2024-2026 йилларда Қашқадарё вилоятидаги 175 та маҳалла ичимлик суви билан таъминланади
Бу бўйича вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
/channel/qarshiliklar
"Агробанк" АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси ва филиаллари томонидан ходимлари учун арзонлаштирилган ярмарка ташкиллаштирилди
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида ўтказилган ҳокимлик соатида бозорлардан ташқари, корхона ва ташкилотларда, шунингдек, кўп қаватли уйлар ҳудудида кўчма савдо ярмаркалари ва арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ўтказилиши ҳақида маълум қилинган эди.
Шунингдек, "Агробанк" АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси Ашуров Асрор ўзи ўқиган Касби туманидаги 40-ўрта мактабга «Яшилмакон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтказди.
/channel/qarshiliklar
⚡️1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади
7% га оширилмоқда, яъни:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.
@Islom_Nortashovich
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти ташкил этилганининг 65 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы передовиков производства в связи с 65-летием образования акционерного общества "Навоийский горно-металлургический комбинат"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🇺🇿 #Xabarlar #Yashil_Makon #Deputat
🇺🇿 Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputatlari tomonidan 2023-yilning 15–18-noyabr kunlari
Toshkent shahrida “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida koʻchat ekish, shuningdek poytaxtda amalga oshirilayotgan keng koʻlamli islohotlar, bunyodkorlik ishlarining mohiyati va ahamiyatini jamoatchilikka tushuntirishga qaratilgan targʻibot-tashviqot tadbiri bo'lib o'tmoqda.
🌱 Shuningdek, Sergeli tumanida joylashgan 71 hamda 12-oilaviy poliklinikalarga deputatlar tashrifi mobaynida "Yashil Makon" loyihasi doirasida daraxt ko'chatlari ekildi.
✍️Sergeli tuman hokimligi Matbuot xizmati
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐 Website🕊Twitter 📺sergelihokimiyat3292">You Tube
#yashil_makon
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputatlari “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida poytaxtimizning bir qator tumanlaridagi ijtimoiy obyektlarda mevali va manzarali ko‘chatlar ekdilar
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Сариосиёда логистика маркази қурилади
Сариосиёдаги “Ўзбек-Тожик чегара пости” ёнида 6 гектар бўш ерда “Транспорт логистика маркази”ни барпо этиш, Бандихондаги “Танги-муш” станциясида экспорт учун юк ортиш-тушириш хизматларини йўлга қўйиш топширилди.
Транзит салоҳияти юқори Термиз шаҳри, Жарқўрғон, Сариосиё ва Узундаги магистрал йўл четида логистика-сервис марказлари очилади, Жарқўрғон, Олтинсой ва Деновни боғловчи 111 километр йўлни таъмирлашга хусусий шерик жалб қилинади.
Telegram | YouTube
«Сув – умумий бойлигимиз»
Қашқадарё вилоятида сувнинг қадр-қиммати юқори бўлиб, экин майдонларини суғориш учун фойдаланиладиган сувнинг 83 фоизи қўшни Республикалардан жумладан, 75 фоизи Амударё орқали Туркманистон давлати чегараларидан ва 8 фоизи Тожикистон давлати тоғ ва дарё ирмоқларидан шаклланиб, оғир қийинчиликлар ва машаққатлар билан катта маблағлар эвазига олиб келинмоқда.
Батафсил мақолани ўқиш
Ҳамзаев Шахриёр Тошмурод ўғли, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси ходими.
/channel/qarshiliklar
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади
“Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-193-сон, 10.11.2023 й) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил қилинади.
