Ўтган йили Ўзбекистон бўйича 85 мингта ёки 2022 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп хонадон қурилди. Аҳолига 17 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилди.
Жорий йилги дастур доирасида 100 мингта уй-жой қуриш режалаштирилган. Бу йил ипотекани молиялаштириш учун барча манбалардан 22,5 триллион сўм йўналтирилади. Жумладан, ипотека кредитлари учун қарийб 10 триллион сўм, даромади юқори бўлмаган 20 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловини қоплаш учун 2,3 триллион сўм берилади.
Пудрат ташкилотларининг айланма маблағини кўпайтириш учун 500 миллиард сўм ресурс йўналтирилади. Бунда йиллик 16 фоиз ставкада 12 ойлик имтиёзли давр билан 18 ойга имтиёзли кредитлар ажратилади.
Турар жойлар қурилишида “яшил” стандарт жорий қилинади. У асосида бунёд этиладиган уй учун пудратчиларга кредитлар бир фоиз паст, яъни йиллик 15 фоиз ставкада берилади.
❗️ Камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга, “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади. Бунда кредитнинг 15 фоизи ва дастлабки беш йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.
Telegram | YouTube
Har bahorda shu bular takror...
Bu yil qishimiz ham, bahorimiz ham, ko‘z tegmasin qor va yomg‘irlarga boy bo‘lmoqda. Bu albatta barcha yurtdoshlarimizni, ayniqsa, dehqonlarni xursand qiladi. Ammo bitta muammo bor, yomg‘irning ko‘p yog‘ishi yirik shaharlarimiz bo‘lgan Toshkent va Samarqandning ayrim ko‘chalarini suv bilan to‘ldiradi.
Afsuski, bu holat har bahorda takrorlanib, juda katta noqulayliklarni yuzaga keltirmoqda. Aynan bugungi holat ham bunga yaqqol misoldir. Mutasaddilardan yurtimizning yirik va turizm salohiyati yuqori bo‘lgan ushbu shaharlarda drinaj tizimini yaxshilashga jiddiy e’tibor qaratishlarini so‘raymiz.
Aslida yomg‘ir-qor suvlaridan samarali foydalanishimiz kerak. Masalan, ekinlarni sug‘orish, baliqchilik, chorvachilik, maishiy xizmatlar, suzish havzalarini to‘ldirish, qurilish sanoati va boshqa turli xil maqsadlarda foydalanish imkoniyati bor.
Buni quyidagilar bilan asoslaymiz:👇 https://telegra.ph/Har-bahorda-shu-bular-takror-03-12
✅Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube
"Tashabbusli byudjet"ning 2024-yilgi 1-mavsumida ovoz berish jarayoni, bugun tunda, aniqrog‘i 13-mart kuni soat 00:00 dan boshlanadi va 1-aprel kuni soat 23:59 gacha davom etadi.
@guzorxabarlari
🌧Чироқчида баҳор ёмғири ёғмоқда. Қут-барака ёмғири муборак тумандошлар...
@CHIROQCHIOVOZI
#сессия
#live
2017 йилда туманда мактабгача таълим қамрови бор йўғи 4 фоиз эди. Бугунги кунга келиб қамров даражаси 55.4 фоизга кўтарилди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича қуйидагиларни топширди:
▫️Сенат раиси бошчилигида махсус комиссия тузилиб, бир йил “фавқулодда ҳолат” режимида ишлайди;
▫️оилавий тадбиркорлик кредитларининг камида 40%и аёллар лойиҳаларига йўналтирилади;
▫️ҳар бир ҳудудда хотин-қизлар учун ҳунармандчилик, тадбиркорлик марказлари ташкил этилади;
▫️“Ёшлар дафтари”га киритилган 8 минг нафар хотин-қизга бизнесини бошлашга субсидия, 10 минг нафарига имтиёзли кредитлар ажратилади;
▫️уларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга 15 трлн сўм ажратилади ва бошқалар.
@CHIROQCHIOVOZI
Ramazon oyining boshlanishi 11 mart kuniga to‘g‘ri keladi, hayriya tadbirlari kuchaytiriladi
Ramazon oyini yuqori saviyada o‘tkazish, diniy-ma’rifiy, madaniy qadriyatlarni ulug‘lash chora-tadbirlari belgilandi.
Davlat rahbari Shavkat Mirziyoyev tomonidan imzolangan «Muborak Ramazon oyini munosib tarzda o‘tkazish to‘g‘risida»gi qarorda bu aks etgan. Unda O‘zbekiston xalqi uchun ezgulik, birdamlik, olijanoblik va shukronalik timsoli bo‘lgan qutlug‘ Ramazon oyini munosib kutib olish va yuqori saviyada o‘tkazish, diniy-ma’rifiy, madaniy qadriyatlarni asrab-avaylash va ulug‘lash chora-tadbirlari belgilangan.
