CHIROQCHI PODSTANSIYASI QUVVATI OSHIRILMOQDA
Chiroqchi tumani elektr korxonasi tomonidan tumanda joylashgan P/S Chiroqchi 110/35/10Kv podstansiyasidagi 10 000 kVA transformator o‘rniga 25 000 kVA transformator o‘rnatildi.
Mazkur podstansiyaning quvvati oshirilishi orqali tumanning 15 ta mahallasidagi 18 mingdan ortiq iste’molchilar, 1700 dan oshiq tadbirkorlik hamda ijtimoiy soha ob’yektlari barqaror elektr energiyasi bilan ta’minlanadi.
Тuman hokimi Fayzulla Yusupov podstansiyada olib borilayotgan qurilish montaj ishlari bilan yaqindan tanishib, mas’ullarga tegishli tavsiyalar berdi.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Қўнғирот тумани сессиясида иштирок этмоқда
Қўнғирот туманидаги маданият саройида Халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси ўз ишини бошлади.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 23-24-феврал кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ҳамда 25-феврал куни бўлиб ўтган йиғилишда Қашқадарё вилоятига Қўнғирот туманига кўмаклашиш борасидаги ишлари кўриб чиқилди.
Сессияда Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2022-2023-йилларда Қўнғирот туманида амалга оширилган чора-тадбирлари ва 2024-йилга мўлжалланган вазифалари тўғрисида Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Олимхон Рустамовнинг ҳисоботи тингланди.
/channel/qarshiliklar
Тайинлов
Сиддиқов Фозилжон Мурсалович - “Аму- Қашқадарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
/channel/qarshiliklar
#Live
☝️ Bir guruh deputatlar tomonidan qonunchilik tashabbusi huquqi asosida ishlab chiqilgan — “Qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanish yanada rivojlantirilishi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi qonun loyihasi ham quyi palata majlisida birinchi o‘qishda ko‘rib chiqilyapti.
_______________________
☝️ На очередном пленарном заседании Законодательной палаты Олий Мажлиса в первом чтении рассматривается проект закона «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан в связи с дальнейшим развитием использования возобновляемых источников энергии», разработанный группой депутатов на основе права законодательной инициативы.
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Қашқадарё cоғлиқни сақлаш тизимига замонавий ангиограф тақдим этилди
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг мамлакатимиздаги барча филиаллари қаторида Қашқадарё филиалига ҳам замонавий ангиограф тақдим этилгани маълум қилинди.
АҚШда ишлаб чиқарилган ангиограф томирларни кенгайтириш, стент ўрнатиш, миокард инфарктда бевосита ёпилган томирни қайта очиш каби операцияларни беморнинг саломатлигига деярли таъсир ўтказмасдан, миниинвазив усулда бажариш имконини беради.
У орқали шифокорлар диагностика натижаларини реал вақт режимида олишлари натижасида шошилинч ҳолатларда тўғри ва аниқ қарор қабул қилиш вақти кескин қисқаради.
👉 @Qashqadaryo_ahli
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл с рабочим визитом в город Санкт-Петербург
для участия в неформальном саммите глав государств-участников Содружества Независимых Государств.
#Mirziyoyev #tashrif #MDH #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Yashil energiya” sertifikatlari savdosidan tushgan daromadlarga soliq imtiyozlari beriladi
Bir guruh deputatlar tomonidan qonunchilik tashabbusi huquqi asosida ishlab chiqilgan — “Qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanish yanada rivojlantirilishi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi qonun loyihasi birinchi o‘qishda muhokama etildi.
👉 BATAFSIL
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирилган “Оила судьялари” ташкил этилади
“Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-401, 21.12.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, бошқарув ходимлари орасидаги хотин-қизларнинг улушини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш талаби давлат корхоналарининг ижро органлари, шу жумладан директорлар кенгаши ва кузатув кенгашларининг таркибини шакллантиришда ҳам татбиқ этилади.
🗓 2024 йил 1 февралдан:
🔹 касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишида янги иш бошлаётган хотин-қизлар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш, такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш мақсадида таълим ташкилотларида тажрибали касаначи ва ҳунармандларни жалб этган ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади;
🔹 хотин-қизларни касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишларида касб-ҳунарга ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.
