❗️ Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда кластерларни ташкил этиш, улар билан фермерлар ўртасидаги муносабатлар бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
Ҳар бир вилоятда янги кластерларга молиявий кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш қувватлари ва техника таъминоти бўйича талаблар қўйилади. Улар камида икки босқичли қайта ишлашни йўлга қўйган бўлиши шарт бўлади.
Фермерлар бир вилоят ичидаги хоҳлаган кластери билан фьючерс шартномаси тузиши мумкин бўлади. Улар фьючерс шартномасидан ортган ҳосилни биржа орқали сотишига ҳам имконият яратилади.
Шунингдек, келгуси йил ҳосили учун пахта етиштиришга 60 фоиз аванс кўринишидаги имтиёзли кредитлар тўғридан-тўғри фермерларга ажратилади.
Мутасаддиларга кластер ва фермерларни молиялаштиришни янги тартибини йўлга қўйиш топширилди.
Telegram | YouTube
Саммитга раислик қилаётган Президент Шавкат Мирзиёев экология масалалари бўйича юқори даражали платформа яратиш бўйича Ўзбекистоннинг ғояси қўллаб-қувватлангани учун ташаккур изҳор этди ва унинг биринчи анжуманини 2024 йили Самарқанд иқлим форуми доирасида ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
Ҳозирги вақтда тобора жиддий муаммога айланиб бораётган қум-чанг бўронларига қарши курашиш мақсадида Самарқанд декларациясини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Туризм соҳасида ҳамкорликни кучайтириш мақсадида, трансчегаравий йўналишлар тобора оммалашаётганини ҳисобга олиб, Президентимиз қўшма туристик маршрутларни жорий этиш ҳамда “Ипак йўли” сайёҳлик бренди остида умумий сайёҳлик дастурларини кўпайтиришни таклиф этди.
"Ҳар йили мамлакатларимизда навбат билан Маданият, санъат ва кино ҳафталикларини ўтказиб бориш, ёшларнинг ижодий фестиваллари ва инновацион ҳамкорлик платформасини йўлга қўйиш, фундаментал илмий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш алоқаларимиз ривожига кучли туртки бағишлайди", - деди Шавкат Мирзиёев.
Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида нутқ сўзламоқда.
Давлатимиз раҳбари саммит умумий тараққиёт йўлида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган қатъий интилишнинг яққол далили эканини таъкидлади.
"Бугун кўз ўнгимизда дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда ва глобал қайта қурилиши содир бўлмоқда.
Бу мураккаб жараёнларда ўзининг катта ўрнига эга бўлган Ташкилотимиз давлатлари биргаликда ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилиши, вужудга келаётган хавф-хатарларга қарши самарали ечимлар топиши муҳимдир.
“Ҳамкорликда иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт сари” шиори остида ўтаётган саммитимизда сиз, азиз ҳамкасбларим билан кўп томонлама алоқаларимизни янги босқичга олиб чиқиш ва энг долзарб масалалар бўйича батафсил фикр алмашамиз.
Ташкилотимиз аъзоларини муштарак тарих ва муқаддас ислом динимиз, бой маданият ва ўхшаш қадриятлар чамбарчас боғлаб туради.
Ярим миллиард аҳоли яшайдиган кенг минтақамиз савдо-иқтисодий, саноат, инвестиция ва инновациялар, транспорт соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга", - деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида иштирок этмоқда. Унда президент бугун кўз ўнгимизда дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда ва глобал қайта қурилиши содир бўлаётганини айтди.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти ИҲТнинг асосий ҳужжати бўлган “Истиқболлар – 2025” ижросини сарҳисоб қилишни қўллаб-қувватлади.
Ҳозирча ишга солинмаётган катта имкониятларнинг чуқур таҳлили асосида Ташкилотнинг келажакдаги устувор соҳа ва тармоқларини белгилаб берувчи “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари – 2035” концептуал ҳужжатини ишлаб чиқиш вақти келгани таъкидланди.
Ш.Мирзиёев Ўзбекистон экспертлари томонидан ишлаб чиқилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни қабул қилишга чақирди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу чора-тадбирлар орқали 2035 йилга бориб ўзаро савдо ҳажмларини камида икки баробар кўпайтириш мумкин.
Telegram | YouTube
Бугун Халқаро конгресс марказида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммити ўз ишини бошлайди. Унда президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.
Саммит очилишининг жонли трансляциясини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг: Facebook, YouTube.
Telegram | YouTube
#ЎзЛиДеПга_20_ЁШ
САИДА МИРЗИЁЕВА;
Ҳар гал қизларимизнинг одатда эркакларга хос деб талқин қилинадиган касбларни эгаллашини кўрганимда ғурурланаман. Бу, албатта, тенгсизлик ва стереотипларга қарши курашимиз натижасидир.
