🍃Ким онасидан аёлини афзал кўрса...
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
Imkoniyatni qo'ldan boy bermang!🎁
🥳 Kutib oling, SandiqShop sizga iPhone 14 smartfonini yutib olish imkonini taqdim qiladi.
🤩 Sovg'alar ro'yxati:
1-o‘rin – iPhone 14;
2-o‘rin – Samsung Galaxy A03;
3-o‘rin – Redmi 10A.
🏃♂️ Shoshiling! Konkurs tugashiga oz vaqt qoldi
✅Batafsil maʼlumot uchun..
☝️Синовли дунё..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃 Уммон қанчалик катта бўлса бўлсин, Инсон ундан фақатгина ўз кафти миқдорича сув ола олади.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Шайхул ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Эй Аллоҳнинг бандаси, сабр қил! Зеро, олий даражаларга синов-имтиҳонларсиз эришиб бўлмайди».
📚("Фатаво", 25/302)
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Сени кунинг бугундур..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🤲 Қурбонлик қилинаётганда ўқиладиган дуолар
بسم الله والله أكبر اللهم منك ولك اللهم تقبل مني
📖Ўқилиши: Бисмиллаҳи. Валлоҳу акбар. Аллоҳумма минка ва лака. Аллоҳумма тақоббал минний.
🔖Маъноси: Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу Сендан ва Сен учундир. Аллоҳим, мендан қабул эт.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#ДИҚҚАТ
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
⏰ Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
Тарқатиб қўйинглар, кўпчилик сўрамоқда.Яқинларга хам улашинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!
... Ҳурматли азиз муслим ва муслима биродарлар‼
⚠️ АРАФА куни уйни тозалаш куни эмас.
⚠️ АРАФА куни маркетларда юриш куни эмас.
⚠️ АРАФА куни ётиб дам олиш куни эмас.
⚠️ АРАФА куни роҳатланадиган кун эмас.
✅ Арафа куни: Бандалар ўтдан озод қилинадиган кун.
✅ Арафа куни: Дин комил бўлган кун.
✅ Арафа куни: Аллоҳ таоло дунё осмонига нозил бўлиб, фаришталарга Арофат аҳли билан фахрланадиган кун.
✅ Арафа куни: Ҳаж қилувчилардан ташқари қолган мусулмонлар рўза тутишни унутмасинки, у кундаги рўза ўтган ва келаси йилги гуноҳлар учун каффорат бўлади.
✅ Арафа куни: Дуога шўнғийдиган, зикрга бериладиган кун.
✅ Арафа куни: Ҳаж қилувчилар Арофатда турадиган кун.
✅ Арафа куни: Такбирлар айтиладиган кун.
✅ Арафа куни: Дунёдаги энг яхши кун.
АЛЛОҲ у кунни шарафли қилди, у кунда тоатни кўпайтирган кишиларни иззатли қилди.
АРАФА куни дуо, ибодат, тоат кунидир.
Бу кунни ҒАНИМАТ билайлик ...
✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
АРАФА МУБОРАК!
❗️Яқинларни биринчи бўлиб
табрикланг
🕋🐑АРАФА ТАБРИГИ ЯСАШ 🔖
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ! АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ
✅ Эртага, 27 июнь сешанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.
🌙Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
🌙Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
📎 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:06
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
🔸Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.
Даврон НУРМУҲАММАД
✅Manba: Muslim.uz
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#Тарқатинг
☝️Эртага Арафа куни рўза тутишнинг савоби қанчалик катталигини билиб олинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Таваккул нима биласизми?
"Аллоҳим мен жудаям хохлаябман, аммо хайрли бўлмаса, бўлмасин " дея олишдир!!!!
Роббим бизга хар ишни хайрлисини насиб қил Амин.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
⏰ВАҚТ шундай нарсаки:💰
~Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан..
ВАҚТ шундай нарсаки:
~Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан..
ВАҚТ шундай нарсаки:
~Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо хафа бўлолмайсан
~Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг..
~Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга мухтождирлар...
~Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди..
~Нолиманг, ВАҚТ бу имтихон.
~Ҳаёт эса бир катта мактабдир..
~Ўтаётган умрингизни, вақтингизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф килинг!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Арафа куни тутулган рўза..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Сендан бошқа шифо бергувчи йўқдир.. Аллоҳим қалбимизга шифо бер...
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#Биласизми
Савол: Ўқиганни шафоат қиладиган сура қайси?
Жавоб: Саҳиҳ ҳадисда келганидек, Мулк сураси.
Савол: Инсонни дажжолдан сақлаб қоладиган ўн оят қайси?
Жавоб: Каҳф сурасининг дастлабки ўн ояти.
Савол: Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган?
Жавоб: Муддассир сураси.
Савол: Қайси сура Қуръоннинг ўркачи деб аталади?
Жавоб: Бақара сураси.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар ўргансин деганлар?
Жавоб: Нур сурасини.
Савол: Қайси сура Ҳаворийлар деб аталади?
