islom_nortashovich | Неотсортированное

Telegram-канал islom_nortashovich - Xushvaqtov Islom Nortashovich

2858

132-Chiroqchi saylov okrugidan Oʼzbekiston Respublikasi Oliy Majlis Qonunchilik palatasiga saylangan deputat Biz kelajak uchun javobgarmiz • www.facebook.com/islomgreen • www.ecouz.uz • instagram.com/ecopartyuzb • twitter.com/ecoparty_uzb

Подписаться на канал

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Мazkur qonun bilan amalda atrof-muhitga ta’siri bo‘yicha 4 ta toifa bo‘lgan obyektlarning 3 ta toifaga qisqartirilishi minglab kichik tadbirkorlik subyektlari faoliyatidagi byurokratik to‘siqlarga barham beradi. Bu orqali tadbirkorlarning ortiqcha vaqt va moliyaviy xarajatlari qisqartirilishiga erishiladi.


👉 BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

🌐🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇿 Программа Всемирного банка «Устойчивые ландшафты Центральной Азии» (RESILAND CA+) с бюджетом 256 миллионов долларов поддерживает проекты в Казахстане, Кыргызстане, Таджикистане и Узбекистане, а также предоставляет консультационные услуги Туркменистану. Основная цель программы — восстановление деградированных ландшафтов через укрепление устойчивости экосистем, инфраструктуры и местных сообществ к последствиям деградации земель. подробне

Пресс-служба экологического движения Узбекистана

| web saytinstagram | telegram | facebook |youtube | o'zbekcha | ўзбекча | ruscha | ingliz tili |

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Мамлакатнинг 30 та энг йирик шаҳарлари бўйича ҳаво сифати маълумотлари энди онлайн режимида мавжуд

Uzum миллий рақамли экотизими "Ҳаводек зарур" лойиҳасининг биринчи босқичини якунлади: IQAir ҳаво сифати мониторингини ўлчаш ускуналари мамлакатнинг 30 та йирик шаҳарларидаги Uzum Market топшириш пунктларида ўрнатилди.

👉 https://kun.uz/kr/21488739

Реклама

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Studiya 24 | O`zbekistonning yashil vektori: Xalqaro ekologik standartlar va me'yorlarga muvofiqlikni ta'minlashdagi ustuvor vazifalar

🔹 Islom Xushvaqtov, Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati

👉 KANALGA ULANISH

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан давлат мукофотларини топширади ҳамда соҳа вакиллари билан таълимда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан мулоқот ўтказади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари янгидан ташкил этилган Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида яратилган шароитлар билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев вручит государственные награды в связи с Днем учителей и наставников, а также проведет диалог с представителями сферы о проводимой работе и дальнейших приоритетных задачах в образовании.

Глава государства также ознакомится с созданными условиями в новом Национальном институте педагогического мастерства имени Абдуллы Авлони.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Президент ҳаво сифатини яхшилаш бўйича қарор имзолади

🏭 2030 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги ИЭСлар ва иссиқлик марказларида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.

♨️ Пойтахт атрофида жойлашган, кўмирда ишлайдиган иссиқхоналарга филтрлар ўрнатилади.

💨 2028 йилгача кучли чанг бўронларини ҳозиргига нисбатан 50 фоизга камайтириш вазифасини қўйилди.

⛽️ “Евро–4” стандартидан паст ёқилғиларни босқичма-босқич чеклашни бошлаш 2028 йилга қолдирилди.

ℹ️ 2025 йилдан Тошкентнинг 12 та туманида кичик мониторинг станциялари ўрнатилади. Кўчаларда ҳаво сифатини кўрсатиб турувчи монитор ва таблолар 2026 йилдан ишга туширилади.

🌳 2025–2030 йилларда пойтахт ва унинг атрофида жами 441 гектарлик “яшил белбоғ” ва “яшил боғлар” ташкил қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/97851202

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

​​Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз олдида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.

Агентликка фуқароларимизнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Тайинлов

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.

/channel/qarshiliklar

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди.

Бунгача у Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтиши маълум қилинди.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Нью-Йорк саммитида БМТни ислоҳ қилиш режаси қабул қилинди

2024 йил 22 сентябрь куни Нью-Йоркда жойлашган БМТ қароргоҳида муҳим масалалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва глобал бошқарувдаги бўшлиқларни бартараф этиш, жумладан, Барқарор ривожланиш мақсадлари ва БМТ Низомини янгилашга қаратилган “Келажак саммити” бошланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638344

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Ўсимликларни ҳимоя қилишда биологик кураш тадбирлари кенгайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўсимликларни ҳимоя қилишда биологик кураш тадбирларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638250

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Шавкат Мирзиёев: Энг катта мактаб, энг катта тарбия – тарихнинг ўзи

31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Шу муносабат билан Шаҳидлар хотираси хиёбонига давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар йиғилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/630880

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Термиз шаҳрида “Термиз халқаро савдо маркази”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда бош вазир Абдулла Арипов, Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Озарбайжон бош вазирининг ўринбосари Шахин Мустафаев, Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазирининг ўринбосари Назарбек Малаев, Қозоғистон савдо ва интеграция вазирининг ўринбосари Қайрат Торебаев ва бошқалар иштирок этди.

Мазкур Марказ минтақамизда савдо алоқаларини кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда муҳим платформага айланишига ишонч билдирилди.

