Barchaga ulashing!
Bu so'zlarni qancha ko'p tinglasak ham kamdek tuyulaveradi.
t.me/IslomKarimov
Teglar:
#video.
#IslomKarimov.
Latviya Prezidenti Islom Karimov haqida
t.me/IslomKarimov
Teglar:
#Audio
#Xorijdan_nazar
OSMON QAYDAN BOSHLANADI?
Tokqa boshin qo‘ysa quyosh,
Ufq ortin cho‘g‘ qilarkan.
Burgut uchun osmon asli
Boshlanadi cho‘kqilardan.
Chumolining vaqti ziqroq,
Gapi qisqa, qalbi qaynoq.
Uning uchun ko‘k gardishi
Oltin rangli momaqaymoq.
Mirzacho‘llik dehqon bobo
Gurung boshlar olisdan:
- O’tar osmon chegarasi,
Bizning qovun polizdan.
- Muruntovlik mergan aytar:
- Kuni-kecha qaytdim ovdan.
O’zim ko‘rdim, osmon asli,
Boshlanarkan Tangritog‘dan
Tursunboy Adashboyev
Bugun Xotira va qadrlash kuni!
Bu bayram muhtaram Birinchi Prezidentimiz Islom Karimov tashabbuslari bilan amalga oshirildi.
Bayram maqsadi va ma'nosi jihatidan judayam keng qamrovli.
Urush nima?
Biz urush nimaligini bilmaymiz!
Urush nimaligi bilmaylik ham!
Vatanimiz tinchligi abadiy bo'lsin!
Kanalimiz a'zosi Lobarxon va men Abdulla sizlarga ajoyib bir #Audio tayyorladik!
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилганлигининг 1 йиллиги олдидан
“ЮРАКЛАРГА ЖОДИР МАНГУ ҚЎНИМИ!..”
Бугун юртимизнинг тинчлиги барқарор, тараққиёти бардавом, бир сўз билан айтганда Истиқлолда истиқбол топаётган бахтли мамлакатлардан бири. Албатта, бундай дориломон кунларга осонгина эришилмайди ва эришилгани ҳам йўқ! Фаровон ҳаётга етишишнинг машаққатли йўлида қанчадан қанча даҳо инсонларнинг заҳматли меҳнати сарф этилди.
Шундай инсонлар бўладики, уларнинг раҳбарлиги учун эмас, балки чин инсоний фазилати, халқ олдидаги беқиёс хизматлари туфайли қалбларимиздан чуқур жой эгаллайди. Мен ушбу улуғ инсон, Ўзбекистон Республика-сининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақида тўлиб, тўлқинланиб сўзлагим келаверади. Ҳар гал уларнинг суратларига боққанимда, гўёки янги мақсадларга ундаётгандек, маррани янада баланд олишни таъкидлаётгандек туйилаверади. Мустақилликнинг ўтган 25 йилида шахсан уларнинг ташаббус ва раҳнамолигида ватанимиз юксак натижаларга эришди. Бир авлод туғилди, улғайди, камолотга эришди. Айниқса, биз ёшларга уларнинг муҳаббати ўзгача эди. Буни кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишимиз учун яратиб берилган имкониятларда ҳамиша сезиб яшаганмиз. Меҳрларини ҳар бир чиқишларидаги нутқларида хис қилганмиз. Бу ёрқин хотираларни ҳеч қачон унутмаймиз, унутишга ҳаққимиз ҳам йўқ! Шуни алоҳида айтишим керакки, мен қандай ютуққа эришган бўлсам, у адабиёт соҳасида бўладими ёки бошқа, умуман оиламиз қўлга киритган барча яхши натижаларни бевосита у кишининг фаолият жараёни билан узвий боғлайман. Бунинг учун улардан чексиз равишда миннатдорман!..
Ҳақиқий инсоннинг ёди ҳеч қачон ўлмайди дейишади.
Забардаст инсонларнинг мангу қўними дилларда яшашлигини уқтирадилар. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бир чиқишларида Америкаликларнинг Жорж Вашингтони, туркларнинг Отатурки бўлганидек, Ўзбекистоннинг Ислом Каримови “миллат отаси” сифатида унутилмаслигини, ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайдиган инсон эканлигини айтган эдилар. Дарҳақиқат, Ислом Абдуғаниевич Каримов қарийб 33 миллион ватандошларимизнинг самимий меҳр-муҳаббатига сазовор инсон эди.
