«Islom dini — bu ota-bobolarimiz dini, u biz uchun ham imon, ham axloq, ham diyonat, ham ma'rifat ekanini unutmaylik»
@IslomKarimov
Академик, таниқли адабиётшунос Наим Каримов 91 ёшида вафот этди.
Ислом Каримов фонди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Наим Каримов вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
@IslomKarimov
“Bu hayotda ma'naviyatsiz hech qachon odamiylik va mehr-oqibat, baxt va saodat bo‘lmaydi”
@IslomKarimov
#Рассомлар_ижодидан
“Самарқанд ўғлони”
Мато, мойбўёқ 150Х90 см. 2017 й.
Муаллиф, Ўзбекистон халқ рассоми Тўра Курязов
@IslomKarimov
11 сентябр ҳужумлари қурбонларини хотирлаш маросими
Ислом Каримов 2001 йил 11 cентябрь куни Нью-Йорк ва Вашингтонда рўй берган фожиали ҳодисалардан роппа-роса уч ой ўтиб, Австрияга сафари давомида мазкур мамлакат Федерал Президенти Томас Клестиль ҳамроҳлигида АҚШнинг Венадаги элчихонасига ташриф буюрди ва теракт қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо этиб гулчамбар қўйди, Америка халқига ҳамдардлик билдирди.
@IslomKarimov
#Архив
2016 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида мамлакатнинг ўша вақтдаги бош вазири Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон президенти вазифа ва ваколатлари вақтинча юклатилди.
Батафсил: 👇
https://www.youtube.com/watch?v=ehLaXQq6o8U
@IslomKarimov
«Бутун ҳаётини ўзбек халқи ва давлатининг боқийлигига ва тараққиётига бағишлаган жаноб Каримов ўзининг намунавий бошқарувчилик сифатлари орқали сўнгги чорак асрда Ўзбекистонни минтақа ва дунёда муҳим давлат даражасига кўтариб, мамлакатга тинчлик, фаровонлик ва барқарорлик тақдим этди».
Режеп Таййип Эрдўғон,
Туркия Республикаси Президенти.
2016 йил, сентябрь
@IslomKarimov
Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муборак бўлсин, азиз ватандошлар!
@IslomKarimov
🇺🇿 1991 йил 31август.
Ўзбекистон биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан мустақиллик куни эълон қилинаётган лаҳзалар.
@IslomKarimov
Татьяна Акбаровна Каримовани туғилган кунлари билан самимий муборакбод этамиз!
💐💐💐
Поздравляем Татьяну Акбаровну Каримову с Днем рождения!
💐💐💐
islam_karimov_channel
🇺🇿 Мустақиллигимизга 32 йил
"Ўзбекистондаги олтинларни мана шу тирноқларим билан қазиб оламан"
Ўзбекистон Қахрамони Абдулла Орипов Рижков ва Каримовнинг зиддиятли суҳбатини ёдга олди
@IslomKarimov
#Rassomlar_ijodidan
«Vatan haqidagi o‘ylar»
Mato, moybo‘yoq 82X62 sm. 2017 y.
Muallif, rassom Shomansur Qurbonov
@IslomKarimov
"Shuncha sinovlardan, shunday bo‘ronlardan o‘tdik. Lekin, o‘zimizni saqladik. Saqladik degani shu bo‘ldiki, bizlar nima uchun bu yerda yashayapmiz? Bu zamon albatta o‘tadi, lekin xalq qoladi..."
@IslomKarimov
“Биз шу азиз диёрда нафақат фарзандларимиз, балки невара-чевараларимиз, йироқ-йироқ авлодларимиз ҳам тинч-омон, фаровон, бахтли-саодатли, маърифий ҳаёт кечиришини, Ўзбекистон деган юрт, ўзбек деган ном дунё тургунча туришини истаймиз” — Ислом Каримов
@IslomKarimov
#Muqaddas_qadamjolar
#Bilasizmi?
Abu Mansur al-Moturidiy maqbarasi
2000 yil O‘zbekistonda olim va faylasufning 1130 yillik yubileyi keng nishonlandi. Al-Moturidiy ilmiy merosini o‘rganish mavzusida o‘tkazilgan xalqaro anjumanda dunyoning ko‘p mamlakatlaridan kelgan olimlar ilmiy ma'ruzalari bilan qatnashdi.
XX asrning 30-yillarida buzib tashlangan maqbara o‘rnida O‘zbekiston Respublikasi Birinchi Prezidenti Islom Karimovning tashabbusi bilan qaytadan me'moriy majmua bunyod etildi. Uning markazida olimning maqbarasi qad rostladi. Uni barpo etishda o‘zbek milliy me'morchilik maktabining ilg‘or an'analari qo‘llandi.
@IslomKarimov
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
@IslomKarimov
Илк Мустақиллик байрами қандай нишонланган?
Ўзбекистон мустақиллигининг бир йиллиги қаерда ва қандай ўтказилган? Унга ким режиссёрлик қилган? Ислом Каримов ва режиссёр мунозарасига нима сабаб бўлганди?
2022 йилда «Газета.uz» 1992−2001 йиллардаги байрамлар ташкилотчиларидан бири, байрамшунос Усмон Қорабоев билан суҳбатлашиб, айни шу саволларга жавоб олганди. Мазкур мақолани эътиборингизга қайта ҳавола қиламиз:
www.gazeta.uz/uz/2022/09/01/independence/?utm_source=push&utm_medium=telegram
#Хотира
Севгимиз бизни бирлаштирган ва куч бағишлаган
“Турмуш қурган пайтимизда Ислом Абдуғаниевич ҳар томонлама шаклланган шахс эди. Ўшанда шахсияти ва қарашларини тушунганман. Уларни мураккаб ва машаққатли, аммо буюк келажак қарши олишини сезганман, қийинчиликларни енгиб ўтишига ишонганман. Биз умримиз мобайнида ҳамиша бирга бўлганмиз. Севгимиз бизни бирлаштирган ва куч бағишлаган. Қайғуни ҳам, шодликни ҳам бирга баҳам кўрганмиз. Ислом Абдуғаниевич учун энг асосийси иш бўлган ва мен бу ҳолатга ҳар доим тўғри қараганман. Шу боис ҳам ўз устимда ишлаб, ўсишга ва турмуш ўртоғимни қўллаб-қувватлашимга тўғри келган. Шундай инсон билан яшаганимдан, ўз тақдиримдан миннатдорман” – Татьяна Акбаровна Каримова
@IslomKarimov
#Рассомлар_ижодидан
«Ёшликдаги орзулар»
Рассом Владимир Мазитов
Мато, мойбўёқ 80х180 см. 2018 йил.
@IslomKarimov
Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев ҳақида.
"ОМАДИНГИЗНИ БЕРСИН, ҚАДАМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!"
@IslomKarimov