Shavkat Mirziyoyevning yaqin orada Qozog‘istonga rasmiy tashrif bilan borishi kutilmoqda.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev yaqin vaqt ichida Qozog‘istonga rasmiy tashrifni amalga oshiradi. Bu haqda 23-fevral kuni Toshkentdagi Xalqaro biznes markazida bo‘lib o‘tgan O‘zbekiston Respublikasi va Qozog‘iston Respublikasi o‘rtasidagi ikki yoqlama hamkorlik bo‘yicha Hukumatlararo komissiyaning 16-yig‘ilishida O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi o‘rinbosari Achilboy Ramatov ma’lum qildi.Kutilayotgan tashrif yangi saylangan davlat rahbari Shavkat Mirziyoyevning o‘z lavozimiga kirishganidan so‘ng Qozog‘istonga amalga oshiradigan birinchi rasmiy tashrifi bo‘ladi. Rasmiy tashrif ikki mamlakat o‘rtasidagi strategik hamkorlikning yangi bosqichga chiqishiga zamin yaratadi. Bo‘lib o‘tgan yig‘ilish kutilayotgan tashrifga puxta tayyorgarlik ko‘rish imkonini berishi ta’kidlab o‘tildi.
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti qabulxonasi!
Jurnalist: Hadiya Abdullayeva
🔵Barchga ulashing!
@IslomKarimob
Шавкат Мирзиёев геологлар фаолиятидан норози
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамасипорталидаЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Стратегик муҳим геологик тадқиқотлар ва қаттиқ фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳужжатнинг асосий мазмунини ташкил этади. Лойиҳада қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистондаги қимматбаҳо, рангли ва нодир металлар мавжудлиги аниқланган 435та ер остиучасткасининг 380таси (87 фоизи) республиканинг минерал-хом ашё базасини ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ истиқболли дастурларига қамраб олинмаган, қаттиқ фойдали қазилма конларининг 120таси (71 фоизи)да қайта ишлаш йўлга қўйилмаган. 2009 йилдан буён таклиф қилинган 38 та истиқболли майдон ва 159 та инвестициявий блокдан фақатгина 10та истиқболли майдонда геологик ўрганиш ишлари олиб борилган ва 2та конга хорижий инвестиция жалб қилинган, холос. Ушбу лойиҳалар борасида дастлабки ўрганиш босқичи амалга оширилган, конлар саноат миқёсида ўзлаштирилмаган. Лойиҳада хорижий инвестицияларни мазкур соҳага кенг жалб қилиш ҳамда янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш учун қаттиқ фойдали қазилмаларнинг стратегик муҳим турлари, истиқболли участка ва конлар рўйхатини ишлаб чиқиш таъкидланган.
Tafakkur Gulshani kanalimizga a'zo bo'ling!
🕯Ortiqcha reklamalarsiz
🏆Ma'naviy jihatdan boy
⭐️Buyuklardan fikrlar
⚜Axloq va odoblar
💙Sevgi va muhabbat
Barcha turdagi fikrlar
Ajoyib yangilik : fikrlarni foto shaklda uzatish
U L A N I S H
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевга Жамбул вилоятида қор кўчкилари оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди.Мактубда давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўраган.17 февраль куни Қозоғистон жанубида, Жамбул вилоятининг Кўксой дарасида 91678-ҳарбий қисм хизматчиларининг жанговар тайёргарлиги бўйича режали ҳарбий машғулотлар ўтказилаётган ҳудудда қор кўчкиси юз берди ва 7 ҳарбий ҳалок бўлди, 16 киши қутқарилди.
Manba: kun.uz
O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyevga AQSh prezidenti Donald Tramp O‘zbekiston va AQSh o‘rtasida diplomatik munosabatlar o‘rnatilganining 25 yilligi munosabati bilan tabrik yo‘lladi. Bu haqda O‘zAxabar bermoqda.
Mamlakatlarimiz 19-fevral kuni AQSh va O‘zbekiston o‘rtasida diplomatik munosabatlar o‘rnatilganining 25 yilligini nishonlaydi. Biz ikki tomonlama munosabatlarda erishilgan ko‘plab natijalarimiz bilan faxrlanishimiz mumkin.Kelgusi yillarda ham mintaqaviy xavfsizlik va barqarorlik sohasidagi umumiy maqsadlarimizni amalga oshirishda Siz bilan hamkorlikda ishlaymiz, degan umiddaman. AQSh O‘zbekistonva uning qo‘shni davlatlari suvereniteti, mustaqilligi va hududiy yaxlitligini, shuningdek, Sizning Markaziy Osiyoni yanada taraqqiy ettirish va o‘zaro hamjihatligini mustahkamlashga yo‘naltirilgan sa’y-harakatlaringizni qo‘llab-quvvatlaydi-Donald Tramp, AQSh prezidentiO‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning AQSh prezidenti
Donald Trampga yo‘llagan tabrik maktubida shunday deyiladi: “O‘tgan davrda o‘zaro do‘stlik va sheriklik munosabatlarida mustahkam poydevor yaratildi. Ko‘p qirrali hamkorligimiz jadal va keng ko‘lamli xarakter kasb etdi”.Shavkat Mirziyoyev O‘zbekiston tashqi siyosatining fundamental prinsip va konseptual asoslari o‘zgarmasdan qolishini alohida ta’kidladi. O‘zbekiston AQSh bilan an’anaviy munosabatlarni saqlash, har tomonlama hamkorlikni izchil mustahkamlash va rivojlantirishning qat’iy tarafdoridir.Maktubda Amerika biznesining O‘zbekistonda uzoq muddatli faoliyat yuritishi hamda AQShning yetakchi korporatsiya va kompaniyalari bilan investitsiyaviy-texnologik hamkorlikni yanada kengaytirishdan ikki tomon ham manfaatdor ekani ta’kidlangan.O‘zbekiston Prezidenti o‘zaro anglashuv, hurmat va ikki tomonlama manfaatdorlik tamoyillariga asoslangan strategik sheriklik ruhidagi munosabatlarni yanada rivojlantirish O‘zbekiston va AQSh xalqlari manfaatlariga xizmat qilishini qayd etgan.
Xorazm viloyati Urganch tumani IIB ga kelib tushgan xabarga ko’ra, Chotko’pir qishlog’ida yashovchi 1995 yilda tug’ilgan fuqaro mast holda o’zaro janjal oqibatida birga ulfatchilik qilib o’tirgan 1963 yilda tug’ilgan qo’shnisiga pichoq bilan tan jarohati etkazganligi natijasida kasalxonada vafot etganligi aniqlandi. Ichki ishlar xodimlari tomonidan olibborilgan tezkor surishtiruv tadbirlari natijasidagumonlanuvchi qo’lga olindi.Unga nisbatan O’zbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining tegishli moddalari bilan jinoyat ishi qo’zg’atilib, tergov harakatlari olib borilmoqda.
O’zbekiston Respublikasi IIV Matbuot xizmati
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига сафари давомида Ангор туманидаги Занг гиламбоб қишлоғида Шоди бобо Хушбоқов хонадонида бўлган эди.
Шавкат Мирзиёев Шоди бобо ва у кишининг умр йўлдоши Саломат момо билан оиланинг кундалик ҳаёти, фарзандлар ва набираларнинг тарбияси тўғрисидасуҳбатлашган эди.Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида Шоди бобо Хушбоқов давлат раҳбари томонидан Captiva русумли автомобиль билан тақдирлангани акс этган суратлар пайдо бўлди.
“Ўзбектеатр” ва “Ўзбекмузей” фаолияти тугатилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз фармони билан “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, “Артмадад” махсус жамғармаси ва “Ўзбекмузей” жамғармасини тугатди.Эндиликда ушбу тузилмалар функциялари ва барча мол-мулки янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига топширилади.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда айни кунда 39 театр ва 175 та музей фаолият кўрсатади. Театрларнинг катта қисми деярли тўла ҳажмда давлат бюджети томонидан молиялаштирилади, уларнинг чипталар сотувидан ишлаб топган маблағлари эса актёрларни моддий рағбатлантириш, ижодий лойиҳаларни қўшимча молиялаштиришга йўналтирилади.
Tafakkur Gulshani kanalimizga a'zo bo'ling!
🕯Ortiqcha reklamalarsiz
🏆Ma'naviy jihatdan boy
⭐️Buyuklardan fikrlar
⚜Axloq va odoblar
💙Sevgi va muhabbat
Barcha turdagi fikrlar
Ajoyib yangilik : fikrlarni foto shaklda uzatish
U L A N I S H
Жиззахлик ижодкорлар Ислом Каримов ҳақида бадиий фильм суратга олишади.
