🍃 САЛОВАТЛАР
◉ Соллаллоҳу алайҳи васаллам
◉ Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ
◉ Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад
◉ Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
◉ Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад
◉ Аллоҳумма солли ълаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажид
◉ Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажил
➖Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.» (Имом Бухорий)
➖Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун Жумьа кунидир.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
/channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️УЙИНГИЗДА ЖАННАТ ДАРВОЗАСИ БОР
🎙Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️УЙИМИЗГА ШАЙТОН КИРМАСИН ДЕСАК:
▪️Ибодатларга лоқайд бўлмаслигимиз керак. Аёллар намозларини қолдирмасликлари лозим, эркаклар эса уйларида нафл намозлар ҳам ўқиб туришлари керак.
▪️Уйимизда зикрлар қилинсин. Кунлик Қуръондан вазифаларимиз бўлиши керак. Буларни жиддий татбиқ қилиш лозим.
▪️Уйимиз илм билан машғул инсонларнинг уйи бўлиши керак: қанча ҳадис ўқилди, қанча ҳадис ёдланди, қайси суралар ўқилди ва тафсирлар ўқишнинг аҳамияти катта. Илмсиз, жоҳил инсон шайтондан қандай қилиб ҳимояланолсин?! Уйимизда ҳафталик , ойлик дарслар бўлиши керак. Эшикларимизни илм шайдоларига очишимиз, китоблар мутоала қилишимиз керак.
▪️Телевизор, компьютер каби жиҳозларга сарфлайдиган вақтимизни чегаралашимиз лозим. Уларни жиддий назорат қилиб фойдаланиш керак.
▪️Уйимизга келадиган меҳмонларнинг қандай инсонлигига аҳамият беришимиз керак, келганлар уйимизга фитна олиб келишига йўл қўймаслигимиз керак.
▪️Уй зиндон каби бўлмаслиги керак, шариатимизга уйғун бўлган жойларда сайр қилиш ва дам олиш учун имконият яратиш керак.
▪️Илмий ва шаръий мажлисларга қатнашиб туриш керак.
▪️Уйларимиз эшиги қариндошларга ҳар доим очиқ бўлиши керак.
▪️Солиҳ инсонларни, илм аҳилларини оила аъзолармизнинг улардан ўрнак олишлари ва уларнинг насиҳатларини эшитишлари учун уйимизга чақириб туришимиз керак.
▪️Уйларимизда ит боқмаслигимиз ва жонли нарсаларнинг расмлари бўлмаслиги керак.
▪️Уй аҳли ҳеч бўлмаганда йилда бир марта Бақара сурасини ўқишлари керак.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар». (Термизий ривоят қилган).
📚 «Қиблагоҳ уйлар». Шайх Нуриддин Йилдиз
Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#Дуо
🍃Ғафлат ва бадгумонликдан сақланиш учун ўқиладиган дуо
اللّهمّ اجعلني أعظم شكرك و أكثر ذكرك و أتبع نصيحتك و أحفظ و صيّتك.
📖Ўқилиши: Аллооҳуммажъалний уъаззиму шукрока ва уксиру зикрока ва аттабиъу насийҳатака ва аҳфазу васийятак.
🔖Маъноси: Эй Аллоҳ! Мени, Сени шукрингни улуғлайдиган, зикрингни кўп қиладиган, насиҳатингга эргашадиган ва васиятингни сақлайдиган қил.
📚Термизий 3530 – р, Аҳмад 7753, 9790 – р, Мажмаъуз завоид 10 ж. 172 – бет.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Аллоҳнинг мағфирати.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️ОТАЛАР ҲАҚИДА
▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!
ОНАЛАР ҲАҚИДА
▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.
▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.
▪️7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#дуо
🍃УХЛАШ УЧУН ТЎШАККА ЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг:
بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ
📖Ўқилиши: «Бисмика роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.
🔖Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол.
📚Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
🌙 @IymonliUmmatbot — Исломий, фойдали, илмий маърифий бот.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Ёшлик ғанимат даври , бу вақтдан унумли фойдаланиб олишимиз керак .
