.
Кўзингизни очинг: бугун кўкрагингизга боғланган йўл-йўл латта эртага кўзингизга боғланади. Бугун қуйироқда кўтарилган қизил байроқ эртага қалбингизга осилади. Кўзи кўр, қалби сўқир миллат бўлишдан асрасин!
@ziyouzcom
Daryo – LIVE телеграм канали (Daryo.uz сайти)да Комил Алламжоновнинг оммавий ахборот воситаларига турли идоралардан бўладиган босимлар ҳақидаги муносабати юзасидан чиқарилган пост кўп ўтмай давлат идораси масъул ходимининг қўнғироғидан сўнг ўчирилди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жаҳон матбуоти эркинлиги индексида бир поғона пастлаб, 180та давлат орасида 157-ўринга тушган. Бунга айрим давлат идораларининг ОАВ фаолиятига аралашуви ва турли босимлар сабаб бўлаётган бўлса ажаб эмас.
«404» муаммоси Kun.uz сайтига ҳам бегона эмас, сайтда чиққан хабарни ўчиртириш ёки ўчиртиришга уриниш ҳолатлари тез-тез рўй бериб туради. Шу кунларда Тошкент шаҳридаги хусусий мулкдорларга тегишли ташқи реклама конструкциялари асоссиз бузиб ташланаётгани ҳақидаги мақолани ҳам ўчиртиришга уринишлар бўлди.
Таъкидлаш лозимки, бу каби босимлар одатда Давлат хавфсизлик хизматининг ахборот хавфсизлиги бўйича бўлими томонидан бўлади.
#бўлдидеэнди #ишлаганиқўйилар #яшаганиқўйилар
Qishki ta’til davrida bolalarni qanday tomoshalar kutmoqda?
Poytaxtimizdagi teatrlarda quyidagi tomoshalar rejalashtirilgan:
▫️“Game Over” – Oʻzbekiston davlat yosh tomoshabinlar teatri – zamonaviy spektakl 9-yanvargacha har kuni soat 12:00da namoyish etiladi;
▫️“Yangi yil va tipratikan” (o‘zbek va rus tillarida) – Oʻzbek Milliy qoʻgʻirchoq teatri – spektakl 9-yanvargacha har kuni soat 10:30 va 12:30da namoyish etiladi;
▫️“Yalmogʻizning rejasi” – Muqimiy nomidagi Oʻzbekiston musiqali teatri – ertak tomosha 9-yanvargacha har kuni soat 15:00da namoyish etiladi;
▫️“12 oy” (rus tilida) – Alisher Navoiy nomidagi DAKT – musiqali ertak 10-yanvargacha har kuni ikki marta (soat 12:00, 14:00 va 16:00da) namoyish etiladi;
▫️“Qorqiz bilan selfi” (rus tilida) – Oʻzbekiston davlat akademik rus drama teatri – musiqali ertak 7-yanvargacha har kuni ikki marta soat 11:00, 13:00 va 15:00da namoyish etiladi;
▫️“Ayoz bobo” (rus tilida) – Oʻzbekiston davlat musiqali komediya (operetta) teatri – musiqali ertak 7-yanvargacha har kuni ikki marta (soat 11:00 va 13:00da) namoyish etiladi.
💬 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook
Кеча марҳума Муслиманинг онаси ва бувисидан "Hudud24" учун интервью олгани бордик. Ўзим гаплашдим. Суҳбат тугагунича мен ҳам деярли тугадим😭😭😭
Фожиадан бир кун олдин ва ўша куни бўлган воқеаларни гапириб беришди. Даҳшат!
Бир неча дақиқада бахтли бир оила улкан бахтсизлик чоҳига бир умрга тушди... Кеча монтажда мен ўтира олмадим, бу гапларни иккинчи марта эшитишга юрагим чидамади. Ҳозир ҳам қайта кўролмаяпман...
Ҳозир она ва буви жабрланувчи сифатида давлатдан жиноятчига бир умрлик қамоқ жазоси берилиши ва ҳеч қачон афв этилмаслигини сўрашяпти. Яна маҳалласига чироқ ва ишлайдиган камералар ўрнатилишини сўрашди. Бошқаларнинг бошига тушмасин, душманимга ҳам раво кўрмайман деди Хурсаной опа.
Жумла мўминдан эса марҳуманинг ҳаққига дуо қилишларини сўрашди. “Дуо етиб боради унга энди фақат” деди онаси Умида.
