Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси президенти Ислом Каримовнинг фармони
Диний байрам “Қурбон Ҳайит”ни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида
“Халқ сўзи” газетасининг 1991 йил 21 июнь сонидан
@IslomKarimov
#Тарихий_карточка
Президентнинг ҳайитлиги
“Ўзбекистон давлат делегациясининг Саудия Арабистони бўйлаб сафари чоғида мамлакат подшоҳи Фаҳд ибн Абдул Азиз ал Сауд республикамиз президенти Ислом Каримовга муқаддас совға – Каъба устига тўшаладиган ёпинғич (кисва)нинг бир парчасини шахсий ҳадя сифатида тортиқ этганди (бундай илтифот ҳаммага ҳам кўрсатилавермайди).
Қурбон Ҳайити арафасида, яъни 10 июнь куни Ислом Каримов уни Челак тумани (Самарқанд вилояти)даги Хўжа Исмоил ал Бухорий масжидига тортиқ қилди”
“Халқ сўзи” газетасининг 1992 йил 13 июнь сонидан
@IslomKarimov
#Тарихий_видео
Ўзбекистоннинг илк элчихонаси очилиши
Туркия. Анқара, 1992 йил, октябрь
@IslomKarimov
Барчаси учун раҳмат!
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.
@IslomKarimov
“Спорт билан дўст бўлган болалар биз учун мутлақо бегона ва зарарли оқимларга қўшилиб кетмайди” – Ислом Каримов
@IslomKarimov
#Тарихий_карточка
Президент ҳузурида қабул
“26 май куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Буюк Британиянинг савдо ва саноат давлат вазири Тим Эстарни қабул қилди”
“Халқ сўзи” газетасининг 1994 йил 27 май сонидан
@IslomKarimov
#Биласизми?
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов биобиблиографияси
2022 йил Биринчи Президент Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг молиявий кўмагида “Zamin Nashr” нашриёти томонидан “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов биобиблиографияси” чоп этилган.
Биобиблиография 1148 номдаги библиографик ёзувлардан иборат бўлиб, хронологик тартибда жойлаштирилган. Унда Биринчи Президентимизнинг 1990-2016 йиллардаги ҳаёти ва фаолиятига оид кўп жилдли, алоҳида мавзули тўпламлари, асарлари, рисолалари, даврий нашрларда босилган мақолалари ўрин олган.
Ушбу китобни ўқиш истагидаги китобхонларни кутубхонамизга таклиф этамиз.
Локация
@IslomKarimov
#Тарихий_карточка
Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғани ўғли Каримовга
“Қадрли президент жаноблари! Қуръони каримда ва Ҳадиси шарифларда фуқаролар эл бахти-саодати учун қайғурадиган, одил ва оқил ҳукмдорлар амрига итоатда бўлишга даъват қилинади. Мўмин-мусулмонларимиз ана шуларга амал қилган ҳолда бундан кейин ҳам Сизнинг шу йўлдаги барча хайрли ишларингизни қўллаб-қувватлайдилар, унга ҳисса қўшаверадилар”, - Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши
“Халқ сўзи” газетасининг 1993 йил 15 май сонидан
@IslomKarimov
#Тарихий_сурат
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши.
Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов, Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси президентлари Борис Елцин ҳамда Нурсултон Назарбоевлар учрашуви.
Тошкент. Халқлар дўстлиги саройи. 15 май 1992 й.
@IslomKarimov
“9 майни Хотира ва қадрлаш куни деб номлаганимиз жуда тўғри иш бўлган”.
Тошкент, 2016 йил 9 май.
@Islam_Karimov_channel
#Тарихий_карточка
Президент Ислом Каримовнинг Ғалаба байрами муносабати билан қутлови
“Мустақил Ўзбекистон халқи фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 49 йиллигини нишонламоқда. Бу Ватанимиз тарихида ғоят муҳим аҳамиятга молик бир санадир... Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз ватандошлар!”, - Ислом Каримов
“Халқ сўзи” газетасининг 1994 йил 7 май сонидан
@IslomKarimov
#Foto_arxiv
Самарқанд обидалари билан танишиш
Россия Президенти Борис Ельциннинг МДҲ давлат раҳбарлари йиғилишида қатнашиш учун Ўзбекистонга қилган илк ишчи ташрифи.
