islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Никоҳнинг шаръий ҳукми

Юқорида ўтган сатрларда никоҳга тарғиб қилувчи баъзи далилларни ўрганиб чиқдик. Албатта, булардан ўзга далиллар ҳам кўп, лекин уларнинг ҳаммасини зикр қилишга имкон йўқ. Баъзи намуналар билан танишиб чиққанимиз ҳам бу маънода етарли, деб ўйлаймиз.
Хулоса шуки, Исломда кишиларнинг никоҳда бўлган ҳолда ҳаёт кечиришлари афзал саналади. Аллоҳ таолонинг бандаларига қилган амри ҳам шу: бу дунёда инсонлар оила қуриб, никоҳда яшасинлар, жинсий майлларини пок йўл билан қондирсинлар. Мусулмонлар мана шу илоҳий кўрсатмага ҳамиша қатъий амал қилганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/869

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Диний бағрикенглик» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни пойтахтимиздаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида бир гуруҳ ҳамюртларимиз «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Тадбирга турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ва диний конфессия вакиллари, миллий маданий марказлар фаоллари, юртимизда миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамюртларимиз ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилди.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев юксак мукофотга сазовор бўлганларни самимий муборакбод этиб, бугун юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ҳамюртларимизга катта муваффақиятлар тилади ва юксак мукофотларни ўз эгаларига топширди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22910

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Shams surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Саудия Арабистонига авиақатновлар арзонлашиши мумкин

Саудия Арабистон Қироллигининг «Flyadeal» авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

Бу Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистон Қироллиги ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан амалга оширилмоқда.

Авиакомпанияга Жидда-Тошкент-Жидда, Мадина-Тошкент-Мадина ва Жидда-Наманган-Жидда йўналишларида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилган.

Парвозлар А320 ҳаво кемасида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг Flyadeal авиакомпанияси қироллик тарихида биринчи марта фақат аёллардан иборат экипаж билан парвозни амалга оширганди. Аъзоларнинг барчаси Саудия фуқаролари бўлган.

🔗 https://islom.uz/maqola/22907

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Нажот топадиган бўлса, Саъд топар эди

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَمِعَ صَوْتًا مِنْ قَبْرٍ فَقَالَ: مَتَى مَاتَ هَذَا؟ فَقَالُوا: مَاتَ فِي الْجَاهِلِيَّةِ، فَسُرَّ بِذَلِكَ، وَقَالَ: لَوْلَا أَلَّا تَدَافَنُوا لَدَعَوْتُ اللهَ أَنْ يُسْمِعَكُمْ عَذَابَ الْقَبْرِ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабрдан овоз эшитдилар ва:

«Қачон вафот этган?» дедилар.

«Жоҳилиятда вафот этган», дейишди.

У зот бундан енгил тортдилар ва:

«Агар дафн қилмай қўйишингиздан қўрқувим бўлмаганида, сизга қабр азобини эшиттиришини сўраб, Аллоҳга дуо қилар эдим», дедилар».


Насаий ва Муслим ривоят қилганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22906

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Kishi qoʻlidan keladigan hunarni qilishi kerak

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Совутинг қаерда?

Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида одамлар маҳрнинг нархини кўтариб юборишди. Ҳазратимиз Умар розияллоҳу анҳу уни бир қолипга солиб қўймоқчи бўлдилар. Минбарга чиқиб, маҳрга бир чегара қўймоқчи эканликларини гапирдилар. Шунда Шифо бинти Абдуллоҳ исмли аёл туриб деди:

Эй мўминлар амири! Бу ишингиз тўғри бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

«Ва агар хотин ўрнига бошқа хотин олмоқчи бўлсангиз ва уларнинг бирига ҳаддан зиёда маҳр берган бўлсангиз ҳам, ундан ҳеч нарсани қайтариб олманг» (Нисо сураси, 20-оят), деб айтган-ку! Сиз энди уни қандай қилиб чеклаб қўясиз?!

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22902

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

“Йил имоми – 2024” танлови бошланди

Айни пайтда Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомлар ўртасида “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бошланди.