Жойи жаннатда бўлсин Муслимани. Оллоҳ яқинларига сабр берсин.🤲🤲
Видеони ўзингиз кўринг:
https://youtu.be/GitKeE17REU
@shahnozxon
#Муҳокама_учун_мавзу
Чақалоғини сотмоқчи бўлганларни қамаш тўғри йўлми?
Ҳамманинг қайсидир масалада баҳсли фикрлари бўлади. Масалан, мен ёқимсиз муҳокамаларга, кайфиятни туширадиган изоҳларга сабаб бўлиши мумкин бўлган қарашларимни жамоатчиликка билдиришдан тийилиб келаман. Аммо бу билан ичимдаги ўша қараш ўзгариб қолмайди. Бугун кўпдан бери ўйлаб келадиганим ана шундай фикрлардан бири билан ўртоқлашишни истадим.
ОАВни кузатсангиз, чақалоғини фалон пулга сотаётганда ушланибди, ҳали туғилмаган боласини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинибди мазмунидаги хабарларга тез-тез кўзингиз тушади. Мен ундан кўра шу бола сотилгани яхшийди деб ўйлаб қоламан. Дарҳол бу фикрим учун мени тупроққа қоришга, бердисини эшитмагунча уриб ўлдиришга шошилмаслигингизни сўрардим.
Келинг, вазиятни таҳлил қиламиз.
1) Боласини сотишга қарор қилган аёл катта эҳтимол билан уни боқишга қодир эмас: ё ажрашган, ё номусини йўқотиб, исталмаган ҳомиладорликка йўлиққан. Бола туғилса уни боқолмайди, боқадиган бўлса ишлолмайди ва тирикчилиги қийинлашади. Албатта, булар ўз жигаргўшасини сотишни ҳеч қанақасига оқлай олмайди. Аммо сиз мурғак гўдак мана шундай муҳитга лойиқ деб ҳисоблайсизми? Исталмаган бола бўлишдан ёмони бўлмаса керак.
2) Ўзбекистонда қонуний йўл билан бола асраб олиш мумкин. Суд орқали. Яқин-яқингача меҳрибонлик уйлари тўла етимлар эди, аммо бола асраб олишга талабгорлар сони республикадаги етимлар сонидан анча кўп. Аммо негадир етимхонадан бола асраб олишга қизиқиш юқори эмас. Чунки асраб олиш механизми жуда мураккаб. Қолаверса, бола асраб олиш учун йиллаб навбатга туриш талаб этилади. Шунинг учун ҳам фарзандталаблар кўпинча қонуний йўлларни айланиб ўтиб бола асраб олиш пайида бўлишади. Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг йиғилишларида ҳам бу муаммо борлигини бир неча марта тан олинган ва фарзанд асраб олиш жараёни соддалаштирилиши кераклиги таъкидланган. Аммо амалда бу билан ҳеч ким шуғуллангани йўқ.
3) Бола сотиб олишга мажбурлайдиган омилларнинг яна бири асраб олинаётган бола ўзининг асранди эканини билмаслиги ва уни сотиб олган эркак ва аёлни ўз ота-онаси деб билиши эҳтимолининг юқорилигини билан боғлиқ. Жўнроқ тушунтирсам, меҳрибонлик уйидан асраб олинган бола ўзининг асранди эканини билади, ҳар қанча кичик ёшда бўлса ҳам. Асраб олувчиларга эса бу маъқул эмас. Шу боис улар чақалоқ асраб олишни ва уни гўдакликдан тарбия қилишни исташади. Бироқ етимхоналардан чақалоқ асраб олиш деярли имконсиз. Шу боис ночор аёллар излаб топилади. Афтидан бу ишни уддасидан чиқа олганлар борки, бу иш жиноят эканини билишса ҳам ҳалигача чақалоқ сотувчилар ҳам, олувчилар ҳам кўплаб топилмоқда.
4) Чақалоқни сотаётганда қўлга тушганлар одатда қамоққа равона бўлади. Болалари эса "Дом молютка"ларга (ўзбекчасини тополмадим) ёки Васийлик ва ҳомийлик органига берилиши мумкин (аниқ тартиби қандай эканини билмайман). Ўзи шундоғам турмуш зарбаларидан эзилган аёл (йўқса қайси она ўлим билан олишиб дунёга келтирган боласини сотишга кўзи қияди?!) қамоққа ташланиши унинг аҳволини ўнглайдими? Бу билан унинг ҳаётини изла тушиб, муаммолари ҳал бўлиб қоладими? Бола-чи?! Ўзи исталмаган бола бўлса, унда тўкис оилада тарбия топиш имкони бор эди, шу ҳам тортиб олинишини яхши тажриба дейиш мумкинми?!