Самарқанд, 1992 йил май.
@IslomKarimov
#Тарихий_сурат
Ислом Каримов совғаси
Покистон Бош вазири Беназир Бхутто Тошкентга ташрифи чоғида ўзбек ҳунармандлари томонидан тайёрланган гилам эсдалик совға сифатида тақдим этилди.
Гиламда Беназир Бхуттонинг портрети тасвирланган.
1995 йил май.
@IslomKarimov
#Тарихий_карточка
Франция президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи давом этмоқда
“Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари ўртасидаги мулоқот ва ўзаро музокаралар Тошкентдаги Халқлар Дўстлиги саройида бўлиб ўтди... “Франция ва Ўзбекистон ишончли ҳамкор бўла оладилар. Бунинг учун барча имкониятлар мавжуд”, - деб таъкидлади Франсуа Миттеран”
“Халқ сўзи” газетасининг 1994 йил 27 апрель сонидан
@IslomKarimov
Ўзбекистонга шу вақтгача Британиянинг қайси вазирлари келиб кетган?
Икки мамлакат муносабатлари тарихи ёдга олинди: шу кунгача Британиянинг қайси вазирлари Ўзбекистонга келган? Қироллик оиласидан-чи — қайси маликаю шаҳзодалар Ўзбекистон меҳмони бўлган?
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/23/great-britain/
@IslomKarimov | Facebook | Instagram
Тарихий давр кашфиёти
Ҳар бир даврнинг ўз қаҳрамонлари, намояндалари бўлади. Уларнинг жанговар, фавқулодда жасоратли фаолияти бутун бир халқ, миллат тақдирини ўзгартириб юборади.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов ҳам ўз даврининг тарихий кашфиёти сифатида ўзини намоён этди.
Азиз китобхонлар, кутубхона китоб жавонларидан ўрин олган мазкур китобда Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши, мустамлакачиликдан озод бўлиши, миллий давлатчиликка асос солиниш жараёнидаги тарихий ҳодисалар баён этилган.
Мазкур китоб билан яқиндан танишишни истаганларни кутубхонага таклиф этамиз.
👉🏼Локация
@IslomKarimov
Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Ислом Каримов номидаги кутубхонага А.Косыгин номидаги Россия давлат университетидан вакил - Алевтина Зозолева ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган мақсад –кутубхонанинг иш фаолияти билан жумладан, Ислом Каримов асарлари ва у хақидаги китоблар билан танишиш нияти борлигини изҳор этди.
Учрашув жараёнида А.Косыгин номидаги Россия давлат университети ҳамда Ислом Каримов номидаги кутубхона ўрталаридаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилинди. Жумладан, университет ҳамда кутубхонамиз ҳамкорлигида таълим ва фан соҳаларида маданий тадбирлар ва китоб кўргазмалари ташкил этиш масалалари кўрилди.
Меҳмон кутубхонага Ўзбекистон енгил саноати тарихи ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган, 2024 йилда Москвада нашр этилган “Деятельность Народного комиссариата легкой промышленности СССР в 1939-1942гг.” китобини совға қилди.
Суратда кутубхона мудири Дилором Шукурова ва меҳмон Алевтина Зозолева тасвирланган.
@IslomKarimov
#Тарихий_карточка
Президент Ислом Каримов жаноби олийларига
“Тошкентдаги элчимиз мамлакатимиз ўртасида барча соҳалардаги алоқаларни кенгайтираверади, мен эса Ўзбекистонга ташриф буюриш тўғрисидаги эзгу таклифингизни қулай пайтда қабул қилиш имконига эга бўламан, деб умид қиламан”, - Жон Мейжор, Буюк Британия бош вазири
“Халқ сўзи” газетасининг 1994 йил 28 май сонидан
@IslomKarimov
#Тарихий_сурат
Россия Президенти Владимир Путин ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов рафиқаси билан кутиб олмоқда
Тошкент аэропорти. 2000 йил.
