#ТАВСИЯ
Истиғфорнинг ажойиботлари:
Миянгиз роҳатини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
Кўнглингиз кенгайишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
Нафсингизга сокинлик истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
Қалб хотиржамлигини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
Чиройли матоъ истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
Кўп ёрдам истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
Пок, солиҳ зурриёд истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
Ҳалол мол истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
Кенг ризқ истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
Ёмонликлар ўчирилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
Яхшиликлар зиёда бўлишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
Даражалар кўтарилишини истайсизми, ИСТИҒФОР АЙТИНГ!
☝️✈️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Ўзингдан сўра, Аллоҳни танидингми?
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ:
1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг🔻
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин! 🕌🌙💐
Аллоҳнинг сизу биз учун берган яна бир Жумаси Муборак бўлсин!
Албатта бир Жумангиз Маккада бўлсин…!🤲🏻
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад.
🌿🌿🌿
Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг✨🌙
ЯҚИНЛАРГА ЖУМА ТАБРИГИ ЯСАШ🔖
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Кўтариладиган вақт келди биродарлар.
#abdullohdomla
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
ХИСЛАТ
8 тоифа билан ўтирган кишининг 8 хислати ортади:
• Бойлар билан ўтирган кишининг дунёга ҳою ҳаваси ортади;
• Камбағаллар билан ўтирган кишининг шукри зиёда бўлади;
• Амирлар билан ўтирган кишининг кибри ортади;
• Аёллар билан ўтирган кишининг уларга майли ортади;
• Болалар билан ўтирган кишининг ўйин-кулгуга майли ортади;
• Гуноҳкор (осийлар) билан ўтирган кишининг журъати ортади
• Солиҳлар билан ўтирган кишининг ибодатга ҳаваси ортади;
• Олимлар билан ўтирган кишининг илми ва тақвоси зиёда бўлади
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 🔻
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🌻Ассалому алайкум!🌻
#Ҳайрли_тонг! 🌤
Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин. Бошлаган янги кунингиз ҳайрли, файзли, барокотли ўтсин!
☘🌹ХАЙРЛИ ТОНГ!☘🌹
✔️☝️🕋АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
/channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Эй Раббимиз! Бизларни яхшиликларга муваффақ эт, ёмонликлардан Ўзинг асра, бандаларингга бирон синов истасанг, бизларни фитналанмаган ва шарманда бўлмаган ҳолда жонимизни ол!🤲🏻
Аллоҳим, пайғамбаримизга у зотнинг аҳлу оилалари ва асхобларига бизлардан салавоту саломлар йўлла!
🔗Эслатинг, эслатиш мўминларга манфаат берур!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐
🌹Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!🤲
🍀 Қалбингиз иймонга,✨
🍀 Уйингиз қувончга,✨
🍀 Юзингиз нурларга,✨
🌸 Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!🤲
💐 Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!🤲
🌹🌹☀️ХАЙРЛИ КУН☀️🌹🌹
•☘️ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️•
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
Агар аёл киши эридан кўп пул топадиган бўлса...
👤 Сардор Домла
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг
Пазандалик сирлари ❤️👩🍳👇
/channel/+bJjk9vHydk81ZjQy
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
1. КАЛИМАИ ТОЙЙИБА (энг пок калима)
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ.
«Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росуулуллоҳ»
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.
2. КАЛИМАИ ШАҲОДАТ (гувоҳлик калимаси, иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман.
3. КАЛИМАИ ТАВҲИД (тавҳид, яъни Аллоҳнинг бирлигига иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ،
لَهُ الْمُلْكُ، ولَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ،
بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт ва ҳува ҳаййул лаа йамуут, бийадиҳил хойр ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир.
4. КАЛИМАИ РАДДИ КУФР (куфрни рад этиш калимаси)
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ شَيْئًا وَأَنَا أَعْلَمُ،
وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Аллоҳумма! Инни аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам, ва астағфирука лима лаа аълам. Иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳим! Ўзим билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Билмай туриб шерик қилиб қўйган бўлсам, кечиришингни сўрайман. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!