Мавзу юзасидан бундан бошқа параллелларим ҳам бор эди, аммо ҳозир ёдимга келмади. Сизнингча, ушбу вазиятда сих ҳам, кабоб ҳам куймаслигини учун қандай йўл тутса бўлади? Нима қилса, боласини сотишдек оғриқли қарорга келаётган аёлларнинг муаммоларига ечим топиш, шунинг баробарида, гўдакка муносиб шароитда, тўкис оилада ўсиб-улғайиш имкониятини бериш мумкин? Чақалоқ сотиб олмоқчи бўлган, тирноққа зор оилага болани топширишга нима дейсиз? Ёки йилларки фарзанд асраб олишга навбатда турганларга берган маъқулдир? Ё бўлмаса ҳозиргидек боласини тортиб олиб, аёлнинг ўзини қамашдан бошқа самарали йўл йўқми?
Қачонгача майда балиқлар қурбон қилинади? Жиноий схема бошидаги вилоят прокурори сувдан қуруқ чиқиб кетаверадими?!
«Ҳудудгазтаъминот»нинг Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинишига катта эҳтимол билан видеодаги ҳолат сабаб бўлган. Видеодаги корхона «Олмалиқ ғиштчи» МЧЖ бўлиб, у куз-қиш мавсумида табиий газдан ажратилиши белгиланган бўлса-да, заводга “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали томонидан табиий газ етказиб бериб келинган.
Натижада ушбу корхона 10 кун ичида 5 мингга яқин хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газни ишлатворган.
Энг қизиғи, ушбу ҳолат аниқлангач, вилоят прокурори, ушбу лавозимга тайинлангунча Бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаган Шавкатжон Раҳимов Президент Администрацияси масъулларидан шу заводни тармоқдан узмасликни сўраган.
Вилоят прокурори бекорга "кришовать" қилмаётгандир? Унинг ҳаракатларига ҳам қонуний баҳо берилиб, коррупцион схема охиригача фош этилармикин ёки ҳар доимгидек майда балиқлар қурбон қилиниб, катта акулалар қутқариб қолинармикин, бунисини энди вақт кўрсатади.
Бу мавзуга яна қайтамиз.
@jamshidniyozov
Қимор, судхўрлик ва кредит сиртмоғи: Ўзбекистонда орган савдоси қандай оммалашмоқда?
Инсон аъзолари савдоси деган тушунча яқин-яқингача бизга бегона эди. Kun.uz суриштирувлари бугунги кунда юртдошларимиз орасида ҳам бу нарса анчагина оммалашиб қолганини кўрсатмоқда. Турли сабабларга кўра қарзга ботгани ортидан тана аъзосини сотмоқчи бўлаётган одамлар буни ўзлари тушиб қолган мураккаб вазиятдан чиқишнинг ягона йўли деб билишади.
Интернетда буйраги ёки жигарини сотмоқчи бўлган ўзбекистонликларнинг эълонларини тез-тез учратиш мумкин. Биз ана шундай инсонларнинг айримлари билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.
Кўрсатувни Kun.uz'нинг ютуб-каналида томоша қилишингиз мумкин. Бу ғоя 2021 йилнинг ноябрида туғилганди. Илк интервьюни июнь ойида олгандик. Кейин қаҳрамон топиш ва уларни интервьюга кўндириш роса қийнади. Премьера бугунга насиб этган экан.
Жуда ўзимиз ўйлагандек супер-бомба маҳсулот чиқариш учун ҳақиқий қурбонлар етишмади. Лекин уринишимиз ёмон чиқмади деб ўйлайман. Ҳақиқий баҳони сиздан эшитмоқчимиз.
Ижодкор учун федбэк муҳим. Илтимос, изоҳларда кўрсатув ҳақидаги фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг. Бу бизга келгуси ишларда камчиликларимизни тўғрилаш имконини беради. Фикрларингизни ё шу ерда, ё ютубда видео тагида ёзиб қолдиришингиз мумкин.
