Рамазонда
Тунда. Сокинликда. Шаҳарда уйқу.
Қалбимда нимадир милтиллайди жим.
Осмон упасини қора сургану,
Ортида балқийди нурафшон тилсим.
Менинг юрагимга кўзгу бир юлдуз,
Демак бошқалари бошқа дилларга.
Ҳали тараддудин этгунча кундуз,
Бедорлик элтади қайси йўлларга...
Бекат кўп, хаёллар чиптадек бисёр,
Аммо бу кечанинг манзили аниқ.
Жуфтланган қўлларинг энг тоза дастёр,
Иймонинг олгинда, юрагингга чиқ.
Иста самоларга парвоз эт бир он,
Иста ичингдаги уммонга чўккин.
Балки баъзилари бўлганди ёлғон,
Бу гал кўз ёшингнинг ростини тўккин...
✍ Гулноза Каримова
Xayrli kun!
Barcha ro'zadorlarimizga Olloh o'zi sabr bersin va gunohlarimizni o'zi kechirsin!
Ramozan oyi muborak!
Mana shu vatanim uchun man kurashmasam yana kim kurashadi?!Shunaqa o'ylaydigan bolani yoki qizni ko'rsam manda qanot paydo bo'ladi!-I.Karimov
Читать полностью…Nukus shahridagi ko‘chalardan biriga Islom Karimov nomi berildi.
O‘zbekiston Respublikasi Birinchi Prezidenti Islom Karimovning xotirasini mangulashtirish maqsadida Nukus shahridagi ko‘chalarning biriga Islom Karimov nomi berildi, deya xabar qildi “KRuz.uz”.
”Nukus shahridagi Do‘stlik g‘uzori ko‘chasi endilikda Islom Karimov nomi bilan ataladi.Ushbu ko‘cha xalq tilida “Prezidentskiy” nomi bilan ancha mashhur.Eslatib o‘tamiz, O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyev joriy yilning 25-yanvar kuni “O‘zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti Islom Abdug‘aniyevich Karimovning xotirasini abadiylashtirish to‘g‘risida”gi qarorni imzolagan edi.
Barchaga ulashing!Xalqimiz yuragiga yetib borsin!
t.me/IslomKarimov
Teglar:
#Audio
#IslomKarimov
Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Самарқанд шаҳрида 10 июнь куниЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви бўлди. Шу куни давлат раҳбари Биринчи Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Таомилга биноан Қуръон тиловат қилинди. Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилмоқда. Президент қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Қурилиш лойиҳасига кўра, Ҳазрати Хизр мақбараси атрофида миллий меъморлик анъаналари асосида қўшимча айвонлар, чойхона қурилмоқда, бошқа қулайликлар яратилмоқда. Давлат раҳбарига мазкур қурилиш обеъктларининг лойиҳалари ҳақида сўзлаб берилди. Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент мақбараси Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун бўлиши зарурлигини таъкидлади.Айвонлар мақбара билан ҳамоҳанг бўлишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини қайд этди. Уни янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун барча қулайликлар яратиш бўйича тавсиялар берди. Мажмуа атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, замонавий тунги ёритиш тизими билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Xurmatli birinchi Prezidentimiz Islom Abdug'anievich Karimov vafot etgani haqida xabar berilganidan so'ng ijtimoiy tarmoqlar va telegram kanallarida "O'lsam janozamni bulbul o'qisin" she'ri tez fursatda tarqalib ketdi va ushbu she'rni muallifi Islom Abdug'anievich ekanligi xaqida aytildi.
Afsuski bu she'r Islom Karimov qalamiga mansub emasligini ko'p yurtdoshlarimiz bilmasalar kerak. Bu she'rni dastlab "Zamin FM" radio boshlovchisi Dilbar Oxunova o'z efirlarida o'qib bergan edilar.
"O'lsam" she'ri Bibirosa Turobova qalamiga mansub.
Shunday ekan, muallif Islom Abdug'anievich Karimov degan fikr mutlaqo noto'g'ri.
Bizning maqsadimiz kelajak avlodga faqat to'g'ri ma'lumot qoldirish!
© Kanal jamoasi
Кун келар...
