islom_qalbda_uz | Неотсортированное

Telegram-канал islom_qalbda_uz - ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

3462

«🌙ИСЛОМ ҚАЛБДА УЗ» канали Қалбларга Ислом Нурини олиб кирувчи канал албатта яқинларингиз биродарларингизга тарқатинг!

Подписаться на канал

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​‼️О Г О Ҳ Б Ў Л И Н Г !

☝️🌺ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛМОҚДА.

#Албатта_ўқинг!

Юртимиз узра фараҳбахш Рамазон ойи ўзининг файзу футуҳи билан кезмоқда. Мунаввар тонгларда, муазззам шомларда қилинаётган хайрли дуолар диёримизнинг муссаффо осмонидан раҳмат, мағфират ва барака бўлиб ёғилмоқда.
Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).

📚Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло: “Одам боласининг ҳамма амали – ўзи учун, фақат рўза – Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”, деди. Рўза – сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман” десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда ва иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

☝️Муқаддас динимиздаги барча ибодатларда бандалар Аллоҳнинг олдида баробар туради. Жумладан, рамазони шариф рўзасини тутишда ҳам одамлар бир хил даражада очликни бошдан кечирадилар. Уларнинг ораларидан ё бой, ё мансабдор истисно қилинмайди. Бу борада ҳамма баробар, кучли ва заиф, хос ва омманинг фарқи йўқ.

☝️Имом Ғаззолийнинг “Мукошафатул қулуб” асарида келтирилган бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар:

“Менинг умматимга беш хислат берилди, бу аввалгиларга берилмаганди:

✅1. Аллоҳнинг наздида рўзадорнинг оғзидан мушкдан ҳам яхшт ҳид келади.

✅2. Ифторгача малаклар рўзадор учун истиғфор қиладилар.

✅3. Бу ойда шайтонлар боғланади.

✅4. Аллоҳ ҳар куни жаннатни безантиради ва “Солиҳ бандаларим, қалбларидан ёмонлик ва жавобгарликни йўқ қилиш учун шошилинч ҳаракат қилишяпти!” деб буюради.

✅5. У, ойнинг сўнгги кечасида уларни афв этади.

🤲🏻Аллоҳ таоло бу ойда қиладиган барча ибодату дуоларимизни ва тутадиган рўзаларимизни қабул айласин. Бандачилик қилиб билиб билмай қилган хатоларимизни мағфират айласин.

✅ Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.


#САВОЛ: Қуръонни ўқиш учун аёллар тўлиқ ўранган бўлиши шартми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34711

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🌙 Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

#САВОЛ: Қуръонни ўқиш учун аёллар тўлиқ ўранган бўлиши шартми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34711

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🌸Alloh uchun sizga ilindim🌸

🍀Dostlargaham ulashing🍀
🕋️ @KURONI_KARIM
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

❗️ Аллоҳ сизга берган неъматларнинг кўплигини бир тафаккур қилиб кўринг!

💠 Аллоҳ Сизга шунча неъматларини беминнат бериб қўйди.

🤲 Аллоҳга ҳамд айтинг, албатта Аллоҳ ҳамд айтувчиларни эшитади.

📿 Алҳамду лиллаҳ, Алҳамду лиллаҳ, Алҳамду лиллаҳ.

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

💐🤲🌺ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲🍀💐

💐🌺АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐🌺Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🌺Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐🌺Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

💐🌺АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🤲• Жума айёмимиз муборак бўлсин!
🤲• Жумаларни жамоат бўлиб ўқиш бахтига барчамиз тезроқ эришайлик!
🤲• Aмийн!

❓CАВОЛ: Яқинда эшитиб қолдим "ишхонада тасбеҳ санаб зикр қилиш ҳаром" экан. Ишда бўш вақтида зикр қилса ва намоз ўқиса бўлмайдими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34669

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​АЁЛ КЎНГЛИГА ЙЎЛ ТОПИШ...

– Суҳбaтлaшaётгaндa ижoбий сўзлaрни ишлатинг, сaлбийлaридaн сaқлaнинг;

– Аниқ гaпиринг, гaпингизни яxши aнглaб oлгуничa тaкрoрлaнг;

– Аёлингизни чирoйли исмлaр билaн чaқиринг.

