🇺🇿 Мустақиллигимизга 33 йил
📹 Ислом Каримовнинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақида фильм-портрет
@IslomKarimov
Бугун, Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюриб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.
@IslomKarimov
🇺🇿 Мустақиллигимизга 33 йил
«Мен ҳеч нарсадан қўрқмайман. Нима деганда, ҳаётимизни шундай рельсга қўямизки, бу рельснинг олдинда ўз манзили бор. Бу манзил – эркинлик, озодлик ва барқарор яшаш»
@IslomKarimov
🇺🇿 Мустақиллигимизга 33 йил
“Бугун биз биринчи марта бошқа давлатларнинг воситачилигисиз мамлакатимизнинг чиройли ва ноёб бойлигини намойиш қила оламиз ... Дунё ҳамжамияти билан бирлашишга, ташқи дунё учун очиқликка интилиш бизнинг бу бойликлардан фойдаланиш учун ажойиб имкониятларни яратади”
Ислoм Каримовнинг Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи очилиш маросими нутқидан
1997 йил. Бухоро
@IslomKarimov
🇺🇿 Мустақиллигимизга 33 йил
Видео «Тошгузар—Бойсун—Қумқўрғон» янги темир йўл линияси қурилиши ҳақида
@IslomKarimov
#Хотира
«Ислом Абдуғаниевич Каримов атоқли шахс, доно ва зийрак давлат арбоби эди. Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги кенг миқёсли қайта ўзгаришлар ҳамда туб ислоҳотлар, миллий маданиятнинг оёққа туриши ва тикланиши, халқаро ҳамжамиятда эришилган обрў ва ҳурмат, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида эришган бошқа кўплаб ютуқлари унинг биринчи халқ сайлаган Президенти номи ва фаоллигига бевосита боғлиқ»
Рашид Алимов,
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби.
3 сентябрь 2016 йил.
@IslomKarimov
Ислом Каримовнинг Ўзбекистон спортчиларига Пекин Олимпиадаси олдидан йўллаган тилаклари
2008 йил, август.
Тошкент.
@IslomKarimov
#Биласизми?
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг июль ойида Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АИБА) томонидан «Хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.
@IslomKarimov
Ғурур ва ифтихоримиз рамзи
2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун
“Миллий тимсоллар ва рамзларнинг ҳар бири миллий ғуруримизни юксалтиришга хизмат қилади. Уларнинг ҳар бири — катта бир дарслик, кучли тарбия воситасидир”— Ислом Каримов
@IslomKarimov
Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетида учрашув
“Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Ислом Каримов 24 июнда оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашди”
“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1989 йил 25 июнь сонидан
@IslomKarimov
#Тарихий_карточка
Оқсаройда қабул
“Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 22 июнь куни Оқсаройда Украинанинг Тарас Шевченко номидаги Киев миллий университети ректори Виктор Скопенкони қабул қилди”
“Халқ сўзи” газетасининг 2004 йил 23 июнь сонидан
@IslomKarimov
🇺🇿 Мустақиллигимизга 33 йил
#Хотира
«Биринчи Президентимиз Ислом Каримов миллий маданиятимиз ва санъатимизнинг улуғ ҳомийси эди»
У кишининг ташаббуси билан «Шарқ тароналари» халқаро фестивалини ўтказиш анъана тусини олди, ўзбек мумтоз мусиқа санъати дурдоналаридан жаҳон аҳли баҳраманд бўлди.
Наврўз ва Мустақиллик байрамларини катта концертлар билан нишонлаш удумга кирди. Бу концертлар эса ҳар бир санъаткор учун ўзига хос ижодий мактабга айланди.
Назаримда, Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолиятини мактаб, академик лицей ва коллежларда ўқитиш мақсадга мувофиқдир. Негаки, Ислом Абдуғаниевич Ватанимиз тарихидаги улуғ зотлардан биридир.
Биз санъаткорларнинг кўз ўнгимизда у кишининг истарали сиймоси ва меҳрибон нигоҳи ҳамиша сақланиб қолади.
МУНОЖОТ ЙЎЛЧИЕВА,
Ўзбекистон халқ артисти
@IslomKarimov
🇺🇿 Мустақиллигимизга 33 йил
Бектемир болам, сен албатта чемпион бўлишинг керак...
@IslomKarimov
🇺🇿 Мустақиллигимизга 33 йил
“Ўзэкспомарказ”. Ислом Каримов ва Си Цзиньпин Қамчиқ туннели очилиш маросимида
2016 йил. Тошкент.
