ЮК МАШИНАЛАРИ УЧУН АЛОҲИДА АВТОТУРАРГОҲ ҚУРИЛАДИ
Чироқчи тумани марказидан ўтувчи давлат аҳамиятига эга 4R 84 "Яккабоғ-Чироқчи-Кўкдала-Шўрбозор" автомобил йўлининг 30 километридаги Қашқадарё дарёси ўзани устидан ўтувчи кўприк ёнида тош-шағал юкланган юк машиналари тураргоҳига кўзингиз тушган бўлиши аниқ.
Туман ҳокими Файзулла Юсупов юк машиналари ҳайдовчилари билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Ҳайдовчилар ва ҳоким ўртасида бўлган мулоқот давомида туман раҳбари юк машиналари учун алоҳида автотураргоҳ ташкил этилишини таъкидлади.
🎞Батафсил видеода
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсатида амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги устувор вазифалар бўйича ҳисобот билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с отчетом о проделанной в текущем году работе и приоритетных задачах на следующий год в области молодежной политики.
#Mirziyoyev #yigilish #yoshlar #vazifalar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсатида амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги устувор вазифалар бўйича ҳисобот билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с отчетом о проделанной в текущем году работе и приоритетных задачах на следующий год в области молодежной политики.
#Mirziyoyev #yigilish #yoshlar #vazifalar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун туман ҳокими Файзулла Юсупов 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.
Туман раҳбари мактаб ўқитувчилари, ижодий ходимлар, тўгарак раҳбарлари билан суҳбатлашиб, уларнинг олиб бораётган фаолияти, иш самарадорлигини янада ошириш, тўгаракларга ўқувчиларни жалб қилиш бўйича ўз тавсияларини берди.
Шунингдек, туман ҳокими дарс машғулотлари олиб борилишини кузатди. Мактабда фаолият олиб бораётган мутахассислар билан суҳбатлашган ҳоким мактабда ўқувчилар учун ўтказилаётган машғулотларни янада такомиллаштириш, мусиқа ва санъатга қизиқиши баланд бўлган ёшларни ушбу масканга кўпроқ жалб этиш кераклигини таъкидлаб ўтди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
O'zbekiston Respublikasi hududiy birliklarining yer maydoni (ming kv km)
1. Qoraqalpog'iston Respublikasi - 166,6;
2. Navoiy viloyati - 110,8;
3. Buxoro viloyati - 39,4;
4. Qashqadaryo viloyati -28,4;
5. Surxondaryo viloyati - 20,8;
6. Jizzax viloyati - 20,5;
7. Samarqand viloyati - 16,4;
8. Toshkent viloyati - 15,3;
9. Namangan viloyati - 7,9;
10. Farg'ona viloyati - 6,8;
11. Xorazm viloyati - 6,3;
12. Sirdaryo viloyati - 5,1;
13. Andijon viloyati - 4,2;
14. Toshkent shahri - 0,3.
Kanalga ulanish
@centerasiastudy
Бугун Humoair авиакомпаниясининг Airbus A320 ҳаво лайнери Тошкент-Қарши-Тошкент йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди.
Қарши халқаро аэропорида мазкур ҳаво кемаси тантанали равишда, сувли арка билан, карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.
Таъкидлаш лозимки, Humoair авиакомпаниясининг 180 йўловчи сиғимига эга бўлган самолётлари бундан буён Тошкентдан Қаршига ҳар куни мунтазам қатновларни амалга оширади.
Humoair ўзини лоукостер сифатида таништирган бўлиб, йўловчиларга арзон ва сифатли хизмат кўрсатишни мақсад қилган.
👉 flyhumo.com
⚡️Is gazidan ogoh bo‘ling!!!
🟢 O‘zingiz va yaqinlaringiz hayotini xavf ostiga qo‘ymang!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Жойларда фуқаролар қабули давом этмоқда...