– Бўш вaқтингизни aёлингиз билaн суҳбaтлaшишгa сарфланг;

– Унгa яxши янгиликлaрни еткaзинг;

– Энг яxши xoтирaлaрингиз aёлингиз билaн биргa бўлишини ҳaр дoим ёддa сaқлaнг;

– Аёлингиз билaн меъёрни билган ҳолда ҳaзиллaшинг;

– Спoрт ёки бoшқa бирoр нaрсaдa aёлингиз билaн ўзaрo мусoбaқaлaшинг;

– Аёлингизнинг сиз учун муҳим қaрaшлaри тўғрисидa ўз фикрингизни билдиринг;

– Унинг фикрлaрини диққaт билaн ўргaниб чиқинг;

– Ўз фикрлaри билaн сизгa ёрдaм бeргaни учун aёлингизгa миннaтдoрчилик билдиринг;

– Мaъқул тoпмaгaн кишини бориб кўришгa aёлингизни мaжбурлaмaнг;

– Эҳтиёжлaригa етaдигaн дaрaжaдa пул билaн тaъминлaнг;

– Қaердa бўлишингиздaн қaтъи нaзaр aёлингиз билaн xaбaрлaшиб туринг;

– Илoжи бoричa тeзрoқ уйга қaйтишгa ҳaрaкaт қилинг;

– Аёлингизгa ҳaдя oлиб кeлишни унутмaнг;

– Дoим тoзa-пoк бўлинг;

– Аёлингиз учун xушбўйлaнинг;

– Тўшак сирлaрини, aёлингиз муaммoлaрини, бoшқa шaxсий мaълумoтлaрни ўзгалaргa aйтманг;

– Oтa-oнaсини зиёрaт қилишгa аёлингизни oлиб бoринг;

– Aёлингизни келиб кўришга уларни тaклиф этинг;

– Аёлингиз нoмaҳрaм эркaклaрга бемалол aрaлaшиб юришигa йўл қўймaнг;

– Ортиқчa рaшкдaн сaқлaнинг;

– Сизгa нисбaтaн қилгaн xaтoлaрини кeчиринг;

– Энг aввaл бир нeчa мaртa билвoситa, кейин бeвoситa нaсиҳaт қилинг;

– Аёлингизнинг фaқaт кaттa xaтoлaринигинa ҳисoбгa oлиб қўйинг;

– Хaтo қилишидaн қaтъи нaзaр, унинг бaрчa яxшиликлaрини ёддa тутинг;

– Аёлингизни яxши oвқaт қилмaгaни учун тeргaмaнг, чунки Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тaoм ҳaқидa ёмон гапирмaгaнлaр;

– Хaтoсини aйтишдaн oлдин унгa билвoситa билдиришгa ҳaрaкaт қилинг. Тўғридaн-тўғри aйтишдaн кўрa мана шуниси aфзaл;

– Аёлингизга қaттиқ бoтадиган сўзлaрни гапирманг;

– Ғaзaбингиз кeтишини кутинг. Чунки бу, ўзингизни мувoзaнaтдa тутиб туришгa ёрдaм бeрaди.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​​​​​​☝️🍀Бир одам жаннатда сайр қилиб юрса юқоридан бир томчи сув томибди.
У томчини ифори шунчалар ёқимлилигидан бутун борлиқ
ажиб ифорга бурканди.
Таажубда қолган одам хайратдан юқорига боқарди.
Шу пайт фариштага савол берди.
"Бу қандек ифор бўлди. Мен жаннатда бўлсамда бундек ширин, ғаройиб ифорни хеч қачон хидламаганман."..
🍀Фаришта аста жаннатий одамни қўлларидан тутиб томчи томган томонга кўтарилди. Юқорида у одамни жаннат ховлисиданда минг
баробар гўзал ва хушбўй ифорли жаннат турарди..
🍀Унда бир одам ўтирар эди.
Шунда фаришта деди:..
"Сени жаннат ховлингга томган томчи ушбу мўминни пешона териси эди."..
Шунда таажубда қолган одам сўради:.
"Мен ҳам шу мўмин одам каби тириклигимда Аллоҳни буюруқларини сўзсиз бажардим:.. намоз ўқидим..
рўзани қолдирмай тутдим...
садақа ва яҳшиликларни канда қилмадим.
Уни мендан фарқи нимада.??
Нега унга. жаннатни олийси.?..
☘Шунда фаришта деди:.
Тўғри.. Аллоҳ хузурида ҳар иккингизни даражангиз бир аммо
"СУБҲАНАЛЛОҲ"ни у мўмин
сендан бир неча марта кўп
айтган" ~ деди.
°📿°📿°📿°
Аллоҳга энг ёқувчи тўрт
калима мавжуддир. Улар.
✨СубҳанАллоҳ..
✨Алхамдулиллаҳ..
✨Ла Илаҳа ИллАллоҳ..
✨Аллоҳу Акбар.


