В Ашхабаде состоятся туркмено-узбекские переговоры на высшем уровнев Туркменистан с государственным визитом прибывает президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев.
То, что свой первый зарубежный визит новый президент Узбекистана совершает именно в Туркменистан, говорит о взаимном стремлении и заинтересованности обеих стран в активизации и всестороннем расширении конструктивного диалога, отличительными чертами которого всегда были добрососедство, равноправие и взаимоуважение.Президенты Гурбангулы Бердымухамедов и Шавкат Мирзиеев обсудят вопросы развития партнерства между Туркменистаном и Узбекистаном в торгово-экономической и культурно-гуманитарной сферах.По итогам туркмено-узбекских переговоров на высшем уровне планируется подписать пакет документов, призванный реализовать значительный потенциал двустороннего сотрудничества.
©TURKMENISTAN.RU, 2017
t.me/IslomKarimov
🎤 - "Кўк кит" ҳақида. 🎙 - "Шайх Зиёвуддин" масжиди имом-хатиби Эрдон Эсонов.
©Ziyo studiyasi
@IslomKarimov
Teglar:
#Video
#Islom
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 10 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради. Бу ҳақда Марказий банк сайтида хабарберилди.Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 10 000 сўм бўлган пул белгилари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва “10000” рақами кўринишида сув белгиси мавжуд. Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида “Дарча” ва “3D” эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи ҳимоя ипи ўтказилган.Банкнот олд томонининг юқори қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви мавжуд. Чап қисмида нақшинкор элементлар фонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида еттита рақамли номери билан икки лотин ҳарфидан иборат серияси жойлашган. Нақшинкор рамканинг ўнг ва чап бурчакларинингқуйи қисмида, шунингдек Гербнинг ўнг тарафида“10000” рақами тасвирланган бўлиб, банкнотнинг қийматини билдиради.Гербнинг ўнг тарафидаги “10000” рақами устига йирик ҳарфлар билан “SO‘M” сўзи ёзилган. Ушбу тасвир тепасида банкнот қиймати сўз билан “O‘N MING” кўрсатилган. Нақшинкор рамканинг пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” ёзуви жойлашган.Банкнотнинг тўқ кўк рангли нақшинкор рамкаси, “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви, Герб, ўнг ва чап томондаги “10000” рақамлари бўртиб туради, ушлаб кўрилганда сезилади.Оқ рангли сатҳда жойлашган “10000” рақами тепасида банкнотнинг номери ва серияси такрор кўрсатилган. Оқ рангли сатҳнинг юқори қисмида қиялик бурчагининг ҳолатига қараб рангини ўзгартирувчи ва ушлаб кўрилганда билинадиган бўртиб турувчи, тилла-бронза рангли саккиз қиррали нақш мавжуд. Нақш тепасида банкнот чиқарилган йил “2017” кўрсатилган.Банкнотнинг орқа томони чап қисмидаги оқ рангли сатҳда сув белгилари кўринади. Оқ рангдаги сатҳнинг юқори ва пастки қисмларида кўк ва бинафша рангда ишланган нақшинкор безаклар жойлашган бўлиб, пастки безак устида“10000” рақами акс эттирилган.Банкнотнинг марказида “SENAT” меъморий биноси, бино гумбазининг тепасида Ўзбекистон Республикасининг рангли байроғи тасвирланган.Тасвирнинг юқори чап бурчагида бир-бирини кесиб ўтувчи “10000” ва “SO‘M” ёзувлари мавжудбўлиб, уларнинг тепасида банкнотнинг қиймати сўз билан “O‘N MING” кўрсатилган. Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни жойлашган.Ушбу матннинг икки томонида “10000” рақамлари, шунингдек банкнотнинг энг юқори қисмида “O‘N MING SO‘M” ёзуви акс эттирилган. Марказий банк ахборотида қайд этилишича, муомалага чиқарилаётган қиймати 10000 сўм бўлган пул белгилари, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсизқабул қилиниши шарт.
Читать полностью…Shavkat Mirziyoyev 2017-yil sentabrida Nyu-Yorkka safar qilishi mumkin. Bu haqda BMT bosh kotibiga yo‘llangan tabriknomada bildirildi ▶
Читать полностью…Тошкентда 5 нафар мактаб ўқувчиси “ўлим гуруҳи”дан сақлаб қолинди.
Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари якуний мақсади ўз жонига суиқасд қилиш бўлган “кўк кит” ўйинида 15-даражага ўтган беш нафар мактаб ўқувчисини “ўлим гуруҳи”дан сақлаб қолди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ вакили “Тошкент” телеканалининг “Пойтахт” ахборот дастурига берган интервьюсида айтиб ўтган. "Правда Востока" нашрининг хабар беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, педагоглар, руҳшунослар барча таълим муассасалари, маҳаллаларда профилактик тадбирлар ўтказиб, болаларнинг интернетга эркин кириши масаласига асосий эътиборни қаратишмоқда. Виртуал кенгликни назорат қилиш жуда қийин бўлиб, ота-оналар аксарият ҳолларда фарзандлари қайси сайтга киришини билишмайди ҳам. Масалан, сўнгги ойлар давомида “Кўк кит” ўйинига қизиқиш кучайди. Унинг турли номланишлари ҳам бор – “Мени 4.20да уйғот”, “Фея” ҳамда бошқалар. Бироқ улардаги моҳият бир хилда. Бола ёки ўсмир унда иштирок этишга рози бўлиши билан унга турли топшириқлар берила бошланади. Аввалига улар оддий ва хавфсиздек туюлади. Кит ёки каркидоннинг суратини чизиш, тонг отаётган пайтда туриш ва бунга ўхшаш топшириқлар берилиб, улар даража сайин қийинлашиб боради. Болалардан газни ёқиш ва ухлашга ётиш ёки тез ҳаракатланаётган транспорт олдидан югуриб ўтиш сўралади. Жойларда ўсмирларни бундай хатарли “ўйин”лардан сақлаб қолиш учун бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, руҳшуносларнинг нафақат болалар, балки ота-оналар билан ишлаши ҳам фаоллашди. Кўп ҳолатларда ўсмирнинг нотўғри йўлга қадам босишига яқинлари уни тушунмасликлари туртки бўлиб хизмат қилади.
Assalom-u Alaykum!
Bizning kanalimiz I-Prezidentimiz Islom Karimov xotirasiga bag'ishlangan!
Albatta,biz doimo izlanib,kanalimizga Islom Karimov fotolari,videolarini tashashga doiom harakat qilamiz!
Biz doimo yurtimizda bo'layotgan yangiliklarni siz bilan baham ko'rishni istaymiz!
Kanalning asosiy maqsadi!
Bugungi ozod va obod vatanni bizga tuhfa qilgan buyuk bobomizni doimo eslab turushdir
Avvaliga @BobomHikmatlari nomi bilan ish boshlagan bo'lsang mana bugun Olloh nasib qildi, @IslomKarimov nomi bilanmiz!Bu ham bizga bir quvonch bo'ldi!
Biz izlanishdamiz,Xudo xoxlasa yangi materiallar bilan sizni xursand qilamiz!
Фарғонадаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум
Ўзбекистон 18февраль кунининг иккинчи ярмида, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги «Фарғонаазот» корхонасининг аммиак цехида рўй берган портлаш бўйича навбатдаги хабарлар берилди.«Кун.uz» Фарғона вилоятидаги манбалар орқалиолган хабарларга кўра, бу портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлган ва 12 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган, улардан бири оғир аҳволда қолмоқда. Айни вақтда тиббий ёрдам олган 11 киши уйига жавоб берилган. Уларнинг барчаси аммиак цехида монтаж-таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчилар бўлган. Қурбонларнинг 3 нафари Фарғона шаҳрида яшаган, яна 3 нафари Тошлоқ туманидан бўлган.Бугун марҳумларнинг дафн маросими ўтказилган, жабрланувчиларнинг яқинларига тегишли ёрдамлар етказилган.Айни вақтда бу борада расмий маълумот берилмади. Ҳодиса рўй берган куни ФВВ сайтида бу ҳақда бир жумла хабар бериш билан чекланди.Ҳодиса сабабларини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда, завод фаолиятивақтинчалик тўхтатилган.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev joylarda amalga oshirilayotgan bunyodkorlik va obodonlashtirish ishlari, ijtimoiy-iqtisodiy islohotlarning borishi bilan yaqindan tanishish, xalq bilan muloqot qilish maqsadida 24-fevral kuni Qashqadaryo viloyatiga tashrif buyurdi.
Qashqadaryo viloyatining iqtisodiy salohiyati ulkan. Bugungi kunda mamlakatimizda qazib chiqarilayotgan tabiiy gazning 70 foizi, neftning qariyb 78 foizi, gaz kondensatining 80 foizi, g‘allaning 13 foizdan ortig‘i, paxtaning 14 foizdan ziyodi ushbu viloyat hissasiga to‘g‘ri keladi.Viloyatda sanoat izchil rivojlanmoqda. Yalpi hududiy mahsulotda bu sohaning ulushi 38 foizni tashkil etayotgani ham shundan dalolat beradi. “Sho‘rtan neft-gaz”, “Muborak neft-gaz” korxonalari, “Sho‘rtan gaz-kimyo" majmuasi, Muborak gazni qayta ishlash zavodi, Dehqonobod kaliyli o‘g‘itlar zavodi, Tollimarjon issiqlik elektr stansiyasi, “Hisor neft-gaz” kabi yirik ishlabchiqarish quvvatlari mamlakatimiz sanoatining lokomotivlari hisoblanadi.Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik sohasi ham jadal rivoj topmoqda. Bugungi kunda yalpi hududiy mahsulotning 51,6 foizi kichik biznes va xususiy tadbirkorlik sohasida ishlab chiqarilmoqda. Mehnat bilan band aholining qariyb 80 foizi shu tarmoqda daromad topmoqda.Qishloq xo‘jaligida mo‘l hosil yetishtirilmoqda, tarkibiy o‘zgartirishlar davom ettirilmoqda. So‘nggi besh yilda 3 ming 200 gektar paxta maydoni qisqartirilib, kartoshka, meva-sabzavot va poliz ekinlari yetishtirish yo‘lga qo‘yilgan. Oxirgi uch yilda fermer xo‘jaliklarining 22 foizdan ziyodi ko‘p tarmoqli xo‘jalikka aylantirilgan.Barcha sohalarda amalga oshirilayotgan ana shunday islohotlar natijasida keyingi besh yilda yalpi hududiy mahsulot hajmi 2 barobar oshgan, hududiy eksport hajmi100 million dollarga yetgan va 2011-yilga nisbatan 2,5 barobar ko‘paygan.Bunday o‘sish sur’atlari odamlarning turmush sharoitida, viloyatdagi shahar va qishloqlar qiyofasida namoyon bo‘lmoqda.Birinchi Prezidentimiz rahbarligida Qarshi va Shahrisabz shaharlarida amalga oshirilgan ulkan bunyodkorlik ishlari bu ikki qadimiy shahar qiyofasini tubdan o‘zgartirib yubordi. Qarshi shahrining hududi 9 ming gektardan 17 ming gektarga, Shahrisabz shahrining hududi 3 ming 300 gektardan 4 ming 900 gektarga kengaytirildi.Mustaqilligimizning 25-yillik to‘yi nishonlangan 2016-yilda Qashqadaryo ustidagi qadimiy Amir Temur ko‘prigi rekonstruksiya qilinib, daryoning ikki qirg‘og‘ida Qarshi ahli va mehmonlar dam oladigan so‘lim maskanlarbarpo etildi. Toshkent – Qarshi yo‘nalishi bo‘yicha yuqoritezlikda harakatlanuvchi “Afrosiyob” tezyurar elektr poyezdi qatnovi yo‘lga qo‘yildi.Shavkat Mirziyoyev o‘zining saylovoldi dasturida bu boradagi ishlarni izchil davom ettirish, mamlakatimizningbarcha hududlari qatori Qashqadaryo viloyati rivojini hamyangi bosqichga ko‘tarish bo‘yicha ulkan reja va maqsadlarni bayon etgan edi. Prezidentimiz Qashqadaryoga tashrifi davomida ana shu rejalar ijrosi, amalga oshirilayotgan bunyodkorlik ishlari va istiqbolli loyihalar bilan tanishishi ko‘zda tutilgan.
Anvar Samadov, O‘lmas Barotov, O‘zA
Buni iloji boricha barchaga yuboring!
Guruhlarga,do'stlarga!
Har birimiz uchta do'stimizga yuborsak bizning safimiz yanada ko'payadi!
Albatta,bu hammasi sizga bog'liq!
РАҲБАРИНИНГ ИБРАТИ!