5. КАЛИМАИ ИСТИҒФОР (гуноҳ кечирилишини сўраш калимаси)
أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى مِنْ كُلِّ ذَنْبٍ أَذْنَبْتُهُ عَمْدًا أَوْ خَطَأً، سِرًّا أَوْ عَلَانِيَةً، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِي أَعْلَمُ، وَمِنَ الذَّنْبِ الَّذِي لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтаҳу ъамдан ав хотоан, сиррон ав ъаланийя, ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам, иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган барча гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Унга тавба қиламан. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!
6. КАЛИМАИ ТАМЖИД (улуғлаш калимаси)
سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ،
وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ،
مَا شَاءَ اللهُ كَانَ، وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ.
«Субҳааналлоҳи, валҳамдулиллааҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар.
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм.
Маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам йашаъ лам йакун».
Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқ ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ улуғдир, мутлоқ куч-қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ нимани хоҳласа – бўлади, нимани хоҳламаса – бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Мўминнинг меърожи”
китобидан
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
Ким бир мўминнинг айбини очса...
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @IymonliUmmat
☝️Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий шундай дейдилар:
"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:
1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" - 100 марта.
2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим" - 100 марта.
3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.
4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.
5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.
6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.
Бу зикрларни айтишга тахминан 20 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Агар сиз бу зикрларни айтсангиз, Аллоҳ сизга Ўз мададини беради.
☝️✈️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
“Қалби - ўлик инсонлар”
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#ҳикмат
Барака - Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасига ато қиладиган неъматдир.
• Агар барака молга тушса, уни кўпайтиради.
• Агар барака фарзандга тушса, уни солиҳ қилади.
• Агар барака вақтга тушса, уни обод (фойдали) қилади.
• Агар барака қалбга тушса, уни бахтли қилади.
Эй Аллоҳ, бизни барча нарсада барака билан ризқлантир, омин!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️Ўзингизга савол беринг!
• Шукуруллоҳ домла
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
100 ЙИЛДАН ОРТИҚ УМР КЎРИШ УЧУН
1. Узоқ яшаш учун, биринчи навбатда, соғлом, тартибли ҳаёт кечириш;
2. Кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш;
3. Туз, шакар, ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш;
4. Биринчи навбатда, кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилиш;
5. Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигарет, носвойдан узоқ бўлиш;
6. Кўпроқ зайтун ёғи, парранда, балиқ гўшти истеъмол қилиш;
7. Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соат яёв юриш;
8. Бахтли оила соҳиби бўлиш;
9. Асаббузарликдан, ҳаяжонланишдан сақланиш;
10. Иш фаолияти инсонни толиқтириб қўймаслигига ҳаракат қилиш;
11. Аллоҳга астойдил ишониш, хотиржам, яхши кайфиятда бўлиш;
12. Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани чиқиндилардан тозалаш;
13. Қад-қоматни тўғри сақлаш;
14. Жисмоний, руҳий ҳаракатларни, уйқу билан уйғоқликни мўътадиллаштириш;
15. Оғирлигини бир меъёрда, бўйининг узунлигига мос ҳолда ушлаб туриш;
16. Кундалик овқатлар таркибидаги ҳайвон ёғи миқдорини камайтириш;
17. Иккита ранги оқ – шакар билан тузни иложи борича кам тановул қилиш (шакар ўрнига тоза асални хоҳлаганингизча еяверинг);
18. Таркибида сода бор озуқаларни тановул қилманг. Чунки сода қон таначалари парчаланишига, қон босими ортишига сабаб бўлади;
19. Баданни меъёрида қуёшда чиниқтириш, сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш;
20. Мунтазам шифокор кўригидан ўтиш;
21. Ҳар хил дориларни иложи борича истеъмол қилмаслик. Чунки одам танаси дориларга ўрганиб қолиши мумкин. Ҳар қандай дорининг асорати қолади;
22. Очиқ ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқлар бажариш, тартиб билан овқатланиш керак.
“Бахтли ҳаёт сари” китобидан
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Жаннатга киргандан кейин дунёдаги машаққат эсдан чиқиб кетади..!
🔗Яқинларингизга ҳам улашинг.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#Дуо
🍃Қалбни тоатга бурувчи дуо
اللهمّ مصرّف القلوب صرّف قلوبنا على طاعتك.
🔖Ўқилиши: Аллооҳумма мусоррифал қулууб, сорриф қулуубана ъала тооъатик.