❓CАВОЛ: Яқинда эшитиб қолдим "ишхонада тасбеҳ санаб зикр қилиш ҳаром" экан. Ишда бўш вақтида зикр қилса ва намоз ўқиса бўлмайдими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34669

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​Ҳабибимизга ﷺ қисқа салавотлар қандай айтилади?

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳ".
Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳий васаллим".
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа набиййинаа Муҳаммад, ва ъалаа аалиҳий ва асҳаабиҳий ажмаъийн".
Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"


❓CАВОЛ: Яқинда эшитиб қолдим "ишхонада тасбеҳ санаб зикр қилиш ҳаром" экан. Ишда бўш вақтида зикр қилса ва намоз ўқиса бўлмайдими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34669

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севганлар учун ажойиб тавсия!

Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи“ китоби янгича кўринишда нашр қилинди. 4та қисмга ажратилган ушбу нашр совғабоп қутида жойлашгани ва китоб саҳифаларидаги ёзувлар катталиги билан аҳамиятли.

Ҳар бир оила аъзойингиз билан ўқиб чиқишни жуда-жуда тавсия қиламан!

Муаллиф: Муҳаммад Саййид Тантовий

Қутида 4та китоб бўлади


💸НАРХИ: 350 минг

БУЮРТМА УЧУН:
👉 +998906700070

🚘Ўзбекистон бўйлаб йетказиб бериш бепул

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🍃🌸🌺АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!

🤲🌹💐Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🤲🌹💐Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🤲🌹💐Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🤲🌹💐Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

💐🌸🌞ХАЙРЛИ КУН!😊🌸💐

❓САВОЛ: Робана атина фид дуня ҳасанатав бўладими ёки ҳасанатан бўладими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34629

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​#жума

Жума дўзахдан халосликдир

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

وَرُوِيَ عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَلَيْلَةَ الْجُمُعَةِ أَرْبَعَةٌ وَعِشْرُونَ سَاعَةً، لَيْسَ فِيْهَا سَاعَةٌ إِلَّا وَلِلَّهِ فِيْهَا سِتُّمِائَةِ أَلْفِ عَتِيْقٍ مِنَ النَّارِ». رَوَاهُ أَبُو يَعْلَى وَالْبَيْهَقِيُّ.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума кунида йигирма тўрт соат бор. Ҳар бир соатда Аллоҳ таоло олти юз минг дўзахга мустаҳиқ бўлган мусулмонни дўзахдан озод қилади»,
– дедилар».

Абу Яъло ва Байҳақий ривоят қилишган.

Машҳур ҳанафий олим Мулло Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ «Мишкотул масобийҳ» китобига ёзган «Мирқотул мафотийҳ» деган шарҳларида «ҳажжул акбар» ҳақида бир неча сўзларни келтириб: «Арафа жума куни бўлса, «ҳажжул акбар» бўлади», деганлар.

“Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар” китобидан

❓САВОЛ: Робана атина фид дуня ҳасанатав бўладими ёки ҳасанатан бўладими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34629

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🤲🍀💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙🤲🌺МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИГА 14 КУН ҚОЛДИ!

🎊🌹🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🎊🌹🤲Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🎊🌹🤲Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🎊🌹🤲Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🎊🌹🤲АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН! АМИЙН! 🤲🤲

✨🌹💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА МУБОРАК!!!


❓САВОЛ: Робана атина фид дуня ҳасанатав бўладими ёки ҳасанатан бўладими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34629

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​☝️Охиратга биз нималарни ҳозирладик?

Солиҳлардан бири гўшт қовураётган кишининг ёнидан ўтаётиб, йиғлади.

- Нима бўлди? Гўшт егингиз келдими? - деб сўради ҳалиги киши.

- Йўқ, мени йиғлатган нарса бошқа. Одам боласига раҳмим келиб йиғлаяпман. Ҳайвонлар ўлиб кейин ўтга тушадилар. Одам боласи эса жаҳаннамда тирик ҳолда ёнади, - деди солиҳ киши.

🤲Эй Роббим, одам боласи ёнишга бардош беролмайди.
Бизларни жаҳаннам азобидан асра!

❓САВОЛ: Робана атина фид дуня ҳасанатав бўладими ёки ҳасанатан бўладими?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34629

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Солиҳ кишиларнинг бири айтади:

➖Тасаввур қилинг! (Бу ишора шу мақолани ўқиган кишига қарата айтилябди)

➖Агар бир киши, душмани сари йўл олса.
Қалқони оғирлик қилиб, қалқонини улоқтириб юборди! !

➖Сўнг асосий қуроли бўлмиш "қилич" ини ҳам оғир келмоқда дея улоқтириб юборади! !

➖Сўнг, озуқаси бўлмиш, таом ва шаробини оғирлик қилди деб, улоқтириб юборади!

➖Қарангки, душманига очиққан, қуролланмаган, ҳимояланмаган ҳолида йўлиқади. Бундай инсон қаердан ҳам ғалаба қозонсин?!


➖Шунингдек, Аллоҳга зикр айтиш оғирлик қилиб, сўнг уни тарк қилган!

➖Суннат амаллар оғир келиб унга ҳам эътиборсизлик қилган!

➖Фарз намозларини ўз вақтида адо этиш малол келиб вақтидан кечиктирган!
шарият буйруқлари энгил санаган!

➖Сўнг ҳолатини ёмонлигидан, шайтон уни бўйинсиндириб олганидан шикоят қиладиган кишилар, душмандан олдин ўзларини мағлуб қиладиган "мискинлардир"

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​✅100 ЙИЛДАН ОРТИҚ УМР КЎРИШ УЧУН...

1. Узоқ яшаш учун, биринчи навбатда, соғлом, тартибли ҳаёт кечириш;

2. Кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш;

3. Туз, шакар, ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш;

4. Биринчи навбатда, кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилиш;

5. Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигарет, носвойдан узоқ бўлиш;

6. Кўпроқ зайтун ёғи, парранда, балиқ гўшти истеъмол қилиш;

7. Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соат яёв юриш;

8. Бахтли оила соҳиби бўлиш;

9. Асаббузарликдан, ҳаяжонланишдан сақланиш;

10. Иш фаолияти инсонни толиқтириб қўймаслигига ҳаракат қилиш;

11. Аллоҳга астойдил ишониш, хотиржам, яхши кайфиятда бўлиш;

12. Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани чиқиндилардан тозалаш;

13. Қад-қоматни тўғри сақлаш;

14. Жисмоний, руҳий ҳаракатларни, уйқу билан уйғоқликни мўътадиллаштириш;

15. Оғирлигини бир меъёрда, бўйининг узунлигига мос ҳолда ушлаб туриш;

16. Кундалик овқатлар таркибидаги ҳайвон ёғи миқдорини камайтириш;

17. Иккита ранги оқ – шакар билан тузни иложи борича кам тановул қилиш (шакар ўрнига тоза асални хоҳлаганингизча еяверинг);

18. Таркибида сода бор озуқаларни тановул қилманг. Чунки сода қон таначалари парчаланишига, қон босими ортишига сабаб бўлади;

19. Баданни меъёрида қуёшда чиниқтириш, сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш;

20. Мунтазам шифокор кўригидан ўтиш;

21. Ҳар хил дориларни иложи борича истеъмол қилмаслик. Чунки одам танаси дориларга ўрганиб қолиши мумкин. Ҳар қандай дорининг асорати қолади;

22. Очиқ ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқлар бажариш, тартиб билан овқатланиш керак .

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан

❓САВОЛ: КВАС ИЧИМЛИГИНИ ИЧИШ МУМКИНМИ?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34612

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🌙 РАМАЗОН МУБОРАК!

Аллоҳ таоло ушбу ойни барчамиз учун хайр-баракотли қилсин, бу ойда ҳаммамизни ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин.

Муборак Рамазон ойини мўмин ‎бандалари учун бу дунёда қилинган барча гуноҳ ва хатоларига қалқон қилган, рўзани ‎Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таоло шу ойнинг ҳурматидан гуноҳларимизни мағфират ‎қилсин.

🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙

#САВОЛ: Қуръонни ўқиш учун аёллар тўлиқ ўранган бўлиши шартми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34711

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Кофир қавмлар устидан бизга нусрат Бер☝🏻🌙 Бунчалар гўзал каломинг Сени Роббим🌙

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🌸Фазилатли аёл ёпиқ китобга ўхшайди. Бу китобни уни ўз ҳаётига шерик қилган эркакгина ўқий олади.
Анис Мансур.


👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​​​​​ОТА ОНАГА ҲУРМАТ КЎРСАТИШНИНГ 32 ЙЎЛИ.

👉 1. Уларни олдида телефонингиз билан машғул бўлманг.

👉 2. Улар сизга гапираётганда эътибор билан тингланг.

