islom_nortashovich | Неотсортированное

Telegram-канал islom_nortashovich - Xushvaqtov Islom Nortashovich

2858

132-Chiroqchi saylov okrugidan Oʼzbekiston Respublikasi Oliy Majlis Qonunchilik palatasiga saylangan deputat Biz kelajak uchun javobgarmiz • www.facebook.com/islomgreen • www.ecouz.uz • instagram.com/ecopartyuzb • twitter.com/ecoparty_uzb

Подписаться на канал

Xushvaqtov Islom Nortashovich

ЧИРОҚЧИЛИК МИРИШКОРЛАР ҒАЛАБА МУБОРАК!!!

🟢
Батафсил ўқиш

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Сегодня, 25 июня, в 18:00 состоятся первые теледебаты между представителями кандидатов в президенты Узбекистана. Они будут посвящены вопросам экономического и социального развития страны. Трансляция будет с переводом на каракалпакский, русский и английский языки.

https://www.gazeta.uz/ru/2023/06/25/debates/?utm_source=push&utm_medium=telegram

➖ @gazetauz

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#Биласизми

❗️Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (990 минг сўмдан 1 млн 650 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☑️ Агар бу ҳолат ҳайвонларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 бараваригача (16 млн 330 минг сўмгача) миқдорда жаримадан 6 ойгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо чораси қўлланилишига сабаб бўлиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

HAYVONLARGA NISBATAN VAHSHIYLIK,
YOXUD AN’ANA DARAJASIGA YETIB KELGAN ILLAT...

Kuni kecha ijtimoiy tarmoqlarda qafas ichidagi mushukni ustidan benzin quyib tiriklayin yoqib yuborilishi hamda tirik itni benzin arrada vahshiyona bo‘laklab tashlash akslangan bir necha foto va video materiallar keng jamoatchilikni chuqur larzaga solgan edi.

Bugun esa hayvonlarga nisbatan yana bir vahshiylik holati, ya’ni bir necha fuqarolar tomonidan daydi itlarni tayoq bilan kaltaklab, voqeani kameraga tushirib, shafqatsiz qirg‘inni kulgi va behayo so‘zlar bilan kuzatib turishgan navbatdagi video material ijtimoiy tarmoqlarda muhokama kun tartibiga aylandi.

Tabiiyki, tarmoqlardagi ushbu holatlar inson ta’bini xira qilmasdan qolmaydi, shu sabab uni ko‘rgan har bir fuqaroda, “negadir shu holatlar bugun ko‘payib bormoqda”, degan fikr xayoldan kechadi.

Batafsil

📱Facebook | 📱Instagram | Web site | 📺You Tube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

ҲАЙВОНЛАРГА НИСБАТАН ВАҲШИЙЛИК,
ЁХУД АНЪАНА ДАРАЖАСИГА ЕТИБ КЕЛГАН ИЛЛАТ...