💻 Мақола
📹 Видео
@jamshidniyozov
Туркий давлатлар саммитида рус тилини она тилидан устун қўйган Иқболжон Солиев ҳақида баллада
Туркий давлатлар ташкилоти саммити якунига кўра ташкилотнинг собиқ бош котиби Бағдод Амреевнинг маърузаси рус тилига таржима қилиб берилди. Таржимон эса ТИВ Таржимонлар бюроси раҳбари Иқболжон Солиев экани маълум бўлди.
Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммити якунига кўра Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва ташкилотнинг собиқ бош котиби Бағдод Амреев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Тадбирда Владимир Норов ўзбекча сўзлаганини ўзига хос янгилик деб аташ мумкин. Унинг нутқи бошдан оёқ давлат тилида тайёрлангани эътиборга молик. Бағдод Амреев эса дастлаб нутқини инглизча бошлади. Шу пайт жуда қизиқ ҳолат содир бўлди. Амреевнинг нутқини таржимон рус тилига таржима қила бошлади.
Бир неча жумла таржимасидан кейин Бағдод Амреевнинг ўзи “Рус тилига таржима қилинадиган бўлса, ўзим шу тилда гапира қолай” деди ва нутқини русча давом эттирди.
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида, мезбонлар ҳам, меҳмонлар ҳам туркийлар эканлиги номидан билиниб турган анжуманда негадир яна рус тилига ўтиб кетилди.
Тадбир якунлангач унда иштирок этган журналист сифатида бунинг сабабини билиш учун таржимоннинг ёнига бордим. Менинг кимлигимга қизиққан ходимга ўзимни таништирдим ва бейжигимни кўрсатдим. У “Қаерда ишлайсиз?” деб сўради. Журналистлигим ҳақидаги уни қониқтирмади, ўзини таништиришни истамади ва ҳолат бўйича саволимга жавоб беришни истамади.
Мулоқотга киришишни хоҳламаганидан сўнг қайта сўрадим. “Мен сизни журналист эмас, техник ходим деб ўйлаяпман. Расмий шахс эмасман, жавоб беришим шарт эмас” деганича кетди.
Кейинчалик унинг ТИВ Таржимонлар бюроси раҳбари Иқболжон Солиев эканлигини билдим. Қизиқ, катта вазирликнинг яхлит бюроси раҳбари расмий шахс ҳисобланмайдими?
Очиғи, ҳайратдаман. Ўзбекистонда бўлаётган Туркий давлатлар саммити! Таржимон ҳам чакана одам эмас – Таржимонлар бюроси раҳбари, яъни биринчи навбатда давлат тилини ёки ҳеч бўлмаса анжуманга хос тилни танлаши шарт бўлган мансабдор!
Лекин ҳеч нарса ўзгармайди, дод деб қолаверамиз, ўзимизда бўлгани майли, меҳмонлар олдида ҳам шарманда бўлаверамиз. Чунки расмийларнинг ўзи шундай муносабатда.
© Аброр Зоҳидов
@jamshidniyozov
Men qilaman 30, Xudoyim qiladi 9
Yangi haftaning ikkinchi kuni. Ertalab chala qolgan ishlarni bitirish, yozilmayotgan maqolalarni boshlash haqida rejalar tuzib ishga kelasan. Oʻtgan hafta yarmida shamollab uch kun ishga chiqolmaganing kasriga yumushlar ham yigʻilib qolgan. Hafta oxirigacha hammasini saramjonlayman deb hisob-kitob qilasan oʻzingcha. Bilmaysanki, Buyuk Qudrat egasining boshqa rejalari bor va u seniki bilan hamohang emas.
Oʻn ikkiga yaqin qoʻngʻiroq boʻladi: oltmishga ham kirmagan (56 yosh) qaynotang ikkinchi marta insult olgani va komaga tushib qolganidan xabar topasan. Qaynukang iltimosiga koʻra bu haqda ayolingga aytmaysan. Tanish doʻxtirlarga chiqib ikkinchi marta insult boʻlishning qanchalik xavfli ekanini soʻrab-surishtirasan. Internet titasan. Kutganingdan xunuk axborotlar chiqib kelaveradi.