❕Бунда, таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир битирувчи хотин-қиз учун сарфланган ўқитиш харажатларининг 70 фоизи, бироқ БҲМнинг 5 баробаридан ошмаган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.
📝 “xotin-qizlar.uz” платформаси негизида “Банд бўлмаган хотин-қизлар” модули яратилиб, вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинади.
📆 2024 йил 1 мартгача “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган очиқ танловларда иштирокчиларни баҳолаш имконини берувчи электрон дастурий таъминот ишлаб чиқилади ҳамда 2025 йилдан ҳар йили ушбу танлов ўтказилади.
📁 Ишсиз хотин-қизлар замонавий миллий либосларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш мақсадида тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг бино ва иншоотнинг дастлабки 3 ойлик ижара тўлови 2024 йил 1 январдан БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси томонидан қоплаб берилади.
▶️ 2024 йил 1 январдан:
▪️хотин-қизларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишлари асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритувчи бўлиб ишлашига 11 ойгача муддатга рухсат этилади;
▪️ташкилот (иш берувчи) томонидан иш ўринлари захирага қўйиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар тоифаларига оилавий (маиший) зўравонлик натижасида жабрланганлар ҳам киритилади.
🏢 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларда оилавий низоларни кўришга ихтисослашган судьялар корпуси шакллантирилади.
📃 2024 йил 1 февралдан тажриба тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг 2 нафардан судьясини оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган ҳолда ушбу судларда “Оила судьялари” ташкил этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития электротехнической, химической и фармацевтической отраслей в регионах.
#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #loyihalar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#тезкор
#online
Туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари ярим тунда ҳам қайноқ иш устида.
Тунги вақтларда ҳам П/С Чироқчи 110/35/10Кв га олиб келинган 25 000 Кв қувватга эга янги трансформаторнинг қурилиш монтаж ишлари давом этмоқда.
Машаққатли касб эгалари бўлмиш электр энергияси ходимларининг фидойилик билан қилаётган меҳнатлари туфайли қисқа фурсатларда барқарор электр таъминоти тикланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
#тезкор
Лойиҳа қиймати 8 млрд сўмдан зиёд маблағ эвазига П/С Чироқчи 110/35/10Кв га 25 000 Кв қувватга эга янги трансформатор олиб келинди.
Ушбу трансформатор ишга тушиши билан туманнинг 15 та маҳалласидаги 18 мингдан ортиқ истеъмолчилар, 1700 дан ошиқ тадбиркорлик ҳамда ижтимоий соҳа объектлари барқарор электр энергияси билан таъминланади.
Айни вақтларда мазкур 25 000 Кв қувватга эга янги трансформаторнинг қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан олиб борилаётган амалий ишларидан сўнг, барқарор электр таъминоти тикланади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
🇺🇸 Энди калифорнияликлар канализация сувини қайта ишлаб ичиши мумкин
Калифорния мутасаддилари оқава сувлар истеъмолига рухсат берди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар қилган.
Айни пайтда душ хоналари ва ҳожатхоналарнинг тозаланган сувлари парк ва ўйингоҳларни суғориш учун ишлатилмоқда. Янги қонун эса ундан ичимлик ва овқат тайёрлашда фойдаланишга рухсат беради. Калифорния — бундай янгилик жорий этилган биринчи штат эмас. Бундай чоралар Колорадода ҳам амал қилади.
Шу пайтгача бундай лойиҳалар рад этиб келинган, бироқ маҳаллий сув ҳавзаларининг қуриши калифорнияликни ўз қарашларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.
Экстремал қурғоқчиликлар кетма-кетлиги сабаб захиралардаги сув миқдори кескин камайиб кетди.
Батафсил Gorizontда...
Insonni inson maqomida ko‘rish — Chingiz Aytmatov asarlarining bosh g‘oyasi
Chingiz Aytmatov asarlarining o‘n jildligi chop etilishi mamlakatimiz adabiy, madaniy hayotida ulkan voqelikdir. O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi Spikerining birinchi o‘rinbosari Akmal Saidov “Chingiz Aytmatov. Asarlar” to‘plamining 10 jildlik nashriga shunday yuqori baho berdi.
👉 BATAFSIL
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
22-декабрь – Энергетика ходимлари куни
Машаққатли касб эгалари бўлмиш электр энергияси ходимларининг фидойилик билан қилаётган меҳнатлари туфайли юртдошларимиз хонадонлари ёруғ.
Чироқчи тумани Электр тармоқлари корхонасида меҳнат қилаётган соҳа ходимларини касб байрами билан табриклаш мақсадида кечки вақтларда туман ҳокими Файзулла Юсупов корхонага борди...
Азиз энергетика соҳаси ходимлари, касб байрамингиз муборак бўлсин! Халқ фаровонлиги йўлидаги эзгу ва хайрли ишдан асло чарчаманг!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
#Фото
Маҳаллаларда тупроқ йўлларга тош-шағал қопламаси ётқизилмоқда.
Туманимиз маҳаллаларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари натижасида маҳаллаларимиз обод, саришта масканларга айланмоқда. Ана шундай амалий ишлар Фаровон келажак маҳалласи қишлоқларида ҳам олиб борилмоқда. Олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари натижасида тупроқ йўлларга тош-шағал қопламаси ётқизилиб, тартибга келтирилади.
Бу ишлар натижасида маҳаллада аҳоли яшаши учун қулай шароитлар яратилиб, ҳудуд кўркам ва замонавий қиёфа касб этади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
ЗАФАР ХУДАЙБЕРДИЕВ;
#НИГОҲ
#ЭЪТИРОФ
Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни хорижлик оддий фуқаролар ҳам эътироф этмоқдалар.
"Мусулмончилик аста-аста", "Жўжани кузда санаймиз", "Яхши от кейин чопади", деганлари шу бўлади! Видео Қозоғистонда олинган...
БАТАФСИЛ
https://fb.watch/p91Ou-Z_Py/?mibextid=Nif5oz
ХАВОЛАДА.
#ЎЗБЕКИСТОН_ЭКОЛОГИК_ПАРТИЯСИ_5_ЁШДА
@Deputatlar_minbari
Қашқадарёда янги йил байрами бошланиб кетди
Қарши шаҳридаги Ёшлар маркази биносидан бир гуруҳ қорбоболар ҳамда ёшлар иштирокида «Ёшлар карнавали» паради старт олди. Байрамона куй қўшиқларга бой бўлган мазкур карнавал Қарши шаҳрида жойлашган марказий арчада давом этди.
Маълумот ўрнида ушбу ёшлар карнаваллари вилоятимизнинг барча туман (шаҳар) ва маҳаллаларида ёшларни таътил вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 25-декабрдан 5-январга қадар бўлиб ўтади.
/channel/qarshiliklar
Ўтган ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Қатар Амирининг ташрифи ва коррупцияга қарши курашчиларни мукофотлаш. Рақамли Ўзбекистон. Маънавият ва маданиятимиз кучайиб бораверади
—
Обзор важнейших событий минувшей недели: Визит Эмира Катара и награждение борцов с коррупцией. Узбекистан цифровой. Курс на духовный и культурный рост
Facebook|Instagram|Twitter
"Hokimlik soati"da bir qator masalalar muhokama qilindi
Tuman hokimi Fayzulla Yusupov rahbarligida o‘tkazilgan yig‘ilishda aholi murojaatlari bilan ishlash, aholi kayfiyatiga salbiy ta’sir ko‘rsatadigan muammolarni tezda bartaraf etish, yaqinlashib kelayotgan Yangi yil bayramini ko‘tarinki ruhda o‘tkazish maqsadida ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar holidan xabar olish ularga bayram kayfiyatini ulashish kabi ijtimoiy masalalar ko‘rib chiqildi.
Shuningdek, yig‘ilish davomida ijro intizomiga rioya etish, hokimlik apparati xodimlari tomonidan korrupsion holatlarga yo‘l qo‘ymaslik yuzasidan qat’iy ogohlantirildi.
Yig‘ilish davomida tuman hokimi ta’lim muassasalarida o‘quvchilar qishki ta’tilga chiqishi va ta'til vaqtida isitish tizimlarini o‘chirib qo‘ymaslik to‘g‘risida mas’ullarga tegishli topshiriqlar berdi. Kun tartibidagi barcha masalalar muhokama qilinib, kelgusida qilinishi kerak bo‘lgan vazifalar belgilab olindi.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Ташкент приготовился к празднованию Нового года, уже украшена главная елка и площадь возле неё.
@EVENT.uz - Актуальные новости
Ҳоким ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди
Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов туманнинг Мирзатуп маҳалласида мутасадди раҳбарлар иштирокида 1-сектор ҳудудида истиқомат қилаётган ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди.
Учрашувда давлатимиз томонидан ёшлар ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга берилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар ва янги иш ўринлари, касб-хунарга ўргатиш ва йўналтириш, уларни ижимоий мухофаза қилиш, бўйича аниқ манзилли ишлар амалга оширилаётганига тўхтатилиб ўтилди.
Шундан сўнг, ёшлар ва уларнинг вакиллари мурожаатлари ва таклифларини билдиришди. Бандликни таъминлаш, тадбиркорлик учун кредит ажратиш ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан ёшлар мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат тингланиб, уларни ечими бўйича тегишли мутахассисларга топшириқ ва вазифалар берилди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғида “Янги Нафас – экиден” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди.
Унда иштирокчилар эркаклар, аёллар ва аралаш эстафетада ҳамда бошқа тоифалар бўйича рақобатлашди. Мусобақанинг микс йўналишида “Z_Runteam” жамоаси, эркаклар ўртасида Мудофаа вазирлиги, аёллар орасида ”Radikteam” жамоалари маррага биринчи етиб келди.
Ғолиб жамоаларга ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари ва медаллар топширилди:
Биринчи ўрин учун – 7 000 000 сўм;
Иккинчи ўрин учун – 5 000 000 сўм;
Учинчи ўрин учун – 3 000 000 сўм.
Telegram | YouTube
Президент фармонига кўра, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.
Шунингдек, Қўмита раиси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган:
▫️Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;
▫️вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари – вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари лавозими;
▫️туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари – туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозими киритилди.
Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Самимий давра. Президентнинг янги йилга ота-онасидан маҳрум бўлганларга совғаси.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида мақом йўналиши бўйича ўқийдиган, Нишон туманида яшовчи, ёшлигида ота-онаси вафот этган Тошқулов Умиджонга Президентимиз томонидан уй совға қилинди.
Мавзуга доир: Янги йил байрами арафасида Қашқадарёда 38 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой берилди.
/channel/qarshiliklar
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчисини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, қардош озарбайжон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларида юксак даражага – стратегик шерикликка эришилганини катта мамнуният билан таъкидладилар.
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари Икки томонлама муносабатларни жадал ривожлантириш йилида амалий ҳамкорликнинг 10 та янги йўналишини шакллантиришга келишиб олдилар.
Шунингдек, 2024 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси кўриб чиқилди. Ўзбекистон Президенти Озарбайжон раҳбарига ушбу мамлакатда бўлажак Президент сайлови муваффақиятли ўтказилишини тилади.
Telegram | YouTube
Чироқчида Янги йил шукуҳи...
Чироқчи тумани марказида 23 метр баландликда Янги йил арчаси ясатилиб, арча атрофи эртакнамо кўринишга келди...
Кечки вақтларда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мирзаев ва туман ҳокими Файзулла Юсуповлар туман бош арчаси атрофида фуқароларга яратилган қулайликларни кўздан кечиришди.
Туман марказида ўрнатилган Янги йил арчаси атрофида байрам дастури ташкил этилиб, эртак қаҳрамонлари туман аҳлига байрамона қувонч улашмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Президент “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига ҳам халқаро сертификатга эга бўлган бошқа фан ўқитувчиларидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлишини таъкидлади.
Шу мақсадда миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.
Ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ўтказилиши, ғолиб ва совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланиши ҳамда олийгоҳларга ўзбек тили филологияси йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланди.
Келгуси йилдан миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини кўп минг нусхаларда чоп этиш ва барча кутубхоналарга етказиб бериш лозимлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, ҳар йили энг яхши бадиий асарлар яратиш, таржима қилиш учун ижодий буюртмалар берилиб, муаллиф ва таржимонларга муносиб қалам ҳақи тўланади.
Алломаларимизнинг ёшлиги ҳақида китоблар ёзиш, ёзганда ҳам болаларбоп қилиб ёзиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Бу ишларни рағбатлантириш, янги босқичга кўтариш учун келгуси йили мамлакатимизда Халқаро болалар адабиёти кўргазмаси ташкил этилади.
Telegram | YouTube