Hujjatga ko‘ra muborak Ramazon oyining boshlanishi 11 mart kuniga to‘g‘ri keladi va u milliy an’ana va qadriyatlarga mos tarzda o‘tkaziladi.
Kam ta’minlangan, ijtimoiy himoyaga muhtoj kishilar har tomonlama qo‘llab-quvvatlanadi, oila va mahallalarda mehr-oqibat va o‘zaro hurmat muhitini mustahkamlash, muqaddas qadamjo va ziyoratgohlar, qabristonlarni obodonlashtirishga qaratilgan tadbirlar kuchaytiriladi.
✅Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube
Chiroqchi tumanida yo‘llarda harakat xavfsizligini ta’minlash, jamoat tartibini saqlash maqsadida "Xavfsiz kun" profilaktik tadbiri doirasida tuman IIB YHXB xodimlari tomonidan nazorat-reyd tadbirlari tashkil etildi.
Tekshiruvlar davomida bir qator qoidabuzarlik holatlari yuzasidan o‘rnatilgan tartibda choralar ko‘rildi.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди ва туман прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилган очиқ сайёр суд мажлисида 24 нафар шахсларга оид суд ишлари кўриб чиқилди ҳамда ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилди.
Маданият марказида Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани суди раиси А.Ташев раислигида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ Пробация бўлими бошлиғи С.Шаропов, туман прокурорининг катта ёрдамчиси А.Чўллиев, судланувчилар ҳимоячилари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Очиқ суд мажлисида 8 нафар шахсларга нисбатан 3 та жиноят ишлари (ЖК нинг 277- ва 109-моддалари) кўриб чиқилди. Шунингдек, 14 нафар маҳкумларга тайинланган жазо чоралари ўзгартирилиб, муддатидан олдин озод қилинган бўлса, 2 нафар жазо ўтаётган маҳкумлар белгиланган жазони ўташдан бўйин товлаганлиги учун уларга тайинланган жазо чоралари озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Мамлакатимиз ҳудудида қор ёғиб, об-ҳавонинг совиб кетиши автомобиль йўллари ва пиёдалар йўлакларида музламаларни ҳосил қилмоқда.
Чироқчи тумани Ободонлаштириш бошқармаси ишчи хизматчилари пиёдалар йўлакларини қордан тозалаётган бўлса, махсус техникалар ёрдамида серқатнов автомобиль йўллари қордан тозаланиб, туз ва қум аралашмаси сепилмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
https://youtu.be/Iohkf1KjKtQ?si=WzIZDJ9vo7S13Usq
Чироқчи тумани прокурори Баҳодир Худойқулов ва Солиқ инспекцияси бошлиғи Ғанишер Карамановлар тунги вақтларда туманда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида туман ФВБ да ташкил этилган навбатчилик Штаби фаолияти билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, сектор раҳбарлари туман Электр тармоқлари корхонасининг электр энергетика тизимига уланган истеъмолчиларни реал вақт режимида, марказлаштирилган тарзда узлуксиз тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга ошириш маркази ҳамда “Чироқчитумангаз” газ таъминоти бўлими тезкор-диспетчерлик маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.
Сўнгра, Юқумли касалликлар шифохонасининг иситиш тизимлари кўздан кечирилди ва аниқланган камчиликлар борасида мутасаддиларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
📣Чироқчи тумани аҳолиси диққатига!
❄️ 🌨 Об-ҳавонинг кескин тушиб кетиши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда юзага келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида узлуксиз навбатчилик Штаби ташкил этилган.
✅Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига ёки, ўзингиз истиқомат қилиб келаётган маҳалла раисига етказишингиз мумкин.
✅ Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.
📱Мурожаат учун телефонлар:
🏢 Чироқчи тумани марказий штаби:
☎️ +99875 562 10 05
Штаб раҳбари – Чироқчи тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Бойқобил Норқобилов
☎️ +99899 331 03 44
Штаб раҳбари ўринбосари – Чироқчи тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Шерзод Бобоев
📱+99891 220 17 31
🔥 Чироқчи тумани Газ таъминоти бўлим бошлиғи Абдумурод Норбоев
📱 +99899 010 05 83
☎️ 104
+99875 562 11 89 (диспетчер)
⚡️Чироқчи тумани Электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Шерзод Самадов
+99897 635 00 42
+99875 562 16 60
+99875 562 16 61 (диспетчер).
🚰 Чироқчи тумани "Сувтаъминоти" корхонаси бошлиғи Шамсиддин Хўжанов
☎️ +99897 200 56 34
🏫 Чироқчи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов
+99891 643 58 58
🚑 Чироқчи тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ҳамза Тўраев
📞+99890 517 81 21
☎️ 103
🚒 Чироқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Анвар Муминов
+99899 018 09 99
☎️ 101;
📞+99875 562 29 35 (диспетчер):
🚓 Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Алишер Хусанов
📞+99899 700 74 02
☎️ 102
Чироқчи тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Элёр Қўзиев
📞+99890 313 00 03
Чироқчи тумани Йўллардан фойдаланиш корхонаси директори Жуманазар Авлаёров
📞+99888 178 02 35
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
❗️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди.
Ногиронлиги борлар касаначилик ва ҳунармандчилик асосида яратган маҳсулотларини электрон платформа орқали сотиш тизими йўлга қўйилади.
Вазирлик ва ҳудуд раҳбарларига йил якунига қадар барча бюджет ташкилотларига 20 минг нафар, банкларга камида 1 минг нафар ногиронлиги борларни ишга қабул қилиш топширилди.
Telegram | YouTube
Ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш, ишга жойлаштириш ва спортга жалб қилиш бўйича миллий тизим яратилади.
Улар ишлаши, ўқиши ва касб-ҳунар ўрганишида тўсиқсиз муҳит яратиш чоралари кўрилади.
Бунда, ногиронликни касалликка қараб эмас, балки шахснинг мустақил ҳаракати, ўзини ўзи эплаши, мулоқот қобилияти ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокига қараб белгилаш тизимига ўтилади.
Telegram | YouTube
“Савицкий кундаликлари” мультимедиа кўргазмаси очилди
Кўргазма Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда кўплаб картиналарни «жонланган» ҳолда кўриш мумкин.
Намойиш ашёлари сифатида Игор Савицкий номидаги Давлат санъат музейи сара тўпламларига мансуб асарлар тақдим этилган. Бу музей коллекциясидаги дурдона асалардан Тошкент сарҳадларидан чиқмасдан туриб баҳраманд бўлишдек ноёб имкониятдир.
Кўргазма сизни 7 июнь кунигача «ЎЗEКСПОМАРКАЗ»нинг 5-павилионида кутади.
Telegram | YouTube
#Расман
❗️Энди "Опен бюджет"да бир шахс бир марта овоз бера олади
Бир шахснинг номида бир нечта сим карта бўлса, биринчи овоз берган сим карта рақами ҳисобга ўтади, қолганлари эса қабул қилинмайди.
Демак, энди "Опен бюджет"даги лойиҳага овоз йиғишга сим карта учун мактаб, маҳалла, шифохоналарда ҳам пул йиғиш тўхтайди. Ҳечдан кўра кеч яхши.
👉 @advokat24uz
❗️ 2024 йил 1 майдан Сирдарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади, шунингдек, ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилади.
Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, қирғоқ бўйи минтақасидаги бузилган ерларнинг табиий ҳолатини қайта тиклаш ва реабилитация қилиш чора-тадбирлари амалга оширилади.
Telegram | YouTube
#сессия
#live
#аччиқ_аммо_ҳақиқат
Бугун фарзандингизга киритган инвестиция, кун келиб олдингиздан чиқади...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Qonun loyihasi qoidabuzarliklarning oldini olishga xizmat qiladi
Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zbekiston Ekologik partiyasi fraksiyasining navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi. Unda dastlab, deputatlar tomonidan “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuniga bojxona brokeri va xalqaro kurerlik jo‘natmalarini yetkazib berish faoliyatini takomillashtirishga qaratilgan qo‘shimchalar kiritish haqida”gi qonun loyihasi birinchi o‘qishda muhokama etildi.
👉 BATAFSIL
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO
Ар-Риёдда баландлиги 2 км бўлган осмонўпар бино қурилади
«Foster + Partners» компанияси кўп миллиард долларлик лойиҳа устида ишламоқда. Осмонўпар бинонинг баландлиги 2 км бўлади, бу Дубайдаги амалдаги рекордчи «Бурдж-Халифа»нинг баландлигидан (828 м, 2010 й.) икки баравар кўпдир.
Хабар қилинишича, лойиҳа Саудия Арабистони суверен жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
— — —
В Эр-Рияде построят небоскреб высотой 2 км
Над многомиллиардным проектом работает компания «Foster + Partners». Высота небоскреба составит 2 км, это вдвое превышает высоту нынешнего рекордсмена «Бурдж-Халифа» в Дубае (828 м, 2010 г.).
Сообщается, что проект поддерживается Государственным суверенным фондом Саудовской Аравии.
Telegram | YouTube
Ифтиҳор маҳалласининг янги биноси давлат хусусий шерикчилик асосида қурилади
Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Чироқчи туманининг Ифтиҳор маҳалласида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Маҳаллада истиқомат қилувчи тадбиркор томонидан давлат хусусий шерикчилик асосида замонавий барча қулайликларни ўзида мужассам этган маҳалла биноси қурилиш лойиҳа ҳужжатлари тайёрланди.