@IslomKarimov
#Хотира
“Олтин медалимни Президентимизга туҳфа қилиб, у кишининг дуосини олмоқчи эдим. Афсуски, орзуим армон бўлиб қолди”
2016 йил якунида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси томонидан ўтказилган сўровнома якунига кўра, «Йилнинг энг яхши боксчиси» сифатида эътироф этилдим. Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши ва АIВАнинг 70 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда ана шу совринни қабул қилиб олдим.
Мени таништириш чоғида «…from Uzbekistan!», яъни «Ўзбекистондан!» дея баралла эълон қилишганида Биринчи Президентимизнинг биз ёшларга қарата айтган оташин хитобларини қалбимдан ҳис қилиб, фахрланиб кетдим.
Олтин медалимни Президентимизга туҳфа қилиб, у кишининг дуосини олмоқчи эдим. Афсуски, орзуим армон бўлиб қолди.
ҲАСАНБОЙ ДЎСМАТОВ,
«Ўзбекистон ифтихори» мукофоти соҳиби, XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби, боксер
@IslomKarimov
#Хотира
«Ислом Абдуғаниевич билан бевосита кўп йиллар мулоқотда бўлдик, ишладик, вилоятда, шаҳарда раҳбар бўлдим. Ўрганадиган тарафлари жуда кўп эди. Сабаби, талабчанлик нуқтаи назаридан, берилган топшириққа муносабати, кадрларга баҳо бериш… Кўзингизга қараб алдаяптими, йўқми — билиб олар эди. Ва кейинги масала, гаплашиб, суҳбат қилганда, фалон лавозимдаги билан нимага бундай хатоликларга йўл қўйилди, нима учун бундай бўлди, мана шу жойнинг қаерида оқсоқлик бор, деган нарсани сўраши кўп бўлар эди».
Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими.
@IslomKarimov
«Биринчи Президентимизни қанча эъзозласак, халқимизга, ёшларимизга маънавият етказган бўламиз»
@IslomKarimov
"Кечаю-кундуз хизматда турган йигитларнинг кўзига қараб, юзига қараб ғурурланаман"
@IslomKarimov
Мамлакатимиз президенти Алматига жўнаб кетди
“Марказий Осиё халқлари азалдан бир Ватан – Она Туркистон фарзандларидир... Бу галги учрашувда, аввало,.. халқларимиз ўртасида низо уйғотишга ҳаракат уринаётган айрим кучлар иғвосига қарши сиёсий ҳамжиҳатликка эришиш борасидаги масалаларни ҳал этишни режалаштирганмиз”, - Ислом Каримов, Ўзбекистон президенти
“Ўзбекистон овози” газетасининг 1994 йил 9 июль сонидан
@IslomKarimov
30 iyun - Yurtimizda Yoshlar kuni
#yoshlar #yoshlarittifoqi #yoshlar_ishlari_agentligi #yoshlaryangikun
@IslomKarimov
#Архив
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирлари доирасида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Самарқанд. 2022 йил 14 сентябрь.
@IslomKarimov
Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети пленуми тўғрисида информацион билдириш
“Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг 23 июнь куни бўлиб ўтган XIV пленуми ташкилий масалани кўриб чиқди... Қашқадарё область партия комитетининг биринчи секретари бўлиб ишлаб келган Ислом Каримов Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари ва Бюро аъзоси этиб сайланди”
“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1989 йил 24 июнь сонидан
@IslomKarimov
Мустақиллик декларацияси қабул қилинганига 34 йил тўлди
1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган. Жорий йилнинг 20 июнь санасида ушбу тарихий ҳужжат қабул қилинганига 34 йил тўлади.
Бу ҳужжатнинг тарихий аҳамияти энг аввало, мамлакатимизнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, эркин тафаккур асосида яшаш, фикрлаш, миллий ва умумбашарий қадриятларга таяниб иш кўриш каби жиҳатлар билан изоҳланади. Мустақиллик декларациясида мамлакатимиз ҳудудида асрлар давомида шаклланган давлатчилик, фан-таълим ва маданий тараққиёт борасидаги бой тажриба ва анъаналари ўз аксини топган.
Мазкур ҳужжатнинг мураккаб шароитларда қабул қилиниши Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш сари ташланган қатъий ва муҳим қадами бўлди.
Шу маънода, Мустақиллик декларацияси нафақат ҳуқуқий, балки жамият ва давлат ҳаёти ҳамда Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир фуқаронинг бугунги муносиб ҳаётини ва эртанги тақдирини белгилаб берувчи сиёсий ҳужжатдир.
@IslomKarimov