🔖Маъноси: Эй Аллоҳ! Қалбларни буриб қўйиб тасарруф қилувчи зот, қалбларимизни Ўзингнинг тоатингга буриб қўй. Муслим 4798 – р, Аҳмад 9052 – рақам ривояти.
🌙 @ImonliUmmatbot — Фойдали , илмий маърифий бот.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
☝️БАХТЛИ ЯШАШИНГИЗ УЧУН АЙРИМ ТАВСИЯЛАР:
✔️ Кунингизни Бомдод намозини адо этиш билан бошланг!
✔️ Истиғфор айтишда давомий бўлинг!
✔️ Дуо қилишни бир кун ҳам узиб қўйманг. Чунки дуо, нажот арқонидир.
✔️ Ҳамиша, талаффуз қилаётган сўзларингизни фаришталар ёзиб бораётганини эсланг!
✔️ Ғам - ташвишларга рўбарў бўлсангиз, «ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» ни айтинг!
✔️ Оз бўлсада, садақот беринг. Қурбингиз етмаса, ширин сўзингиз билан, ёки, табассумингиз билан бўлса ҳам!
✔️ Намозларда саждага борганингизда, қалбингиз то бироз бўлсада хотиржамликни ҳис этмагунча қайтманг.
✔️ Бирор сўз айтишдан олдин, уни мулоҳаза қилиб кўринг. Айрим парво қилмай айтилган гаплар бўладики, эшитган кишини тирик ўликка айлантиради!
✔️ Бирор мазлумнинг дуоибатига учраб қолишдан огоҳ бўлинг!
✔️ Ҳар қандай мақола, газета ва журналлар-у, китоблардан олдин, бир бора бўлса ҳам Қуръонга мурожаат қилинг!
✔️ Оилангизга кунда бир бора бўлса ҳам Аллоҳни эслатинг!
✔️ Нафс, ҳамиша ёмонликка буюрувчидир. Сиз, унга қарши қаттиқ кураш эълон қилинг!
✔️ Ғазаб қилмасликка ҳаракат қилинг!
✔️ Энг кучлиларнинг кучлиги, энг қудратлиларнинг Қудратлиги сиз билан эканини ҳис этиб яшанг!
✔️ Гуноҳларга тавба қилишни асло канда қилманг.
✔️ Сабрли бўлинг!
✔️ Салбий гумонлардан мутлақо йироқ бўлинг. Зеро, инсонни барбот қилувчи иллат, ўзгалар ҳақидаги салбий гумонлардир.
✔️ Аллоҳдан юз ўгиришга сабаб бўлувчи омиллардан йироқлашинг!
✔️ Мўминларга озор бериб қўйишдан эҳтиёт бўлинг!
✔️ Бугунги ахлоқингиз, кечагидан гўзалроқ бўлсин. Ҳеч бўлмаганда ёмонлашмасин.
✔️ Ҳаққингизда хатоликка йўл қўйган кишиларни гуноҳидан ўтинг. Хусусан улар, аҳли -оилангиз, яқинларингиз, дўстларингиз бўлса!
✔️ Намоз, юзингизга нур, ишларингзда муваффақият, қалбингизга ёруғлик бағишлайди. Уни доимо муҳофаза этинг!
✔️ Жаҳаннам оташини тез - тез тасавурингизга солиб туринг. Чунки, маъсиятлардан узоқлаштиради!
✔️ «Ҳар бир қийинчилик билан бир енгилчилик бордир» оятини тез - тез ёдга олиб туринг!
✔️ Турли миш - мишлардан йироқ бўлинг!
✔️ Амалларингиз ўз ҳисобингизда қолишини тааминланг. Бунинг учун ғийбатдан йироқ бўлинг.
✔️ Оилангизни севинг, уларга ширин сўз бўлинг, дардини тингланг! Зеро, энг яқин кишиларингиз, оила аъзоларингиздир!
☝️✈️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Ким Мадинага Борса..
Мадинам😢
🌙 @ImonliUmmatbot — Исломий , илмий маърифий бот.
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Истиғфор қандай айтилади?
🔖Ўқилиши: «Астағфируллоҳ».
Маъноси: «Аллоҳдан (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!»
🔖Ўқилиши: «Ғуфронака».
