🍃Аллоҳ деган қалблар синмайди....
Улар фақат гуллайди...🌸
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Тақво қилинг, Сабр қилинг..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃АЁЛЛАР УЧУН 30 ТА ШАРЪИЙ ҚАЙТАРИҚ
1. Соч улашдан қайтарилган.
2. Баданига чизиш-чиздириш, тиши орасини очиш-очтириш ва қош териш-тердиришдан қайтарилган.
3. Кўчага атир сепиб чиқишдан қайтарилган.
4. Эркаклар олдида зийнатини кўрсатишдан қайтарилган.
5. Эри тўшакка чақирганда, бош тортишдан қайтарилган.
6. Эр-хотин ўртасидаги сирларни ошкор қилишдан қайтарилган.
7. Эрининг изнисиз нафл рўза тутишдан қайтарилган.
8. Эрининг уйидан унинг изнисиз инфоқ қилишдан қайтарилган.
9. Эрига итоатсизлик қилишдан қайтарилган.
10. Эридан сабабсиз талоқни талаб қилишдан қайтарилган.
11. Эрига нонкўрлик қилишдан қайтарилган.
12. Бегона билан холи қолишдан қайтарилган.
13. Бегоналарга қарашдан қайтарилган.
14. Бегоналар билан қўл бериб сўрашишдан қайтарилган.
15. Эркакларга ўхшашдан қайтарилган.
16. Эрига бошқа аёлни сифатлаб беришдан қайтарилган.
17. Аёлнинг авратига қарашдан қайтарилган.
18. Маҳрамсиз сафар қилишдан қайтарилган.
19. Ҳожатсиз уйидан чиқишдан қайтарилган.
20. Мусибат пайтида дод солиб, юзга уриб, кийим йиртиб йиғлашдан қайтарилган.
21. Аёл билан битта кийимда қучоқлашишдан қайтарилган.
22. Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулмдан қайтарилган.
23. Мусулмонлар билан уч кундан ортиқ аразлашишдан қайтарилган.
24. Эркаклар билан жанозага қатнашишдан қайтарилган.
25. Силаи раҳмни узишдан қайтарилган.
26. Коҳин, фолбин, мунажжим, азайимхонга боришдан қайтарилган.
27. Фарзандларини дуойибад қилишдан қайтарилган.
28. Хизматкорларни азоблашдан қайтарилган.
29. Қўшнига озор беришдан қайтарилган.
30. Маййитга уч кундан ортиқ мотам тутишдан қайтарилган. Фақат эрига тўрт ою ўн кун мотам тутади.
Муслима синглим! Аллоҳ таоло қайтарган ишларни қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Агар юқоридаги ишлардан бирортасини қилиб қўйсангиз, истиғфор ва тавбага шошилинг! Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида шундай деган:
وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْ لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ
135 . Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар. (Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлик тутиб, гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида ва мағфират бобидаги бир оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, оғзида тавба қилдим деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.)
Нозимжон Ҳошимжон
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ https://t.me/joinchat/V66wRN44Nb5iOWM6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Уч нарса балони даф қилади:
1. ДУО
مَا يَعْبَأُ بِكُمْ رَبِّي لَوْلَا دُعَاؤُكُم
"Агар дуо-илтижо қилмас экансизлар, Парвардигорим сизларга парво қилмас". (Фурқон: 77)
2. НЕЪМАТГА ШУКР ҚИЛИШ
لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ
"Қасамки, агар берган неъматларимга шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман". (Иброҳим: 7)
3. ЗАИФЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дарҳақиқат, заифларингиз сабабли ғалаба қозонасизлар ва ризқланасизлар", дедилар.
✅Абу Довуд таржимаси
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
Жума Айём муборак! 🕌🌙💐
Аллоҳнинг сизу биз учун берган яна бир Жумаси Муборак бўлсин!
Албатта бир Жумангиз Маккада бўлсин…!🤲🏻
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
🌿🌿🌿
Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг✨🌙
ЯҚИНЛАРГА ЖУМА ТАБРИГИ ЯСАШ🔖
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
5⃣〰➰〰5⃣〰➰〰5⃣
Беш нарса беш нарса билан катталашади:
1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.
5⃣〰➰〰5⃣〰➰〰5⃣
Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:
1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#Дуо
🍃Иймон сустлашиб ибодатга танбал бўлиб қолсангиз, шу дуони кўп айтинг:
اللّهُمَّ لا تجعلْنِي شَقِيًّا ولا محْرُومًا
📖Ўқилиши: «Аллоҳумма лаа тажъалний шақийян ва лаа махруман»
🔖Маъноси: Аллоҳим! Мени бадбахтлардан ва махрумлардан қилиб қўйма!