Bu orada telegramingga oʻzing soʻragan MKST suratlari va tekshiruv xulosasi kelib tushadi. Vaziyat jiddiyligi, miyaga ikki tomonlama qon quyilgani maʼlum boʻladi. Reanimatolog doʻstlaring maslahatini olasan, neyroxirurglar bilan gaplashasan. Oʻzingcha konsilium qilasan. Yuragingga xavotir oʻrlaydi. Ortiq buni yashirmaslikka, qanday boʻlmasin xotinga aytishga qaror qilasan. Yoʻqsa u seni kechirmaydi. 2020-yili kovidning ikkinchi toʻlqinini ogʻir oʻtkazib, holsiz yotgan paytda buvisi ogʻirlashib qolganini "sir tutish operatsiyasi"da qatnashganing va alal-oqibat qaynonabuvi omonatini egasiga topshirgani ortidan bu sir fosh boʻlgani va uzoq vaqt u sendan oʻpkalab, oʻzinikilardan esa arazlab yurganini eslaysan.
Endi ayolingning raqamini teraman deb turganingda uning oʻzi qoʻngʻiroq qilib qoladi. Javob berasan. Yigʻi ovozi. Bilasanki, sendan avval kimdir ogʻzidan gullab qoʻygan. Qoʻldan kelgancha yupatasan, tinchlantirgach tez narsalarni tayyorlashini Termizga yoʻlga chiqishini aytasan. Shu tobda hali oylik olmaganing, oylikkacha uch kun borligi esingga tushadi. Bunday vaziyatlarda yordam qoʻlini choʻzishga hamisha tayyor hamkasbing (Alloh undan va avlodlaridan rozi boʻlsin) joningga oro kiradi.
Ishxonadagilarga vaziyatni tushuntirib to uyga yetib olguningcha bolalarni ayoling bilan birga yuborish yoki payshanba kuni oʻqishlari boshlanishini hisobga olib uyda olib qolish haqida oʻylab ketasan. Nechanchidir marta qariyb barcha qarindoshlar jamjangan mahallangni tashlab bu yerlarda yurganingdan, yigirma yil oʻtsa ham musofirchilik zahmati oʻzini eslatib turishidan afsuslanasan...
Uyga yetib borgach ayoling otasining salomatligi haqida barchasini ochiq aytishni soʻraydi. Six ham kabob ham kuymaydigan qilib javob berasan. Termizga qatnovchi taksistlarni soʻrab-surishtirasan. Bu orada qayningdan bemorning holati haqidagi soʻnggi maʼlumotlarni olgach oʻzing ham ketishga qaror qilasan. Hash-pash deguncha soat besh boʻladi va oilang bilan Termiz tomon ketayotgan mashinada boʻlasan...
Choʻzilib ketdi. Bu bitiklar orqali nima demoqchiman?!
Ertalab nimalarni reja qilib ishga kelgandimu nimalar boʻlib ketganiga boqing. Nafaqat mening, balki ayolim va farzandlarimning ham xayoliga kelmagan ishlar yuz berdi. Nima yaxshi, nima yomon Oʻzigagina ayon. Biz esa Yaratgandan xayrlisini soʻrab qolamiz.
Bemorning haqqiga duolaringizdan umidvorman.
@jamshidniyozov
#Сарлавҳасиз
Ҳамкасбим Шокир ака Шарипов кўп йиллардан буён қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ерларни ўз эгаларига бериш, давлатнинг (ҳоким, прокурор, солиқчи, ИИБ бошлиғи) нима экиш, қандай экишга аралашувини бекор қилиш ҳақида бонг уриб келади.
Гарчи давлат телеканалларида "Ер ҳақиқий эгалари қўлида экани" йилларки такрор-такрор айтилиб келаётган бўлса-да, аслида ундай эмаслигини кўпчилигимиз биламиз. Шокир аканинг мақолаларини ўқигач, бунинг аҳамиятини янада яхшироқ тушуниб етганман, очиғи.
Журналист сифатида кўпроқ суд-ҳуқуқ мавзусига ихтисослашганман. Қишлоқ хўжалигида муаммолар кўплигини билсам-да, бунга қандайдир эътиборсиз эдим. Шокир аканинг кўрсатувларини кўрган одам Ўзбекистонда қишлоқ хўжалда истиқболи сўроқ остида экани, аҳвол шу зайл давом этса, нурли келажак ҳақидаги шиорлар туманлар ичида қолиши, аммо булардан чиқиш йўли борлигини, бунинг учун эса иқтидордагиларда соҳани ўзгартириш учун сиёсий ирода бўлиши кераклигини англаб етади.