Куни кеча ижтимоий тармоқларда қафас ичидаги мушукни устидан бензин қуйиб тириклайин ёқиб юборилиши ҳамда тирик итни бензин аррада ваҳшиёна бўлаклаб ташлаш аксланган бир неча фото ва видео материаллар кенг жамоатчиликни чуқур ларзага солган эди. Бугун эса ҳайвонларга нисбатан яна бир ваҳшийлик ҳолати, яъни бир неча фуқаролар томонидан дайди итларни таёқ билан калтаклаб, воқеани камерага тушириб, шафқатсиз қирғинни кулги ва беҳаё сўзлар билан кузатиб туришган навбатдаги видео материал ижтимоий тармоқларда муҳокама кун тартибига айланди.
Табиийки, тармоқлардаги ушбу ҳолатлар инсон таъбини хира қилмасдан қолмайди, шу сабаб уни кўрган хар бир фуқарода, “негадир шу ҳолатлар бугун кўпайиб бормоқда”, деган фикр ҳаёлдан кечади.
Бу борада ваҳшийлик “эволюцияси”ни тахлил қилар эканмиз, аслида ушбу салбий ҳолатлар бугун пайдо бўлмаганлигини биргина ижтимоий тармоқлардаги хуқуқбузарларнинг хатти-харакатидан кўриш мумкин, қайсиким инсон одатий ҳолга айланмаган ахлоқсизликларни таб тортмасдан қилолмайди.
Фақат бугун мамлакатимизда демократик қадриятлар ривожланиб, ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши орқали фуқароларимизнинг фаоллиги ошиб бораётган бир даврда ушбу салбий ҳолатлар кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Ваҳолангки, ушбу воқейликлар бугунгидек жамиятда тез-тез учраб турганлигини тақдим этилаётган видео материаллардаги хуқуқбузарларнинг бу борада “дийдаси” қотганлигидан осон англаш мумкин.
Ушбу харакатларни унга мойиллиги бор фуқаролар, айниқса ёшлар кўз остида амалга оширилиши эса мазкур салбий ҳолатларни одатий ҳолга, жамиятдаги ҳайвонларга нисбатан бугунги ваҳшийликни анъана даражасига етиб келган иллат даражасига келиб қолишига сабаб бўлган, дея хулоса чиқаришимизга асос бўлади. Зеро, ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлган фуқаролар, ўсмирлар келажакда инсонга қарши жиноят содир этишга мойил эканлигини руҳшунослар аллақачон исботлашган.
Таъкидлаш жоиз, бугун мамлакатимизда ҳайвонларга нисбатан ваҳшийлик ҳолатларига қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда. Бироқ, бу борада кўрилаётган маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари соҳада хуқуқбузарлик ҳолатларини кескин камайтириш имконини бермаяпти.
Шу сабабли, Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Абдушукур Хамзаевнинг ўз сайловолди дастурида қаровсиз ҳайвонлар ва уй ҳайвонларини назорат қилиш бўйича мақсадли дастурлар қабул қилиш ва амалга ошириш орқали мазкур ижтимоий муаммога барҳам бериш вазифаси қўйилган.
Дастур авваломбор бундай салбий оқибатларни келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи муаммоларни институционал ҳал этиш, хусусан уй ҳайвонларини сақлаш бўйича тартиб ва қоидаларни, қаровсиз ҳайвонларга нисбатан инсопарварлик ёрдамини кўрсатиш борасидаги тартиб-таомилларини тубдан ислоҳ қилишни белгилайди. Шунингдек, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик масалаларни ҳам қайта кўриб чиқиш мазкур дастурда белгиланиши назарда тутилмоқда.
Ўйлаймизки, Янгиланган Конституция нормаларида белгилаб берилган жамоатчилик назорати институтининг натижадорлиги нафақат ҳайвонларга нисбатан шавфатсизлик муносабатларини олдини олиш, балки жамиятда атроф муҳит объектларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш мажбуриятини ҳам мустахкамлайди.
Хулоса қилиб айтганда, ижтимоий оқибати жамият барқарорлигига салбий таъсир этувчи ушбу хавфли иллат даражасига келиб қолган хуқуқбузарлик билан муросасиз курашишимиз лозим. Зеро, буюк Маҳатма Ганди айтганидек, “Миллатнинг буюклиги ва маънавий юксаклиги ўша миллатнинг ҳайвонларга қандай муносабатда бўлиши билан ўлчанади”.

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

https://uza.uz/uz/posts/galla-orimi-uyushqoqlik-bilan-davom-etmoqda_495033

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ – ТЕЖАМКОРЛИК ОМИЛИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича Чироқчи туманидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан амалий тадбирлар олиб борилаяпти. Замонавий сув тежовчи ускуналарни келтириш ва ўрнатиш тадбирлари “Омад старт” ва "Infinite Construction" МЧЖлар томонидан амалга оширилмоқда.

Бу йилги мавсумда туманимизда қарийиб 500 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Нодир Эркаев туманнинг Бешчашма ҳудудида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишни мақсад қилган фермер хўжаликлари ҳамда "Infinite Construction" МЧЖ ўртасида тузилган шартномалар асосида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди

Чироқчи тумани шароитида сув тежовчи технологияларни, шу жумладан томчилатиб суғориш тизимларини амалиётга жорий қилинишини кенгайтиришга кўмаклашиш хусусидаги учрашувлар туман бўйлаб ўтказилмоқда.

✍️Эркин Жўраев,
Туман Қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

O‘zbekistondagi ommaviy yugurish musobaqasi tashkilotchisi Andrey Kulikov qurigan Orol dengizi tubi bo'ylab 42 km 195 m masofani bosib o'tdi. Bu marafon Butunjahon cho'llanish va qurg'oqchilikka qarshi kurash kuni munosabati bilan Ekologiya vazirligi tomonidan tashkil etildi.

/channel/Ecokomuz

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#Saylov_2023
#Ekopartiya

CHiroqchiliklar nomzodning saylovoldi dasturini qo‘llab-quvvatlashdi

O‘zbekiston Ekologik partiyasidan O‘zbekiston Respublikasi Prezidentligiga nomzod Abdushukur Xamzayevning Qashqadaryo viloyatidagi ishonchli vakili Nosir Xalimov chiroqchilik saylovchilar bilan uchrashdi.

Uchrashuvda ishonchli vakil Prezidentlikka nomzod Abdushukur Xamzayevning faoliyati va saylovoldi dasturida belgilangan asosiy vazifalar to‘g‘risida saylovchilarga atroflicha ma’lumotlar berdi.

Jumladan, global iqlim o‘zgarishi bo‘yicha Parij bitimi doirasida mamlakatda issiqxona gazlarini qisqartirishni nazarda tutuvchi milliy strategiya va harakatlar rejasini ishlab chiqish va amalga oshirish ko‘zda tutilayotgani, shuningdek, hududlarda iqlim o‘zgarishi bilan bog‘liq jarayonlarni kuzatish maqsadida zamonaviy ilmiy stansiyalar tashkil etish bo‘yicha tashabbuslar ilgari surilayotgani haqida so‘z yuritildi.

Ishtirokchilar saylovoldi dasturi bo‘yicha o‘z munosabatlarini bildirishib, savollariga javob olishdi.

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Оролбўйида сунъий тарзда ёмғир ҳосил қилиш технологияси жорий қилинади.

БААда ишлаб чиқилган илғор технологиялардан Ўзбекистонда фойдаланиш режалаштирилмоқда. Бу масала Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Абу-Дабида Жаҳон метеорология ташкилоти президенти, БАА Миллий метеорология маркази бош директори Абдуллоҳ Ал Мандус ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.

👉 @Qashqadaryo_Uz

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#Saylov_2023 #Ekopartiya
#Qashqadaryo

Prezidentlikka nomzod qashqadaryolik saylovchilar bilan uchrashdi

O‘zbekiston Ekologik partiyasidan O‘zbekiston Respublikasi Prezidentligiga nomzod Abdushukur Xamzayev bugun Qashqadaryo viloyatidagi saylovchilar bilan uchrashdi.

Uchrashuvni nomzodning ishonchli vakili Nosir Xalimov olib bordi.

Prezidentlikka nomzod Abdushukur Xamzayev so‘zga chiqib, saylovchilarni o‘zining saylovoldi dasturi bilan tanishtirdi.

Batafsil

📱Facebook | 📱Instagram | Web site | 📺You Tube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#Saylov_2023 #Ekopartiya
#Qashqadaryo

Abdushukur Xamzayev: Tog‘ va tog‘oldi hududlarida ro‘y beradigan qor ko‘chkilari, sel xavfini kamaytirish, suv omborlarining qirg‘oq bo‘ylarini mustahkamlash, yer ko‘chishi, o‘pqonlar va jarliklar hosil bo‘lishini oldi olish bo‘yicha qator ishlarni maqsad qilganmiz.

📱Facebook | 📱Instagram | Web site | 📺You Tube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#Saylov_2023 #Ekopartiya
#Qashqadaryo

Abdushukur Xamzayev: Qishloq xo‘jaligi, sanoat va iqtisodiyot tarmoqlarida suvdan samarali foydalanish va uning mahsuldorligini oshirishga qaratilgan Milliy dasturni ishlab chiqish taklifini ilgari surmoqdamiz.

📱Facebook | 📱Instagram | Web site | 📺You Tube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#Saylov_2023 #Ekopartiya
#Qashqadaryo

Abdushukur Xamzayev: Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksida eskirgan javobgarlik choralarini bekor qilish, ma’muriy organlar tomonidan jarima qo‘llashni qisqartirib, sudlarga kengroq vakolat berilishi tarafdorimiz.

📱Facebook | 📱Instagram | Web site | 📺You Tube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-220-сонли қарори ижросини туманда таъминлаш мақсадида туман ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида мутасадди ташкилот вакиллари бугун эрта тонгдан туман марказида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик объектларида ишбилармонлар билан учрашишди.

- Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш учун аҳоли ва кичик тадбиркорлик учун “яшил” кредит маҳсулотлари яратилганлиги ҳамда ажратилган кредит фоизларининг бир қисми компенсация қилинади,- дейди туман ҳокими тадбиркорлар билан бўлган мулоқотида.

Туман ҳокими ва тадбиркорлар ўртасида бўлган мулоқотлар давомида электр энергиясини ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари ва давлат томонидан берилаётган имкониятлар ҳақида сўз борди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Халқимиз ризқу-рўзи бўлмиш буғдой ўрими туманимизда айни қизғин паллага кирди. Шу боис уни уюшқоқлик билан йиғиб-териб олиш, қабул пунктларига етказиб бериш ғоят масъулиятли вазифа саналади.

Жорий йилда туманимиз ғаллакорлари 11 минг 500 тонналик ғалла хирмонини кўтаришни мақсад қилишган. Маррага эса бир қадам қолди. Бўш келманг, ғаллакорлар...!

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қуёш фотоэлектр станциялари барпо этилади

🔰 Президентнинг тегишли қарорлари (ПҚ–189-сон, ПҚ–190-сон, ПҚ–191-сон, 14.06.2023 й.) билан қуйидаги ҳудудларда қуёш фотоэлектр станцияларини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади:

🔹Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қуввати
400 МВт бўлган;

🔹Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қуввати
500 МВт бўлган;

🔹Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган.

☑️ Шунингдек, Юқоричирчиқ туманида қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими қурилади.

📝 Мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:

▫️Инвестиция битимлари тасдиқланади;
▫️Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар маъқулланади.

➡️ Тегишли Лойиҳа компаниялари томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#yalpimajlis40

Daraxtlar va butalarni shikastlantirganlar ham, bu borada loyihalar tayyorlaganlar ham javobgarlikka tortiladi
———
К ответственности будут привлекаться и наносящие вред деревьям и кустарникам, и подготовившие соответствующие проекты

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat | Mediateka | Yoshlar parlamenti

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Чироқчининг тунги кўриниши

Фавворалар – тинчлик, фаровонлик ва гўзаллик рамзи

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

🇺🇿 Bayroq - bizni ulug‘ maqsadlar tomon boshlovchi buyuk mash’aladir

O‘zbekiston Respublikasi qonun bilan tasdiqlanadigan o‘z davlat ramzlari — bayrog‘i, gerbi va madhiyasiga ega. Boisi, davlat ramzlari har bir xalqning mustaqilligi, ozodligi, tinchligi va barqarorligi timsoli hisoblanadi. Lekin dunyoda bironta ramz yoki timsol davlatni, millatni jahonga Davlat bayrog‘idek tanita olmaydi.

Binobarin, milliy davlatchiligimiz tarixining barcha davrlarida davlat ramzlari, xususan, bayroq Vatan timsoli sifatida muqaddas sanalgan.

🔸 Batafsil

Mohinur Ergash
O‘zbekiston Ekologik partiyasidan saylangan Yoshlar parlamenti guruhi rahbari

Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

"Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!" шиори остида ўтказилган тадбир минглаб чироқчилик ёшларни бир мақсад, бир муддао йўлида бирлаштирди.

Туман марказидаги Истироҳат боғида ташкил этилган ёшлар сайлида мамлакатимизда бугунги кунда ёшларимиз учун барча соҳаларда кенг имконият ва шароитлар яратилаётгани, айниқса уларнинг истеъдод ва иқтидор қирраларини намоён этишлари учун кўмаклашиш, давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.

Тадбирда эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари томонидан ижро этилган қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди. Туманда "Ёшлар ойлиги" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

𝐂𝐇𝐈𝐑𝐎𝐐𝐂𝐇𝐈 𝐎𝐕𝐎𝐙𝐈|𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟👇
/channel/CHIROQCHIOVOZI

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги “Ҳисор” давлат қўриқхонаси Ғелон бўлими ҳудудида 2023 йил 19 июнь куни ҳаво ўзгариб ёмғир ва дўл ёғиш ҳолатлари кузатилди.
👉 /channel/behruzbegaliev

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Чегарадаги денгиз: Ҳудуди салкам Андижон вилоятидек келадиган Қорақалпоғистондаги Сариқамиш кўлидан фоторепортаж

Беруний яшаган даврларда унинг номи «Қиз денгизи» эди. Денгиздан кам жойи йўқ – узунлиги 100-120 (тахминан Тошкентдан Гулистонгача бўлган масофа), эни 30-40 км атрофида, бу қирғоғидан наригиси кўринмайди. Асрлар бўйи неча бор қуриб, сўнг яна сувга тўлган бу жой ҳозир шундай аталади – Сариқамиш.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/05/31/sariqamish/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#ВЫБОРЫ_2023
#Сергелийский_район

В Сергелийском районе нашей столицы состоялась встреча с избирателями...

/channel/ecopartytoshkent

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Муддатидан олдин овоз бериш тартиби

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#Saylov_2023 #Ekopartiya
#Qashqadaryo

Abdushukur Xamzayev: Kollektor-drenaj suvlarini qayta foydalanishning zamonaviy va ilmiy asoslari ishlab chiqilib, joriy etish orqali suv resurslarini muhofaza qilishni ta’minlash tarafdorimiz.

📱Facebook | 📱Instagram | Web site | 📺You Tube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#Saylov_2023 #Ekopartiya
#Qashqadaryo

Abdushukur Xamzayev: “yashil” energetika, “aqlli” qishloq xo‘jaligi tamoyillarini keng tatbiq etishning huquqiy asoslarini takomillashtirish, sohaga energiya va resurs tejovchi texnologiyalarni keng tatbiq etish va bu orqali asosiy turdagi qishloq xo‘jaligi mahsulotlari hosildorligini o‘rtacha 30-40 foizgacha oshirishni ta’minlash tarafdorimiz.

📱Facebook | 📱Instagram | Web site | 📺You Tube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#Saylov_2023 #Ekopartiya
#Qashqadaryo

Abdushukur Xamzayev: Xalqaro savdoda ayrim xavfli kimyoviy moddalar va pestitsidlarga nisbatan oldindan asoslangan kelishuv tartib-taomili to‘g‘risidagi konvensiya, Atrof muhitga ta’sirni transchegaraviy nuqtai nazardan baholash to‘g‘risidagi konvensiya, Havoni uzoq masofalargacha transchegaraviy ifloslanishi to‘g‘risidagi konvensiyaga qo‘shilish choralarini ko‘rishni maqsad qilganmiz.

📱Facebook | 📱Instagram | Web site | 📺You Tube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бугун туман марказидан олис "Оқтош" маҳалласида истиқомат қилаётган нуронийлар билан учрашди.

Учрашув давомида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган муаммолар шунингдек, солиқ қарздорлиги мавжуд бўлган фуқаролар ўз вақтида солиқ қарзларини тўлашлари хусусида ҳам сўз борди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Экологик барқарорликни таъминлаш Конституция даражасида мустаҳкамланди (+видео)

📍https://uza.uz/posts/493190

🎥 https://youtu.be/hmaQYr59IUI

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе

Читать полностью…
Подписаться на канал