islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди.

Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар.

🔗 https://islom.uz/maqola/21849

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рамазонга ҳозирланинг!

Қиёмул лайл – таҳажжуд намозларига ўзингизни одатлантиринг.

Турли чалғитувчи (смартфондаги бекорчи ўйинлар, телевизордаги кераксиз сериаллар) нарсалардан халос бўлинг.

Интернетда ўтириш соатларингизни камайтиринг.

Вақтни зое қилувчи нарсалардан узоқлашинг.

Нафл ибодатларга одатланинг.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

☺️☺️☺️☺️☺️

Shayx hazratlari doim adolatni talab qilardilar...

Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 65-soni

Shoazim Minavarov

Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.

Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.

📹 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тошкент вилоятидаги масжидларда хатмга ўтадиган қорилар сараланди

Ўзбекистон
мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан Рамазон ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш анъанаси йўлга қўйилди.

Ушбу анъанани давом эттириш мақсадида 2024/1445 йил Рамазон ойида Республикамиздаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни саралаш учун суҳбатлар ташкил қилинди.

Жумладан, бугун 2024 йил 4 март куни Тошкент вилоятидаги масжидларда хатмга ўтадиган қорилар суҳбатдан ўтказилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири шайх Алижон қори бошчилигидаги устозлар мазкур қориларнинг тайёргарлигини текшириб, уларга муҳим тавсияларни бердилар.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Тошкент шаҳрида Рамазон ойида хатмга ўтадиган қорилар саралаб олинган эди.

🔗 https://islom.uz/maqola/21846

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Маданият сўзининг маъноси

«Маданият» сўзи арабчадан олинган бўлиб, шаҳарликка хос ва шаҳарга мос деган маънони билдиради. Маданий дегани шаҳарлик дегани. Мадина сўзи ҳам шундан олинган. Ислом оламида маданиятлиликнинг моҳияти, қонун-қоидаси, шарт-шароити, маданиятлилик белгиси ва нишонаси борасида илк бор Абу Наср Форобий ҳазратлари сўз юритган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мулла Ёқуб хўжа эшон (1890-1958)

Мулла Ёқуб хўжа эшон 1890 йил Наманганнинг қадимий манзилгоҳларидан Хўжа Шўркент қишлоғида таваллуд топди. Отаси Исроил ва бобоси Исмоил додхоҳлар Қўқон хонлиги даврида шу лавозимда хизмат қилган зиёли кишилар бўлган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қурайш саййидаси Ҳинд бинт Утба

Қадимги араблар гарчи ширкка ботган бўлсалар ҳам аммо, уларда иззат, шараф, олийжаноблик деган тушунчалар жуда қадрланган ва амал қилинган. Озод араб аёли ҳар қанча нафси хоҳласа ҳам, эри узоқ йиллар бедарак кетган бўлса ҳам зино қилишни хаёлига ҳам келтирмаган.

Бундай жирканч ва паст ишларни фақат эрки ўзида бўлмаган, одамгарчиликдан мосиво бўлиб қолган қуллар ва чўриларгина қилишлари мумкин бўлган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Gapimizdagi nozik nuqtalarga e’tiborli bo‘lish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Табиблар подшоҳи

Олим ва мусулмон табиб, тиб, фалсафада таниқли бўлган ҳамда ушбу соҳаларда машғул шахс Ибн Сино. У «Шайхур-Раис» («Донишмандлар сардори, алломалар бошлиғи») деб танилган. Ғарбликлар у зотни «Табиблар подшоҳи» дея номлаган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qarzni uzuvchiga yordam berish

«Qarz va unga bogʻliq masalalar» 6-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Qarz va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Vafot etganlarning gunohlarini gapirish

©️ Ismoil Muhammad Sodiq

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​#зикр_ва_дуо

Набий алайҳиссаломга салавот айтиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қабримни байрам ўтказиладиган жой қилиб олманглар. Балки менга салавот айтинглар. Қаерда бўлсанглар ҳам, менга салавотларингиз етиб келади», дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21399

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Яқинларга уй ишларида ёрдам беринг!

Кўпчилик эркаклар уй юмушларини ўзидан паст бўлган бир нарса деб билишади. Баъзи эркаклар эса агарда аёлига ёрдам берса бу уларнинг мавқеига ва обрўсига путур етказади деб ўйлайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўз кийимларини ўзлари ямаган пайтлари, ковушларини тузатган пайтлари ва бошқа эркаклар ўз уйида қиладиган турли ишларни қилардилар».

