🇺🇿 Мустақиллигимизга 32 йил
«Мана шу тинчлик, мана шу барқарорлик, эртанги кунимизни ҳимоя қилишга мен жонимни беришга тайёрман. Бу қалбимдан, бутун вужудимдан айтилаётган гап»
@IslomKarimov
Рaвшан Эрматовнинг Ислом Каримов ҳайкали очилиши маросимидаги нутқидан лавҳа
@IslomKarimov
"Сиз белини қисиб қўйган спортчилар олтин медал олиб келяпти"
- Ришод Собиров
@IslomKarimov
🇺🇿 Мустақиллигимизга 32 йил
#Биласизми
Мустақиллик ва Эзгулик Монументи – Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ғояси билан бунёд этилган меъморий – бадиий мажмуа.
@IslomKarimov
#Рассомлар_ижодидан
«Ёшликдаги орзулар»
Рассом Владимир Мазитов
Мато, мойбўёқ 80х180 см. 2018 йил.
@IslomKarimov
"Биринчи Президентимиз ҳурматли Ислом Абдуғаниевичнинг ёнида бўлганман. Ҳамма томошабин эди".
@IslomKarimov
#Биласизми?
Тошкентда оилавий дам олиш учун қаерга бориш мумкин? “Оқсарой”га, албатта!
Дам олиш кунлари оила аъзоларингиз билан қизиқарли ва мароқли ўтиши мумкин бўлган жой ҳақида ўйлаяпсизми? Ташвишланманг! Бу борада “Оқсарой”га ташриф буюришингизни тавсия этамиз.
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуа ҳовлисида манзарали ноёб ўсимликлар ва дарахтлардан баҳраманд бўлиб, хушманзара жойларида сайр қилиш мумкин. Шунингдек, мажмуада кўргазмалар зали ҳам жойлашган. Биринчи Президентимизга тегишли бўлган ўнлаб муҳим тарихий расмлар, суратлар, ҳайкалтарошлик намуналари ва видеоматериаллар ана шу масканда кенг оммага ҳавола этилмоқда.
Мажмуа ҳовлиси соат 9:00 дан 22:00 гача, кўргазмалар зали эса соат 10:00 дан 17:00 гача ишлайди. Иш вақти ҳар куни. Кириш бепул.
Ҳам маданий, ҳам маънавий ҳордиқ чиқаришингиз тилакдошимиз. 😊
@IslomKarimov
«Бахтли болалик кафолати»
Холст, мойбўёқ 190х115 см.
Сурат муаллифи, Чигдем Бучак Телли (Туркия) 2014 йил.
@IslomKarimov
"Минор масжидининг ташаббускори, меъмори Биринчи Президент бўладилар"
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
@IslomKarimov
Дорогие мои друзья, к сожалению, в интернете появилась сознательно искаженная информация, связанная с выложенной ранее мною фотографией - якобы на моем бюллетене не было отмечено ни одного кандидата. Поэтому я считаю нужным внести ясность.
Вот увеличенный оригинал выложенной фотографии, на которой ясно виден мой выбор.
Давайте будем добрее и бережнее друг к другу.
Татьяна Каримова
Ғурур ва ифтихоримиз рамзи
2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун
“Миллий тимсоллар ва рамзларнинг ҳар бири миллий ғуруримизни юксалтиришга хизмат қилади. Уларнинг ҳар бири — катта бир дарслик, кучли тарбия воситасидир”— Ислом Каримов
@IslomKarimov
#Tarixiy_video
Islom Karimov Amerikada
Tarixiy uchrashuvlar, muzokaralar, kelishuvlar
@IslomKarimov
#Rassomlar_ijodidan
Prezident Islom Karimov
Rassom, “Shuxrat medali” sohibasi Zebiniso Sharipova
Mato, moybo‘yoq 80x100 sm. 2002 yil.
@IslomKarimov
#Tarixiy_kun
O‘zbekiston Suvereniteti deklaratsiyasi qabul qilinganiga 33 yil to‘ldi
1990 yilning ayni shu kuni, o‘n ikkinchi chaqiriq O‘zbekiston SSR Oliy Kengashi II cessiyasida mazkur tarixiy hujjat qabul qilingan edi.
O‘zbekiston o‘sha kezlar SSSR tarkibida bo‘lib, respublikaning siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy va madaniy hayotiga doir masalalarni mustaqil hal etish imkonidan mahrum edi. Mamlakatimiz ijtimoiy-iqtisodiy taraqqiyot darajasi bo‘yicha ittifoqdosh respublikalar orasida so‘nggi o‘rinlardan birini egallagan, amalda sosialistik lager' uchun xomashyo manbasiga aylanib qolgan edi.
Deklaratsiyada O‘zbekiston SSR davlat hokimiyati vakolatiga ichki va tashqi siyosatga tegishli barcha masalalar, shuningdek, ittifoqdosh respublikalar va boshqa davlatlar bilan munosabatlarni belgilash hamda amalga oshirish kirishi alohida qayd etildi. Davlat hokimiyati respublika hududiga kiradigan barcha tarkibiy qismlar ustidan amalga oshirilishi kafolatlandi.
O‘zbekiston SSR Oliy Kengashi huquqiy demokratik davlat barpo etish borasida qat'iy qaror qabul qilinganini ma'lum qildi. Endilikda Moskva tomonidan qabul qilingan barcha qarorlar respublika hududida qonuniy kuchga kirmog‘i uchun O‘zbekiston SSR Oliy Kengashi tomonidan tasdiqlanishi lozim edi. Shu bilan birga, “davlat suvereniteti”, “davlat chegarasi” kabi atamalar joriy etilib, ularning daxlsizligi e'lon qilindi.
Bu hali to‘liq davlat mustaqilligini anglatmas edi, ammo O‘zbekiston yillar mobaynida yig‘ilgan iqtisodiy-siyosiy muammolarni o‘zbek xalqining ko‘p asrlik an'analari, e'tirof etilgan xalqaro huquq me'yorlari, umuminsoniy qadriyatlar hamda demokratik tamoyillar asosida nisbatan mustaqil holda hal etishga kirishmog‘i mumkin edi.
Pirovardida, ushbu deklaratsiya asosida “O‘zbekiston Respublikasining Davlat mustaqilligi asoslari to‘g‘risida”gi qonuni, O‘zbekiston Respublikasining Konstitusiyasi kabi fundamental ahamiyatga ega huquqiy hujjatlar qabul qilindi.
@IslomKarimov
Қайғули хабар... Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Олов тутган одам” китоби муаллифи Луқмон Бўрихон вафот этди.
“Олов тутган одам” романи Ислом Каримов фонди коʻмагида чоп этилган. Асарда Ислом Абдуғаниевичнинг 1986-1989-йилларда Қашқадарё вилояти раҳбари сифатида ишлаган даври, ўша йиллардаги республиканинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳақида ҳикоя қилинади.
Луқмон Бўрихон ана шу тарихий замонни, ўша давр ижтимоий ҳолатини маҳорат билан очиб бера олди. Муаллиф китобни ёзишда турли тарихий манбалар ҳамда қаламга олинган воқеаларни ўз кўзи билан кўрган қашқадарёликларнинг шоҳидликларига таянган.
Луқмон Бўрихоннинг барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Унинг хотираси ҳамиша ўқувчилари қалбида яшайди... Аллоҳ охиратларини обод қилсин...
Татьяна Каримова
Манбаа: https://www.instagram.com/p/CvJzlF4tVsI/?utm_source=ig_web_copy_link&igshid=MzRlODBiNWFlZA==
#Бугун_туғилган_кун
24 июль – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев таваллуд топган кун
Шавкат Миромонович 66 ёшни қаршиладилар. 💐
@IslomKarimov
#Рассомлар_ижодидан
Президент Ислом Каримов
Мато, мой бўёқ. 166Х105 см.
Сурат муаллифи: Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми Собир Рахметов.
@IslomKarimov
«Президент „Ҳумо қуши мағрур юқорига қараб туриши лозим“ деганди»
Ўзбекистон герби муаллифи Анвар Мамажонов гербнинг яратилиш жараёни, унинг якуний вариантини танлашда президент Ислом Каримовнинг ўрни ҳақида гапириб берди.
Батафсил:
https://birinchi-prezident.uz/?p=1362
@IslomKarimov
“Менга Ўзбекистонда нима учун маданият қадимий, деб савол берса шундай дердим: Авваламбор динимиз туфайли. Ислом дини бўлмаса агар, бизлар ҳеч қанақа бундай маданиятга эга бўлмасдик.
Халқ қачон халқ? Унинг маънавияти бўлса, қадрияти бўлса, муқаддас дини бўлса, ўзига хос ва ўзига мос, минг йиллар давомида шаклланган тафаккур ҳамда эътиқоди бўлса, онги, иймони бўлса. Бу бўлмаса агар, ҳеч нарса бўлмайди”
@IslomKarimov
"Қабул қилинган қонунларни сўзсиз бажариш - бизнинг яккаю-ягона йўлимиз"
@IslomKarimov
#Тарихий_сурат
“Ҳеч бир куч мамлакатни спортчалик дунёга тез танита олмайди”
Суратда: Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов, Халқаро олимпия қўмитаси Президенти Хуан Антонио Самаранч, спорт гимнастикачилари Анастасия Дзюндзяк ва Оксана Чусовитина.
Тошкент, 1996 йил.
@IslomKarimov
“Ma'naviyat - insonni ruhan poklanish, qalban ulg‘ayishga chorlaydigan, odamning ichki dunyosi, irodasini baquvvat, iymon-e'tiqodini butun qiladigan, vijdonini uyg‘otadigan beqiyos kuch, uning barcha qarashlarining mezonidir”
@IslomKarimov