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Асло умидсизликка тушманг! Зеро, Аллоҳ баъзан имтиҳон этиб, сўнгра ато этади. Баъзида эса аввал ато этиб, сўнг имтиҳон этади..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#Дуо
🍃БАРЧА ИШЛАРДА ЁРДАМ СЎРАЛУВЧИ ДУО
يا حيّ يا قيّوم برحمتك أستغيث ، أصلح لي شأني كلّه و لا تكلني إلي نفسي طرفة عين.
📖Ўқилиши: Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.
🔖Маъноси: Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.
📚Абу Довуд 4426 – р, Аҳмад 19535 - рақам ривояти.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Файз ва баракага эришишни хоҳлайсизми?
📖Мулк сурасини ўқиш фазилати
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
✅Тўрт нарса юзни қуритади, сувини қочиради ва унинг хушчақчақлигини
кетказади: ёлғон, сурбетлик, илмсиз кўп савол бериш ва кўп гуноҳ қилиш.
✅Тўрт нарса юзни нурли қилади: мурувват, вафо, карам ва тақво.
✅Тўрт нарса кишига нисбатан буғзу адоват уйғотади: кибр, ҳасад, ёлғон ва чақимчилик.
✅Тўрт нарса ризқ келтиради: тунги намоз, саҳар чоғида кўп истиғфор айтиш, садақага одатланиш ҳамда куннинг боши ва охирида кўп зикр қилиш.
✅Тўрт нарса ризқни тўсади: тонгда ухлаш, кам намоз ўқиш, дангасалик ва хиёнат.
✅Тўрт нарса танани касал қилади: кўп гап, кўп уйқу, кўп ейиш ва кўп жинсий алоқа.
✅Тўрт нарса танани вайрон қилади: ташвиш, ғамгинлик, (узоқ) очлик ва уйқусизлик.
✅Тўрт нарса кишини қувонтиради: кўкаламзорларга, оқар сувга, суюкли инсонларга ва мевага қараш.
✅Тўрт нарса зеҳн ва фаҳмга зарар беради: давомли тарзда нордон нарсалар ейиш, нордон мева истеъмол қилиш, юзтубан ётиб-ухлаш ва ғам-ташвиш.
✅Тўрт нарса фаҳмни орттиради: (ғам-ташвишлардан) қалбнинг халослиги, оз еб-оз ичиш, таомни сара ва ёғли нарсалардан яхши тайёрлаб тановул қилиш ҳамда ортиқча вазндан халос бўлиш.
📚"ЎКИНМА" китобидан
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Биз учун нима яхшию, нима ёмон эканлигини Аллоҳ яхши билади..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Намоз инсонни тартибга ўргатади
🕔 Ҳар куни беш маҳал намозни ўз вақтида, қолдирмасдан, қазо қилмасдан ўқишга ўрганган мўмин-мусулмон барча дунёвий ишларини ҳам ўз вақтида қилишликка ўрганади. Унинг ҳаётида тартиб юзага чиқади. Тартибли ҳаётда эса барака бўлади.
📆 Тартибсизлик эса барча ёмонликларнинг боши. дангасалик, ялқовлик ва лоқайдликни келтириб чиқаради. Тартибсиз инсон нафақат Аллоҳ таоло билан бўлган алоқасида бетартиблик қилади, балки ўзига ўхшаш инсонлар билан бўладиган муносабатда ҳам бетартибликни келтириб чиқаради.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃📚"КУРЪОНдан бир харф ўқиса унга бир ҳасанот ёзилади, ҳасанот, ўн баробаричадир.
☝️Ким бир етимни ўз қармоғига олса ЖАННАТДА "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга" ҳамроҳ бўлади.
☝️Ким 100 марта "субҳаналлоҳ" деса унга 1000 ҳасанот ёзилади, ёки 1000 ёмонлик ўчирилади.
☝️Ким "КАХФ" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа дажжол фитнасидан омонда бўлади.
☝️Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир саловот айтса Аллоҳ унга ўн саловот айтади.
☝️Ким фарз НАМОЗидан сўнг "оятал-курси"ни ўқиса уни жаннатга киришидан фақатгина ўлим тўсиб туради.
