ЧИРОҚЧИНИНГ ТОҒЛИ ВА ЛАЛМИ ЕРЛАРИДА БОҒ ЯРАТИЛМОҚДА
Чироқчи туманининг лалми ва тоғли ҳудудларида аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланади.
Оқова сув танқис бўлгани боис минглаб гектар қир-адирларда жойлашган майдонларда лалми усулда деҳқончилик қилинади. Баҳор серёғин келган йиллари ҳосилдорлик нисбатан яхши, қурғоқчилик келса, лалми экинларнинг унуми жуда паст бўлади.
Аммо бугун агросаноат соҳасида шундай ривожланган интенсив технологиялар қўлланмоқдаки, улар ёрдамида ҳатто, тошлоқ ерларда ҳам экинлар экилиб, юқори ҳосил олинмоқда. Айни пайтда Чироқчида ҳам ердан самарали фойдаланиш, аҳоли даромадини ошириш мақсадида тоғ ён-бағирларида боғзорлар узумчилик, пистачилик, ёнғоқзор ва анорзорларни ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди.
Хусусан, туманнинг тоғли "Қуруқсой" маҳалласида ҳам тоғ ёнбағирларида интенсив технологиялар аосида боғзорлар ташкил этилмоқда. - Жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллада фойдаланишдан чиқиб кетган 15 гектар лалми ер майдонлари қайта фойдаланишга олинди. Энг муҳими йиллар давомида фақат баҳор ойларида яшилликка бурканган қир-адирларда сув тежовчи технологиялар асосида янги боғзорлар ташкил этилди,- дейди ҳоким ёрдамчиси Сирожиддин Қаҳҳоров. - Маҳаллада истиқомат қилаётган 5 нафар фуқароларимизга боғдорчилик учун 100 млндан ошиқ, 10 нафар фуқароларга эса, тик артизан қудуқлари қазиш учун имтиёзли банк кредитлари ажратилди. Бунинг натижасида сув тежовчи технологиялар асосида боғзорлар ташкил этилиб, боғ қатор орасида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш йўлга қўйилди.
Лалми ерларда интенсив теъхнологиялар асосида боғзорлар ташкил этилиши келгусида ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиши тайин. Бу каби амалий ишлар туман бўйлаб давом этмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
🗓 Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича календарь режа
Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Ma’muriy jarima qo‘llash vakolatiga ega bo‘lgan shaxslar doirasi aniq belgilanmoqda
Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zbekiston Ekologik partiyasi fraksiyasining navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi. Unda bir qator qonun loyihalari ko‘rib chiqildi.
👉 BATAFSIL
Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
#diqqat
📢 Energiya tejovchi qurilmalardan foydalaning!
AT Xalq banki G‘uzor tumani filiali zamonaviy va energiya tejovchi texnologiyalardan foydalanish istagidagi yuridik shaxs hamda tadbirkorlik subyektlariga “Yashil energiya” kreditini taklif etadi.
✅ Shartlari:
🔹 yillik foiz stavkasi – 22%
🔹 muddati – 60 oy (5 yil)
🔹 imtiyozli davri – 12 oy (1 yil)
🔹 loyihadagi mijozning ulushi – 30%
🔹 kredit miqdori – 3 mlrd. so'mgacha.
Kredit qanday maqsadlarda beriladi:
🔹 qayta tiklanuvchi energiya manbalarini sotib olish va o‘rnatish;
🔹 energiya tejamkor texnologiyalarni joriy etish;
🔹 ishlab chiqarish jarayonlarida energiya bilan ta'minlash chora-tadbirlarini moliyalashtirish uchun beriladi.
🌱 Yashil tabiat tarafdorlari safiga qo‘shiling!
Ishonch raqami 1106 📞
Xalq Bankining murojaatlar markazi @xbcallsupport ✍🏻
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
И сегодня члены Комитета по вопросам экологии и охраны окружающей среды Законодательной палаты Олий Мажлиса детально разбирали и обсуждали законопроект "О защите животных от жестокого обращения".
Спасибо огромное коллегам за дельные замечания и дополнения!
🌳Endi daraxt va butalarni shikastlashga olib keladigan loyiha tayyorlaganlar ham jazolanadi.
Bu haqda Senat ma’qullagan qonunda belgilanmoqda.
Qonunga muvofiq daraxt va butalarni, boshqa o‘simliklarni va nihollarni qonunga xilof ravishda kesganlik, kundakov qilganlik, shikastlantirganlik, yo‘q qilganlik yoki boshqa joyga ko‘chirib o‘tkazganlik uchun jarima miqdorlari oshirilmoqda.
Jazo qo‘llangandan keyin bir yil ichida shu huquqbuzarlik takrorlansa, qoidabuzar 15 sutkaga qamalishi mumkin.
Facebook | Instagram | Web site | You Tube
Берлиндаги Бельвю саройида президент Шавкат Мирзиёев ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг музокаралари бўлиб ўтди.
Президентлар умумий қиймати 9 млрд евродан зиёд бўлган савдо шартномалари ва инвестиция-технология битимлари имзоланиши билан якунланган ишбилармонлик тадбирларининг натижаларини олқишладилар.
Берлинда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланмоқда. Шу маънода, Германия минтақадаги ўзаро боғлиқлик лойиҳаларини, шу жумладан Евроиттифоқнинг “Глобал дарвоза” ташаббуси доирасида қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.
Томонлар минтақада, шу жумладан Афғонистондаги вазиятни инобатга олган ҳолда хавфсизликни таъминлаш, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш борасидаги шерикликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирдилар.
Маданий-гуманитар алмашинув масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Етакчилар Берлин шаҳрида Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросига бағишлаб ноёб кўргазма очилаётганидан мамнунлигини билдирдилар.
Ўзбекистонда немис тилини ўрганиш бўйича комплекс дастурни тайёрлаш, шу жумладан мамлакатимиз ҳудудларида Гёте Институти фаолиятини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.
Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.
Telegram | YouTube
Миллий гвардияга ҳам жаримага тортиш ваколати берилмоқда.
Ўзбекистонда Миллий гвардия ходимларига ҳам маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича баённома тузиб, жаримага тортиш ваколати берилмоқда.
👉 @Qashqadaryo_Uz
❗️ Сенатда муҳокама қилинаётган Қонун билан дарахтларни кесиш, шикастлантириш, йўқ қилинишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган қурилиш лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Яъни, нафақат бундай ноқонуний ҳаракатларни бевосита амалга оширган шахсларни, балки биринчи навбатда, бунинг учун масъул бўлган мутассадиларни ҳам тегишли жавобгарликка тортиш ҳақида сўз бормоқда.
Демак, эндиликда нафақат оқибатлар билан курашиш, балки сабаб ва асосларга йўл бермасликнинг аниқ ҳуқуқий асоси яратилмоқда.
Telegram | YouTube
#Конституцияни_ўрганамиз
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси жорий йилнинг 1 май кунидан расман кучга кирди.
Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат.
Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Янги Меҳнат кодекси кучга кирди
“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:
— Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди. ➖ БАТАФСИЛ
— Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади. ➖ БАТАФСИЛ
— Иш берувчининг ходимдан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни талаб қилиши тақиқланади. ➖ БАТАФСИЛ
— Йиллик асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланади. ➖ БАТАФСИЛ
— Ходимларга иш ҳақи қисман сақланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин. ➖ БАТАФСИЛ
— Аёлларга ҳомилани антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади. ➖ БАТАФСИЛ
— 3 ёшгача боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш асослари кенгайтирилди. ➖ БАТАФСИЛ
— Айрим тоифадаги ходимлар учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилади. ➖ БАТАФСИЛ
— Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда. ➖ БАТАФСИЛ
ЧИРОҚЧИДА ПРОКУРОР ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Бугун туман марказида жойлашган Мунаввар мажмуасида Чироқчи тумани прокурори Баҳодир Худойқулов тадбиркорлар билан учрашди.