📚Шайх Шинқитий.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Айб намозда эмас намозхонда..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#ҳикмат
🍃Бугунги кундаги беш камчилик:
1. Илм ўрганамизу, амалга шошилмаймиз,
2. Аллоҳнинг неъматларини дуода сўраймизу, у неъматларнинг шукрини адо этмаймиз,
3. Гуноҳга ботамизу, истиғфор айтмаймиз,
4. Ўликларимизни дафн этамизу, ибрат олмаймиз,
5. Ёру-дўстлар, улуғларнинг насиҳатини тинглаймизу, аммо эргашмаймиз.
✍Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#Намоз #Қазо
❓Қазо намоз ўқиш тартиби қандай?
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
©Manba: @diniysavollar
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми?
– Она сизни дунёга тақдим қилади.
– Ота эса, сизга дунёни тақдим қилади.
– Она сизга яхши ҳаёт улашади.
– Ота ушбу ҳаётда қандай яшашни ўргатади.
– Она сизни оч эмаслигингиздан хабардор бўлади.
– Ота очликнинг қадрини ўргатади.
– Она сиздаги эътибор ҳиссини ўстиради.
– Ота сиздаги масъулият ҳиссини ўстиради.
– Она сизни йиқилишдан ҳимоя қилади.
– Ота йиқилгандан кейин қандай туришни ўргатади.
– Она оёқда қандай юришни ўргатади.
– Ота ҳаёт сўқмоқларида қандай юришни ўргатади.
– Она камолот ва гўзалликни акс эттиради.
– Ота воқеълик ва жиддийликни акс эттиради.
Ота муҳаббатини ўзингиз ота бўлганингизда биласиз. Шунинг учун отангиз ўгитларига қулоқ тутинг. Доим ота онангизга муҳаббатингизни изҳор қилинг. Доимо:
«Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айтинг.
Эй оламлар робби! Икковларини мағфират айлаб, уларга жаннатни маскан қил!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#Дуо
🍃ЁМОН АХЛОҚ ВА ЁМОН АМАЛЛАРДАН ПАНОҲ ТИЛАШ ДУОСИ
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ مُنْكَرَاتِ الْأَخْلَاقِ وَالْأَعْمَالِ وَالْأَهْوَاءِ وَالْأَدْوَاءِ.
📖Ўқилиши: "Аллоҳумма инний аъуузу бика мин мункаротил ахлаақи вал-аъмаали вал-аҳваа-и вал-адвааи "
🔖Маъноси: Эй АЛЛОҲИМ! Мен Сендан ёмон хулқлардан ва ёмон амаллардан, гуноҳга берилишдан ва касалликдан паноҳ тилайман..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Фақат Аллоҳга суянгин..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Ҳаммаси яхши деганингизда ишонмасдан қайта сўраган инсон сизни қалбан таниган инсон бўлади....
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Кимда икки хислат бўлса...
🌹Кимда икки хислат бўлса, Аллоҳ уни севади:
1. Тақво.
2. Гўзал хулқ.
🌹Кимда икки хислат бўлса, одамлар уни севишади:
1. Саховат.
2. Яхши амалларни кўпайтириш.
🌹Кимда икки хислат бўлса, ўртоқлари уни севишади:
1. Очиқ чеҳра.
2. Яхши муомала.
🌹Кимда икки хислат бўлса, биродарлари уни севишади:
1. Уларнинг яхшиликларини эсда тутиш.
2. Ёмонликларини унутиш.
🌹Кимда икки хислат бўлса, шогирдлари уни севишади:
1. Илмни етказиш йўлида изланиш.
2. Уларга нисбатан кечиримли бўлиш.
🌹Кимда икки хислат бўлса, устозлари уни севишади:
1. Уларни тез англаш.
2. Ҳурматларини жойига қўйиш.
🌹Кимда икки хислат бўлса, оила аҳли уни севади:
1. Уларга нисбатан яхши муомалада бўлиш.
2. Уларнинг ташвишларини англаш.
🌹Кимда икки хислат бўлса, бошлиқлари уни ёқтиришади:
1. Уларга чиройли итоатда бўлиш.
2. Буйруқларини чиройли шаклда бажариш.
🌹Кимда икки хислат бўлса, уни Аллоҳ ҳам, одамлар ҳам бирдек яхши кўради:
1. Яхшилик қилиш.
2. Азият беришдан четланиш.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Аллоҳнинг гўзал исимлари
Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар.
Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган:
1) Аллоҳ.
2) ар-Раҳмон.
3) ар-Раҳийм.
4) ал-Малик.
5) ал-Қуддус.
6) ас-Салом.
7) ал-Мўмин.
8) ал-Муҳаймин.
9) ал-Азиз.
