islom_qalbda_uz | Неотсортированное

Telegram-канал islom_qalbda_uz - ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

3462

«🌙ИСЛОМ ҚАЛБДА УЗ» канали Қалбларга Ислом Нурини олиб кирувчи канал албатта яқинларингиз биродарларингизга тарқатинг!

Подписаться на канал

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

"БАҲТЛИ ҲАЁТ САРИ" китобидан лавҳалар ...

● Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир...

● Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир...

● Кибрланма, зинога яқинлашма, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат қил, кийимингни тоза тут. Шунда СОҒЛОМ бўласан, узоқ яшайсан... Ин шаа Аллоҳ.

● Уйқуга кетишдан олдин:
~ “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни такрорла...

● Қудуқнинг ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради...

● Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади... Ин шаа Аллоҳ.

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

#Ҳадис

Жаннатдан тўсувчи амаллар.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Сурункали хамр ичувчи ҳам, сеҳрга ишонувчи ҳам ва қариндошлик алоқасини узувчи ҳам жаннатга кирмайди".
Ибн Ҳиббон ривоят қилган.

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🎊🌟ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАР!🌟🎊

🎊🌹 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🎊🌹 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🎊🌹 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🎊🌹 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🎊🌹 АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН! 🤲

✨🌹💐ЭНГ ЯҚИН ДИНДОШИМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!!🤲🏻

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

ИҒВОГАРЛИК БОР ЕРДА БАРАКА БЎЛМАЙДИ

Ҳазрат Мусо алайҳиссалом замонида қурғоқчиликдан ҳаёт ниҳоятда оғирлашиб кетди. Уч марта ёмғир тилаб дуо қилдилар.
Ижобат бўлмади. Шунда Мусо: “Ё Раб, уч марта ёмғир тилаб дуо қилдик, қабул этмадинг”, деди.

Ҳақ таоло: “Токи орангизда иғвогар бор экан, сенинг ҳам, бошқаларнинг ҳам дуоларини қабул этмайман”, деди.
Ҳазрат Мусо алайҳиссалом:
“Ё Раб, иғвогар ким, уни орамиздан чиқарамиз”, деди.

Ҳақ таоло: “Мен сизга фисқ-фасодни иғвогарликни ман қиламан”, деди.
Ҳаммалари тавба қилишди. Шунда ёмғир ёғди.
Иғвогарлик, чақимчилик энг ёмон феълдир. Иғвогарларни Аллоҳ севмайди. Иғвогарлик бор ерда барака бўлмайди.

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севганлар учун ажойиб тавсия!

Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи“ китоби янгича кўринишда нашр қилинди. 4та қисмга ажратилган ушбу нашр совғабоп қутида жойлашгани ва китоб саҳифаларидаги ёзувлар катталиги билан аҳамиятли.

Ҳар бир оила аъзойингиз билан ўқиб чиқишни жуда-жуда тавсия қиламан!

Муаллиф: Муҳаммад Саййид Тантовий

Қутида 4та китоб бўлади

🏷 Нархи: 350минг

📞Буюртма учун
: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​ЯХШИЛИКМИ ЁКИ ЁМОНЛИК?

Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳдан:
«Инсонга берилган неъмат яхшиликми ёки фитнами эканини қандай ажратса бўлади?!»- деб сўрашди.
• Шунда у зот:
«Агар ўша неъмат кишини Аллоҳга яқинлаштирса демак у яхшиликдир. Агар ўша неъмат кишини Аллоҳ таолодан узоқлаштирса демак у фитнадир»- дея жавоб берди.

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Эй одам фарзанди! Аллоҳ субханаҳу ва таоло сенга фаришталарни сажда қилдирди. Сени деб сенга такаббурлик қилган шайтонни қувди. Уни Ўзининг раҳмат ва жаннатларидан ҳайдади. Кейин сенга бу ҳурматни берган ушбу илоҳ ўз таълимотларига қулоқ солишингни ва сени саодатинг бўлган нарсани рўёбга чиқаришингни васият қилди. Аллоҳ таоло сени деб жаннатларидан ҳайдаган ушбу душманинг васвасаларидан сени огоҳлантирди. Сен нима қилдинг?

Имом Бутий.

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🍃🎊🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌹🎊🍃

🍃🌺 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍃🌺 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🍃🌺 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🍃🌺 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌺💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌺

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.

Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?

Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болакай отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?
Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти- ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?

Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.

Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Бир куни онам мени чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникида ўтирган эдилар. «Ҳой ўғлим, келақол, сенга бир нарса бераман», — деди онам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамдан: “Ўғлингга нима бермоқчисан?” – деб сўрадилар. «Хурмо бермоқчиман», — деб жавоб берди онам. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамга: “Агар сен ҳеч нарса бермаганингда номаи аъмолингга “ёлғон гапирди” деб ёзилар эди” – дедилар.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​#Устоз

Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Устозим Ҳаммод вафот этганларидан бери намоз ўқиган бўлсам, ота-онамга қўшиб уларга ҳам истиғфор айтдим.
Мен менга илм берганга ҳам ва ўзим таълим берганга ҳам истиғфор айтаман.

"Бағдод тарихи", 15/444.

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Бир кун Али (р.а) бозорга кириб кетаётса, эшик тагида турган юпун, бечора бир одамни кўриб қолибди.
Унга ёрдам бергиси келибди.
Садақа бериб уялтиргиси келмабди ва "Мана бу жабдуғни бозорга кириб чиққунимча ушлаб тур, чиқиб ҳаққингни бераман" дебди.
Ҳаққига беш танга беришни ният қилибди. Лекин, бозордан чиқса, ўша одам йўқ. Афсусланибди ва шеригини бозорга, бошқа жабдуғ олиб келишга жўнатибди.
Бозордан бошқа жабдуғ олиб келишибди. Беш тангага. Не кўз билан кўрсаки, бу ўша ўзи боя, ҳалиги одамга бериб кетганининг айнан ўзи эди.
Хуллас, 5 танга ўша одамнинг белгиланган ризқи эди. Фақат у бу ризқни ҳалол эмас, ҳаром йўл билан топишни ихтиёр этди.

Ҳар доим олдимизда икки йўл туради: ҲАРОМ ёки ХАЛОЛ!
Ҳар қайси йўлни танламанг, ризқингиз ўзгармайди.
Танлаётган йўлингиз эса охиратингизни ўзгартиради.

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🍃

•🎊•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🎊•🌹•Динимиз - Ислом
•🎊•🌹•Қибламиз - Каъба
•🎊•🌹•Айёмимиз - Жума
•🎊•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🎊•🌹•Қарзимиз - Закот
•🎊•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🎊•🌹•Амалимиз - Савоб
•🎊•🌹•Тилимиз - Тақво
•🎊•🌹•Нафратимиз - Зино
•🎊•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🎊•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🎊•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

🌙✨ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!


Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

ОДАМЛАРГА ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ!

Одамларга яхшилик қилиш бахт-саодатга элтувчи равон йўллардандир.

Саҳиҳ ҳадис: “Аллоҳ таоло қиёмат куни бандасини ҳисоб-китоб қилар экан, айтади: “Эй Одам боласи, оч қолган эдим, Менга таом бермадинг”. Банда сўрайди: “Сенга қандай таом бераман. Ахир, Сен бутун оламларнинг Парвардигори бўлсанг?” Аллоҳ айтади: “Эсингдан чиқдими, фалон бандам оч-наҳор қолган эди, уни таомлантирганингда бунинг савобини бугун Менинг ҳузуримда олар эдинг”. Яна айтади: “Эй Одам боласи, чанқаган эдим, сув бермадинг”. Банда айтади: “Бундай қила олмас эдим. Ахир, Сен бутун оламлар Парвардигори бўлсанг, Аллоҳ таоло айтади: “Ёдингдан чиқдими, фалон бандам чанқаган эди, унга сув берганингда, бунинг савобини бугун Менинг ҳузуримда олар эдинг". Яна айтади: “Эй Одам боласи, касал эдим, йўқламадинг. Банда айтади: “Қандай йўқлайин, ахир, Сен бутун оламларнинг Парвардигори бўлсанг" y айтади: “Эсингдами, фалон бандам бетоб эди, ундан ҳол-аҳвол сўраб бормадинг. Агар шундай қилганингда, Мени унинг ҳузурида топар эдинг”.

Эътибор қилинг, Аллоҳ таоло охирги жумлада олдин иккитасидан фарқли равишда “Мени унинг ҳузурида топар эдинг” деди. Чунки Аллоҳ таоло синиқ қалб эгалари билан биргадир. Бир ҳадисда: "Ҳар бир тирик жонда ажр бордир”, дейилган.

Аллоҳ таоло бир бузуқ аёлни чанқаган итга сув бергани учун жаннатга сазовор этди. Шундай экан, инсонга таом ва сув бериб, ундан тангликни кетказиб, хафалигини аритган одам, албатта, мукофотланмай қолмас.

"Ўкинма" китобидан.

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🍃💐Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!

🍃🌺Шундай кун келадики, юзингда биргина табассум пайдо бўлиши учун ўзини фидо қиладиган, ўзини сенга бахшида қиладиган инсонни топасан.
🍃🌺Шундай экан, қалбинг эшикларини қулфлаб олма! Чунки, қалбинг эшикларини чертувчиларнинг ҳаммаси ҳам уни жароҳатлашни ният қилмавермайди!

▶️ Мутаваллий Шаъровий

🤲 Аллоҳ сизлардан уч нарса:
• Фақирлик;
• торлик;
• ғамни кетказишини;

🤲 Сиз учун уч нарса:
• Жонингиз;
• аҳл - оилангиз;
• динингизни асрашини;

🤲 Уч нарса билан:
• Кенг ризқ;
• неъматга шукур қилиш;
• узоқ умр билан бахтиёр қилишини;

🤲 Уч нарса:
• Жаҳаннам оташи;
• ҳасадчиларнинг кўзи;
• Адоватдан асрашини сўраймиз! Aмин!🤲

🍃🌺ХАЙРЛИ КУН!
🌺🍃

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

ҲОЗИР БУЮКРОҚ МАРТАБАДАМАН

Мен рингда Америка учун жанг қилдим ва Америка учун олтин медални олдим. Ўша куни ресторанга кириб, буни нишонлашни истадим, аммо америкаликлар мени ресторандан қувиб чиқаришди. “Қора танлисан”, деб менга овқат беришмади. Алам билан соҳилда кезар эканман, Америка учун олган олтин медални дарёга улоқтирдим.
Масжидга келиб қолдим ва у ерда оқ танли билан қора танли бир сафда ўтирганини, бир-бири билан оға-инидек суҳбатлашишаётганини, бирга намоз ўқиб, кейин бир-бирини бағрига босаётганини кўрдим. Мен Исломни қабул қилишимни айтдим. Имом менга шаҳодат калимасини ўргатди.
Мен чемпионлик шоҳсупасида туриб, йиғламагандим, ҳозир йиғладим. Чемпионлигимдан кўра ҳозир буюкроқ мартабада турганимни ҳис қилиб, йиғладим…

Муҳаммад Али

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

#Ҳикмат

Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун? - дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди? - деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?! - деди.

وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنْتَ فِيهِمْ ۚ وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ.

«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси 33-оят).

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​КАЪБА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР

Каъба (арабча – куб, тўрт бурчак) – Ер шаридаги энг қадимий ибодатхона бўлиб, Ислом динининг энг муқаддас ибодатхонаси ҳисобланади.

-Уни яна “Байтуллоҳ” (“Аллоҳнинг уйи”), “Каъбаи муаззама” (Ҳурматли, эъзозли Каъба) деб ҳам атайдилар.

-Биринчи марта Каъбаи муаззамани, Одам ато (а.с.) яратилишларидан икки минг йил олдин, Аллоҳ таолонинг амрига биноан, фаришталар бино қилган.

-Иккинчи марта Каъбаи муаззамани биринчи одам – Одам алайҳиссалом қурганлар.

-Учинчи марта Одам алайхиссаломнинг фарзандлари (учинчи ўғиллари Шис алайҳиссалом деган тахмин бор) тош ва лойдан қурганлар. Кейин Нуҳ алайҳиссалом даврларида бутун дунёни сув босганда йўқолган.

-Тўртинчи бор Аллоҳ таолонинг амрига биноан Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан Каъбанинг олдинги асосини топиб, ўшани устидан қурганлар.

-Иброҳим алайҳиссаломдан кейин ҳам Каъба бир неча марта уруш, олов, сув босиши натижасида бузилиб, қайта қурилган.

-Қурилишда Иброҳим алайҳиссалом ҳозирда “Мақоми Иброҳим” деб аталадиган тошнинг устига чиқиб ишлаганлар, шундан оёқларининг изи қолган экан. Бу тош авваллари Каъбаи муаззамага тегиб турган экан. Кейин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларга ва тавоф қилаётганларга халақит бермасин, деб четроққа олдирган эканлар. Ҳозирги кунда шиша ғилоф ичида, ердан баландроқда сақланмоқда.

-Каъбаи муаззама Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги энг катта масжиди - Масжиди Ҳарамнинг марказида жойлашган.

-Каъба - куб шаклидаги бино бўлиб, бутун дунё мусулмонлари кунига беш марта унга қараб намоз ўқийдилар. Ҳар бир имкони бор мусулмонга умрида ҳеч бўлмаганда бир марта ҳажга бориш фарз бўлиб, шу пайтда Каъбаи муаззама атрофида ибодат қилиши керак.

-Милодий 624 йилдан бошлаб Каъбаи муаззама мусулмонлар учун қибла бўлди.

-Каъбаи муаззама деворлари тошдан қурилган бўлиб, унинг баландлиги 15 метр, эшик томони девори узунлиги 12 метр, Рукнул яманий билан Ҳажарул асвад ораси ўлчами 10 метрни ташкил этади. Деворларининг қалинлиги бир метр.

-Эшиги ҳам 2 м 20 см баландда бўлиб соф олтиндан тайёрланган. Бу эшик Истамбулда тайёрланиб, 1633 йилда Маккага олиб келиниб ўрнатилган. Уни тайёрлашга 286 кг соф олтин ишлатилган бўлиб, йилига икки марта очилади, холос.

-Шимолий-ғарбий деворнинг томидан тилла суви югуртирилган тарнов кўриниб туради, у ал-мизоб ёки мизоб ал-раҳма деб аталади. Шу тарнов билан ғарбий бурчак оралиғи, биз Ўзбекистонликлар учун қибла ҳисобланади. Яъни, биз Ўзбекистонлик мусулмонлар қиблага қараб турганимизда, шу тарнов томонга қараётган бўламиз.

-Каъбаи муаззаманинг усти ҳар йили қора мато - янги Каъбапўш (кисва) билан ёпилади, унга Қуръони Каримнинг Макка ва ҳажга оид оятлари зарҳал билан ёзиб қўйилган.

-Каъбапўш ва Каъбаи муаззаманинг деворлари мушки анбар билан артилади. Олдин шу мушки анбарни Туркиянинг Испарта шаҳридан олишар экан. 1990 йиллардан бошлаб Эрондан ола бошлаган эканлар. Каъбаи муаззама учун бир йилда 5-6 тонна мушки анбар ишлатилар экан.

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🤲🍀💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🎊🌹🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🎊🌹🤲Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🎊🌹🤲Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🎊🌹🤲Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🎊🌹🤲АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН! АМИЙН! 🤲🤲

✨🌹💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА МУБОРАК!!!


Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

#Кун_Ҳадиси

ҲАҚИҚИЙ БАХТНИ ТОПГАНЛАР...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай марҳамат қилдилар:
- “Аллоҳ таолонинг йўллардан айланиб зикр қиладиганларни ахтариб юрадиган фаришталари бор. Улар Аллоҳ таолони зикр қилаётган жамоатга дуч келсалар, бир-бирларини: “Ахтарган нарсангизга келинг!” деб чақирадилар. (Ҳаммалари келиб,) уларни қанотлари билан ўраб дунё осмонигача бўлган кенгликни тўлдирадилар. Аллоҳ таоло Ўзи жуда яхши билгани ҳолда фаришталардан сўрайди:

– Бандаларим нима қиляптилар?

– Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтишяпти ва Сени улуғ-лашяпти, – деб жавоб беришади.

– Улар Мени кўришганми?

– Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).

– Кўрганларида нима бўларди?

– Агар кўрганларида Сенга яна ҳам қаттиқ ибодат қилишга, Сени жуда улуғлашга киришиб кетишар, Сенга кўп-кўп тасбеҳ айтишарди.

– Улар нимани сўрашмоқда?

– Жаннатни сўрашмоқда.

– Жаннатни кўришганми?

– Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).

– Кўрганларида нима бўларди?

– Кўрганларида унга яна ҳам қаттиқ интилишар, уни яна ҳам қатъий исташар, унга қизиқишлари чандон катталашарди.

– Нимадан паноҳ сўрашмоқда?

– Дўзахдан паноҳ сўрашмоқда.

– Уни кўришганми?

– Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).

– Кўрганларида нима бўларди?

– Кўрганларида эди, ундан янада қаттиқ қочган, ундан янада қаттиқ қўрққан бўлишарди.

– Сизларни гувоҳ қиламан (яъни, гувоҳ бўлинг), уларни кечирдим!"

Расулуллоҳ (с.а.в.) сўзларида давом этиб бундай дедилар: “Улардан бир фаришта айтади: “Уларнинг орасида фалончи гуноҳкор банда ҳам бор. У мазкур жамоат аҳлидан эмас. У бир иш билан ўтиб кетаётган эди, (буларни кўриб, шунчаки келиб) ўтирди”. Аллоҳ таоло: “(Майли,) уни ҳам кечирдим! Булар шундай жамоатки, уларнинг шарофатидан улар билан ўтирганлар ҳам бадбахт бўлмайдилар”, деб марҳамат қилди»
(Имом Бухорий, Имом Муслим).

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

Азиз биродар!
Ота-онага оқ бўлишдан эҳтиёт бўлинг. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

☝️ «Уч нарса билан кишининг амаллари унга фойда бермайди. Аллоҳга ширк келтириш, Ота-онага оқ бўлиш, урушдан қочиш».

Жаҳима розиёллоҳу анҳу Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: - Эй Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам. Мен жиҳод қилишни истаб, сиздан маслаҳат сўраб келдим- деб айтди:
- Онанг борми?- дедилар.
- Ҳа- деди. - Онанг билан бирга бўл. Чунки жаннат унинг оёғи остидадир- деб айтдилар.

Бир киши Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб деди: Эй Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам, ҳижрат қилиш учун сизга байъат бергани келдим. Лекин ота-онамни йиғлаган ҳолда қолдирдим. Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «қайтгин ва уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин». Бошқа лафзда: «Сен улар олдига қайтиб бориб йиғлатганингдек кулдирмагунингча сендан байъат олмайман».

Бишр ибн Хорис айтади: «Бола онасига ҳатто онаси унинг нафасини сезиб турадиган ҳолатда яқин бўлиши Аллоҳ азза ва жалла йўлида қиличи билан жиҳод қилишидан афзал. Ота-она хизмати ҳар қандай ишдан яхшидир.

Қатодадан ривоят қилинади. Бир кишининг онаси унга фақат фарз намозларини ўқи ва фақат Рамазон рўзасини тут деб қасам ичирди. Айтдилар: Онасига итоат қилади! Чунки онага итоат қилиш нафл ибодатлардан муқаддам туради.

Хишом ибн Ҳассон айтди: Ҳасанга айтдим: Мен кечаси қуръондан таълим оламан. Онам кечқурунги овқатда мени кутиб қоладилар. Ҳасан айтдилар Кечқурунги овқатни онанг билан егин. Чунки онанг билан бирга бўлиб, хурсанд қилишинг сенга нафл ҳаж қилишингдан яхшидир.

Ибн Умар розиёллоҳу анҳу онасини елкасида кўтариб Каъба атрофини тавоф қилаётган кишини кўрдилар. У киши айтди: Эй Ибн Умар, мен онамнинг ҳаққини адо қилдимми? Ибн Умар айтдилар: «Туғиш азобларидан битта ҳаққини ҳам адо қилганинг йўқ. Лекин сен яхши иш қиляпсан. Аллоҳ камига ҳам кўп ажр-савоб беради.

Азиз биродар! Агар сизга биров бир ёки икки кун яхшилик қилса, сиз уни мақтаб, яхшиликларини эслаб юрасиз. Ота-онангизга эса фақат итоатсизлик ва қўпол муомала билан жавоб берасиз. Сиз уларнинг инкор қилиб бўлмайдиган яхшиликлари эвазига нима қилдингиз?!

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

☝️«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ»
асари янгича, совғабоп кўринишда нашр қилинди. 1, 2, 3, 4 китоб (қутида)

✨Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг таваллуд топган саналари милодий 571-йил, қамарий ҳисоби бўйича Рабиъ-ул аввал ойининг 12-куни, душанбада таваллуд топганлар. Бу зотнинг дунёга келишларида бир қанча мўъжизалар рўй берган.

☝️Бу хақида Аҳмад Лутфий Қозончининг
ушбу асари тўла ҳолида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларидан ҳикоя қилади. Муаллиф аниқ тарихий воқеа-ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирган ва натижада у ғоят ўқишли чиққан.

Муқоваси: ҚАТТИҚ
Жамланган: 4 та КИТОБ📚

❗️Ўқинг ва Пайғамбаримиз хаётлари хақида, улар Ислом учун, уммат учун жуда кенг меросларини, ўгитларини хаётга тадбиқ қилинг

🏷Нархи : 350 минг

📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🍃

•🎊•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🎊•🌹•Динимиз - Ислом
•🎊•🌹•Қибламиз - Каъба
•🎊•🌹•Айёмимиз - Жума
•🎊•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🎊•🌹•Қарзимиз - Закот
•🎊•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🎊•🌹•Амалимиз - Савоб
•🎊•🌹•Тилимиз - Тақво
•🎊•🌹•Нафратимиз - Зино
•🎊•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🎊•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🎊•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

🌙✨ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

ОТА-ОНА ХАҚЛАРИНИ ЧИРОЙЛИ ВА ТЎЛА АДО ЭТИНГ

🟢 Жаноби Муҳтарам Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Уч хил дуонинг ижобат бўлишида шак-шубҳа йўқ:
1) мазлумнинг дуоси,
2) мусофирнинг дуоси,
3) ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси»
(Имом Термизий ривоятлари).

🟢 Аллоҳ Таоло гуноҳлардан хоҳлаганини Қиёмат кунига олиб қўяди.
Бироқ ота-онасига оқ бўлиш бундан мустасно.
Аллоҳ Таоло ота-онасига оқ бўлган одамни ўлмасидан олдин шу дунёнинг ўзидаёқ жазолайди.

🟢 Кимки ота-онасини ҳақорат қилса, дафн қилинганидан сўнг унинг қабрига, осмондан ерга тушадиган ҳар бир томчи миқдорича қизиб турган чўғ тушади.

🟢 Ота-онасига оқ бўлган кимса дафн қилинса, қабри уни қаттиқ сиқади. Ҳаттоки унинг қовурғалари бир-бирига кириб кетади.

🟢 Қиёмат кунида энг қаттиқ ғазабга гирифтор бўладиган инсонлар уч тоифа бўлиб, улар – мушрик, зинокор ва ота-онасига оқ бўлган кимсадир.

🟢 Банда ота-онасига оқ бўлса, Аллоҳ таоло тезроқ азоб бериш учун уни тезда ҳалок этади.
Банда агар ота-онасига меҳрибон бўлса, янада кўпроқ яхшилик ва меҳрибонлик қилиши учун Аллоҳ Таоло бу банданинг умрини узун қилиб қўяди.

🟢 Каъбул Аҳбордан: «Ота-онага оқ бўлиш нима?» – деб сўрашган эди, у киши:
«Агар отаси ёки онаси унинг номидан қасам ичса, қасамини оқламайди.
Бирор ишга буюрса, буйруғига итоат этмайди.
Бирор нарса сўраса, бермайди ва омонат қўйса, хиёнат қилади», – деб жавоб бердилар.

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

• “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.

• “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун”
Саҳифа — 527 бет.

• “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.

✅ Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир.

✅ Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд.

Муқова — қаттиқ
Ўлчами — 20.5x26см


🏷ТЎПЛАМ НАРХИ: 490 минг сўм
(Фақат тўплам шаклида сотилади!)

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан:
@Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

#ҲИКМАТ

ОТА-ОНАГА ЭҲТИРОМ ҲАҚИДА

Аёл кишига энг ҳаққи кўп киши эрдир, эркак кишига энг ҳаққи кўп киши - онасидир.
Абу Лайс Самарқандий.

Отага нисбат бошқага нисбатан шафқатлироқ ва машҳурроқ, яъни, фалончининг ўғли деб аталар, аммо Она эса доимо шафқатли ва матлаблироқдир.
Маҳмуд Замахшарий.

Бизнинг тарбиячиларимиз, табибларимиз, муаллимларимиз ҳам шу аёллардир.
Фитрат.

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🍃🎊🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌹🎊🍃

🍃🌺 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍃🌺 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🍃🌺 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🍃🌺 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌺💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌺

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

ҲАР БИР ХАЙРЛИ ИШНИ «БИСМИЛЛАҲ» ДЕБ БОШЛАНГ

Ваҳший ибн Ҳарб розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоби бир куни:
— Ё Расулуллоҳ! Еймиз, еймиз, қанча есак ҳам ҳеч тўйганимизни билмаяпмиз, дея шикоят қилдилар.
— Сизлар алоҳида-алоҳида овқатлансангиз керак? – деб сўрадилар у зот.
— Ҳа, шундай.
— Дастурхон атрофига ҳаммангиз йиғилиб, биргаликда овқатланинг. Таомни бошлашдан аввал «Бисмиллоҳ»ни айтишни унутманг. Шунда ҳар бир таомингиз тўйимли бўлади, дея марҳамат қилдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
(Абу Довуд. одоб, 163)

***
Ушбу ҳадис орқали дастурхон атрофида ўтириш одоблари, оила аъзоларининг биргаликда таомланишида барака борлиги таъкидланмоқда, «Бисмиллоҳ» билан бошланган таомга шайтон шерик бўла олмайди. Шунинг учун мўмин киши озгина еса ҳам тўяди. Бу меҳрибон Аллоҳнинг бандасига юборган баракотидир.

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Ким Аллоҳ таолодан бирор ҳожатини сўраса, аввало, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиб, сўнгра ҳожатини сўрасин. Кейин яна салавот айтиб, дуосига якун ясасин. Чунки Аллоҳ таоло икки салавот орасидаги сўралган ҳожатни қабулсиз ташлаб қўйишдан юксак Зотдир.

Абу Сулаймон Дороний.

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Сийратни ўрганамиз

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари беназир гўзал эди.

Оиша розияллоҳу анҳодан у зотнинг ахлоқлари ҳақида сўрашганда «У зотнинг хулқлари Қуръон эди. У зот Аллоҳнинг ғазаби учун ғазаб қилардилар, Аллоҳнинг розилиги учун рози бўлар эдилар», деганлар.

✅У зот ўзлари учун ўч олмас эдилар, ўзлари учун ғазабланмас
эдилар. Лекин Аллоҳнинг ҳурмати оёқости бўлса, Аллоҳ учун
ғазаб қилар эдилар. Агар у зот ғазаблансалар, ғазабларига ҳеч
ким бардош қила олмас эди.

✅У зот одамларнинг энг шиддатлиси, энг сахийси, энг марҳаматлиси эдилар. У зотдан бирор нарса сўралса, ҳеч қачон йўқ демас эдилар. Уйларида бирор динор ёки дирҳамни бир кеча қолдирмас эдилар. Ортиб қолса ва оладиган одамни топа олмасалар, муҳтож одамга бериб, ундан қутулмагунларича уйларига қайтмас
эдилар.

📚 «Нурул-уйуун» китобидан Одинахон Муҳаммад Содиқ таржимаси

@ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🌹 Бошлаб олган РАЖАБ ойининг 2-куни муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

✨🌹 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, РАЖАБ ойига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

✨🌹 РАЖАБ ойида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

✨🌹 РАЖАБ ойида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🤲 «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…
Подписаться на канал