Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудиянинг “ACWA Power”компанияси билан Сирдарё вилоятида қурилган 1500 мегаваттли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород” ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимида иштирок этди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска проектов подключения к сети электроснабжения современной парогазовой электростанции мощностью 1500 мегаватт в Сырдарьинской области и начала строительства производства «зеленого водорода» в Ташкентской области совместно с саудовской компанией «ACWA Power».
#Mirziyoyev #marosim #energetika #vodorod
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Таҳлилнома | Президентимизнинг СПЕКА илк саммитида илгари сурган муҳим ташаббуслари
#26nov #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси "Ҳоким кубоги" соҳиби
Чироқчида спортнинг минифутбол бўйича корхона, ташкилот ва муассасалар жамоалари ўртасида "Ҳоким Кубоги" мусобақалари ўтказилган эди.
Мусобақа якунида Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси I ўринни қўлга киритиб Кубог соҳибига айланишган бўлса, II ўрин туман ҳокимлиги жамоасига насиб этди. Кучли учликни эса фахрий футболчилар жамоаси банд этишди.
Бугун туман ҳокимлиги файесида мусобақа ғолиблари тақдирланди. Ғолиб жамоаларга медал, эсталик совғалар ва Кубогни туман ҳокими Файзулла Юсупов ҳамда вилоят Футбол ассоциацияси раиси Шуҳрат Эгамбердиевлар топширишди.
Тақдирлаш маросими давомида туман ҳокими Чироқчида футбол кулби ташкил этилиши ва жамоа ҳокимлик томонидан қўллаб-қувватланишини таъкидлади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Европа Иттифоқи GSP+нинг бошқа бенефициар мамлакатлар қаторида Ўзбекистон учун амалдаги муддатини кейинги тўрт йилга, 2027 йил 31 декабргача узайтиришга қарор қилди.
Ўзбекистон GSP+ иштирокчиси сифатида 6200 турдаги маҳсулотларни божхона божисиз ЕИ ҳудудига экспорт қилиши мумкин.
2022 йилда GSP+ туфайли ўзбекистонлик экспортчилар 28 миллион еврога тенг импорт божларини тежаб қолишди. 2019 ва 2022 йиллар оралиғида бу кўрсаткич ўн баравардан кўпроқ ўсди.
Telegram | YouTube
Хитойлик инвесторлар Ғузор туманида бир қатор лойиҳаларни амалга оширишмоқчи.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Ғузор туманида бир қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган хитойлик инвесторлар билан учрашди. Туманда лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича туман ҳокими Бекзод Суюнов ҳам инвесторлар билан олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисоботини тақдим этди.
Таъкидланишича, 10 дан ортиқ лойиҳаларни ўз ичига олган илғор саноат парки қурилиш лойиҳасининг биринчи босқичи 15 гектар майдонда амалга оширилади. Ушбу лойиҳалар орқали туманда яна 2700 та янги иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари, инвесторлар ипакни қайта ишлаш, сунъий мармар маҳсулотлари ишлаб чиқариш, замонавий кўп қаватли уй-жой қуриш, қуёш фотоэлектр станциясини барпо этиш, халқаро савдо импорт ва экспорт корпорацияси (HUB), замонавий Хитой тиббиёти фан ва технологиялари тадқиқот институти ҳамда Хитой технология коллежи филиалларини очишни режалаштирган.
📸 М.Комилов.
/channel/qarshiliklar
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокара ўтказди. Унда Ўзбекистон президенти:
➖ Озарбайжон президентини 2024 йилда расмий ташриф билан Ўзбекистонга боришга;
➖ 2024 йилни Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йили деб эълон қилишни;
➖ 2024 йил учун ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг 10 та янги йўналишини;
➖ ахборот маконида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун икки мамлакат Президент Администрацияларининг тегишли хизматлари ўртасида тизимли мулоқотни йўлга қўйишни;
➖ Президент Илҳом Алиевни 2025 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" саммитида бош фахрий меҳмон сифатида иштирок этишга таклиф этди.
Telegram | YouTube
Фармонга кўра, давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш учун “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган “Менинг боғим” лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Бунда аҳоли ташаббуси билан “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш бўйича майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади.
“Менинг боғим” лойиҳаларини шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни ҳар йили январь-февраль ойларида ўтказилади.
Telegram | YouTube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🌐 “Яшил тўлов” платформаси жорий қилинади
“Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–199-сон, 23.11.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда:
❕Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш учун “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган “Менинг боғим” лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Бунда аҳоли ташаббуси билан “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни ташкил қилиш бўйича майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади.