10) ал-Жаббор.
11) ал-Мутакаббир.
12) ал-Холиқ.
13) ал-Бориъ.
14) ал-Мусаввир.
15) ал-Ғаффор.
16) ал-Қаҳҳор.
17) ал-Ваҳҳоб.
18) ар-Раззоқ.
19) ал-Фаттоҳ.
20) ал-Алийм.
21) ал-Қобиз.
22) ал-Босит.
23) ал-Хофиз.
24) ар-Рофеъ.
25) ал-Муъизз.
26) ал-Музилл.
27) ас-Самийъ.
28) ал-Басийр.
29) ал-Ҳакам.
30) ал-Адл.
31) ал-Латийф.
32) ал-Хабийр.
33) ал-Ҳалийм.
34) ал-Азийм.
35) ал-Ғафур.
36) аш-Шакур.
37) ал-Алий.
38) ал-Кабийр.
39) ал-Ҳафийз.
40) ал-Муқийт.
41) ал-Ҳасийб.
42) ал-Жалийл.
43) ал-Карийм.
44) ар-Рақийб.
45) ал-Мужийб.
46) ал-Восеъ.
47) ал-Ҳакийм.
48) ал-Вадуд.
49) ал-Мажийд.
50) ал-Боъис.
51) аш-Шаҳийд.
52) ал-Ҳақ.
53) ал-Вакийл.
54) ал-Қавий.
55) ал-Матийн.
56) ал-Валий.
57) ал-Ҳамийд.
58)ал-Муҳсий.
59) ал-Мубдиъ.
60) ал-Муъийд.
61) ал-Муҳйи.
62) ал-Мумийт.
63) ал-Ҳайй.
64) ал-Қаййум.
65) ал-Вожид.
66) ал-Можид.
67) ал-Воҳид.
68) ас-Сомад.
69) ал-Қодир.
70) ал-Муқтадир.
71) ал-Муқаддим.
72) ал-Муаххир.
73) ал-Аввал.
74) ал-Охир.
75) аз-Зоҳир.
76) ал-Ботин.
77) ал-Волий.
78) ал-Мутаъолий.
79) ал-Барр.
80) ат-Таввоб.
81) ал-Мунтақим.
82) ал-Афувв.
83) ар-Ра`уф.
84) ал-Моликул мулк.
85) Зул жалоли вал икром.
86) ал-Муқсит.
87) ал-Жомеъ.
88) ал-Ғаний.
89) ал-Муғний.
90) ал-Монеъ.
91) аз-Зорр.
92) ан-Нофеъ.
93) ан-Нур.
94) ал-Ҳодий.
95) ал-Бадийъ.
96) ал-Боқий.
97) ал-Ворис.
98) ар-Рашийд.
99) ас-Сабур.
✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Ҳеч ким ёлғиз эмас, кимдир шайтон билан кимдир Аллоҳ билан..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
Чора борми?
✔️Аброр Мухтор Алий
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Эй дўст, дардинг нима бўлса бўлсин,
Умидинг ҳар замон Аллоҳ бўлсин.
✍Жалолиддин Румий
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
✨Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор.
1. Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).
2. Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).
3. Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60).
4. Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33).
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Содиқ мехрибон дўст Аллоҳ Таало шундай имкон имтиёз беради дўстини дўзахтан олиб чиқибкета олади..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃СЕЗИЛМАЙДИГАН ЖАЗОДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:
– Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллохга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллох деди:
- Болам! Аллох сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:
1. У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими?
2. Бир неча кунлар ўтсада Қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми?
3. Бир қанча кечалар ўтсада таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?
4. Аллох сени зикридан тўсиб қўймадими?
5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?
6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?
7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?
8. Аллох сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунë қилиб қўймадими?
9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?
Аллоҳнинг жазоларининг энг енгили сезиладиган, билинадиган жазолардир. Жазоларнинг оғири сезилмайдиганидир. Аллоҳнинг жазоси сезилишдан анча юқори туради. Охиратни унуттирадиган дунё ила сени машғул қилиб қўйиши унинг иқобидир. Охират илмларини тарк қилиш эвазига сени дунё илмлари ила машғул қилиб қўйиши Унинг иқобидир. Сенга кўп мол-дунё бериб аммо тоатнинг лаззатини бермаслиги Унинг иқобидир. Роббим биз сезмай туриб қанча-қанча жазолар ила жазолайди. Аллоҳ сақласин!
Ибрат: ушбу воқеадан ибрат олишимиз, таъсирланишимиз учун қуйидаги байтни эслаш кифоя:
Калтаки Худо садо надорад,
Баъд аз заданаш даво надорад.
Яъни, Худо урса, овоз чиқармайди, лекин ургандан сўнг унга даво топиб бўлмайди.