Жиззахлик бир гурух ижодкорлар хайрли ишга қўл уришди.Мамлакатимиз равнақининг асосчиси, мард ва жасур инсон, Ўзбекистоннинг биринчи президенти И. А. Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланган, «Ишонч» деб номланган бадиий фильмни суратга олиш учун тайёргарлик ишларини бошлаб юборилди.Ушбу фильм "Ўзбеккино” миллий агентлиги Жиззах вилоятиҳудудий бўлими раҳбарлигида суратга олинади. Фильмнинг ғоя муаллифи Равшанбек Йўлдошев, сценарий муаллифи Ханифа Йўлдошева.- Ўзбекистонни кўп йиллар бошқарган бу инсонни хотирлаш, улар томонидан амалга оширилган ишларни келажак авлодга бадиий кино орқали етказиш бугун энг долзарб вазифалардан саналади, - дейди ғоя муаллифи Р.Йўлдошев. Айни пайтда мазкурфильм ғояси Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги давлат унитар корхонасининг №000376 сонли муллифлик ҳуқуқи гувоҳномасига эга.Фильм режиссёри ва актёрлар ҳақидаги батафсил маълумот билан кейинроқ таништирамиз.
Manba: Sangzor.uz
Inna Lillahi va Inna ilayhi rojiun.
Aziz Do'stlar yodingizda bo'lsa Alisher degan ukamiz betobliklari va ularni bizga yozgan xatlarini e'lon qilgan edik.
Endi Alisher ukamiz bizni oramizda yo'qlar.Alloh ukamizni rahmat qilsin joylari jannatdan bo'lsin.
Alloh ota-onalari va yaqinlariga sabri jamiyl bersin.
Ohirgi iltimoslariga binoan siz azizlarimizdan duo umidida edilar barchalaringizdan o'tinib so'raymiz ukamizni astoydil duo qilsangiz.
Bu dunyoda rohat nimaligini ko'rmay o'tdi u dunyoda jannatul-Firdavslardan Alloh joy bersin.
Omiyn. 😪😪😪
Diqqat!
Kanalimizda katta yangilik!
Biz bugun @IslomKarimov usernamesini qo'lga kiritdik!Buning uchun telegram ma'muriyatiga va o'z yurtdoshimizga minnaddorchilik bildiramiz!
Rahmat sizga!
Endi barcha do'stlaringgizni taklif qilishinggiz juda oson bo'ldi!
@IslomKarimov
Огоҳ бўлинг: МДҲ мамлакатларида «кўк кит» ўйини.
Сўнгги вақтларда (аниқроғи, январь ойидан эътиборан), халқаро майдондаги янгиликларни кузатиб бораётган бўлсангиз, МДҲнинг қатор мамлакатлари, хусусан, Украина, Қозоғистон, Россия ва Қирғизистонда ўсмирлар ўртасида ўз жонига суиқасд қилиш ҳоллари кўпайиб бораётгани ҳақида бонг уришмоқда. Хўш, уларнинг бундай қарор қабул қилишлари ва ёш умрларини хазон қилишига нима сабаб бўлаяпти? Шундай нохуш воқеалардан бири неча соатлар муқаддам Украинада содир бўлди. Хабарларга кўра, ўсмир қизининг ўлимолди мактубини топиболган она полицияни хабардор қилган. Киев шаҳар полицияси, миллий гвардиянинг жиддий саъй ҳаракатлари туфайли қиз 16 қаватли тураржой биносининг томидан топилган. У ёрдамга муҳтож ҳолатда, танасининг турли қисмида пичоқ билан етказилган янги ва эски жароҳат жойлари бўлгани ҳолда топилган.