Чироқчи тумани прокурори Баҳодир Худойқулов белгиланган тартибда фуқароларнинг мурожаатларини тингламоқда. Бу гал туман прокурори 2-сектор ҳудудидаги "Янгиқурилиш" маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги қабулини ўтказди. Прокурор қабулида фуқаролар ўз талаб, таклиф ва мурожаатлари билан иштирок этишди.
Қабулда иштирок этган 24 нафар фуқаролар томонидан кредит олиш, ижтимоий нафақа тайинлаш, маиший газ баллони ва тиббий ёрдам олиш, электр таъминоти сингари кўтарилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ўз ечимини топди. Ечими вақт талаб қиладиган муаммолар тегишли соҳа мутахасисларига ўрганиш учун юклатилди.
Қабулдан сўнг, туман прокурори маҳалладаги умумий ўрта таълим мактабларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, кўнгилсиз холатларни олдини бўйича кўрилаётган чора тадбирларни хусусан қозонхона ва иситиш тизимларини кўздан кечирди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Сектор раҳбарлари фуқаролар мурожаатини тинглади
Янги йил муносабати билан туман марказига ўрнатилган Янги йил арчасини безатиш ишлари билан танишиш мақсадида борган туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарларини кўрган фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолари билан сектор раҳбарларига юзланишди.
Ўз навбатида туман раҳбарлари ҳар бир фуқаро билан суҳбатлашиб, мурожаатларини тинглади ва ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга телефон орқали тегишли топшириқлар берди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Президент яшил иқтисодиётга ўтишда ривожланаётган давлатларнинг манфаатларини инобатга олишга чақирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг глобал иқлим саммитида сўзга чиқиб, бир нечта таклифларни илгари сурди. Мирзиёев нутқидан иқтибослар:
- Париж шартномаси доирасида Иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги Глобал ҳадли механизмни тезроқ келишиш тарафдоримиз. Биз Марказий Осиё иқлим мулоқоти платформасида Адаптация стратегиясини ишлаб чиқмоқдамиз. “Йўқотиш ва зарарлар” жамғармасини ташкил этиш бўйича қабул қилинган муҳим қарорни юксак баҳолаймиз.
- Глобал миқёсда кам углеродли иқтисодиётга ўтиш адолатли, шаффоф ва инклюзив бўлиши шарт. Бунда ривожланаётган давлатларнинг манфаатлари албатта инобатга олиниши жуда муҳим. Бу муаммо “Катта eттилик” ва “Катта йигирмалик” форматларида доимий кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқдир.
- Биз БМТ резолюцияси асосида Оролбўйи ҳудудини экологик офат зонасидан “инновациялар, технологиялар ва янги имкониятлар минтақаси”га айлантирмоқчимиз. Бу ерда Иқлим технологиялари халқаро экспо-ҳабини яратишда яқин ҳамкорликни таклиф этамиз.
- Иқлим ўзгаришига қарши курашда илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланишимиз лозим. Тошкентдаги “Яшил университет” негизида ташкил этилаётган “Иқлим илмий форуми”да давлатларингиз етакчи олим ва экспертларини иштирок этишга чақираман. Ер деградацияси, сувдан фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари форум кун тартибидан жой олади, деб ишонаман.
Манба
🌳 Каналимизга уланиш:
📱 /channel/ekogazeta
11-dekabr — Butunjahon tog'lar kuni!
Ushbu baland landshaftlarning tabiatimizdagi ajralmas o'rnini hurmat qilar ekanmiz, keling, ularning suv ekotizimlari bilan chuqur aloqasi haqida fikr yuritaylik. Tabiatning suv ombori vazifasini o'taydigan tog'lar hayot manbasi sanaluvchi suvni son-sanoqsiz daryolar orqali o'tkazib, quyi oqimdagi jamoalarning hayotiyligini ta'minlaydi.
Tog‘lar va suv o‘rtasidagi bu simbiotik munosabat sayyoramiz ekotizimlarining nozik muvozanatidan dalolat beradi. Shu boisdan, keling, ushbu ulug'vor tog'lar va kishilik hayotini qo'llab-quvvatlovchi suvning o'zaro ta'siri haqida xabardorlikni kuchaytiraylik, ularni asrash bo'yicha jamoaviy sadoqatni shakllantiraylik.
✅Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube
Обод маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлагани каби Чироқчи туманининг Обод маҳалласида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Маҳаллада истиқомат қилувчи тадбиркор Нажмиддин Саидов томонидан давлат хусусий шерикчилик асосида замонавий барча қулайликларни ўзида мужассам этган маҳалла биноси қуриб фойдаланишга топширилди.
Куни кеча, туманнинг 2-сектор ҳудудидаги Обод маҳалласининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари нуронийлар, ёшлар ва маҳаллалар фаоллари иштирок этди.
Унда юртимизда маҳалла институтини янада ривожлантириш, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз бориб, олиб борилаётган барча эзгу ишлар, аввало, халқимиз розилиги, инсон қадри учун хизмат қилаётгани таъкидланди.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Чироқчи туманида Конституция қабул қилинганлиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирни Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов кириш сўзи билан очиб бериб, йиғилганларни байрам билан қутлади.
Туман ҳокими ўз табригида, Янгиланган Бош Қомусимиз инсонлар ҳуқуқи ва эркинлигини, тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлашга, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенг миқёсидаги ислоҳотларни амалга оширилишига пойдевор қўйганлиги хусусида сўз юритди. Шундан сўнг, туман прокурори Баҳодир Худойқулов сўз олиб йиғилганларни байрам билан муборакбот этди.
Дарҳақиқат, асосий қонунимиз юртимизнинг ҳар бир фуқароси учун нафақат ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати, айни пайтда давлат ва жамият олдидаги бурчларини ҳам белгилаб беради.
Ёшлар томонидан тайёрланган Она тилимизни улуғловчи шеърлар, Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ҳамда рақс ва саҳна-кўринишлари байрамга ўзгача шукуҳ касб этди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Tabiatni muhofaza qilish to‘g‘risidagi Qonunga qanday o‘zgartirishlar kiritilmoqda?
Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zbekiston Ekologik partiyasi fraksiyasining navbatdagi yig‘ilishida “Tabiatni muhofaza qilish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuniga o‘zgartirishlar kiritish haqida”gi qonun loyihasi birinchi o‘qishda ko‘rib chiqildi.
👉BATAFSIL
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
⚡️Қашқадарё вилоятидаги 364 км автомобиль йўллари таъмирланади
2024 йилда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 220 миллиард сўм ажратиш ҳамда 2024-2026 йилларда халқаро молия ташкилотларидан 122,5 миллион АҚШ долларини жалб қилиш ҳисобига жами 364 километр, шундан 189 километр умумий фойдаланишдаги ва 175 километр ички автомобиль йўллари таъмирланади - Президент қарори.
/channel/qarshiliklar
Чироқчида Янги йил шукуҳи
Чироқчи туман марказида 23 метр баландликда Янги йил арчаси ясатилмоқда...
P/S: Байрам шукуҳи, Янги йил айёмигагина хос бўлган бетакрор, файзиёб бир тароват уйғунлиги... соат миллари тақвим 31 декабрга яқинлашар экан осойишта замоннинг дориломон кунларини ўтказаётган биз замондошлар Янги йил айёмининг ҳар йилданда гўзалроқ бўлишини истаб байрам тадоригига тушамиз.
@CHIROQCHIOVOZI
Жойларда фуқаролар қабули давом этмоқда...
Чироқчи тумани прокурори Баҳодир Худойқулов белгиланган тартибда фуқароларнинг мурожаатларини тингламоқда. Бу гал туман прокурори 2-сектор ҳудудидаги "Ғаллачи" маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги қабулини ўтказди.
Прокурор қабулида фуқаролар ўз талаб, таклиф ва мурожаатлари билан иштирок этишди.
Қабулда иштирок этган фуқаролар томонидан кредит олиш, ижтимоий нафақа тайинлаш, маиший газ баллони ва тиббий ёрдам олиш, электр таъминоти сингари кўтарилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ўз ечимини топди. Ечими вақт талаб қиладиган муаммолар тегишли соҳа мутахасисларига ўрганиш учун юклатилди.
Мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатларига вақтида жавоб бериш, кўтарилган масалаларни ҳал қилиш бўйича ўзига хос тизим шакллантирилган. Ўтказилаётган бундай учрашувлардан мақсад халқ ичига кириб бориш ва фуқароларни рози қилишдан иборат.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш долзарб вазифалардан бири
Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов раҳбарлигида коммунал соҳа масъуллари иштирокида туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга қаратилган ишлар ва уларни бориши танқидий руҳда муҳокама этилди.
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш долзарб вазифалардан бири. Шундай экан ҳар биримиз белгиланган вазифаларимизни бажаришга масъулият билан ёндошиб, халқни розилигига эришишимиз керак,- дея таъкидлади ҳоким соҳа вакилларига.
Кунларнинг совуши билан аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талаби кескин ошади. Бу эса коммунал соҳа вакиллари масъулиятини янада ошириши баробарида юзага келган аварияли ҳолатларни қисқа вақт ичида бартараф этишни тақазо этади.
Ҳоким ва соҳа вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, кўнгилсиз холатларни олдини бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Шавкат Мирзиёев Қатарнинг Қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича маркази Васийлик кенгаши раиси Али Муҳсин ал-Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми ортмоқда, йирик қўшма лойиҳалар тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда.
Бўлажак муҳим халқаро тадбир – Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган “Коррупцияга қарши курашишда улкан ютуқлар учун” глобал мукофотини топшириш маросимини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди.
Telegram | YouTube
Буюк Британия компанияси Чироқчида тарихий фильм суратга олади
Британиялик тадбиркор Кент Уолтрес туманимизга ташрифи давомида туман ҳокими Файзулла Юсупов билан учрашган эди...
Музокаралар давомида туман ҳокими хорижлик инвесторларга мамлакатимизда Чироқчи туманининг тутган ўрни тарихи, салоҳияти, иқтисодиёти, хорижлик инвесторлар учун юртимизда яратилаётган имконият ва шароитлар, имтиёз ва қулайликлар, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ва уларнинг истиқболлари хусусида батафсил маълумотлар берган эди.
"Chimgan corparatsion" LTD раҳбари Кент Уолтрес бугун туман ҳокими билан онлайн мулоқот олиб борди ва Чироқчида тарихий фильм суратга олиш мақсади борлиги, яқин орада Ўзбекистонга яна келишини айтиб ўтди.
Кент Уолтреснинг Чироқчи туманига уюштирган ташрифи давомида унга туман ҳокими Чироқчи тумани ҳақида нашр қилинган журналлардан бирини совға қилган эди. Бугун ушбу журнал Британия кино саноати вакиллари эътиборини Ўзбекистонга қаратмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Вилоятнинг бош арчаси - Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри майдонида қад ростламоқда.
/channel/qarshiliklar
Ҳоким ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди
Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов туманнинг Мирзатуп маҳалласида мутасадди раҳбарлар иштирокида ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди.
Учрашувда давлатимиз томонидан ёшлар ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга берилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар ва янги иш ўринлари, касб-хунарга ўргатиш ва йўналтириш, уларни ижимоий мухофаза қилиш, бўйича аниқ манзилли ишлар амалга оширилаётганига тўхтатилиб ўтилди.
