Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Spikeri Nuriddin Ismoilov boshchiligidagi parlament a’zolari Quvaytning O‘zbekistondagi elchixonasiga tashrif buyurib, Quvayt amiri Navaf al-Ahmad al-Jobir as-Sabohning vafoti munosabati bilan elchi Ahmad Xolid Abdulla Al-Jiyronga chuqur hamdardlik izhor etdi.
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Халқаро майдонда ўзбек маданий дипломатиясини ривожлантириш, бой маданий меросимизни халқимизга ва хорижий сайёҳларга кенг таништириш ишлари янги босқичга кўтарилади.
Келгуси йили Тошкентда жаҳон креатив иқтисодиётига бағишланган конференция, Нукусда эса “Орол маданияти” халқаро илмий анжумани ўтказилади.
Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича алоҳида қонун қабул қилиш ҳам кун тартибидаги долзарб масала.
Facebook|Instagram|Twitter
“Мақом санъатини ривожлантириш, уни қоронғуликдан ёруғликка олиб чиқиш йўлида жонбозлик кўрсатаётган санъаткорларимизга ҳар қанча раҳмат айтсак, арзийди”,
- деди Президент.
Халқ оғзаки ижоди дурдоналарини кенг тарғиб этиб келаётган бахшилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш эътибор марказида бўлади.
Мамлакатимиз фондларида сақланаётган 3 мингдан зиёд достон, мақом ва фольклор асарларини замонавий форматга ўтказиш кўзда тутилган.
Умуман, ушбу санъатни оммалаштиришда рақамлаштиришдан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Мақом, катта ашула, бахшичилик, атлас ва адрас, кулолчилик ва заргарлик каби 12 та ноёб маданий мерос намуналари бўйича анъаналарни давом эттирадиган мактаблар яратилади.
Facebook|Instagram|Twitter
"Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур.
Яқинда пойтахтимизда ўтказилган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги конференция жаҳон илм-фан ва маданий жамоатчилиги ўртасида катта қизиқиш ва эътибор уйғотди.
Бу ишларни янада кенгайтириш ва янги босқичга кўтариш мақсадида Президент қарори қабул қилинади.
Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий.
Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир",
- деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бошланди.
“Юртимизда ушбу кенгаш раиси Президент ҳисобланади. Ҳудудларда эса биринчи раҳбарлар бу масала учун масъул этиб белгиланган. Чунки илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устувор масаладир”,
- деди давлат раҳбари.
Президент йиғилганлар эътиборини бу йил ижтимоий соҳага энг кўп – 134 триллион сўм маблағ ажратилгани, бу 2016 йилга солиштирганда 5,6 баробар зиёдлигига қаратди.
“Янги таҳрирдаги Конституциямизда белгиланган “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган қоиданинг амалий ҳаётимиздаги тасдиғини биргина ана шу мисолда ҳам яққол кўриш мумкин. Бу ишлар дастлабки қадамлар бўлиб, келгусида янада кенгайиб боради”,
- деди Шавкат Мирзиёев.
Facebook|Instagram|Twitter
✍🏻 Ги Де Мопассан
📙 Жизнь
Жизнь - первый роман французского писателя Ги де Мопассана, написанный в 1883 году. Произведение, над которым автор работал в течение шести лет, публиковалось отрывками в издании «Жиль Блас» с февраля по апрель 1883 года; позже роман вышел отдельной книгой.
🇺🇿@OMQP_kutubxonasi
Чироқчида Янги йил шукуҳи...
- Янги йил арчаси ёнига келган тумандошларимиз ўзларини эртакларга тушуб қолгандек ҳис қилиши керак, келаётган Янги йил уларнинг хотирасида учмас из қолдирсин. Файзулла Юсупов Чироқчи тумани ҳокими.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
HAMKORLIK MEMORANDUMI IMZOLANDI
Bugun O‘zbekiston Ekologik partiyasi Toshkent shahar Kengashi va O‘zbekiston Nodavlat notijorat tashkilotlari milliy assotsiatsiyasi Toshkent shahar hududiy bo‘linmasi o‘rtasida hamkorlik memorandumi imzolandi.
Unda poytaxtimizdagi 20ga yaqin ekologik sohada faoliyat olib borayotgan NNT rahbarlari, keng jamoatchilik vakillari, Ekofaol yoshlar, hamda Ekopartiya vakillari ishtirok etishdi.
Ushbu memorandum bilan atrof-muhitni muhofaza qilish, ekologik muammolarni bartaraf etish, aholining ekologik madaniyatini yanada shakllantirish, jamoatchilikni ekomuammolarga bo'lgan faolligini kuchaytirish yo‘lida birgalikda harakat qilishga kelishib olindi.
Ekopartiya Toshkent shahar Kengashi
/channel/ecopartytoshkent
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ: МУАММО ВА ЕЧИМ
Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Бугун Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов раҳбарлигида мутасадди ташкилот вакиллари муаммоларига ечим излаб келган фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Ўтказилган қабулда фуқаронинг турли масалалардаги хусусан, ижтимоий ёрдам, инфратузилмалар, кадастр, ичимлик суви таъминоти, тиббий хизмат, бандлик ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, жойида 11 та масалага ижобий ечим топилди. 5 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, ечими вақт талаб қиладиган муаммоларни ҳал этиш учун тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев «Шукроналик» номли шеърни ўқибди.
/channel/qarshiliklar
КУН МАВЗУСИ: СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Бугун Маданият марказида Чироқчи тумани сектор раҳбарлари билан ёшлар учрашуви ўтказилди.
Унда сектор раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббусини амалга ошириш, ёшлар тадбиркорлиги ва стартапларни ривожлантириш, ёшлар учун янги иш ўринларини яратиш, ёшлар сиёсати соҳасида туманимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталишди.
Очиқ мулоқот давомида ёшлар сектор раҳбарига ўзларини қийнаётган муаммолар, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сектор раҳбари ҳар бир билдирилган фикр ва мулоҳаза, муаммолар эътибордан четда қолмаслигини алоҳида таъкидлади.
Учрашув давомида сектор раҳбарлари алоҳида ўрнак кўрсатган ёшлар етакчиларига ташаккурнома ва компьютерлар совға қилишди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Чироқчида маънавият маскани фойдаланишга топширилди
Қулай ва замонавий шароит. Жаҳон ва ўзбек адабиётининг сара намуналари жамланган кутубхона. Самарали фаолият ва эзгу ташаббуслар учун ўзига хос муҳит. Фойдаланишга топширилган маънавият масканида буларнинг барчаси мужассам.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги қарори асосида ташкил этилган маънавият маскани очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова, туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик, нуронийлар, ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Фойдаланишга топширилган ушбу масканда маънавий-маърифий тадбирлар, турли танловлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотларини юқори савияда ўтказиш имкони мавжуд.
Сара китоблар илм мухлислари ихтиёрида. Хизмат хоналари замонавий жиҳозлар, компьютерлар билан таъминланган. Тадбир якунида марказ кутубхонаси учун бадиий китоблар совға қилинди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи тўқимачилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим жорий қилиш топширилди. Юқори қиймат берадиган янги лойиҳаларга 200 миллион доллар ресурс сифатида ажратилиши белгиланди.
❗️ Бу маблағлар йирик тозалаш иншоотлари қуриб бериладиган ҳудудда бўёқхоналар ташкил қилиш лойиҳаларига берилади. Уларга сувни тозалаш иншоотлари харажатлари давлат ҳисобидан қопланади.
Telegram | YouTube
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун шароитларни янада кенгайтириш, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича навбатдаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по задачам дальнейшего расширения условий для производства и экспорта готовой продукции с высокой добавленной стоимостью, а также развития сфер оказания услуг и туризма.
Facebook|Instagram|Twitter
ПАРА ПАУЭРЛИФТИНГ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИДА ЧИРОҚЧИ ТУМАН СПОРТ МАКТАБИ АТЛЕТЛАРИ 9 ТА МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Жорий йилнинг 14-17 декабрь кунлари Чирчиқ шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.
Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 200 ортиқ спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Қувонарлиси, вилоят терма жамоаси таркибида иштирок этган Чироқчи туман спорт мактаби вакиллари мамлакат кубоги баҳсларида 9 та медалга эга чиқишди.
Жумладан, 73 кг. да Камола Очилова олтин, 79 кг. да Камола Қурбонова кумуш, 45 кг. да Маржона Тожиева кумуш, 50 кг. да Маржона Тошмуҳаммадева кумуш, 61 кг. да Нодира Янгибоева кумуш, 67 кг. да Моҳичеҳра Муродова кумуш, 88 кг. да Шоҳрух Аҳмедов кумуш, 65 кг. да Илёс Худойназаров кумуш ҳамда 65 кг.да Тўлқин Фарҳодов бронза медалини қўлга киритиб, нафақат Чироқчи туманини балки Қашқадарё вилояти шарафини муносиб ҳимоя қилишди.