📚“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
😯 Инсон ўлганидан кейин:
🧡 юраги 10 дақиқа яшайди;
🧠 ақли 20 дақиқа яшайди;
👀 кўзлари 4 соат яшайди;
💪 териси 5 кун яшайди;
💀 суяклари 30 кун яшайди;
☝️Солиҳ амаллари эса то ҳисоб-китоб Кунигача яшайди.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
✅ ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ
❗️Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда.
❗️Шунингдек, юртимиздаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
🗣Таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида саросимага солувчи шундай нотўғри хабарлар тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради.
📘 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир.
🌙 Шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ.
✅Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз:
➡️https://taplink.cc/kanallar
🟢 Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир.
🌐 Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги имом-домлалар томонидан Интернет оламида маънавий-маърифий йўналишларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
✅ Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz сайтида “Қуръони карим ва тажвид”, “Илм ва одобга оид ҳадислар шарҳи”, турли ваъз-насиҳатлар. Фатво марказининг fatvo.uz каналида диний савол-жавоблар ва Муфтий ҳазратларининг @Muftiy_Nuriddin_domla каналларида эса руҳий тарбияга оид суҳбатлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда.
✔️ Хулоса шуки, мўмин-мусулмонларимиз мана шундай расмий, ишончли ижтимоий тармоқлардаги диний-маърифий мазмундаги барча маълумотларни мутолаа қилишлари ҳамда яқинларига улашишлари мумкин.
❗️Эслатма шуки, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, хоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан таъқиқланади. Аввалроқ тарқатиш тақиқланган экстремистик сайт ва тармоқлар рўйхати эълон қилинган эди.
🤔 Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar
🍃Нариги дунёда фойда бермайдиган бир каллима бор екан: "Кошки..!"
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Умур ўтмоқтадур дарё мисоли… Вақтлатимизни қадрига етелик.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Ким ушбу ЕТТИ КАЛИМАни ёдласа, у одам Аллоҳнинг наздида улуғ бўлади. Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради, агарчи денгизнинг кўпигидек бўлса ҳам.
Тоатнинг ҳаловатини топади, ҳаёти ҳам, мамоти ҳам яҳши ҳолда бўлади.
1. Ҳар ишни ''БИСМИЛЛАҲ'' билан бошласа...
2. Ҳар нарсани қилиб бўлгандан кейин ''АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ'' деса...
3. Агар тилига озми кўпми лағв келса ёки ёмон амал қилса, ўшандан кейин ''АСТАҒФИРУЛЛОҲ'' деса...
4. Агар бу ишни эртага қиламан деса, кетидан ''ИН ШАА АЛЛОҲ'' сўзини айтса...
5. Агар унга ёмон иш рўбарў бўлса, ''ЛА ҲАВЛА ВА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЪЗИМ'', деса...
6. Ўзига ва молига кўпми ёки камми бир мусибат тушса, ''ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН"', деса...
7. Ва кеча-ю кундуз тилидан ''ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ" калимаси тушмаса.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
Эр-хотин ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамловчи омиллар:
🍀 Бир-бирлари билан хушмуомала бӯлиш;
🌸 Ҳуда-беҳудага аразлашмаслик;
🌸 Ғазаб келганда икки тарафнинг сукут сақлаши. Чунки шайтон ғазаб орқали эру хотиннинг ўртасини осонлик билан бузади;
🌸 Баҳс-тортишувлардан узоқлашиш;
🍀 Турмушда икки тараф муросаи мадора қилиб, бир-бирларининг хато- камчиликларини кечиришлари;
🌸 Эру хотин бир-бирига ёмон гумонда бўлмасликлари. Чунки баъзи гумонлар гуноҳга ҳам олиб боради;
🍀 Эркак киши уйига келганда сакина – хотиржамлик топиши учун аёл киши барча чора-тадбирларни кўриши. Чунки, эр уйида топмаган ҳаловатини "кўча"дан излаб қолиши мумкин;
🌸 Иложи борича фарзандлар олдида жанжаллашмаслик;
🌸 Оталар зинҳор болалари олдида уларнинг онасини сўкмаслиги ва
ҳақоратламаслиги, чунки бу фарзандлар ёдида бутун умр қолади;
🍀 Энг кераклиси, оилани мустаҳкамлаш йўлида эру хотин бир-бирларига меҳр-муҳаббат сўраб кўп дуода бўлишлари.
Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
«Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир». («Рум» сураси, 21-оят)
Дониёр Файз
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Ҳаётингдан норозимисан ?
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
3 ёшли Марямдан савол-жавоб😍
Видеони кўрганда МашаАллоҳ! дейишни унутманг☺️
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
/channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