Маъноси: «Ё Аллоҳ, гуноҳларимни кечир!»
🔖Ўқилиши: «Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ».
Маъноси: «Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!»
🔖Ўқилиши: «Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қойюм, ва атувбу илайх».
Маъноси: «Ундан Ўзга илоҳ йўқ, доим тирик, ҳар нарсага гувоҳ бўлувчи Аллоҳга истиғфор айтаман, тавба қиламан!»
🔖Ўқилиши: «Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атувбу илайк».
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳамду санога фақат Ўзинг лойиқсан. Сенга истиғфор айтаман, тавба қиламан!»
🔖Ўқилиши: «Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк».
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Сенга ҳамд айтаман, Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман, Сенга истиғфор айтаман, тавба қиламан!»
🔖Ўқилиши: «Аллоҳумма мағфиротука авсау мин зунувбий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий».
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг гуноҳларимдан кенг, менинг наздимда раҳматинг амалимдан умидлироқдир».
📚«Истиғфорнинг 40 хосияти»
👉🏻 ИЛМНИ ЯҚИНЛАРГА
ЮБОРИБ СИЗ ХАМ САВОБ
ОЛИНГ!! #УЛАШИНГ !!📲
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
НАМОЗИМИЗДАН БОШҚА НИМАМИЗ БОР...
🎙 Шукруллоҳ домла
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Расулуллоҳни тушда ко‘риш учун тавсиялари:
1-ТАВСИЯ
Қадр сурасни ҳар куни қуёш чиқиш ва ботиш чог‘ида 21-мартадан о‘қишни одат қилган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳнинг хоҳиши билан тушида ко‘ради.
(ал-Васоилуш-шафиъа).
2–ТАВСИЯ
Кавсар сурасини бир кечада минг марта о‘қиган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳнинг хоҳиши билан тушида ко‘ради.
(ал-Васоилуш-шафиъа)
3-ТАВСИЯ
Кимки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида ко‘ришни истаса “Музаммил” сурасини 41-марта о‘қисин, шубҳасиз Расулуллоҳни ко‘ради!
(ал-Васоилуш-шафиъа 417-Б).
4-ТАВСИЯ
Жумъа кунида “Қадр” сурасини минг марта о‘қиган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида ко‘рмагунча бу дунёдан о‘тмайди.
(Хазинатул асрор).
5–ТАВСИЯ
Баъзи уламолар айтишларича, “Кавсар” сурасининг қуйидагича хусусияти бор: кимки бу сурани жумъа кечасида минг марта о‘қиб ортидан Расулуллоҳга яна минг марта саловат айтиб ухласа, тушида Ул зоти шарифни ко‘ради.
6–ТАВСИЯ
Баъзи машойихларга ко‘ра, жума кечасининг қоқ ярмида туриб “Қурайш” сурасини минг марта о‘қиб, таҳорат билан уйқуга кеца, тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ко‘ради ва Аллоҳдан со‘раган бошқа ҳожатлари ҳам раво бо‘лади.
7–ТАВСИЯ
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳума айтади: кимки бир кечада “қул ҳуваллоҳу аҳад”ни минг марта о‘қиса, тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ко‘ради. Мен Аллоҳга ҳамдлар бо‘лсинки, буни тажрибадан о‘тганини ишонч билан айта оламан. Ҳасан Муҳаммад Шаддод.
(ал-Васоилуш-шафиа).
8–ТАВСИЯ
Яна Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумадан “Васоил”нинг 471-саҳифасида келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Қайси бир мо‘минки, жума кечасида икки ракат намоз о‘қиса ва ҳар бир ракатида Фотиҳа сурасидан кейин 25-мартадан “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни о‘қиб, унинг ортидан минг марта “Соллаллоҳу ъала Муҳаммадин ан-Набиййил-уммий”, деб саловат айца, кейинги жумагача албатта мени тушида ко‘ради. Ва ким мени ко‘рса, Аллоҳ унинг гуноҳларини маг‘фират қилади” - дедилар.
(“Саодатуд-дорайн”)
9–ТАВСИЯ
“Мафотиҳ ал-мафотиҳ”да “ал-Азкор”дан нақл қилинади:
- “Кимки жума кечаси икки ракат намоз о‘қиб, ҳар ракатида бир мартадан “Фотиҳа” сурасини ва беш мартадан “Оятул-курси”ни о‘қиб, намозни тамомлагач, Пайг‘амбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айца, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида ко‘ради.