🗒 “Менинг боғим” лойиҳаларини шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни ҳар йили январь-февраль ойларида ўтказилади.
☑️ Фармонга мувофиқ, автомобиль, темир йўл, дарё ва каналлар ёқалари, давлат органлари ва ташкилотлари ер участкаларининг фойдаланилмаётган қисмида (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно) “яшил боғлар” ушбу ерларнинг эгалари, фойдаланувчилари ҳамда ташаббускор жисмоний ва юридик шахслар ўртасида 10 йилгача тегишли шартларда тўғридан-тўғри тузиладиган икки томонлама шартнома асосида барпо этилади.
➡️ Ер участкалари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига “яшил боғ” барпо этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.
🔘 Шунингдек, ҳар йили “Энг яшил маҳалла” танлови ўтказилиб, натижалар бўйича ғолиб бўлган 14 та маҳаллага Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
▫️маҳалланинг тегишли жамғармасига дарахтлар экиш ва суғориш, “яшил жамоат парки”ни яратишга жами 500 миллион сўмдан ўтказиб берилади;
▫️ўзини ўзи бошқариш органларига хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль харид қилиш ва топшириш чоралари кўрилади.
✅ 2024 йилда ўрмон фондининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш ишларини йўлга қўйиш орқали камида 10 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.
🖥 Жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомалари асосида дарахт ва бута кўчатларини экишни ташкиллаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида электрон тўлов тизимларидан фойдаланувчилар ва бошқа истеъмолчилар томонидан ихтиёрий хайрия ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатувчи “Яшил тўлов” платформаси жорий қилинади.
🍀 Шунингдек, 2024–2026 йилларда Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектар майдонда “яшил белбоғ”лар барпо этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Йиғилишда кадастр соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолаётгани таъкидланди.
Кадастр соҳасида 9 мингдан ортиқ мутахассис ишлайди. Лекин бугунги кунда соҳага кадр тайёрлаётган 10 та олийгоҳдаги ўқитиш сифати замондан орқада қолгани қайд этилди.
Уларда факультет ва кафедралар тушуниб-тушунмасдан очилгани, ўқув дастурлари ва таълим методикалари эскиргани айтилди.
Шу боис, 10 та олийгоҳ ректорларига Кадастр агентлиги билан биргаликда келгуси йилда замонавий лабораториялар ташкил қилиш, янги ўқув адабиётлари ва хориждан малакали мутахассисларни олиб келишга кўрсатма берилди.
Facebook|Instagram|Twitter
“Қанчалик қийин бўлмасин, охирги беш йилда қишлоқ хўжалигидан 42,5 минг гектарни қисқартириб, аҳоли пунктлари ва саноат ерлари тоифасига ўтказиб бердик.
Афсуски, катта-катта ваъдаларни берган айрим вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бу ерлардан самарали фойдалана олмаяпти”, - деди Президентимиз.
Хусусан, 100 та туманда тоифаси ўзгарган 17,5 минг гектар ер на тадбиркорга берилган, на аукционга чиқарилган. Бу ерлар олинганидан буён захирада ётгани танқид қилинди.
Вилоят ҳокимлари йил якунига қадар бу ерлар аукционга чиқарилмаса, қишлоқ хўжалиги тоифасига қайтарилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Шунингдек, тоифаси ўзгариб, тадбиркорларга ажратилган 19 минг 300 гектар ердан 5 минг 400 гектари бўш турибди. Саноат зоналарида ҳам лойиҳа жойлаштирилмаган ерлар бор. Аксинча, тайёр инфратузилмаси бўлган саноат ерларидан бошқа мақсадда фойдаланиш кўп учрамоқда.
Facebook|Instagram|Twitter
Сув ҳавзаларини, канал ва коллектор атрофидаги бўш ерларни аҳоли ва тадбиркорларга бериш бўйича қарор қабул қилинган.
Лекин, ер балансида сув фонди ерларининг бор-йўғи 0,3 фоизи экин ери сифатида кўрсатилган. Бу ҳақиқий аҳволдан йироқлиги, зеро сув хўжалигида ерларнинг аксариятида эгалик ҳужжати мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Аслида, сув фонди ерларидан қўшимча иқтисодий самара олишнинг бирдан бир йўли – уларни тўлиқ кадастрдан ўтказиш. Бу иш ўрнига ҳам, озиқ-овқат учун ҳам қўшимча захира бўлади.
Мутасаддиларга сув фонди ерларини тартибга солиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Ҳокимларга сув фонди кадастри қачон тўлиқ бўлади, деб кутиб ўтирмасдан, ҳужжати тайёр бўлган бўш ерларни аҳолига экспортбоп экин экиш учун бўлиб бериш топширилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда қишлоқ хўжалигида:
- 286 минг гектар ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги;
- 159 минг гектар ернинг ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қилиши;
- аввалги даврларда доимий фойдаланиш учун ажратилган 460 минг гектар ернинг ҳуқуқий мақоми аниқ эмаслиги қайд этилди.
Оқибатда жами 900 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерлари кадастр рўйхатидан ўтмасдан турибди. Кадастри йўқлиги сабабли такрорий экинлар учун бу ерларни расман иккиламчи ижарага бериш имкони бўлмаяпти.
Буларни оқибатида камида 300 минг иш ўрни, такрорий экиндан олинаётган маҳсулот ҳамда норасмий ижаранинг ҳисоби юритилмаяпти.
Facebook|Instagram|Twitter
O‘zbekistonda daraxtlarni noqonuniy kesganlik uchun jarima miqdori oshiriladi
Qabul qilingan yangi qonun loyihasiga ko‘ra, bunday harakatlar uchun fuqaro yoki mansabdor shaxs amalda belgilangan jarima miqdoridan o‘rtacha besh barobar ko‘p jarima to‘lashga majbur bo‘ladi.
Batafsil — http://dy.uz/ir0xI
📱Yangilangan mobil ilova 👉 iOS | Android
Шавкат Мирзиёев Саудиянинг етакчи “ACWA Power”компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳалар - Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни “пилот” тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимида иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, Сирдарёдаги қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган иссиқлик электр станцияси лойиҳаси 3 миллиондан зиёд хонадон ва юзлаб саноат корхоналарининг электр энергиясига эҳтиёжини таъминлашга имкон беради.
❗️ Бундан ташқари, минтақамизда илк бор “яшил водород” ишлаб чиқариш бўйича ўхшаши йўқ корхона ташкил этилмоқда. Ушбу “пилот” лойиҳа доирасида мамлакатимизда биринчи босқичда 3 минг тонна водород ишлаб чиқарилади ва кейинчалик минерал ўғитларга қайта ишланади, шунингдек, 52 мегаваттлик шамол электр станцияси қурилади.
Telegram | YouTube
В Китае вертогенератор высотой с 50-ти этажное здание установили за 24 часа / Оффтопик / iXBT Live
https://www.ixbt.com/live/offtopic/v-kitae-vertogenerator-vysotoy-s-50-ti-etazhnoe-zdanie-ustanovili-za-24-chasa.html
"Сув, энергетика, экология ва қишлоқ хўжалиги соҳалари ўзаро узвий боғлиқ эканидан келиб чиқиб, СПЕКАнинг кенг кўламли янги концептуал ҳужжатини – кўп томонлама “Яшил стратегияси”ни қабул қилиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз.
Табиийки, бундай ўткир ва тобора авж олиб бораётган муаммоларни минтақамиздаги ҳеч бир давлат якка ҳолда ўз кучи билан ҳал қила олмайди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таҳлилларига кўра, сув тақчиллиги туфайли минтақамиз давлатлари ҳар йили қарийб 2 миллиард долларгача маблағ йўқотмоқда. Бундай мураккаб жараён янада кучайса, муаммолар комплекс ҳал этилмаса, келгусида аҳоли жон бошига сув билан таъминлаш кўрсаткичи 25 фоизга, ҳосилдорлик эса 40 фоизга қисқариб кетиши мумкин"
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастури — СПЕКА саммитидаги нутқидан
🌐 Жаҳонда кун якунлари:
👁🗨 Исроил ва ҲАМАС ўртасида тўрт кунлик сулҳ кучга кирди;
👁🗨 Хитой Европанинг бешта давлати учун визасиз режимни эълон қилди. Мамлакат ТИВ раҳбари Европа давлатларини савдо-иқтисодий муносабатлар ишончлилиги ва барқарорлигини ошириш учун ҳамкорлик қилишга чақирди;
👁🗨 ЖССТ: Хитойда «ноодатий» инфекция аниқланмади. Касалликнинг кузатилаётган ўсиши совуқ мавсумга хос касалликлар ва мамлакатда COVID'га қарши чекловларининг кеч бекор қилиниши билан боғлиқ.
— — —
🌐 К итогам дня в мире:
👁🗨 между Израилем и ХАМАС вступило в силу четырёхдневное перемирие;
👁🗨 Китай объявил безвизовый режим для пяти европейских стран. Глава МИД страны призвал страны Европы работать вместе, чтобы повысить надежность и стабильность торгово-экономических отношений;
👁🗨 ВОЗ: "необычных" инфекций в Китае не выявлено. Наблюдаемый всплеск заболеваемости связан с типичными для холодного сезона заболеваниями и поздним снятием антиковидных ограничений в стране.
Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев СПЕКА биринчи саммитида иштирок этди
Президент тадбирда бир қатор таклифларни илгари сурди. Хусусан, БМТ Европа иқтисодий комиссияси ҳамда ЭСКАП экспертлари билан биргаликда “СПЕКА–2030” тараққиёт концепциясини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Минтақавий савдони рағбатлантириш мақсадида давлатимиз раҳбари мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва экспорт-импорт операцияларини техник тартибга солиш чораларини уйғунлаштириш борасида жаҳондаги энг илғор тажриба ва амалиётларни жорий этишни назарда тутадиган қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш мақсад мувофиқлигини таъкидлади.
Ушбу чораларнинг қабул қилиниши, президентнинг фикрича, давлатлар ўзаро савдо айланмасини 2030 йилга бориб 100 миллиард долларга, унинг таркибидаги саноат маҳсулотлари улушини эса 70 фоизга етказиш имконини беради.
Батафсил
Telegram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига амалий ташрифи доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан музокара ўтказди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в рамках программы мероприятий рабочего визита в город Баку провел переговоры с Президентом Азербайджанской Республики Ильхамом Алиевым.
#Mirziyoyev #uchrashuv #Ozarbayjon #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Chiroqchi tumanida sayyor qabul o'tkazildi
Chiroqchi tumanida fuqaro va tadbirkorlarning kadastr masalalari bilan bog'liq murojaatlarini tinglab, tegishli yechimlar berish maqsadida Davlat kadastrlari palatasi raisining birinchi o'rinbosari Inamov Nozimjon Ravshanovich hamda viloyatning tizim mutaxassislari ishtirokida sayyor qabul bo'lib o'tdi.
Qabulda fuqarolarga qonunchilikdagi o'zgarishlar, kuni kecha O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Yer resurslaridan samarali foydalanish bo'yicha belgilagan topshiriq va vazifalari haqida huquqiy tushunchalar berildi.
Sayyor qabulga kelgan har bir murojaatchining masalasi o'rganilib, tizimga oidlari bo'yicha ijobiy echim topish uchun tegishli choralar ko'rildi.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
❗️ Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 мартдан янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди.
Шунингдек, 2024–2026 йилларда Тошкент шаҳри атрофида жами 441 гектар майдонда “яшил белбоғ”лар барпо этилади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомалари асосида дарахт ва бута кўчатларини экишни ташкиллаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида электрон тўлов тизимларидан фойдаланувчилар ва бошқа истеъмолчилар томонидан ихтиёрий хайрия ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатувчи “Яшил тўлов” платформаси жорий қилинади.
Telegram | YouTube
Йиғилиш кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари Президент вазирлик, ҳокимлик ва идоралардаги ижро интизоми ҳолатига тўхталиб ўтди.
"Кўриб турибсизлар, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида жуда катта ислоҳотларни амалга ошираяпмиз. Ҳеч бир соҳа эътибордан четда қолаётгани йўқ.
Лекин, ислоҳотлар "қоғозда" қолиб кетмаслиги керак. Вазирлик ва тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар жойларда уларнинг ижросини сўзсиз таъминлаши шарт", - деди давлатимиз раҳбари.
Муҳим топшириқлар ижросида сусткашликка йўл қўйилаётгани, баъзи раҳбарлар рақам ортидан қувиб, сифат, самарадорлик ва талабчанликни унутиб қўяётгани қайд этилди.
Айрим вазирлар ва ҳокимларга уларнинг тизими ва ҳудудларида ижро ҳолати қониқарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Ижро интизомини қаттиқ назорат қилиш, хорижий давлатлар билан кўп қиррали ҳамкорлик бўйича тасдиқланган “йўл хариталари”нинг бирорта банди ижросини кечиктирмасдан таъминлаш шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.
Facebook|Instagram|Twitter
Тоифаси ўзгарган ерлар эвазига шу йилнинг охиригача 15 минг гектар янги ерлар ўзлаштирилиши керак эди. Бироқ, 8 минг гектар ерлар ҳалигача ўзлаштирилмаган.
Йил якунигача янги ерларни ўзлаштириш ваъдасини бажармаган ҳокимлар жаримага тортилиши, уларнинг ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлари умуман қабул қилинмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Кадастр агентлигига 2024 йил 1 мартга қадар барча саноат ерларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, вилоят ҳокимларига эса 2021 йилгача ажратилиб, қурилиш бошланмаган 7 минг гектар ерни захирага қайтариш топширилди.
Бош прокуратурага бу борада қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Бундан буён вилоят кадастр бошлиғини ишга қўйиш ва ишдан олиш Бош вазир томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда йўл хўжалигида ҳам шу аҳвол экани таъкидланди. Кўпгина ички йўллар ва унга туташ ерларнинг ҳужжати йўқлиги билан боғлиқ муаммолар кўрсатиб ўтилди.
Келгуси йилда “Ташаббусли бюджет” ва “Менинг йўлим” лойиҳаларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъмирланадиган ички йўлларни лойиҳалашда уларга кадастр ҳужжатини тайёрлашни ҳам назарда тутиш топширилди.
Айрим вазирликларга берилган ер ва бинолар кадастри ҳам қониқарсизлиги қайд этилди. Баъзи объектларнинг эгалик ҳужжати йўқлиги аниқланган. Ушбу ерларнинг ҳужжати йўқлиги сабабли талон-торож қилинган ҳолатлар мавжуд.
Вазирликларга ўзларига қарашли барча ер ва биноларни ҳужжатлаштиришни якунига етказиш, Бош прокуратурага ушбу ишларнинг қатъий назоратини йўлга қўйиш топширилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Ўтган ҳафта Сурхондарёга ташрифда “плёнка остида парник” ташкил қилиб, экспортбоп сабзавот экинларини экиш имкониятлари кўрсатиб ўтилган эди.
Ҳудудларда бундай усулда экин экишни истаганлар жуда кўп. Лекин улар учун ер олиш мураккаб.
Шу боис, келгуси йилдан экин ери юқори унумли уруғ, кўчат, агро-технология, экспорт кўникмаларига эга бўлганларга аукцион орқали ижара ҳуқуқи билан сотилади.
Мутасаддиларга 2024 йил 1 февралга қадар камида 15 минг гектар ерни лотларга бўлиб, экспортбоп сабзавот етиштириш учун ўртача 1 гектардан аукционга чиқариш, аукциондан ер олган аҳолига уруғ, ўғит, плёнка ва айланма маблағ учун кредит ажратиш, ҳосилдор экспортбоп экинлар уруғини кафолатли етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Охирги уч йилда соҳани рақамлаштириш ҳисобига 40 миллион гектар ёки жами ерларнинг 90 фоизи кадастрдан ўтказилди.
Энди қолган муаммоли ерларни ҳам тўлиқ кадастр рўйхатидан ўтказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Қишлоқ хўжалиги ерларида аэросуратга оладиган замонавий самолёт ва лабораториялар олиб берилди.
Кадастр агентлигига туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга йил якунигача аэросуратга олиш ишларини Тошкент шаҳри, Тошкент ва водий вилоятларида, келгуси йили эса қолган ҳудудларда тўлиқ якунига етказиш топширилди.
Аэросуратлар асосида қишлоқ ерларини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.
Facebook|Instagram|Twitter
CRIC 21, САМАРҚАНД, 2023: ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР ЭЪТИРОФИ
Қонунчилик палатаси депутатлари Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган "Яшил макон" лойиҳаси доирасида Оролбўйи ҳудудининг экологик заиф ҳудуди ~ Мўйноқ туманидаги умумий майдони 100 гектардан иборат "Менинг Мўйноқдаги боғим"да манзарали дарахт кўчатларини экиш акциясини ташкил этди.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясининг (UNCCD) бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида мазкур қўмита аъзолари Орол денгизининг қуриган тубида амалга оширилган ишларни ўрганиш учун Мўйноқ туманига ташриф буюришди ҳамда верталётларда Орол денгизининг қуриган тубида олиб борилган ўрмонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
Меҳмонлар шунингдек, Мўйноқ туманидаги "Яшил макон" лойиҳаси борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
БМТ Бош котиби ўринбосари, Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиау рахбарлигидаги мазкур қўмита аъзолари ҳамда Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов парламент қуйи палатаси депутатлари билан ҳамкорликда мазкур боғда дарахт кўчатларини экиш тадбирларида иштирок этишди.
Мартабали меҳмон мамлакатда барча касб эгалари қаторида парламент вакилларининг ҳам мазкур тадбирда фаол иштирокидан мамнун эканлигини, қолаверса мамлакат лидерининг "Яшил макон" лойиҳаси конвенция доирасида амалга оширилаётган ишларнинг амалий натижаси, дея эътироф этди.
Шунингдек, парламент вакиллари билан мулоқоти якунида, Ўзбекистоннинг Оролбўйи минтақасида олиб бораётган саъи харакати нафақат миллий, балки минтақа манфаатлари учун муҳим ҳисобланиши кўрсатиб ўтилди.