Кўп ёзиб нима қилдим. Аслида Шокир Шариповнинг айни мавзудаги янги мултфилмини сизлар билан бўлишмоқчи эдим. Яхшиси, уни ўзингиз кўра қолинг:
https://youtu.be/aFJBaq7wgeQ
@jamshidniyozov
«Батька» ўзбекларга ақл ўргатишга ҳақлими?
Қозоғистонда бўлиб ўтган тартибсизликларни маҳаллий ҳокимият террорчилар ҳужуми ўлароқ баҳолаб, хориждан кирган 20 минг террорчини ахтариб, ҳозирча 8 мингга яқин одамни ҳибсга олди.
Турли хабарларга кўра, Қозоғистон ҳукумати террорчиларни шу мамлакатда меҳнат миграциясида бўлиб турган қўшни давлатлар фуқаролари орасидан ҳам қидирмоқда. Чунки «хориждан кириб келган террорчилар» дейилди ва кейинги ҳаракатлар шунга мос бўлиши керак.
Бу орада қозоқ чекистлари қирғизистонлик таниқли жаз пианиночисини башарасини бежаб, ундан террорчи ясаб, камерага иқрорлик сўзларини мажбурлаб айттириб, шарманда ҳам бўлиб бўлишди.
Пианиночи-ку, анча таниқли экан, Қирғизистон президентию МХДҚ раҳбари ҳам жонига ора киришди. Лекин, айтайлик, самарқандлик сувоқчини террорчисан, деб ушласа, уни ким қутқаради? Ушланадиган ҳамюртларимиз сони юзларга, мингларга етса-чи?
Хўп, қозоқ расмийларининг хорижда тайёргарлик кўрган террорчилар Қозоғистонни қўлга олмоқчи, пароканда қилмоқчи бўлган, деган гапларига ишонган тақдиримизда ҳам, ҳали бирорта халқаро террорчилик ташкилоти бундай баёнот билан чиққани йўқ. Фақат Россиянинг пропагандачи журналистлари ҳам, айрим партия раҳбарлари ҳам, депутатлари ҳам Қозоғистонни Россия таркибига қўшиб олиш кераклиги ҳақида кетма-кет чиқишлар қилиб бўлишди.
Ақли ҳуши жойида бўлган одам аслида ким дўсту ким душман, кимнинг нияти қанақа эканлигини осонгина англаб олади.
Энди гўёки Тўқаевнинг жонига ора кирган КХШТ (ОДКБ) нинг онлайн йиғилишида Беларус президенти Александр Лукашенко ҳамма гап қолиб, Ўзбекистон бу воқеалардан сабоқ чиқариши керак, деяпти.
Лукашенко бу гапни «ОДКБга аъзо бўлмасаларинг, Ўзбекистонга Россия қўшинларини киритмасаларинг сизлар ҳам мана шундай балога мубтало бўласизлар», деган маънода гапирди, албатта.
Бедодликни қаранг: Европанинг қоқ марказида жойлашган Беларусдек давлатни улкан қамоқхонага айлантирган, одил суд, мустақил фикр ва эркин сўзни тамомила йўқ қилган «Батька» ўзини Ўзбекистонга ақл ўргатишга маънавий ҳақли ҳисобламоқда!
Қизиқ, нега ташқи ишлар вазирлиги бу чиқишга норозилик нотаси эълон қилмаяпти. Нимага бошқа расмийларимиз жим? Ё сукут аломати ризо, сифатида қабул қилинишини исталмоқдами «Батька»нинг гаплари? Ёки эътиборга арзимайди, деб ҳисобланаяптими?
Келиб келиб, Лукашенко, Путин кабилар қандай яшашни ўргатадиган ОДКБ ва ЕврАзЭС каби ташкилотларга аъзо бўламизми?
Албатта, Лукашенко айтганидек, Қозоғистон воқеаларидан Ўзбекистон халқи ҳам, раҳбарияти ҳам хулоса чиқариши керак. Лекин у(лар) истаётганига мутлақо терс тарзда.
Юртимизда президент Ш.Мирзиёев кўп бора такрорланган журналистлар учун эркинликлар, инсон қадрини юксалтириш учун қилинаётган ҳаракатларни барчамиз бир тану бир жон бўлиб қўллаб қувватлашимиз керак. Чунки бу эзгу ишларнинг барчаси очиқликни таъминлаш ва халқ фаровонлигини ошириш йўлида қилинмоқда.
Мустақилликнинг 30 йили ичида ўзбеклар кўп жабру ситам кўрди. Ҳокимиятдан ҳам, радикал кайфиятдаги террорчилардан ҳам. Ватан тинчлиги ва осойишталиги учун ўғлонларимизнинг қонлари тўкилди. Биз мустақилликни «юҳо»ларга осонликча топшириб қўймаймиз. Унинг учун курашамиз. Бу юртда болаларимиз озод яшашлари керак.
Ҳозир ўтмишда йўл қўйилган хатоларнинг барчасини ортга солиб, улардан хулоса чиқарган ҳолда ривожланишнинг янги босқичи томон ҳаракатланмоқдамиз. Кўп йиллар давомида инсон ҳақи, ҳуқуқини чеклаган кўпгина қонун ва қоидалар бекор қилинди. Ҳали олдимизда инсон манфаатини юксалтириш учун қиладиган ишларимиз жуда кўп. Бош тамойил Президент томонидан белгиланган — Халқни рози қилиш.
Лекин кўряпмизки, тинч, осуда яшашга осонгина қўйиб бермайдиган кўринишади. Шунинг учун учун ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз керак. Юртимизда мавжуд қонун-қоидаларга амал қилишимиз керак.
Юртимизга бўладиган ҳар қандай хуружни доим ўз аскарларимиз билаги билан бартараф қилиб келганмиз. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Чунки бунга армиямизнинг кучи ҳам, салоҳияти ҳам етади. Ўзбеклар кимнингдир ҳарбий кўмаги, маслаҳатларига зор эмас.
👉 @shokirjonov
⚡️Кун.уз интернет нашри давлат органларининг хизмат автомобиллари ва унга кетадиган ҳаражатлар ҳақида суриштирув бошлабди. Бошланишига Бош прокуратурадан.
Амалдорларнинг солиқ тўловчилар ёки оддий айтганда халқ ҳисобидан қандай автомобилда, қанча ҳаражат қилиб юргани халқ учун қизиқ, албатта. Чунки давлатнинг бирдан бир манбаи бўлган халқнинг буни билишга ҳаққи бор.
🔰 Тўлиқ бўлмаса-да ҳамир учидан патир сифатида очиқликнинг ушбу йўналишида бошланган суриштирувлар тўхтаб қолмайди ва буни тўхтатишга ҳеч қандай уринишлар бўлмайди, деб ишонамиз.(Ишқилиб шундай бўлсин)
Журналистлар жамоасидан эса бошқа соҳа ва тармоқлар бўйича ҳам шундай ўрганишлар кутиб қоламиз.
❗️Очиқлик йўлидаги ҳаракатлар амалдорларимизга тоқатли, уйғонаётган жамиятга эса бардавом бўлсин!
👉 @deputat_kusherbayev
6914 та виза кимларга берилади?
Колумбия округ судининг 30 сентябрда “Mr. Goodluck v. Biden” (“Жаноб Гудлак Байденга қарши”) деб номланган иш бўйича қарори эълон қилинди. Даъвони кўриб чиққан судья Амит Меҳта АҚШ Давлат департаменти зиммасига DV-2021 ғолиблари учун 6914 та виза захиралаш мажбуриятини юклаган.
Суд томонидан захираланган 6914 та виза кимларга берилиши кўпчиликни қизиқтириши табиий. Бу визани олиш учун DV-2021 ғолиблари DQ бўлган, яъни ҳужжатлари кўриб чиқилиб, квалификация қилинган ҳамда суҳбат учун тайёрланган бўлиши керак. Бу босқичга етиб бормаган даъвогарларда виза олиш учун имконият жуда кам, бироқ умид қилса бўлади.
6914 та визани бериш қачон бошланиши ҳозирча номаълум. Чунки 2022 йилда яна бир суд қарори чиқарилиши керак, унгача бу борада ҳеч қандай ўзгариш бўлишини кутиш фойдасиз. 6914 та виза фақат судда қатнашган грин-картачиларгагина берилади. Шунда ҳам уларнинг ҳужжатлари элчихона томонидан кўриб чиқилиб, виза берилиши ёки берилмаслиги ҳал бўладиган консул билан суҳбат учун тавсия қилинган, яъни DQ бўлган бўлиши керак. Визалар қачондан берилиши суднинг якуний қароридан сўнг маълум бўлади.
