Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
#Кун_дуоси
Беморликдан нажот берувчи дуо
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга биров бир нарсадан – чақами, жароҳатми – шикоят қиладиган бўлса, кўрсатгич бармоқларини ерга қўйиб, сўнгра кўтариб, қуйидаги дуони ўқир эдилар, деб ҳадисни ривоят қилган Суфён ибн Уяйна кўрсатгич бармоқларини ерга қўйдилар:
بِسْمِ اللهِ تُرْبَةُ أرْضِنَا بِرِيقَةِ بَعْضِنَا يُشْفَى بِهِ سَقِيمُنَا بِإِذْنِ رَبِّنَا
«Бисмиллаҳи турбату арзина бирийқоти баъзина йушфа биҳи сақиймуна биизни роббина».
Маъноси: Аллоҳнинг исми билан, ерларимизнинг тупроғи билан, баъзиларимизнинг тупуги билан Раббимизнинг изни ила касалларимиз шифо топади.
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишган.
🕋 @islomuz
Goh unday, goh bunday
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Xilvat dar anjuman
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
#Суннат
Таомланиш ҳақида набавий тавсия
عَنْ عُمَرَ بْنِ أَبِي سَلَمَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ غُلَامًا فِي حَجْرِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، وَكَانَتْ يَدِي تَطِيشُ فِي الصَّحْفَةِ، فَقَالَ لِي النَّبِيُّ r: يَا غُلَامُ، سَمِّ اللهَ، وَكُلْ بِيَمِينِكَ، وَكُلْ مِمَّا يَلِيكَ، فَمَا زَالَتْ تِلْكَ طِعْمَتِي بَعْدُ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғидаги бола эдим. Қўлим товоқда бориб-келар эди. Бас, у зот менга:
«Эй ғулом! «Бисмиллаҳ» дегин, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан егин!» дедилар. Шундан сўнг ейишим шундай бўлди».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Ҳаж
Арофат водийси тарихи
Одам алайҳиссалом билан Ҳавво алайҳиссалом онамиз бир-бирларини шу жойда топишгани учун «Арофат» деб номланади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломга ушбу маконда ҳаж амалларини ўргатганлари учун шу номни олган. У зот: «Арофта?» («Ўрганиб бўлдингми?») деганларида, Иброҳим алайҳиссалом: «Ҳа», деганлар. Мана шундан кейин Арофат деб номланиб қолди». Одамлар бу ерда гуноҳларини эътироф этишгани ёки бошқа сабабларга кўра шу номни олди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Мўминун сурасининг фазилати
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши дардга чалинган бир кишининг қулоғига ниманидир ўқидилар. У соғайиб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг қулоғига нима деб айтдинг?» деганларида, бу киши: «Мўминун» сурасининг 115-оятидан то охиригача» ўқиганларининг хабарини бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирор киши мана шу оятларни ишонч билан ўқиса, тоғни ҳам майдалаб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
🕋 @islomuz
Fil surasi bilan qisqacha tanishuv
Yaqinlaringizga ham ulashing!
🕋 @islomuz
#Ҳаж
Мино водийси тарихи
Мино қурбонлик қони шу жойда тўкилгани учун шундай номланган. Баъзилар: «Одамлар у ерда тўплангани учун Мино деб номланган», дейишган. Араблар одамлар тўпланган жойни Мино деб аташади. Мино Макка билан Муздалифа оралиғида, Масжидул Ҳаромнинг шимолидан 7 км узоқликда, ер ости йўлидан 4 км узоқликда жойлашган. Ҳожилар зулҳижжа ойининг 9, 11, 12-кунлари тунашади. Аллоҳ таоло бу ҳақда қуйидаги оятни нозил қилган:
«Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилингиз. Ким икки кунда шошилиб зикрни тўхтатса, унга гуноҳ йўқ, ким кейинда (учинчи кунга ҳам) қолса, унга-да гуноҳ йўқдир. (Мазкур ҳукмлар) тақводор кишилар учундир» (Бақара сураси, 203-оят).
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди
Бугун, 12 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчиликларидаги ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари эсон-омон она диёримизга етиб келдилар.
Нурли юзи, қувноқ кўзида Ватан соғинчи намоён бўлган ҳожилар жамоасини таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида эҳтиром ила кутиб олишди.
Ҳожиларимиз муборак заминда Ҳақ таолонинг фарзи – Ҳаж амалини чиройли адо этиб, соғу саломат ўз юртига етиб келганлари ва яқинлари дийдорига етишганлари учун шукроналар айтиш баробарида эл-юрт ҳаққига хайрли дуолар қилишди.
🕋 @islomuz
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
"Аллоҳумма соййибан наафиъан.
Маъноси: "Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил"
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.
@islomuz
#Силаи_раҳм
Бепарволик ва масъулиятсизлик
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «كَفَى بِالرَّجُلِ إِثْمًا أَنْ يُضَيِّعَ مَنْ يَقُوتُ».
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кишига гуноҳ ўлароқ қарамоғидагиларни зое қилиши етарлидир», деганларини эшитдим».
Шарҳ: Бу иш ҳар қандай одамнинг азобга қолиши учун етарли, бошқа гуноҳнинг ҳожати йўқ. Қарамоғидаги шахс – у хотинимиди, боласимиди, ота-онаси ёки бошқа бир инсонми, унинг кийим-кечагини, турар жойини, эҳтиёжига яраша нарсасини таъминлаш боқувчининг бурчи. У дангасалик, масъулиятсизлик қилса, уларга қарамасдан, зое қилиб, оч-яланғоч қолишига, муҳтож бўлишига, қийналишига сабаб бўлса, унинг гуноҳи жуда катта бўлади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Ҳожи ватанига яқинлашганда ўқийдиган дуо
Ҳожи ёки умра қилувчи ватанига яқин қолганда ушбу дуони ўқийди:
بِسْمِ اللهِ، آيِبُونَ، تَائِبُونَ، عَابِدُونَ، لِرَبِّنَا حَامِدُونَ، صَدَقَ اللهُ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ.
«Бисмиллаҳ, ааибуна, тааибуна, обидуна, лироббинаа ҳамидуна, содақаллоҳу ваъдаҳу ва насора аҳдаҳу ва ҳазамал аҳзааба ваҳдаҳу».
Маъноси: Аллоҳ номи ила сафардан қайтмоқдамиз. Бизлар қайтувчилармиз, тавба қилувчилармиз, ибодат қилувчилармиз, Роббимизга ҳамд айтгувчилармиз. Аллоҳ Ўз ваъдасини рўёбга чиқарди, бандасига нусрат берди. Кофирларни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди.
🕋 @islomuz
#Жамият
Топиб олинган нарсанинг ҳукми
Шариат ҳукми бўйича, йўқолган нарсани топиб олган киши уни омонат шаклида олиб туриб, топиб олганини эълон қилади. Эгаси чиқса, қайтариб беради. Агар топиб олинган нарсанинг эгаси чиқмаса, эгаси чиққанида тўлаш шарти билан топиб олган киши унга молик бўлади.
عَنْ زَيْدِ بْنِ خَالِدٍ الْجُهَنِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ آوَى ضَالَّةً فَهُوَ ضَالٌّ مَا لَمْ يُعَرِّفْهَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ.
Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким йўқолган нарсани танитмай, ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Йўқолган нарсани танитиш топиб олинган жойда ва унга яқин одамлар кўп бўладиган жойларда, топиб олган киши ёки унинг вакилининг «Ким фалон нарсани йўқотган бўлса, фалон жойга, пистончига учрасин», деб эълон қилиши билан бўлади. Нарсаси йўқолганини даъво қилиб келган киши эса унинг сифатларини ва бошқа аломатларини айтиб, ўзиники эканлигини исбот қилиши шарт.
Масжид ичида йўқолган нарса ҳақида эълон қилиш жоиз эмаслигини кўпчилигимиз биламиз.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Oyni ko'rish haqidagi bo'lim 1-qism
Hidoya 131-son
Nafsni poklash va axloqni sayqallashda namoz va zakotdan keyin ro‘za ibodati keladi. Insonni yo‘ldan uradigan narsalar ichida qorin va jinsiy shahvatlar eng kuchlilaridan ekani hech kimga sir emas. Ro‘zaning foydalaridan biri xuddi o‘sha ikki shahvatni jilovlashga xizmat qilishidir. Ro‘za tutish Islom dinining besh rukni, besh asosidan biridir, Qur’on va Sunnat bilan sobit bo‘lgan. Shar’iy istilohda Ramazon oyida tong otganidan to quyosh botguncha niyat bilan ovqat yemaslik, ichimlik ichmaslik, jinsiy yaqinlik qilmaslik «ro‘za» deyiladi.
Muallif: Burhoniddin Marg‘inoniy
Ustoz: A’zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
Таъзия
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қадрли биродарлари, «Hilol Nashr» дўконлар тармоғининг Марғилон филиали иш бошқарувчиси Жалолиддин ҳожи Камоловнинг турмуш ўртоқлари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.
«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси, Islom.uz портали ва шайх ҳазратларининг оила аъзолари номидан Жалолиддин ҳожи Камолов ва барча мусибатзадаларга сабру салвон тилаймиз, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
🕋@islomuz
#Мазҳабда_муваффақият_бор
Мужтаҳид имомларнинг ҳаёти Ислом билан ҳамоҳанг эди
Агар мадрасавий нақл мутавотир бўладиган бўлса, унда нима учун ҳанафийларнинг мутавотирида моликийларнинг мутавотирига тескари келадиган жойлар бор?
Дарҳақиқат, ҳанафий мазҳаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир даражада етиб келган бўлса, моликий мазҳаби ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир даражада етиб келган бўлса, нима учун бу мутавотирлар ўзаро бир хил эмас?
Имом Ҳафс роҳимаҳуллоҳнинг қироати билан имом Шўъбанинг қироати мутавотир эмасми? Етти қироат мутавотир эмасми? Лекин улар бошқа-бошқа-ку?! Демак, «мутавотир бўлди» дегани бир хил бўлди дегани эмас экан. Шунингдек, Бухорийда келган баъзи саҳиҳ ҳадислар ҳам айнан ўша Бухорийда келган бошқа бир ҳадисга тескари келиши мумкин. Биз эса бу китобдаги барча ҳадисларнинг саҳиҳ эканига ишонганмиз. Шунингдек, Бухорий ва Муслимда ҳам бир-бирига тескари ҳадислар бор. Униси ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ бўлиб етиб келган, буниси ҳам. Демак, саҳиҳ ва мутавотир бўлиш – нақлда бир хил бўлиш дегани эмас экан, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳодисалар турлича бўлган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Ёмон кўздан паноҳ сўраш дуоси
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларга:
أعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لاَمَّةٍ
«Уъийзукума бикалиматиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳаммаҳ ва мин кулли ъайнин ламмаҳ», дуосини ўқиб паноҳ тилар ва: «Бу дуо отангиз Исмоил ва Исҳоқ алайҳимоссаломларнинг паноҳ тилайдиган дуолари эди», деб айтар эдилар.
Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.
Имом Бухорий ривояти.
🕋 @islomuz
Малайзия ҳалол туризм бўйича етакчилик қилмоқда
Малайзия 2025 йилда мусулмонлар учун қулай саёҳат йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи давлати сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар берди.
CrescentRating Global Muslim Travel Index (GMTI) ҳисоботига кўра, Малайзия мусулмон сайёҳлар учун энг қулай ва дўстона муҳит ярата олган давлат сифатида биринчи ўринни эгаллади.
Сингапурда бўлиб ўтган «4-Halol in Travel» маросимида ғолиб эълон қилиниб, мукофот топширилди. Маросимда Малайзия давлати номидан Туризм, санъат ва маданият вазири ўринбосари Хайрул Фирдаус Акбар Хон иштирок этди.
У ўз нутқида Малайзиянинг муваффақиятини таъминлашда давлат органлари, хусусий сектор ва маҳаллий ҳамжамиятларнинг ҳамкорлигини юқори баҳолади.
Шунингдек, CrescentRating ва Mastercard компанияларига ҳалол туризмни тарғиб қилишда кўрсатаётган ёрдами учун ташаккур билдирди.
Бу эътироф Малайзиянинг ҳалол озиқ-овқат маҳсулотлари, ибодат жойлари, исломий қоидаларга мос меҳмонхоналар, инфратузилмалар каби бир қатор муҳим омиллар асосида берилди.
Малайзия бу рейтингда йиллар давомида юқори ўринларни эгаллаб келган бўлса-да, 2025 йилда яна етакчиликка қайтди. Саудия Арабистони, Туркия ва Индонезия каби давлатлар ҳам юқори поғоналардан жой олган.
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Ehson maqomi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Кун_дуоси
Ҳaждaн yйгa қaйтиб кeлгaндa айтиладиган дуо
Ҳaждaн yйгa қaйтиб кeлингaндa:
اللهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا! اللهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا! اللهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا! آئِيبُونَ، تَائِبُونَ، عَابِدُونَ، سَاجِدُونَ، لِرَبِّنَا حَامِدُونَ.
«Aллoҳу aкбap кaбиpo! Aллoҳy aкбap кaбиpo, Aллoҳy aкбap кабиро! Аъибyнa, таъибyнa, ъaбидyнa, caжидунa, лиpoббина ҳамидуна» дeгaн дyo ўқилaди.
Ҳожилар ватанларига қайтиб келганларидан кейин зиёратчилар улар билан салом-алик қилиб, қўл бериб кўришиб, улардан ўзларининг ҳақларига дуо оладилар. Чунки ҳожиларнинг қилган дуолари мақбулдир.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِلْحَاجِّ وَلِمَنِ اسْتَغْفَرَ لَهُ الْحَاجُّ». رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳим! Ҳаж қилгувчини ҳам, у ҳаққига истиғфор айтган кишини ҳам мағфират қилгин», дедилар»
Байҳақий ривоят қилган.
Ҳожиларни сафарга жўнатаётган пайтда издиҳом ташкил қилиш ёки қандайдир базм-зиёфатлар уюштириш ман қилинган-қайтарилган ишлардандир.
🕋 @islomuz
#Ҳаж
Видолашув ҳажи
Жаъфар ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилинади:
«Жобир ибн Абдуллоҳнинг олдига кирдик. У қавм ҳақида сўради. Ниҳоят менга етиб келганда «Мен Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайнман», дедим. У қўли билан бошимни силади. Тепа тугмамни ечди. Кейин пастки тугмамни ечиб, кафтини икки кўкрагим орасига қўйди. Ўша кунларда ёш бола эдим. У: «Хуш келибсан, эй биродаримнинг ўғли. Нимани хоҳласанг, шуни сўра», деди. Мен ундан сўрадим. У аъмо (ожиз) эди. Намоз вақти бўлиб қолди. У кийимига ўралган ҳолда ўрнидан турди. Кийимини елкасига тортса, торлигидан у яна қайтиб тушиб кетар эди. Ридоси эса ёнидаги кийим илгичда эди. У бизга намозга ўтди. Кейин мен унга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳажлари ҳақида гапириб беринг», дедим.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Hush har dam
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади
Жорий йилнинг 12 июнь кунидан эътиборан Саудия Арабистонидаги ҳожиларимиз бир неча кун давомида навбати билан она Ватанимизга қайтиб келадилар.
Ҳамюртларимиз Жидда шаҳридан мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан-тўғри парвоз қиладилар.
Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг замонавий самолётлари, малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган.
Зиёратчиларимизнинг ҳаж амаллари қабул, дуолари мустажоб бўлсин, файзу баракалари ила ўлкамиз нурга тўлсин!
🕋 @islomuz
Muroqaba
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz