islom_qalbda_uz | Неотсортированное

Telegram-канал islom_qalbda_uz - ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

3462

«🌙ИСЛОМ ҚАЛБДА УЗ» канали Қалбларга Ислом Нурини олиб кирувчи канал албатта яқинларингиз биродарларингизга тарқатинг!

Подписаться на канал

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

☝️Биласизми?

🍃Қуръони каримда қайси пайғамбар неча марта зикр этилган?

1. Одам алайҳиссалом 25 марта

2. Идрис алайҳиссалом 2 марта

3. Нуҳ алайҳиссалом 43 марта

4. Ҳуд алайҳиссалом 10 марта

5. Солиҳ алайҳиссалом 8 марта

6. Иброҳим алайҳиссалом 69 марта

7. Лут алайҳиссалом 27 марта

8. Исмоли алайҳиссалом 12 марта

9. Исҳоқ алайҳиссалом 15 марта

10. Яъқуб алайҳиссалом 16 марта

11. Юсуф алайҳиссалом 27 марта

12. Айюб алайҳиссалом 4 марта

13. Шуайб алайҳиссалом 11 марта

14. Мусо алайҳиссалом 136 марта

15. Ҳорун алайҳиссалом 20 марта

16. Довуд алайҳиссалом 16 марта

17. Сулаймон алайҳиссалом 17 марта

18. Юнус алайҳиссалом 4 марта

19. Илёс алайҳиссалом 3 марта

20. Алясаъ алайҳиссалом 2 марта

21. Зулкифл алайҳиссалом 2 марта

22. Закариё алайҳиссалом 7 марта

23. Яҳё алайҳиссалом 5 марта

24. Исо алайҳиссалом 25 марта

25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам 4 марта


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​МАХФИЙ, АММО НИҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ МАЪЛУМОТЛАР
🍃
1) Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ - парда борки, у фаришта ва
жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади.

2) Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва yлар одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди.

3) Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур
чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил!

4) 1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо
бўлди... Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди... Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади...


5) Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса,
унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин.

6) Уялган ва ғазабланган вақтда юз
қизаришининг сабаби— тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши—
томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир.


7) Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга
кўр бўлиб қолади.

8) Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб
кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир... Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб
қолиши ҳеч гап эмас.


9) Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача
актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма- бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда бўлганидек уларни кетма-кетлигини бошқара олмайди.

10) Шундай ҳаётий тажриба бор, агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)...
Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади...


11) Инсон организмидаги тириклик
тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади... Агар бу
хужайралар яшаса, саратонга айланиб кетади...

Ҳамиша «Субханаллоҳ» (Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок) «Алхамдулиллаҳ» деб айтинг....

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

👍 НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

ДЎСТЛАРИНГИЗНИ ТАБРИКЛАНГ!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🎉🤲🕋«ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» МУБОРАК БЎЛСИН! 🍃🌹🎊

🤲🎉Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» муборак бўлсин!

🌹Ўтиб бораётир муборак кунлар
🌹Аллоҳнинг раҳмати ёғилмиш тунлар
🌹Кўзларда ёш ила тилаймиз тилак
🌹ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ бўлсин муборак

🤲АЛЛОҲИМ, ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва
Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн! 🤲
Амийн! 🤲
Амийн! 🤲

🤲🎊ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲🎊


☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

👍 НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​☝️🌹Ҳурматли азиз мусулмон биродарлар‼️

☝️⚠️АРАФА куни уйни тозалаш куни эмас.
☝️⚠️ АРАФА куни маркетларда юриш куни эмас.
☝️⚠️ АРАФА куни ётиб дам олиш куни эмас.
☝️⚠️ АРАФА куни роҳатланадиган кун эмас.

✅Арафа куни: Бандалар ўтдан озод қилинадиган кун.

✅Арафа куни: Дин комил бўлган кун.

✅Арафа куни: Аллоҳ таоло дунё осмонига нозил бўлиб, фаришталарга Арофат аҳли билан фахрланадиган кун.

✅Арафа куни: Ҳаж қилувчилардан ташқари қолган мусулмонлар рўза тутишни унутмасинки, у кундаги рўза ўтган ва келаси йилги гуноҳлар учун каффорат бўлади.

✅Арафа куни: Дуога шўнғийдиган, зикрга бериладиган кун.

✅Арафа куни: Ҳаж қилувчилар Арофатда турадиган кун.

✅Арафа куни: Такбирлар айтиладиган кун.

✅Арафа куни: Дунёдаги энг яхши кун.

🤲АЛЛОҲ у кунни шарафли қилди, у кунда тоатни кўпайтирган кишиларни иззатли қилди.
АРАФА куни дуо, ибодат, тоат кунидир.
Бу кунни ҒАНИМАТ билайлик.

☝️🌹АРАФА КУНИННИ рўзадор ҳолда ўтказиш жуда фазилатли!

ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ «АРАФА» МУБОРАК БЎЛСИН!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

👍 НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Одамни касаллик ўлдирмайди, ажал ўлдиради.

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Жума Айём муборак! 🕌🌙💐

Аллоҳнинг сизу биз учун берган яна бир Жумаси Муборак бўлсин! Аллоҳ ҳар биримизга оила аъзоларимизга Жамики Уммати Муҳаммадга Ҳайирли, Барокатли, Файзли қилиб берган бўлсин азиз диндошим 🤲🏻

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.

Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг✨🌙

❓САВОЛ: Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35375

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севганлар учун ажойиб тавсия!

Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи“ китоби янгича кўринишда нашр қилинди. 4та қисмга ажратилган ушбу нашр совғабоп қутида жойлашгани ва китоб саҳифаларидаги ёзувлар катталиги билан аҳамиятли.

Ҳар бир оила аъзойингиз билан ўқиб чиқишни жуда-жуда тавсия қиламан!

Муаллиф: Муҳаммад Саййид Тантовий

Қутида 4та китоб бўлади

🏷 Нархи: 350минг

📞Буюртма учун
: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🤲🎉🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉🎁🎊

🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


🌺☘🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊☘🌺

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

❓CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35279

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​#ҲИКОЯТ

Салафлардан бири ҳикоя қилади: «Мен илгари гуноҳ ишларга, ичкиликка берилган эдим. Бир куни муҳтож етим болани учратиб қолдим. Уни уйимга олиб келиб, қорнини, тўйдирдим, ҳаммомда чўмилтириб, сочларини олиб, кийим кийдирдим. Қисқаси ота ўз фарзандига марҳамат кўрсатганидай, балки ундан ҳам зийодароқ марҳамат кўрсатдим. Шундан сўнг кечаси ухладим. Туш кўрдим. Гўёки қиёмат қоим бўлибди. Мен ҳисоб-китобга чақирилдим ва қилган гуноҳларим туфайли дўзахга ҳукм қилиндим. Забониялар (азоб фаришталари) мени дўзахга судраб кета бошладилар. Уларнинг қўлларида мен заиф, ҳақир эдим. Шу пайт йўлда ҳалиги етим рўбарў келди ва: «Эй Раббимнинг фаришталари, уни қўйиб юборинглар. Мен Раббимдан унга шафоат тилайман. Зеро, у менга яхшилик қилди ва марҳамат кўрсатди», деди. Фаришталар: «Бу бизга буюрилмаган», дейишди. Шу пайт Аллоҳ таоло тарафидан: «Уни қўйиб юборинглар. Етимга яхшилик қилгани ва етим шафоати
сабабли унга сўраган нарсаларини бердим», деган нидо келди. Кейин уйғониб кетдим-да, Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилдим ва бутун куч-ғайратимни етимларга марҳамат кўрсатишга сарфладим».

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Гуноҳ ва маъсият – Аллоҳга олиб борувчи йўлда ортга ташлаган қадамингдир. Ортга қайтаверсанг, У Зотга қандай етишасан?

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​​​​​​​​​#ТАРҚАТИНГ

Агар суннатларни тарқатадиган бўлсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан:

– Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш.

–Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш.

– Ичимликни пуфламасдан ичиш.

– Чап қўлда овқатланмаслик.

– Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш.

– Таҳорат билан ухлаш.

– Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш.

– Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш.

– Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш.

– Ёш болаларга ҳам салом бериш.

– Эркак кишилар оқ кийим кийиши.

– Учрашганда қўл бериб сўрашиш.

– Ўнг томонга қараб ухлаш.

– Беморларни зиёрат қилиш.

–Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик.

– Калтакесакни ўлдириш.

–Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат.

–Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш.

Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир...

☝️Шу суннатларни қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

💐🤲🌺ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲🍀💐

💐🌺АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐🌺Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🌺Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐🌺Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

💐🌺АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🤲• Жума айёмимиз муборак бўлсин!
🤲• Жумаларни жамоат бўлиб ўқиш бахтига барчамиз тезроқ эришайлик!
🤲• Aмийн!

👍 НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

👉 https://t.me/joinchat/UVqN3p-ZJlMyNDVi

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​☝️🤲АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ДУО!

✨Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:

«Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

🤲«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»

✍Маъноси: Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.

👤Имом Термизий ривояти

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


👍 НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🤲🌙Қутлуғ «ЗУЛҲИЖЖА» ойининг улуғ «АРАФА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

🕋🍃Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «АРАФА» айёмингиз муборак бўлсин!

Ўтиб бораётир муборак кунлар
Аллоҳнинг раҳмати ёғилмиш тунлар
Кўзларда ёш ила тилаймиз тилак
Арафа кунингиз бўлсин муборак

🤲«АРАФА» кунидан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ!

🤲АЛЛОҲИМ, АРАФА КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва
Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн! 🤲

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

👍 НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

✨ҚУРЪОН✨

✨– Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушгани учун фаришталарнинг афзали бўлди.

✨– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.

✨– Қуръон Муҳаммад умматига нозил бўлгани учун Муҳаммад уммати энг яхши уммат бўлди.

✨– Қуръон Рамазон ойида нозил бўлгани учун Рамазон ойи энг яхши ой бўлди.

✨– Қуръон Қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кеча бўлди.

☝️Энди шу Қуръон қалбимизга нозил бўлса нималар бўлишини бир ўйлаб кўринг…

Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Нафс мақталган сари, "Фиравн"лашиб боради.
Камтар бўл!
Кибрланма...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​#Ҳикмат_вақти

👳🏻‍♂️🧕🏻- Ота-она учун фарзанд ким?
- Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...

👨🏻‍💼- Фарзанд учун Ота ким?
- Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётнинг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...

🧕🏻 - Фарзанд учун Она ким?
- Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...

👰🏻‍♀️🤵🏻‍♂️ - Эр-хотин ким?
- Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...

👱‍♀️ - Опа ким?
- Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...

🤵🏻‍♀️ - Сингил ким?
- Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...

🧑🏻‍⚖️ - Ака ким?
- Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.

🤵🏻 - Ука ким?
- Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...

🤵🏻‍♀️🤵🏻🙎🏻👱‍♀️ - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
- Авваламбор, тақдири илоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.

Умуман, улар борки, ота-она кўнгиллари юксалган, диллари хотиржам, орзу-ниятлари улашган. Улар борки, ҳаёт дарахти тириклик булоғидан қониб сув ичади. Улар борки, умрлар янгиланаверади, саволлар туғилаверади, жавоблар топилаверади. Умуман, уларнинг иноқлигию меҳр-оқибатидан бутун башар чароғон, осмон мусаффо, замин яшарган, одамзод ҳаёти мазмундорлик касб этган.

❓САВОЛ: Чети учган, синган идишларни ташлаб юбориш керакми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35337

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

#ЛАТОИФ

МУЛЛАНИНГ ОЛДИДА ТИЛИНГНИ ТИЙ!
(Ёҳуд ўқ «еган» домла)

• Ҳазратнинг мухлисларидан бири меҳмонга чақирибди.
Ўрдак овлаган экан...
Ўша кезда водийдан айрим илм аҳллари ҳам ушбу меҳмондорчиликка ташриф буюришибди. Овланган ўрдаклар пишгунча ўзаро суҳбат, савол-жавоблар асносида водийдан келган, Ҳазратнинг ёнида ўтирган меҳмон норози кайфиятда ҳаммага эшиттириб сўз қотибди:
- Тақсир! Бизга айрим гапларингизни айтиб боришяпти, ўша гапларингиз мазҳабга мувофиқмас-ку!

Орага совуқ жимлик чўкибди. Ҳамма, энди нима жавоб бўларкин, дегандек Ҳазратга тикилибди.

- Бизга ҳам сизнинг гапингиз, деб ҳархил гапларни айтиб келишади. Фақат биз Тошкент билан водийнинг орасида тоғ бор, гапнинг ярми йўлда тушиб қолган бўлса керак, деб индамай қўя қоламиз - , дебдилар Ҳазрат.

Жавобнинг салобатидан ҳалиги домла ғалати аҳволда қолибди. Бошқаларнинг юзига эса илиқ табассум югурибди...

Пишган ўрдак дастурхонга тортилибди.
Ҳалиги домла ўрдак гўштидан бир луқма оғзига солибди. Гўштнинг ичида ўқнинг золдири қолиб кетган эканми, домланинг оғзидан «Қарс!» этган овоз чиқибди...
Ҳамма домлага қарабди. Ҳазрат мийиғларида кулиб:
- Ҳа домла, ўқ едингизми!?-, дебдилар...
Домла тишини ушлаб, бошини сарак-сарак қилиб:
- Едим тақсир, ўқ едим-, дебди... 😊

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲•🎊 Роббимиз - Аллоҳ
🤲•🎊 Динимиз - Ислом
🤲•🎊 Қибламиз - Каъба
🤲•🎊Айёмимиз - Жума
🤲•🎊Фарзимиз - Намоз
🤲•🎊Қарзимиз - Закот
🤲•🎊Орзуимиз - Ҳаж
🤲•🎊Амалимиз - Савоб
🤲•🎊Тилимиз - Тақво
🤲•🎊Нафратимиз - Зино
🤲•🎊Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🤲•🎊Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🤲•🎊Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар «ЖУМА» айём муборак!

🌙✨ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

❓CАВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина, ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман бу ҳам мумкин эмасми?


ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35279

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​ИФФАТНИНГ ГЎЗАЛ НАМУНАСИ

Ҳикоя қилинишича, Сулаймон ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ ҳаж қилиш мақсадида Мадинадан йўлга чиқдилар. Ёнларида бир ҳамроҳлари ҳам бор эди. Юриб-юриб чарчаганларидан сўнг бир чодир эшиги олдида тўхтаб, туяларни чўктиришди. Шериклари ул-бул сотиб олиш учун бозорга кетди.

Сулаймон ибн Ясор эса, чодир ёнида ўтирдилар. У киши жуда гўзал юзли, келишган қоматли киши эдилар. Бир тепаликда турган аёл у кишини узоқдан кўрди-да, олдиларига югуриб келди. Юзини рўмоли билан тўсиб олган эди. У кишининг олдиларига келгач, юзини очди. Қараса, ёнида бамисоли тўлиной турибди. Аёл у зотга деди: “Менинг ҳожатимни раво қилинг”. Сулаймон “Бу аёл овқат сўраяпти шекилли” деб ўйлаб, юкларидан таом олиш учун турмоқчи бўлдилар. Шунда аёл: “Мен буни хоҳламаяпман. Балки, эр-хотин ўртасида бўладиган нарсани сўраяпман” деди. Бу гапни эшитган Сулаймон у аёлга: “Аллоҳнинг ғазабига учрагур, аҳмоқ хотин!” дедилар-да, кейин бошларини икки тиззалари орасига қўйиб олиб роса йиғладилар. У зотнинг йиғлаётганларини кўрган ҳалиги аёл ёпинчиғини юзига ташлади-да, келган жойига равона бўлди.

Бироз вақт ўтиб, шериклари бозордан қайтди. Қараса, у киши йиғлаб ўтирибдилар. “Нега йиғлаяпсиз?” деб сўради шериклари. Сулаймон эса бўлган воқеани сўзлаб бердилар. Шериклари ҳам ерга ўтирди-да, қаттиқ йиғлай бошлади. Унинг ҳам йиғлаётганини кўриб: “Сен нега йиғлаяпсан?” деб сўрадилар. Шунда ҳамроҳлари: “Сиздан кўра кўпроқ мен йиғлашим керак. Чунки, агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда бу ишга сабр қила олмас эдим” деб жавоб берди.

Сулаймон Маккага етгач, саъй ва тавоф қилдилар. Сўнг ҳижрга келиб, чарчоқ зўрлигидан уйқуга кетдилар. Туш кўрдилар. Қарасалар, олдиларида чиройли юзли, келишган қоматли, хушбўй ҳидли бир киши турибди. Сулаймон ибн Ясор ундан: “Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, кимсиз?” деб сўрадилар. У одам: “Мен Юсуфман” деб жавоб берди. “Ўша Юсуф Сиддиқми?” деб сўрадилар Сулаймон. “Ҳа” деб жавоб берди ҳалиги киши. Кейин Сулаймон: “Мен сизнинг ва Азизнинг хотинининг ишидан таажжубдаман” дедилар. Шунда Юсуф у кишига: “Албатта, сенинг ва чодир олдидаги аёлнинг қилган иши янада ажабланарлироқ” деди.


Нозимжон Ҳошимжон

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…
Подписаться на канал