Бош прокурор ўринбосари Чироқчи туманига ташриф буюрди.
Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ, туман ҳокими Файзулла Юсупов ҳамда сектор раҳбарлари ҳамрохлигида туманда инвестиция дастури асосида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
"Ҳокимлик соати"да бир қатор масалалар муҳокама қилинди
Чироқчи тумани прокурори лавозимида фаолият юритган Баҳодир Худойқулов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ривожи учун қилган меҳнатлари эътироф этилиб, тантанали равишда кузатиб қўйилди.
🟢Батафсил ўқиш
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 миллионга етди
2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 963 262 кишини ташкил этган.
Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган. Ҳар бир кунда доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
Telegram | YouTube
MAQOLALARNI QABUL QILISH MUDDATI UZAYTIRILDI...
2024-yil 22-aprel kuni Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vaziriligi Markaziy Osiyo atrof-muhit va iqlim o‘zgarishini o’rganish universiteti (GREEN UNIVERSITY) huzuridagi Atrof-muhit va tabiatni muhofaza qilish texnologiyalari ilmiy-tadqiqot instituti, Oʻrmon xoʻjaligi ilmiy-tadqiqot instituti va Toshkent gidrometeorologiya texnikumi tomonidan “Orol dengizi qurishining atrof-muhitga ta’siri” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy anjuman o’tkaziladi. Maqolalarni quyidagi elektron manzilga yuborish mumkin:
(O‘zbek va rus tilidagi maqolalar) gulnoraazimova6@gmail.com telegram +998935203252
(ingliz tilidagi maqolalar) abdurakhmanovmurodjon1@gmail.com telegram+998937757378
Qo'chimcha ma'lumotlar uchun +998998205566
🌳Atrof-muhit va tabiatni muhofaza qilish uchun birlashaylik!👇
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Ташкент снова поднялся на 2-е место в рейтинге самых загрязненных городов мира
Уровень загрязнения воздуха столицы мелкодисперсной пылью PM2,5 в 16,3 раза превышает рекомендации ВОЗ.
Официальные страницы Kun.uz
Telegram | Facebook | Instagram
Бугун аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, томорқа имкониятларидан унумли фойдаланиш бўйича янги самарали тизим йўлга қўйилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Сайхунобод тажрибаси республикамиз бўйлаб кенг оммалашмоқда.
Чироқчида ҳам даромадли экин турларини кўпайтириш, бир йилда 2-3 мартагача ҳосил олиш, бир сотих томорқадан камида 1-2 млн сўм даромад кўриш борасида мақсадли ишлар ташкил қилинмоқда.
Хусусан, туманнинг Қирғиз маҳалласида аҳоли хонадонларида томорқачиликни яхши йўлга қўйиш, етиштирилган маҳсулотларнинг бозорини топиш, аҳолини даромадли қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари маҳаллада томорқачиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Шавкат Мирзиёев: Худо манга соғлик, умр берса, шундай кунлар келадики, бизда камбағаллик, ишсизлик бўлмайди. Ман бунга 7 йил умримни қўйдим. Тизим яратдим. Дунёни очиб бердим. Халқим яхши яшасин, ниятлари амалга ошсин, тиббиёти, мактаби ишласин, йўллари равон бўлсин деб ишга келдим.
“Халқаро майдонда баланс бузилди, қонун-қоидалар мутлақо ўзгарди. Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар ўртасида ишонч йўқ бўлди, десак бу ҳам адолатдан. Эртага дунёда бу нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди”, – деди президент.
/channel/qarshiliklar
Чироқчи туманида бугун балиқчилик тармоғи кундан кун ривожланиб бораётган Қаҳрамон маҳалласида истиқомат қилаётган Абдурашид Ахмедов хонадонида ташкил этилган балиқ боқиш сув ҳавзалари, қуёнчилик ва паррандачилик тармоғи ҳамда биогомус ишлаб чиқариш жараёнлари ва томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган томорқада бир қарич бўш ернинг ўзи йўқ.
Томорқани ўзининг даромад манбаига айлантирган Абдурашид Ахмедов яна бир нечта янгиликка қўл ўрди. Аниқроғи, полиз экини ниҳоллари ва балиқ човоқлари етиштириш ҳам оила бюджети учун қўшимча даромадга айланмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
“Yashil makon” — kelajak va yosh avlod oldidagi mas’uliyatimizdir
Mamlakatimizda “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida daraxt ekish ishlarini amalga oshirish shaharlarimiz, mahallalarimizga fayz bag‘ishlovchi yashillikka burkangan yangi yashil hududlar barpo etilishiga turtki berishi bilan birga, yurtimiz iqlimini mo‘tadil saqlashga, pirovardida tabiatni asrash, aholi salomatligini yaxshilash, xalqimiz farovonligini ta’minlashga xizmat qiladi.
