Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сонли
"Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини
абадийлаштириш тўғрисида"ги қарорининг бажарилишини таъминлаш ҳамда аэропорт инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, Тошкент халқаро аэропортида замонавий талабларга мувофиқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида:
1. "Тошкент" халқаро аэропорти" давлат унитар корхонасига Ислом Каримов номи берилсин.
2. Тошкент халқаро аэропорти инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг ҳар томонлама тайёрланишини ва асосланишини таъминлаш мақсадида иловага мувофиқ таркибда Махсус комиссия ташкил этилсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллийавиакомпанияси, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасива Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда қуйидаги устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлайдиган Комплекс чора-тадбирлар дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун тақдим этсин: режим-қўриқлаш чора-тадбирлари тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, аэропортда замонавий, шу жумладан, ахборот-коммуникациятехнологияларини жорий этиш ҳисобига йўловчиларнинг божхона, чегара ва иммиграция тартиботларидан ўтиш вақтини қисқартириш; мавжуд таркибни танқидий таҳлил қилиш ҳамда божхона, чегара ва иммиграция хизматлари, ички ишлар органлари ва аэропортда хизмат кўрсатиш инфратузилмаси ходимлари барча тоифаларини танлашга нисбатан талабчанликни ошириш, улар томонидан хизмат ваколатларининг ҳар қандай тарзда суиистеъмол қилинишининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш;
пойтахтга ва республикага келадиган йўловчилар, меҳмонлар ва хорижий делегацияларга хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлаш, Ўзбекистоннинг бош ҳаво бандаргоҳида ўзбек халқига қадимдан хос бўлган самимий илтифот ва меҳмондўстлик муҳитини яратиш;
зарур қулай шарт-шароитларни яратишни назарда тутган ҳолда аэропортнинг тегишли инфратузилма хизматлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш, йўловчиларга хизматкўрсатиш ва уларнинг багажи билан ишлашнинг технологик жараёнини оптималлаштириш; кузатиб қолувчилар ва кутиб олувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, махсус ажратилган ҳудудда автотранспортлар тўхташ жойларини ташкил этиш, ободонлаштириш масалаларини комплекс ҳал этиш; аэропортнинг барча хизматлари фаолияти самарадорлиги ва сифатини ошириш, шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг янада қулай шарт-шароитларини яратиш учун илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва жорий этиш.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Bugun 26-aprel
O'zbekiston Xalq shoiri Muhammad Yusuf tavallud topgan kun.
Shoir bilan so'ngi suhbatni sizga havola qilmoqdamiz.
t.me/IslomKarimov
Teglar:
#Rasm
#Fayl
Islom Karimov Haykali boyicha e'lon qilingan xalqaro tanlovda g'olib deb topilgan I.A.Karimov xaykali !
Haykal muallifi- Ilhom Jabborov
ХОМХАЁЛ
-Тасаввур қилинг: "Барса"-"Реал" тўқнашуви унут бўлиб, "Пахтакор"-"Нефтчи" қарама-қаршилигини дунё иккига бўлиниб кўрса-а? Испаниялик фанатлар юзларига пахтани, бошқаси нефть вишкасини расмини чизволиб, бир-бири билан жиққамуш бўлса.
Бу ўйинлар бутун дунёга катта суммага ЎзМТРКдан сотиб олиниб, трансляция қилинса...
Бай-бай-бай!
Ғалабалар шарафига кўчаларда байроқ кўтариб, машиналарда сигналлар чалиб ўтишса. Янги туғилган чақалоғига Аҳмедов Велехо, Рашидов Гонсалес деб исм қўйса... (бизникилар ҳам Месси,
Роналду деб фамилияни исмга қўйишаяпти-ку)
Бутун бир бошли Испания телевидениесида “Нефтчи”-“Пахтакор”га бағишлаб ҳажвий кўрсатувлар қилинса...
Тасаввур қилаяпсизми???
-Ҳа, фақат тасаввур қилаяпман....😂😂😂
(Муслим Мирзажонов)
Duosida faqat vatanim tinch bo'lsin deya niyat qilganlar ruhi shod bo'lsin.
Barchaga ulashing!
t.me/IslomKarimov
Teglar:
#Video
#IslomKarimov
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimov "1941-1945 yillardagi fashizmga qarshi urush qatnashchilari va mamlakat ichkarisida ishlagan mehnatkashlarni G'alaba Kuni munosabati bilan mukofotlash to'g'risi"da Farmon chiqardi
6-may,1994-yil
Президент Республики Узбекистан Ислам Каримов издал Указ «О награждении участников войны с фашизмом и тружеников тыла 1941-1945 гг. в связи с днем победы».
6 мая 1994 год
Sizda kanal bo'yicha savollar,takliflar,shikoyat yoki materiallar bo'lsa bizning maxsus @MailUzRobot ga yuborishinggiz mumkin!
Читать полностью…Яна янги кунлар бошланди -
Атласнусха, оташин, кўклам.
Ботинимда - мушфиқа дайди,
Хаёлимни чулғар битта ғам:
Қанча сувлар кетдилар оқиб -
Елкасида покиза диллар.
Қора қалблар қолди ютоқиб,
Ёлғиз қолдим бир юзим билан...
Мен-да кетган бўлардим, лекин,
Юрагимда буюк изтироб:
Пешонамга битилган эрким
Ҳаққи учун бермадим жавоб!
Яратганга битта жоним
ва
Ота-она қарзидан кейин -Ислом деган бобожонимга
Истиқлол-чун қарздорман, тайин!
Юрагимда оловдан учқун -Мен бир буюк йўлларни босиб,
Дунёларга чиқаман бир кун,
Шу инсонга бўлиб муносиб!
Ёдда сақлаб номини ҳар дам,
Бир кун элтгум покиза гуллар -
Атласнусха, оташин, кўклам
Кунлар аро тургувчи гуллаб
Алия Темурийзода
YAXSHI BOLA
Xayrulla Sa’dievga
Bog‘chasiga kech qolmasa — yaxshi bola,
Maktabda «ikki» olmasa — yaxshi bola,
Institutda kursda qolmasa — yaxshi bola,
Hech kimga gap qaytarmasa — yaxshi bola...
Bilib tursa ham bilmasa — yaxshi bola,
Ko‘rib tursa ham ko‘rmasa — yaxshi bola,
Xodimga ish buyurmasa — yaxshi bola,
Boshliqni tanqid qilmasa — yaxshi bola.
O‘z baxtini o‘ylamasa — yaxshi bola,
Qiz bor uyga bo‘ylamasa — yaxshi bola.
Kuymasa-achchig‘lamasa — yaxshi bola,
Sevganda qon yig‘lamasa — yaxshi bola.
Tuhmatchiga tik boqmasa — yaxshi bola,
Yolg‘on tinglab tutaqmasa — yaxshi bola.
Qog‘ozbozga indamasa — yaxshi bola,
Poraxo‘rni kiynamasa — yaxshi bola.
Yaxshi deysiz yana qanday o‘rtoklarni?
Yaxshi deysiz — gohida siz qo‘rqoqlarni!
Men ko‘ryapman maysadagi titroqlarni,
Ular bosib kelaversa o‘tloqlarni...
Yaxshi bola. Yaxshi bola. Yaxshi bola.
Men esa bir yomon qaysar baxshi bola.
Bundaylarni ko‘rgani hech ko‘zim yo‘qdir,
Bundaylarga aytadigan so‘zim o‘qdir.
Faqat senga bir so‘zim bor dono xalqim,
Faqat senga bir tilak ey, Ona xalqim.
O‘g‘il ko‘rsang u «shumbolang»dek sho‘x bo‘lsin,
Ko‘zlarida chaqnab turganbir cho‘g‘ bo‘lsin!
Muhammad Yusuf
Ilhom Jabborov Islom Karimov haqida qisqacha
Barchaga ulashing!
t.me/IslomKarimov
Teglar:
#Audio
#IslomKarimov
O‘zbekiston Badiiy akademiyasining Markaziy ko‘rgazmalar zalida O‘zbekiston Birinchi Prezidenti Islom Karimov haykalini yaratish bo‘yicha xalqaro tanlov qatnashchilari va g‘oliblariga diplom va sertifikatlarni topshirish marosimi bo‘lib o‘tdi. Bu haqda UzNews xabar bermoqda. Tanlovda loyihasi g‘olib chiqqan haykal muallif — Ilhom Jabborov.
