☝️Фарзандлар беш хил бўлади:
1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.
2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.
3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, «уф» дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.
4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо бундайлар кўпмас.
5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда кам ва ноёб.
Роббим, бизларни солиҳ фарзанд бўлишга муваффақ қил! Амин!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
Росулуллоҳ вафот этган кун😢
👤Сардор домла
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#Дуо
🍃ГУНОҲЛАРНИ ТАКР ЭТИШГА ЁРДАМ БЎЛУВЧИ ДУО
اللهمّ إنِّي أتوب إليك من المعاصي و لا أرجع إليها أبدا.
📖Ўқилиши: Аллооҳумма инний атуубу илайка минал маъаасый ва лаа аржиъу илайҳаа абада.
🔖Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен Сенга (барча) гуноҳлардан тавба қиламан, ва унга харгиз қайтмасман.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Инсон ҳар куни уч хил офатга тўқнаш келади, аммо уларнинг бирортасидан сабоқ олмайди:
1. Умри ҳар куни камайиб боради, аммо бунга эътибор бермайди. Бироқ мол мулкидан бирор нарса камайса, бутун диққат-эътибори шунда бўлади. Ваҳоланки, мол мулкнинг ўрнини босувчи нарса бор, аммо умрининг ўрнини босувчи нарса йўқ.
2. Ҳар куни Аллоҳ ато қилган ризқни ейди. Ўша ризқ ҳалолдан бўлса, у ҳақда сўралади, ҳаромдан бўлса, жазога тортилади. Аммо инсон бу ҳисоб китобнинг охири қандай бўлишини билмайди.
3. Ҳар куни охиратга бир миқдор яқинлашиб, дунёдан бир миқдор узоқлашади. Шундай бўлса ҳам, фоний дунёга эътибор берганчалик боқий охиратга эътибор бермайди. Ваҳоланки, оқибати олий жаннатми ёки дўзахнинг қаърими, буни билмайди.
Аллоҳим! Бор-йўқ ташвишимиз ҳам, илмимизнинг етган жойини ҳам қуруқ дунё қилиб қўйма! Борар жойимизни дўзах қилиб қўйма, манзилимизни жаннат қилгин!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#дуо
🍃ТУРМУШ ҚУРМАГАН ЙИГИТ ВА ҚИЗЛАР УЧУН ДУО
اللَّهُمَّ ارْزُقنِي حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يَنْفَعُنِي حُبُّهُ عِنْدَكَ
📖Ўқилиши: «Аллоҳуммарзуқнии ҳуббак, ваҳубба май янфаъунии ҳуббуҳу ъиндак».
🔖Маъноси: «Аллоҳим! Мени муҳаббатинг ила ва муҳаббати Сенинг даргоҳингда менга манфаат берадиган шаҳснинг муҳаббати ила ризқлантиргин».
🌙 @ImonliUmmatbot — Исломий, фойдали, илмий маърифий бот.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
“Амаллар фақат ниятга боғлиқдир. Ҳар кимга ният қилгани бўлади”.
📚Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#дуо
🍃ҚАБР АЗОБИДАН ПАНОҲ СЎРАШ ДУОСИ🤲
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ النَّارِ وَعَذَابِ النَّارِ، وَفِتْنَةِ الْقَبْرِ، وَعَذَابِ الْقَبْرِ، وَشَرِّ فِتْنَةِ الْغِنَى، وَشَرِّ فِتْنَةِ الْفَقْرِ،
📖Ўқилиши:«Аллоҳумма инний аъузу бика мин фитнатин нари ва ъазабиннар ва фитнатил-қобр ва а’азабил-қобр, ва шаррил фитнатил ғина , ва шаррил фитнатил фақри».
🔖Маъноси: Аллоҳим, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, ва қабр фитнасидан ва қабр азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.
1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.
2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.
3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.
Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.
📚Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#Савол
Шундай суннат амал борки уни ер юзида икки одам бир вақтнинг ӯзида бажараолмайди бу қайси амал ?
Биладиганлар борми?
Жавобни билиш
/channel/+RY1r6LrxHiA2MTVi
🍃Инсон бемор бўлса ҳафа бўлмасин.. Чунки Аллоҳ суйган бандаларига дард беради..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Ўзингиз билмаган ҳолатда Аллоҳни рози қилиб қўйишингиз мумкин...
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Бир киши олимдан сўради:
- Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?
