“Бу ҳаёт, бу умр Амударё сувидек тез ва шиддат билан ўтиб кетади, лекин инсоннинг эзгу ишлари, эзгу хотираси боқий яшайди”— Ислом Каримов
@IslomKarimov
"Ҳеч нарсани аяганимиз йўқ"
📹 Минор масжидининг очилиш маросимида.
Тошкент. 2014 йил. Октябрь.
@IslomKarimov
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мажмуага Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Низом Мирзозода раҳбарлигидаги қўшни давлат делегацияси ташриф буюрди.
Мажмуа очилишидаги тажриба, унинг мақсади, ташкилий тузилмаси ҳамда вазифалари билан яқиндан танишиш ниятида келган меҳмонлар дастлаб Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, икки халқ учун ҳам бирдек ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлган улуғ шахс – Ислом Каримов ҳайкали, шунингдек, у узоқ йиллар бевосита фаолият юритган Оқсарой қароргоҳини зиёрат қилишди.
Уларга мажмуа Васийлик кенгаши аъзоси, Биринчи Президент рафиқаси Татьяна Каримова ҳамроҳлик қилдилар.
@IslomKarimov
🔴 Неосовет иттифоқи ҳеч қачон бўлмайди
🎥 Тўлиқ видео
“Совет иттифоқи қайта тикланиши” ғояси ҳавода айланаётгандек. Айниқса МДҲ давлатларининг яқинда Кремлда ўтган йиғилишида бунга очиқ ишоралар янграгандек. Бу алоқалар Ўзбекистон учун олдинга қадамми ёки биз четлашишга интилаётган ўтмишга боғланишимиз хавфи борми?
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги уларнинг ўтмиши уйқаш бўлгани билан келажаги бўлак. Уларнинг ҳар бири бугун ўз йўлида бормоқда. Аммо, ташкилот келажакдан кўра кўпроқ урғуни ўтмишга бераётгандек.
Telegram | Instagram | uzdiplomat">You Tube | Facebook | X
📹 Академик Бахтиёр Назаровнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши тарихи ҳақидаги суҳбат
@IslomKarimov
#Тарихий_сурат
Бугунги шиддатли даврда чинакам маънавиятли ва маърифатли одамгина инсон қадрини билиши, ўз миллий қадриятларини, миллий ўзлигини англаши, эркин ва озод жамиятда яшаш, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин эгаллаши учун фидоийлик билан кураша олиши мумкин – Ислом Каримов
Суратда: АҚШ президентининг рафиқаси Ҳиллари Клинтоннинг Самарқандга қилган ташрифи чоғида. 1997 йил.
@IslomKarimov
#Тарихий_сурат
Ал Бано: Ислом Каримов қуёшли Ўзбекистондан эсдалик сифатида менга миллий зарбоф тўн совға қилганди
"Ўзбекистонга келганим, Тошкент ва Самарқандда бўлганимни доим мамнунлик билан эслайман. Ўшанда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан танишиш насиб этганди. Бу ҳаётимдаги энг бетакрор лаҳзалардан бири бўлиб қолди. Ислом Каримов қуёшли Ўзбекистондан эсдалик сифатида менга миллий зарбоф тўн совға қилганди.
Халқларимиз ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик бундан буён янада мустаҳкамланишига ишончим комил".
Суратда: Ислом Каримов ва италиялик машҳур хонанда Ал Бано
"Шарқ тароналари" фестивали 2011 йил август, Самарқанд. Регистон майдони.
@IslomKarimov
Бугун Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этган кун.
Оллоҳ таолодан раҳматли Биринчи Президентимизнинг Ватан озодлиги, юрт тинчлиги, миллий ва диний қадриятларимизни тиклаш ва эл фаровонлиги йулидаги солиҳ амалларини қабул айлашини ва оҳиратларини обод қилишини сўраймиз.
Жойингиз жаннатда бўлсин. Қалбимизда абадий яшайсиз... 🤲
@IslomKarimov
Жараён. Ислом Каримов номидаги Ёдгорлик мажмуасига Туркиялик бир гуруҳ жамоат ташкилотлари вакиллари ва олимлар ташриф буюрди.