☝️Ким қариндош-уруғликни боғласа унинг умри ва ризқида кенгчилик берилади.
☝️Ким биродарига ғайбан дуо қилса бир Фаришта омин, сенга ҳам ўша мислича бўлсин деб қайтаради.
🌹Аллоҳ рози бўлсин Амийн🤲🤲.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган ҳолда тирилтирилади.
1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади
2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.
3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.
5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.
6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.
7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.
8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.
9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмагнан, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.
11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.
12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.
Юқоридаги иллатлардан Ўзи асрасин!🤲
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Албатта Аллоҳ ҳамани жуфт қилиб яратади,фақат биз у инсон билан учрашмагунимизча бошқа инсонлар билан синаламиз..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Солиҳа жуфти ҳалол ўзидан ўзи кеп қолмайди! Аллоҳдан сўраш керак, намозларда, таҳажжудларизда сўранг, рамазонда рўзалар тутиб сўранг. Солиҳа аёл Аллоҳ тамонидан берилган ризқ уни сўрб олиш керак…!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️ҚАЛБНИНГ ЭНГ ОҒИР КАСАЛ БЎЛИШИ, БУ УНИНГ ҚОТИШИДИР.
Қотган қалбга ҳеч қандай насиҳат, ваъз таъсир қилмайдиган бўлиб қолади. Қалб қотишининг кўп сабаблари бор. Қуйида мазкур сабабларни келтириб ўтамиз.
1. Дунёга ҳирс қўйиш.
2. Орзунинг узунлиги ва ўлимнинг тўсатдан келиб қолишини унутиш.
3. Аллоҳдан бошқага боғланиш.
4. Беҳуда орзулар ва хомхаёллар денгизига миниш.
5.Аллоҳнинг тоатидан бошқа мақсадларда одамлар билан кўп аралашиш.
6. Кўп ухлаш.
7. Тавба ва бошқа муҳим амалларни кейинга суриш.
8. Кўп ейиш ва ичиш.
9. Тоатларга дангасалик қилиш.
10. Ҳаром таом ейиш, ичимлик ичиш, мол топиш.
11. Ўтган гуноҳларни унутиш ва гуноҳ устига гуноҳ қилиш.
12. Ортиқча дабдабали ҳаётда яшаш.
13. Ғийбат.
14. Чақимчилик.
15. Лаънатлаш, сўкиш.
16. Ёлғон.
17. Бўҳтон.
18. Бировларнинг обрўсини тўкиш.
19. Бировларни масхара қилиш.
20. Кўп кулиш.
21. Беҳуда ўйин-кулги, ҳазил-ҳузулга берилиш.
22. Кибр, ўзининг қилаётган амалларини кўп деб ҳисоблаш (ужб).
23. Гина.
24. Ҳасад.
25. Ёмон кўриш.
26. Мол-дунё тўплаш йўлида мусобақа қилиш.
27. Ғазаб.
28. Бошқалар ҳақида ёмон гумон қилиш.
29. Бошқаларга ичиторлик, кўнлиторлик қилиш.
30. Бахиллик.
31. Ғафлат. Айниқса, Аллоҳни зикр қилиш, У зотга шукр қилишдан ғафлатда бўлиш.
32. Намозни ўз вақтида адо қилишга бепарво бўлиш. Унинг вақтини, фарз, вожиб, суннатларини ҳурмат қилмаслик.
33. Узрсиз жамоат намозини тарк қилиш.
34. Намозда хушуънинг йўқлиги.
35. Шубҳали нарсалардан парҳез қилмаслик.
36. Бетоқат бўлиш.
37. Шошқалоқлик.
38. Бойлар, дунё аҳллари билан кўп ўтириш.
39. Бидъатчилар билан бирга кўп ўтириш.
40. Қўшиқ ва мусиқани кўп эшитиш.
41. Кўп телевизор кўриб вақтларни беҳуда совуриш.
42. Дўстлар ва солиҳ инсонларга яқин бўлишга қизиқмаслик.
43. Суннат ва нафлларга бепарво бўлиш.
44. Ваъдага хилоф қилиш.
45. Омонатга хиёнат қилиш.
46. Беҳуда гўп гапириш.