Фото: kyiv.npu.gov.ua Унинг суиқасд қилишга уринишидан аввал ижтимоий тармоқлардаги «ўлим гуруҳлари»га аъзо бўлгани, «суиқасд қилиш» китобларини ўқигани, охирги топшириқдан сўнг, бу каби гуруҳларни тарк этгани аниқланган. Маълумотларга қараганда, турли (асосан, VKontakte) ижтимоий тармоқларда «кўк кит» номи билан разил ғаразгўйлар гуруҳи мавжуд. Уларнинг сони битта эмас, бир нечта экани ҳам маълум. Ачинарли ва ташвишлиси шундаки, уларнинг ғаламисликларига чув тушаётганлар ҳаётнинг аччиқ-чучуги нима эканини билмайдиган ва дунёқараши шаклланиш арафасида бўлган ўсмир ёшлардир. Россия, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг ҳар бирида камида 15 нафар ўсмир ушбу ўйин қурбони бўлишга улгурган. Ушбу ўйинни ўйнаб кўрган Кун.Уз манбасининг сўзларига кўра, «ўлим гуруҳи»га аъзо бўлгач ҳамда ўйинга ўсмирнинг розилиги олингач, унга турли топшириқ берила бошланади. Хусусан, манбага биринчи кунлик топшириқ сифатида «Худо»нинг суратини чизиш топширилган. Мана шунинг ўзиёқ, аслида бундай гуруҳлар ортида қандай кучлар ётганини исботлайди. Манбага, шунингдек, серқатнов кўчадан автомобиллар яқин қолганида югуриб ўтиш ва бу жараённи бевосита видеотасвирга олиш, танасига турли суратларни пичоқ воситасида кесиш йўли билансолиш ва шу каби топшириқлар берилган. Топшириқдан бири улар юборган мусиқани 3 кеча-кундуз тинимсиз тинглаб юриш бўлган. Эътиборли жиҳати шундаки, гуруҳ администраторлари ўсмирларни назоратида ушлаб туриш учун топшириқни бажарган ёки бажармаганига доир суратни ўзига юборишни талаб қилишади. Кун.Уз манбасининг сўзларига кўра, «ўлим гуруҳи» унга суиқасд қилишига туртки бериш мақсадида, «у дунё борлигига ишонсанг, билки, сен гуноҳкорсан, агар сен ўзингни ўлдирмасанг, сен учун ота-онанг жазоланади, ўзингни ўлдирсанг, улар қутулиб қолишади, наҳотки, сен уларни ёмон кўрсанг» каби алдовчи сўзларни ҳам билдиришган. Албатта, манбанинг таъкидлашича, у бу каби вазифаларни бажармагач, унга таҳдид қилишганва охирида алоқани узишган.Хўш, таҳдид қандай амалга оширилади? Улар махсус дастур орқали фойдаланувчининг IP манзилини аниқлаб, унинг уй манзилини билиб олишади ва шу орқали, «сен шу манзилда яшайсан, шартни бажармасанг оиланг билан йўқ қиламиз, орқага йўл йўқ, бажаришинг шарт», дея шантаж қилишади, ё бўлмаса, ўйин давомида иштирокчининг турли хил шахсий (интим мазмунига эгалари ҳам) суратлари алдов йўллари билан олинади ҳамда сўнгги босқичда суиқасдга мажбурлаш воситасида қўлланилади. Аммо, бу каби ғаламисларнинг бузуқ ниятларига чув тушаётганлар оз эмаслигини халқаро янгиликлар дастурларида кўриш мумкин. «Ўлим гуруҳи»нинг топшириғи эса, асосан, эрталабки ширин уйқу вақтида, тонгги 4:20-4:50 атрофида берилиши таъкидланмоқда. Уларга сўнгги вазифа берилишида, шунингдек, «бу туш экани, шартни бажариши билан уйғониши ва натижаси қандай бўлганини билиш мумкин»лиги каби гипноз усулларидан фойдаланилгани ҳам хабарларда айтилмоқда. Хулоса ўрнида айтмоқчимизки, мақсадимиз атроф мамлакатларда бўлаётган бу каби салбийвоқеа-ҳодисалар юртимизга кириб келмасин! Бунинг учун эса, барча, ота-оналар, маҳаллалар, кенг жамоатчилик, таълим масканлари ва профилактика инспекторлари ҳушёр бўлиши лозим. Ўсмир ёшлар орасида тушунтириш ишларини олиб бориш керак.
Сиз доим Қалбимиздасиз!