🗓 Компания томонидан 2024 йил 1 мартдан тадбиркорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади:
🔘 ўрта тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларига:
🔹лойиҳа қийматининг 15 фоизи, бироқ устав капиталининг 20 фоизи ёки 3 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ташаббускорнинг устав капиталига кўчмас мулк объектлари, асбоб-ускуналар ва бошқа кўринишдаги активлар шаклида улуш киритиш;
🔹кўчмас мулк ва асбоб-ускуналарнинг 70 фоизи, бироқ 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда мулк сотиб олиш ва етти йилгача муддатга қарздорлик қолдиғига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада йиллик фоиз ҳисоблаш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан хизматлар ипотекаси асосида ташаббускорга бериш;
🔘 кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига:
🔹кредит (лизинг) ажратиш учун тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотларига миллий ва хорижий валютада молиявий ресурсларни жойлаштириш;
🔹тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотлари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларга умумий қиймати 5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этиш;
🔹Компания маблағларидан фойдаланиш бўйича тижорат банклари билан тузиладиган воситачилик шартномаларига асосан белгиланган лимит ҳамда умумий миқдор ва шартлар доирасида кредитлар бўйича кафиллик (портфель кафиллиги) тақдим этиш;
🔘 2024-2026 йилларда кичик тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада 5 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитлар бўйича асосий ставканинг 40 фоизигача миқдорда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга компенсация тақдим этиш.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига
—
Работникам сферы здравоохранения Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#онлайн
#Яшил_макон
🌳🌳🌳Айни дамда Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экопартия фракцияси, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида “Яшил маконда бирлашайлик” шиори остида дарахт экиш акцияси ўтказилмоқда.
🌳🌳🌳Акция доирасида шаҳримиздаги 19-умумтаълим мактаби ҳудудида дарахт кўчатлари экилмоқда.
🌳🌳🌳Тафсилотлар билан батафсил www.agmk.uz сайтида таништириб ўтамиз.
Web-site|YouTube|Facebook|Telegram|Instagram|Twitter
"Yashil makon" umummilliy loyihasi: kuzgi ko‘chat ekish tadbirlari Сhiroqchida davom etmoqda.
Loyiha doirasida yerga qadalayotgan daraxt nihollari va gul ko‘chatlarini parvarishlash esa dolzarb vazifadir. Suv qo‘yish va yosh nihollarni tutib ketishiga ko‘maklashish orqali ekologik muvozanat ta’minlanadi.
Shuningdek, yangi tashkil etilgan va etilayotgan bog‘ oralariga ekilgan piyoz va sarimsoqpiyoz urug‘larini baravj rivojlanishi uchun albatta ularni suvlash kerak. Bu jarayonlar ham bosqichma-bosqich amalga oshirilmoqda.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Прибывший вечером 9 ноября в Узбекистан президент Италии Серджо Маттарелла утром 10 ноября начал свой официальный визит посещением парка «Новый Узбекистан».
https://www.gazeta.uz/ru/2023/11/10/start-visit/?utm_source=push&utm_medium=telegram
➖ @gazetauz ➖
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан Қашқадарё вилоятида хизмат қилаётган тиббиёт ходимлари мукофотланди.
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Жаббаров Ашир Норқобилович - Қамаши тумани тиббиёт бирлашмасининг «Чим» филиали шифохонаси раҳбари, Қашқадарё вилояти,
II даражали «Саломатлик» ордени билан
Тожиев Шомурод Мусурмонович - Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлими мудири, Қашқадарё вилояти.
/channel/qarshiliklar
O‘zbekiston Prezidenti ekologik muammolarni bartaraf etish masalasiga xalqaro miqyosda e'tibor qaratmoqda
Joriy yilning 8-9 noyabr kunlari O‘zbekiston Iqtisodiy hamkorlik tashkilotining o‘n oltinchi sammitiga mezbonlik qildi.
Ushbu tashkilot Markaziy, Janubiy Osiyo va Yaqin Sharq mintaqalarida o‘zaro savdo-iqtisodiy hamkorlikni rivojantirish bilan bir qatorda insonlarga qulay tabiiy sharoit yaratish masalalarini muhokama qilish uchun muhim platforma bo‘lib xizmat qiladi.
So‘nggi yillarda mamlakatimiz Rahbari yuqori minbarlardan turib dunyo hamjamiyati e'tiborini mintaqamizda kuzatilayotgan ekologik muammolarga qaratib kelmoqda. Ushbu mavzu Iqtisodiy hamkorlik tashkilotiga a'zo mamlakatlar yetakchilari darajasidagi muhim uchrashuvda ham ko‘tarildi.
