Deputatlar tomonidan daraxt ko‘chatlari ekildi
“Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida har yil kamida 200 million tup daraxt ekish nazarda tutilgan. So‘nggi ikki yil mobaynida ushbu harakat doirasida 1 ming 200 gektardan ortiq yashil bog‘ va jamoat parklari, 1 million gektardan ziyod yashil hudud va qoplamalar barpo etildi.
👉 BATAFSIL
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Муротжон Азимов тўсатдан Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига борди
Тиббиёт бирлашмасидаги ҳолат вилоят ҳокимини қониқтирмади. Масъулларга керакли топшириқлар берилди.
/channel/qarshiliklar
#Тезкор
⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда “Турк дунёсининг олий ордени” билан тақдирланди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан туркий дунё бирлигини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Турк дунёсининг олий ордени” билан тақдирланди.
📊 Internet magazin 🛍
@TEZKOROZBEKISTON🔻
➥ https://t.me/joinchat/AAAAAEqs5qegbLFOoqyJ3A
Tumanimizni, viloyatimizni, Respublikamizni "Yashil makon"ga aylantirish uchun bir tan — bir jon bo‘lishimiz kerak!!!
Fayzulla Yusupov, Chiroqchi tumani hokimi.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун юксак мукофот – “Туркий дунёнинг олий ордени” тантанали топширилди.
– Бу мукофотни мен биринчи навбатда чинакам биродарлик ришталари асосида янгидан юксалаётган яқин дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиз рамзи, деб биламан, - деди Шавкат Мирзиёев.
Telegram | YouTube
Xabar berganimizdek, Oliy Majlis Senati Raisi boshchiligidagi delegatsiya Tojikistonning Dushanbe shahrida “Markaziy Osiyoda iqlim o‘zgarishiga moslashish sharoitida gender tenglikka erishish” mavzusida o‘tkazilgan Markaziy Osiyo yetakchi ayollar muloqotining navbatdagi yig‘ilishida ishtirok etdi.
Anjumanning “BRMni amalga oshirishda Markaziy Osiyoning ekologik tashabbuslari” mavzusidagi panel majlisida Senatning Orolbo‘yi mintaqasini rivojlantirish masalalari va ekologiya qo‘mitasi raisi Boriy Alixonov o‘zining fikr-mulohazalari bilan qatnashdi.
Batafsil shu yerda
Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat | Mediateka | Yoshlar parlamenti
#анонс
🗒 Бугун 28 октябрь шанба куни
"Халқ сўзи", "Народное слово", "Янги Ўзбекистон", "Правда Востока" газеталарида депутатларимизнинг мақолалари ва муҳим хабарлар
Марҳамат танишинг!
Акмал САИДОВ
▫️Нуқтаи назар
ЁШЛАР - ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВЧИ КУЧИ
Ислам ХУШВАКТОВ
Край огромных возможностей
Шаҳноза ХОЛМАҲАМАТОВА
▫️МУНОСАБАТ
ЭНГ ТЎҒРИ БАҲОНИ ХАЛҚ БЕРАДИ
▫️ДЕПУТАТЛАР - ҲУДУДЛАРДА
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТЛАРДА КЕНГ ТУШУНТИРИЛМОҚДА
▫️ПАРЛАМЕНТДАГИ МУХБИРИМИЗ ХАБАР ҚИЛАДИ
ЖАРИМА МАЙДОНЧАЛАРИ ТАЛАБГА ЖАВОБ БЕРАДИМИ?
▫️ҚИСҚА САТРЛАРДА
ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИДА
▫️ВСТРЕЧИ В РЕГИОНАХ
Суть и значение проекта конституционного закона
широко разъясняются в ходе открытых диалогов
▫️В КОМИТЕТАХ ЗАКОНОДАТЕЛЬНОЙ ПАЛАТЫ
Вопросы, требующие решения
▫️ИТОГИ И АНАЛИЗ
Постановление в ответ на парламентский запрос
🇺🇿@OMQP_kutubxonasi
⚡️Деҳқонобод туманининг янги ҳокими - Сулаймонов Акром Исомиддинович
Тайинловга қадар Шаҳрисабз шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
/channel/qarshiliklar
⚡️Алиқулов Зоир Халилович - Қарши туманига ҳоким бўлди.