👉 3. Уларни фикрини ҳам эътиборга олинг. Фақат ўзизникига кўра иш қилманг.

👉 4. Уларни суҳбатларига қатнашиб туринг, агарчи вақтингиз оз бўлса ҳам.

👉 5. Уларга ҳурмат билан қаранг.

👉 6. Уларга шукр қилинг.

👉 7. Уларга ўзингиздаги яхши хабарларни етказиб туринг.

👉 8. Уларга ёмон хабарларни етказишликдан иложи борича сақланинг.

👉 9. Уларнинг дўстлари билан яхши алоқада бўлинг.

👉 10. Уларни сизга қилган яхшиликларини доим эслаб туринг ва баъзан ўзларига айтиб беринг.

👉 11. Улар ҳақидаги ёмон хотираларни ичингизда кўтариб юрманг.

👉 12. Уларни олдида махфий суҳбат қуришдан сақланинг.

👉 13. Уларни фикрларини паст санаманг.

👉 14. Улар гапириб турганларида ҳеч қачон сўзларини бўлманг.

👉 15. Уларни ёшларини этиборга олинг. Инсон кексайса бироз инжиқ бўлиб қолади, бундан аччиқланманг.

👉 16. Уларнинг кўз олдида невараларини жазоламанг.

👉 17. Уларни насиҳатларига аҳамият беринг, беписандлик қилманг.

👉 18. Оилада уларни оилабошидек кўринг. Ва шунга кўра муомала қилинг.

👉 19. Уларга ҳар қандай ҳолатда овозингизни кўтариб гапиришдан сақланинг.

👉 20. Улар кетаётганларида йўлларини кесиб ўтманг.

👉 21. Таомни улардан олдин тановул қилишни бошламанг. Улардан кейин ейишни бошланг.

👉 22. Уларга қовоғингизни солиб хўмрайиб қараманг.

👉 23. Сизни жаннатингиз улар эканлигини айтиб, уларни севинтириб туринг.

👉 24. Уларга орқангизни қилиб ўтирманг.

👉 25. Уларни камчиликлари ҳақида гапирманг. Камчиликларини ёпишга ҳаракат қилинг.

👉 26. Уларни ҳақларига доим дуода бўлинг.

👉 27. Уларни олдида қайғули ғамгин кўринишдан сақланинг. Чунки улар сизни бу ҳолатда кўриб сизданда бир неча баробар кўп сиқилишади.

👉 28. Улар хато қилишганда, хато гап гапиришганда кулманг ёки тиржайманг.

👉 29. Уларни эҳтиёжларини айтишларини кутманг. Эҳтиёжларини айтишларидан олдин бажаринг.

👉 30. Уларни доимий равишда зиёрат қилиб туринг.

👉 31. Улар билан гаплашганингизда сўзларингизни танлаб одобли калималар истемол қилиб худди бошлиғингиз билан гаплашгандек гаплашинг. Ўртоқларингиз билан гаплашгандек гаплашманг.

👉 32. Уларга ёқадиган исмларни айтиб гаплашинг. Масалан: Меҳрибоним (ваҳо казо).

❗️Унутманг агар сиз шу одобларга риоя қилсангиз, Аллоҳни ҳам ота-онингизни ҳам рози қиласиз. Аллоҳ таоло келажакда фарзандларингизни сизга, шундай муомала қилдиртириб, меҳрибон қилиб қўяди.

💎 Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: «Ота-(она)ларингизга яхшилик қилинг. Фарзандларингиз сизга яхшилик қилади...»
(📔 Ҳоким ривояти)

- Аллоҳ таоло сизни ўқиганларингизга амал қилишга ҳидоят қилсин! 🤲

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🤲🎉🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉🎁🎊

🌙
🎉РАМАЗОНГА 6 КУН ҚОЛДИ!

🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


🌺☘🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊☘🌺

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

CАВОЛ: Яқинда эшитиб қолдим "ишхонада тасбеҳ санаб зикр қилиш ҳаром" экан. Ишда бўш вақтида зикр қилса ва намоз ўқиса бўлмайдими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34669

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

💠 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Поклик иймоннинг ярмидир. “Алҳамдулиллаҳ” мезон (тарози)ни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” 
ва “Алҳамду лиллаҳ” ер ва осмон ўртасини тўлдиради. Намоз нурдир. Садақа ҳужжатдир. Сабр зиёдир. Қуръон фoйда ёки зарарингизга далилдир". 