Batafsil:
⚡️2023/2024 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича Қашқадарё вилояти штаби ташкил этилди
Вилоят ҳокими Муротжон Азимовнинг топшириғи билан, вилоятимиз ҳудудида жорий куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида вилоят ҳокимлигида кун-у тун ишловчи вилоят штаби фаолияти йўлга қўйилди:
Марказий штаб ишонч телефонлари:
75-221-17-75, 75-221-48-84;
Вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси:
75 223 12 34;
“Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали:
1004, 75-223-14-05 (диспетчер);
“Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ вилоят филиали:
75-221-16-59, 75-221-13-35, 75 221-13-14 (диспетчер);
“Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ:
1255, 75-224-07-30 (диспетчер);
“Кўмир таъминот” МЧЖ вилоят филиали:
95 514-14-04;
Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси:
101, 1050, 75-221-15-36 (диспетчер);
Зарурий ҳолларда воҳамиз аҳолиси ушбу ишонч рақамларга мурожаат этишлари мумкин.
/channel/qarshiliklar
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ва “Навоийуран” давлат корхонаси жамоаларига табриги
—
Поздравление Президента Шавката Мирзиёева коллективам акционерного общества «Навоийский горно-металлургический комбинат» и государственного предприятия «Навоийуран»
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#yashil_makon
#live_photo
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining bir guruh deputatlari Sergeli tumanidagi mahallalar, umumta’lim maktablari va tibbiyot muassasalarida bo‘lib, “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida fuqarolar bilan uchrashuvlar o‘tkazdi. Suhbatlar chog‘ida mamlakatimizda olib borilayotgan islohotlarning mazmun-mohiyati, aholi uchun yaratilayotgan sharoitlar, ta’lim, sog‘liqni saqlash sohasidagi ijobiy o‘zgarishlar to‘g‘risida so‘z yuritildi. O‘z navbatida, deputatlar "Yashil Makon" umummilliy loyihasi doirasida ko'chatlar ekdi.
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
🇺🇿 #Xabarlar #Yashil_Makon
✅ Toshkent shahar Sergeli tumani “Birdamlik” MFYda joylashgan 277-maktabda “Yashil makon” umummilliy harakati doirasida koʻchat ekilib, mevali bogʻ barpo etildi. Bogʻga “Zomin bogʻi” deb nom berildi. Tadbirda deputatlar qatorida mahalla faollari, nuroniylar, onaxonlar, oqila ayollar, maktab maʼmuriyati hamjixat boʻlishdi.
✍️Sergeli tuman hokimligi Matbuot xizmati
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐 Website🕊Twitter 📺sergelihokimiyat3292">You Tube
❗️ “Самарқанд – Китоб – Денов – Олтинсой – Термиз” маршрути бўйлаб “Нақшбандия пирлари” туризм ҳалқаси очилади.
Келгуси йилда вилоятга сайёҳлар оқимини 3 баробар ошириш режа қилинаётгани боис, Сурхондарё тадбиркорларига меҳмонхона қуришга “юлдузи”дан қатъи назар субсидия берилиши белгиланди.
Йил якунига қадар Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, Термиздан Истанбул, Фарғона, Бухоро ва Хоразмга рейсларни кўпайтириш топширилди.
Шунингдек, “Термиз – Тошкент” йўналишида туристик вагон қўйилади, “Сариосиё – Тошкент” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади.
Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
"Сув – текин эмас", деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш, уни маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик билан бирга кундалик турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозим", - деди президент.
Мутасаддиларга 47 та канални бетонлаш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқиш, сув йўқотилиши кўп бўлган 6 та канални таъмирлаш, келгуси йилда “Шеробод магистрал” каналини таъмирлашга 60 миллион доллар жалб этиб, 90 минг гектар ерларни тиклаш бўйича топшириқ берилди.
Telegram | YouTube
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан вилоят ҳокими Муротжон Азимов Бердиалиевичнинг соҳа ходимларига йўллаган байрам табриги
Азиз тиббиёт ходимлари, қадрли дўстлар!
Халқимизнинг соғлигини сақлаш, инсон ҳаётини муҳофаза қилишдек ўта масъулиятли ва шарафли ишда тиниб билмай, касбий маҳорати, билим ва тажрибаси ҳамда инсонийлик фазилатларини сафарбар этиб меҳнат қилаётган, шифо истаб келган инсонларни ўз яқин, қадрдонидек кўриб меҳр бераётган тиббиёт ходимларини қадрлаймиз ва раҳмат айтамиз.