🔗 Тўлиқ: https://islom.uz/maqola/21830

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

"Shu it bo‘lmaganida uyimizni o‘g‘ri olar edi" deyish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга меҳрлари

Питсбург университети томонидан олиб борилган тадқиқотда маълум бўлишича, болага (13 ёшгача) бақириш ва унга танбеҳ бериш боладаги ҳиссий мувозанатни бузади, тажовузкор хатти-ҳаракатларни ривожлантиради, ғазаб ва катта эҳтимол билан келажакда муваффақиятсизлик ҳиссини уйғотади.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (учинчи мақола)

Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.
Сувга бавл қилишдан қайтариқ

Набавий покликнинг усулларидан бири шуки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сувга бавл қилишдан қайтарганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَبُولَنَّ أَحَدُكُمْ فِي الْمَاءِ الدَّائِمِ الَّذِي لَا يَجْرِي ثُمَّ يَغْتَسِلُ فِيهِ. وَفِي رِوَايَةٍ: ثُمَّ يَتَوَضَّأُ مِنْهُ. وَفِي رِوَايَةٍ: نَهَى أَنْ يُبَالَ فِي الْمَاءِ الرَّاكِدِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз зинҳор оқмай турадиган сувга бавл қилмасин. Сўнгра унда ғусл қилади», дедилар».

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#siyrat

Abu Umoma Bohiliy roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar: «Kim Alloh uchun yaxshi ko‘rsa, Alloh uchun yomon ko‘rsa, Alloh uchun bersa va Alloh uchun man qilsa, iymonni komil qilgan bo‘ladi».

Abu Dovud, Termiziy va Hokim rivoyat qilishgan.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Эски соат баҳоси

Ота вафоти олдидан ўғлини олдига чақириб:
«Бу катта бобонгнинг соати. Ёши икки юз йил атрофида. Буни сенга беришдан олдин, кўча бошидаги соат дўконига бориб, бу соатни сотмоқчиман, нархи қанча бўлади, деб сўраб келишингни буюраман», деди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Payg‘ambarni Allohga tenglashtirib qo‘ymang

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Араб тилининг аҳамияти

Ваҳий тили бўлмиш араб тили Ислом ва араб бирлиги учун улкан асос ҳисобланади. Бу тилнинг ўлиши орқали таълим, ўзаро ҳамфикрлик ва умумий маънавий, адабий муштарак ришталар ҳам ўлади. Натижада ўзининг қадрият, урф-одат, анъаналарини инкор қиладиган, унутадиган авлод етишиб чиқади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Mo‘minning qalbida shu ikki narsa bo‘lishi kerak

©️ Ismoil Muhammad Sodiq

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тошкент туманига янги бош имом-хатиб тайинланди

Кеча Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов Тошкент тумани «Ҳасанбой ота» жомеъ масжидига жума намозига ташриф буюриб, намоздан олдин жамоатга «Ҳар соҳада пешкадамлик динимиз кўрсатмасидир» мавзусида мавъиза қилиб берди.

Шу билан бирга, Тошкент туманига бош имом ҳамда «Ҳасанбой ота» жоме масжидига янги имом-хатиб этиб тайинланган Дониёр домла Икромовни намозхонларга таништирди.

Янги имомнинг фаолиятига Аллоҳ таолодан муваффақиятлар сўраб, хайрли дуолар қилинди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

🔗 https://islom.uz/maqola/21843

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Hilol Nashr» нашриётига саёҳат

Бугун, 2 март куни «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, «Шарқ» маҳалла фуқароларининг бир қатор фаоллари ҳамда 281-мактаб ўқувчилари ташриф буюришди.

Ушбу маърифий саёҳат Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, «Шарқ» маҳалла фуқаролари йиғини раиси ҳамда «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ташаббуслари билан ташкил этилди.

Босмахонага ташриф буюрган барча меҳмонларни нашриёт раҳбари Исмоил домла Муҳаммад Содиқ мамнуният билан кутиб олдилар.

🔗 Тўлиқ: https://islom.uz/maqola/21839

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (иккинчи мақола)

Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Таҳликали хато (тўртинчи мақола)

Имом Ғаззолий фалсафанинг энг катта хатоларидан бири ғайб олами – метафизика ҳақидаги тортишувлар эканини очиқ-ойдин айтдилар. Бу фикрнинг тўғрилигини исботлаш учун файласуфларнинг метафизикага оид тортишувларидан бир нечасини олдилар.

👉 Тўлиқ ўқиш

🔗 Биринчи мақола

🔗 Иккинчи мақола

🔗 Учинчи мақола

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​#жума

Жума кунининг азони

عَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيدَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النِّدَاءُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ أَوَّلُهُ إِذَا جَلَسَ الْإِمَامُ عَلَى الْمِنْبَرِ عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَأَبِي بَكْرٍ وَعُمَرَ رَضيَ اللهُ عَنْهُمَا، فَلَمَّا كَانَ عُثْمَانُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ وَكَثُرَ النَّاسُ زَادَ النِّدَاءَ الثَّالِثَ عَلَى الزَّوْرَاءِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا. وَزَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَثَبَتَ الْأَمْرُ عَلَى ذَلِكَ.

Соиб ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жума кунининг аввалги нидоси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умарнинг даврларида имом минбарга ўтирганда бўлар эди. Усмон (халифа) бўлганида одамлар кўпайиб кетиб, Завронинг устида учинчи нидони зиёда қилди».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Бошқа бир ривоятда:
«Иш шундай собит қолди», – дейилган.

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/12116

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Фарзандингизни ҳасадгўйларга ем қилманг!

