Ислом Овози - Обидхон қори асарлари Алоқа учун : @islomovoziislomovozi +46705555548
Жумъа куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ салавотлар айтиш суннат
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"إنَّ مِنْ أفْضَلِ أيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، فَأكْثِرُوا عَلَيّ مِنَ الصَّلاَةِ فِيهِ، فَإنَّ صَلاَتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيّ".
قال: فقالوا: يا رسول الله، وكيف تُعرَضُ صلاتنا عليك وقد أرَمتَ؟، قال: يقولون: بلِيتَ
قال صلى الله عليه وسلم:
"إنّ اللهَ حرَّمَ على الأرض أجسادَ الأنبياء".
رواه أبو داود في السنن، برقم 1047، 1531
"Албатта жумъа куни энг афзал (энг улуғ) кунларингиздан. Бас, у кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Албатта сизларнинг салавотларингиз менга кўрсатиб турилади".
Шунда (баъзи саҳобалар) сўрашди:
Эй Расулуллоҳ, сиз(нинг жасадингиз) қолмаган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотларимиз сизга кўрсатиб турилади?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:
"إنّ اللهَ حرَّمَ على الأرض أجسادَ الأنبياء".
"Албатта Аллоҳ пайғамбарларнинг жасадларини Ерга ҳаром қилган!".
(Имом Абу Довуд ривояти, Сунан китоби, 1047 ва 1531 рақамли ҳадиси шарифлар).
Яъни, барча пйғамбарлар вафот этишиб қабрларига дафн қилинганларидан кейин неча минг йиллар ўтса ҳам уларнинг жасадларини Аллоҳ таоло Қиёматга қадар саломат сақлаб туради. Улар Барзах оламида ҳаёт – тирикдирлар. Лекин, уларнинг у оламдаги ҳаётларини қандай эканлигини бизнинг ожизу ноқис ақлу идрокларимиз тасаввур қила олмайди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам орали Аллоҳ таоло томонидан бизга етказилган барча хабарларни ҳаққу рост деб қабул этиб, чин қалбимиз билан уларга тўла иймон келтирамиз
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ғусл қилдирилган сув қаёққа кетгани ҳақида савол-жавоб
Мадинада бир гуруҳ талабалар билан ҳафталик дарсдан қисқа лавҳа
t.me/islomovozi/6059
КЕЛАЖАК "АРСЛОНЛАРИ" БИЛАН
Бир гуруҳ ёш ўғлонларимиз билан иймонлашув
Мадинаи мунаввара
2 жумодал-увло, 1445 ҳижрий
16 ноябр, 2023 милодий
t.me/islomovozi/6057
ДУНЁ ЁМОНМИ?
Ғизоул-албоб китобидан дарслар, 2-қисм
Шайх Обидхон қори суҳбатлари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -
t.me/islomovozi/6055
Яҳудийлар икки марта (катта) бузғунчилик қилишлари ҳақидаги оятнинг тафсири
Шайх Обидхон қори суҳбатлари, 2009 йил -Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин-
t.me/islomovozi/6053
Эълон
Яҳудийлар икки марта фасод - бузғунчиликлар қилиши ҳақидаги ояти карималарнинг тафсири баён қилиб берилган савол-жавоб бор устозимиз шайх Обидхон қори суҳбатлари ичида.
Иншоаллоҳ ана шу суҳбатни шу кеча эътиборингизга тақдим этамиз.
Ҳурмат ила
Ислом Овози таҳририяти
Дунё таърифи
Ғизоул-албоб китобидан дарслар, 1-қисм
Шайх Обидхон қори суҳбатлари
/channel/islomovozi/6049
Ғаззалик биродарларимиз учун энг оғир кеча бошланди, дейилаяпти хабарларда. Ваҳший босқинчилар ҳамма тарафдан энг катта ҳужумига киришибди. Дуодан тўхтамайлик. Илоҳо, бутунлай мағлуб бўлишидан олдинги, энг охирги ҳужуми бўлсин, шу кеча босқинчилар шармандаларча ер тишлаб қайта туролмасин...
Читать полностью…ЭР ВА АЁЛ ВАЗИФАЛАРИ
Бола тарбиясида ота-оналарга 3 та муҳим қоида
Аёллар учун илмий-иймоний суҳбатлар силсиласидан
Шайх Обидхон қори суҳбатлари – Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин –
/channel/islomovozi/6045
Аёлнинг ЭР устидаги ҳақ-ҳуқуқи
Ҳадиси шариф шарҳи
Аёллар учун илмий-иймоний дарслар силсиласидан
Шайх Обидхон қори
-Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ шифои комил ато этсин-
/channel/islomovozi/6040
(9)
Риёзус-солиҳин китобига кириш
Охирги қисм
* Имом Нававий Риёзус-солиҳин китобига ёзган муқаддималарининг якуни
/channel/islomovozi
(5)
БУГУНИМИЗ ВА КЕЛАЖАГИМИЗ
Олдимизда турган кунлар, бизни ўраб олган шарту шароит, зиммамиздаги вазифалар, қўлимиздан келиши мумкин бўлган ишлар, имкониятлар, кўзланган мақсадлар...
Шайх Обидхон қорининг хорижга ҳижрат қилганларидан кейинги суҳбатларидан
Бешинчи қисм
t.me/islomovozi
(8)
Риёзус-солиҳин китобига кириш
Саккизинчи қисм
* Имом Нававий Риёзус-солиҳин китобига ёзган муқаддималарининг давоми
ДУНЁСИ ТЎЗИТИБ ТАШЛАНГАНЛАР КИМЛАР?
Бундан қутулиш учун нима қилиш керак?
Обидхон қорини ғазаблантирган баъзи қилиқлар ...
Ғизоул-албоб дарси, 4-қисм
t.me/islomovozi/6060
ДИН ВА ДУНЁ - ҚАЙ БИРИГА КЎПРОҚ ҚАРАЯПМИЗ?
Ғизоул-албоб дарси, 3-қисм
Давоми бор
Шайх Обидхон қори суҳбатлари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -
t.me/islomovozi
Касалликни олдини олиш аҳамияти ҳақида эслатма
Мадинаи мунаввара талабалари билан ҳафталик дарсдан қисқа лавҳа
t.me/islomovozi/6056
(148) Риёзус-солиҳин китоби, 26-боб давоми
* 207-ҳадис шарҳи
* Нима учун золимлар узоқ умр кўриши мумкин?
*Золимлар «маза қилиб яшаяптими» ?
* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга нима деб васият қилганлар?
t.me/islomovozi/6054
Ғазза аҳли каби мўмин-мусулмонларга албатта Қодир Аллоҳ нусрату ғалабалар ато этади, гарчи уларга қарши бутун дунёдаги босқинчи ваҳшийлар бирлашиб ҳужум қилишда УЗОҚ ЙИЛЛАР давом этишса ҳам, гарчи юз минглаб шаҳидлар бомбалар остида Охиратга риҳлат қилсалар ҳам...
Аллоҳ азза ва жалла айтади:
﴿وَكَأَيِّن مِن نَبِيٍّ قُتِلَ مَعَهُ رِبِّيّونَ كَثيرٌ فَما وَهَنوا لِما أَصابَهُم في سَبيلِ اللهِ وَما ضَعُفوا وَمَا استَكانوا وَاللهُ يُحِبُّ الصّابِرينَ﴾
[آل عمران: ١٤٦]
"Қанчадан-қанча пайғамбарлар ўтганларки, улар билан биргаликда кўпдан-кўп риббийлар (раббоний уламолар ва Ягона Рабб-Парвардигор таолонинг Ўзига ибодат қилган мўминлар жанг қилганлар ва) қатл қилиниб кетганлар. Ҳамда Аллоҳ йўлида бошларига тушган нарсалар (қирғинлар, хавфу хатарлар, туҳмату маломатлар) сабабли сусткашлик-заифлик қилмаганлар ва (кофирларга) бўйин эгмаганлар. Аллоҳ (мана шундай) сабр қилгувчи собирларни севади"
(Оли Имрон сураси, 146-оят)
(147) Риёзус-солиҳин китоби, 26-боб давоми
* 206-ҳадис шарҳи
Бир қарич ерни зулм йўли билан эгаллаб олган кимса нима учун 7 (етти)та ердан шунча миқдор зулм қилган деб жазоланади?
t.me/riyozussolihin
Эй Раббимиз, Ғазза аҳлига Ўзинг нажот бер... Уларга ваҳшийларча ҳужум қилаётган террорчи армияни - босқинчи золимларни ҳалок қил... Тезроқ қалбларимизга шифо бер...
Читать полностью…ШАЙХ ОБИДХОН ҚОРИНИНГ СОҒЛИКЛАРИ ҲАҚИДАГИ САВОЛЛАРГА ЯНА БИР БОР МУХТАСАР ЖАВОБ
Доим кўпчилик биродарларимиз устозимиз шайх Обидхон қори аканинг соғликлари ҳақида қайта-қайта саволлар юбориб туришади. Тез-тез хабар олиб турганликлари учун барчаларига чин қалбимиздан ташаккурларимизни изҳор этамиз.
Бу борада ҳозирча жиддий бир янгилик йўқлиги учун биз бу мавзуда такрор-такрор хабар чиқаравермаймиз.
Мухтасар жавобимиз қуйидаги сатрларда баён қилганимиздек, алҳамдулиллааҳ.
Аллоҳга чексиз шукрлар бўлсин, устозимиз шайх Обидхон қори ака 11 йил олдинги ислом душманларининг суиқасд ҳаракатидан омон қолганлар, Аллоҳ таоло Ўзи асраган. Ваҳший золимлар юборган йўлланма кофир қотил томонидан бошларига қарата орқа тарафдан отилган ўқнинг таъсири туфайли бир оз беморликлари бор.
Яна бир бор таъкидлаймиз, Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинки, Аллоҳ таоло Ўзи асраган, ақл-ҳушлари жойида, оила аъзолари ва яқин шогирдлари билан бирга табиий ҳаёт кечириб келмоқдалар. Бироқ, бемалол маъруза тақдим эта оладиган ҳолда эмаслар.
Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин, ислом ва мусулмонларга холис хизмат қилиш йўлида яна узоқ йиллар баракали умр кўрсинлар, илмий, иймоний, тарбиявий суҳбатларини тақдим этишга яна тезроқ қайтишларини Раҳмону Раҳийм Парвардигоримиз Ўзи насиб айласин...
Ислом ва мусулмонлар ғалабаси муқаррар, лекин шошилишдан қайтарилганмиз
Ал-Ҳакийм, Ал-Қодийр, Ар-Роҳийм бўлган Раббимиз Аллоҳ таоло тез кунларда ғаззалик, фаластинлик, арабу бошқа қавмлардан бўлган барча ака-укаларимиз ва опа-сингилларимизга нажоту нусрат ато этсин, Масжидул-Ақсо ва шом диёрларини яҳудлар, сионистлар ва барча дин душманлари қўлидан озод этсин...
Имом Бухорий ва бошқа муҳаддис алломаларимиз ривоят қилишган саҳиҳ ҳадисда келади. Улуғ саҳобий Хаббоб ибн Аратт розияллоҳу анҳу айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кунлардан бирида (Макка даврида) бурдаларини (тўнга ўхшаш бир кийимни) ёстиқ қилиб, Каъбанинг соясида ўтирган эдилар, у зотга (мушрикларнинг зулму туғёнидан) шикоят қилиб дедик:
Эй Расулуллоҳ, бизга Аллоҳдан нусрат талаб қилмайсизми, ҳаққимизга дуо қилмайсизми (тезроқ мана бу золимлардан қутқарсин) ?
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бериб дедилар:
"Дарҳақиқат сизлардан аввал ўтган (мўмин-мусулмонлар)дан баъзи кишиларни (кофирлар) ушлаб олиб, Ерда унга чох қазиб (тириклайин) кўмиб юборишарди, яна баъзиларини бошидан бошлаб арралаб иккига бўлиб ташлашарди, темирдан ясалган тароқлар билан таталаб , суякларидан гўштларини шилиб ташлашарди. Бу каби қийноқлар уларни динида собитқадам туришидан қайтара олмас эди. Аллоҳга қасамки, У Зот бу ишни (Ислом динини) келажакда шу даражада мукаммалликка етказадики (азизу ғолиб қиладики), ҳатто оддий бир мусофир киши Санъо (шаҳри)дан то Ҳазрамавт (шаҳри)га қадар сайр қилиб, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмай юради. Фақат, бўрилар унинг қўйларига ҳужум қилишидан қўрқиши мумкин. Лекин, сизлар шошилаяпсизлар".
(6)
БУГУНИМИЗ ВА КЕЛАЖАГИМИЗ
Олдимизда турган кунлар, бизни ўраб олган шарту шароит, зиммамиздаги вазифалар, қўлимиздан келиши мумкин бўлган ишлар, имкониятлар, кўзланган мақсадлар...
Шайх Обидхон қорининг хорижга ҳижрат қилганларидан кейинги суҳбатларидан
Олтинчи қисм
t.me/islomovozi
Устозимиз шайх Обидхон қори аканинг кенжа тоғалари Абдураҳмон ака Охиратга риҳлат қилдилар.
Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олиб, жаннатларда олий мақомларга кўтарсин, ортларида қолаётган яқинларига ва Аллоҳ учун яхши кўрган жамики биродарларига сабри жамил берсин, устозимиз шайх Обидхон қори акага Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин… Барчамизни Меҳрибон ва Саховатли Раббимиз Фирдавс жаннатларидаги нозу неъматлар билан тўлиб тошган абадий бахт-саодат дастурхонларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг давраларида жамул-жам қилсин…
Масжидул-Ақсо ва унинг атрофлари хайру баракотли жойлар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда хабар берган:
"Ўз бандаси (Муҳаммад алайҳиссалом)ни кечаси Масжидул-Ҳаромдан бошлаб атрофини баракали қилганимиз Масжидул-Ақсога оятларимизни (илоҳий мўъжизаларимизни) кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот (барча айбу нуқсонлардан) улуғ-пок бўлган Зотдир. Албатта, У Самийъ (барча нарсаларни эшитиб тургувчи) ва Басийр (барча нарсаларни кўриб тургувчи Зот)дир"
(Исро сураси, 1-оят)
Афғонистонда зилзила рўй бериб 2000 дан зиёд қардошларимиз ҳалок бўлишибди
"Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн"
Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олсин, яраланган ва турли даражада зиён кўрган мусулмонларга Ўзи мададкор бўлсин, биздек ожизу гуноҳкор бандаларини мағфират қилсин, ушбу ва бошқа барча мусибатлар ҳаётимиз давомида йўл қўйиб юрган хато-камчиликларимизга каффорот бўлсин, Илоҳо, иймонимиз эсон-омон ҳолатда жаннатдаги абадий бахт-саодат оламига етиб олайлик. Бу дунё ҳеч кимга роҳат-фароғат олами бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Барчамиз ҳар хил ва турли даражадаги синовлар билан синалиб яшаб ўтишга маҳкуммиз. Барчамиз Ягона Аллоҳнинг қулларимиз, опа-сингилларимиз ҳам Аллоҳнинг чўриларидир. Раббимиздан мингдан минг розимиз, чин қалбимиз билан У Зотга таслиммиз.
Эй Раббимиз, Сен биздан рози бўлсанг бўлди, бизнинг энг чўққидаги ва ягона орзумиз шу холос, шуни бизга насиб этишингни Ягона Ўзингга ёлвориб сўраб ўтамиз бу дунёдан. Охиратдаги ҳақиқий ҳаётимизга розилигингни захира қилиб сақлаб бергин, эй Карим, эй Азиз, эй Ҳаким, эй Раҳим Зот...
(4)
БУГУНИМИЗ ВА КЕЛАЖАГИМИЗ
Олдимизда турган кунлар, бизни ўраб олган шарту шароит, зиммамиздаги вазифалар, қўлимиздан келиши мумкин бўлган ишлар, имкониятлар, кўзланган мақсадлар...
Шайх Обидхон қорининг хорижга ҳижрат қилганларидан кейинги суҳбатларидан
Тўртинчи қисм
t.me/islomovozi/6031