islomovozi | Неотсортированное

Telegram-канал islomovozi - ISLOM OVOZI

1142

Ислом Овози - Обидхон қори асарлари Алоқа учун : @islomovoziislomovozi +46705555548

Подписаться на канал

ISLOM OVOZI

Бу каллани нимага ишлатиш керак?

Шайх Обидхон қори, Рум сураси тафсиридан қисқа лавҳа
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -

/channel/islomovozi/6531

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Хутбада айтилган ибратли воқеалардан
Бир киши Ибн Умар розияллоҳу анҳумо олдиларига келганда у киши шиппакларининг йиртилган жойини ямаб ўтирган эканлар. У инсон Ибн Умар розияллоҳу анҳумога: "буни ташлаб юбориб, ўрнига янги оёқ кийим олсангиз бўларкан" деб маслаҳат берди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо унга: "сени бу ерга менинг шиппагим олиб келдими?! ..." деб танбеҳ бердилар.

Уламолар шарҳда айтишади:
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бу сўзлари билан у инсонга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадиси шарифларини эслатиб қўймоқчи бўлганлар:
"Кишининг мукаммал мусулмон бўлаётганлиги белгиларидан бири молояъний (ўзининг на дини, на дунёси учун керакли бўлган - бефойда нарсалар, бировларнинг ишига аралашиш каби ноўрин гаплар, ножўя қилиқлар)ни тарк этишидир".
t.me/islomovozi/6529

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бугун сешанба 1-зулқаъда 1446 ҳижрий сана (29-апрел 2025 милодий йил) Аллоҳ таоло ҳаром қилган - улуғлаган ойларнинг бири бошланди
t.me/islomovozi/6527

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

(177) Риёзус-солиҳин дарси, 31-боб, 248-ҳадис шарҳи
* Одамларни бир-бирлари билан яраштириб, ораларини ислоҳ қилиш фазилати
* Қайси ишларни қачон махфийликда бажариш тўғри, қачон нотўғри?
* Мусулмонлар жамоатидан ажраб юриш жоизмас
* Ислоҳнинг энг асосий шартлари: инсон ўз нафсига қарши курашиб, нафси устидан ғолиб келиши, Шариатимиз кўрсатган адолат устида собитқадам туриши
* Аллоҳнинг чексиз неъматларига шукр қилиб яшаш учун кундалик ҳаётимизда лозим бўладиган баъзи амаллар

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Босқинчи ваҳший кофирлар Ғазза аҳлини қириб ташлашяпти
Аллоҳ таоло Ғазза аҳлига Ўз даргоҳидан тезроқ нажот берсин


Шайх Обидхон қори
-Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ шифои комил ато этсин-


t.me/islomovozi/6522

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Такбир, таҳлил, таҳмид, тасбиҳ

(Масжидул-Ҳаром имоми Ёсир Ад-Давсарий овози)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Мисрдаги биродарларга

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Хитойдаги биродарларга1

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

БОЛАЖОНЛАР ҲАМ ТАКБИР АЙТАДИЛАР

Муҳиддин ўғиллари Закариё ва Юнус билан
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло дилларини, тилларини ва амалларини ислоҳ қилсин -

t.me/islomovozi/6512

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

.

Фитр байрами муборак бўлсин

Саудия олий маҳкамаси янги ҳилолни кўрилганини тасдиқлади


/channel/islomovozi/6509

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бебаҳо лаҳзалар бошланди

Бу кеча муборак рамазон ойининг 21-кечаси.