47. Шайтонга итоат қилиш ва унга эргашиш.
48. Нафснинг сўзига кириш.
49. Аллоҳнинг душманларига, кофир ва фосиқларга ўхшашга уриниш.
50. Эркакларнинг аёлларга, аёлларнинг эркакларга ўхшашга уриниши.
51. Зулм, бошқаларга тажовуз қилиш.
52. Дин ва дунё ишларини билмаслик.
53. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан қўрқмаслик, уларга журъатли бўлиш.
54. Истиғфор ва тавбага, раҳматнинг кенглигига суяниб қолиш ва гуноҳларни кетма кет қилавериш.
55. Шаҳватларга эргашиш, иффатдан узоқлашиш.
56. Бошқалар билан муомала қилаётганда қўполлик ва қўрслик қилиш.
57. Мусулмонларни алдаш ва уларнинг орасини бузишга интилиш.
58.Даҳрийликка, куфрга, фисқу фужурга, шаҳватга ундайдиган китобларни, қиссаларни ва шеърларни ўқиш.
59. Кичик гуноҳларни менсимай қилавериш.
60. Қуръонни ўқишдан, ёдлашдан, тадаббур қилишдан ва унга амал қилишдан узоқлашиш.
61. Қалбни юмшатадиган нарсалардан узоқлашиш. Масалан, ўлимни кам эслаш, қабристонларни зиёрат қилмаслик, ҳисоб-китоб, жаннат, дўзах, сирот ва бошқа нарсаларни ўйламаслик.
62. Ота-онага оқ бўлиш.
63. Қариндошлар билан борди-келдини узиб қўйиш.
64. Қўшнига озор бериш.
65. Саҳобаларни ёмон кўриш.
66. Амри маъруф ва наҳий мункарни тарк қилиш.
Юқорида келтирилган қалб қотишининг сабабларидан қутулишнинг энг яхши йўли мазкур ишларнинг тескарисини бажаришга ҳаракат қилишдир.
Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбларимизни қотишдан асрасин. У зотнинг ҳузурига салим қалб билан боришимизни насиб айласин, омин!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃«Қўлимдан ҳеч нарса келмайди», дема, ҳовучларингда қанча дуолар яширин..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️ҲАСАД ҚИМЕ ҚЎЙДИМ...!
© Абдуллоҳ домла
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#AЁЛЛАР_НАМОЗИ
- Aёллар намози қандай фарқланади?
- Эркаклар намозидан саккиз жойда фарқ қилади:
1) Такбирда аёллар қўлларини елкагача кўтарадилар;
2) Қўл кўтарилган пайтда қўллар енг ичида бўлади;
3) Aёллар қўлларини кўкракларининг устига қўядилар;
4) Эркаклар рукуъда тиззаларини букмайдилар, балки ёзиб турадилар, аёллар озроқ букиб турадилар;
5) Эркаклар рукуъда тиззаларига суянган вақтларида қўл бармоқларини очиб турадилар, аёллар очмайдилар;
6) Саждада бўлган вақтда эркаклар билакларини ердан ва қовурғаларидан, қоринларини сонларидан ва ердан узоқ тутадилар, аммо хотинлар сонларини қоринларига ёпиштириб, йиғилиброқ сажда қиладилар;
7) Эркаклар қаъдада ўтирган ҳолларида оёқларини тик босиб, бармоқларини қиблага ўгириб турадилар, чап оёқларини ётқизиб, унинг устига ўтирадилар, аммо аёллар икки оёқларининг учларини ўнг тарафга қаратиб, чап думбаларини ерга теккизиб ўтирадилар;
8) Эркаклар фарз намозини азон ва иқомат айтиб жамоат бирла ўқийдилар, аёллар учун азон ва иқомат шарт эмас.
📚“Ибодати исломия”дан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️ИБРАТЛИ ҲИКОЯ...
Нуҳ алайҳиссалом замонларида инсонларнинг умри узун бўлган экан. 800-1000 йил умр кўрар эканлар. Бир аёлнинг ўғли вафот этибди. Бу аёл қаттиқ қайғуриб, йиғлабди. Қўшни аёллардан бири айтибди:
- Нимага бунча йиғлайсан. Аллоху таолонинг тақдири шундай экан.
- Албатта шундай. Мен унга йиғламаяпман.
- Унда нимага йиғлаяпсан?
- Болам кўп яшамади деб, оналик шафқатим билан йиғлаяпман.
- Боланг неча ёшда эди?
- 275 ёшда эди.
- Агар сен бунга йиғлайдиган бўлсанг, охир замонда келадиган уммат нима қилсин, умрлари 50-60 йил бўлади.
- Жиддий айтяпсанми?
- Албатта.
- Аллоҳ, Аллоҳ, улар уй ҳам қурадими?
- Ҳа, яна битта эмас, бир нечта уй қурар эканлар.
- Мен уларнинг ўрнида бўлсам, бошимни саждадан кўтармасдим.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
Жума Айём муборак! 🕌🌙💐
Аллоҳнинг сизу биз учун берган яна бир Жумаси Муборак бўлсин!
Албатта бир Жумангиз Маккада бўлсин…!🤲🏻
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
🌿🌿🌿
Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг✨🌙
ЯҚИНЛАРГА ЖУМА ТАБРИГИ ЯСАШ🔖
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃ҲАҚИҚИЙ МУСУЛМОН
🐈 Қора мушукни яхши кўради, агарчи йўлини кесиб ўтса ҳам.
⛩ Икки устун орасидан ўтишликдан қўрқмайди.
🚪 Эшик остонасида бошқалар билан саломлашишдан ўзини тортмайди.
💵 Кечқурун бирор танишига пул бериш керак бўлса тўғридан тўғри қўлига беради. Курси устига ёки бошқа ерга қўймайди.
😱 Агар синиқ ойнада ўзини кўрса, хотиржам уни ечиб янгисини ўрнатади.
🖐 Тирноқларини ва танасидаги тукларни ҳафтанинг хохлаган кунида хохлаган вақтида кечқурун, кундузи олаверади.
✋ Тана аъзоларидан (кафти, қоши, кўзи ёки бошқа ери қичишса ёки учса фақатгина қашлаб қўяди, ҳар хил ваҳимага тушмайди.
🗯 Кампирлар ўйлаб чиқарган ахмоқона «Ёмон бўлади» ларни бирортасига ишонмайди...
⚠️ Кимда ким шумланишликдан қалби хотиржам бўлмаса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган қуйидаги дуо билан Аллоҳга илтижо қилиб қалбини хотиржам қилсин: “Аллоҳумма ла яътий бил-ҳасанаати илла анта, вала ядфаус саййиаати илла ант. Ва лаа ҳавла вала қуввата илла бик”
✔️Маъноси: “Эй Аллоҳ, яхшиликларни фақат ўзинггина келтирурсан, ёмонликларни фақат ўзинг даф қилурсан. Агар Сен бўлмасанг мен учун на бир ҳолатдан бошқасига ўтиш ва на у ҳолатда давом этиш учун қувват бор”.
(Абу Довуд ривояти)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#Дуо
🍃Мағфират ва даража сўраш дуоси
اللّهمّ اغفر لي ذنبي كله دقّه و جلّه و أوّله و آخره و علانيته و سرّه.
📖Ўқилиши: Аллооҳуммағфир лий занбий куллаҳу диққоҳу ва жуллаҳ, ва аввалаҳу ва аахироҳ, ва ъалааниятаҳу ва сирроҳ.
🔖Маъноси: Эй Аллоҳ! Менинг гуноҳимни кичкина ва каттасини, аввали ва охири, ошкори ва махфийсини, барчасини мағфират қил.
📚(Муслим 745 – р, Абу Довуд 744 – рақам ривояти).
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Фикр қилинг ..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️ОҚИЛА ВА МЕҲРИБОН ОНАНИНГ ҚИЗИГА САККИЗ НАСИҲАТИ..
1 – Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.
2 – Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!
3 – Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.
4 – Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.
5 – Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.
6 – Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.
7 – Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.
8 – Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради». (Термизий ривояти)
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Қалбимда шундай дард бор-ки,
давоси фақат Мадинада...
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