Ислом Овози - Обидхон қори асарлари Алоқа учун : @islomovoziislomovozi +46705555548
"Дарҳақиқат, Биз сизни (эй расулуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ) барча оламларга фақат раҳмат - марҳамат қилиб юбордик".
(Анбиё, 107)
Эй барча оламларни яратган Ягона Парвардигор - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ! Ўзинг бизларни Муҳаммад алайҳиссаломнинг чин уммати бўлишимизга муваффақ айлагин, кўпдан-кўп хато-камчиликларимизни Ўзинг кечиргин...
ҲАСАД ҚИЛИШДАН ҲАЗАР ҚИЛИНГ
ЁХУД
БОЙЛИК КАЛИТИ – СОФДИЛЛИК ИЛА ҲАЛОЛ МЕҲНАТ
Сизга насиб бўлмасдан, ўзгаларга берилган ризқларни, бойликларни кўрганингизда уларга асло ҳасад қилманг. Зеро, бировларга ҳасад қилиш, яъни Аллоҳнинг ўз бандаларига берган неъматларини кўролмаслик биринчи ўринда ҳасадчи кимсанинг ўзини вайрон қилади. Чунки, бундай иллат Аллоҳга - Унинг қазои қадарига қарши чиқишдан бошқа нарса эмас.
Оламлар Парвардигори Ўз ҳикматига биноан жорий қилиб қўйган тақдирдан норизо бўлиш бахтсизликнинг энг улкан ва энг хатарли белгисидир.
Ҳасадчи ҳасад қилишдан нима фойда кўради?!
Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бир бандасига бераман деган неъматининг йўлини ҳеч ким ҳеч қачон тўсиб қололмайди, йўналишини ҳам ўзгартира олмайди, миқдорини ҳам камайтиролмайди!
Унга ҳасад қилиш ўрнига Аллоҳга итоат қилишдан – шариат чегарасидан чиқмаган ҳолида ҳалол меҳнатини восита қилиб, тирикчилик йўлида қурби етадиган ишлар билан саъй-ҳаракатларини давом эттириши ва тақволи, ибодатли бўлиб яшаши лозим. Бой-бадавлат бўлиш калити шудир.
Ҳузайфа ибнул-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна айтадилар:
«إنَّه لا تَموتُ نفسٌ حتى تسْتكمِلَ رِزْقَهَا وإنْ أبطأَ عليهَا ، فاتَّقُوا اللهَ ؛ وأجْمِلُوا في الطَّلَبِ ، ولا يحْمِلَنَّكم اسْتِبْطاءُ الرِّزقِ أن تَأخذُوهُ بِمعصيةِ اللهِ ، فإنَّ اللهَ لا يُنالُ ما عِندَه إلا بِطاعتِه».
رواه المنذري في الترغيب والترهيب
«Шубҳасиз, ҳеч қайси бир жон эгаси унинг учун битиб қўйилган ризқу насибасини мукаммал равишда олмагунча вафот этмайди, гарчи у ризқ кечикиб келадиган бўлса ҳам (агар кечроқ насиб бўлади деб ёзилган бўлса). Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва тирикчилик ҳаракатингизни гўзал равишда бажо этинглар. «Ризқим кечикиб кетяпти, келмаяпти» деб Аллоҳга осийлик қилишга ўтиб кетманглар. Зеро, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсаларга (неъматларга) фақатгина Аллоҳга итоатда бўлиш билангина етилади».
(Имом Мунзирий ривоятлари, Тарғиб ва Тарҳиб: 3/10)
ҲАВАС МАЪНОСИДАГИ «ҲАСАД»
Баъзилар қуйидаги ҳадиси шарифни хато тушуниб олишлари мумкин.
Абу Ҳурайра, Ибн Масъуд, Абу Саид Ал-Худрий ва Ибн Умар розияллоҳу анҳум ривоят қилишган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«لا حَسَدَ إلَّا في اثْنَتَيْنِ: رَجُلٌ عَلَّمَهُ اللَّهُ القُرْآنَ، فَهو يَتْلُوهُ آناءَ اللَّيْلِ، وآناءَ النَّهارِ، فَسَمِعَهُ جارٌ له، فقالَ: لَيْتَنِي أُوتِيتُ مِثْلَ ما أُوتِيَ فُلانٌ، فَعَمِلْتُ مِثْلَ ما يَعْمَلُ، ورَجُلٌ آتاهُ اللَّهُ مالًا فَهو يُهْلِكُهُ في الحَقِّ، فقالَ رَجُلٌ: لَيْتَنِي أُوتِيتُ مِثْلَ ما أُوتِيَ فُلانٌ، فَعَمِلْتُ مِثْلَ ما يَعْمَلُ».
صحيح البخاري: 5026
«Фақат иккита нарсага ҳасад (яъни, ҳавас) қилиш бор. (Биринчиси), кимгаки Аллоҳ Қуръонни ўргатиб қўйган бўлса, бас, кечаю кундуз уни тиловат қилиб юрар экан, қўшниси уни эшитиб: «Қанийди фалончи (қорию олим қўшним)га ато этилгани каби (Қуръон илми) менга ҳам ато этилса, мен ҳам у киши амал қилаётгани каби амал қилсам» деб айтиши (ҳавас қилиши) жоиз. (Иккинчиси), кимгаки Аллоҳ таоло мол-мулк берган бўлса, бас, у инсон ана шу мол-мулкни ҳақ (ҳалол, солиҳ, эзгу) ишлар учун сарфлар экан, уни кўрган (камбағал) киши: «Қанийди фалончи (мўмин бой)га берилган мол-мулклардан менга ҳам берилса, мен ҳам ана шу киши сарфлаётгани каби (ҳақ учун, савобли амалларга) сарфласам» деб айтиши (ҳавас қилиши) жоиздир».
(Бухорий ривоятлари, 5026-ҳадис)
Демак, ушбу ҳадиси шарифда олқишланган «ҳасад»нинг маъноси, яхши нарсаларни тўғри маънода ҳавас қилишдир.
Шариатимиз ҳаром қилган ва соғлом ақл ҳам қоралайдиган ҳасад эса, ҳасад қилинаётган инсондаги ўша илоҳий неъматларни ундан олиб қўйилишини орзу қилиш. Бу эса албатта энг улкан гуноҳлардан ва юқорида айтилганидек, биринчи ўринда ҳасадчи кимсанинг ўзини шу дунёнинг ўзида ҳам бахтиқаро қилиб ташлайди.
Аллоҳ Ўзи барчаларимизни бундай қабиҳ иллатлардан асрасин ва узоқ қилсин …
УЛАМОЛИККА ЕТИШ ЙЎЛИ
Толиби илм қандай қилиб ва қачон уламолик мақомига етиб боради?
Мадинада таҳсил олаётган ўзбек талабалар билан илмий-тарбиявий суҳбат
Сўзловчи / Муҳиддин Обидхон - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло гуноҳларини кечирсин -
/channel/islomovozi/6025
(7)
Риёзус-солиҳин китобига кириш
Еттинчи қисм
* Имом Нававий ўзлари ёзган муқаддиманинг тўртинчи қисми
БУГУНИМИЗ ВА КЕЛАЖАГИМИЗ
(Обидхон қорининг туркум суҳбатлари ҳақида эълон)
Олдимизда турган кунлар, бизни ўраб олган шарту шароит, зиммамиздаги вазифалар, қўлимиздан келиши мумкин бўлган ишлар, имкониятлар, кўзланган мақсадлар ...
Устозимиз шайх Обидхон қорининг ушбу сарлавҳа остида тақдим этган туркум суҳбатлари бор. Улар ҳали интернет оламида нашр қилинмаган, Ислом Овози саҳифасининг хазинасида сақлаб келинмоқда.
Иншоаллоҳ яқин кунларда сиз азизларнинг эътиборингизга секин-асталик билан тақдим этиб борамиз.
Ислом Овози саҳифасини, ижтимоий тармоқлардаги каналларини кузатиб боринг, саҳифамизда эълон қилинаётган илмий-иймоний-тарбиявий суҳбатларни биродарларингизга ҳам улашиб туринг. Зеро, Расули акрам Муҳаммад алайҳиссалом айтганлар:
"Сиз(лар) ўзингиз яхши кўрган нарсаларингизни биродарингизга ҳам яхши кўрмагунингизгача мўмин бўлолмайсиз".
(Имом Бухорий ва имом Муслим саҳиҳ тўпламлари)
Яна башорат бериб айтганлар:
"Ким бир яхшиликка далолат қилса, яхшиликка амал қилувчининг ажр-савоби каби ажр-савоб далолат қилган кишига ҳам берилади".
(Имом Муслим саҳиҳ тўпламлари)
https://www.islomovozi.com/?p=12706
Талоқ сўрайдиган аёл ҳақидаги ҳадис шарҳи
Аёллар учун илмий-иймоний дарслар силсиласидан
Шайх Обидхон қори
-Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ шифои комил ато этсин-
( 33 )
Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби
18-ҳадис шарҳи: Улуғ байъат қиссаси, охирги қисм
* Улкан гуноҳлардан огоҳлантириш
Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
/channel/islomovozi
( 32 )
Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби
18-ҳадис шарҳи: Улуғ байъат қиссаси, биринчи қисм
* Биринчи бўлиб байъат берган зотлар - ансорлар
Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
/channel/islomovozi
Мен сизга айтсам, Охират жаннатига етиб олиш учун шу дунёни ҳар қандай шароитда ҳам жаннатга айлантириб олишни ўрганинг!
Қандай қилиб дейсизми?
Мана бундай шаклда
#Kalomulloh_jannat
#Quron_baxt_olami
Одоб нақадар зарур
Муҳиддин Обидхон дарсидан қисқа лавҳа
/channel/islomovozi/6010
(1)
ХУШХАБАР
Шак-шубҳасиз албатта қабул бўладиган дуо-илтижони қандай амалга оширишингиз мумкин?
Бир гуруҳ қирғизистонлик умрачилар билан иймоний суҳбат
Биринчи қисм
Мадинаи мунаввара, Жумъа оқшоми, 2023 йил 10-август
/channel/islomovozi/6008
( 29 )
Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби
17-ҳадис шарҳи, биринчи қисм
* Иймон - ансорларни севиш
* Ансорийлар кимлар?
* Ансорий бўлиш улкан саодат
Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
/channel/islomovozi
( 28 )
Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби
16-ҳадис шарҳи - охирги қисм
* Солиҳ амалларга интилиш, ёмонликлардан қочиш
* Аллоҳ таолога бўлган муҳаббат шарти Унинг Расулига эргашиш
* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қисқа ва чиройли иборалар билан чуқур маъноли сўзларни айтардилар
Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
/channel/islomovozi/6004
( 27 )
Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби
16-ҳадис шарҳи 3-қисм:
* Иймондошларини яхши кўриш Аллоҳ ва Расулининг муҳаббатидан
* Куфр ва маъсиятга қадам қўйиш ўзини оловга ташлашдир
Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
/channel/islomovozi
( 26 )
Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби
16-ҳадис шарҳи 2-қисм:
* Балоғати Набавийя илмидан бир шингил
Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
/channel/islomovozi
(3)
БУГУНИМИЗ ВА КЕЛАЖАГИМИЗ
Олдимизда турган кунлар, бизни ўраб олган шарту шароит, зиммамиздаги вазифалар, қўлимиздан келиши мумкин бўлган ишлар, имкониятлар, кўзланган мақсадлар...
Шайх Обидхон қорининг хорижга ҳижрат қилганларидан кейинги суҳбатларидан
Учинчи қисм
/channel/islomovozi
(2)
БУГУНИМИЗ ВА КЕЛАЖАГИМИЗ
Олдимизда турган кунлар, бизни ўраб олган шарту шароит, зиммамиздаги вазифалар, қўлимиздан келиши мумкин бўлган ишлар, имкониятлар, кўзланган мақсадлар...
Шайх Обидхон қорининг хорижга ҳижрат қилганларидан кейинги суҳбатларидан
Иккинчи қисм
/channel/islomovozi/6022
(1)
БУГУНИМИЗ ВА КЕЛАЖАГИМИЗ
Олдимизда турган кунлар, бизни ўраб олган шарту шароит, зиммамиздаги вазифалар, қўлимиздан келиши мумкин бўлган ишлар, имкониятлар, кўзланган мақсадлар...
Шайх Обидхон қорининг хорижга ҳижрат қилганларидан кейинги суҳбатларидан
Биринчи қисм
/channel/islomovozi/6022
(6)
Риёзус-солиҳин китобига кириш
Олтинчи қисм
* Имом Нававий ўзлари ёзган муқаддиманинг учинчи қисми
/channel/islomovozi
(5)
Риёзус-солиҳин китобига кириш
Бешинчи қисм
* Имом Нававий ўзлари ёзган муқаддиманинг иккинчи қисми
/channel/islomovozi/6015
(4)
Риёзус-солиҳин китобига кириш
Тўртинчи қисм
* Имом Нававий ўзлари ёзган муқаддиманинг бошланиши
/channel/islomovozi/6015
(2)
ХУШХАБАР
Шак-шубҳасиз албатта қабул бўладиган дуо-илтижони қандай амалга оширишингиз мумкин?
Бир гуруҳ қирғизистонлик умрачилар билан иймоний суҳбат
Иккинчи қисм
Мадинаи мунаввара, Жумъа оқшоми, 2023 йил 10-август
/channel/islomovozi
( 31 )
Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби
17-ҳадис шарҳи, охирги қисм
* "Кимки ансорийларни яхши кўрса, у мени яхши кўрганлиги учун яхши кўради. Кимки ансорийларни ёмон кўрса, у мени ёмон кўрганлиги учун ёмон кўради". (Ҳадиси шариф)
* Саҳобалар ўрталарида рўй берган келишмовчиликлар ҳақида Аҳли Сунна эътиқоди
* Саҳобалардек улуғ мўминлар жамоаси Қиёматга қадар қайта такрорланмайди
* Саҳобаларга ёмон гумонда бўлишдек залолатдан Аллоҳ таоло бизларни асрасин...
Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
/channel/islomovozi
( 30 )
Саҳиҳул-Бухорий, Иймон китоби
17-ҳадис шарҳи, иккинчи қисм
* Иймон ансорийларни яхши кўришга боғлиқми?
* Нифоқ нима?
* "Ансорийларни ёмон кўриш мунофиқлик белгиси..."
Шайх Обидхон қори илмий дарслари - Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин -
/channel/islomovozi
(3)
Риёзус-солиҳин китобига кириш
Учинчи қисм
* Риёзус-солиҳин китобига таъриф ва шу китобга тааллуқли баъзи маълумотлар
(2)
Риёзус-солиҳин китобига кириш
Иккинчи қисм
* Имом Нававийнинг таржимаи ҳоллари ва у кишининг ҳаётидан ўрганиладиган баъзи ибратлар
/channel/islomovozi/6005
Риёзус-солиҳин китобига кириш
1-қисм
* Риёзус-солиҳин китобининг янги босмаси учун ёзилган муқаддима
* Имом Нававийнинг исмлари
t.me/riyozussolihin
Олим ва талаба одоблари ҳақидаги китоб билан қисқача танишув
* Китобнинг номи:
تذكرة السامع والمتكلم في آداب العالم والمتعلم
Тазкиратус-саамиъ вал-мутакаллим фий аадаабил-аалим вал-мутаъаллим
* Муаллиф:
بدر الدين ابن جماعة رحمه الله
Бадруддин ибн Жамоа раҳимаҳуллоҳ
/channel/islomovozi/6001
Бир йил давомида рўза тутганлик савобини ким хоҳламайди?
Бир йиллик гуноҳларни ўчириб ташлайдиган бир кунлик рўзага ким дангасалик қилади?
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ошуро куни рўза тутиш ҳақида сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:
"У (Ошуро куни рўза тутиш) бир йиллик рўзадир". (Яъни, Ошуро куни рўза тутган кишига бир йил рўза тутганлик савоби ёзилади).
(Имом Абу Довуд Сунанда, имом Ибн Ҳиббон саҳиҳ тўпламида ривоят қилишган)
Имом Муслим саҳиҳ тўпламида ривоят қилган машҳур ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна айтганлар:
"Ошуро кун рўза тутиш туфайли у кундан олдинги бир йилни (бир йиллик гуноҳларни) ўчириб ташлашини Аллоҳдан умид қиламан".
Эслатма:
Ҳозир биз Ошуро кечасида турибмиз. Бу Жумъа 28 июл 2023 йил Ошуро кунидир
/channel/islomovozi/5998