1000 ойдан афзал Қадр кечаси ушбу охирги ўн кечанинг ичига яширинган. Бу кечаларнинг ҳар бир лаҳзасини Ягона Раббимиз Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилиб чиқиш билан ғанимат билишга Ўзи тавфиқ берсин

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бақара сурасидан 146-149 ояти карималар

Масжиди Набавий имомларидан Муҳаммад Барҳажий тиловати

t.me/islomovozi/6501

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

21
НАМОЗ ҲАҚИДА ҚИССАЛАР

* Тобеийлардан Ҳабиб ибн Абу Собит саждада узоқ вақт дуо-илтижо қилишини кўрган киши "бу киши ўлиб қолдимикин" деган ўйга борарди
* Имом Абу Ҳанифа кечаси бомдодгача йиғлаб ўқийдиган таъсирли ояти карима
* Аллоҳ таолога энг суюкли амал нима?
Мударрис / Муҳиддин Обидхон
Аллоҳ таоло ожиз бандасининг гуноҳларини кечирсин

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"(Ягона Аллоҳнинг Ўзига) ибодат қилиш лаззатини тотмаган кимсадан эмас, балки ушбу лаззатни бир марта бўлса ҳам тотиб кўриб, кейин уни тарк этиб кетган кимсадан ажабланасан, киши - қандай қилиб унга қайтиб келмасдан яшай олиши, қандай қилиб ундан маҳрум бўлишга чидаши мумкин?!"

(Имом Абу Сулаймон Дороний, Ҳилятул-авлиё: 9/262)

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Рамазон ойи
1 дақиқадек


Шайх Обидхон қори, "Рамазон остонасида" маърузасидан иқтибос - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бу каллани нимага ишлатиш керак?

Шайх Обидхон қори, Рум сураси тафсиридан қисқа лавҳа
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Бугун Мадинаи мунавварада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларидаги имом-хатиблардан бири шайх Салоҳ Ал-Будайр (ҳафизаҳуллоҳ) молояъний (инсон ўзининг на дини, на дунёси учун фойдали бўлган нарсалар, бировларнинг ишига аралашиш, уларнинг гапларига қулоқ солиб эшитиш, шахсий - дахлсиз маълумотларини гапириш... ва ҳоказолар)дан узоқ бўлиш аҳамияти ҳақида хутба қилди. Ояту ҳадислардан, саҳобаи киромлар ва буюк уламоларнинг насиҳатларидан, ибратли қиссаларидан ажойиб нақлларни зикр қилиб ўтди.
Аллоҳ таоло эшитаётганимиз, ўрганаётганимиз фойдали илмларга холис ният билан амал қилишимизни ҳам насиб этсин, ожизона бажараётганимиз ибодатларимизни Ўз даргоҳида қабул этиб, кўпдан-кўп гуноҳларимизни мағфират қилсин...
(Муҳиддин Обидхон)
t.me/islomovozi/6528

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Жумъа одоби ва фазилати ҳақида ҳадиси
шариф

Шайх Обидхон қори суҳбатларидан
қисқа лавҳа
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз
даргоҳидан шифои комил ато этсин -

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Қиёматга яқин халифа бўлиб умматни бошқарадиган имом Маҳдийга ишора қилган ҳадиси шарифлар

10-ҳадис


Мударрис / Муҳиддин Обидхон - Меҳрибон Аллоҳ таоло гуноҳларини кечирсин -
t.me/islomovozi/6523

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

"Ал-Яқийн (зарра миқдорича ҳам шубҳа остига олиб бўлмайдиган, очиқ-ойдин ва аниқ-тиниқ ҳақиқат бўлмиш ўлим) келгунга қадар Раббингиз (Ягона Илоҳ Аллоҳ таоло)га ибодат қилиб (яшаб ўтиб олинг бу дунё имтиҳонидан)".
(Ҳижр сурасининг охирги ояти тафсири)
/channel/islomovozi/6520

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ТОЙ БОЛАЖОНЛАР

Диллари оппоқ,
Ой болажонлар!
Кўзлари қувноқ,
Той болажонлар!

Аллоҳим берган
Асал қизларим!
Исломдан менинг
Асар-изларим!

Саҳарликларда
Ухлаб бўлса ҳам,
Кундузи бир-бир
Улаб бўлса ҳам,

Катталар билан
Рўза тутдингиз.
Ифторликларни
Бирга кутдингиз.

Ҳайитда ҳам сиз
Биз билан бўлинг!
Бугун барчангиз
Шодликка тўлинг!

Байрам сизларга
Муборак бўлсин!
Ёшингиз юзу
Ҳам чорак бўлсин!

Ўйнаб кулишсин
Ҳамма болалар!
Меҳмон бўлишсин
Амма-холалар!

Акажонлари,
Қани бир эринг –
Ҳайитликларни
Каттароқ беринг!


Шайх Обидхон қори
2000 йил, Чимкент


T.me/islomovozi

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Хитойдаги биродарларга2

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

БОЛАЖОНЛАР ҲАМ ТАКБИР АЙТАДИЛАР

Муҳиддин ўғиллари Закариё ва Юнус билан
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло дилларини, тилларини ва амалларини ислоҳ қилсин -

t.me/islomovozi/6513

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

ФИТР БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН

Тутган рўзаларимизни, ўқиган намозларимизни, барча солиҳ амалларимизни қабул айласин...
Ғазза аҳлига, Шарқий Туркистон аҳлига, ислом оламидаги барча мазлум биродарларимизга нажоту нусрат ато этсин ҳаммага раҳмли, барча ишлари ҳикматли, бутун коинот устида қоим бўлиб турган, барча нарсага Қодир Раббимиз Аллоҳ таоло...


(Ислом Овози таҳририятидан Ислом умматига табрик ва дуолар)
/channel/islomovozi/6511

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Норасмий хабар келди: Янги ҳилолни кўрилди (Саудия Арабистонида)
Агар Маҳкама тасдиқласа Фитр байрами кечасига кирган бўламиз.
Саудия олий маҳкамасининг баёнотини кутами
з
/channel/islomovozi/6508

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Дин, сиёсат, халқ, давлат, ота-оналар, ёшлар, қизлар, фитналар,
ҳақиқат, масжид, мактаб, кураш, ўтмиш, келажак
...

Шайх Обидхон қори маърузаларидан иқтибос
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -

t.me/islomovozi/6502

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Охири замон мусулмонларининг ачинарли
ҳолатлари ҳақида хабар берилган бир ҳадис


Шайх Обидхон қори суҳбатларидан қисқа иқтибос
- Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -

t.me/islomovozi/6499

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Баъзи рўза тутмаётган инсонлар ҳам рўза ойини ҳурмат қилиб худди рўза тутгандек бўлиб туришлари вожиб бўлади

Шайх Обидхон қори савол-жавобларидан қисқа иқтибос - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин -
t.me/islomovozi/6497

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

20
НАМОЗ ҲАҚИДА ҚИССАЛАР

* Абдуллоҳ ибн Зубайр намоз ўқиётган пайтда қушлар у кишининг устига қўнарди, устун деб ўйларди
* Намоз ўқиш бўйича имом Ибн Журайжнинг шажаралари
* Охиратда ҳам дунёда ҳам буюк муваффақиятларга эришиш калити – намоз
* Имом Вакийъ насиҳатини имом Шофеий шеър қилиб айтган
* Имом Вакийъ намоз ўқиганда қандай тик турарди?
* Илм кўп-кўп маълумотларни жамлаб олиш эмас, балки озгина-озгинадан бўлса ҳам ўрганганига амал қилиш
* Таҳажжуд ўқишга одатланиш тартиб-қоидаси
* Ҳадислардан олинган ҳикматли мақол
* Макка-Мадинадек буюк неъматлар қадрига етилмаса тортиб олиб қўйилади, Аллоҳ асрасин…
Мударрис / Муҳиддин Обидхон
Аллоҳ таоло ожиз бандасининг гуноҳларини кечирсин

Читать полностью…

ISLOM OVOZI

Саудия олий маҳкамаси Рамазон ҳилоли кўрилганини расман тасдиқлади.

Барчамизга РАМАЗОН ОЙИ КИРИБ КЕЛГАНИ МУБОРАК БЎЛСИН
/channel/islomovozi/6491

Читать полностью…
Подписаться на канал