Аёлларнинг Қуролли кучлар тизимидаги меҳнат фаолияти бунга ёрқин ва яққол мисолдир.
Бугун ИҲТ саммитига ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олган фахрий қоровул сафида аёллар ҳам бор эди.
Чиройли, мос ва муносиб.
БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid034ae2yJf4M2rVoMhLB8GrxLCsottHiq9eaWBcv6wtDbUbBkKnNMwKPqKZrqo2iypbl&id=100091733960445&mibextid=2JQ9oc
ХАВОЛАДА.
@Deputatlar_minbari
Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 16-саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган ташкилот бош котиби Хусрав Нозирий, Покистон бош вазири Анвар ул-Ҳақ Какар, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашувлар ўтказди.
Telegram | YouTube
Pensiya tayinlashda ko‘rsatiladigan davlat xizmatlari sifati oshiriladi
Bugun axborot texnologiyalarisiz hech bir tarmoqning rivojini tasavvur etish qiyin. Qaysiki yo‘nalishda axborot texnologiyalari faol tatbiq etildimi, bu fuqarolar hayotida qulayliklar yaratmoqda. Yangi texnologiyalarning pensiya tayinlash va rasmiylashtirish jarayoniga tatbiq etilishi ham, eng avvalo, fuqarolarimiz manfaatiga xizmat qiladi.
👉BATAFSIL
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
⚡️Бобур кўчаси ва "Тошкент" халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгич ҳарбий танклар билан синалди.
Синовга кўра 4 та автотрейлерга (ҳар бири 35 тонна) 4 та ҳарбий танк (ҳар бири 40 тонна) юкланиб йўл ўтказгичга умумий 300 тонна юклама берилган.
Синов натижаларига кўра йўл ўтказгич эксплуатация юкламага нисбатан кўпроқ юкламага муваффақиятли бардош берди ва мустаҳкам эканлигини исботланди, дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.
Telegram | YouTube
Несмотря на планы по увеличению доли солнечной, ветровой и гидроэнергетики в сфере генерации электроэнергии, Узбекистан «не откажется от газа», сказал министр энергетики Журабек Мирзамахмудов. По его словам, страна планирует увеличить выработку электроэнергии за счёт газа почти в два раза.
https://www.gazeta.uz/ru/2023/11/06/gas/?utm_source=push&utm_medium=telegram
➖ @gazetauz ➖
Joriy yilning 4-noyabr kuni Senatning Orolboʻy mintaqasini rivojlantirish masalalari va ekologiya qoʻmitasi tomomnidan Jamoat xavfsizligi universiteti bilan hamkorlikda "Global iqlim oʻzgarishlari va suv muammolari" mavzusidagi mahorat darsi tashkil etildi.
Mahorat darsida Qoʻmita raisi B.Alixonov tinglovchilarga iqlim oʻzgarashi, uning salbiy oqibatlari, suv muammolarining yuzaga kelishi, uni oldini olish masalalari xusuvsida batafsil axborot berdi. batafsil: O'zbekiston ekologik harakati matbuot xizmati veb sayt | facebook | instagram | ecomoveuz">youtube | telegram
Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия мамлакатлар Осиё ва Европа ўртасида халқаро мультимодал транспорт йўлагини шакллантириш юзасидан келишиб олди.
Мамлакатлар вакиллари йўлакни шакллантириш бўйича баённома имзолади. Ҳужжатда қуйидаги мақсадлар кўзда тутилган:
➖ Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан Европа Иттифоқи мамлакатларигача Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Туркия ҳудудлари орқали юк ташишларни ташкил этиш;
➖ рақобатбардош тариф ставкаларини қўллаш ҳамда Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия темир йўлларида юк ташиш учун қулай шароитлар яратиш;
➖ йўналиш бўйлаб юк ташишларни ташкил этишда норматив-ҳуқуқий ва техник стандартларни бирхиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш;
➖ йўлак иштирокчи-давлатлари ўртасида транспорт соҳасидаги боғлиқликни ошириш.
Telegram | YouTube
🌞Дарахт кўчати экинг, боғ яратинг!
🌴"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас."
🌴Чироқчи туманининг барча ҳудудларида ҳамда маҳаллалар, корхона-ташкилот ва муассасаларда манзарали ва мевали дарахт кўчатларини ерга қадаш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Бундай савобли умуммиллий лойиҳада туманимиз фуқаролари фаол иштирок этишмоқда.
@CHIROQCHIOVOZI
8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади.
—
8-9 ноября в городе Ташкенте под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоится шестнадцатый саммит Организации экономического сотрудничества.
#Mirziyoyev #sammit #IHT #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президентимиз глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган Яқин Шарқдаги Фаластин-Исроил урушига яна бир бор алоҳида тўхталди.
"Минг афсуски, бу қонли низо оқибатида аввало, тинч аҳоли вакиллари, айниқса, аёллар, болалар ва кексалар кўплаб қурбон бўлмоқда. Урушнинг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олмоқда.
Қарама-қаршиликнинг кенг кўламли низога айланиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз.
Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни, ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз", деди Шавкат Мирзиёев.
Асрлар давомида бизга ён қўшни бўлган кўпмиллатли Афғонистон халқини бугунги мураккаб муаммолари қаршисида ёлғиз қолдириб бўлмаслиги, ушбу мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига фаол жалб этиш барқарор тараққиётимизнинг ажралмас ва зарурий шарти экани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари йиғилганларни афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни кўпайтиришга, ушбу мамлакатдаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жамоавий масъулият ва мақбул механизмлар асосида ҳал этишга чақирди.
Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев саноат кооперацияси ҳамда ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш, индустриал хабларни шакллантириш мавзусига тўхталди.
"Биз ўзаро инвестициялар оқимини кўпайтириш, уларни ҳимоя қилиш ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш бўйича Қўшма ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, Ташкилотимиз Котибиятига тақдим этдик. Мазкур ҳужжатда кимё, энергетика, геология, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, фармацевтика ва қурилиш соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсад қилиб қўйилган. Бу эзгу йўлда Ташкилотнинг Савдо ва тараққиёт банки билан шериклик алоқаларини кенгайтириш тарафдоримиз.
Ташкилотимиз доирасида ҳудудлараро саноат кўргазмасини ташкил этиш ва унинг дастлабки тадбирини 2024 йилда юртимизда ўтказиш таклифини илгари сурамиз", - деди давлатимиз раҳбари.
Миллий энергетика стратегияларини уйғунлаштириш, минтақалараро энергия ресурсларини узатиш тармоқларини ривожлантириш, “яшил” энергетика технологияларини кенг жорий этишнинг аҳамияти ошаётгани таъкидланди.
Бу борадаги ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш ва ишларни тизимли асосда олиб бориш учун Президентимиз ИҲТ доирасида алоҳида Энергетика вазирлари кенгашини таъсис этишни таклиф этди.
Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазият ҳақида:
Минг афсуски, бу қонли низо оқибатида аввало, тинч аҳоли вакиллари, айниқса, аёллар, болалар ва кексалар кўплаб қурбон бўлмоқда. Урушнинг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олмоқда.
Қарама-қаршиликнинг кенг кўламли низога айланиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз.
Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни, ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз.
Telegram | YouTube
Муротжон Азимов Қарши давлат университетида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экди.
/channel/qarshiliklar
Муротжон Азимов Италиянинг энг нуфузли йирик текстил компанияларидан бири - «Cotonella» компанияси раҳбарларини қабул қилди
5 млн. доллар сармоя эвазига Кўкдалада ташкил этилаётган мазкур корхона томонидан йилига 8 млн. донагача тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва Европа бозорларига экспорт қилиш режалаштирилган.
Биринчи босқичда 1 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниб, 100 та доимий иш ўринлари яратилади. Келгусида корхонада маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 8 млн. донага етказиб, 500 нафар маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланади ва Италиянинг етакчи тикув технологиялари ва малакали мутахассислари жалб қилиш кўзда тутилмоқда.
/channel/qarshiliklar
#ЎзЛиДеПга_20_ЁШ
Покистон Ислом Республикаси муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар Тошкентда бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун 8 ноябрь куни мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
БАТАФСИЛ
https://fb.watch/obhf1uQKW7/?mibextid=2JQ9oc
ХАВОЛАДА.
@Deputatlar_minbari
Барчамизга авваломбор пенсия ёшига етиб бориш, қолаверса ушбу тизимда пенсияга чиқиш насиб айласин! 🙏🙏🙏
Читать полностью…⛈ Ғузорда баракали ёмғир ёғмоқда 🎥
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо. 🤲
Дуо: «Аллоҳумма соййибан наафиъан».
Маъноси: Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!
Италия президенти Ўзбекистонга келади
Италия президенти Сержио Маттарелла 9−11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Рим учун Тошкент билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Европа ва Узоқ Шарқ, Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик мавқейи сабаб алоҳида аҳамиятлидир, дея қайд этади Agenzia Nova агентлиги.
Ўзбекистонга 1997 йилда Италия президенти Оскар Луижи Скалфаро ҳам ташриф буюрган.
— — —
Президент Италии посетит Узбекистан
Президент Италии Серджо Маттарелла 9−11 ноября посетит с официальным визитом Узбекистан. Для Рима сотрудничество с Ташкентом особо актуально с учётом стратегического положения Узбекистана между Европой и Дальним Востоком, между Россией и Китаем, отмечает итальянское ИА Agenzia Nova.
В предыдущий раз президент Италии посещал Узбекистан в 1997 году, это был Оскар Луиджи Скальфаро.
Telegram | YouTube
Joriy yilning 3 - noyabr kuni Toshkent shahar Sergeli tumanida joylashgan Jazoni oʻtash muassasasiga qarashli yordamchi xoʻjalik hududida “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida Oʻzbekiston ekologik partiyasi Toshkent shahar Kengashi va Oʻzbekiston ekolgik harakati Markaziy Kengashi Ijroiya qo'mitasi hamkorligida oʻtkazilgan tadbirda Oliy Majlis Senatining Orolboʻyi mintaqasini rivojlantirish masalalari va ekologiya qoʻmitasi raisi oʻrinbosari B.Matmuratov va qoʻmita kotibiyati yetakchi maslahatchisi A.Avliyoxonov hamda Qonunchilik palatasi deputati N.Yusupovlar ishtirok etdi. Tadbirda 2 gektardan ortiq yer maydoniga manzarali daraxt koʻchatlari ekildi. Tadbirda 40 dan ortiq jamoatchilik faollari ishtirok etdilar. O'zbekiston ekologik harakati matbuot xizmati veb sayt | facebook | instagram | ecomoveuz">youtube | telegram
Читать полностью…Чироқчида ун ва бир кунда 5000 дона қолибли нон ишлаб чиқариш корхонаси қурилмоқда
"Чироқчи ғалла кластер" корхонаси ва Туркиянинг "Вен Макс" ширкати ҳамкорлигида туманда ун ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг қурилишига тамал тоши қўйилибди. Лойиҳа ишга тушгач ун, бир кунда 5000 дона қолибли нон ҳамда макарон ишлаб чиқарилар экан.
Каналга аъзо бўлинг👉 /channel/+duNfCy5Aibk3ZGY6
Fraksiyada Davlat dasturining ijrosi yuzasidan Hukumatning hisoboti eshitildi
O‘z vaqtida ko‘rilgan chora-tadbirlar natijasida hisobot davrida yalpi ichki mahsulot o‘sishi o‘tgan yilning shu davriga nisbatan 5,8 foizni, shundan yalpi ichki mahsulot tarkibida sanoat – 5,7 foizni, xizmatlar – 6,5 foizni, qishloq, o‘rmon va baliqchilik – 4,1 foizni tashkil qildi.
👉 BATAFSIL
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Davlat kadastrlari palatasi Chiroqchi tumani filiali xodimlari “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida tumandagi "Ko'ktosh" MFY hududida 200 dan ziyod mevali va manzarali daraxt ko'chatlarini ekishdi.
@CHIROQCHIOVOZI
Chiroqchida un va un mahsulotlari ishlab chiqarish korxonasi qurilishiga tamal toshi qo‘yildi.
"Chiroqchi g‘alla klaster" korxonasi va Turkiyaning "Ven Maks" shirkati hamkorligida Chiroqchi tumanida un va un mahsulotlari ishlab chiqarish korxonasi qurilishiga tamal toshi qo‘yildi.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
В Казахстане впервые проходят выборы акимов районов и городов областного значения
В среднем конкурс составляет 3 человека на место.
Сегодня впервые в истории Казахстана проходят выборы акимов 45 районов и городов областного значения.
Всего во время избирательной кампании было выдвинуто 249 кандидатов, регистрацию прошли 164: 69 выдвинуты партиями, 95 – путём самовыдвижения.
Средний возраст зарегистрированных кандидатов составляет 46,4 года. Самый возрастной – 61 год – в Бейнеуском районе Мангистауской области, самой молодой в Мактааральском районе – 29 лет.
Большинство кандидатов – мужчины, женщин всего 10. 20,73% зарегистрированных кандидатов – экономисты, 19,51% – юристы, 16,46% – преподаватели, 12,2% – инженеры, 11,59% имеют сельскохозяйственное образование и 19,51% – представители др. специальностей.
Наибольшая конкуренция – 6 претендентов на место – в Кербулакском районе в Жетысу. Самая наименьшая – 2 претендента на место – в Шортандинском районе (ИнформБюро).
Подпишись на t.me/prokadrykz