Олим унга жавоб берди:
- Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃ГУНОҲЛАРНИ ТАРК ЭТСАК,ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАРГА ЭРИШАМИЗ?
Барчамиз гуноҳ қиламиз. Агар шу гуноҳ ва маъсиятларимизни тарк этсак, қуйидаги фойдаларни қўлга киритамиз:
1. Мурувватнинг тикланиши.
2. Обрўнинг сақланиши.
3. Молнинг сақланиб, зиёдалашиши.
4. Бандаларнинг муҳаббати.
5. Бандалар орасида сўзнинг қабул қилиниши.
6. Ҳаётнинг фаровонлашиши.
7. Бадан роҳати.
8. Қалбнинг қувватга тўлиши.
9. Нафснинг хушнуд бўлиши.
10. Қалбнинг неъматга эришиши.
11. Кўнгилнинг кенг бўлиши.
12. Фосиқ ва фожирларнинг хавфидан омонда бўлиш.
13. Ғам, ўкинч ва маҳзунликнинг камайиши.
14. Нафснинг хорликдан азизликка ўтиши.
15. Маъсият сабабли қалбдаги ўчган нурнинг қайтадан пайдо бўлиши.
16. Тангликдан кенгликка чиқиш йўлининг пайдо бўлиши.
17. Ўйламаган томондан ризқнинг осон келиши.
18. Авваллари қийин бўлган ишларнинг осонлашиши.
19. Тоатларнинг енгиллаша бошлаши.
20. Илм олишнинг енгиллашиши.
21. Одамлар орасида яхши номга сазовор бўлиш.
22. Одамларнинг унинг ҳаққига дуо қилишлари.
23. Юзда ва баданда нур пайдо бўлиши.
24. Юриш-туриш ва кўринишда ҳайбат ва виқорнинг пайдо бўлиши.
25. Азият ва зулмга учраганда, одамларнинг ёрдам бериб, ҳимоя қилишлари.
26. Дуолар ижобатининг тезлашиши.
27. У билан Аллоҳ орасидаги узоқликнинг йўқолиши.
28. Фаришталарнинг унга яқин бўлишлари.
29. Инсон ва жин шайтонларнинг ундан узоқ бўлишлари.
30. Унинг хизматини қилиб, ҳожатини чиқаришга одамларнинг мусобақа қилишлари.
31. Одамларнинг уни кўришга ва суҳбатида бўлишга рағбатлари ошиши.
32. Ўлимдан қўрқувнинг йўқолиши.
33. Ўлимни Роббининг висолига эриштирувчи восита деб билиб, унинг келишидан шодланиш.
34. Қалбда дунёнинг кичрайиб бориши.
35. Қалбда охиратнинг катталашиб бориши.
36. Охиратдаги улкан неъмат ва буюк ютуққа бўлган ҳирснинг ошиши.
37. Тоат ҳаловатини ҳис этиш.
38. Иймон ҳаловатини ҳис этиш.
39. Аршнинг атрофидаги ҳамда уни кўтариб турувчи фаришталарнинг унинг ҳаққига дуо қилишлари.
40. Икки елкасидаги фаришталарнинг ундан ҳурсад бўлиб, ҳар вақт унинг ҳаққига дуо қилишлари.
41. Ақлнинг зиёда бўлиши.
42. Фаҳмнинг зиёда бўлиши.
43. Иймон нурининг зиёда бўлиши.
44. Маърифатнинг зиёда бўлиши.
45. Аллоҳнинг унга бўлган муҳаббти пайдо бўлиб, ундан рози бўлиши.
46. Ҳеч бир ўлчовларга сиғмайдиган шодлик, ҳурсандчилик ва ҳаловатга эга бўлиш.
Ушбу зикр қилинганлар гуноҳларни тарк қилишнинг бу дунёдаги фойдаларидир. Унинг охиратдаги самаралари ҳам бор. Улар қуйидагилар:
47. Осонлик билан жон бериш.
48. Жонни раҳмат фаришталари олиб, жаннат хушхабарини беришлари.
49. Фаришталар унга бу дунёда хавф йўқлиги ва охиратда хафа бўлмаслигининг башоратини айтишлари.
50. Дунё қамоғи ва торликларидан қабрдаги жаннат боғчасига кўчиб ўтиши.
51. Қабрда қиёматгача роҳат-фароғатда ётиши.