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

📚Китоб номи: Саҳиҳи Бухорий
Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий

☝️🏻Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўп­ланган саҳиҳ муснад) деб номлаган.
Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар.

📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл

💰Нархи: 550.000 минг

БУЮРТМА УЧУН:
👉 +998906700070

👉🏻 Тўловни қўлингизга олганда қиласиз.

🚚Ўзбекистон бўйича доставка БЕПУЛ

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

"САДАҚА ҚИЛИШНИНГ БИР НЕЧА ТУРЛАРИ"

✏ Курсилар сотиб олиб масжидларга ҳадя қилинг.
Намозхонлар ўтириб намоз ўқишса сизга ажри боради ин шаа Аллоҳ..

✏ Хонангиз дарчасига қушлар учун озгина сув ёки ушоқларни сепиб қўйинг. Буни ўзингизга одат қилиб олинг..

✏ Эскириб қолган кийимларингиз (кўйлак, шим, пайпоқ) бўлса, агар қодир бўлсангиз янгисини сотиб олиб ишчиларга тарқаинг..

✏ Хонангизга кичкинароқ сандиқча қўйиб қўйинг. Ҳар сафар гуноҳ иш қилганингизда 1000 сўмдан солиб туринг. Бир ойдан сўнг сандиқча ичидаги пулларни олиб садақа қилиб юборинг. Ҳар ойда шундай қилишга одатланинг..

✏ Уйга кирганда ва уйдан чиққанда ўқиладиган дуоларни ёзиб, иморат эшигига осиб қўйинг. Ҳар ким кирганда ва чиққанда ўқиса ажри сизга ҳам боради..

✏ Маошингиздан бир қисмини етимларни таъминлаш учун олиб қўйинг..

✏ Агар уйингизни олдида ишчилар ишлаётган бўлса, уларга муздек сув ва шарбат тақдим этинг. Бу ишингиз сиздан на вақт, на пул ва на меҳнат талаб қилади..

✏ Бензин олишга кирдингиз. Сизга қайтимини қайтаришаётган маҳал у ишчидан аввал сўранг, агарда мусулмон бўлса, қайтимини унга қолдириб "садақам бўлсин" деб айтинг. Агарда мусулмон бўлмаса, қайтимини унда қолдириб, динингизни унга чиройли тарзда кўрсатинг..

✏ Масжидлардан бирига мусҳафни олиб бориб қўйинг. Ҳар сафар ўқишганларида сизга ажри бораверади. Қуръондаги ҳар битта харф учун ўнта ҳасанот ёзилади. Энди ундан келаётган ажрларни тасаввур қилаверинг..

✏ Агарда сув идишингизда озгина бўлса ҳам сув қолган бўлса, олдингиздан чиққан ўсимликни суғориб, вафот этганлар руҳига бағишланг..

✏ Мусулмоннинг қалбига хурсандчилик бағишланг. Айниқса ғамга ботганларнинг дилини хушнуд этинг..

✏ Ўтган кетганга табассум қилинг, ўтирганларга салом беринг. Чунки биргина ширин сўзнинг ўзи бир дунё садақадир..

✏ Бу мақолани бошқалар билан улашинг. Эҳтимол кимдир бундан фойдаланса, сиз ҳам савобга қоласиз.

Субҳаналлоҳ валҳамду лиллаҳ, ва лаа илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар.. Субҳаналлоҳул азийм..
⭐⭐⭐
Аллоҳим, бу ишим мени хаққимга ва ота онамнинг хаққиларига садақам бўлсин, ҳамда буни бошқалар билан улашганларга ва уларнинг ота оналари хаққиларига ҳам садақалари бўлсин..

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

"Мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар!"👬

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (“Шуаро” сураси, 100-101) оятлари ҳақида сўралганда, шундай дедилар:

"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бири киши:

– Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку! – дейди. Шунда унга:

– У дўзахда, – дейилади. Шунда ҳалиги киши:

– Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти, – дейди.

Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:

– Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Ёки солиҳ амали бормиди?! – дейдилар.

– Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди, – дейилади".

Ҳасан Басрий яна айтардилар: "Мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар!"

Ибн Алжавзий роҳимаҳуллоҳ:
"Агар жаннатда мени орангизда топмасангиз, "Эй Роббимиз, фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди, денглар", деб йиғлардилар... Оҳ!

© Хайрулла ҲАМИДОВ

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​​​☝️ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!

☝️Кошки эди бу маълумотларни жамиики инсонларга етказа олсам!😔

☝️Расулуллоҳ ﷺ:“Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг мен~ айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”.