Шундан сўнг, ёшлар ва уларнинг вакиллари мурожаатлари ва таклифларини билдиришди. Бандликни таъминлаш, тадбиркорлик учун кредит ажратиш ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан ёшлар мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат тингланиб, уларни ечими бўйича тегишли мутахассисларга топшириқ ва вазифалар берилди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Тошкент вилоятининг Бурчмулла қишлоғи яқинидаги Кўксу тоғ дарёси акс этган сурат 61 мингдан ортиқ материаллар орасида Wiki Loves Earth 2023 танловининг энг яхшилари қаторидан жой олди.
Сурат муаллифи — машҳур саёҳатчи-блогер, фотограф Марат Нажибаев (унинг Instagram'даги саҳифасида Ўзбекистон табиати нақадар гўзал эканига амин бўласиз).
Эслатиб ўтамиз, яқинда Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида олинган сурат National Geographic журнали талқинига кўра йил фотосуратларидан бири деб тан олинган эди.
Telegram | YouTube
Муротжон Азимов Чироқчида мактаб ўқувчилари ва уларнинг устозлари билан учрашди
Чироқчи тумани "Қизилчовра" маҳалласида 180 ўринли 42-сонли умумий ўрта таълим мактаби, "Чоршанба" маҳалласи Бахористон қишлоғида 330 ўринли 32-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда "Буронжўз" маҳалласида жойлашган 16-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Ушбу маросимларда вилоят раҳбари иштирок этиб, ўқувчилар билан суҳбатлашди.
👉 nasafnews.uz/1596-.html
👍 Nasafnews расмий саҳифаси
"ҚАШҚАДАРЁ АХБОРОТИ" Чироқчи туманида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича амалий ишлар қилинаяпти.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Чироқчида яна бир савдо комплекси очилди!
Аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш ва юксалтиришни мақсад қилган "Бешбулоқ инвест" МЧЖ га қарашли "Grand mega" савдо комплекси ўз фаолиятини бошлади.
"Grand mega" савдо комплекси бугун Чироқчи тумани марказида чироқчиликлар учун ўз эшикларини очди.
Тантанали тадбирда Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, савдо маркази фаолияти билан яқиндан танишишди ва савдо марказидан биринчи маҳсулотни харид қилган харидорларга айланишди.
Маълумот ўрнида, 5 млрд банк кредити ва 2 млрд тадбиркор маблағи эвазига фаолиятини бошлашлаган "Grand mega" савдо комплексида 50 нафар тумандошларимиз бандлиги таъминланди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Ўзбекистон халқига байрам табриги
—
Праздничное поздравление народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ekologiya huquqi yosh olimlar nigohida
Toshkent davlat yuridik universiteti tashabbusi bilan O‘zbekiston Ekologik partiyasi Toshkent shahar Kengashi, O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Ekopartiya fraksiyasi hamda Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi Toshkent shahar boshqarmasi bilan hamkorlikda “Ekologiya huquqi yosh olimlar nigohida” mavzusida yoshlar konferensiyasi o‘tkazildi.
Konferensiyani kirish so‘zi bilan O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan yurist, professor Uzoq Bozorov ochib berdi.
Shuningdek,Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Moxira Xodjaeva so‘zga chiqib, xalqimizning erkin va farovon, qudratli Yangi O‘zbekistonni barpo etish yo‘lidagi xohish-irodasini ro‘yobga chiqarish maqsadida qabul qilingan “O‘zbekiston – 2030” strategiyasining 5 ta asosiy g‘oyasi qatorida aholi uchun qulay ekologik sharoit yaratish ham alohida o‘rin tutganini alohida ta'kidlab o‘tdi.
Batafsil:
✅Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube
Tabiatni muhofaza qilish to‘g‘risidagi Qonunga qanday o‘zgartirishlar kiritilmoqda?
Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zbekiston Ekologik partiyasi fraksiyasining navbatdagi yig‘ilishida “Tabiatni muhofaza qilish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuniga o‘zgartirishlar kiritish haqida”gi qonun loyihasi birinchi o‘qishda ko‘rib chiqildi.
👉BATAFSIL
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV