Президент жаноблари, Сизни ўзингиз учун энг қулай пайтда
Ўзбекистонга боришга яна бир бор чин кўнгилдан таклиф қиламан.
Ўзбекистон халқи Сизнинг ташрифингизни сабрсизлик билан кутади.
Ишонтириб айтаманки, Сиз ҳаммамиз учун энг азиз меҳмон бўласиз.
Қадаҳ сўзи айтмоқчиман:
Президент жаноблари учун!
Шу ерда ҳозир бўлганларнинг сиҳат-саломатлиги ва
осойишталиги учун!
Ўзбекистон- Франция муносабатларининг ривожланиши ва
гуллаб-яшнаши учун!
Гўзал Франция учун!
1993 йил 27 октябрь,
Париж
Агар иқтисодий ўсиш, тараққиёт- жамиятимизнинг танаси
бўлса, маънавият-маърифат ва сиёсий онг етуклиги унинг руҳи,ақли
ва жонидир. Буюк давлат, буюк келажагимизга эришиш учун оқил,
маърифатли, айни пайтда ўзининг ўтмиши, улуғ қадриятлари,
миллати билан фахрланадиган ва келажакка ишонадиган инсонларни
тарбиялашимиз керак. Бундай инсонни тарбиялаш эса ижтимоий
фанимизнинг муқаддас бурчидир.
https://telegram.me/joinchat/Dbm3Lj-GmQX1ywx3O7vwqw
The state shall safeguard the rights and freedoms of citizens proclaimed by the Constitution and laws.
Constitution of the Republic of Uzbekistan
Article 43.
Энди миллий нажот комитетлари тўғрисидаги фикримни айтай:
нимаики Конституцияга хилоф бўлса, демократик нормаларга зид келса, уларнинг ҳаммасини инкор қиламан. Ана шу миллий нажот комитети кимларнинг номидан иш юритаётганини ҳали ҳеч ким
тузукроқ билмайди-ку, ахир.
@BobomHikmatlari
Азиз юртдошлар!
Қалби Ватан меҳри билан тўлган ака-укаларим, опа-сингилларим!
Бугун биз она пойтахтимиз- Тошкентимиз кўксида қад кўтарган
яна бир кошона- "Туркистон" саройининг очилиш маросимига
йиғилдик.
Асрлар давомида кўҳна Тошкент қанчадан-қанча обидаларни:
саройлару қасрларни, масжиду мадрасаларни кўрди. Бугун эса,
азизлар, шулар қаторига яна бир маданий кошона қўшилди: қадимий
Тошкент бағрида, файзли Анҳор ёқасида"Туркистон" саройи барпо
бўлди.Буюк Ватанимиз истиқлолининг икки йиллик тўйи кунларида бу сарой ўз хизматини бошлади. Авваламбор халқимизга қучоқ очадиган шу ажойиб қасрни бунёд этишда меҳнати сингган барча
ташкилотларга, барча қўли гул уста меъморларга чин кўнгилдан
миннатдорлик ва тасаннолар айтмоқчиман.
Азиз дўстлар!
Мамлакатимиз улуғ Мустақиллик байрамини ўтказаётган
кунларда"Туркистон" маданият саройининг очилиши том маънода
ўзига хос рамзийлик касб этмоқда.
Инсоният тафаккурининг бешикларидан бири бўлмиш
Туркистон Марказий Осиё мустақил давлатларининг қадимги
номидир. Бу ном ўзбек, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, туркман учун
ҳамиша қадрли.
Улкан маданий меросга эга бўлган Туркистон не-не жафоларни
кўрмади, не-не тарихларни бошдан кечирмади. Ўтган етмиш йил
мобайнида маънавий қадриятларимиз анча топталди, унутилди.
Бугун янги Ўзбек давлатини барпо этар эканмиз, биз тарихдан,
аждодлар меросидан, уларнинг руҳи покидан, Туркистон
Ислом Каримов. Биздан озод ва обод Ватан қолсин халқларининг қадриятларидан, маънавий меросидан, санъатидан
баҳраманд бўлишимиз табиийдир.
Ушбу саройда халқимизнинг, шунингдек, жаҳон халқларининг,
айниқса, Марказий Осиё халқларининг анъанавий анжуманларини,
санъат байрамларини ўтказишни ният қилганмиз. Бу кошона,
иншоолло, миллатлар, эл-элатларнинг дўстлик, бирдамлик қалъасига
айланади.
Бундай обидалар каттаю кичикда Ватандан фахрланиш
туйғусини шакллантиради, бундай саройлар Ватан шаъни ва шуҳрати
учун курашувчи, истиқлолни ҳамма нарсадан муқаддас биладиган
соғлом авлодни тарбия этувчи масканга айланади.
Ҳурматли дўстлар!
Бошимиздан кечираётган бугунги вазият осон эмас, албатта.
Аммо сўнгги икки-уч йил мобайнида фақатгина Ўзбекистонимиз
пойтахтида барпо қилинган уй-жойлар, Алишер Навоий номидаги
миллий боғ, Амир Темур хиёбони, масжиду мадрасалар, кўҳна Шарқ
усулида қурилаётган бозорлар ва расталар, қад ростлаётган
меҳмонхона ва бошқа обидалар, ер ости йўллари юртимизни обод қилади, ҳаммамизда азиз Тошкентимизнинг кўрки ва шукуҳини
орттиради.
"Яхшидан боғ қолади, ёмондан доғ қолади", дейдилар.
Бизнинг халқимиз- азалдан ободонлик ошиғи, азалдан
боғпарвар, азалдан ўз тураржойини чиройли қилиб яшашга ўрганган
халқ.
Кўнглимдагини айтсам, юртимизнинг ҳамма ерида меъморчилик
ишлари бирдек ривож топишини, ҳар бир вилоят марказида
"Туркистон" саройидек муҳташам саройлар бўлишини истар эдим.
Токи, юртимиз гўзал, файзли, эркин ва адолатли юрт бўлсин. Токи биздан элга фойдали ёдгорликлар қолсин, боғ-роғлар қолсин, қалбни
поклайдиган ибратли сўзлар қолсин. Токи, биздан олис авлодларга
озод ва обод ватан қолсин!
Умид қиламизки, "Туркистон" саройи ўзбек халқи билан дунё
халқлари ўртасида дўстлик ва меҳр ришталарини боғлайдиган,
эзгуликни тарғиб этадиган марказ бўлиб қолади. Ишончим комилки,бу гўзал кошонада бизларни олға етакловчи улуғ ғоялар туғилади.
Азиз дўстлар!
Янги маънавият маскани барчамизга муборак бўлсин!
Обод бўлсин юртимиз, шод бўлсин кўнглимиз!
"Туркистон" саройи очилиши
маросимида сўзланган нутқ,
1993 йил 4 сентябрь
Баъзи раҳбар шахсларни ишдан олиш, уларнинг наздида,
жонини олишдай гап. Қўрқади. Нега? Қўлидан бошқа иш
келмайдими? Оч қоладими? Йўқ. Сабаби шуки, амалини суиистеъмол
қилиб келган бўлади. Мансабдан манфаат топмаса, нега бунча қўрқади?
Мен илгари нутқларимда кадрларни бир неча тоифага ажратган,
кимлар билан қандай ишлаш кераклиги тўғрисида фикримни баён
этган эдим. Биринчи тоифа, бу- ҳозирги оғир вазиятдан фойдаланиб
қолишга ҳаракат қиладиган, фақат ўз манфаатини ўйлайдиган, халқ
ғам-ташвишидан бегона кимсалардир. Иккинчи тоифа эса- бефарқ,
лоқайд одамлар бўлиб, уларни"ўйинчи" дегим келади. Бундай раҳбарлар ҳеч кимга қарши гапиришни, душман орттиришни
хоҳламайди. Ўйин билан юрибди. Шамолга қараб туради.
Хушомадгўйлик билан овора. Неча марта айтдим: менинг номимни
улуғлаш керак эмас! Вилоятларга кираверишда, чегарада суратимни
осиб қўйиш керак эмас! Одамлар нима дейди, ахир! Ҳар бир маъруза,
ҳар бир нутқ Каримовдан бошланиб, Каримов билан тугайди. Бу нима
деган гап? Каримовни тинч қўйинглар! "Яшасин!" деган даврлар
ўтди. Ҳаммаси ўтади. Фақат зиммангизга юклатилган ишни
бажарсангиз- менга бўлган энг катта ҳурматингиз шу!
Ўзбекистоннинг салоҳияти, унинг порлоқ келажаги ҳамма
тарафидан тўлиқ эътироф қилинмоқда ва очиқ тан олинмоқда. Дунёда
Ўзбекистонни билмаган давлат қолмади, деб айтсак, ҳеч муболаға
бўлмайди.
https://telegram.me/joinchat/Dbm3Lj-GmQX1ywx3O7vwqw
Kanalimiz sizga yoqdimi?Unda buni do'stlaringgizga yuboring!
https://telegram.me/joinchat/Dbm3Lj-GmQX1ywx3O7vwqw
Bugun 8- dekab Konstitutsiyamiz qabul qilingan kun!
Barchaga bu katta bayram muborak!
Bugun dam olish!
Marhamat!Dam olish kuninggiz maroqli o'tsin!
Konstitutsiyamiz asoschisi kim?
I.A.Karimov – 301
👍👍👍👍👍👍👍 92%
Xalq – 17
▫️ 5%
Bilmasam – 9
▫️ 3%
👥 327 people voted so far.
Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 43-модда
Агар иқтисодий ўсиш, тараққиёт- жамиятимизнинг танаси бўлса, маънавият-маърифат ва сиёсий онг етуклиги унинг руҳи, ақли
ва жонидир. Буюк давлат, буюк келажагимизга эришиш учун оқил,
маърифатли, айни пайтда ўзининг ўтмиши, улуғ қадриятлари,
миллати билан фахрланадиган ва келажакка ишонадиган инсонларни
тарбиялашимиз керак. Бундай инсонни тарбиялаш эса ижтимоий
фанимизнинг муқаддас бурчидир.
Ўзбекистоннинг салоҳияти, унинг порлоқ келажаги ҳамма
тарафидан тўлиқ эътироф қилинмоқда ва очиқ тан олинмоқда. Дунёда
Ўзбекистонни билмаган давлат қолмади, деб айтсак, ҳеч муболаға
бўлмайди.
@BobomHikmatlari
Халқ нонини туя қилаётганларга нисбатан кескин чоралар
кўрилмаяпти. Зиммасига юклатилган вазифани бажармаса бу
идоранинг нима кераги бор? Порахўрлик учунми? Оддий фуқарони
ҳимоя қилиш учун эмасми? Табиий савол туғилади: милиция ўз
бурчини бажармаса, божхона ходимлари порахўр бўлса, прокурор
заиф, ўйинчи бўлса, ҳокимларнинг қулоғи кар, кўзи кўр бўлса, оддий
фуқаро кимга боради? Уни ким ҳимоя қилади? Унинг ғамини,
ташвишини ким чекади? Қани адолат, қани ҳақиқат? Шу ишни
бажармаса елкасига погон таққанлар нега керак? Нима учун уларга
отнинг калласидек ойлик бериб қўйибмиз? Нима учун шунча шароит
яратиб бердик? Одамларни ҳимоя қилиш учун эмасми?
Оддий одамлар, халқ ана шу воқеаларни, қинғирликларни
кўради-да, унда ҳаммаси қуруқ гап, адолат йўқ, бўлмаган ва бўлмайди
ҳам деган фикр туғилади. Энг ёмони шунда.
Ахир, одамларга яқин бўлишимиз, муаммоларни ҳал этиб
беришимиз керак эмасми? Улар бизга ишониб, бизни шунинг учун
сайлаган эмасми?