islom_nortashovich | Неотсортированное

Telegram-канал islom_nortashovich - Xushvaqtov Islom Nortashovich

2858

132-Chiroqchi saylov okrugidan Oʼzbekiston Respublikasi Oliy Majlis Qonunchilik palatasiga saylangan deputat Biz kelajak uchun javobgarmiz • www.facebook.com/islomgreen • www.ecouz.uz • instagram.com/ecopartyuzb • twitter.com/ecoparty_uzb

Подписаться на канал

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромоновичнинг энг нуфузли халқаро ташкилотининг юксак минбаридан туриб,  юксак ташаббусларни илгари суриши бизнинг Ўзбекистон халқини қалбини юксак ғурур ва ифтихорга тўлдирди.

Мухтарам Юртбошимизни нафақат Ўзбекистонни балки бутун дунё ахолисини фаровон хаётини таъминлаш учун юксак ташаббусларни илгари сурмоқда.

Биз Ўзбекистон халқи Сиз билан фахрланамиз мухтарам Шавкат Миромонович.

Биз барчамиз Сизнинг юксак ғояларингиз ва ташаббусларингизни хаётга тадбиқ этилишида бор куч ва ғайратимизни, илмий салохиятимизни тўлиқ сафарбар қилишга, бир ёқадан бош чиқариб,  бирлашиб хаётга тадбиқ қилишга тайёрмиз.

@navruzyusupov

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

⚡️Шавкат Мирзиёев БМТ 78-Бош ассамблеясидаги нутқида Марказий Осиё бўйича:

➖“Марказий Осиё ёшларининг кун тартиби – 2030” дастурини ишлаб чиқиш;

➖“Марказий Осиё иқлим мулоқоти”ни жорий этиш;

➖Ўзбекистонда Осиё хотин-қизлари форумини ўтказишни таклиф этди.

Каналга уланиш
@centerasiastudy

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

АҚШга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари ватандошларимиз билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

Хусусан, хорижда ўзбек тили курсларини ташкил этишга кенг кўмаклашиши, ватандошлар Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларини зиёрат қилиши учун махсус туризм хизматлари тўпламларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

- Сизлардек хорижда ўқиган, йирик компанияларда ишлаб, тажриба орттирган юқори малакали мутахассислар ҳам юртимизга қайтиб келиши ва бутун салоҳияти билан Янги Ўзбекистонни барпо этишда иштирок эта олишлари учун барча шароитни яратишимиз керак, - деди Президентимиз.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Президент Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Нью-Йоркда бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди ва АҚШдаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи дастурида бугун, 18 сентябрь куни бир қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, давлатимиз раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, "Air Products" компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашади.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Qonun loyihasi ekologik holatni yanada yaxshilashga xizmat qiladi

Ko‘rilayotgan chora-tadbirlarga
qaramasdan qurilish, sanoat ishlab chiqarish va urbanizatsiya ko‘lamining kengayishi tabiatga chiqariladigan tashlamalarning ortishiga hamda aholi punktlariga tushayotgan ekologik va ijtimoiy yuklamaning oshishiga olib kelmoqda.

👉 BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Академик, таниқли адабиётшунос Наим Каримов 91 ёшида вафот этди.

Унинг илмий изланишлари, асосан, XX аср ўзбек адабиётини ўрганиш, жадид адиблари — Чўлпон, Фитрат, Ҳамза ижоди билан боғлиқ. 1999 йилда Наим Каримов қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоат комиссиясига раҳбарлик қилган. Олим Ўзбекистон миллий энциклопедияси бош таҳририяти аъзоси ҳамдир.

"Нигоҳ" жамоаси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

В “Новом Андижане” дан старт строительству фотоэлектростанции (ФЭС) мощностью 400 мегаватт.

Электростанция, построенная совместно с китайскими партнерами, будет производить 700 млн кВт•ч электроэнергии, что покроет треть потребностей региона, сообщает пресс-служба хокимията области.

ФЭС также позволит ежегодно экономить 212 млн м³ природного газа и предотвратить выброс 294 тысяч тонн вредных парниковых газов.

Первый этап проекта мощностью 100 Мвт запланирован на 1 апреля 2024 года. В полную силу ФЭС заработает к концу следующего года.

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#ОАВ

"Чироқчи" газетасининг байрам сонида Чироқчи тумани ҳақида сўз боради.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

AHOLINI TOZA ICHIMLIK SUVI BILAN TA’MINLASH LOYIHASI

Surxondaryo viloyati aholisini toza ichimlik suvi bilan ta’minlashga qaratilgan yirik loyiha amalga oshirilmoqda.

📱Facebook | 📱Instagram | Web site | 📺You Tube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Ўзбекистон терма жамоаси ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон терма жамоаси ёнғин-қутқарув спорти бўйича мусобақаларда 3 та бронза ва 1 олтин медалларни қўлга киритиб, умумжамоавий ҳисобда 1 ўринни қўлга киритди. Шу тариқа Жаҳон чемпионати кубоги илк бор Ўзбекистонга олиб келинади.

Қайд этиш жоизки, мазкур мусобақада барча қитъалардан 20 дан ортиқ жамоа иштирок этди.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Янги Тошкент “ақлли” ва “боғ шаҳар” бўлиши назарда тутилмоқда.

Маъмурий марказда давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, кутубхона, тарих музейи, маданият саройлари жойлашади. Шунингдек, шаҳарда ишбилармонлик ва инновация туманлари, таълим, тиббиёт ва туризм кластерлари бўлади.

420 гектар майдонда марказий боғ, мавзелар орасида сунъий канал ва кўллар, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари бўйида сайилгоҳлар ташкил қилиниб, одамларнинг дам олиши учун сўлим шароитлар яратилади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу жойдан бошланади.

- Нима учун бу лойиҳани шошмасдан, қайта-қайта кўряпмиз? Бу шаҳар юз йиллаб халққа хизмат қилиши керак. Одамлар биринчи ўринда бўлиши, келажакдаги қурилишлар ҳам инобатга олиниши зарур. Биринчи босқич мукаммал қурилса, мактаб бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Ўзбекистон Давлат филармонияси қошидаги "Наврўз" ансамбли Чироқчида концерт берди.

2023 йилнинг 5 сентябрь куни Чироқчи туманидаги OMAF корхонаси ҳовлисида Ўзбекистон Давлат филармонияси қошидаги "Наврўз" ансамбли жамоасининг "Янги Ўзбекистон учун — Янги ҳаёт учун!" шиори остидаги концерти бўлиб ўтди. Маънавий-маърифий тадбирда ансамбл вакиллари томонидан ижро этилган дилрабо қўшиқлар байрам иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Oilaviy tadbirkorlik subyektlariga qanday imkoniyatlar berilmoqda?

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zbekiston Ekologik partiyasi fraksiyasining navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi. Unda dastlab fraksiya a’zolari tomonidan “Oilaviy tadbirkorlik to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuniga oilaviy tadbirkorlik faoliyatini yuritishni takomillashtirishga qaratilgan o‘zgartirishlar kiritish haqida”gi qonun loyihasi birinchi o‘qishda muhokama etildi.

👉 BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#bilimlar_kuni

Мактабларда биринчи қўнғироқ жаранг сочди

Бугун 4 сентябрь, Чироқчидаги 126 та умумтаълим мактабида дарслар бошланди. Бу йил мактабларнинг 1-синфига 6 226 нафар бола қадам қўйган бўлиб, уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат "Президент совғалари" топширилди.

“Биринчи қўнғироқ” тадбирлари "Янги Ўзбекистон учун, янги ҳаёт учун!" шиори остида ташкил этилган бўлиб, Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги туман ихтисослаштирилган мактабида ўқувчилар билан янги ўқув йилини қарши олди.

Тадбирда туман ҳокими Мустақиллик байрами ҳамда Билимлар куни билан йиғилганларни ва ўқувчиларни табриклаб, уларга эзгу тилаклар билдириб, янги ўқув йилида муваффақият тилади.

Тадбир давомида туман ҳокими Файзулла Юсупов мактаб кутубхонаси учун юз турдаги бадиий ва илмий адабиётларни ўқувчиларга топширди. Шундан сўнг, туман ҳокими мактабга янги қабул қилинган ўқувчилар таҳсил оладиган синфхоналарга бирма-бир кириб, уларни ва ота-оналарини билимлар куни билан самимий табриклади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

⚡️Ўзбекистон Президенти АҚШда ватандошлар билан учрашди

АҚШга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

👉@guzorxabarlari

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи доирасида эришилган энг муҳим натижалардан бири етакчи «Air Products» компанияси томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига 10 миллиард доллардан зиёд инвестициялар йўналтириш бўйича эришилган келишувлар бўлди.

Эътиборлиси, бугун компания бошқаруви раиси Сейфи Гасеми билан учрашувда унга АҚШ Давлат котибининг энергетика масалалари бўйича ўринбосари, элчи Жеффри Пайетт ҳамроҳлик қилди. Давлатимиз раҳбари у билан суҳбатлашди.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи давом этмоқда. Бугун, 19 сентябрь куни давлатимиз раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ Президентлари саммитида иштирок этади ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди.

Шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан ва бошқа учрашувлар режалаштирилган.

Рабочий визит Президента Шавката Мирзиёева в США продолжается. Сегодня, 19 сентября глава государства примет участие в саммите Президентов стран Центральной Азии и США, а также выступит на 78-й сессии Генассамблеи Организации Объединенных Наций.

Предусматривается проведение встреч с Генеральным секретарем ООН Антониу Гутерришем, Президентом Южной Кореи Юн Сок Ёлем, генеральным директором Всемирной торговой организации Нгози Оконджо-Ивеалой и другими.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

АҚШга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари ватандошларимиз билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

Хусусан, хорижда ўзбек тили курсларини ташкил этишга кенг кўмаклашиши, ватандошлар Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларини зиёрат қилиши учун махсус туризм хизматлари тўпламларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

- Сизлардек хорижда ўқиган, йирик компанияларда ишлаб, тажриба орттирган юқори малакали мутахассислар ҳам юртимизга қайтиб келиши ва бутун салоҳияти билан Янги Ўзбекистонни барпо этишда иштирок эта олишлари учун барча шароитни яратишимиз керак, - деди Президентимиз.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Энг фойдали қуритилган мевалар ҳақида биласизми?

◀️ Олхўри қоқи. Ошқозон-ичак трактини бартараф қилади. Юрак қон-томир касалликлари ҳамда юқори қон босимида фойдали. Кўриш ўткирлигини яхшилайди.

▶️ Узум қоқи. Бу маҳсулот инсон руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади ва ўт пуфаги касалликларини даволашда ҳам қўлланилади.

◀️ Баргак (данаксиз туршак). Бу маҳсулот калийга бой бўлиб, юрак қон-томир касалликларида яхши самара беради.

▶️ Хурмо қоқи (финики). Глюкозага бой бўлиб, ишчанлик қобилиятини оширади. Фойдали элементларга бой таркиби сабабли иммунитетни ҳам мустаҳкамлайди.

◀️ Анжир қоқи. Ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди, бронхитни даволашда қўлланилади ва қувватсизликнинг олдини олади.

➡️ Яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Ichimlik va oqova suv xizmatlari uchun tariflar kim tomonidan tasdiqlanadi?

Bugungi kunda aholiga markazlashgan ichimlik suv tarmog‘i orqali yetkazib berilayotgan 1 m3 (1 000 litr) ichimlik suvining respublika bo‘yicha o‘rtacha narxi 1 384 so‘mga teng. Respublikada 1m3 (1 000 litr) ichimlik suvining eng arzon narxi Toshkent shahrida 400 so‘m bo‘lsa, Navoiy viloyatida bu 3 000 so‘mni tashkil etadi.

👉BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Ваъдалар бажарилди. Чироқчиликлар қўл ташладими, сўзини устидан чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори ижроси Чироқчи туманида таъминланмоқда. Чироқчида йилига 17 миллион дона тухум етиштириладиган паррандачилик фабрикаси тез орада ишга тушиши ҳақида хабар қилган эдик.

Бугун фабрика ўз ишини бошлади. Чироқчи туманининг "Дўстлик диёри" маҳалласида паррандачиликка ихтисослаштирилган “Trast invest start” МЧЖ томонидан амалга оширилган мазкур лойиҳа илғор технологияларга асосланган. Бу ерда паррандалар парвариши компьютерлаштирилган бўлиб, 15 минг бош товуқ қаровини бор-йўғи, 10 нафар ишчи назорат қилади.Лойиҳа ижроси учун 2 миллиард банк кредити ва 500 миллион сўм тадбиркор сармояси йўналтирилди. Фабрикага Самарқанддан келтириладиган тухумга кирган товуқлар олиб келинди.

Бугун туман ҳокими Файзулла Юсупов фабрикамизга келиб, яратилган шарт-шароитлар ва лойиҳаларимиз билан яқиндан танишди, - дейди фабрика раҳбари Тўлқин Холмуродов. Корхонамизнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 17 миллион донадан кўпроқ тухум етиштиришга мўлжалланган. Унинг ярмидан ортиғи ташқи бозорга сотилади. Бу 500 минг АҚШ долларидан кўпроқ экспорт амалиёти деганидир", - дейди фабрика раҳбари.

Маълумот ўрнида, 2023 йилнинг 14 августида туман ҳокими Файзулла Юсупов тадбиркор Тўлқин Холмуродов билан паррандачилик фабрикасида учрашган эди. Учрашувда туман ҳокими фабрикага олиб келувчи ички хўжалик йўлини тош-шағал йўлга айлантириш ҳамда сел сув йўли ариғи устига кўприк қурилишини ваъда берган эди. Ўз навбатида тадбиркор ҳам қўл ташлаб, фабрикани қисқа фурсатда ишга туширишини айтган эди. Ваъдалар бажарилди. Чироқчиликлар қўл ташладими, албатта сўзини устидан чиқади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Вилоят ҳокими:

Президентимиз томонларидан Қашқадарё вилоятида таълим сифатини ошириш мақсадида яна қўшимча 300 млрд.сўм маблағ ажратилди.

Бу ҳақида Муротжон Азимов Қамаши тумани «Бердоли» маҳалласи ҳудудида 98-сонли умумтаълим мактабининг очилиш маросимида маълум қилди.

/channel/qarshiliklar

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

"ҚАШҚАДАРЁ АХБОРОТИ" Чироқчи туманида ўқитувчилар ўртасида “Заковат интеллектуал ўйинини” бўлиб ўтди

#6sep #qashqadaryo_trk
📱Расмий телеграм каналимиз
👉
/channel/qashqadaryo_trk

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

ИСЛОМ ХУШВАҚТОВ;

НАВБАТДАГИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН: ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЮЗАСИДАН САМАРҚАНД ДЕКЛАРАЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ...

Самарқандда 7-8-сентябрь кунлари озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон ҳукумати томонидан ФАО кўмагида ташкил этилмоқда.

Халқаро конференцияда иштирок этиш учун дунёнинг 32 давлатидан 2 мингдан ошиқ экспертлар анжуман доирасида дунёда рўй бераётган глобал ўзгаришлар, ўз мамлакатларида озиқ-овқат...

БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid02KKHP9mALKDBKDd6EXsGeL7HFZyfjsRdN4H3WKBoFCrCFvmb8ASnPfVzSHjm1e9VPl&id=100022823585778&mibextid=2JQ9oc
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом генерального плана города Новый Ташкент.

#Mirziyoyev #taqdimot #YangiToshkent #loyiha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Davlat mukofotlari tantanali topshirildi

Xalqimiz
shu kunlarda Vatanimiz hayotida butunlay yangi davrni boshlab bergan unutilmas tarixiy voqea — O‘zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining 32 yillik bayramini “Yangi hayot uchun, Yangi O‘zbekiston uchun!” degan bosh g‘oya asosida keng nishonlamoqda.

👉 BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

"ЯНГИЛАНАЁТГАН ҚАШҚАДАРЁ"
"Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" ғояси асосида Чироқчи туманида бир қатор янги обьектлар очилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, байрам тантаналари ҳам ўтказилди

#3sep #qashqadaryo_trk
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсуповнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан байрам ТАБРИГИ

Азиз тумандошлар, қадрли чироқчиликлар!

Сизларни ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилайман. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!

Энг улуғ ва энг азиз байрамимиз ҳар биримизга муборак бўлсин!

Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

❗️Қадимги у́лчов бирликлари:

Пуд - 16 кг
Ботмон - 20 кг
Мин - 3 кг
Ман - 680 гр
Мисқол - 4,1-4,4 гр
Мошша - 1,98 гр
Нимча - 2 кг
Осор - 17 гр
Пайса - 50 гр
Сир - 74,24 гр
Тула - 11,232 гр
Харвор - 30-100 кг
Қадоқ - 400 гр
Сари - 2,5 кг
Укя - 33,4 гр
Кийрат - 0,236 гр
Чакса - 5,3 кг
Даксар - 30-32 кг
Аршин - 71,1 см
Газ - 70-90 см
Тано - 0,25-0,5 га
Тош - 7-8 км ёʻл
Фарсах - 8,9-9,5 км
Чақирим - 1,5 км
Қарич - 20 см

👉 @Qashqadaryo_Uz

Читать полностью…
Подписаться на канал