Туманнинг 2 сектор ҳудудидаги Ифтиҳор маҳалласининг янги маъмурий биноси қурилиши режалаштирилган ер майдони ва лойиҳа ҳужжатлари билан танишган туман ҳокими Файзулла Юсупов масъулларга замонавий типдаги маҳалла гузарида қўшимча равишда кутубхона ва ўқув маркази бўлиши кераклигини таъкидлади.
Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси, албатта инсон қадри учун хизмат қилади.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Ҳоким ўқувчилар билан суҳбатлашди
Туман ҳокими Файзулла Юсупов бугун 3 сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар учун яратилган имкониятлар ва шароитлар билан танишди.
Ўқувчилар билан бўлган суҳбат давомида туман раҳбари уларнинг келажакдаги режалари ва орзулари билан қизиқди. Шунингдек, ўқувчиларга олий таълим муассасаларига кириш учун ўз устида янада кўпроқ ишлаши, китоб ўқиши кераклигини таъкидлади.
Мактаб ўқитувчилари билан суҳбатлашган туман ҳокими мактабда таълим сифатини ошириш ва давоматни таъминлаш юзасидан мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш кераклиги хусусида тавсиялар берди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Серқатнов йўллар қордан тозаланмоқда.
Мамлакатимиз ҳудудида қор ёғиб, об-ҳавонинг совиб кетиши автомобиль йўлларида музламаларни ҳосил қилмоқда.
Чироқчи тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан тунги вақтларда серқатнов автомобиль йўлларини қордан тозалаш ҳамда туз ва қум аралашмасини сепиш ишлари олиб борилмоқда. Албатта, бу ишларга ҳамкор ташкилотларнинг махсус техникалари жалб этилган.
Тунги вақтларда олиб борилаётган амалий ишлар билан танишган туман ҳокими Файзулла Юсупов масъулларга тегишли тавсиялар бериб, автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлмаслиги юзасидан қилиниши лозим бўлган ишларни олиб бориш кераклигини таъкидлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари тунги вақтларда ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, кўнгилсиз ҳолатларни олдини бўйича кўрилаётган чора тадбирларни кўздан кечирди.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар ва қилиниши зарур бўлган ишларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъулга тегишли вазифалар юклатилди.
Тиббиёт бирлашмасида бўлган туман раҳбари беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, беморларнинг ҳолидан хабар олди. Шунингдек, саломатлигини тиклаётган болажонлар ва уларнинг яқинларига бадиий китоблар ҳам совға қилди.
Шифохонага келган фуқаролар билан суҳбатлашган туман ҳокими шифокорларга беморлар ортидан келган фуқаролар билан илиқ муносабатда бўлиш тўғрисида ўзининг тавсияларини берди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
#ТАЙИНЛОВ
Чироқчи туманидаги Халқ қабулхонасига янги мудир тайинланди
Гадаев Қувонч Эшқобилович Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Фахриддин Жумаев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда бу ҳақда маълум қилинди.
Йиғилишда Халқ қабулхонаси мудири вазифасида ишлаб келган Насруллаев Асадулла Абдуллаевичнинг пенсияга чиқиши муносабати билан Халқ қабулхонаси мудири вазифасига тайинланган Қ. Гадаев йиғилганларга таништирилди.
Қ. Гадаев 1981 йил Чироқчи туманида туғилган. Маълумоти олий. Тайинловга қадар у Косон тумани Давлат хизматлари маркази бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келган.
Маълумот ўрнида, Насуруллаев Асадулла Абдуллаев 1960 йил 24 июлда Яккабоғ туманида туғилган. 2024 йил февраль ойида пенсияга чиқди.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Туманлардаги даволаш ўринларининг 5 фоизи ногиронлиги бўлганларни реабилитация қилишга ажратилиши, туман марказий шифохоналарида тиббий реабилитация хоналари ташкил этилиши белгиланди.
Протез воситалари 18 турдан 30 турга, ажратилаётган маблағ эса 1,5 баробар оширилиб, 100 миллиард сўмга етказилади ҳамда улар билан таъминлаш электрон шаклда бўлади.
Ногиронлиги бўлган шахслар бундай воситаларни уйдан туриб, ваучер орқали онлайн ёки “Инсон” маркази ёрдамида исталган ишлаб чиқарувчидан олиши мумкин бўлади.
Telegram | YouTube
1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни “ижтимоий карта” орқали молиялаштиришни жорий этилади.
Бунда, энг аввало, “Саховат ва кўмак”, “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарлари жамғармалари, кейинчалик босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади.
Ушбу карта орқали транспорт ва коммунал соҳалардаги имтиёзлардан ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
Telegram | YouTube