Xalqaro tanlov yakunlari tarkibi O‘zbekiston Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan hakamlar hay’ati tomonidan taqdim etildi.Xabar berishlaricha, tanlovda ko‘pchilikovoz bilan haykaltarosh Ilhom Jabborov g‘olib chiqqan. Ikkinchi o‘rin yosh haykaltarosh Jasvand Annazarovga, uchinchi o‘rin esa To‘lagan Tojixo‘jayevga nasib etgan.Qayd etishlaricha, barcha g‘oliblarga pul mukofotlari topshiriladi. Tanlovning rag‘batlantiruvchi sovrinlarini qo‘lga kiritgan To‘lagan Yorqulov, Farit Ahmetzyanov, janubiy koreyalik haykaltaroshlar Kang Chul Xi,Li Chong An va Chung Yung Suga hampul mukofotlari bilan taqdirlanadi.
🔵 Barchaga ulashing.
Islom Karimov haqida ustozidan eshitamiz
t.me/IslomKarimov
Teglar:
#Video
#IslomKarimov
🔵 Barchaga ulashing.
Butun Xalqimiz qalbiga yetib borsin!
t.me/IslomKarimov
Teglar:
#Audio
#IslomKarimov
УЛАР ШУНДАЙ ЎЛДИЛАР!
Бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказишибди. Мақсад: машҳур худосизларнинг ўлимлари олдидан нима дейишганини аниқлаш бўлган. Натижалар қуйидагича:
(ўқиётганда “тавба, тавба” деб турсак яхши бўлади, деб ўйлайман)
Фридрих Ницше.
Эсини йўқотиб қўйган. Кучукдай ҳуриб темир қафас ичида жон берган.
Вольтер. Буюк масхарачи.
Якуни мудҳиш бўлган. Тун бўйи кечирилишини сўраб дод солиб чиққан. Ҳамширасининг сўзлари: “Европанинг ҳамма пулини берса ҳам Вольтернинг ўлимидек ўлимини кўришни истамайман”.
Давид Хьюм – атеист.
Ўлими олдидан тинимсиз: “Мен оловнинг ичидаман!” деб дод солган. Алами даҳшатли бўлган.
Наполеон – император.
Унинг табиби қуйидагини ёзган: “Император ёлғизликда, ҳамма уни ташлаб кетган холда ўлди. Унинг ўлим билан олишуви мудҳиш бўлди...”
Карл IX.
“Мен ҳалок бўлдим! Мен буни тушуниб турибман”.
Гоббс – инглиз файласуфи.
“Мун мудҳиш зулматга сакраш олдида турибман”.
Ленин.
Эси оғган холда ўлди. Стол-стуллардан гуноҳлари учун кечирим сўраган... Қаранг-ки, у миллионлаб одамлар учун раҳнамо ва идеал бўлган!
Ягода. Совет яширин полицияси бошлиги.
“Худо мавжуд бўлиши керак! У мени гуноҳларим учун жазолаяпти”.
Зиновьев: – Лениннинг ҳамроҳи. Сталин буйруғи билан отиб ташланган. “Қулоқ тут, Исроил, Худомиз – Якка Худодир!” – бу атеистик давлат раҳбарларидан бирининг охирги сўзлари.
Ярославский. Интернационал атеистик ҳаракати президенти: “Ўтинаман, китобларимнинг ҳаммасини ёқиб юборинг! Муқаддасга бир қаранг! У анчадан бери мени кутяпти. У шу ерда!”
Жон Леннон. Машҳурлигининг чўққиси (1966 й.) пайтида Американинг етакчи журналига берган интервьюсида Ийсо алайҳиссалом тўғрисида: “Бугун биз ундан машҳур бўлиб кетдик!” деган. Ажабланарлиси, уни отиб ўлдирган қотил унинг айнан машҳурлигини тортиб олишни, яъни машҳур одамнинг қотили сифатида машҳур бўлишни, мақсад қилган экан.
Бразилиялик сиёсатшунос Танкредо ди Амейдо Невес. Сайлов пайтида:
“Агарда мен 500000 овоз олсам ҳатто Худо ҳам мени президентлик лавозимидан тушира олмайди!”, деган.
У шунча овоз олди. Аммо президент бўлишидан бир кун олдин касал бўлиб ўлди.
Бразилиялик композитор, қўшиқчи, шоир. Рио де Жанейрода ўтказилган шоуда сигаретасининг тутунини осмонга пуфлаб: “Бу сенга, Худо!”, деди. 32 ёшида СПИДдан ҳалок бўлди.
Титаникни ясаган инженер. Ясаш ишлари якунлангандан кейин репортёрлар кеманинг қай даражада ҳавфсиз эканлигини сўрашганда: “Энди уни Худо ҳам чўктира олмайди!”, деган экан. Албатта ҳар бир киши билан нима содир бўлганини жуда яхши билади.
Муҳаммад Шакур таржимаси.