Тайинловга қадар Деҳқонобод тумани ҳокими эди.
/channel/qarshiliklar
Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Ҳисоб-китобларга кўра, республикада 2,4 миллионта хонадоннинг эгалик ҳужжати йўқ. Уларнинг қадастр ҳужжати қилинса, одамларга ҳуқуқий, иқтисодий замин бўлади. Шу боис ҳужжатсиз уй-жойларга эгалик ҳуқуқини бериш бўйича қонун лойиҳасини якунига етказиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, аҳоли узоқ йиллардан буён уй-жой сифатида фойдаланиб келаётган, лекин ҳужжатда қишлоқ хўжалиги ерлари бўлиб қолаётган 817 минг гектар ерни хатловдан ўтказиб, ер тоифасини ўзгартириш таклифи билдирилди.
Telegram | YouTube
Президентнинг Қарши тумани тиббиёт бирлашмаси остонасидаги тартибсиз ҳолатдан ва шифохона ичидаги аҳволдан кўнгли тўлмаган.
«Бугун кўрганларимдан хулоса қилиб, бу ерда янги шифохона қурамиз», - деган ташриф чоғида Шавкат Мирзиёев.
/channel/qarshiliklar
Qashqadaryo — ulkan o‘zgarishlar arafasida
O‘tgan qisqa davrda vohada misli ko‘rilmagan islohotlar amalga oshirildi. Nafaqat viloyat markazi, balki eng olis qishloqlar ham mutlaqo zamonaviy qiyofa kasb etdi. Odamlarni yillar davomida o‘ylantirib kelgan yo‘l, ichimlik suvi, elektr energiyasi bilan bog‘liq masalalar yechildi.
👉BATAFSIL
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Воҳа аҳолисининг 42 фоизида ортиқча вазн муаммоси сабаб юрак қон-томир ва қандли диабет касаллиги кўпайган.
Президентимиз бу ҳолатдан ташвиш билдириб, соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш ва вилоятда соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини ошириш зарурлигини таъкидлади. Жумладан, қўшимча равишда россиялик ҳамкорлар билан Китобда замонавий кардиология марказини барпо этиш топширилди.
Вилоятда мобиль поликлиникалар хизмати йўлга қўйилади, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази негизида 600 ўринли замонавий клиника ташкил қилинади.
Йиғилиш давомида Қашқадарёда инвестиция, саноат, туризм, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда ижтимоий соҳада белгилаб олинган асосий вазифалар юзасидан вилоят ҳокими ва бошқа мутасаддиларнинг режалари тингланди.
Facebook|Instagram|Twitter
Китоб туманида замонавий кардиология маркази барпо этилади - Президент.
/channel/qarshiliklar
❗️Қашқадарё республикада энг кўп дон ва пахта етказиб беради. Лекин вилоятда иш ўрнини кўп яратадиган мато тўқиш 30 фоиздан ошмайди, матони бўяш йўлга қўйилмаган.
Ваҳоланки, буни ҳисобидан қўшимча 60 минг ёшлар ва аёлларни банд қилиб, 500 миллиард сўм тушумни таъминлаш мумкин.
Шу боис келгуси йил давомида вилоятда 370 миллион долларлик 33 та йирик лойиҳа ишга туширилади. Бу орқали тайёр трикотаж маҳсулот ишлаб чиқариш 1,6 баробар, мато ишлаб чиқариш 3,1 баробар ошиб, 8 мингта иш ўрни яратилади.
Вилоятда Тўқимачилик технопаркини ташкил қилиш ва у ерга Европанинг таниқли брендларини олиб келиш топширилди.
Президент бу йилги мавсумдан тўғри сабоқлар чиқариб, қишлоқ хўжалигидаги ёндашувларни ҳам ўзгартириш вақти келганини кўрсатиб ўтди ҳамжа ҳозирда келгуси йилдан бошлаб фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш ҳамда ҳосилнинг шартномадан ортиқча қисмини эркин сотиш имкониятини бериш масаласи муҳокама қилинаётганини айтди.
/channel/qarshiliklar
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотидаги фаолияти ва уни янада мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасига назар;
- Давлатимиз раҳбари Туркий дунёнинг олий мукофотига лойиқ топилди. Нима сабабдан?
- Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Самарқандга ташрифи ва унинг доирасида ўтган олий даражадаги тадбирлар тафсилотлари.
Кўрсатувни бугун, 4 ноябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.
Эртага, 5 ноябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.
Facebook|Instagram|Twitter
Xabar berganimizdek, Oliy Majlis Senati Raisi boshchiligidagi delegatsiya Tojikistonning Dushanbe shahrida “Markaziy Osiyoda iqlim o‘zgarishiga moslashish sharoitida gender tenglikka erishish” mavzusida o‘tkazilgan Markaziy Osiyo yetakchi ayollar muloqotining navbatdagi yig‘ilishida ishtirok etdi.
Anjumanning “BRMni amalga oshirishda Markaziy Osiyoning ekologik tashabbuslari” mavzusidagi panel majlisida Senatning Orolbo‘yi mintaqasini rivojlantirish masalalari va ekologiya qo‘mitasi raisi Boriy Alixonov o‘zining fikr-mulohazalari bilan qatnashdi.
Batafsil shu yerda
Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat | Mediateka | Yoshlar parlamenti
Yangi O‘zbekiston – yashil makonda birga yashaylik!
Chiroqchilik nuroniy otaxonlar "Yashil makon" umummilliy harakatini qo‘llab-quvvatlagan holda "Bir nuroniy 10 ko‘chat" shiori ostida daraxt nihollarini yerga qadashni boshladi.
Biz nuroniylar "Chiroqchi tajribasi" sifatida "Yashil makon" umummilliy loyihasini tumanimizda umummilliy harakatga aylantiramiz!!!
Hasan RAHMATOV,
Chiroqchi tuman hokimining Nuroniylar bo‘yicha maslahatchisi.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
#ЎзЛиДеПга_20_ЁШ
#ҚЎМИТА_РАХБАРИ
БОРИЙ АЛИХАНОВ;
Nukus shahrida o‘tkazilgan sayyor majlisda hududni kompleks ijtimoiy iqtisodiy rivojlantirish va aholi bandligini taʼminlash masalalari tanqidiy muhokama qilindi...
БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid02QGeUwwhh2T2y8SEH1eUuDxQGFn6JL6BWQeoFWYU32BN6Nj8SroaEMvAU8Y4qRnSNl&id=100022823585778&mibextid=2JQ9oc
ХАВОЛАДА.
@Deputatlar_minbari
Президент Шавкат Мирзиёев Остонада Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этмоқда
—
Президент Шавкат Мирзиёев участвует в саммите Организации тюркских государств в Астане
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
HAR BIR DARAXT BЕBAHO NЕ’MAT
uni asrash va ko‘paytirish hayot tarzimizga aylanishi shart
O‘simliklar dunyosi hayot uchun zarur kislorodning asosiy manbaidir. Tadqiqotlarga qaraganda, 1 gektar maydondagi daraxtzor bir kecha-kunduzda 220-275 kilogrammgacha karbonat angidrid gazini yutib, 180-215 kilogramm kislorod ajratadi. Bu miqdor o‘rtacha 500 kishini kun davomida kislorod bilan ta’minlashga yetadi. Boshqacha aytganda, to‘rtta daraxt bir kishining kislorodga ehtiyojini qondiradi.
👉 BATAFSIL
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
⚡️27 октябрь - Қарши шаҳри куни.
Даврон Ғойипов - Мен Қаршиликман.
/channel/qarshiliklar
⚡️Сулаймонов Акром Исомиддинович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди.
/channel/qarshiliklar
⚡️Беҳзоджон Юсупов Қарши тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.
/channel/qarshiliklar
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда 22 та электр станцияси, жумладан, илгари генерация бўлмаган вилоятларда янги станциялар ишга туширилди. Электр генерацияси тизимига илк бор хусусий капитал жалб қилинмоқда.
Ҳозирги кунда жами қувватлар 85 миллиард киловатт соатга етган. Келгуси йилларда яна 20 гигаваттлик қувватларни ишга тушириш мўлжалланган. Етти миллиард доллар хусусий сармоя эвазига 9 гигаватт қувват яратиш режалаштирилган.
2026 йилга бориб, электр энергияси талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин, улгуржи бозор ишга тушади.
Президент энергетика бозорини эркинлаштириш жараёнида электр энергиясини аҳолига республиканинг барча ҳудудларида 2035 йилга қадар бир хил нархда сотилиши талабига ҳамда тарифларни белгилашда ижтимоий ҳимоя принципига қатъий риоя этиш шартлигини таъкидлади.
Telegram | YouTube
#Яшил_макон
#Чироқчи_тумани
Жорий йилнинг 26-октябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси Чироқчи туман Кенгаши ва туман Нуроний жамғармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 19-сонли имконияти чекланган болалар мактаб интернати ҳовлисига мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишда қатнашишди. Чироқчи туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалий ишлар давом этмоқда. Мактаб ҳовлисида, бугунги кунда 130 та манзарали дарахт кўчатларини мактаб ҳовлисига экиш ишлари олиб борилган ва мавсум давомида мактаб боғига 1 000 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда 100 та гул кўчатлари экилиши режалаштирилган.
✍️Р.Бобоқулов
Ўзбекистон Экологик партияси Чироқчи туман Кенгаши раиси
«Халқ сўзи» газетасининг 2023 йил 27 октябрь кунги 229 (8572)-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Ушбу файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.
Шунингдек, газетанинг интернетдаги http://xs.uz веб-сайтини ҳам кузатиб боришингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish
/channel/gazetalar_sharhi
/channel/xs_uz
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази негизида 600 ўринли замонавий клиника ташкил қилинади - Президент.
/channel/qarshiliklar
❗️Президент экинларни сув билан таъминлаш масаласи йилдан йилга тобора қийинлашиб бораётганига эътибор қаратди. Бу муаммо Қашқадарё учун айниқса долзарб.
Лекин сув тежовчи технологиялар 515 минг гектардан атиги 16 фоизида жорий қилинган.
Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш суръати Китоб, Чироқчи, Касби ва Нишонда орқада. Косон, Миришкор, Касби ва Нишонда ерни лазерли текислашга эътибор берилмаяпти.
Шу боис, вилоятга 15 та лазерли текислаш техникаси олиб келиниб, сув таъминоти оғир Косон, Миришкор, Касби ва Нишонда деҳқонларга арзон ва сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.
Суғориш тармоғини босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказиб, 30 фоиз сувни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан мутасаддиларга 50 километр каналларни бетонлаш лойиҳасини бошлаш, қўшимча насос ва техника олиш, “Пахтаобод” каналини модернизация қилиш бўйича топшириқлар берилди.
/channel/qarshiliklar
Қашқадарё республикада энг кўп дон ва пахта етказиб беради.
Лекин вилоятда иш ўрнини кўп яратадиган мато тўқиш 30 фоиздан ошмайди, матони бўяш йўлга қўйилмаган. Ваҳоланки, буни ҳисобидан қўшимча 60 минг ёшлар ва аёлларни банд қилиб, 500 миллиард сўм тушумни таъминлаш мумкин.
Шу боис келгуси йил давомида вилоятда 370 миллион долларлик 33 та йирик лойиҳа ишга туширилади. Бу орқали тайёр трикотаж маҳсулот ишлаб чиқариш 1,6 баробар, мато ишлаб чиқариш 3,1 баробар ошиб, 8 мингта иш ўрни яратилади.
Вилоятда Тўқимачилик технопаркини ташкил қилиш ва у ерга Европанинг таниқли брендларини олиб келиш топширилди.
Президент бу йилги мавсумдан тўғри сабоқлар чиқариб, қишлоқ хўжалигидаги ёндашувларни ҳам ўзгартириш вақти келганини кўрсатиб ўтди ҳамда ҳозирда келгуси йилдан бошлаб фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш ҳамда ҳосилнинг шартномадан ортиқча қисмини эркин сотиш имкониятини бериш масаласи муҳокама қилинаётганини айтди.
Facebook|Instagram|Twitter