10–ТАВСИЯ
“Мажмаъул-ҳадис”да келтирилган ривоятга ко‘ра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган еканлар:
- “Ким мени тушда ко‘ришни истаса, жума кечасида икки салом билан то‘рт ракат намоз о‘қисин. Ҳар бир ракатида “Фотиҳа”, “Ваз-зуҳо”, “Алам нашроҳ”, “Инна анзалнаҳу”, “Иза зулзилатил-арзу” сураларини о‘қисин. Кейин менга йетмиш марта саловат ва йетмиш марта истиг‘фор айцин, со‘нгра ухласа, мени тушида ко‘ради”.
11 – ТАВСИЯ
“ал-Васоилу-шафиа” 467-бетда келтирилади. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши Пайг‘амбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан айтадилар:
- “Кимки менга шанба кунда минг марта саловат айца, жаннатдаги жойини ко‘рмагунча дунёдан о‘тмайди..”.
Мен бу хабарни тажрибамдан о‘тказганман. Ҳасан Муҳаммад Шаддод.
12 – ТАВСИЯ
“ал-Мафохир ал-алийя”да Абу Ҳасан аш-Шозилий раҳматуллоҳи алайҳнинг қуйидаги тавсияси келтирилган: Пайг‘амбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушда ко‘риш учун “Изаш-шамсу куввирот”, “Изас-самааун фатарот” ва “Изас-самааун шаққот” сураларини о‘қиб юришга одатланинг.
13 – ТАВСИЯ
Устозимиз Жамолуддин Абулмавоҳиб аш-Шозилий раҳматуллоҳи алайҳ айтар едилар: мен, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушимда ко‘рдим. Ул Зот менга:
- “Уйқу олдидан “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим”ни беш марта, “Аъувзу биллаҳи минашшайтонир-рожим”ни беш марта айтасан. Кейин, “Ей Аллоҳ! Муҳаммад с.а.в. ҳаққи-ҳурмати менга Муҳаммад с.а.в.ни шу дунёда ҳам, охиратда ҳам ко‘рсатгин, деб айт. Агар ухлашдан олдин шуларни айцанг, мен олдингга келаман ва асло қолиб кетмайман” - дедилар”.
👉🏻 ИЛМНИ ЯҚИНЛАРГА
ЮБОРИБ СИЗ ХАМ САВОБ
ОЛИНГ!! #УЛАШИНГ !📲
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!”
(Бақара сураси, 172-оят).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Ҳаётингизга эътибор беринг, нима билан ўтмоқда кунларингиз. Беҳуда ишлар билан ўтаётган кунлар аслида ЖАЗО!☝🏻
Эслатинг, эслатиш мўминларга манфаат берур❗️
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
🍃Ҳар тонг уйғонган инсоннинг олдида иккта йўл бор:
1.Ухлаб ширин тушлар кўришни давом эттириш
2."Бисмиллоҳ" дея ўрнидан туриб ширин тушларни амалга ошириш.
Ассалому алейкум яхшилар,
Файзли ва қувончли тонг барчага ҳайрли бўсин...
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
Эшитиб, ўйланиб қолдим... Хулоса ўзингиздан, дўстим...
Роббим пешонамга нимани ёзган бўлса шуни кўраман. Ахир иймон келтирганман тақдири азалга.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАСУЛИМИЗ ШАФОАТЛАРИГА ЭРИШИШ ИМКОНЛАРИ
🕌 Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).
❓Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.
🌙 Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади.
Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.
📚Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.
🌴 Салавот нима дегани?
“Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.
Салавот қандай айтилади? Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
🕌 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).
🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.
✅ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
🔸Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
🔹Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар (Имом Насоий ривояти).
🕌 Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар.
Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.
Даврон НУРМУҲАММАД
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
ИЙМОНЛИ УММАТ КАНАЛИ👇🏼
➥ /channel/+Y_TsB2X7N5c1NzI6
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
- Uyg'onganlar bormi ketik sizni zo’r joyga olib ketaman
Albatta afsus qilmaysiz🌚❤️