Бу ҳақиқатни ҳаммамиз яхши англаймиз.
2016 йил 13 май. Улуғ йўлбошчимизнинг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш” тўғрисидаги Фармони эълон қилинди. Ёдимда, мазкур Фармонни телевидения орқали ўқиб эшиттирилишини оила даврасида қувонч билан томоша қилган эдик. Ўша пайтдаёқ ўз олдимга ушбу олийгоҳнинг талабаси бўлиш мақсадини қўйган эдим. Яратганга шукурки, ўз ниятимга етдим.
Вақтлар жўшқин дарёлар мисоли шошқин эканлиги рост. Кўз очиб юмгунча, таълим даргоҳимиз ташкил этилганлигининг қутлуғ бир йиллигини қаршиламоқдамиз. Режалар, аниқ мақсадлар йўлини белгилаб олдик. Фидойи устозларимиз таъбири билан айтганда, ўзимизда ҳаётга янгича қарашларни шакллантирмоқдамиз. Энг муҳими Биринчи Президентимиздан бизларга мерос қилиб қолдирилган университетимизда пухта билим эгаллаб, жозибадор ўзбек тили ва бой адабиётимизни дунёга танитиш, моҳир таржимон сифатида камол топиб, жаннатмакон диёримиз ривожига муносиб ҳисса қўшишдир. Булар учун барча шароитлар етарли. Фақат биздан ҳаракат бўлсагина бас. Албатта, бизга билдирилган ишончни муносиб оқлаймиз. Зеро, мана шундай осойишта юртда интилмасдан яшаб бўлмайди!..
Қуйида Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг азиз хотирасига бағишланган шеъримни ҳавола қиламан.
Юракларга жодир мангу қўними
Ҳақчиллик, халқчиллик ундан андоза,
Юракларга жодир мангу қўними.
Ҳурликка муҳташам очиб дарвоза,
Нур бўлди, ёритган юртнинг йўлини!
Таъриф-у тавсиф ҳам жоизлик қилмас,
Неча миллион қалб меҳрига эга.
Юз йилда-да бундай чўғ дил туғилмас,
Олти аср ўтиб келганди элга!..
Жаннат этиб жойин, Равза боғида,
Азизлик мақомин берсин Аллоҳим!
Улуғ кун – Маҳшарнинг ёруғ тонгида,
Пайғамбарни шодон қучсин илоҳим!..
Нурилло ТЎХТАСИНОВ,
Алишер Навоий номидаги
ТошДЎТАУ 1-босқич талабаси
Barchaga ulashing!
Samimiy so'zlaringiz o'gitlaringiz uchun ming rahmat sizga Bobojon!!!
t.me/IslomKarimov
Teglar:
#video
#IslomKarimov
Роза Отунбоева: Қирғизистон ўтиш даври раҳбари (2010-2011 йиллар):
Ислом Каримов бугунги кунда минтақамиздаги энг етакчи лидерлардан бири десак янглишмаган бўламиз. У ишончли ҳамкор эди. Ўйламасдан қадам босмасди. У билан келишиш қийин эди. Битимга эришилдими, бу битим, албатта, бажариларди. Ўз давлати мустақиллигининг мустаҳкамланиши йўлида, ўз халқи манфаатлари йўлида борини берди.
2005 ва 2010 йилларда Қирғизистон учун мураккаб бўлган даврларда президент И.Каримовнинг қарори биз учун жуда муҳим эди. У Қирғизистон вазиятдан чиқиб кетиши учун шароит яратиб берди, десам асло янглишмаган бўламан.
Мен исломлаштириш йўлидан бормаган сиёсатчи бўлгани учун ҳам И.Каримовдан миннатдорман. У ҳамиша олға интиларди. У жаҳон кезди. Кўп нарса кўрди, аммо муҳим тажрибани қабул қилди. У мамлакат учун ўзбек йўли бўлмиш махсус моделни танлади. Унинг фикрича, Ўзбекистон ҳеч кимга бўйсунмайдиган мустақил бўлиши керак эди.
И.Каримов ўз атрофидагиларга бошқа сиёсатчилар билан қандай гаплашиш кераклигидан сабоқ берган. Биз қўл қовуштириб ўтирмай фаол ишлаган Ислом Абдуғаниевичдан мағрурланамиз. Биз минтақамизда шундай лидер бўлганидан фахрланишимиз керак.
Poytaxtdagi Turkiston saroyida O'zbekiston xalq artisti,respublikamizning Davlat madhiyasi muallifi kompozitor Mutal Burxonov tavalludining 80 yilligiga bag'ishlangan tantanali kecha bo'lib o'tdi.
14-may,1996-yil
В столичном дворце Туркистане прошло торжественное мероприятие, посвящённое 80-летию от рождения Народного артиста Узбекистана, автора музыки государственного гимна, композитора Мутал Бурханова.
14 мая 1996 год
Islom Karimovning eng yaxshi portreti uchun tanlov boshlandi
O‘zbekiston San’at akademiyasining 13-maydagi buyrug‘i asosida O‘zbekistonning Birinchi Prezidenti Islom Karimovning eng yaxshi portret uchun tanlov e’lon qilindi. Bu haqda UzNews xabar bermoqda.Tanlovda professional rassomlar ishtirok etishi mumkin. Rasmlarning o‘lchamlari erkin tanlanadi.Tayyor ishlar 2017-yil 31-iyulga qadar Toshkent fotografiya uyida qabul qilinadi.Tanlov g‘oliblari San’at akademiyasi sovg‘alari bilan mukofotlanadi.
Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистон
1) 1941 йилнинг иккинчи ярмида 59 минг бош от фронтга олиб кетилди. Республиканинг ҳар бир вилояти, шаҳар ва тумани ҳамда айрим шахслар жангчиларга ёрдам қўлларини чўздилар
2) 1942 йилнинг бошларида Бухоро вилоятидан 4059 жуфт иссиқ кийим, 9380 жуфт жун пайпоқ ва қўлқоп, 5660 қалпоқ, 2750 шим, 3000 пўстин, қуруқ мевалар олинди.
3) 1942 йилнинг кузида Сурхондарёдан 5998 бош қорамол, 18 тонна асал, 28 тонна ёғ, 31 тонна қуруқ мева олинди. Тошкентдан 52 вагонда озиқ-овқат маҳсулотлари юборилди.
4) 1942 йили республиканинг бир гуруҳ вакиллари Ленинградга 600 вагон ун ва гўшт, 100 вагон гуруч, 60 вагон қуруқ мева олиб борганлар.
5) 1943 йилнинг бошларида Ленинградга Андижон вилоятидан 7884 кило ун ва буғдой, 5496 кило ёрма буғдой, 1160 кило гуруч, 418 бош қўй, 8510 кило қуруқ мева, Қорақалпоғистондан 224916 сўм нақд пул, 21614 кило буғдой, 5819 кило гўшт, 3700 кило гуруч жўнатилди.
6) 1943 йили Сурхондарё вилояти фронт эҳтиёжлари учун 14 милён сўм нақд пул, 330 тонна гўшт ва ёғ, 530 тонна буғдой, 180 тонна қуруқ мева, 33168 дона тери топширди.
7) 1943 йилнинг ўзида ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига 24 милён сўм нақд пул, 300 минг кийим-кечак, 50 минг бош қорамол, 40 минг центнер ғалла, 20 минг центнердан ошиқ сабзавот берилди.
8) 1943 йили уларга 13 858 500 сўм пул, 1 308 400 кило озиқ-овқат, 20 750 кийим-бош, 40 000 кубометр ёқилғи, 73 500 пуд ғалла, 10 000 бош қўй, 2000 бош қорамол топширилган, 350 уй қуриб берилган.
9) Урушнинг тўрт йили давомида Ўзбекистон давлатга 4 806 000 тонна пахта, 54067 тонна пилла, 1 066 000 тонна ғалла, 195 000 тонна шоли, 108 000 тонна картошка, 374 000 тонна сабзавот ва ҳўл мева, 35289 тонна қуруқ мева, 57444 тонна узум, 1 593 000 тонна гўшт, 5 286 000 дона тери топширгани маълум.
Mehrob.uz