Унда мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар ўзаро беллашмоқда.

Нуфузли кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини таниқли уламо ва тажрибали устозлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда.

Танлов тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.

🔗 https://islom.uz/maqola/22900

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Birovning haqqiga xiyonat qilmang

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Сафар қилишнинг фойдалари

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафар қилинглар, саломат бўласиз», деб марҳамат қилганлар. Аждодларимиз ҳам азалдан сафар қилишга тарғиб этиш билан бир қаторда, қадимдан сафар одобларига катта эътибор берилган. Уламолар сафарнинг турларини, фойда-зарарини, сафарда нима муҳиму, нима мумкин эмаслигини батафсил баён қилиб беришган. Журналнинг бу сонидан сиз азизларнинг эътиборингизга устоз Абдуманнон Абдуллоҳнинг сафарнинг таърифи, турлари, ундан кўзланган мақсадлар, сафарга тайёргарлик кўриш, аёлларнинг сафар қилиши, ибодатларнинг сафар чоғида адо этилиши, мусофирнинг одобига оид фиқҳий масалаларни тақдим этишни лозим топдик.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22897

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22894

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ўзбекистон Президенти Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топилиши муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.
Саудия Арабистони раислигида ўтган тадбирда Яқин Шарқ, Марказий ва Жанубий Осиё, Африка қитъасининг етакчи мамлакатларининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ, халқаро ҳамжамиятнинг Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш, юзага келаётган вазиятни тез фурсатда сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22894

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ҳазрати Умар ва аҳли зиммалар

Ислом жамияти соясида яшайдиган ғайридинлар исломий истилоҳда «аҳли зимма» деб аталадилар. Яъни, уларнинг дини, жони, моли ва бошқа жиҳатдан тинч-омонлиги мусулмонлар зиммасида бўлади. Мусулмонлар «аҳли зимма»лар билан аҳднома тузганда, уларни ана шу нарсалар билан таъминлашни ўз зиммаларига олганлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Мадинаи Мунавварада яҳудийлар мусулмонлар билан аҳднома асосида аҳли зимма бўлиб, ўз динларига амал қилиб, тинч-омон яшаганлар. Уларнинг ўзлари томонидан оғир хиёнат ва жиноятлар содир бўлгандагина мусулмонлар қарши чоралар кўришга мажбур бўлганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22891

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Сиз – нусрат берилган, ҳақни топган, фатҳ берилган умматсиз

عَنْ ثَوْبَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي عَلَى الْحَقِّ، ظَاهِرِينَ لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ يَخْذُلُهُمْ، حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимдан бир тоифа ҳақда устун бўлган ҳолларида бардавом бўладилар. Уларни хорламоқчи бўлганлар Аллоҳнинг амри келгунча уларга зарар етказа олмаслар», дедилар».

Термизий, Абу Довуд ва Муслим ривоят қилганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22890

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Мазҳабда_муваффақият_бор

Мотуридий мазҳабининг ақийдаси

Ибн Масъуд, Алқама, Нахаъийларнинг фиқҳи бизга Абу Ҳанифанинг йўли орқали етиб келган. Абу Ҳанифа уларни тартиблаб, бир низомга солиб чиққани учунгина мазҳаб унинг номи билан аталиб қолди. Яна «Мотуридий мазҳаби», деймиз. Ақоиддаги мотуридия мазҳабини имом Мотуридийга нисбат берамиз. Хўш, ақоидни у пайдо қилганми?! Ахир бу саҳобаларнинг ақийдаси-ку! Имом Мотуридий эса ҳижрий тўртинчи асрда яшаган. Имом Мотуридий имом Таҳовий айтган ақоиднинг айни ўзини айтади, холос. Ваҳоланки, имом Таҳовий Мисрда, имом Мотуридий эса Самарқандда яшаган. Имом Таҳовий китобининг бошида: «Бу китоб уч имомимиз: Абу Ҳанифа Нуъмон, Қози Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийларнинг ақийдаси», дейди. Лекин Таҳовийдаги нарсалар Мотуридийда ҳам бор. Ҳолбуки, бири Мисрда, бири Самарқандда яшаган, бир-бири билан кўришмаган.