Судда қатнашмаганлар учун виза берилмайди. Чунки бу суд қарорида аниқ кўрсатилган. Шу боис DV-2021 дастурида ғолиб бўлган, ҳужжатлари элчихона томонидан кўриб чиқилиб, консул билан суҳбатга тавсия этилган бўлса-да, аммо “Mr. Goodluck v. Biden” ишида даъвогар бўлмаган шахслар грин-карта олиш имкониятидан маҳрум бўлишди.
@niyozovchasiga
Жаслиқ азоблари. “Борса келмас”дан омон қайтганлар ҳикояси
Бу фильмни тайёрлаш анчагина вақт ҳамда кучимизни олди. Чўзилиб кетгани учун бир дунё кадрларни қайчилашга тўғри келди.
Масалан, собиқ маҳкумлар нималарда айблангани, тергов ва суд қандай ўтгани, озодликка чиққанларидан кейин қандай яшашаётгани, номларини оқлаш йўлидаги бесамар уринишлари ҳақидаги ҳикоялар филмга сиғмай қолди, худо хоҳласа уларни алоҳида материал қилмоқчиман.
Асосий мақсадимиз Жаслиқ колониясидаги даҳшатни томошабинга борича кўрсатиб бериш эди. Бу вазифани қанчалик уддалай олдик, бунга Сиз баҳо берасиз, албатта.
Тўлиқ видео:
https://youtu.be/sKIRM_XQlRs
@niyozovchasiga
Йўлларда ўтаётган йиллар. Kun.uz’нинг кечаси, бугуни ва эртаси
Сайт жамоаси янги чақириқлар сари олға юришда давом этади.
Kun.uz кундалиги
So‘nggi yillarda ilk marta OAV DXX bosimiga ochiq qarshi chiqdi
▪️Kun.uz sayti Davlat xavfsizlik xizmati tomonidan to‘xtovsiz bosimlar bo‘layotganini bildirib bayonot chiqardi. O‘zbek jurnalistikasida xavfsizlik xizmatining qudratli senzurasiga qarshi bunday ochiq qarshilik so‘nggi yillarda kuzatilmagan.
“Kun.uz saytiga davlat idoralaridan, xususan, DXXning axborot xavfsizligi bo‘yicha bo‘limi tomonidan xabarlarni o‘chirish, qaysi mavzularda yozish va qaysi mavzularda yozmaslik bo‘yicha bosimlar, bunday talablar bajarilmagan taqdirda tahririyat vakillariga tahdidlar muntazam davom etmoqda”, – deyiladi nashr bayonotida.
Ma’lum qilinishicha, DXXning Kun.uz faoliyatiga arzimas masalalar bo‘yicha ham asossiz aralashaverishi kecha yoki bugun paydo bo‘lgan hodisa emas: “Yillar davomida deyarli haftada bir marta bo‘lsa ham qaysidir material bo‘yicha e’tirozlar bildirilib, o‘zgartirish yoki butunlay olib tashlash haqida ko‘rsatmalar bo‘lib keladi”.
➡️ Xpress.uz – Siz kutgan format
Баъзида давлат идораси ходимлари хусусий тадбиркорлар, яьни оммавий ахборот воситаси фаолияти билан билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятга қўнғироқ қилиб, улар қонун доирасида яратаётган маҳсулотларини (мақолани) ўчириб ташлашни талаб қилишади. Агарда хусусий тадбиркор бўлмиш сайт буни бажармаса уни чақиришади, қўрқитишади. Аслида бу ноқонуний ҳаракат, мансаб ваколатини суиистеьмол қилиш ҳисобланади. Соддароқ айтганда, тадбиркорнинг фаолиятига асоссиз аралашишдир.
Бу худдики супермаркет эгасига қўнғироқ қилиб, шу маҳсулотни савдо пештахтасидан олиб ташла дегандек талаб. Ёки шоколад заводига телефон қилиб, эртадан бошлаб мормеладли шоколадни бошқа ишлаб чиқарманглар дейиш билан тенг.
Номи матбуот бўлгани, унинг устига миниб олса ҳам бўлади дегани эмас. Матбуот маъсулияти чекланган жамияти фақат қонун олдида жавобгар бўлиши керак. Шахслар олдида эмас. Ва матбуот маьсулияти чекланган жамияти, бошқа жамиятлар билан тенг равишда эркин бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришлари давомида, қонунчиликда, конституцияда давлат идораларининг топшириқларини бажариши кераклиги борасида ҳеч қандай мажбурият йўқ.
#дляинформациитоварищи