Жавоб: Соф сураси.
Савол: Видолашув сураси қайси?
Жавоб: Наср сураси.
Савол: Мерос ҳақидаги сура қайси?
Жавоб: Нисо сураси.
Савол: Қуръондаги энг буюк сура қайси?
Жавоб: Фотиҳа сураси.
Савол: Араб алифбосидаги барча ҳарфларни ўзида жамлаган оят қайси?
Жавоб: Фатҳ сурасининг охирги ояти.
Савол: Қайси сура кичик Нисо сураси деб аталади?
Жавоб: Талоқ сураси.
Савол: Қуръоннинг келинчаги қайси сура?
Жавоб: Ар Роҳман сураси.
Савол: Қайси сурани нажот берувчи деб аталади?
Жавоб: Таборак, Мулк сураси.
📚Манба: "Ҳикматлар" китоби.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Пайғамбаримиз ﷺ Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаш ва Аллоҳ ризолигига эришмоқ учун қуйидагиларга мутлоқ амал қилишимизни буюрадилар:
1. Доимо тоза овқатларни енг.
2. Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.
3. Кўп чайнаб, секин енг.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
5. Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.
6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.
7. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.
8. Овқатларингиздан хурмони кам этманг.
9. Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.
11. Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.
12. Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.
13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.
15. Асал еб туринг, у минг дардга даводир.
«Илоҳий мўъжизалар» китобидан.
✅❗️Бу маълумотларни бошқаларга ҳам eтказайлик.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
Жума Айём муборак! 🕌🌙💐
Аллоҳнинг сизу биз учун берган яна бир Жумаси Муборак бўлсин!
Албатта бир Жумангиз Маккада бўлсин…!🤲🏻
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
🌿🌿🌿
Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг✨🌙
ЯҚИНЛАРГА ЖУМА ТАБРИГИ ЯСАШ🔖
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#ТАРБИЯ
ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ
Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади.
Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш дастури:
1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз).
2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши.
3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш.
4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…)
5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам.
6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг.
7. Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш.
8. Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда: холи, тинч жойда фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш.
9. Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради, қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг Қучоқлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар. У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар.
Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишсин.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Қийналган одамни устидан фойда кўрадиганлар
🔘Раҳимберди домла
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
📿🌙 Қурбон Ҳайити муборак бўлсин азиз диндошим!..
Алҳамдулиллаҳ... Ушбу айёмни кўриш насиб айлади,
🤲Аллоҳ сизни ва яқинларингизни ўз паноҳида асраб, ушбу қутлуғ куннинг ажр-савобларидан насибадор айласин..
🌙Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Яқинларингизни ҳам табрикланг, Яна бир бор айём муборак😊
🕋🐑ҲАЙИТ ТАБРИГИ ЯСАШ 🔖
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
📹 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
Эслатинг, эслатиш мўминларга манфаат берур!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО
Расулуллоҳ айтадилар Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
“Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу,лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодир”
Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ. ёлғиз шериксиз.
Мулк ҳам ҳамд ҳам уники ва барча нарсага қодир.
📚 Имом термизий ривояти
🔗 Эслатинг, эслатиш мўминларга манфаат берур!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🌙 Арафа Муборак ҚАДРДОНЛАРИМ!!!
❗️Яқинларни биринчи бўлиб
табрикланг
🕋🐑АРАФА ТАБРИГИ ЯСАШ 🔖
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Такбири ташриқ айтишни унутманг:
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
🔖Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
Такбири ташриқ арафа куни, яъни 27 июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 1 июль аср намозига қадар айтилади:
▪️ 27 июнь – 5 маҳал,
▪️ 28 июнь – 5 маҳал,
▪️ 29 июнь – 5 маҳал,
▪️ 30 июнь – 5 маҳал,
▪️ 01 июль – 3 маҳал.
Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИЗГА ТАРҚАТИНГ!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЛБИНИ ОХИРАТ САВОБЛАРИГА БОҒЛАНГ!
Фарзандингиз қалбини фоний дунё матоҳлари билан банд қилманг. Балки унинг қалбини охират савобига боғланг.
Бунинг учун болага, инсон дунëда Аллоҳ таоло буюрганидек яшаса, охиратда ажру савобларга эга бўлиши, натижада абадий роҳатда яшашини айтиб бориш лозим.
ФАРЗАНДИНГИЗГА САҲОБАЛАР МУҲАББАТИНИ ЎРГАТИНГ
Фарзандингизга Абу Бакр, Усмон, Алий, Толҳа, Зубайр ва бошқа саҳобалар (розияллоҳу анҳум) қандай ишларни амалга оширганларини сўзлаб беринг. Шу тариқа фарзандингизда саҳобалар (розияллоҳу анҳум)ларга бўлган муҳаббат уйғонади.