❗️ Яхши хабар: Ўзбекистонда электрон сигареталар ва IQOSлар тақиқланиши мумкин
ССВ томонидан ишлаб қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимларини (IQOS) муомаласини тақиқлаш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ушбу маҳсулотлар муомаласини тақиқлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Ҳужжатда айтилишича, мактабларнинг юқори синф ўқувчилари орасида электрон сигареталарга қизиқиш тез суръатларда ортмоқда, хусусан, 26,6 минг ўғил болалар ва 8,6 минг қиз болалар чекишга мойил.
Мактаб ва жамоат жойларида ўтказилган рейдларда ўқувчилардан олинган электрон сигареталар сони йилдан-йилга тобора ошиб бормоқда. 2019 йилда 6 та ҳолат, 2020 йилда – 27 та, 2021 йилда – 31 та, 2022 йилда - 856 та, 2023 йилда – 1040 та аниқланган.
❗️ Агар зарур чоралар кўрилмаса, келгусида ёш авлоднинг ҳар бешинчиси (20 фоиз) никотинга қарамликдан азият чекади.
Telegram | YouTube
⚡️Депутаты одобрили законопроект, который позволит признавать права на самовольно захваченные земельные участки и построенные на них здания
По мнению депутатов, такой документ создаст правовые основы для оформления права аренды граждан и субъектов предпринимательства на самовольно захваченные земельные участки и права собственности на возведенные там объекты недвижимости.
Сегодня более 3,8 миллиона узбекистанцев используют 493 тысячи гектаров земли. По разным причинам необходимые документы отсутствуют, но люди пользуются землей долгие годы.
Подпишитесь и следите за самыми актуальными новостями на нашем канале👇
👉ProНовости🇺🇿
Axborot 24 | Arzonlashtirilgan savdo yarmarkalari
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
ЭКОХАРАКАТ ПЛЕНУМИ КУН ТАРТИБИ: “ЯШИЛ МАКОН” АНЪАНАЛАРИГА ҲАМОҲАНГ ВА СОДИҚЛИК ТИМСОЛИ
Жорий йил 30 март куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университетида Ўзбекистон экологик харакати Марказий кенгашининг навбатдаги пленуми доирасида талабалар учун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси муносабати билан “Ўрмонлар-халқ бойлиги” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Мавзу бўйича тақдимотни узоқ йиллар экология давлат органлари тизимида самарали фаолият олиб борган Экохаракат асосчиси ва фаоли Александ Аркадьевич Григорьянц олиб борди. Қайд этилганидек, дарахтлар асабни тинчлантиради, танада моддалар алмашинувини меъёрлаштиради. Дарахтзорлар ҳаводаги чанг миқдорини камайтириш, ҳавонинг мусаффолигини таъминлаш билан бир қаторда шовқинни пасайтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Бутун дунёда 1971 йилдан буён Халқаро ўрмонлар куни байрам сифатида кенг нишонланади. Мақсад – ўрмонларни сақлаш зарурлиги тўғрисида жамоатчилик хабардорлигини ошириш, ўрмонларни кўпайтириш, уларни асраш ишларида аҳоли иштирокини фаоллаштиришдан иборат.
Афсуски, сўнгги йилларда антропоген таъсир натижасида сайёрамизда ўрмонлар майдони кескин равишда қисқариб бормоқда. Биохилма-хилликни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, уларни бошқариш ва бутлигини таъминлаш ҳамда самарали фаолият юритиш халқаро ҳуқуқ нормаларида долзарб вазифалар сифатида белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, Ўрмон хўжалиги агентлиги директори ўринбосари, Экохаракат фаоли Қурбонов Ғолибжон Каримович томонидан “Яшил макон” тадбири доирасида агентлик томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берилди. Таъкидланганидек, амалга оширилган ишлар натижасида республикада муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар умумий майдони 6,321 млн гектарга етказилиб, улар мамлакат ҳудудининг 14,08 фоизини ташкил этмоқда.
Республикамиз ўрмон ресурсларининг бой салоҳиятидан тўла-тўкис ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, ўрмон хўжалиги бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соҳага илғор илмий-техника ютуқларини жорий этиш, ўрмон хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш соҳа фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ҳудудларнинг экологик ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.
Эътироф этиш жоизки, сўнгги йилларда Оролбўйи ҳудудларида биологик хилма-хилликни асрашга алоҳида эътибор қаратилиб, денгизнинг қуриган тубида қарийб 1 млн 800 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этилди.
Боз устига “Ўзбекистон 2030” Cтратегиясига мувофиқ Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни 2,3 миллион гектарга етказиш, Орол денгизининг қуриган тубида қўшимча 600 минг гектар яшил майдонларни барпо этиш назарда тутилган. Мамлакат миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йил 200 миллион туп дарахт кўчатлари экилмоқда.
Ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларида ёшлар фаоллигини ошириш, ёш авлод онгида табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантириш, атроф муҳит муҳофазаси нафақат давлат ва жамият, балки ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш, ўсимлик олами вакилларини асраш бўйича тарғибот тадбирларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.
Тадбир доирасида университет ҳудудида экологик акция ҳам ташкил этилди. Унда куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Экологик партиясининг Экология вазирлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлиги хамкорлигида тайёрланган “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси учун Кўчат экиш қўлланмаси”сидан фойдаланиш орқали дарахт ва бута кўчатларини тўғри экиш қоидалари тадбир иштирокчиларига, хусусан талабаларга ўргатилди.
Ислом ХУШВАҚТОВ,
Ўзбекистон экологик ҳаракати
Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси раҳбари
Муротжон Азимов эрта тонгдан Қарши шаҳрини пиёда айланмоқда.
Менимча, шу яқин ўрталарда шаҳарда ҳам «Автомобилсиз кун» кун акцияси ўтказилса керак.
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
/channel/qarshiliklar
ИСЛОМ ХУШВАҚТОВ;
ЭКОХАРАКАТ ПЛЕНУМИДА “ЯШИЛ МАКОН” ВА ЧИҚИНДИ МУАММОЛАРИ ДОИРАСИДАГИ ФАОЛИЯТ ТАНҚИДИЙ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ...
Бугун “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети мажлислар залида Экоҳаракат Марказий Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда ўтган даврда амалга оширилган ишлар танқидий сарҳисоб қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/p/eMjctnSZqpBDASJh/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.
Ислом ХУШВАҚТОВ,
Ўзбекистон экологик ҳаракати
Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси раҳбари.
@Deputatlar_minbari
#mol_mulk_soligi
#yer_soligi
15-aprel kuni jismoniy shaxslar uchun joriy yilda hisoblangan mol-mulk va yer soliqlarining yarmini to‘lashning oxirgi kuni edi
Eslatib oʻtamiz ❗️Soliq to'lash majburiyatining bajarilishi kechiktirilgan har bir kun uchun toʻlanmagan soliq summasining 0,047% (MB qayta moliyalash stavkasi - 14% dan 1/300) miqdorida penya hisoblanadi.
👉Soliq kodeksi 110-moddasi
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Грецияда 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада машъаласини ёқиш маросими бўлиб ўтди. Махсус маросим милоддан аввалги 776 йилда биринчи Олимпия ўйинлари бўлиб ўтган Қадимги Олимпиадаги Ҳера ибодатхонаси харобаларида ўтказилди.
Олимпиада ўйинлари Франция пойтахтида 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Париж учинчи марта ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқда. Аввал ўйинлар 1900 ва 1924 йилларда ўтказилган.
Бугун Олимпия шаҳрида ҳаво булутли, шунинг учун машъала душанба кунги якуний репетицияда қуёш нурларидан олинган оловдан ёқилди.
— — —
В Греции состоялась торжественная церемония зажжения Олимпийского огня для Игр-2024 года в Париже. Специальный ритуал провели у руин храма Геры в Древней Олимпии, где в 776 году до нашей эры прошли первые Олимпийские игры.
Олимпийские игры пройдут в столице Франции с 26 июля по 11 августа. Париж принимает летнюю Олимпиаду уже в третий раз, до этого Игры прошли в 1900-м и 1924-м году.
В Олимпии сегодня пасмурно, поэтому факел был зажжен от огня, полученного от солнечных лучей во время состоявшейся в понедельник генеральной репетиции.
Telegram | YouTube
Атроф-муҳит муҳофазасига, экологик масалаларга аҳолини қандай жалб қилиш мумкин?
Ўзбекистон экологик ҳаракати матбуот хизмати
Ekologik madaniyat — tabiat musaffoligining muhim omili
Sayyoramizning kelajagi yosh avlodning ekologik madaniyatiga bog‘liq ekanligi barchamizga yaxshi ayon. Zero, global ekologik muammolarni faqat milliy va global miqyosdagi birgalikdagi sa’y-harakatlar bilan hal qilish mumkin.
🌧Эртага яъни 15 апрель куни Қашқадарёда кучли ёғингарчиликлар бўлиши прогноз қилинмоқда.
Тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор.
👉 @PATRUL_UZ
ҲОКИМ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
Бугун Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов инвестиция дастури асосида қурилаётган қурилиш объектларида бўлиб, олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Даставвал, туман ҳокими туманнинг Араббанди маҳалласида янгидан бунёд этилаётган 67-сонли умумтаълим мактабининг 240 ўринли замонавий ўқув биносида амалга оширилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиб, қурилиш ташкилоти масъулларига қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажарилиши хусусида ўзининг тавсияларини берди.
Шундан сўнг туман раҳбари Қўшанҳор маҳалласида 330 ўринли 107-сонли ва Галабек маҳалласида 330 ўринли 53-сонли ҳамда Кишмиштепа маҳалласидаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 1000 ўринли янги ўқув биноларида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан ҳам яқиндан танишди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Қашқадарё вилоятининг айрим ҳудудларида 12,13,15 ва 16-апрель кунлари ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда.
/channel/qarshiliklar
⚠️ Информация для тех, кто едет в горы
Сейчас в Ташкенте многие едут в горы, в некоторых участках уже большие километровые пробки.
Предупредите знакомых!
👉 Пресса Live. Подписаться
Қашқадарё туманларининг ҳокимлари ва биринчи ўринбосарлари Наманган вилоятида
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги Қашқадарё делегацияси дастлаб Наманган шаҳрида ташкил этилган "Баркамол авлод" кичик саноат зонаси иш фаолияти билан яқиндан танишди. Ушбу КЗС 10 гектарлик ҳудудда жойлашган бўлиб, умумий ҳисобда 46 та лойиҳаларни амалга ошириш режа қилинган ва барча лойиҳалар битгач, 6 470 ишчи ўрни яратилади.
Шунингдек, воҳамиз делегацияси Уйчи туманидаги темирчиликка ихтисослашган Қумтепа ёшлар кичик саноат зонасига ташриф буюришди. Меҳмонлар КСЗдаги ишлаб чиқариш жараёнлари, яратилган янги иш ўринлари, тайёрланган маҳсулотлар ва "Қумтепа" МФЙнинг янги биноси ҳамда бу бинода маҳалла еттилиги учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди.
Ташриф давомида "Баландариқ" МФЙда яшовчи Расулжон Раҳмонбердиевнинг 2,5 сотих майдондаги томорқадан самарали фойдаланиш, кўчат етиштириш тажрибаси ўрганилди.
Маълумот учун, Юртбошимиз 25-26 март кунлари ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига ташрифлари чоғида Уйчи туманини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича тажрибасини кенг оммалаштириш вазифасини қўйган эдилар.
Сафар давом этмоқда.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек янги ер майдонларини ўзлаштиришга қаратилган Президентимизнинг қарорларига мувофиқ, туманимизда ёшларга ер ажратиб, уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, туман Маданият марказида ўтказилган "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида иш билан банд бўлмаган ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш ҳақида сўз борди.
Ахborot 24 | «Ekologiya sohasida jamoatchilik nazorati» mavzusida davra suhbati.
✅Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube
Қашқадарё вилоят автомобиль йўл четларига дарахтлар экилди. Ҳаммани бир савол қийнамоқда. Суғориш тизими қанақа бўлади дарахтларни?
Муротжон Азимов топшириғи билан автомобиль йўли бўйларига экилган кўчатларни парваришлаш учун бетон ҳовузлар ўрнатилади.
/channel/qarshiliklar
❗️ Вазирлар Маҳкамаси қарори билан атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсири камайтирилади:
➖ 2024 йил 1 июндан бошлаб барча автомототранспортлардан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг ҳавога зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича “Экологик транспорт" тизими жорий этилади;
➖ Диагностик текширув натижаларига асосан транспорт воситаларига стикерлар берилади. Шунга кўра, транспорт воситалари «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга бўлинади;
➖ Ҳудудлар 2030 йилгача босқичма-босқич экологик зоналарга ажратилади (Тошкентда — 2026 йилгача). Экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловларини жорий этиш ёхуд улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш чоралари кўрилади;
➖ Юқоридаги тартибга риоя этмаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланади. Жарима маблағлари эса мамлакатнинг экологик ҳолатини яхшилашга ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилади.
Telegram | YouTube