@IslomKarimov
“Bolasisan O‘zbekistonning”
Xonanda Botir Qodirovning qo‘shig‘idan lavha (2016 yil)
@IslomKarimov
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида матбуот анжуманида Ислом Каримов қатнашди
“Одамлар қурбон бўлишига олиб келган бир қатор террорчилик ҳаракатлари, ваҳшийларча босқинчиликлар содир этилди. Оқибатда 169 киши ҳалок бўлди”
“Постда” газетасининг 2005 йил 19 май сонидан
@generalissimus_uzb
#Тарихий_карточка
Инсон хотираси - муқаддас
“9 майни нима учун Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонлаймиз деганда, мен аввало шуни айтаманки, бу кунда юрт озодлиги, халқимизнинг бугунги ҳаёти учун жонини фидо қилган ота-боболаримиз хотираси, жигарбандларини кутиб қалби фарёдга тўлган мунис онахонларимиз олдида бош эгамиз. Инсон хотираси – муқаддас. Шундай экан, мана бир йилдирки, бу майдонга келувчилар сафи узилмаётгани, зиёратчилар мармар лавҳаларда ота-боболари номларини кўриб, кўзларига ёш олаётганининг ўзи амалга ошираётган савобли ишларимизга берилаётган муносиб баҳо, деб ўйлайман”, - Ислом Каримов
“Халқ сўзи” газетасининг 2000 йил 10 май сонидан
@IslomKarimov
9 май – Хотира ва қадрлаш куни
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Учрашувда мажмуа раҳбари, тарих фанлари доктори Темир Ширинов Ўзбекистонда бир пайтлар кенг қўлланилган, собиқ иттифоқ даври руҳидаги “ғалаба”, “Улуғ Ватан уруши” тушунчалари ўрнига – ўтганларни хотирлаш, тирикларнинг эса қадрини жойига қўйишдек туйғуларни камол топтиришда ташаббускор бўлган Биринчи Президентимизнинг тарихий роли тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбирда сўзлаган Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда 62608-ҳарбий қисм вакиллари ҳам – Ислом Каримовнинг мустақил давлат мудофаа тизимининг асосчиси сифатидаги буюк хизматлари, унинг ғоят тинчликпарвар сиёсат юритгани, бугунгидек хотира тадбирлари – Ватан ҳимоячилари бўлмиш ёш аскарларнинг маънавий тарбиясида муҳим ўрин тутиши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.
@IslomKarimov
#Тарихий_карточка
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга “Ўзбекистон қаҳрамони” унвонини бериш тўғрисида
“Халқ сўзи” газетасининг 1994 йил 6 май сонидан
@IslomKarimov
#Тарихий_карточка
Мустақил Ватаннинг илк нишондорлари
“Кеча республика Вазирлар Маҳкамасида мустақил Ватанимизнинг биринчи олий нишони – “Соғлом авлод учун” орденини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлди”
“Халқ сўзи” газетасининг 1994 йил 3 май сонидан
@IslomKarimov
Рамзий маънога айланган фотосурат
Ислом Каримовнинг “Умид” жамғармаси грантларининг совриндорлари билан учрашуви чоғида тушган суратини кўпчилик яхши эсласа керак. Кейинчалик жуда машҳур бўлиб кетган ушбу тарихий фотосурат Президент Каримовнинг 1999 йил апрель ойида Вашингтонга қилган ташрифи чоғида олинган.
Фотосурат чиндан ҳам рамзий маънога эга бўлиб, Мустақил Ўзбекистон асосчисининг ёш ўзбекистонликларга нисбатан умидини ифода этди. 1990 йиллар охири – 2000 йиллар бошида ёшлар бу суратга катта ҳавас билан қарар эдилар. Дарҳақиқат, у чиндан ҳам ёшларни ўқишга, ривожланишга ва тинимсиз янги билимларни эгаллашга илҳомлантирар эди.
@IslomKarimov
#Тарихий_карточка
Самолётсозлик заводи билан танишув
“20 апрель куни Хитой бош вазири Ли Пэн жаноблари республикамиз президенти Ислом Каримов ҳамроҳлигида Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасига ташриф буюрди... Корхона ҳовлисидаги ҳали бўёғи қуриб улгурмаган Ил-76ТД ва Ил-114 самолётлари Ли Пэн жанобларида ҳам, делегация аъзолари ва хитойлик журналистларда ҳам катта қизиқиш уйғотди”
“Халқ сўзи” газетасининг 1994 йил 21 апрель сонидан
@IslomKarimov