Аллоҳ таоло Юсуф сурасида шундай марҳамат қилади:

قَالَ يَٰبُنَيَّ لَا تَقۡصُصۡ رُءۡيَاكَ عَلَىٰٓ إِخۡوَتِكَ فَيَكِيدُواْ لَكَ كَيۡدًاۖ إِنَّ ٱلشَّيۡطَٰنَ لِلۡإِنسَٰنِ عَدُوّٞ مُّبِينٞ

«У (Яъқуб алайҳиссалом): «Эй ўғилчам, тушингни акаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар. Албатта, шайтон инсонга очиқ-ойдин душмандир» (Юсуф сураси, 5-оят).

Оятдаги «ўғилчам» сўзига эътибор беринг! Бу сўз ота-онанинг ўғлига бўлган шафқатини англатади. Зеро, мазкур сўз арабларда меҳр-шафқат маъносида қўлланилади. Ўша вақтда Юсуф алайҳиссалом 12 ёшда бўлган (Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ).

Ҳасад ва хиёнатнинг чангали шу даражада кенгки, ҳатто ака-ука орасидаги ришталарни ҳам узишга қодир. (Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ).

Ота: «Фарзандларим мендан ҳам яхшироқ яшаши керак», деган умид билан яшайди. Аммо ака-укалар бундай қилмайди. (Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ).

Зеро, шайтон инсонларни ҳасад ва макр-ҳийла қилишга ундайди. Унинг тузоғига тушиб, фарзандингизни ҳалокатга улоқтирманг! (Абул Баракот Насафий раҳимаҳуллоҳ).

Ҳасадчи ва ҳийлакорлар ёмонлиги хавф солиб турганда неъматни яшириш жоиз. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Ҳожатларингизни беркитиш орқали Аллоҳдан ёрдам сўранглар! Чунки ҳар бир неъмат соҳиби ҳасад қилингувчидир» (Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ).

Бугун мазкур илоҳий таълимот ва кўрсатмаларга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ муҳтожмиз. Зеро, интернет тармоғи ҳасадчиларнинг эътиборини тортишда мисли кўрилмаган имкониятга эга. Бундай ҳасадчилар назаридан фарзандларимизни асрашимиз лозим.

Мазкур оятда ҳатто тушни ҳаммага ошкор қилиш жоиз эмаслиги таъкидланган. Биз эса бутун фаолиятимиз, ҳаётимиз ва оиламизни интернет орқали дунёга ошкор этмоқдамиз!

Юқоридаги оятда неъмат ва яхшиликни ҳатто ака ёки укага ошкор этмаслик ҳақида сўз бормоқда! Биз эса етти ёт бегоналарга оиламиз, хусусан, фарзандларимизни кўз-кўз қилмоқдамиз!

Яъқуб алайҳиссаломдан ўрнак олайлик! Фарзандларимизни ёмон кўзлардан асрайлик! Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга кўзларимиз қувончи бўлган фарзандларимизнинг суратини жойлашдан олдин юқоридаги оятни тафаккур қилайлик! Фарзандингизни ҳасадгўйларга ем қилманг!

Аллоҳим! Фарзандларимизни ёмон кўзлардан, ҳасадчиларнинг хиёнатидан асрагин!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Ҳикмат дурдоналари

Одамларга ҳар қанча ишонсангиз ҳам, сирларингизни ўзингизда қолдиринг.

***

Йиқилганингизда ўрнингиздан турғизиш учун узатилган қўл учрашиб қолганда сўрашиш учун узатиладиган мингта қўлдан ишончлироқ, самимийроқдир.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Яхшилик жавобсиз қолмайди

Бир қиролнинг жазо усули – айб қилганларни оч итларга талатиш эди. Бунинг учун саройида махсус итлар боқиларди. Бир куни қирол саройда ўн йил ишлаган бир хизматкорнинг айтган гапидан қаттиқ жаҳли чиқиб, уни ҳам итларга талатишни буюрди.

Хизматкор: «Хўжайин, менга ўн кун муҳлат беринг, яқинларим билан видолашиб олай!» деди. Қирол рози бўлди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Tashriq takbirlari haqidagi bob 1-qism | Fiqh saboqlari

Hidoya 85-son

Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Agar imom bo‘lsa, bomdod, shom va xuftonning avvalgi ikki rakatida qiroatni jahriy (tovush chiqarib) o‘qiydi va qolgan ikki rakatida qiroatni maxfiy qiladi». Bu hukm mutavoris bo‘lgan hadisga ko‘radir.

Agar yolg‘iz namoz o‘quvchi bo‘lsa, u ixtiyoriydir, xohlasa o‘zi eshitadigan darajada tovush chiqarib o‘qiydi. Chunki u o‘ziga o‘zi imomdir. Agar xohlasa maxfiy qiroat qiladi. Chunki uning orqasida uni eshitadigan kishi yo‘q.

Izoh: Mutavoris — lug‘atdagi maʼnosi «meros bo‘lib kelayotgan». Bu yerda hadislarning Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan sahobalarga, ulardan tobeʼinlarga, ulardan keyingi avlodlarga meros bo‘lib naql qilib kelinayotganligiga ishora bor.

Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy

Ustoz: A'zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

☺️☺️☺️☺️☺️

🔗 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал