Ақлий ва маданий салоҳиятни ривожлантириш яна бир узлуксиз
принцип ҳисобланади. Халқимиз ўзини ҳақиқатан ҳам озод, эркин деб
билиб, муҳтожлик ва қарамлик исканжаларидан халос бўлган,
қаддини ростлаган, эркин нафас олганда иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятли ривожланиши мумкин.
@BobomHikmatlari
Maqsadimiz aniq!Sizlarga oltin fikrlarni ulashish!
Xalq demokratik partiyasidan O‘zbekiston Prezidentligiga nomzod Xatamjon Ketmonov saylovda ovoz berdi.
Читать полностью…“Milliy tiklanish” partiyasidan O‘zbekiston Prezidentligiga nomzod Sarvar Otamuratov saylovda ovoz berdi.
Читать полностью…Ўзбекистон танлаб олган йўл- республика ва унинг халқининг
манфаатларига ниҳоятда мос келадиган, ижтимоий жиҳатдан
йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган
иқтисоддир.
I.A.KARIMOV
Ҳаётимизни, жамиятимизнинг асосий тамойилларини ва
давлатимизнинг сиёсий-ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий
тузилмаларини ҳал қилувчи, умуминсоний қадриятларга асосланган,
эркин демократик келажагимизни аниқ белгилаб берган Асосий
Қонун- Конституциямизни қабул қилдик.
Islom Karimov
Yaratgan nimani xoxlasa shu bo'ladi!
I.A.KARIMOV
https://telegram.me/joinchat/Dbm3Lj-GmQX1ywx3O7vwqw
''Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга
замоннинг ўзи йўл қўймайди''-Ислом
Каримов
МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ
КАРИМОВ
ҚАСАМЁДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини бажаришга
киришар эканман, республикамиз халқига садоқат билан хизмат
қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига кафолат беришга,
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қатъий риоя этишга,
зиммамга юкланган юксак вазифаларни виждонан бажаришга қасамёд
қиламан.
Ertaga Olloh nasib qilsa yangi Prezidentimiz qasamyod qabul qiladi!
Biz sizni unutmaymiz bobojon!
Santyago-de-Kubada Fidel Kastroning dafn marosimi bo‘lib o‘tadi.
Kuba axolisi chuqur qayg'uga cho'mgan!
Kuba axliga yana bir bor o'z tajiyamizni bildiramiz!
“Adolat” sotsial-demokratik partiyasidan O‘zbekiston Prezidentligiga nomzod Narimon Umarov saylovda ovoz berdi.
Читать полностью…O‘zbekiston Liberal-demokratik partiyasidan O‘zbekiston Prezidentligiga nomzod Shavkat Mirziyoyev saylovda ovoz berdi.
Читать полностью…Бизнинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўлимиз республиканинг
ўзига хос турмуш тарзини, шарт-шароитлари ва хусусиятларини, халқ
анъаналари ва урф-одатларини ҳар томонлама ҳисобга олишга
асосланган.
I.A.KARIMOV
МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Совети:
ўзбек халқининг давлат қурилишидаги тарихий тажрибаси ва
таркиб топган бой анъаналари,
ҳар бир миллатнинг ўз такдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини
таъминлашдан иборат олий мақсад ҳақи,
ҳар бир кишининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашни олий
мақсад деб билган ҳолда,
Ўзбекистон халқларининг келажаги учун тарихий масъулиятни
чуқур ҳис этган ҳолда,
халқаро ҳуқуқ қоидаларига, умумбашарий қад-риятларга ва
демократия принципларига асосланиб,
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Давлат
мустақиллигини эълон қилади.
1.Ўзбекистон ССРнинг демократик давлат мустақиллиги
Республиканинг ўз ҳудудида барча таркибий қисмларида ва барча
ташқи муносабатларда-ги танҳо ҳокимлигидир.
2. Ўзбекистон ССРнинг давлат ҳудуди чегараси дахлсиз ва бу
ҳудуд халқнинг муҳокамасига қўйил-май туриб, ўзгартирилиши
мумкин эмас.
3. Ўзбекистон ССРда давлат ҳокимияти унинг ҳудудига кирадиган
барча таркибий ва бўлинмас қисмлари устидан амалга оширилади ва
шу ҳудудда яшайдиган аҳолига тааллуқлидир.
4. СССР Олий Совети қабул қиладиган қарорлар Ўзбекистон ССР
Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан
тасдиқланганидан кейингина Ўзбекистон ССР ҳудудида кучга эга
бўлади.
5. Ўзбекистон ССР давлат ҳокимияти ваколатига Ўзбекистон ССР
ички ва ташқи сиёсатига тегишли барча масалалар киради.
6. Ўзбекистон ССР халқаро ҳуқуқнинг асосий принципларини тан
олади ва ҳурмат қилади.
7. Ўзбекистон ССР иттифоқдош республикалар ва бошқа
давлатлар билан ўзининг сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа
муносабатларини шартномалар асосида белгилайди ва амалга
оширади.
8. Ўзбекистон ССР ўзининг тараққиёт йўлини, ўз номини
белгилайди ва давлат белгиларини(герб, бай-роқ, мадҳия) ўзи таъсис
этади.
9. Қорақалпоғистон Мухтор Совет Социалистик Республикаси
мустақиллигини Мухтор Республика Конституцияси таъмин этади.
Ўзбекистон ССР унинг Асосий Қонуни ва Ўзбекистон ССР
Конституцияси асосида Қорақалпоғистон МССР манфаатларини
ҳимоя қилади.
10. Ўзбекистон ССРнинг қонун чиқарувчи ҳоки-мияти
Ўзбекистон ССР давлат мустақиллигини амалга ошириш учун зарур
бўлган қонунларни ишлаб чи-қади, Ўзбекистон ССРнинг сиёсий ва
иқтисодий сис-темалари таркибини ва қурилишини белгилайди.
11. Ўзбекистон ССР Олий Совети умумхалқ муҳокамаси асосида
демократик ҳуқуқий давлат ту-зишга қарор қилганини билдиради,
Ўзбекистон ССРда яшаётган барча миллат ва элатларнинг қонуний, сиёсий, иқтисодий, этник, маданий ҳуқукдари-га ҳамда она
тиллари ривожлантирилишига кафил-лик беради.
12. Ушбу Декларация Ўзбекистон ССРнинг янги
Конституциясини ҳамда янги иттифоқ шартномасини ишлаб чиқиш
учун асосдир.
Ўзбекистон ССР Олий Советининг
1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган
иккинчи сессиясида кабул килинган
https://telegram.me/joinchat/Dbm3Lj-GmQX1ywx3O7vwqw
«Шу нарса шак-шубҳасиз ва очиқ-ойдиндирки, республика
барча асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича
Иттифоқдаги ўртача дара-жадан ҳам анча орқада бўлиб,
мамлакатда охирги ўринлардан бирида турибди. Биз бу
рақамларни илгари ҳам неча марталаб айтганмиз, аммо бугун
уларни яна бир бор идрок этмоқ керак. Ўзбекис-тон ҳар киши
бошига ялпи ижтимоий маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича
мамлакатда12-ўринда турибди, аҳоли жон бошига миллий
даромад ишлаб чиқариш бўйича кўрсаткич эса Иттифоқдаги
ўрта-ча даражадан икки ҳисса паст.
Саноатдаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан республика
мамлакатдан 40 фоиз, қишлоқ хўжалиги-даги меҳнат
унумдорлиги жиҳатидан эса икки баробар орқада қолмоқда.
Республикада аҳоли жон бошига халқ истеъмоли моллари ишлаб
чиқариш ўртача Иттифоқ даражасининг атиги40 фоизини ташкил этади. Биз даромад даражаси, асосий тур-даги
маҳсулотларни истеъмол қилиш жиҳатидан иттифоқдош
республикалар орасида энг охирги Ўринлардан бирида турибмиз.Ўзбекистон аҳолиси ўрта ҳисобда гўшт маҳсу-лотларини, сут
ва сут маҳсулотларини, тухумни, Умуман мамлакат аҳолисига
нисбатан икки баробар кам истеъмол қилмоқда. Ойига ўрта
ҳисобда'5 сўмдан камроқ ялпи даромад оладиган аҳоли нинг
улуши мамлакатда12 фоиздан сал кўпроқ бўлса, бизнинг
республикамизда45 фоизга боради. Бир миллионга яқин киши
ижтимоий ишлаб чиқаришда ўзининг қўлидан келадиган ишни
топа олмаяпти.
Ижтимоий инфраструктура тармоқлари: соғ-лиқни сақлаш,
халқ таълими, мактабгача болалар муассасалари жуда оғир
аҳволга тушиб қолган. Мактаб ва касалхоналарнинг60 фоизи но-боп биноларда жойлаштирилганини айтишнинг ўзи кифоя. Жуда
ўткир иқтисодий ва ижтимоий муаммолар рўйхатини яна давом
эттириш мум-кин. Буни аввало шундан кўрса бўладики,
инсоннинг ҳар томонлама уйғун камол топиши, унинг шахс
сифатида маънавий ривожланиши у ёқда турсин, кўпинча яшаш
учун керак бўлган энг од-дий нарсалар ҳам етишмаяпти.
Бундай аҳвол вужудга келганининг боиси нимада?
Шу қадар катта бойликларга, ишлаб чиқариш ва фан-техника имкониятларига, қулай табиий-иқлим шароитларига эга
бўлган республикамиз асосий иқтисодий ва ижтимоий
кўрсаткичлар бўйича мамлакатда охирги ўринлардан бирига-ҳақли равишда инқироз ҳолати, деб аталган аҳвол-га тушиб
қолганининг сабаби нимада?
Республиканинг тақдири, унинг келажаги учун қайғураётган,
ёш авлод тақдири учун куюнаётган соғлом фикрли ҳар бир киши
ҳозир ўзига ўзи шу саволни бермоқда.
Назаримда, бунинг жавоби шундай бўлмоғи керак: 30-йилларнинг бошларида иқтисодиётга раҳбарлик қилишнинг
маъмуриятчилик, буйруқ-бозлик усуллари ғалаба қозониб,
Ўзбекистонни,
унинг ишлаб чиқарувчи кучларини ривожланти-ришга
яроқсиз ёндашувлар тобора қарор топиб борди. Хўш, бу иллатлар
нималарда намоён бўлди? Аввало шундаки, бизнинг республикамиз асосан хом ашё базаси, саноат министрликлари ва
идо-раларининг мўмай хом ашё манбаи деб ҳисобла-нар эди.
Ўлканинг маҳаллий, ижтимоий-иқтисо-дий хусусиятларига
баъзан етарлича, баъзан мутлақо баҳо берилмади, баъзан эса бу
хусусиятлар писанд ҳам қилинмади. Иқтисодий ва ижтимоий
соҳани комплекс, жадал ривожлантиришнинг, умумиттифоқ
меҳнат тақсимотида Ўзбекистон ССРнинг мавқеи ва ўрнини
ўзгартиришнинг му-қобил йўллари эътиборга олинмади»
Ислом
Каримов
(Ўзбекистон Компартиясининг 1990 йил 4 июнда бўлиб ўтганXXII
съездида сўзланган нуткдан).
Фильм Шавкат Мирзиёевнинг болалиги ва ўсмирлигига бағишланган бўлиб, унинг мактабдаги ўқитувчиларидан олинган интервьюларни ўз ичига олган.
Фильмда шунингдек Шавкат Миромоновичнинг Олий таълим муассасидаги оддий ўқитувчиликдан проректорликкача чиқиши ва ниҳоят Ўзбекистон бош вазирига айланиши кўрсатиб ўтилган. Лентада Мирзиёевнинг болалиги ва ўсмирлиги оқ-қора тасвирларда кўрсатилган.
Ҳужжатли фильмининг давомийлиги: 39:47
Ҳужжатли фильминин ҳажми: 200.7Мб
''Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга
замоннинг ўзи йўл қўймайди''-Ислом
Каримов