Бугун беҳад ҳурсандман! Пойтахтимиздаги«Навруз» кошонасидан юрагимга ишонч, ишчанлик, хаяжон солиб қайтдим! «Ишлаганлар дам олишни ҳам билиши керак. Мана, ҳамма таниқли санъаткорлар хизматингизда. Ҳоҳлаганингизниайтинг, уларни ҳам чақираман» - дедилар юртимиз раҳбари.Яна айтдиларки, «етмиш уч ҳам эмас, аниқ ҳисобладим, етмиш икки фоизи аёллардир, ишлаб, юрт ривожига ҳисса қўшаётганларнинг!..Аёллар оёғи ердан узилган айрим эркак раҳбарлардан ишончлидир. Оиласини, обрўсини, келажагини ўйлайди, аёллар!»...Гарчанд нафақада бўлсам-да, «ҳар куни сўмка кўтариб» учрашувми, тадбирга чиқиб кетадиган мендек харакатдаги ижодкорга илҳомбаҳш сўзлармасми бу?«Ўзим атайлаб шоирларни кўп чақирдим. Ижодкорлар уйғонсин!»...деб бизни ижодга рағбатлантирганларида ҳам, «Нега соғлиқ ва тинчлик посбонларини кўп танқид қиляпман, яхши ишлашсин деяпман? Чунки бизга аввало соғлиқ ва тинчлик керак» деб таъкидлаганларида ҳам қалбимда шукроналик беҳад эди.Яна «ноқобил фарзанд ўстирган ота-онани қонунан жазолаш керак», -деганларида ҳамма баробар қарсак чалиб юборди. Рост-да, ота-онадаги эътиборсизлик сабаб, нега устозлар азият чекиши, жамият шикастланиши керак?..Борсак ҳам меҳмон қиласиз, келсангиз ҳам Тошкентнинг ресторану кафеларига чорлаб,меҳмон қиласиз, дегандим кечагина наманганлик дугонам шоира Дилбар Ҳайдаровага.Буни қарангки, юрт раҳбаримиз ҳам кузатганлар-да,меҳмон аёлларга юзланиб дедилар:Бугун кетманглар. Тошкентликлар уйига олиб бориб, меҳмон қилади, сизларни. Чунки уларни ҳамиша ҳар қаерда меҳмон қилгансизлар...Ҳуллас кўп ва хўп гапларни эшитарканман, меҳмон дастурхонгамас,мезбоннинг кўзига қарайди деганларидек ёз ва куз неъматларини эрта баҳорда бизга илинган ҳамма мезбонларга меҳрим тўкилди! Шунданми, рақсга ҳам тушдим, соғинганларим билан дийдорлашдим.Шукуни тарихда биринчи марта Ўзбекистон президенти Зулфия мукофоти совриндорларигахужжат ва кўкрак нишонини ўз қўллари билан топширдилар! Ҳа, биринчи президентимизнинг тарихий ишларини таъкидлаб, мамлакатимиз равнақига ҳисса қўшган барча давр қаҳрамонларини номини жойига қўйишга ундашлари ҳар қанча эъзозга лойиқ.Эътибор қилинг-а, ҳар маърузаларида албатта биринчи президентимизни тилга оладилар. Ўз устозлари номини дунёдаги демократик мамлакатларнинг марҳум лидерлари Жорж Вашингтон, Шарль де Голль, Мустафо Камол Отатурк номига тенглаштиришлари дилимни қувнатди.Кеча ишини ўрганиб, у кетгач ўрнини эгаллаган айрим раҳбарчаларга сабоқ бўлиши керак бу!Ҳа, беҳад ҳурсандман.
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Умида Абдуазимова
Sud hokimiyati haqida!Bitta rasm qildik va sifatini yo'qotmasligi uchun fayl qilib tashladik.Sizga foydasi tegadi degan umiddamiz!
Teglar:
#Rasm
#Sud
#Fayl
Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон кўчасига Ислом Каримов номи берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати хабарберди.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Миробод, Юнусобод, Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларини бирлаштириб турувчи Ўзбекистон кўчасига Ислом Каримов номи берилди.Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди», дейилган хабарда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енчани қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабарберган.
Шавкат Мирзиёев меҳмонни қутлар экан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Ўзбекистон ушбу ташкилотга аъзо бўлганининг 25 йиллиги муносабати билан йўллаган табриги учун миннатдорлик билдирди ҳамда Ўзбекистон БМТ ва унинг ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашда давом этишини таъкидлади.Ўзбекистон Президенти БМТнинг глобал хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларниҳал этиш, терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчилик ҳамда бугунги куннинг бошқа хавф ва таҳдидларига қарши курашишда тутган муҳим ўрнини алоҳида қайд этди.Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари бўйича фикр алмашилди ва кўриб чиқилган барча масалалар бўйича томонларнингпозицияси ўхшаш экани таъкидланди. Истиқболда ўзаро муносабатларни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари ҳам муҳокама қилинди.Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёда амалга оширилаётган ривожланиш жараёнларида БМТни янада фаол иштирок этишга, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш борасидаги минтақавий долзарб масалаларни ҳал қилишда ҳамкорликда ишлашга даъват этди.Мирослав Енча самимий қабул учун Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, БМТ Ўзбекистон билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли барча йўналишларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг "2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори эълон қилинди. Қарор матни ЎзА томонидан келтирилган.Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, қадим аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи оламмустақиллик йилларида мамлакатимизда яшаётган миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча ватандошларимиз орзиқиб кутадиган, том маънодаги умумхалқ байрамига айланиб қолди. Шарқона янги йилнинг бошланиши, табиат уйғонишининг рамзи, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўзнинг юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтиришдаги ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётганини инобатга олиб ҳамда бу қутлуғ айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида:
1.2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ташкилий қўмита Наврўз байрамини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, барча шаҳар, туман ва қишлоқларда умумхалқ сайиллари шаклида юқори даражада ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар режасини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
2.Тадбирлар режасини тайёрлашда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин: Наврўз кунларида инсоннинг табиат билан узвийлигини, ўзини унинг ажралмас бир қисми сифатида ҳис этишини ифода этадиган, атроф-муҳитни, она заминни ардоқлаб, унинг неъматларини, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга даъват қиладиган маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш; - барча шаҳар ва қишлоқларда бўлиб ўтадиган тадбирларда, оммавий ахборот воситаларида Наврўз байрамининг тарихи, уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одатлар, анъаналар ва қадриятларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритиш; - Наврўзнинг руҳи ва фалсафасида ўз аксини топган меҳр-мурувват, аҳиллик ва тотувлик, ёшиулуғ инсонлар, табаррук отахон ва онахонларни ҳар томонлама эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш; - янги деҳқончилик мавсумининг бошланиши, яшариш ва янгиланиш, қут-барака, ободлик ва фаровонлик рамзи бўлмиш Наврўз фаслида маҳаллаларда, шаҳар ва қишлоқларда ҳашарлар, кенг кўламдаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш; - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган сайилларга фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, дорбозлар, цирк артистлари, оилавий ансамбллар, бахшилар, шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларини кенг жалб этиш; - сайил дастурларини тайёрлашда халқ ўйинлари, фольклор санъатининг энг яхши намуналарини, элу юртнинг дилидан чуқур жой олган, қадимий урф-одатлар, эзгу инсоний туйғуларни тараннум этадиган куй ва қўшиқлар, ўлан ва лапарларга кенг ўрин бериш.
3.Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари: Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ҳомийлик хайриялари ҳисобидан; Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.
4.Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Жаҳон” ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
5.Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
O'zbekistonda yashayotgan har qaysi insonning eson-omonligi bizning eng katta yutug'imiz va boyligimizdir.
Islom Karimov
Фарғонада мудҳиш фожиа: Вилоят ҳокимлиги ва бошқа алоқадор ташкилотлар эса сукут сақламоқда.
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги «Фарғонаазот» корхонасининг аммиак цехида портлаш содир бўлди.Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар борлигини билдирди, аммо аниқ сонлар келтирилмади.Бу вақтда эса, воқеа содир бўлганига 20 соатдан ошган вақтда на Фарғона вилояти ҳокимлигисайтида, на «Фарғонаазот»сайтидава на «Ўзкимёсаноат»сайтидаҳодиса ҳақида маълумот берилган.«Кун.uz» Фарғона вилояти ҳокимлигидаги масъуллар билан алоқа ўрнатиш учун уринишлари беҳуда кетмоқда.Шунингдек, ҳодиса ҳақида ҳодиса юз берган куни бир жумла хабар берган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигисайти кейинги кунда бу ҳақда сукут сақламоқда,«Кун.uz» таҳририяти вазирлик матбуот хизмати билан боғлана олмаяпти.
Ayting, dunyoning qaysi yerida, qaysi zamonda Amir Temurdek buyuk sarkarda, Amir Temurdek buyuk davlat arbobi, Amir Temurdek ilm-fan, ma'naviyat va ruhoniyat homiysi bo'lgan?!-Islom Karimov
Читать полностью…Barchani I-Prezidentimiz Islom Karimov yorqin xotirasiga bag'ishlangan kanalga taklif etamiz!
Manzil: @IslomKarimov