Сиз азизларни, вилоятимиздаги барча тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан яна бир бор қизғин табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга файзу барака, эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз.
Байрамингиз муборак бўлсин!
/channel/qarshiliklar
Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади
Президент қарорига кўра, 2024–2026 йилларда қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш дастури амалга оширилади. Хусусан, 2024 йил 1 январдан:
➖ микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади;
➖ нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади;
➖ микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади;
➖ жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасининг ёки уларнинг эгалигидаги акциялар номинал қийматининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга рухсат берилади;
➖ микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади;
➖ жисмоний ва юридик шахслар томонидан нобанк кредит ташкилотининг устав капиталидаги улушга эгалик қилиш учун Марказий банк дастлабки рухсатномасини олиш талаби қонунчиликда белгиланган 10 фоизлик улушни 20 фоизга ошириш орқали юмшатилади.
❕Бунда, олинаётган улуш миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача бўлганда Марказий банкни хабардор қилиш тартиби жорий этилади;
➖ микромолия ташкилотларига тижорат банкларидан кредит ресурслари жалб этилганда ёки тадбиркорлик субъектларига микромолия ташкилотларидан микрокредит олинганда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ кафиллигини бериш имконияти яратилади;
➖ тижорат банкларига микромолия ташкилотларига кредит ажратишда уларнинг кўрсатилган микромолиявий хизматлари бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини гаровга олиш ҳуқуқи берилади.
Telegram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы работников сферы здравоохранения в связи с Днем медицинских работников"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон-Италия саммити самимий ва дўстона муҳитда, ўзаро ишонч ва очиқлик руҳида ўтди
—
Узбекско-итальянский саммит прошел в искренней и дружеской атмосфере, в духе взаимного доверия и открытости
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу ва элчи Жонатан Хеник Тошкентдаги Чорсу бозорини айланиб, ўзбек таомларидан татиб кўришди.
Telegram | YouTube
Arzon, ishonchli, barqaror va zamonaviy energiya manbalaridan foydalanish imkoniyati
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Sanoat, qurilish va savdo masalalari qo‘mitasi hamda Oliy Majlis Senatining Budjet va iqtisodiy islohotlar masalalari qo‘mitasi hamkorligida Barqaror rivojlanish maqsadlari doirasida 7-maqsad etib belgilangan “Arzon, ishonchli, barqaror va zamonaviy energiya manbalaridan barcha uchun umumiy foydalanish imkoniyatini ta’minlash” mavzuida davra suhbati o‘tkazildi.
👉 BATAFSIL
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Қашқадарё вилояти ҳудудларидаги барча стадион ва футбол майдонлари хатловдан ўтказилиб, уларни таъмирлаш ва мақсадли фойдаланиш чоралари кўрилади
Вилоят ҳокими имзолаган қарор билан бириктирилган масъуллар, 2023-йил 31-декабрга қадар, ҳудудлардаги барча стадион ва футбол майдонларини хатловдан ўтказиб, таълим ва спорт ташкилотлари ҳамда эгаси номаълум стадион ва футбол майдонлари спорт фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланилишини тақиқлашни таъминлайди ҳамда уларни таъмирлаш ва мақсадли фойдаланилишини ташкил этади;
-ҳудудий футбол академиялари футболчиларининг жисмоний ҳолати ва ривожланишини доимий назорат қилиб бориш ҳамда уларга замонавий тиббий хизмат кўрсатади;
-ҳудудий футбол академиялари фаолияти бўйича ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
-ҳудудий футбол академиялари фаолиятини такомиллаштиради ҳамда футбол академияларида спорт клубларини ташкил этиш чораларини кўради.
/channel/qarshiliklar
Келгуси йилдан бошлаб боғ ва токзорларга ҳосилдорлиги ва тушумига қараб табақалашган ер солиғи ставкалари жорий қилинади.
Давлат корхоналари балансидаги носоҳавий боғ ва токзорларни тадбиркорларга таклиф қилиш топширилди.
Томорқаларда эртаки ва такрорий экинлар майдонини 1 миллион 61 минг гектарга етказиб, 500 минг аҳолини банд қилиши зарур.
Томорқа эгаларига зарур мини техника учун божхона имтиёзларини 2027 йилгача узайтириш белгиланди.
Telegram | YouTube