Учрашувда мажмуа Васийлик Кенгашининг аъзоси Татьяна Каримова Биринчи Президент раҳбарлигида халқимизнинг мустақилликка эришиши, ёш давлатнинг халқаро майдонда ўрин эгаллаши ва нуфузини юксалтиришига оид тарихий воқеаларни сўзлаб бердилар.
Татьяна Акбаровна меҳмонларни мажмуа ҳудудида жойлашган, аввалари “Қабуллар уйи” ҳозирда 50 минг нусҳадан иборат ноёб нашрлар жамланган Ислом Каримов номидаги кутубхона фаолияти билан таништирдилар.
Туркияликлар самимий қабул учун миннатдорлик билдирдилар.
@IslomKarimov
Тарихий лавҳа
Президент Ислом Каримов Украинада халқ билан учрашиб, мулоқот қилмоқда.
Киев. 1998 йил.
@IslomKarimov
“У мамлакатни асраб қолди”
Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим 80-йиллар охирини эслади.
@IslomKarimov
Ислом Каримов: “Биз конфедерация тарафдори”
“Маълумки, Ўзбекистон давлат мустақиллигини эълон қилгани билан республика бир неча ўн йилликлар мобайнида вужудга келган алоқани бузмасликни, ягона иқтисодий ҳамкорликда қолиб, шунингдек, янги Иттифоқ шартномасига имзо чекишни ҳам режалаштирмоқда”
“Халқ сўзи” газетасининг 1991 йил 23 октябрь сонидан
@tarixkart
Оқсаройда қабул
“Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 20 октябрь куни Оқсаройда НАТО бош котиби Яап де Хооп Схефферни қабул қилди.
— Ўзбекистон НАТО билан муносабатларни қадрлайди ва ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантириш тарафдори, — деди Ислом Каримов”
“Халқ сўзи” газетасининг 2004 йил 21 октябрь сонидан
@tarixkart
Хотира. Япония императори Акихито билан учрашувдаги қизиқарли ҳолат ҳақида
@IslomKarimov
Агар уруш бўлса — бу охирги уруш бўлади
Ислом Каримовнинг янги кенг кўламли уруш ўта хавфли экани ҳақидаги фикрлари.
Тошкент, ШҲТ саммити, 2016 йил июнь.
@islomKarimov
#Хотира
1999 йилнинг 22 декабри. Ҳукумат мажлисларидан бирида 90 ёшга яқинлашган отахон оташин нутқ сўзлади:
“Мен 63 йил ўқитувчилик қилдим, орадан 45 йил ўтиб, ўқувчиларим, яъни сизнинг синфдошларингизнинг умумий тушган суратини тақдим этаман”.
У шундай деб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ўзи билан олиб келган фотожамланмани тақдим этди. Бутун зални қарсак, олқиш овози тутди.
Бу Ислом Каримовни ўқитган, унга ҳарф танитган, илм йўлида қўлини тутган устози эди...
@IslomKarimov
Кузда ҳам баҳор таровати мужассам маскан
Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси кўҳна шаҳарнинг кўркам масканига айланган.
Самарқанддаги биринчи мусулмон масжиди ва меъморий обидаси сифатида эътироф этиладиган масжид Қутайба ибн Муслим томонидан қурилиб, «Ҳазрати Хизр» номи билан аталган.
Ушбу муборак маскан ёнида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси барпо этилгач шаҳардаги энг гавжум зиёратгоҳга айланди. Кўркам ва обод маскан куз фасли бўлишига қарамай баҳор тароватига эга бўлиб турибди. Турфа анвойи гуллар атрофидаги капалаклар муқаддас қадамжонинг бетакрор, бебаҳо эканлигидан далолат.
@IslomKarimov
Ислом Каримовни одамлар қандай эслашади?
Uzdiplomat.uz буни аниқлаш учун сўровнома ўтказди.
@IsomKarimov
Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланади
Халқ соғинчи
Муродилхон Оббосхонов
Фарғона вилояти, Қува тумани
@IslomKarimov
Бугун, Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, Қуръон тиловат қилинди.
Биринчи Президентимизнинг юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, аҳоли турмушини яхшилаш борасидаги хизматлари ёдга олинди.
Хотира тадбирлари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.
@IslomKarimov
«Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!»
@IslomKarimov
🇺🇿 Мустақиллигимизга 33 йил
Жараён. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчилари Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб, мажмуанинг кутубхона фонди билан яқиндан танишди.
@IslomKarimov