52. Одамлар қиёматда иссиқлик ва терга ботганларида Арш соясида бўлиши.
53. Одамлар бирин-кетин Аллоҳнинг ҳузуридан кетганларида у авлиёлар, тавқодорлар, нажотга эришган бандалар қаторида бўлиши.
54. Жаннат неъматларидан рози бўлиши.
55. Аллоҳнинг жамолига назар солиш бахтига сазовор бўлиши.
Мана шулар гуноҳ ва маъсиятларни тарк этиш эвазига эришиладиган ютуқлардир. Аллоҳ таоло барчамизни гуноҳ ва маъсиятларни тарк этиб, юқоридаги неъматларга эришадиган бандаларидан қилсин!
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳнинг «Фавоид» китоблари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
©Шайх Мухлислари
👉🏻 ИЛМНИ ЯҚИНЛАРГА
ЮБОРИБ СИЗ ХАМ САВОБ
ОЛИНГ!! #УЛАШИНГ !!📲
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Ота мана шундай бўлади!
👤Устоз Раҳимберди домла
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#Ҳикмат_вақти
👳🏻♂️🧕🏻- Ота-она учун фарзанд ким?
- Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...
👨🏻💼- Фарзанд учун Ота ким?
- Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётнинг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...
🧕🏻 - Фарзанд учун Она ким?
- Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...
👰🏻♀️🤵🏻♂️ - Эр-хотин ким?
- Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...
👱♀️ - Опа ким?
- Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...
🤵🏻♀️ - Сингил ким?
- Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...
🧑🏻⚖️ - Ака ким?
- Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.
🤵🏻 - Ука ким?
- Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...
🤵🏻♀️🤵🏻🙎🏻👱♀️ - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
- Авваламбор, тақдири илоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.
Умуман, улар борки, ота-она кўнгиллари юксалган, диллари хотиржам, орзу-ниятлари улашган. Улар борки, ҳаёт дарахти тириклик булоғидан қониб сув ичади. Улар борки, умрлар янгиланаверади, саволлар туғилаверади, жавоблар топилаверади. Умуман, уларнинг иноқлигию меҳр-оқибатидан бутун башар чароғон, осмон мусаффо, замин яшарган, одамзод ҳаёти мазмундорлик касб этган.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🎁АКСИЯ 159.000 сум 🎁
🧕ТИКУВЧИЛИК БИЛАН ШУГИЛАНИШ УН ҚУЛАЙ ТИКУВ МАШИНКАСИ
🌸 5 ҳил чок тикади
🌸 Олдинга ва орқага тикади
🌸 Қўл тугмачаси ва оёқ педали ёрдамида тикади
🌸 Ипни мокига автоматик равишда ўрайди
🌸 Свет ўчиб қолса батарейкаларда ҳам ишлайди
🌸 Ички ёритиш аксессуарлар мавжуд
✅ Гарантия 2 йил
🎁Совга учун яхши
🤩Катта акция кетмоқда!
Факат 1 Кун
🏃♂Буюртма беришга шошилинг.
❌Эски нарҳи:599.000сўм❌
✅Акция нарҳи:159.000сўм✅😱
БЮРТМА1👇 БЕРИШ
☎️ +998940510730
☎️ +998940510730
Телеграм @Hopshopuz12
🚚ЕТКАЗИБ БЕРИШ БОР ВА ТЕЗ!
🤝Тўловни қўлингизга олганда қиласиз!
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh.❤️🫶
DIQQAT ELLON !
Siz Arab tili gramatikasini oʻrganmoqchisiz ammo oʻrganishga qoynalyabsizmi?
Siz Arab tilini umuman bilmaysiz va 0 dan oʻrganishni hohlaysizmi?
Balkim siz kun tartibini rejalashtirishda ,oʻzingizga foydali odatlarni shakllantirishda qiynalayotgandirsiz !
Unda bu kurs aynan siz uchun 🫶😍😍
Kursda Arab tili gramatikasi 0dan oʻtiladi .😍
Har bir oʻquvchi bilan individalni ishlanadi .🤗
Bundan tashqari teime menejment !🤗
Darslarni onson oʻzlashtirish !🤗
Kitob oʻqish texnikasi !🥰
Chet tillarini onson oʻzlashtirish !
Bularning barcha barchasi bir kursda jamlangan 🫶
Eng asosiysi narhi atigi 100 ming soʻm
Ishoning bunday kursni bu narhda topa omaysiz !
Ilm uchun tikilgan sarmoya bu eng togʻri sarmoyadir ❤️
Siz kursdan oladigon foydalar🤲🤲🤲🤲❤️😍
1 Arab tilida bemalol oʻqiy olasiz va yoza olasiz ❤️
2 Vaqtingizga barka kiradi yani vaqtni toʻgʻri taqsimlay olasiz !😍
3 Chet el soʻzlarini yod olishda umuman muammo boʻlmaydi In shaa Alloh🤲😍❤️
4 Oʻzingizga boʻlgan ishonch 100 foizga oshadi🤲😍❤️.
Yosh chegarasi yoʻq !
Ayol qizlar uchun yosh chegaralanmagan !
15yoshgacha boʻlgan oʻgʻil bolalar qatnashishi mumkin !
Oʻqtuvchi 1 yillik tajribaga ega
Va Quron tajvid kursi sertifikatiga ega !
Hozirda Shahsan Abdukarim Mirzayevning oʻquvchilaridan hisoblanib .
STOROYTELING guruhi talabasi!
Eslatima ❗️❗️❗️❗️
Oʻquvchilarimni har biri mani eng yaqin insonlarimdir ularga nafaqat ustoz balki doʻst ham bola olaman❗️❗️❗️🫶🫂❤️
Qatnashmoqchi bolganlar guruhga marhamat
t.me/Gramatika12
Тиш пастасининг елимланган қисмидаги рангли чизиқлар нимани англатишини биласизми?
Буни билмай ишлатиб юрганларни жиддий хавф кутади. 😱
Батафьсил...
Жума Айём муборак! 🕌🌙💐
Аллоҳнинг сизу биз учун берган яна бир Жумаси Муборак бўлсин!
Албатта бир Жумангиз Маккада бўлсин…!🤲🏻
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
🌿🌿🌿
Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг✨🌙
ЯҚИНЛАРГА ЖУМА ТАБРИГИ ЯСАШ🔖
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ
1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...
📚Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан.
👉🏻 ИЛМНИ ЯҚИНЛАРГА
ЮБОРИБ СИЗ ХАМ САВОБ
ОЛИНГ!! #УЛАШИНГ !!📲
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
БИЛАСИЗМИ?
"Фотиха" сураси -> АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...
"Ясин" сураси -> Охиратда чанқоғингизни қондиради ...
"Воқеа" сураси -> Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...
"Мулк" сураси -> Қабр азобидан сақлайди ...
"Кафирун" сураси -> Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...
"Ихлос" сураси -> Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...
"Фалақ" сураси -> Кулфатдан сақлайди ...
"Нас" сураси -> Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...
"Юсуф" сураси -> Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...
❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Тупроққа қўйилдингиз...
Нималардан пушаймон бўласиз😔
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️НАМОЗИМИЗДАН БОШҚА НИМАМИЗ БОР...
🎙 Шукруллоҳ домла
📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Қабр азобидан нажот берувчи 17 нарса:
1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан хавф қилиш.
7. Аллоҳдан умид қилиш.
8. Аллоҳга яхши гумонда бўлиш.
9. Таҳоратли юриш.
10. Аллоҳ зикрида юриш.
11. Ғусл қилиш.
12. Қариндош уруғчилик алоқаларини тиклаш.
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган ёш болалик.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. Ла илаҳа иллаллоҳ калимасини кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот йўллаш.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
Аллоҳ сизни кутмоқда☝🏻🌙
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️ҚАЛБ АЛЛОҲНИНГ НАЗАРГОҲИДИР
«Эй Одам фарзанди!
• Ўлим сирларингни очади. • Қиёмат хабарларингни синайди. • Азоб ёпганларингни фош қилади. • Гуноҳ қилар экансан, гуноҳнинг кичиклигига эмас, кимга осийлик қилаётганингга қара! • Озгина ризқланар экансан, ризқингнинг озлигига эмас, ким бераётганига назар сол! • Гуноҳи сағирани кичик санама, чунки сен қайси гуноҳ билан Аллоҳга осийлик қилаётганингни билмайсан. • Менинг макримдан омон қололмайсан. • Чунки макрим қоронғу кечада Сафо тоғидаги чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Аёлингизга уй ишларида кўмак беришни, Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ўрганинг☝🏻
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