Орадан йиллар ўтади -
Мевага киради навниҳол боғлар;
Одимлар ўзини бардам тутади;
Қуёшдай порлайди навдил чироқлар;
Тойчоқлар тулпордай тортади наъра;
Кичиклар етади улуғлик сари;
Кимдир эл-у юртнинг кўзига қараб -
Дардини олади Сино сингари;
Яна Навоийлар чиқар отилиб;
Бухорий, Хоразмий - фаннинг пирлари;
Ўзбекни дунёда энг буюк қилиб -
Такрор гуллатади ёш Темурлари!
Беш ёки етти йил, борингки, ўн йил -
Юксакка интилар «ўзбек» деган қалб:
Эзгулик йўлида ҳаммаслак, якдил -
Ислом Каримовга ўхшайди бу халқ!
26.05.2017
Алия Темурийзода
Қадрли дўстлар!
Авваламбор, барчангизга ойлар султони моҳи Рамазон покиза ниятлар, савоб ва фирдавс умиди, ҳокисор қалб ва эзгу амаллар олиб келишини тилайман!
Барчангиздан бир илтимосим бор... Бу йил илк бор Ислом бобомизсиз Моҳи Рамазонга пешвоз чиқяпмиз... Уларни соғинамиз, бу соғинч ўрнини ҳеч нима билан тўлдириб бўлмайди... Келинг, ҳар оқшом ифторлик дастурхони устида Яратгандан илтижо қилиб сўрайдиган дуоларимиз сафида, Ислом бобомизнинг руҳи покларига бир дуо ўқийлик... Бизга исломий қадриятларимизни қайтариб берган бобомизни ёдга олайлик... Токи, «Болаларим, энг бахтли кунларингда мени ҳам бир эслаб қўйсангиз, бу дунёда мендан бахтли одам бўлмайди!» - деган эътирофлари ижобатини осмонлардан туриб бўлса-да, кўрсинлар...
Тутажак рўзаларингиз Яратганнинг даргоҳига қабул бўлсин! Моҳи Рамазон муборак...
Лола Каримова отасига ёдгорлик қуриш учун Британия қироличасининг севимли ҳайкалтарошини ёллади
Лола Каримова-Тилляева Ислом Каримов номи берилган Москва марказидаги хиёбон ва ҳайкалнинг лойиҳасини Москва шаҳар бошқарув органларига тақдим этиш мақсадида Россия пойтахтига ташриф буюрди. Бу ҳақда у Инстаграмдаги ўз саҳифасида маълум қилган.“Бу лойиҳа устида иш олиб бориш биз учун жуда катта шараф ва масъулиятдир. Мазкур хиёбон шаҳарнинг чиройли жойларидан бири бўлиб қолишини истаймиз”, деб ёзади у. Маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа устида Лондондаги"Британия учун жанг" монументал иншооти, Қиролича-она ҳайкали ҳамда Лондоннинг Сент-Панкрас станциясидаги "Учрашув жойи" бронза ҳайкалини ишлаган англиялик машҳур ҳайкалтарош Пол Дэйни ишлайди. Унинг сўнггисанъат асари "Ироқ ва Афғонистондаги урушлар" мемориал ёдгорлиги 2017 йилнинг март ойида Буюк Британия Қироличаси Елизавета II томонидан тантанали очиб берилган эди. “Москва шаҳридаги лойиҳа устида ишлар эканмиз, ушбу хиёбон кўп йиллардан кейин ҳам москваликлар ва туристлар учун ўз жозибасини сақлаб қолишига алоҳида урғу бердик. Биз лойиҳамиз тафсилотлари ҳақида вақтинча батафсил маълумот бермаяпмиз, сабаби, 2018 йилда лойиҳамиз амалга ошганидан кейингина, уни кенг омма эътиборига ҳавола этмоқчимиз.Мазкур лойиҳада иштирок этаётган барча инсонларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман”, деб ёзади Лола Каримова-Тилляева.Суратда: Лола Каримова-Тилляева, Татьяна Каримова, ҳайкалтарош Пол Дэй ҳамда Ислом Каримов номидаги Фонд томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳнинг бошқа аъзолари Москва шаҳрининг масъул шаҳслари билан учрашувда.
Hayrli tong!
Aziz bitiruvchilar!Kafiyatlar qalay!?
Bundan keyingi o'qishlaringgizda omad yor bo'lsin.Vatanimizga kerakli inson bo'lib yetishishinggizda tilakdoshmiz.
Kanal jamoasi