islomkarimov | Неотсортированное

Telegram-канал islomkarimov - Islom Karimov

3754

Подписаться на канал

Islom Karimov

#Архив

Президент Ислом Каримов 2001 йил апрел ойида Германияга расмий ташрифи чоғида Дрезден шаҳридаги “The Green Vault” музейи раҳбарига Темурийлар тарихи ҳақида маълумот бермоқда

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

Ислом Каримов Абу-Даби шаҳридаги Бирлашган Араб Амирликлари биринчи Президенти шайх Зоид бин ­Султон Ол Наҳаён масжиди ва мақбарасида.

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

#Биласизми

Рамазон ҳайити дам олиш куни

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов Муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига кўра, “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилган.

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

#Табрик

“Табиат уйғониб, гул-чечаклар очилиб, атроф яшил либосга бурканиб бораётган шу кунларда яшариш ва янгиланиш фасли бўлмиш Наврўзи олам юртимизга кириб келиши билан сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни чин қалбимдан табриклаш, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурмат ва самимий тилакларимни изҳор этиш – мен учун катта бахтдир.
Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!”

Президент Ислом Каримовнинг Наврўз байрами
муносабати билан Ўзбекистон халқига табриги матнидан.
2016 йил 21 март.

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

🌷Наврўз шодиёналари. 1993 йил, март. Тошкент, Халқлар дўстлиги майдони.

🎥 2-видео. Ўша даврларда ҳам исириқ машҳур.

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

Бугун Мираброр Усмонов хотираси чуқур эҳтиром билан ёдга олинди

Бунёдкор стадиони олдида Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов айнан Мираброр Усмонов билан бирга болаларга ишонч бағишлайдиган гапларни айтиб, уларга мақсад сари олға интилиш кераклигини уқтирганлари акс этган видео.

2019 йилнинг 15 март санасида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясининг собиқ президенти Мираброр Усмонов вафот этган эди. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!


@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

“Юрак ва қалблардаги энг эзгу ниятларни шу майдон билан боғлаб, унга Эзгулик номини бердик”

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

Архив: Ислом Каримовнинг байрам табриги

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табриги матни 2016 йил 5 март, шанба куни ЎзА томонидан эълон қилинган эди.

Батафсил: https://birinchi-prezident.uz/?p=949

Читать полностью…

Islom Karimov

#Zulfiya_109

Bugun 1-mart Zulfiyaxonim tavallud topgan kun 💐

🔹Birinchi Prezidentimiz Islom Karimov 1999-yil 10-iyul kuni “Zulfiya nomidagi davlat mukofotini ta’sis etish bo‘yicha takliflarni qo‘llab-quvvatlash to‘g‘risida”gi Farmonini e’lon qilgan.

🔸2015-yil-3 mart kuni Prezident I.Karimov Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti bilan taqdirlash to‘g‘risidagi qarorini imzoladi.

-----------------------------

📹 O‘zbekiston xalq shoirasi, jurnalist, tarjimon va jamoat arbobi Zulfiya Isroilovaga O‘zbekiston Prezidenti Islom Karimov tomonidan “Do‘stlik” ordenining topshirilishi.

Toshkent. 20-sentyabr, 1994-yil.

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

1999 yil 16 fevral'.
Soat 10.42.


Toshkentda portlash ovozi eshitildi. Dastlabki portlash Yusuf Xos Xojib ko‘chasida – Ichki ishlar vazirligi yaqinida yuz berdi.

Soat 10.55 da Sharof Rashidov ko‘chasida, sobiq "Iskra" (undan keyin "Nodirabegim") kinoteatri yonida ikkinchi portlash yuz berdi...

Uch daqiqadan so‘ng esa Vazirlar Mahkamasining shundoq ostida uchinchi avtomashina portladi...

Xo‘sh, aslida o‘sha kuni nima voqea yuz bergandi?

Portlashning ortida kimlar, qaysi kuchlar turgan?

Quyidagi fil'mda bu haqda batafsil hikoya qilinadi.

Vaqtingizni va megabaytingizni qizg‘anmang. Bugun ko‘pchilik deyarli unutayozgan o‘sha mash'um va qonli voqea haqida batafsil ma'lumot olasiz.

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

#IslomKarimov86

Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуаси.
2024 йил 30 январь. Тошкент.

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

#IslomKarimov86

Ислом Каримовнинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақида фильм-портрет


@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

#IslomKarimov86

«Президент соҳибқироннинг қўлидаги байроқни олдиртириб ташлаган» — Тошкентдаги Амир Темур ҳайкали тарихи


Ислом Каримов муҳокама иштирокчиларидан „Подшолар байроқ олиб юрганми?“, деб сўраганидан кейин ҳамма жим бўлиб қолди. Шундан сўнг Ислом Абдуғаниевични кўзи менга тушиб, „Сиз ёзувчисиз, тарихни яхши билишингиз керак, бу борада фикрингиз қандай?“, деб сўради.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2024/01/28/amir-temur/

Читать полностью…

Islom Karimov

#IslomKarimov86

«Millat qachon ulug‘ maqsadlarga erishadi?»


@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

#Тарихий_карточка

"Иттифоқ таркибидан чиққан кўпгина мустақил давлатлар оғир кунларни бошдан кечиряпти. Бу ҳол, ўз навбатида, айрим кучларга эски тузумни – собиқ Иттифоқни тиклаш билан боғлиқ даъватларни илгари суришига асос бўлаётгани ачинарлидир. Ўзбекистон ҳукумати ва халқи бундай шов-шувларга учмайди. Кишиларимиздан меҳр-оқибатли, сабр-тоқатли бўлишларини, айни пайтда, сезгирликни йўқотмасликларини сўраган бўлардим", - президент Ислом Каримов.