☘🌺САВОБ УМИДИДА АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ🌺☘

☝️​​Ажойиб фикр 😍

صل على النبي عشر مرات

🌺✨Пайғамбар алайҳиссаломга ўн бор саловот айтинг
1⃣2⃣3⃣4⃣5⃣
6⃣7⃣8⃣9⃣🔟

اللهم صل على
سيدنا محمد 1⃣

🌺✨1⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 2⃣


🌺✨2⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد3⃣


🌺✨3⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 4⃣

🌺✨4⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

اللهم صل على
سيدنا محمد 5⃣


🌺✨5⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد6⃣


🌺✨6⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 7⃣


🌺✨7⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 8⃣


🌺✨8⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد9⃣


🌺✨9⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد🔟


🌺✨🔟Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
وأرسلها لعشر أشخاص
☝️Ва уни 10 кишига юборинг

👳👳👳👳👳👳👳👳👳👳

خلال ساعة
✔️Бир соат мобайнида
⏰⏰⌚

يكون مليون
صلاة على النبي
في ميزانك
☝️сизни ҳисобингизга милён саловот йиғилади
⌛⏳⌛⏳⏳

متقولش مش فاضي
دى مليون صلاة
ممكن تشفع ليك 😊
Мен машғулман вақтим кам деманг ушбу милён саловот сизга шафоат бўлиши мумкин...

Бу нарса албатта, Пайғамбар алайҳиссаломни ушбу ҳадисларига асослангандир.
«Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади» Муслим ривояти.

Ёлгизман дема берувчи Аллоҳ,
Қийналдим дема синовчи Аллоҳ,
Оғридим дема шифокор Аллоҳ,
Дўстим йўқ дема сирдошинг Аллоҳ.

♻️ Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!

‼️Бир чекада қолиб кетманг!
☝️Бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

🍃А Л Б А Т Т А Т А Р Қ А Т И Н 🍃


❓САВОЛ: Робана атина фид дуня ҳасанатав бўладими ёки ҳасанатан бўладими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34629

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🍃🌺🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🕋🌺🍃

•☝️🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

•🍀Илоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
•🍀Юзингиз ТАБАССУМни,
•🍀Хонадонингиз БАРАКАни,
•🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
•🍀Қалбингиз ИЙМОНни,
•🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни,
•🍀Юрагингиз МЕҲРни,
•🍀Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН!

•🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

•🌸Тортиқ бўлсин сизга дуо-
•🌸саломлар
•🌸Дуода энг гўзал ширин
•🌸каломлар.
•🌸Илоҳо уйингиз нурларга
•🌸тўлсин,
•🌸ЖУМА айёмингиз муборак
•🌸бўлсин!

❓САВОЛ: Робана атина фид дуня ҳасанатав бўладими ёки ҳасанатан бўладими?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34629

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

🍃🌹💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🌹🍃

✨🌙РАМАЗОНГА 14 КУН ҚОЛДИ❗️

💐•🌺•Роббимиз - Аллоҳ
💐•🌺•Динимиз - Ислом
💐•🌺•Қибламиз - Каъба
💐•🌺•Айёмимиз - Жума
💐•🌺•Фарзимиз - Намоз
💐•🌺•Қарзимиз - Закот
💐•🌺•Орзуимиз - Ҳаж
💐•🌺•Амалимиз - Савоб
💐•🌺•Тилимиз - Тақво
💐•🌺•Нафратимиз - Зино
💐•🌺•Севганимиз - Ҳайит
💐•🌺•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
💐•🌺•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли ИншаАллоҳ!

•🎊•🌹•Забони зикрдан тинмаганларга,
•🎊•🌹•Кибр тулпорига минмаганларга,
•🎊•🌹•Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
•🎊•🌹•Жума муборак...

🍃🌹💐ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ!💐🌹🍃

🍃💐☝️АЛБАТТА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ
!

❓САВОЛ: Робана атина фид дуня ҳасанатав бўладими ёки ҳасанатан бўладими?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34629

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

#Абдукарим_Мирзаев
#Рустамжон_домла
#Сардор_домла
#Саидаброр_домла

TIBOMED қора седана ёғи капсуласини тавсия қилдилар

☝️УСТОЗЛАР ЭНГ ЯХШИСИНИ ТАВСИЯ ҚИЛАДИЛАР, ТАНЛОВДА АДАШМАНГ!

Саҳобалар нега касал бўлишмаган?
Мўминларга шифо - Исломда!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» деганлар.

Қора седана кўплаб касалликларга, шунингдек, саратон ва бепуштлик каби касалликларга ҳам шифодир.

Бу седананинг ёғи бактерияларга қарши муҳим ашё бўлиб, ампициллин,тетрациклин, ко-тримаксазол, гентамицин,налидикс кислота - ҳаммасининг кучи битта капсулада мавжуд...

🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўловни қўлингизга олганда қиласиз!

👩🏻‍⚕️ Ҳозироқ қўнғироқ қилинг!

📞Телефон:
+998996121222

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​#ЭРКАКЛАР_УЧУН

Оила бегига ўн беш насиҳат!

1.Уйдан чиқаётганингда аёлингга: Яхши қолинг, деб чиқ. Ҳамиша унинг кўнглини ҳушнуд эт!
2.Сени кутиб кўзи тўрт бўлмасин, вақтлироқ уйга кел!
3. Ташқаридан еб-ичганларингдан уйингга ҳам олиб кел!
4. Аёлингни хато-камчиликларини бошқаларга айтма, яхшилик фазилатларини эсла!
5.Уйингни сарф-харажатсиз қолдирма, улар бошқаларга муҳтож бўлишмасин!
6. Ишхонангдаги ноҳушликларни уйга келиб айтма. Уйинг севинчга тўлсин! 7. Тўй ёки саёҳатга борганингда иложи бўлса, аёлингни ҳам олиб бор!
8. Уйга салом бериб ва табассум билан киргин. Уйдагиларинг келганингдан севинишсин!
9.Уйингни Қуръонсиз, китобсиз ва намозсиз қолдирма. Бомдодга турганингда оила аъзоларингни ҳам ўйғот. Раҳмат ва баракот кун бўйи сиз билан бирга бўлсин!
10. Ғайратли бўл, рашқли бўл. Бироқ ноўрин гумон ва шубҳага борма. Айб-камчилик қидиришдан сақлан!
11. Инсофли бўл, аёлинг кучи етмайдиган ишларни унга буюрма. Керак бўлганида унга ёрдам бер!
12. Қарорларингда аёлинг билан ҳам маслаҳатлашишни унутма!
13. Кутилмаган совғалар бериб, кунглини олишни бил!
14. Дунё уйига кириш дунёга муккасидан берилиш эмас, охиратни унутма! Дининг, ватанинг ва инсоният учун меҳнат қилишни унутма!
15. Озгина ҳалол даромад кўп ҳаром фойдадан яхшидир. Ҳаром луқма ема, хотининг ва фарзандларингга ҳам едирма!!

👉 @ISLOM_QALBDA_UZ

Читать полностью…

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​​​🗯Савол: Ўқиганни шафоат қиладиган сура қайси?
✅Жавоб: Саҳиҳ ҳадисда келганидек, Мулк сураси.

🗯Савол: Инсонни дажжолдан сақлаб қоладиган ўн оят қайси?
✅Жавоб: Каҳф сурасининг дастлабки ўн ояти.

🗯Савол: Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган?
✅Жавоб: Муддассир сураси.

🗯Савол: Қайси сура Қуръоннинг ўркачи деб аталади?
✅Жавоб: Бақара сураси.

🗯Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар ўргансин
деганлар?
✅Жавоб: Нур сурасини.

🗯Савол: Қайси сура Ҳаворийлар деб аталади?
✅Жавоб: Соф сураси.

🗯Савол: Видолашув сураси қайси?
✅Жавоб: Наср сураси.

🗯Савол: Мерос ҳақидаги сура қайси?
✅Жавоб: Нисо сураси.

🗯Савол: Қуръондаги энг буюк сура қайси?
✅Жавоб: Фотиҳа сураси.

🗯Савол: Араб алифбосидаги барча ҳарфларни ўзида жамлаган оят қайси?
✅Жавоб: Фатҳ сурасининг охирги ояти.

🗯Савол: Қайси сура кичик Нисо сураси деб аталади?
✅Жавоб: Талоқ сураси.

🗯Савол: Қуръоннинг келинчаги қайси сура?
✅Жавоб: Ар-Роҳман сураси.

🗯Савол: Қайси сурани нажот берувчи деб аталади?
✅Жавоб: Таборак, Мулк сураси.

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ БАЛКИ ФОЙДАСИ ТЕГИБ ҚОЛАР !!! ☝️

❓САВОЛ: КВАС ИЧИМЛИГИНИ ИЧИШ МУМКИНМИ?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34612

Читать полностью…
Подписаться на канал