Учрашув чоғида туманда фаолият кўрсатаётган ишбилармонлар ўзларини қийнаётган муаммолар, талаб ва таклифлар билан туман прокурорига юзландилар.
Мурожаатларнинг аксариятида коммунал соҳани яхшилаш, экспортни ривожлантириш, кредит расмийлаштиришдаги ортиқча сансолорликлар, канализация ва сув тармоқларини тортиш, ер-мулкдан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари, иссиқхоналар барпо этиш, туризмни ривожлантириш ва бошқа масалалар акс этди.
Учрашувда иштирок этган тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатларнинг 3 тасига тушунтириш берилган бўлса, 2 таси жойида ечимини топди. Тўрт нафар тадбиркорларнинг мурожаатларини ҳал этиш муайян вақт талаб этиши сабабли масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Дахлдор идоралар иштирокида кўплаб тадбиркорларнинг муаммоларига шу ернинг ўзида ечим топилди, тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Ташкил этилган учрашувда тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида қатор мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Ҳокимлик ҳомийлигида икки нафар ёшларга ID картаси расмийлаштириб берилди
Бугун туманнинг "Бешбулоқ" ва "Оқолтин" маҳаллаларида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари Худойқулова Шаҳноза ҳамда Абдуллаев Нодирбекларга 1-сонли ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ҳамда туман ҳокимлиги ҳомийлигида Ўзбекистон Республикасининг ID картаси расмийлаштирилиб, уларга топширилди, - деб хабар қилди Чироқчи тумани ИИБ 1-сонли ИИБ М ва ФРГ инспектори Бекзод Шарипов.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев туманнинг Бешчашма ҳудудидаги "Зокир Шерқул ўғли" фермер хўжалигида ғалла ва пахта парвариши борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.
Ўрганиш ишлари давомида туман раҳбари ҳудудда фаолият юритаётган хўжаликларда ғалла ва пахта парваришида кечиктириб бўлмайдиган долзарб агротехник тарбирларни вақтида бажариш хусусида қишлоқ хўжалиги масъул вакиллари ва ММТП раисига тегишли топшириқлар берди.
Шунингдек, қайта фойдаланишга киритилаётган ерларда экспортбоп бозоргир маҳсулотлар етиштириш, "Дала маданияти"ни ҳар бир фермер хўжаликлари фаолиятида оммалаштириш ва томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш ҳамда ипак қуртини парваришига жиддий эътибор қаратиш ва бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.
Қишлоқ хўжалигидаги ишлар қизғин паллага кирди. Бугун бажариладиган барча агротехник тадбирлар мўл ҳосил олишда катта аҳамиятга эга.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
⚡️Бугундан субсидияга аризалар қабул қилиниши бошланади. Расмий даромадга эга бўлмаганлар ҳам ипотека кредитларини олишлари мумкин.
Уй-жой сотиб олиш учун субсидия кутиб юрганлар учун яхши янгилик бор. Вилоят ҳокими 2023-йилда вилоятнинг туман (шаҳар) ларида ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлади.
Муротжон Азимов имзолаган қарорга кўра:
Банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизимини жорий қилишга рухсат берилганлиги;
2023-йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023-йил 1-майдан 2023-йил 1-декабрга қадар қабул қилиниши инобатга олинсин ва ижрога қаратилсин.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
O‘zbekiston Ekologik partiyasiga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti saylovida ishtirok etishi uchun ijozat berildi
Bugun, 15-may kuni Markaziy saylov komissiyasining muddatidan ilgari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti sayloviga bagʻishlangan navbatdagi majlisi boʻlib oʻtdi. Majlisda siyosiy partiyalarning vakolatli vakillari ishtirok etdilar.
Majlisda siyosiy partiyalarning muddatidan ilgari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti saylovida ishtirok etishiga ijozat berish toʻgʻrisidagi masala koʻrib chiqildi.
Batafsil
📱Facebook | 📱Instagram | Web site | 📺You Tube
📣 E’LON
🗳 2023-yil 15-may kuni soat 15:00 da Simpoziumlar saroyida Markaziy saylov komissiyasining navbatdagi majlisi bo‘lib o‘tadi.
🔹 Majlis kun tartibidan:
✅ Siyosiy partiyalarning muddatidan ilgari O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovida ishtirok etishiga ijozat berish masalasi o‘rin olgan.
🎬 Mazkur majlis tafsilotlarini Markaziy saylov komissiyasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari orqali hamda YouTube platformasi orqali kuzatib borishingiz mumkin.
📱Facebook | 📱Instagram | Web site | 📺You Tube
Айни кунларда юртимизда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш бўйича қатор қулайликлар, солиқ имтиёзлари яратилди.
- Қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларидан фойдаланилганда электр ва иссиқлик энергияси текинга олинади,-дейди Абдурашид Ахмедов. – Қуёш панеллари орқали электр энергия ишлаб чиқарилганда атроф-муҳитга ҳеч қандай зарарли газлар чиқмайди. Энг асосийси, қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилган пайтдан бошлаб даромад олиб кела бошлайди.
Туманнинг "Қаҳрамон" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси, тадбиркор Абдурашид Ахмедов яшаш хонадонига қуёш сув истиш қурилмасини ўрнатди. Бундай қурилмалар биноларнинг том қисмида ҳамда бўш ер майдонларга ўрнатилгани учун ишлаш жараёнида ҳеч қандай шовқин бўлмайди. Замонавий воситалар хонадонни узлуксиз иссиқ сув билан таъминлаш имконини беради.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати
Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Қашқадарё вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан вилоятда аҳоли бандлигини таъминлашга доир йиғилиш ўтказилиб, устувор вазифалар белгилаб олинди
Қашқадарё вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан 2023-йил 3-май куни Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат“ мономаркази биносида 4 ойликда йўл қўйилган камчиликлар ва ярим йилликни яхши якунлаш мақсадида бош бошқарма бошлиғи ҳамда туман шаҳар раҳбарлари ва ўринбосарлари иштирокида янги тизим олдида турган вазифалари хусусида кенгайтирилган тарзда йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда 2023-йилда 440,0 минг (137,5 минг доимий, 243,5 минг мавсумий ва 58,9 минг легаллаштириш) нафар аҳоли бандлигини таъминлаш белгиланганлиги хусусида сўз борди. Шу билан бирга туман-шаҳарларга тайинланган янги раҳбарлар таништириб ўтилди. Йиғилиш сўнгида меҳмонлар Мономарказ фаолияти ва яратилган шароитлар билан танишишди.
/channel/qarshiliklar
Daraxtlarga shikast yetkazganlik uchun jazo choralari kuchaytiriladi
Senat tomonidan “O‘zbekiston Respublikasining Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksiga o‘zgartishlar va qo‘shimcha kiritish haqida”gi Qonun ma'qullandi. Unga ko'ra, daraxt, butalar va nihollarni qonunga xilof ravishda kesganlik, shikastlaganlik, yo‘q qilganlik yoki boshqa joyga ko‘chirib o‘tkazganlik uchun jarima miqdorlari oshirilmoqda.
➥ https://eco.gov.uz/uz/site/news?id=3208
-
Штрафы за повреждение деревьев будут ужесточены
Согласно обсужденному на 40-м пленарном заседании Сената Закону «О внесении изменений и дополнения в Кодекс Республики Узбекистан об административной ответственности», увеличиваются размеры штрафов за незаконную вырубку, выкорчевку, повреждение, уничтожение или пересадку деревьев и кустарников, других растений и саженцев.
➥ https://eco.gov.uz/ru/site/news?id=3208
-
The fine for damaging trees to be increased
The Senate approved the Law "On Amendments and Additions to the Code of Administrative Responsibility of the Republic of Uzbekistan". According to it, the amount of fines for illegally cutting, damaging, destroying, or transplanting trees, bushes, and seedlings is increasing.
➥https://eco.gov.uz/en/site/news?id=3208
📱Instagram | 🕊Telegram | 📱Facebook
Daraxtlarga shikast yetkazganlik uchun jazo choralari kuchaytiriladi
Senat tomonidan “O‘zbekiston Respublikasining Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksiga o‘zgartishlar va qo‘shimcha kiritish haqida”gi Qonun ma'qullandi. Unga ko'ra, daraxt, butalar va nihollarni qonunga xilof ravishda kesganlik, shikastlaganlik, yo‘q qilganlik yoki boshqa joyga ko‘chirib o‘tkazganlik uchun jarima miqdorlari oshirilmoqda.
➥ https://eco.gov.uz/uz/site/news?id=3208
-
Штрафы за повреждение деревьев будут ужесточены
Согласно обсужденному на 40-м пленарном заседании Сената Закону «О внесении изменений и дополнения в Кодекс Республики Узбекистан об административной ответственности», увеличиваются размеры штрафов за незаконную вырубку, выкорчевку, повреждение, уничтожение или пересадку деревьев и кустарников, других растений и саженцев.
➥ https://eco.gov.uz/ru/site/news?id=3208
-
The fine for damaging trees to be increased
The Senate approved the Law "On Amendments and Additions to the Code of Administrative Responsibility of the Republic of Uzbekistan". According to it, the amount of fines for illegally cutting, damaging, destroying, or transplanting trees, bushes, and seedlings is increasing.
➥https://eco.gov.uz/en/site/news?id=3208
📱Instagram | 🕊Telegram | 📱Facebook
Сенаторы Узбекистана одобрили поправки об ужесточении наказания за незаконную вырубку деревьев, предусматривающие увеличение штрафов и введение ареста до 15 суток. Кроме того, вводится ответственность за разработку проектной документации, повлёкшей вырубку ценных пород деревьев.
https://www.gazeta.uz/ru/2023/05/03/trees/?utm_source=push&utm_medium=telegram
➖ @gazetauz ➖
Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги инвестициялар ва ҳамкорлик
Манба
Telegram | YouTube
Mahalla yoshlariga sport anjomlari sovgʻa qilindi
Ma’lumki, muhtaram Prezidentimiz tomonidan ilgari surilgan 5 muhim tashabbus bugungi kunda yoshlar hayotida muhim ahamiyat kasb etmoqda.
Shu bilan birga, ushbu tashabbuslar ijrosini ta’minlash har bir tashkilot va muassasa rahbarining oldida turgan dolzarb vazifalardan biri hisoblanadi.
Shuni inobatga olgan holda, bugun Yoshlar ishlari agentligi Chiroqchi tumani boʻlim boshligʻi Jamshid Xursandov "Oqtosh" va "Farovon kelajak" mahallalarida istiqomat qilayotgan yoshlar uchun sport anjomlari jamlanamasini taqdim etdi.
Ushbu sport anjomlari mahalla yoshlariga vaqtlarini mazmunli tashkil etish, sport bilan shugʻullanishlari uchun munosib sovgʻaga aylandi.
𝐂𝐇𝐈𝐑𝐎𝐐𝐂𝐇𝐈 𝐎𝐕𝐎𝐙𝐈|𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟👇
/channel/CHIROQCHIOVOZI
Пробация ҳисобида турган хотин-қизлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди
Бугун туман ҳокимлигида пробация ҳисобида турган хотин қизлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Унда, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори капитан Н.Холмирзаева, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Соатовалар ҳамда туманда пробация ҳисобида турувчи хотин-қизлар иштирок этишди.
Пробация ҳисобида турган хотин-қизлар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган суҳбат давомида бугунги кунда давлатимиз томонидан хотин-қизлар учун яратилаётган шароитлардан тўғри фойдаланиб ҳалол меҳнат билан ҳаёт кечириш лозимлиги таъкидланди.
Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Ижтимоий тармоқларда Чироқчи туманининг "Олмазор" маҳалласида симёғоч яроқсиз ҳолатга келганлиги тавсирланган видеомурожаат эълон қилинди. Туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида симёғоч асос устуни билан таъмирланиб, муаммо ҳал этилди, - деб хабар қилди Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Шерзод Самадов.
Kanalga ulanish👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
Чироқчи туманидаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича дастур шакллантирилиб, ушбу дастурнинг тўла-тўкис ва сифатли бажарилишини таъминлаш, лойиҳаларнинг молиялаштирилиши аниқ кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408 сонли қарори билан тасдиқланган.
Мазкур қарор билан 2023 йилда туманидаги 48 та маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш учун жами 27 млрд. сўмдан ошиқ маблағ ажратилиб, ушбу маблағлар ҳисобига аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, электр ва маҳалла фуқаролар йиғини биносини қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Айни кунларда туманнинг "Халқабод" маҳалласида аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида артизан сув қудуғи қазиш ишлари олиб борилмоқ, - деб хабар қилди маҳалла раиси Хамидулла Муқимов.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press
ЧИРОҚЧИДА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАГА УЙ-ЖОЙ ҚУРИБ БЕРИЛМОҚДА
Чироқчи туманида ногиронлиги бўлган боқувчиси йўқ кам таъминланган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Буни туманнинг "Гулобод" маҳалласида маҳаллий аҳоли ташаббуси билан олиб борилаётган амалий ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Маҳалланинг Янгиқўрғон қишлоғида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ёлғиз, боқувчиси йўқ София Бегимқулованинг яшаб келаётган уй-жойи таъмирталаб ҳолатга келиб қолган ва яшаш учун шароит ҳам ўзига яраша эди.
Маҳаллий аҳоли ташаббуси билан София онага янги барча қулайликларга эга бўлган уй-жой қуриб бериш ишлари бошлаб юборилди. Қисқа фурсатда янги иморатнинг асос пойдевори қурилиб, айни кунларда девор кўтариш ишлари олиб борилмоқда.
Хайрли ишнинг қаноти бўлади дейишади. Эзгу ташаббусини эшитган савобталаб инсонлар бугун София онаникига ҳашарга боришмоқда. Туман ҳокими Нодир Эркаев ҳам хайрли ишдан четда қолмади. Ҳоким, янги қурилаётган иморатнинг том қисмини ёпиш учун етарли миқдорда шефир олиб берди. Яна бир саҳоватли тумандошимиз эса, София онанинг томорқасида артизан тик қудуғи ковлатиб, ичимлик суви чиқариб берди.
Албатта, бундай хайрли ишлар мазкур хонадон соҳибаси дилида эзгулик чироғини янада равшан этиб, унинг ёғдуси яна бир қатор хайрли юмушларга туртки беради. Зеро, эзгуликнинг жавоби ҳам эзгуликдир.
𝐂𝐇𝐈𝐑𝐎𝐐𝐂𝐇𝐈 𝐎𝐕𝐎𝐙𝐈|𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟👇
/channel/CHIROQCHIOVOZI
Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев ҳокимлик ҳузурида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, ҳозирда нафақа гаштини сураётган бой билим ва тажрибага эга бўлган инсонларни бир гуруҳга жам қилган "Мадад гуруҳи" вакиллари билан туманнинг Соҳибкор ҳудудидаги фермер хўжаликлари пахта майдонида қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотлар ҳамда ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида агро режаларни муҳокама қилди.
Муҳокама давомида пилла, пахта ва ғалла парвариши, "Дала маданияти"ни ҳар бир фермер хўжаликлари дала майдонларида шакллантириш тут, ток, ошқовоқ, маккахўҳори сингари экин турларини экиш ва энг асосийси томчилатиб суғориш тизимини жорий қилишга эътибор қаратиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Қишлоқ хўжалигидаги ишлар қизғин паллага кирди. Бугун бажариладиган барча агротехник тадбирлар мўл ҳосил олишда катта аҳамиятга эга. Учрашувда ҳар бир фермерларнинг талаб ва таклифлари ҳам тингланди. Туман ҳокими юқоридаги масалалар бўйича масъулларга топшириқ ва вазифалар берди.
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press