✍Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади.
@CHIROQCHIOVOZI
Президент музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича етти йиллик дастур қабул қилинишини эълон қилди.
Инновацион технологиялар асосида Тарих музейи ҳамда Санъат музейининг замонавий янги бинолари барпо этилади, Темурийлар тарихи ҳамда Табиат музейларининг экспозицияси янгиланади, Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи капитал таъмирланади.
Франция билан ҳамкорликда Миллий реставрация маркази фаолияти йўлга қўйилади. Бугунги кунга қадар хорижий реставраторлар билан бирга 238 та маданий бойлик реставрация қилинди.
Муқаддас китоб – Усмон Қуръони саҳифалари ҳам консервация ва реставрация қилинади.
18 та археология ёдгорлиги очиқ осмон остидаги музейга айлантирилади. Шунингдек, Самарқандда Соҳибқирон Амир Темур боғлари қайта тикланади, “Буюк ипак йўли” музейи барпо этилади ва Бибихоним мажмуаси реставрация қилинади.
Facebook|Instagram|Twitter
Мусиқа ва рақс санъатини равнақ топтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.
Жумладан, “Баҳор” рақс ансамбли илгари Филармония жойлашган машҳур санъат саройида фаолият юритади.
Таниқли ашула ва рақс ансамблларининг хорижга гастроль сафарлари кўпайтирилади.
Мусиқа ва рақс санъати масалаларини илмий ўрганиш, соҳада илмий кадрларни кўпайтириш мақсадида илмий тадқиқотлар учун грантлар жорий қилинади.
Шунингдек, Тошкент давлат цирки биносини таъмирдан чиқариш бўйича ҳам чора-тадбирлар кўрилади.
Facebook|Instagram|Twitter
Биз бугунги кескин шароитда ғоявий-мафкуравий соҳада рақобатга тайёрмизми? Ёш авлодимиз тарбияси мураккаб замон талабларига жавоб бераяптими?
"Булар оддий саволлар эмас. Одамни жиддий ўйлантирадиган, ташвишга соладиган саволлар. Агар биз бу ёруғ дунёда “ўзбек”, "ўзбекистонлик", “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак, бу саволларга бугун жавоб топишимиз ва уларни ҳал этиш бўйича амалий ҳаракатларни айнан бугун бошлашимиз шарт. Эртага кеч бўлади",
- деди давлатимиз раҳбари.
Facebook|Instagram|Twitter
Бугун жаҳон миқёсида тараққиёт суръатлари мисли кўрилмаган даражада шиддатли тус олмоқда. Айни вақтда азалий қадриятлар, ижтимоий-сиёсий қарашлар тизимида чуқур трансформация жараёнлари юз бермоқда.
“Илгари ўз мақсад ва манфаатларини асосан дипломатия ва сиёсат билан ҳимоя қилиб келган дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар йўлига ўтганига ҳаммамиз гувоҳмиз.
Афсуски, бундай кенг кўламли ва ўта зиддиятли жараёнларнинг таъсири Марказий Осиё минтақаси ва унинг таркибий қисми бўлган мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти.
Ана шундай ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган тўғри йўлни топиш албатта осон бўлмаяпти.
Биз дунёдаги узоқ-яқин барча давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаяпмиз”,
- деди давлатимиз раҳбари.
Facebook|Instagram|Twitter
Келгуси йилда Қашқадарё вилояти ёшларининг IT соҳаси ва хорижий тилларни ўзлаштиришлари учун ажратиладиган маблағлар миқдори икки баробар оширилади
«Қашқадарё вилоятининг барча туманларида IT мактаблари ташкил этилади. Энг сара 25 нафар ёш дастурчи ёшлар танлаб олиниб, хорижий давлатларга маҳаллий бюджет ҳисобидан малака оширишга юборамиз. Шунингдек, хорижий тил билан IT га йўл лойиҳаси доирасида 1000 нафар ёшларнинг хорижий тилга ўқиш билан боғлиқ ҳаражатлари қоплаб берилади», - деди вилоят ёшлари билан очиқ мулоқотда Муротжон Азимов.
/channel/qarshiliklar
Ўзбекистон узумлари АҚШда
Нью-Йорк шаҳрига Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан тажриба тариқасида етказилган бир тонна узумнинг барчаси маҳаллий аҳоли томонидан икки кунда харид қилинди.
Энди яна 250 тонна узум Нью-Йорк шаҳрига етказилади ва «NetCost» озиқ-овқат савдо тармоқлари орқали сотилади. Экспорт шартномаси ҳажми 2 миллион долларга тенг.
Telegram | YouTube
⚡️Муротжон Азимов:
Хотин-қизларимизни эъзозлаб, уларнинг таълим олишлари учун муҳтарам Президентимизнинг топшириқларини вилоятимизда қўллаб-қувватлаб, барча шарт-шароитларни яратиб борамиз.
Вилоят ҳокимининг «Ҳоким ва ёшлар» учрашувидаги очиқ мулоқотидан.
/channel/qarshiliklar
Чироқчида маънавият маскани фойдаланишга топширилди
Қулай ва замонавий шароит. Жаҳон ва ўзбек адабиётининг сара намуналари жамланган кутубхона. Самарали фаолият ва эзгу ташаббуслар учун ўзига хос муҳит. Фойдаланишга топширилган маънавият масканида буларнинг барчаси мужассам.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги қарори асосида ташкил этилган маънавият маскани очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова, туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик, нуронийлар, ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Фойдаланишга топширилган ушбу масканда маънавий-маърифий тадбирлар, турли танловлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотларини юқори савияда ўтказиш имкони мавжуд.
Сара китоблар илм мухлислари ихтиёрида. Хизмат хоналари замонавий жиҳозлар, компьютерлар билан таъминланган. Тадбир якунида марказ кутубхонаси учун бадиий китоблар совға қилинди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Чироқчи туман Олмазор, Тарағай. Паканди МФЙ ларида ишсиз хотин-қизларга субседия асосида тикув машиналари берилди.
Читать полностью…Олмазор маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Бугун Олмазор маҳалласининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Унда юртимизда маҳалла институтини янада ривожлантириш, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз бориб, олиб борилаётган барча эзгу ишлар, аввало, халқимиз розилиги, инсон қадри учун хизмат қилаётгани таъкидланди.
Тадбир давомида "Аёллар дафтари" рўйхатида турган 22 нафар хотин-қизларга субсидия асосида замонавий тикувчилик машинкалари топширилди...
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Брендларни жалб қилиш бўйича янгича ёндашувларни жорий қилинади:
➖ нуфузли халқаро брендлар билан ишлаб чиқаришни бошлаётган корхоналарга халқаро стандартлар, экология ва сертификатлаш харажатлари қоплаб берилади;
➖ машҳур брендлар остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун, маҳаллийлаштиришни камида 60 фоизга етказиш шарти билан улар учун зарур бўлган барча хом ашёлар божхона тўловларидан озод қилинади;
➖ маҳсулотини камида 30 фоизини бренд остида ишлаб чиқарадиган маҳаллий тадбиркорларга хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар учун назарда тутилган имтиёз ва енгилликлар берилади;
➖ йирик брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислардан Ўзбекистонда ишлаганлик учун тўловлар ундирилмайди.
Telegram | YouTube
Qonunchilik palatasi Spiker va yoshlar uchrashuvidan...
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
❗️2030 йилга келиб бензинли ва дизелли автомобилларни сотишни таъқиқлайдиган давлатлар:
1. 🇳🇴Норвегия (2025 йилдан)
2: 🇩🇰Дания
3. 🇬🇧Буюк Британия
4. 🇩🇪Германия
5. 🇮🇪Ирландия
6. 🇮🇸Исландия
7. 🇳🇱Нидерландия
👇👇ТЎЛИҚ 👇👇
/channel/+2TDJY5V2L_00NDNi
ХВЖ прогнозларига кўра, 2023 йил охирига келиб жаҳон давлатлари қарзининг умумий ҳажми $97,1 триллионгача ошади. Бу пандемиядан олдинги кўрсаткичдан 40 фоизга кўп.
Қайд этилишича, Covid-19 пандемияси даврида ҳукуматлар меҳнат бозорини барқарорлаштириш ва банкротлик тўлқинининг олдини олишга қаратилган кенг кўламли молиявий ёрдам дастурларини ишга туширган.
Жаҳон умумий қарзининг учдан биридан кўпроғи $33,2 триллионлик АҚШ давлат қарзига тўғри келади.
— — —
По прогнозам МВФ, по итогам 2023 года совокупный объем мирового госдолга вырастет до $97,1 трлн. Это на 40% больше показателя доковидного 2019 года.
Отмечается, что во время пандемии Covid-19 правительства запустили масштабные программы финансовой поддержки, направленные на стабилизацию рынка труда и предотвращение волны банкротств.
Более трети от общемирового объема приходится на госдолг США, который составляет $33,2 трлн.
Telegram | YouTube