Ўзбекистоннинг собиқ раҳбарларидан бири Иномжон Бузрукович Усмонхўжаев 17 мартга ўтар кечаси, 87 ёшида вафот этди.
Иномжон Усмонхўжаев Шароф Рашидовдан кейин 1983-1988 йилларда Республикага раҳбарлик қилган. У шу вақтгача тирик бўлган Ўзбекистоннинг икки собиқ раҳбаридан бири эди. (1988-1989 йилларда Ўзбекистон КП МҚ биринчи котиби бўлган Рафиқ Нишонов 1989 йилдан буён Москвада умргузаронлик қилмоқда - таҳр).Иномжон Усмонхўжаев 1930 йилнинг 20 май куни Фарғонада таваллуд топган.1955 йилда Ўрта Осиё политехника институти тамомлаган.Муҳандис, Марғилон шаҳри бош меъмори бўлиб ишлаган.1962 йилдан партия ишига ўтган, Фарғона шаҳар кенгаши раиси, Ўзбекистон КП Сирдарё вилоят қўмитаси котиби, Собиқ Иттифоқ МҚ ходими бўлиб ишлаган.1972-1974 йилларда – Наманган вилояти ижроия қўмитаси раиси бўлган.1974 йилнинг декабридан 1978 йилнинг декабрига қадар – Ўзбекистон КП Андижон вилояти қўмитаси биринчи котиби.1978 йилнинг 22 декабридан 1983 йилнинг 20 декабрига қадар – Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиум Раиси, шу билан бир вақтда – 1979 йилнинг 18 апрелидан 1983 йилнинг 28 декабрига қадар – Собиқ ИттифоқОлий Кенгаши Президиуми Раиси ўринбосари бўлган.1983 йилнинг 3 ноябридан 1988 йилнинг 12 январига қадар – Ўзбекистон КП МҚ биринчи котиби.Кейинчалик “қайта қуриш” даврида коррупцияда айбланиб, Ўзбекистон КП МҚ биринчи котиби лавозимидан озод этилган, Собиқ Иттифоқ Олий Кенгаши Президиуми аъзолигидан четлаштирилган. 1988 йилнинг 28 ноябрида Собиқ Иттифоқ Коммунистик Партияси МҚдан ҳам чиқарилган.1989 йилнинг 27 декабрь куни «Пахта иши» бўйича 12 йилга озодликдан маҳрум этилган. 1990 йилда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан озодликка чиққан.Сўнгги вақтларда И.Б.Усмонхўжаев Фарғона шаҳрида ўғиллари ва набиралари билан биргаликда яшаётган эди.Усмонхўжаев ҳақида фильмлар олинган, китоблар ёзилган. Хусусан, Рафиқ Нишоновнинг «Дарахтлар тонггача кўкаради» номли, 2012 йилда эълон қилинган асарида ҳам унга алоҳида боб ажратилган. Шунингдек, «Отамдан қолган далалар» ва «Генераллар ўйини» романларида Усмонхўжаев билан боғлиқ сюжетлар бор.
Turkmanistonda Islom Karimov yodgorlik majmusi ochildi!
🇹🇲🇺🇿
@IslomKarimov
Teglar:
#Video
#IslomKarimov
#Turkmaniston
Ота
Бу тун тушга кирди отам сиймоси,
Чеҳраси ёритиб борлиқ олами.
Мен эдимда ёлғиз кўрар дунёси,
Армони қолмабми мендан отамни.
Елкада кўтариб бўйга етказган,
Ақлимни эл севар ўйга етказган,
Юрт билан танитиб тўйга етказган,
Армони қолмабми мендан отамни.
Сўзларди кўзда ёш ўтган кетгандан,
Умрига хаётбахш мурод этгандан,
Қалқиниб севиниб бахтга етгандан,
Армони қолмабми мендан отамни.
Довруғи дилимда улкан хотира,
Кўнглим булоғида унган хотира,
Тушимга меҳмоним бўлган хотира,
Армони қолмабми мендан отамни.
Отамни номини олган ўғилман,
Йўлда ёт кимсага дўстман аҳилман,
Сурати соғинчдан куйган бағирман,
Армони қолмабми мендан отамни.
Яшайман ўтмишни бугунга қориб,
Отамни зиёрат қилдим бир бориб,
Қабрига боқаман кўнглимни ёриб,
Армони қолмабми мендан отамни.
Муаллиф: Темур Рашид
Kun tarixi!
1994-yil,13-mart ,,O'zbekiston havo yo'llari" Milliy aviakompaniyasi A-310 aerobusi Toshkent-Riga-Toshkent yo'nalishi bo'yicha birinchi yo'lovchilarni tashish reysini amalga oshirdi!
Teglar:
#13_mart
#1994_yil
O‘zbekiston Respublikasi va Fransiya Respublikasi o‘rtasida diplomatik munosabatlar o‘rnatilganining 25-yilligi munosabati bilan O‘zbekiston Prezidenti ShavkatMirziyoyevga Fransiya Prezidenti Fransua Olland tabrik yo‘lladi.
Unda shunday deyiladi: “Aloqalar o‘rnatilganining birinchi kunlaridanoq hamkorlikning barcha sohalarida – ham siyosiy, ham iqtisodiy va madaniy jabhalarda mustahkamlanganligini qayd etish bugun meni quvontiradi”.Fransua Olland o‘tgan davr mobaynida Fransiya va O‘zbekiston do‘stona munosabatlar o‘rnatishga erishganligini ta’kidladi.Fransiya Prezidenti “ishonch va o‘zaro hurmatga asoslangan mamlakatlarimiz o‘rtasida o‘rnatilgan sherikchilikning yuqori darajasi keyingi o‘n yilliklar davomida doimo rivojlanishi”ga umid bildirdi.O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Prezident Fransua Olland nomiga yo‘llagan maktubida qayd etganidek “Fransiya Respublikasining 1992-yil yanvar oyida O‘zbekiston mustaqilligini birinchilardan tan olgani, shuningdek, uning mustaqil rivojlanishi va suverenitetini qat’iy qo‘llab-quvvatlaganini biz alohida qadrlaymiz”.Davlatimiz rahbari “Fransiya bilan ikki va ko‘p tomonlama kun tartibning barcha masalalari bo‘yicha, avvalo siyosiy-diplomatik va madaniy-gumanitar sohalarda samarali va o‘zaro manfaatli hamkorlikni yanada rivojlantirish, shuningdek, savdo, investitsiya va yuqori texnologiyalar, turizm, korxonalarimizda ilg‘or korporativ boshqaruv metodlarini kiritish jabhalarida aniq dasturlar va loyihalarniilgari surishga O‘zbekiston sodiq” ekanligini tasdiqladi.O‘zbekiston Prezidenti “O‘zbekiston-Fransiya munosabatlarini chuqurlashtirish va uning o‘zaro hurmat, tenglik va ishonch tamoyillariga asoslangan poydevorini mustahkamlashga qaratilgan qo‘shma faoliyatni bundan keyin ham davom ettirish”ga ishonch bildirdi.
Manba: mfa.uz sayti
Islom Karimov
Bugundan boshlab 10 ming so'mlik butkul muomilaga kiritildi!
10 ming so'mlik bilan rasmga tushushning 10 kunligi boshlandi :)
Тошкент ИИББ «Озодлик» радиоси уйдирмаларига раддия берди.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев «Озодлик» радиоси томонидан тарқатилган хабарларга раддия берди. Унинг сўзларига кўра, хорижда фаолият юритувчи мазкур радио Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тадбиркорларнинг эркин ишлашига йўл қўйилмаётгани, шаҳарда 2010 йилдан бери турли тадбиркорлик билан шуғулланувчиларга нисбатан «қора ниқоб»лилар тадбирлари ўтказиб келинаётганини иддао этган. Хусусан, радионинг таъкидлашича, яқинда «Жиззах Сити» кафесига ички ишлар бўлимининг«қора ниқобли» махсус гуруҳи кечки вақтда бостириб кириб, кафенинг фаолиятини тўхтатган. Шу билан, гарчи ҳукумат тадбиркорлик билан шуғулланишни кенг тарғиб қилаётганига қарамай, гўёки шаҳар ИИББ ходимлари аксинча йўл тутган. Дониёр Тошхўжаевнинг алоҳида уқдиришича, шаҳар ва умуман республика миқёсидаги ички ишлар идоралари ҳам ҳукумат томонидан олиб борилаётган тадбиркорликни қўллаб-қувватлашбўйича сиёсатга қарши чиқмайди, аксинча, тадбиркорлар орасида қонунга бўйсунмаганларини аниқлаб уларга нисбатан зарурий чоралар кўради. Шу билан бирга, радио сайтида таъкидланган ички ишлар бўлимларига ҳукумат томонидан бюджетни тўлдириш бўйичажарима режалари борлиги хусусидаги хабарлар ҳам инкор этилди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосарининг сўзларига кўра, «Жиззах Сити» кафеси қўшмачи ва фоҳишалар, турли ёшдаги кишилар тўпланиб, маст-аласт бўлиб атрофдаги аҳоли тинчини бузадиган масканга айланиб қолгани, кафенинг Тошкент шаҳар ҳокимининг тунги соат 11:00гачафаолият юритиш тўғрисидаги буйруғини бажармаётгани хусусида кўп бора мурожаатларкелиб тушган. Бундан ташқари, кафеда гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш учун шароитлар мавжуд бўлган.Шу сабабли, 2017 йил 3 март куни соат 23:30лар атрофида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, кафеда 27нафар фоҳиша, Тошкент шаҳрида паспорт-виза тизимини бузган шахслар борлиги аниқланиб ушланган. Кафеда 30дан ортиқ муқаддам судланган шахслар борлиги маълум бўлди. Мазкур кафе раҳбарига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилган.«Ҳар бир кафе ёки бошқа шу каби тадбиркорлик субъектларининг жамоат тартибини сақлашга доир қонунга бўйсуниши талаб этилади. Қайси ОАВда ёзилишидан қатъи назар, “Озодлик” ёки бошқа нашрлар бўлсин, шу нарсани айта оламанки, ички ишлар идораларига яна шунга ўхшаш маълумотлар келиб тушса, ИИББ томошабин бўлиб турмайди, балки ўз ваколати доирасида чоралар кўради. Аҳоли тинчлигини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш учун ҳаракатларни давом эттирамиз», - деди Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.
@IslomKarimov`kanali barcha ayollarni bayram bilan tabriklaydi!
Teglar:
#Xotin_qizlar
#Rasm
#Bayram
Rasm uchun psd.uz jamosiga tashakkur!
🔵 Barchaga ulashing!
t.me/IslomKarimov
t.me/IslomKarimovbot
Teglar:
#Rasm
#IslomKarimov
#Rasmli_fikr
Ўзбекистоннинг собиқ раҳбарларидан бири Иномжон Бузрукович Усмонхўжаев 17 мартга ўтар кечаси, 87 ёшида вафот этди.
Читать полностью…Олдин азоб чекдингми?Сабр килдингми?
Кейин йана азоб чекдингми? Сабр килйапсанми!?
Сабр кил!Албатта,сенга буйук бахт йакиндир!
© Абдулла Абдиримов
Бошқарма“Қутқарув отряди” шахсий таркиби умумхалқ хайрия хашари муносабати билан Андижон шаҳри “Саховат уйи” кексалар ва ногиронлар интернатида тозалаш ва ободонлаштириш ишларида амалий йордам беришди
Читать полностью…“Ko‘cha Islom Karimov nomiga munosib bo‘lishi zarur”.
Buxoroda Islom Karimov ko‘chasining qiyofasini o‘zgartirish bo‘yicha loyiha ishlab chiqildiO‘zbekiston Birinchi Prezidenti xotirasini abadiylashtirish maqsadida Buxoroning markaziy ko‘chalaridan biriga Islom Karimov nomi berildi.O‘zAningxabar berishicha, ushbu ko‘cha qiyofasini o‘zgartirish, uning ikki tomonida zamonaviy binolar barpo etish bo‘yicha uch yilga mo‘ljallangan loyiha ishlab chiqilgan.O‘zbekiston Prezidenti ushbu ko‘cha Islom Karimov nomiga munosib bo‘lishi, qurilish ishlarini salohiyatli pudratchi tashkilotlar bajarishi zarurligini ta’kidladi.Shavkat Mirziyoyev Buxorodagi Islom Karimov va Ibn Sino ko‘chalari kesishgan joyda bunyod etiladigan Universal sport majmuasi loyihasini ko‘zdan kechirdi.2018-yilda foydalanishga topshiriladigan ushbu majmuada 15 sport turi bo‘yicha mamlakatimiz va xalqaro miqyosdagi musobaqalarni o‘tkazish imkoniyati yaratiladi.Undan uchta mashg‘ulotlar zali, basseyn, tennis korti, 3 ming 500 tomoshabinga mo‘ljallangan zal o‘rin oladi. Majmua sportchilarni tayyorlash, murabbiylar malakasini oshirish, sport metodikasi bo‘yicha namunaviy markaz bo‘ladi.Majmuada yozgi va qishki sport maydonlari qurish lozimligi ta’kidlandi. Viloyatdagi sport inshootlarini inventarizatsiya qilish, ularni muayyan sport turiga ixtisoslashtirish, ommaviyligini oshirish bo‘yicha mutasaddilarga tegishli topshiriqlar berildi.
Sh.Mirziyoyev bugun Buxoroga tashrif buyurdi.
Tashrif doirasidagi ma'lumotlarni biz bilan birga kuzatib boring!
Bilasizmi?! Har kim aslida ayol kim ekanligini qalban bilishi kerak!
AYOL - 8-MO'JIZA!
Ertalab uyg'onganinggizda birinchi navbatta onanggizni bag'ringgizga bosib bayram bilan tabriklang!Keyin onanggiz ko'zidagi yoshiga qarang!
Albatta mehrning chegarasi va qiymati bo'lmas!
O'z yaqin opa-singillaringgizni,kasbdoshlaringgizni,barcha-barchani bayram bilan tabriklang!
Yana bir bor bayraminggiz qutlug' bo'lsin!!!
"Ayolni xurmat qilsak, millatni xurmat qilgan bo'lamiz.Faqat bayram kuni emas, bir yilda 365 kun bo'lsa, shuning juda bo'lmasa 50 foizini ayolga bag'ishlagan erkakning o'zi ham, ayoli ham baxtli bo'ldi"-Islom Karimov
Читать полностью…Sharxlovchi : Farxod Maxmudov
Teglar:
#Audio
#ShavkatMirziyoyev
#Tashrif
t.me/IslomKarimov