1. Мустақиллик асосчиси! (Ўзбекистонни Мустақил қилган, Мустақиллик байрамини жорий қилган, Конституция, Герб, Мадҳия, Байроқ)
2. Ўзлигимизни қайтарган шахс (Маънавиятимизни тиклаган, Маърифатимизни тиклаган, Маданий меъросимизни тиклаган, Наврўз, Рамазон ва Хайит байрамларини тиклаган)
3. 70 йиллик Қарамликдан ҳолос қилган шахс (пахта, олтин, уран, қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари, қора кўл, тери масулотлари, Ипак ва ҳокозо..... ҳаммаси ўзимиздан қоладиган бўлди, эндиликда валютага экспорт қилинмоқда)
4. Миллий валютани жорий қилган (1994 йил)
5. Конститутциямиз асосчиси
6. Жамиятимизни ривожларнитиршнинг 5 та тамойили – ўзбек модели асосчиси
7. Иқтисодиётимизни шакллантирган (Хусусийлаштириш ва мулкни эгасига бериш, Кичик бизнесни қўллаб қувватлаш, Олтин ишлаб чиқариш комбинатларини, текстиль комбитанлари, Қўшма корхоналар, Автомобиль заводлари, Банк – молия, Солиқ, Божҳона тизимини бутунлай ислоҳ қилиш ва халқаро тажрибадан келиб чиқиб унин ҳалқаро стандартлар даражасига кўтариш, Фермерлик ҳаракатинининг асосчиси, транспорт, темир йўл, авиация, логистика)
8. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосчиси (мактаб, коллеж (лицей), олий ўқув юртларини (бакалавр, магистр), харқаро тажрибалардан андоза киритган шахс)
9. Спортни тиклаган (миллий кураш, улоқ чопиш .... ва бошқалар)
10. Динимизни тиклаган (Ислом дининг асл моҳиятини англатган)
11. Миллий армиямизни асосчиси (Мудофаа, миллий хавфсизлик, Ички ишлар)
12. Хавфсизликка таҳдидни олдиндан кўра билган (1993 йил бу хақида БМТда бутун дунёни террористик хавф хатардан огоҳ қилган шахс, эндиликда бутун дунё бундай ҳуружлардан таҳдидлардан дағ-дағ титраётган)
13. Турли хил бузғунчи ғоялардан асраган, яхши ёмонни ажратишга ўргатган шахс, четдан туриб хар хил оқимларга оғдиришга ҳаракат қилаётган шахсларнинг кимлигини танитган ва уларнинг асл мақсади ва юзини фош қилган шахс.
14. Янги лойиҳадаги наъмунавий уй-жойларнинг асосчиси
15. Ҳар йилни алоҳида ном бериб, ижтимоий соҳани мустаҳкамлар бориш принцпи асосчиси
16. Ўзбекистонни – дунёга танитган, Ҳалқаро ҳамжамиятда
нуфузини ортирган буюк шахс
17. Бир қанча нуфузли ташкилотлар фахрий аъзоси, доимий вакили, фан доктори, 30 дан ортиқ китоблар муаллифи
18. 25 йил – ўз ҳалқини ўйлаб, ёшларни ўйлаб, эртанги кунимизга – ёруғ кунимизга ишониб, инонтириб кетган, ота боболаримиз орзу қилган хаётни тақдим этиб кетган буюк шахс – Ислом Абдуганиевич Каримов – бобомизнинг охиротлари обод бўлсин. Сиз доимо қалбимизда қоласиз. Сиз тақдим этган ёруғ хаёт, тинч ва фаровон ҳаётни асраб авайлаймиз, ёш авлодларга етказамиз. Сиз бошлаб берган йўлдан оғишмай шахдам қадамлар билан борамиз. 25 йил олдин эккан дарахтларингиз бугун ўз мевасини бемоқда. Сиз бизга жуда катта мактаб, сабоқ ва дарс қолдирдингиз! Буни ўз кўзларимиз билан кўриб гувоҳи булиб турибмиз.
© Facebook: "Дети Каримова"
Аллоҳ ҳикмати билан бир эшикни ёпса, раҳмати билан бошқасини очади.
Саъдий Шерозий.
Нью-Йоркдан гапирамиз: Шавкат Мирзиёев сурати Apple расмий дўконларида
АҚШга Ўзбекистондан борган ёшлар ажойиб видео тақдим этишди. Роликда маълум бўлишича, улар Apple компаниясининг Нью-Йоркдаги 5-авенью кўчасида жойлашган дўконларидан бирига ташриф буюришади.Смартфон ва планшетларни ёқиб кўришганида, уларда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сурати акс этади. Йигитлар бундан ҳайратга тушишади.Видеоролик ҳазил тариқасида олинган, аммо бу ҳолат кишига ўзгача завқ бағишлайди.
Manba: kun.uz
Bobom hikmatlari kanali
Shavkat Mirziyoyev
“O‘zavtoyo‘l” o‘rniga Avtomobil yo‘llari davlat qo‘mitasini tashkil etish haqida farmon qabul qildi!
“O‘zavtoyo‘l” (O‘zbekiston Avtomobil yo‘llari qurish vafoydalanish davlat-aksiyadorlik kompaniyasi) tugatiladi. Bu O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyev 14-fevral kuni imzolagan “Yo‘l xo‘jaligini boshqarish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlarito‘g‘risida”gi farmondabelgilab qo‘yilgan.Tugatilayotgan kompaniya negizida O‘zbekiston Avtomobil yo‘llari davlat qo‘mitasi tashkil etiladi. Vazirlar Mahkamasiga bir hafta muddatda yangi davlat qo‘mitasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlarini nazarda tutadigan Prezident qarori loyihasini tayyorlash haqida ko‘rsatma berilgan.Farmon “avtomobil yo‘llari va sun’iy inshootlarni loyihalashtirish, qurish va foydalanish jarayoniga kompleks yondashish asosida yo‘l xo‘jaligini boshqarishning samarali tizimini shakllantirish, ularni moliyalashtirish tizimini takomillashtirish, loyihalashtirish va yo‘l-qurilish ishlari sifatini oshirish imkonini beradigan to‘laqonli buyurtmachi xizmatini yaratish maqsadida” qabul qilingan.Farmonda ko‘rsatilishicha, Avtomobil yo‘llari davlat qo‘mitasi majburiyatlar va shartnomalar, shu jumladan, xalqaro shartnomalar bo‘yicha “O‘zavtoyo‘l”ning huquqiy vorisi hisoblanadi hamda avtomobil yo‘llari sohasida maxsus vakolatli davlat organi hisoblanadi.Avtomobil yo‘llari davlat qo‘mitasi faoliyatining asosiy vazifalari va yo‘nalishlari etib:
-avtomobil yo‘llari sohasida yagona texnika siyosatini olib borish
-avtomobil yo‘llarini rivojlantirish davlat dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirish
-avtomobil yo‘llari tarmoqlarini rivojlantirish va takomillashtirish istiqbollarini belgilash
-avtomobil yo‘llarining xalqaro tranzit yo‘laklarini shakllantirish
-zamonaviy transport oqimi sharoitlarida avtomobil yo‘llaridan foydalanuvchilarning manfaatlarini hisobga olib, avtomobil yo‘llarini moliyalashtirish, loyihalashtirish, qurish, ta’mirlash va ulardan foydalanish masalalari kompleks hal etilishini ta’minlash hamda buyurtmachi xizmatining samarali faoliyatini tashkil etish
-avtomobil yo‘llarini qurish, rekonstruksiya qilish, ta’mirlash va saqlash sifati ustidan nazoratni amalga oshirish
-xo‘jaliklararo qishloq avtomobil yo‘llarining, shaharlar, shahar posyolkalari, qishloqlar va ovullarko‘chalarining mavjud tarmog‘i saqlanishini ta’minlash ishlarini muvofiqlashtirish, ularning yuqori transport-foydalanish darajasida bo‘lishini ta’minlash
-ilmiy-tadqiqot ishlarini tashkil etish, avtomobil yo‘llarini loyihalashtirish, qurish, rekonstruksiya qilish, ta’mirlash va saqlash sohasida innovatsion texnologiyalar va zamonaviy standartlarni joriy etish
-avtomobil yo‘llari sohasida kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni, shu jumladan, chet ellarda o‘quv-amaliyot kurslari va seminarlar tashkil etish kabilar belgilangan.
Avtomobil yo‘llari davlat qo‘mitasining o‘z vakolatlari doirasida qabul qilingan qarorlari davlat va xo‘jalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari, shuningdek, xo‘jalik yurituvchi subyektlar va fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiy hisoblanadi.Ayni vaqtda, umumiy foydalanishdagi avtomobil yo‘llarini qurish, rekonstruksiya qilish va ta’mirlash ishlariga, shu jumladan, investitsiya loyihalari va mukammal ta’mirlash obyektlarini texnik-iqtisodiy asoslashni (texnik-iqtisodiy hisob-kitobni), avtomobil yo‘llarini mukammal ta’mirlash obyektlarining ish hujjatlarini va avtomobil yo‘llarini jihozlash bo‘yicha tanlov hujjatlarini ekspertizadan o‘tkazish bo‘yicha buyurtmachi funksiyasi Avtomobil yo‘llari davlat qo‘mitasiga yuklanadi.
Источник сообщил о возможном визите президента Узбекистана в Россию в начале апреля
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев может посетить Россию в первой декаде апреля. Об этом сообщил РИА Новости источникв российской делегации межправкомиссии, которая находится в Ташкенте.«Визит президента Узбекистана планируется на первую декаду апреля. Предварительно на пятое число, официально ещё не утверждено», —сообщил источник.Он отметил, что на заседании межправкомиссиив среду, 15 февраля, будут проработаны вопросы и повестка дня предстоящего визита Мирзиёева.
Bobom Hikmatlari kanali