"Тошкент оқшоми" газетасининг 1994 йил 15 апрель сонидан

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

​​Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов Ислом Каримовни хотирлаб:

«Мустақиллик ўзидан ўзи келгани йўқ. Муҳтарам Президентимиз ақл-заковати, шуури, қолаверса, қаттиққўллиги, ўз халқини ҳаддан ташқари яхши кўриши оқибатида мустақилликни қўлга киритди».

“Учрашганимда ҳам, саҳнага чиққанимда ҳам, икки кўзи гўёки менда тургандек туюларди менга”.

“Москвадаги Ислом Каримов ҳайкали тирикка ўхшайди менинг назаримда. Ислом Абдуғаниевич Регистондан ташқарига чиқиб келаётгандек. Баданларим жимирлаб кетди кўриб. Ўша ерда икки соат турган бўлсак, икки кўзим Ислом Абдуғаниевичда бўлди. Гўё ўша ерда ҳам менга қараб турганга ўхшарди”.

Читать полностью…

Islom Karimov

"Энг муҳим, энг катта бахт менинг фикримча, жамиятга, халққа, элга, ота-онага хизмат қилиш ва ўзини номини доимо пок сақлаш"

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

Наврўз айёми 🌸
2015 йил

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

🌷Наврўз шодиёналари.
1993 йил, март. Тошкент, Халқлар дўстлиги майдони.

🎥 3-видео. Изоҳсиз...

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

🌷Наврўз шодиёналари. 1993 йил, март. Тошкент, Халқлар дўстлиги майдони. Мустақилликка эришилгандан бир ярим йил ўтиб.

🎥 1-видео. Ислом Каримов барча билан кўришиб чиқмоқда.

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

Оқсарой узра қор ёғди: оппоқ-оппоқ, паға-паға...

Тошкент. 14.03.2024 йил.

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

​​“Сизни телеэкранда кўрганман”

"Биринчи Президентимиз бошқа соҳалар қатори фермерчиликка ҳам асос солдилар. Ер ўз эгасини топди. Халқимиз мулкдор бўлди. Бу инсон Фарғонага келганида деҳқонлар, тадбиркорлар, фермерлар билан учрашардилар. Ўзларининг қимматли маслаҳатларини бериб, кучимизга куч, ғайратимизга-ғайрат бахш этардилар. Мен ҳам улар билан бир неча бор суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлганман.

Фарғонага ташрифи чоғида: “Сизни телеэкранда кўрганман, танидим, сиз ўша фермер опамисиз”, деб мен билан кўришганлар. “Сизнинг меҳнатсеварлигингиз, жасоратингизга қойил қолдим”, дея эътироф этиб, мени қаттиқ бағрига босган эди.

Ҳар сафар вилоятимизга ташриф буюришганида албатта мен билан суҳбатлашар, халқимизнинг кайфияти, орзу умидларини сўрар эди. Самимий муносабати, меҳнаткаш инсонларни қадрлаб, уларни янада рағбатлантиришидан қувониб кетардим".

Лолахон Муродова,
Олтиариқ тумани “Нурли обод” фермер хўжалиги раиси
.

Шу кунларда юртимизда Лолахон Муродова таваллудининг 66 йиллигига бағишланган хотира тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

O‘zbekiston xalq artisti Munojat Yo‘lchiyeva: "U kishi haqida faxrlanib, sog‘inib gapiramiz"

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

Каримов Толибон билан учрашганми?

1999 йил, 19 июль. Президент Ислом Каримов Тошкентда иш бошлаган Афғонистон муаммолари бўйича «6+2» гуруҳининг учрашувида иштирок этган. Анжуман ниҳоясида «Афғонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этишнинг асосий тамойиллари тўғрисида»ги Тошкент декларацияси имзоланган.

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

#IslomKarimov86

Биринчи Президент хотираси ёд этилди

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию памятника Исламу Каримову в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Islom Karimov

#IslomKarimov86

"Худонинг назари тушган халқмиз, давлатмиз.
Бундан азизроқ неъмат борми?"


@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

#IslomKarimov86

“Milliy istiqlol mafkurasi davlatimiz fuqarolarini ulug‘ maqsad yo‘lida qalban birlashtirishga ko‘maklashishi kerak”
– Islom Karimov

@IslomKarimov

Читать полностью…

Islom Karimov

#IslomKarimov86

Islom Karimov tavallud topgan sana — 30-yanvar har yili keng nishonlanadi.


Bu O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyev tomonidan 2017-yil 25-yanvar kuni imzolangan «O‘zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti Islom Abdug‘aniyevich Karimovning xotirasini abadiylashtirish to‘g‘risida»gi qarorda belgilab qo‘yilgan.

Qaror «xalqimizning samimiy tilaklari va xohish-irodasidan kelib chiqib, ona Vatanimiz mustaqilligi, el-yurtimiz ravnaqi yo‘lidagi buyuk tarixiy xizmatlarini inobatga olib, O‘zbekistonning Birinchi Prezidenti, O‘zbekiston Qahramoni Islom Abdug‘aniyevich Karimovning yorqin xotirasini abadiylashtirish maqsadida» qabul qilingan.

@IslamKarimov

Читать полностью…
Подписаться на канал