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА НАМУНА БЎЛИНГ
Бола тарбиясида отанинг ўзи тақвода ўрнак бўлиши лозим. Чунки бола отага қарайди. Унинг қилган ишини такрорлашга, юрган йўлидан юришга интилади. Ота тўғрисўз бўлса, бола ҳам тўғри-сўз бўлади. Ота ёлғончи бўлса, бола ҳам ёлғончи бўлади.
ЧИРОЙЛИ НАСИҲАТ ҚИЛИНГ!
Чиройли насиҳат бола тарбиясида муҳим аҳамият касб этади.
Аллоҳ таоло айтади:
“Эсланг, Лукмон ўғлига насиҳат қилиб, деган эди: “Эй, ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки, ширк улкан зулмдир” (Луқмон сураси, 13-оят).
ҲАЛОЛ РИЗҚНИНГ БОЛА САЛОҲИЯТИГА ТАЪСИРИ
Эй меҳрибон ота, таомингиз, кийимингиз, ҳар бир нарсангиз ҳалол бўлсин. Шояд, Аллоҳ таоло фарзандингизга салоҳият ва баракот сўраб қилаётган дуоларингизни ижобат қилса. Чунки ҳаром мол сабаб уйдан барака кетади. Ҳаром луқма киши дуосига тўсиқ бўлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сочи тўзиган, ғубор босган, кўп сафар қиладиган киши, қўлини осмонга кўтариб: “Эй Раббим, эй Раббим”, дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаром, шароби ҳаром, кийими ҳаром... Унинг дуоси қандай ижобат бўлсин?” дедилар (Имом Муслим ривояти).
ОТА СИЙРАТИНИНГ ФАРЗАНДГА ТАЪСИРИ
Отанинг сийратлари (хатти-ҳаракатлари) фарзандларга таъсир ўтказмай қолмайди. Агар ота яхши хулқли бўладиган бўлса, фарзанд отаси ҳақида бошқалардан чиройли сўзларни эшитади. Бу эса боланинг солиҳ бўлишига туртки бўлади. Акси бўлса, бу ҳам фарзандга таъсир қилиши аниқ.
СЎЗИНГИЗ АМАЛИНГИЗГА ТЕСКАРИ БЎЛМАСИН!
Ота фарзандига бир иш буюриб, ўзи унинг аксини қилишдан эҳтиёт бўлиши лозим. Масалан, ота ўзи ёлғончи бўла туриб, фарзандини тўғрисўз бўлишга буюрмасин ёки ўзи тамаки чекиб фарзандини ундан қайтармасин. Балки аввал ўзи бу амалларни тарк қилиб, сўнгра фарзандларига буюрсин.
Шунингдек, оналар ҳам қизига бир нарсани буюриб, ўзи уни аксини қилишдан сақланмоғи лозим. Чунки гапираётган гапига қилаётган иши тўғри келмаслиги бола тарбиясида хунук оқибатларга олиб келади.
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ ОЛДИДА ЯХШИ АМАЛЛАРНИ КЎПАЙТИРИНГ
Мисол, бола отасини доимо Аллоҳга ҳамд, таҳлил, такбир, истиғфор айтиб, зикр қилаётганини кўрса, у ҳам Аллоҳни зикр қилувчилардан бўлади. Отанинг рўза тутаётган, кечаларида намоз ўқиётгани ёки хайр-эҳсон қилаётганини кўриб ўсган фарзанд ҳам келажакда мана шундай амалларда бардавом бўлади.
Отанинг оғзидан чиқадиган ҳар хил бўлмағур сўзлар шак-шубҳасиз, фарзандга ҳам таъсир ўтказади. Натижада бола гуноҳ ишларга мойил бўлиб вояга етади.
ФАРЗАНДИНГИЗГА ТОҚАТИДАН ОРТИҒИНИ БУЮРМАНГ!
Болага тоқати етмайдиган нарсани буюрмаслик лозим. Акс ҳолда бола ўзини ожиз ҳис қила бошлайди. Бу эса салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларнинг фарзандларига бу борада қаттиқ риоя қилардилар. Масалан, Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан Уҳуд жангига чиқишни сўраганларида, У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) рухсат бермаганлар. Кейинчалик, Аҳзоб кунида рухсат сўраганларида изн берганлар. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)га тоқатидан юқори ишни буюришни истамаганлар. Вақт ўтиб, ёши катта бўлганидан сўнг рухсат берганлар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Вақтики, бирингиз инсонларга имом бўлса, бас, енгил қилсин. Чунки уларнинг ичида ёшлари, катталари, заифлари ва касаллари бор. Вақтики, ёлғиз ўзи намоз ўқиса, хоҳлаганича ўқисин”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу билан инсонларга тоқати етмайдиган амалларни таклиф этмасликни таъкидлаганлар.
📚"Исломда оила" китобидан.
✅ @IymonliUmmat kanali.
☝️БОЙЛИК СУРАСИНИ БИЛАСИЗМИ?
👤 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Қалбингни йўқотмаслик учун кўзингни тий. Ақлингни йўқотмаслик учун тилингни тий..
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БЕРУВЧИ АМАЛЛАР
1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