#Бахтли_бўлай_десангиз
Ҳар бир киши ўз уйида бошлиқдир. Уни ҳеч ким хорлай олмайди. Одамлар уни бирор нарсадан тўса олмайдилар, золимлар зулм қила олмайдилар, бахиллар эса уни рад қила олмайдилар.
@ISLOM_QALBDA_UZ
🌙 ✨РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК!✨
✨🎊РАМАЗОНИМ ХУШ КЕЛДИНГ!🎊✨
✨🌹• Қуёшни ҳам кулдириб,
✨🌹• Қалбга сурур тўлдириб,
✨🌹• Дўстларни суюнтириб,
✨🌹• Рамазон келди! Рамазон
✨🌹• Саҳар туринг ёронлар,
✨🌹• Хатм қилинг Қуръонлар,
✨🌹• Дод деворсин шайтонлар,
✨🌹• Рамазон келди! Рамазон
✨🌹• Ғафлат ойи эмас бу,
✨🌹• Овқат ойи эмас бу,
✨🌹• Раҳмат ойи демак бу,
✨🌹• Рамазон келди! Рамазон
🤲Эй, Рамазон!...биз биламиз...сен баракалар бўлиб келяпсан...сен бизнинг дардларимизга даво бўлиб келяпсан...Эй, Баракалар Рамазон ойи!...барча сени кутяпти...
✨💐🌹ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
‼️О Г О Ҳ Б Ў Л И Н Г !
❗️ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛМОҚДА.
🌙Юртимиз узра фараҳбахш Рамазон ойи ўзининг файзу футуҳи билан кезмоқда. Мунаввар тонгларда, муазззам шомларда қилинаётган хайрли дуолар диёримизнинг муссаффо осмонидан раҳмат, мағфират ва барака бўлиб ёғилмоқда.
Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).
📚Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло: “Одам боласининг ҳамма амали – ўзи учун, фақат рўза – Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”, деди. Рўза – сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман” десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда ва иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
☝️Муқаддас динимиздаги барча ибодатларда бандалар Аллоҳнинг олдида баробар туради. Жумладан, рамазони шариф рўзасини тутишда ҳам одамлар бир хил даражада очликни бошдан кечирадилар. Уларнинг ораларидан ё бой, ё мансабдор истисно қилинмайди. Бу борада ҳамма баробар, кучли ва заиф, хос ва омманинг фарқи йўқ.
☝️Имом Ғаззолийнинг “Мукошафатул қулуб” асарида келтирилган бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар:
“Менинг умматимга беш хислат берилди, бу аввалгиларга берилмаганди:
✅1. Аллоҳнинг наздида рўзадорнинг оғзидан мушкдан ҳам яхшт ҳид келади.
✅2. Ифторгача малаклар рўзадор учун истиғфор қиладилар.
✅3. Бу ойда шайтонлар боғланади.
✅4. Аллоҳ ҳар куни жаннатни безантиради ва “Солиҳ бандаларим, қалбларидан ёмонлик ва жавобгарликни йўқ қилиш учун шошилинч ҳаракат қилишяпти!” деб буюради.
✅5. У, ойнинг сўнгги кечасида уларни афв этади.
🤲Аллоҳ таоло бу ойда қиладиган барча ибодату дуоларимизни ва тутадиган рўзаларимизни қабул айласин. Бандачилик қилиб билиб билмай қилган хатоларимизни мағфират айласин.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
🌙 РАМАЗОН МУБОРАК!
Аллоҳ таоло ушбу ойни барчамиз учун хайр-баракотли қилсин, бу ойда ҳаммамизни ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин.
Муборак Рамазон ойини мўмин бандалари учун бу дунёда қилинган барча гуноҳ ва хатоларига қалқон қилган, рўзани Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таоло шу ойнинг ҳурматидан гуноҳларимизни мағфират қилсин.
🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
🍃🌹АЛБАТТА ЎҚИНГ!
☝️Расулуллоҳ ﷺ:“Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”.
🍃🌹САВОБ УМИДИДА АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ🌹🍃
☝️Ажойиб фикр 😍
صل على النبي عشر مرات
🍃🌹Пайғамбар алайҳиссаломга ўн бор саловот айтинг
1⃣2⃣3⃣4⃣5⃣
6⃣7⃣8⃣9⃣🔟
اللهم صل على
سيدنا محمد 1⃣
🍃🌹1⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 2⃣
🍃🌹2⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد3⃣
🍃🌹3⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 4⃣
🍃🌹4⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 5⃣
🍃🌹5⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد6⃣
🍃🌹6⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 7⃣
🍃🌹7⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 8⃣
🍃🌹8⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد9⃣
🍃🌹9⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد🔟
🍃🌹🔟Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
وأرسلها لعشر أشخاص
☝️Ва уни 10 кишига юборинг
👳👳👳👳👳👳👳👳👳👳
خلال ساعة
Бир соат мобайнида
⏰⏰⌚
يكون مليون
صلاة على النبي
في ميزانك
сизни ҳисобингизга милён саловот йиғилади
⌛⏳⌛⏳⏳
متقولش مش فاضي
دى مليون صلاة
ممكن تشفع ليك 😊
Мен машғулман вақтим кам деманг ушбу милён саловот сизга шафоат бўлиши мумкин...
Бу нарса албатта, Пайғамбар алайҳиссаломни ушбу ҳадисларига асослангандир.
«Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади» Муслим ривояти.
Ёлгизман дема берувчи Аллоҳ,
Қийналдим дема синовчи Аллоҳ,
Оғридим дема шифокор Аллоҳ,
Дўстим йўқ дема сирдошинг Аллоҳ.
☝️🌙🌹АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!✔️
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
#Илм
Одоб билан илм руҳ билан тана кабидир. Илмсиз одобдан фойда йўқ. У орқали одоб тўғриланади ва ҳимояланади.
Аллома Муҳаммад Аввома дурдоналаридан.
@ISLOM_QALBDA_UZ
#бу_ҳаром
Фолга ишонма, Фолсиз юр!
🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки башоратгўйнинг олдига бориб, ундан бирон нарсани сўраса, қирқ кунгача унинг биронта ҳам намози қабул қилинмайди» (Муслим ривояти).
🔹Оиша розийаллоҳу анҳо айтдилар: «Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди. У зот : «Улар ҳақ эмаслар», дедилар. Улар: «Ё Расулуллоҳ, улар гоҳида шундай гапларни айтадиларки, у ҳақ бўлиб чиқади», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ҳақ калимани жин ўғирлаб ўғринча билиб олади-да уни дўсти фолбиннинг қулоғига қуяди. Фолбинлар эса унга юзта ёлғонни аралаштириб юборадилар», дедилар» (Муттафақун алайҳ).
🔹Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳу айтганлар: «Фолбин – сеҳргар, сеҳргар эса кофирдир».
👉 @ISLOM_QALBDA_UZ
🍃🎊🌸БАҲОРНИНГ БИРИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌸🎊🍃
🍃🌸 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🍃🌸 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!
🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🌸💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌸
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
#Кун_ҳикмати
«Одамларнинг уйига "кўр" бўлиб кир ва "кар" бўлиб чиқ. Уларнинг уйлари ҳамда сенинг у ерда кўрган ва эшитганларингнинг ҳеч ҳам аҳамияти йўқ».
Нажиб Маҳфуз
👉 @ISLOM_QALBDA_UZ
☝️✔️БУГУН БАРОАТ КЕЧАСИ ИНШААЛЛОҲ!
❗️БУ КЕЧАНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК!
❗️ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!!!
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бу кечада (яъни шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида) нималар бўлишини биласизми?” дедилар.
Ойша розияллоҳу анҳо: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?” дедилар.
У зот: “У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг амаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади”, дедилар.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
«Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани, балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Фалончи қани, фистончи қани?» дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
☝️✔️Тоқатингиз етганича зикрлар, Қуръон тиловат қилинг;
☝️✔️Ўзингиз ва барча уммат учун хайрли дуолар қилинг;
☝️✔️Гуноҳларга тавба қилинг, Истиғфор айтинг!
☝️✔️Имкон топсангиз Шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутинг.
☝️❗️Бир чекада қолиб кетманг!!!
Бошқа гуруппаларга ҳам тарқатинг!
🌙✨БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ
❓САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34587
Пайғамбарлар исмининг маъноси ҳақида
Одам алайҳиссалом
Башариятнинг отаси бўлган Одам алайҳиссалом исмининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар билдирилган. Баъзилар арабча «удма» сўзидан олинган солиштирма сифат, «афъалу» вазнидаги «тўқроқ» маъносидаги сўздир, дейишган. Имом Жаволиқийнинг айтишича, Одам, Солиҳ, Шуайб ва Муҳаммад алайҳимуссаломдан бошқа барча пайғамбарларнинг исмлари арабча эмас. Ибн Аббосдан қилинган бир ривоятда Одам алайҳиссаломнинг одам дейилишини сабаби у ернинг пўстидан яралганидир. Яна бошқа бир ривоятларда, Одам сурёнийча исм, кейин арабчалаштирилган, дейилади. Имом Саълабийнинг қайд этишича, иброний тилида тупроқ одом ва шундан Одам исми олинган.
Ибн Ҳайсама Одам алайҳиссаломни 960 йил яшаган, деб ёзади. Имом Нававий «Таҳзиб»ида: «Тарих китобларида уни 1000 йил умр кўргани ҳақидаги маълумот кенг тарқалган, дейилади.
@ISLOM_QALBDA_UZ
Абул Ҳасан Ҳарақоний (қ.с) дан:
- Ихлос ва риё нима? - деб сўрадилар.
У киши шундай жавоб бердилар:
- Аллоҳ таолони ўйлаб қилган ҳар бир яхши амалинг ихлосдир. Одамларни ўйлаб бажарган ҳар қандай ишинг эса риёдир.
«Табақотуо кубро»
@ISLOM_QALBDA_UZ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Аллоҳ таолога ошиқ, жаннатга муштоқ азиз мўмин-мусулмон биродарлар! Аллоҳ таолонинг инояти билан “Обод масжидлар” лойиҳасини бошладик. Сиз ҳам четда қолманг, бизга қўшилинг ва ўз хиссангизни қўшинг!
Бизнинг вазифамиз: масжидлар таҳоратхонасига қоғоз, совун, салфетка ва бошқа керакли буюмлар билан таъминлашдир.
💳Уз карт 5614688714431631
Мўминов Шукурулло номида
💳Ҳумо 9860140112829113
Мўминов Шукурулло номида
📞 +998996760070
Telegram | Instagram | Admin
📚Китоб номи: Саҳиҳи Бухорий Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий
☝️Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўпланган саҳиҳ муснад) деб номлаган.
Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар.
📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
💰Нархи: 550.000 минг
📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb
🚚Етказиб бериш хизмати бепул:
👉 @ZiyoHadiya
Аъробийга айтишди:
- Ҳеч ўзингга ўзинг жаннатга киришинг ҳақида сўзлаганмисан?
У жавоб қилди:
- Валлоҳи, бу ҳақда мен ҳеч шубҳаланмаганман. Мен яқинда унинг боғларида кезаман, ҳавзларидан ичаман, дарахтларида сояланаман, меваларидан ейман, кўзаларидан симираман ва сарой-қасрларида ҳурларидан роҳатланаман.
- Бу ишонч қилиб қўйган яхшилигинг ёки солиҳ амалинг сабаблими?
- Аллоҳ таолога иймонимдан ва Аллоҳ таборака ва таолодан бўлак барча маъбудларга инкоримдан кўра шарафлироқ яхшилик ва улуғроқ иш борми?
- Гуноҳларингдан қўрқмайсанми?
- Аллоҳ таоло гуноҳлар учун мағфиратни, хатолар учун раҳматни ва жиноятлар учун афвни халқ қилди. У зот Ўз муҳибларини жаҳаннам ўтида азоблашдан юқоридир.
---
Басра масжидларида одамлар: "Аъробий Парвардигорига гўзал гумонда бўлди", дейишарди. Қачонки унинг сўзларини эслашса, улардаги умидсизлик булутлари тарқар ва қалбларида ражо салтанати ғолиб бўларди.
Mubashshir ahmad
@ISLOM_QALBDA_UZ
🌙🤲РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
✨🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу «РАМАЗОН» ойида Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қилгайсан.
✨🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...
✨🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!
✨🤲Аллоҳим барчаларимизга ушбу муборак Рамазон кечаларда умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айлагин АМИЙН!
🌙✨🎁ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
🌙🍃🌹РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!
Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!
Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!
🌙🌹🎊РАМАЗОННИНГ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🤲
✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟
☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
#Рамазонга_тайёргарлик
🌙Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларга Рамазон ойи келиши ҳақида хушхабар беришлари
🌙Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини ҳам Рамазон ойи учун тайёргарлик кўришга ундар ва бу ишни бу ой рўзасининг хусусиятлари, унга бериладиган улкан савоблар ҳақидаги ҳадислар билан амалга оширар эдилар.
🌙Бунга далолат қиладиган ҳадислар кўп. Қуйида уларнинг айримлари билан танишамиз:
🌙“Агар Рамазон ойи кириб келса, осмон эшиклари очилиб, Жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади".
(Бухорий ривояти, 1899-ҳадис)
🌙"Рамазон ойининг илк кечаси кириб келганида, шайтонлар ва жинлар кишанланади, Жаҳаннам эшиклари ёпилади, унинг бирорта эшиги очилмайди, Жаннат эшиклари очилади, унинг бирорта эшиги ёпилмайди. Бир нидо қилувчи шундай нидо қилади: “Эй яхшилик истовчи! Кутиб ол! Эй ёмонлик истовчи! Ўзингни тий! Аллоҳ бу ойда бандаларни Жаҳаннам оловидан озод қилади. Бу ҳар бир кечада бўлади".
📚(Термизий ривояти, 682-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис.)
🌙"Сизларга Аллоҳ таолонинг фарзи ва муборак ой - Рамазон келди. Унинг рўзасини тутинглар. Бу ойда осмон эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда Аллоҳнинг минг ойдан яхшироқ бўлган бир кечаси бор. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, (ҳамма яхшиликлардан) маҳрум бўлади”.
📚(Насоий ривояти, 2106-ҳадис. Бул саҳиҳ ҳадис.)
🌙"Жаннатда "Раййон” номли бир эшик бор. Ундан Қиёмат куни рўзадорлар киради. Улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. У кунда: "Рўзадорлар ўринларидан турадилар. Улардан бошқа ҳеч қаерда?”, деб нидо қилинади. Шунда рўзадорлар ким Раййон эшигидан кира олмайди. Рўзадорлар кириб бўлгач, эшик ёпилади, шундан кейин у эшикдан ҳеч ким кирмайди”.
📚(Бухорий ривояти, 1797-ҳадис.)
📚Бу улуғ суннатни тарғиб қилиш, бу чақириқ ва хушхабарларни овоза қилиш, одамларга Рамазон фазилати ва баракотини етказиш, бу ойда фурсатни ғанимат билиб, улкан савобларга эришиш ва барчани саодат сари чорлаш барчамизга муносиб вазифа саналади.
🌙Мўмин-мусулмон бандалар Рамазон кириб келиши туфайли қалбида мамнуният туйиши, Рамазонга алоҳида тайёргарлик кўришга, Рамазон ойидаги савоб ва ажрлардан тўлиқ истифода этишга, турли лаззат ва таомларга маҳлиё бўлмасдан, ибодатга кўпроқ эътибор қаратиши айни муддаодир.
Афсуски, кўп инсонлар Рамазон кириб келганини билмай қолишади, рўза тутса-да, рўзанинг мақсадини тўлиқ англамайди. Шу боис Аллоҳ таолодан ҳидоят ва тўғри йўлдан адаштирмаслигини сўраймиз!
✨«Расулуллоҳ алайҳиссалом рамазонда» китобидан.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
#БИЛАСИЗМИ?
Инсон кўзининг вазни 8 грамм. Аммо у билан энг мураккаб фотокамерани ҳам солиштириб бўлмайди. Кўз 10 миллион рангни ажрата олади.
Инсон шимолий қутб минтақасига борса, у ерда қиш фаслида об-ҳаво минус 69-70 даража паст бўлади. Совуқдан музламаслик учун у устига қалин кийимлар кийиб, бошини ҳам ўраб олади. Оёқларига ҳам қалин этиклар кийиб, қўлини қўлқоп билан совуқдан асрайди. Аммо кўзларини беркита олмайди.
Бундай совуқда кўздан чиқадиган сув дарҳол музлаб, кўз кўрмай қолиши керак эди. Аммо шундай ноқулай об-ҳавода ҳам кўз музлаб қолмайди. Нега? Чунки, Аллоҳ таоло кўзнинг сувига музлашнинг олдини оладиган моддани қўшиб яратган. СУБҲАНАЛЛОҲ.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
“Биз унга икки кўзни бермадикми?”
(Балад сураси, 8-оят).
Инсон биргина шу кўз ҳақида тафаккур қилиши билан Аллоҳ таолонинг санъати, азамати олдида лол бўлиб, бутун танаси қўрқувдан титрайди, иймонининг нури зиёда бўлиб, Унга кўпроқ ибодат қилишга уринади.
Сўзимизга ушбу оят билан хулоса қиламиз:
“Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир”
(Намл сураси, 88-оят).
Муҳаммад Ротиб Набулсий.
👉 @ISLOM_QALBDA_UZ
🍃🌸🎊ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
•🎊•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🎊•🌹•Динимиз - Ислом
•🎊•🌹•Қибламиз - Каъба
•🎊•🌹•Айёмимиз - Жума
•🎊•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🎊•🌹•Қарзимиз - Закот
•🎊•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🎊•🌹•Амалимиз - Савоб
•🎊•🌹•Тилимиз - Тақво
•🎊•🌹•Нафратимиз - Зино
•🎊•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🎊•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🎊•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!
🎊🌹🤲АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН! АМИЙН! 🤲🤲
✨🍀🌹ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
🍃🌹🎊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУҲ!
🍃🌸Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
🍃🌸Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🍃🌸Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🍃🌸Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
🍃🌸Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🍃🌸ХАЙРЛИ КУН!🌸🍃
☝️✈️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉/channel/Shayx_Hazrat/37277
ДУОДА ОТА-ОНАНГИЗНИ УНУТМАНГ!
Бир Шайхнинг ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
– Устоз, дуоларим қабул бўлмаяпти. Нега шундай бўляпти? – деб сўради… Шайх:
– Ота-онанг борми? – деб сўради.
Шогирд:
– Ҳа бор, Аллоҳга шукр, ота-онам ҳаёт…
Шайх кулиб:
– Мен сендан ота-онанг тирикми, деб сўрамадим. Ота-онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми? – деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
– Йўқ, ота-онамни дуоларимда эсламас эканман – деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхнинг ҳузуридан чиқиб кетибди.
👉 @ISLOM_QALBDA_UZ
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир”, - дедилар.
Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.
Силаи раҳм – қариндошлик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни берар экан. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:
1. Аллоҳнинг муҳаббати.
Ким Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
2. Мол-мулкнинг кўплиги.
Ким кўп мол-мулкка эришмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
3. Умрнинг зиёдалиги.
Ким умрининг зиёда бўлишини истаса, силаи раҳм қилсин.
“Руҳий тарбия” китобидан.
👉 @ISLOM_QALBDA_UZ
#ТАРҚАТИНГ
БАРОАТ КЕЧАСИДА ДУО ҚИЛАЙЛИК!!!
Кошки эди бу ДУОНИ жамиики инсонларга етказа олсам!😔
• АЛЛОҲИМ!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
• АЛЛОҲИМ!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
• АЛЛОҲИМ!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!
• Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, АЛЛОҲИМ!
• Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
• Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
• АЛЛОҲИМ!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
• Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
• Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
• Ота-онамни Ўзинг авф эт!
• Устозларимни раҳматингга ноил айла!
• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
• Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!
• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, АЛЛОҲИМ!
• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
• Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, АЛЛОҲИМ!
• Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, АЛЛОҲИМ!
🤲 АЛЛОҲИМ, БУ КЕЧАДА, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
• Ўзинг Қодиру мутлоқсан, АЛЛОҲИМ!
Бироҳматика йа арҳамар роҳимийн!
АМИЙН! АМИЙН! АМИЙН! 🤲
‼️Бир чекада қолиб кетманг!
✅ Бу дуони имкон қадар бошқа группаларга ҳам тарқатинг-ки, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!🤲🤲
🌙✨БАРОАТ КЕЧАСИДАГИ НАМОЗ
❓САВОЛ: 1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сурасидан кейин 10 марта “Ихлос” сурасини ўқиш кeрак экан. Шу тўғрими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34587
ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ
Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. »Аҳволингиз қалай?« деб сўрадим, »Аҳволим яхши«, деди. Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши– деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар.
("Солиҳлар гулшани")
@ISLOM_QALBDA_UZ
🎊🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🎉
🌹Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
🌹Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
🌹Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
🎊«ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!
✨🌹Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!
✨🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲
✨🎊🎉ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА МУБОРАК!
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
#Ҳадис
ҚАТЪИЙЛИК ИЛА ДУО ҚИЛИШ
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз дуо қилса, «агар хоҳласанг», демасин. Азму қарор ила сўрасин. (Ёлвориб) катта нарсаларни сўрасин. Чунки Аллоҳнинг бергани Унинг учун арзимас нарсадир», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Қанча берса ҳам, Аллоҳ таоло учун арзимас нарса ҳисобланади. Шунинг учун Аллоҳ таолодан катта, улуғ нарсаларни астойдил, азму қарор билан, «Сўрайман, Аллоҳ беради» деган ишонч билан сўрайвериш керак. «Сўраётган нарсам катта бўлиб кетмасмикан, оғир келиб қолмасмикан, шунча нарсани сўрайманми?» дейиш нотўғри бўлади, чунки берадиган Аллоҳ таолонинг Ўзи. Аллоҳ, таоло ҳар бир махлуқоти нима сўраса, сўраганидан ортиқ қилиб бериб, бутун оламни тўлдириб юборса ҳам, мулкидан заррача нарса камаймайди. Сўраш бандадан, бериш Аллоҳ таолодан. Банда азму қарор билан ва ихлос ила сўрасин, Аллоҳ таоло албатта беради.
👉 @ISLOM_QALBDA_UZ
#Ҳадис
Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи.
Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмоннинг мусулмон усидаги ҳаққи бештадир:
1. Саломга алик олиш.
2. Касални бориб кўриш.
3. Жанозага эргашиш.
4. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
5. Акса урганга жавоб қайтариш", - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
👉 @ISLOM_QALBDA_UZ
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹
🌹ШАЪБОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹
Бошлаб олган кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
Ҳаётингиз давомида Сизга-
🌹• Каъба Зиёрати,
🌹• Қуръон Тиловати,
🌹• Дуо Ижобати,
🌹• Иймон Ҳаловати,
🌹• Тил Саловати,
🌹• Ақл шижоати,
🌹• Охират Фароғати,
🌹• Сабр Қаноати,
🌹• Бахт Саодати,
🌹• Тан Саломатлиги -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.
🤲 Бу улуғ кунларда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
🌹 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ШАЪБОН ойига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
🤲 «Аллоҳим! шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин». 🤲
🌹💐ХАЙРЛИ ТОНГ!💐🌹
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
🍃🎊🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌹🎊🍃
🍃🌺 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🍃🌺 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!
🍃🌺 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🍃🌺 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🌺💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌺
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334