Демак, Мотуридийнинг гаплари унинг ўз фикрлари эмас. Бу ақийда Абу Ҳанифаники, унинг ақийдаси эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламникидир.

🔗 https://islom.uz/maqola/22887

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Rizq» kitobi 6-son

📖 Mozin Abdulqodir Arnaut qalamiga mansub «Rizq» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ustoz-shogirdlik masalasi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ҳанафий мазҳабидаги ҳукмларнинг қанчаси Абу Ҳанифага тегишли?

Абу Ҳанифа бу фиқҳнинг қоидаларини жамлашда ўз замонидаги тобеъинлар ва улардан кейингилардан ҳам кўп меҳнат қилди. Шунинг учун ҳанафий мазҳабидаги энг катта одам бўлди, энг катта таъсир кўрсатган инсон бўлди. Ўтганлардан нақл қилиб, далиллар келтиргани учун, тартиблаб чиққани учун унинг номи билан айтиладиган бўлди. Мабодо Абу Ҳанифа дунёга келмаган тақдирда ҳам, бошқа бир одам Куфада Ибн Масъуд, Алий ва бошқаларнинг фиқҳини нақл қилган бўлар эди. Мазҳабимиз Юсуфий ёки Муҳаммадий мазҳаби деб ёки бошқа бир Фалончининг мазҳаби деб номланаверар эди. Хуллас, Абу Ҳанифа шу мазҳабга мансуб одамлардан биридир, бу мазҳабдаги бирламчи одам эмас.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22909

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Rizqqa qanoat

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Аллоҳнинг йўлида сарфланган мол

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ يَوْمٍ يُصْبِحُ الْعِبَادُ فِيهِ إِلَّا مَلَكَانِ يَنْزِلَانِ، فَيَقُولُ أَحَدُهُمَا: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُنْفِقًا خَلَفًا، وَيَقُولُ الْآخَرُ: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُمْسِكًا تَلَفًا. رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бандалар тонг оттирган ҳар бир кунда албатта, икки фаришта нозил бўлади. Улардан бири:

«Аллоҳим! Инфоқ қилувчига эваз бергин», дейди.

Иккинчиси эса:

«Аллоҳим! Зиқнага йўқотиш бергин», дейди», дедилар».


Иккисини икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22904

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Йил имоми – 2024» ғолиби ҳаж йўлланмаси билан тақдирланди

Бугун, 13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган «Йил имоми – 2024» кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.

Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони Карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар.

Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22903

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Зинонинг зарарлари

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай огоҳ этади:

وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا

«Зинога асло яқинлашманг. Шубҳасиз, у фаҳш ва энг ёмон йўлдир» (Исро сураси, 32-оят).

Зинода учта – шаръий, ижтимоий ва ақлий қабоҳат жам бўлган. Шунинг учун ҳам унга яқин бориш, унинг сабабларини юзага келтириш қаттиқ ман қилиняпти.

Ҳақиқат шуки, жамиятнинг фасоди ва издан чиқишида зинонинг таъсири жуда катта. Бузуқлик яхши ахлоқ ва маданиятнинг асосига ниш уради. Иффат ва покизалик маҳкам турган вақтдагина жамият мустаҳкам бўлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22901

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ўзбекистон Президенти Ислом тараққиёт банки билан кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир билан учрашди.

Ушбу етакчи халқаро молиявий институт билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари Ислом тараққиёт банки билан шериклик жадал ривожланиб бораётганини юқори баҳолади. Жорий йилнинг март ойида Тошкентда ислом дунёсининг етакчи молия институтлари иштирокида банк раҳбарлигидаги Араб мувофиқлаштириш гуруҳининг йиғилиши муваффақиятли ўтказилди.

ИТБ билан лойиҳалар портфели 4 миллиард доллардан ошди, уларнинг 40 фоизи хусусий секторга тўғри келмоқда.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22899

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Асаба бил-ғойр ва унинг ҳукми

Асаба бил-ғойр (биров туфайли асаба бўлиш) ва унинг ҳукми

«Асаба бил-ғойр» тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир:

1. Марҳумнинг қизи. Марҳумнинг қизи ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади (ўғил).

2. Ўғилнинг қизи. Ўғилнинг қизи ака ёки укаси билан ёки амакисининг ўғли билан бўлганда асаба бўлади (ўғилнинг ўғли). Унинг ўғилнинг қизи билан даражаси бир хил ёки пастроқ бўлишининг фарқи йўқдир. Агар қиз ўшандан бошқа мерос олмаса.

3. Туғишган опа ёки сингил. Туғишган опа ёки сингил ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади (туғишган ака ёки ука).

4. Ота бир опа ёки сингил. Ота бир опа ёки сингил ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади (ота бир ака ёки ука).

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22898

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ризқни қандай излаш керак?

Имом Ҳасан розияллоху анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн учта ҳадис ривоят қилганлар. Улардан бири ўрганаётган мавзумиз билан боғлиқдир:

«Эй инсонлар! Мен сизларга Аллоҳ буюрган нарсадан бошқа нарсани буюрмайман ва У қайтарган нарсадан бошқа нарсани ман ҳам қилмайман. Ризқ қидиришда яхшилик билан қидиринг. Жоним қўлида бўлган Аллоҳга қасамки, ўлимингиз сизни қидириб топганидек, ризқингиз ҳам сизни излаб топади. Агар ризқингизни топишга қийналаётган бўлсангиз, уни излашда Аллоҳга итоат қилишдан оғишманг».

🔗 https://islom.uz/maqola/22896

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди

Навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Ар-Риёддаги фавқулодда саммит ўз вақтида ташкил этилгани ва долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Турли даражалардаги фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони ошиб бормоқда.

"Яшил" энергетика, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, коммуникациялар соҳасида, қишлоқ хўжалиги, саноатда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон етакчиси фуқароларимиз Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишларига яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди.

Минтақавий масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Шу билан Ар-Риёдга амалий ташриф доирасидаги тадбирлар якунланди, давлатимиз раҳбари Бокуга жўнаб кетди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22895

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Bilmagan ishini bilaman demaslik

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонига келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига келди.

Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Ўзбекистон етакчиси навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади.

Тадбир кун тартибига мувофиқ, Ғазо ва Ливандаги кескинликни тез фурсатда камайтириш, можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш масалалари кўриб чиқилади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22892

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ота-онанинг рухсатисиз тижоратга бормаслик

عَنِ الْحَسَنِ، فِي الرَّجُلِ يَكُونُ لَهُ وَالِدَانِ، أَيَخْرُجُ لِلتِّجَارَةِ؟ قَالَ: إِنْ كَانَتْ لَهُ مِنْهَا مَنْدُوحَةٌ فَلَا يَخْرُجُ.

Ҳасандан ривоят қилинади:

«Бир одамнинг ота-онаси бор. У тижоратга чиқадими?»
(деб сўрашди). У: «Агар ўшани қилмаслик имкони бўлса, чиқмасин», деди».

Шарҳ: Ўша вақтларда одамлар ойлаб тижорат сафарида юришган. Карвонларга молларини ортиб, Шомга олиб бориб сотар, у ердан яна бошқа нарсаларни олиб қайтишар эди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22889

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот ҳизматининг хабар беришича,  Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топиш чораларини ишлаб чиқишга бағишланган навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этиши маълум қилинган.

Дипломатик манбалардан олинган маълумотларга кўра, бу йил бўлиб ўтадиган саммитда 2023 йилда қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш ва Исроилни Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил, Ливан ва Исроилга ҳужумларини тўхтатиш бўйича аниқ қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Ўтган йили ҳам 11 ноябрда ҳудди шундай учрашув ўтказилганди. Биринчи саммитнинг энг муҳим натижаларидан бири Туркия, Саудия Арабистони, Миср, Иордания, Қатар, Фаластин, Индонезия ва Нигериядан иборат Ғазо сектори бўйича Алоқа гуруҳининг ташкил этилиши бўлди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22888

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал