132-Chiroqchi saylov okrugidan Oʼzbekiston Respublikasi Oliy Majlis Qonunchilik palatasiga saylangan deputat Biz kelajak uchun javobgarmiz • www.facebook.com/islomgreen • www.ecouz.uz • instagram.com/ecopartyuzb • twitter.com/ecoparty_uzb
Тошкент метрополитени раҳбарияти топшириғи билан поездлар ҳаракати оралиқ интервалларини қисқартириш мақсадида поездлар ҳаракати жадвали қайта кўриб чиқилади. Метрополитен барча йўналишларда “тиғиз пайтларда” оралиқ интерваллари максимал даражада қисқартирилади ва барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда қўшимча ҳаракат таркиблари
@Islom_Nortashovich
Мукаммал Давлат бюджети — фаровонлик кафолати
👉 БАТАФСИЛ
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Янги Ўзбекистон: экологик муаммолар ва уларни ҳал этишда янгича ёндашувлар
👉БАТАФСИЛ
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
❗️Кафе-ресторанлардан чекловлар олиб ташланади
2021 йил 10 августдан эътиборан умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди.
Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилади (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно).
Одамлар жарима тўлаб, яна дарахт кесишни давом эттиряпти — Сенат Раиси
👉 http://xs.uz/uzkr/61314
Расмий саҳифаларимиз 👇
Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
https://uza.uz/uz/posts/iqlim-siyosati-parlamentlararo-muloqot-maydonida_287015
Читать полностью…#Live
♻️ Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов таъкидлашича, конференцияда, энг аввало, минтақавий таҳдидларга барҳам бериш, хусусан, Афғонистондаги беқарор вазиятни сиёсий мулоқот ва тинчлик йўли билан ҳал этишга, минтақа мамлакатлари билан иқтисодий-маданий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида урғу берилди.
Президентимиз Тошкент конференциясидаги нутқида Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги тарихий яқинлик, уни бугунги кунда ўзаро ишонч ҳамда манфаатдорлик асосида мустаҳкамлаш бўйича бир қатор аниқ ва конструктив таклифларни илгари сурди.
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live
☝️ Мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов таъкидлаганидек, Ўзбекистон кейинги йилларда халқаро миқёсда тинчликпарварлик, бағрикенглик ва ҳамдўстлик сиёсатини илгари сураётган мамлакат сифатида дунё ҳамжамиятининг эътиборини ўзига қаратмоқда. Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродаси билан минтақавий муносабатларда кузатилаётган ижобий ўзгаришларда яққол намоён бўлмоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг Марказий Осиё минтақаси давлатлари билан яхши қўшничилик, дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, минтақанинг улкан тарихий-маданий ва ижтимоий-сиёсий потенциалини юзага чиқариш йўлидаги ташаббускорлиги ва қатъий саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамият томонидан муносиб эътироф этилмоқда.
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Ўзбекистонда президент сайлови кампаниясига старт берилди
Ўзбекистонда президентлик сайловлари жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.
👉 https://kun.uz/93991290
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
ЧЕГАРА БИЛМАС ЁВ: ЯКДИЛЛИК ВА БИРДАМЛИК
Бугунги кунда коронавирус пандемияси инсониятни яна бир бор чуқур мушоҳада қилишга, ўз идроки ва онгига таяниб иш юритишга чорламоқда. Аслида башарият ўз тамаддунининг турли даврларида бу каби кўплаб хавф-у хатарларни бошдан кечирган. Аммо шуниси аниқки, шу чоққача ҳеч бир оммавий таҳдид башарият тараққиётига тўсқинлик қила олмаган. Аксинча, аждодларимиз ўз ақл-идроки, тафаккури ва сабр-чидами билан турфа ўлат-у ваболарни енгиб, улардан керакли хулоса ва сабоқлар чиқаришган, тажриба орттиришган. Хатто, бу синовлар инсон иродасини тоблаб, жамиятнинг янада жипслашишига, қолаверса, тараққиётнинг янги поғонага кўтарилишига ҳам хизмат қилгани – айни ҳақиқат.
Аслини олганда, юзага келган воқелик сайёрамизнинг маълум бир ҳудудида содир бўлган ҳар қандай хавф-хатар шубҳасиз, бошқа минтақаларга ҳам бирдек салбий таъсир этмоғини, санитар-эпидемиологик ва экологик муаммолар умуман чегара билмаслигини бизга яна бир бор исботлади. Шу боис, айни вазиятда нафақат мамлакат аҳолиси, балки дунё ҳамжамияти якдиллик ва бирдамлик билан хавфни бартараф этиши лозимлигини тақозо этади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёнинг энг ривожланган давлатларида ҳам коронавирус касаллигига чалиниш ва унинг оқибатидаги ўлим кўрсаткичлари юқорилигича қолмоқда. Мамлакатимизда соҳада олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар натижасида ушбу давлатларга қараганда эпидемиологик вазият нисбатан барқарор сақланмоқда.
Бироқ, ушбу ҳолат хукумат учун хотиржам кайфиятда бўлишга асос бермайди. Эътироф этиш жоиз, бугунги глобал пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ва самарадорлигини ошириш ҳамда санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди. Бу ишлар эса бугунги кунда тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Биз маълумотлардан глобал пандемия бошлангандан бўён касалланган 117 минг нафар ва вафот этган 778 нафар фуқароларимизни статистик маълумот сифатида қабул қиламиз, бироқ бу рақамлар ортида турган касаллик ва йўқотишлар оила учун катта фожеа эканлигини унутмаслигимиз керак.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг келгусидаги фаолиятни такомиллаштириш мақсадида, авваломбор аҳоли ва тиббиёт муассасалари учун талаб юқори бўлган тиббий асбоб-ускуналар ва дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга эътибор қаратиш лозим бўлади. Шунингдек, турли касалликларни тарқалишини олдини олиш мақсадада тиббий ва биологик чиқиндиларни утилизация қилишнинг тизимли механизмини жорий этиш мақсадга мувофиқдир.
Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг ягона ва самарали усулидир. Шу сабабли коронавирус инфекцияси билан касалланиш хавфи юқори бўлган аҳоли қатламини коронавирус инфекциясига қарши албатта эмлаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқдир. Бунда аҳолининг якдиллиги ва бирдамлиги ушбу ёв билан курашиш ва хавф-хатарни самарали бартараф этиш имконини беради.
Моҳира ХОДЖАЕВА,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси депутати,
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси
❗️Қурбон ҳайитида – кетма-кет уч кун дам.
Президент фармонига биноан, ҳафтада 5 ва 6 кун ишловчилар учун дам олиш кунлари бир хил:
• 17 июль (шанба) – иш куни;
• 18 июль (якшанба) – дам олиш куни;
• 19 июль (душанба) – иш куни;
• 20 июль (сешанба) – дам олиш куни;
• 21 июль (чоршанба) – дам олиш куни;
• 22 июль (пайшанба) – дам олиш куни;
• 23 июль (жума) – иш куни;
• 24 июль (шанба) – иш куни;
• 25 июль (якшанба) – дам олиш куни.
@Islom_Nortashovich
#Мўйноққа мадад - #Mo'ynoqqa madad
🇺🇿Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Велосипед спорти Федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда шу йилнинг 2️⃣1️⃣ май — 5️⃣ июнь кунлари “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони ўтказилади. 🚴♂️🚴♂️🚴♂️
Экологик хайрия веломарафонни ўтказишдан кўзланган мақсад экологик ва иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, кенг жамоатчилик эътиборини экологик муаммолар ечимига қаратиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборат.
Сиз ҳам экологик веломарафонда фаол иштирок этинг, Оролбўйи аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилашга ўз ҳиссангизни қўшинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Web site | You Tube |Twitter
ЎЗБЕКИСТОН БМТ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА КЕНГАШИГА АЪЗОЛИГИДАН НИМА МАНФААТ КЎРАДИ?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йил 22 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида тарихий нутқ сўзланди. Ўзбекистон Президентининг мазкур нуфузли форумнинг биринчи кунида, унинг ялпи қисмида нутқ сўзлаши бутун халқимиз учун фахр ва ифтихор бахшида этди.Давлатимиз раҳбари ўз чиқишида мамлакатимизда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига батафсил маълумотларни тақдим этди.
ecopartyuzb/bxddp8Gt0">БАТАФСИЛ
@Islom_Nortashovich
КЕЛАЖАККА БОЛТАУРАЁТГАНЛАР
132 - Чироқчи сайлов округимдаги фуқаролар томонидан мобиль алоқамга туман марказида тадбиркорлик субъекти иштирокида ноқонуний дарахт кесилиши ҳолати бўйича муражаат қилинди. Воқеа жойига зудлик билан Қашқадарё вилояти партия ташкилоти "Ишонч телефони" вакиллари ва ваколатли давлат органи инспекторлари юборилди. Аниқланишича, Чироқчи тумани марказий бозори атрофида тадбиркорлик субъекти томонидан (тадбиркорлик субъекти рахбарининг илтимоси ҳамда чин кўнгилдан пушаймонлиги учун субъект номи ва раҳбарининг номи кўрсатилмаяпти) ноқонуний равишда диаметри 5 см бўлган бир дона арча дарахти кесилган. Хуқуқбузарга чин пушаймонлигини инобатга олинган ҳолда 1 225 000 жарима ва табиатга келтирилган зарар белгиланган. Энг асосийси, хуқуқбузар дарахт ва буталарни кесишга мораторий эълон қилинганлигидан хабари йўқлигини билдирган. Албатта, фуқаронинг қонунни, тартибни билмаслиги уни жавобгарликдан озод қилмайди... Бироқ, бу ерда танганинг иккинчи томони хам бор, мораторий бўйича жойларда етарли даражада тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаяптими...? Тан олиш керак, албатта йўқ! Ўзбекистон Экологик партияси мораторий ташабусскори сифатида бу хақда хар бир фуқаронинг хабардорлигини ошириш мақсадида жойларда тарғибот-ташвиқот ишларида хам масъул бўлади. Бунинг учун тарғиботнинг турли усулларидан, хусусан ОАВ чиқишлар, ижтимоий роликлар тайёрлаш, буклет ва стикерлар тарқатиш орқали амалга оширилади, кенг жамоатчилик орасида ижтимоий сўровномалар ўтказилади. Бир сўз билан айтганда, мораторийни умуммиллий харакатга айлантира олсак, у ўз самарасини беради. АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР! Атроф муҳит мухофазасини, хусусан жорий йил давлат дастуридан ўрин олган мазкур мораторийни амалга ошириш нафақат давлат органларининг вазифаси, балки жамиятнинг, хар бир фуқаронинг муқаддас бурчи бўлмоғи лозим. Зеро, бизни ва келажак авлодларимизни азиз неъмат - мусаффо осмон ва хаво билан таъминлаб турган хар қандай дов-дарахтни бирон бир кимса болта кўтариб кесишга ботина islom_xushvaqtov/OTRmhYs8T">олмасин!
Ислом ХУШВАҚТОВ, Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ижроия Қўмитаси раиси ўринбосари
Президент: Тарихи, дини, урф-одат ва анъаналари яқин бўлган биродар халқларимиз азал-азалдан савдо-сотиқ алоқалари ва маданий ришталар билан чамбарчас боғланган.
—
Президент: Наши братские народы, которые объединяют общие история и религия, схожие обычаи и традиции, издревле были тесно связаны торговыми и культурными отношениями.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мораторий институти мақбул даражада ишлаяптими?
2021 йилнинг ўтган даврида ОАВда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар кесилишига доир 50 га яқин материаллар эълон қилинган.
https://yuz.uz/news/moratoriy-instituti-maqbul-darajada-ishlayaptimi
@Islom_Nortashovich
"ЯШИЛ" ТАДБИРКОРЛИК ИМКОНИЯТЛАРИ МАМЛАКАТИ
Куни кеча давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти мамлакатимизда тадбиркорликнинг ривожланишида яна бир муҳим қадам бўлди десак, муболаға бўлмайди. Мазкур очиқ мулоқотда ютуқлар билан бир қаторда соҳа ривожига тўсиқ бўлаётган муаммолар ҳам кўрсатиб ўтилди, муаммолар ечимлари ҳам белгилаб берилди. Айтиш жоизки, мамлакатимизда "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш асосида тадбиркорликни кенг ривожлантириш имкониятлари мавжуд бўлиб, бу ўз навбатида кўплаб "яшил" иш ўринларини яратиш имкониятларини беради. Халқаро Меҳнат Ташкилоти ҳисоботига кўра, барқарор ишлаш амалиёти қабул қилинган ва жорий қилинган тақдирда, 2030 йилга келиб бутун дунё бўйлаб 24 миллион янги "яшил" иш ўринлари яратилади.
Батафсил
@Islom_Nortashovich
Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилмоқда
Президент Фармонига асосан шу йилнинг 1 сентябридан эътиборан:
✅ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилди;
✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;
✅ базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;
✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;
✅ ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;
✅ болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;
✅ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;
✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;
✅ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм этиб белгиланди.
Марказий Осиёда иқлим сиёсати: ҳамкорликнинг мулоқот майдони
👉 БАТАФСИЛ
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Обсуждены вопросы климатического сотрудничества в Центральной Азии
27 июля в городе Душанбе состоялась 4-я встреча представителей министерств иностранных дел и парламентариев стран Центральной Азии, сообщает корреспондент ИА «Дунё».
В работе 4-й встречи приняла участие делегация Узбекистана в составе представителей Законодательной палаты Олий Мажлиса и МИД.
В ходе мероприятия обсуждены вопросы адаптации к последствиям изменения климата и усиления межсекторального управления этим явлением, а также формирования законодательной основы сотрудничества по данному направлению.
Участники проинформированы о предпринимаемых Узбекистаном мерах по обеспечению устойчивости всех секторов экономики на фоне глобального изменения климата.
Международными партнёрами высоко оценена инициатива Президента Узбекистан по изменению климата и стимулированию “зелёного” развития, выдвинутая на международной конференции "Центральная и Южная Азия региональная взаимосвязанность: вызовы и возможности” 15-16 июля в г.Ташкенте.
📌Иқлим сиёсати парламентлараро мулоқот майдонида
Жорий йилнинг 26-27 июль кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида иқлим ўзгаришлари масалалари бўйича тўртинчи Марказий Осиё конференцияси (МОИЎК-2021) бўлиб ўтади.
Уни ўтказишдан кўзда тутилган асосий мақсад минтақавий мулоқотни қўллаб-қувватлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш борасидаги билим ва маълумотларни тарқатиш, тажриба алмашиш, барча манфаатдор томонлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳаракатлар имкониятини аниқлашдан иборат.
⏩Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Web site | You Tube |Twitter
#Live
— Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги тарихий алоқаларни тиклаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга қаратилган Тошкент конференцияси ҳам Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги янги стратегик қарашларини ўзида акс эттирди, – деди Спикер Н.Исмоилов. – Қолаверса, кўп жиҳатдан ноёб бўлган ушбу форум яқин юз йилдан кўпроқ вақт давомида кузатилмаган янги ва долзарб, айни пайтда тарихий ва минтақалар давлатлари учун жуда фойдали ташаббус бўлди. Мураккаб пандемия шароитига қарамасдан, Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари раҳбарлари билан бир қаторда жами 44 та давлат ва 30 га яқин халқаро ташкилот делегациялари, нуфузли хорижий илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этган ушбу тадбир глобал миқёсда муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live
❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда депутатлар дастлаб Тошкент шаҳрида ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция якунларини кенг муҳокама қилишмоқда.
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
❗️Эртага - шанба, барча учун иш куни!
Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармонига биноан,
эртага - 17 июль, шанба куни Ўзбекистондаги барча ходимлар учун иш куни. Бунда иш ҳафтасининг давомийлиги аҳамиятга эга эмас.
@Islom_Nortashovich
Аниқроқ айтганда ҳафтасига 5 кунлик иш режимида ишлайдиганлар ҳам эртага ишга чиқиши керак.
Бунинг эвазига улар 21 июль, чоршанба куни дам олишади.
❗️19 июль душанба ҳам, барча учун иш куни!
Лекин бошқа кунлардан фарқи, ишдан бир соат аввал кетишлари мумкин!
Аслида, ҳаётда бирорта мақсад билан яшашнинг ўзи - Бахт. Мақсадсиз яшаш шундай кўргиликки, у ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Кишида мақсад бўлса, унга эришиш йўлида курашиш, машаққат чекиш, таъна дашномлар эшитиб, кулиб-ёниб юриш ҳам бахт.
-Эркин Воҳидов
@Islom_Nortashovich
Факт 24 | «Қуш бозори»да экорейд
#7july #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
⚡️Тезкор хабар
ССВ: 1-апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади
Маълумки, юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган даврда қатор йўналишларда карантин чекловлари юмшатилган эди. Бироқ айни пайтга келиб, касалликка чалинганлар сонининг ошиши ҳисобига аҳоли гавжум бўладиган тадбирларни бироз чеклашни шароит тақозо қилмоқда.
Қатор соҳа мутахассислари ва етакчи олимларнинг таклифларини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортганлиги муносабати билан мамлакатимизда кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифларни маъқуллади:
Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
🔺тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик назоратни кучайтириш ва ташриф буюрувчилар сонини 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш;
🔺театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:
📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш;
📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик;
📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш;
📌томоша дастурларига ташриф буюрувчиларнинг тана харорати назоратини ўрнатиш ҳамда тана харорати кўтарилган шахсларни дастурга кўймаслик;
📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда савдо шохобчалари фаолиятини тўхтатиш (ниқоб ва антисептик воситалар савдоси бундан мустасно);
📌томоша дастурлари бўйича тарқатилаётган (сотилаётган) чипталарга “Факат соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг” ёзувини ёзиш орқали аҳолини огоҳликга чақириш ва бошқа томошабинларга касаллик юқиб колишининг олдини олиш чораларини кўриш;
📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг кириш қисмида томошабинларнинг бинога тартибли киришларини таъминлаш мақсадида махсус ленталар ёрдамида бир қаторли кириш ва чиқиш йўлакларини ўрнатиш тартиби белгиланди.
Томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулият ташкилотчилар зиммасига юклатилади.
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан айрим хорижий мамлакатларда бугунги кунда кузатилаётган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларни қайтарилмаслиги ҳамда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг фаолиятини тизимли ташкил этиш учун шахсий масъулиятни оширишни сўраб қолади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
@Islom_Nortashovich
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Наманган шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлатимиз раҳбари 2020 йил сентябрь ойидан буён Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Шавкат Абдуразоқов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Депутатлар номзодни Наманган вилоятининг ҳокими этиб тасдиқлади.
—
В Намангане с участием Президента Шавката Мирзиёева проходит внеочередная сессия областного кенгаша народных депутатов.
На сессии рассмотрен организационный вопрос. Глава государства рекомендовал на должность хокима области Шавката Абдуразакова, исполняющего обязанности главы региона с сентября 2020 года.
Депутаты утвердили кандидатуру в должности хокима Наманганской области.
#Mirziyoyev #safar #Namangan #sessiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси устувор вазифаларни белгилаб олди
Дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилишини аниқлаган ёки олдини олган фуқароларни рағбатлантириш тизимини жорий этилиши, шунингдек Давлат дастурининг 123-бандига мувофиқ, ҳокимликлар қошидаги Ободонлаштириш бошқармалари таркибида дарахт ва буталарни ҳимоя қилиш бўлимларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқилиши яшил ҳудудларнинг кенгайишида муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил:👉http://parliament.gov.uz/uz/events/fractions/33612/
Facebook | Telegram | YouTube |Instagram