Шунингдек, Марказда Афғонистон фуқароларига савдо-сотиқ қилишлари, таълим, тиббиёт ҳамда бошқа ижтимоий хизматлардан фойдаланишлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

В Париже стартовали Паралимпийские Игры 2024

Сборную Узбекистана представят 65 параспортсменов, которые получили 113 лицензий в 9 видах спорта. Игры пройдут до 8 сентября.

📣 Будьте в курсе актуальных
новостей вместе с
@RuporUz

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центральноазиатский университет изучения окружающей среды и изменения климата – Green University.

#Mirziyoyev #tanishuv #oliytalim #universitet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

0️⃣0️⃣0️⃣
⚡️Бугун Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармасида давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратишга қаратилган ягона электрон платформани ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари, Жамоат фонди раҳбарияти, фуқаролик жамияти институтлари фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.


Батафсил: ngo.gov.uz


#yagonaelektronplatforma


🌐Telegram 🌐Instagram 🌐Facebook 🌐Oliymajlisjamoatfondi">Youtube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

🖋Янги Қонун ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазасини кучайтиришга қаратилган.

📌Афусуски, ҳозирги кунда ҳаётимизда тақиқланган ноқонуний усулларни қўллаган ҳолда, жумладан, электр токи билан балиқ овлаш ҳолатлари ҳали-ҳануз учраб турибди. Бунинг оқибатида эса кўп миқдордаги балиқ заҳиралари қирилиб кетиши содир бўлмоқда.

📌Энг ачинарлиси, бундай қилмишлар учун амалдаги жазо чоралари анча енгиллиги сабабли уларни буткул тўхтатишнинг иложи бўлмаяпти.

🔗 Давомини ўқиш

👉 ҚОДИР ЖЎРАЕВ

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Ilgari surilgan muhim tashabbuslar parlamentlararo hamkorlikni yanada rivojlantiradi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Spikeri N. Ismoilov boshchiligidagi parlament delegatsiyasi Turkmaniston Respublikasi poytaxti Ashxobod shahrida Markaziy Osiyo davlatlari va Koreya Respublikasi parlamentlari rahbarlarining “Tinchlik, farovonlik va o‘zaro ishonch yo‘lida hamkorlik” mavzusidagi ikkinchi yig‘ilishida qatnashdi.

Tadbir ishtirokchilari parlament diplomatiyasi hamkor davlatlar o‘rtasidagi aloqalarning muhim va samarali vositalaridan biri ekanligi sababli, Markaziy Osiyo mintaqasi davlatlari va Koreya o‘rtasida parlamentlararo aloqalarni yanada rivojlantirishda davlat rahbarlari tomonidan belgilangan vazifalarni hayotga tatbiq etishda parlament vakolatlaridan samarali foydalanish, qonunchilik va parlament faoliyati borasida o‘zaro tajriba almashish masalalarini muhokama qildilar.

👉 BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

СИЗ ДОИМО ЭЪЗОЗДАСИЗ АЗИЗ УСТОЗЛАР!

Ҳаёт сўқмоқларидан одимлаб боришимизда устозлик қилган ва бу вазифани айни пайтда ҳам шараф билан бажариб келаётган инсонларни касб байрамлари билан бутун Чироқчи халқи ва ўзим номимдан самимий табриклайман.

Албатта, ҳар биримиз исталган соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Аввалига мактабгача таълим муассасаси, кейин мактаб, навбати билан олий ўқув юртида устозлардан сабоқ оламиз. Ота-оналаримиз эса бу борада бизнинг бир умрлик йўлдошимиз. Уларнинг ўгитлари эса алоҳида мавзу. Фарзандлар таълим-тарбияси, ёш авлодни баркамол инсонлар этиб камолга етказишга алоҳида эътибор қаратиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Халқимизнинг устоз отангдек улуғ, деган пурҳикмат нақлида ҳам ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром намоён. Бу байрам, аввало, ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат-эҳтиромининг яққол намунасидир.  

Юртимизда 1 октябр - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Шу муносабат билан яна бир бор минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини сочаётган, ўз ўқувчиларига ҳаёт мактабини берадиган мўътабар зот - ўқитувчи ва мураббийларимизнинг касб байрами муборак бўлсин!

Ҳурмат билан Чироқчи тумани ҳокими
Файзулла Юсупов.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Чироқчида “ИНСОН КАПИТАЛИ ВА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ” илмий мактаби очилди

Мамлакатимизда сўнгги йилларда ахборот технологияларини ривожлантириш, соҳа ва тармоқлар фаолиятига рақамли технологияларни жорий этиш, «ақлли дастурлар»нинг қўлланиш соҳасини кенгайтириш бўйича давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва ижро этилмоқда.

Чироқчи туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳузурида Тошкент шаҳридаги Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, профессор Қаландар Абдураҳмонов номидаги "Инсон капитали ва сунъий интеллект" илмий мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Қаландар Абдураҳмоновнинг синфдошлари ва шогирдлари, туман сектор раҳбарлари, профессор, академиклар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. 

Очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими академик Қ.Абдураҳмоновнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ва илмий асарларининг бугун дунё ҳамжамиятида тутган ўрни, аҳамияти ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари илмий мактаб фаолияти ва у ерда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар билан яқиндан танишишди.

"Мактаб - олий таълим - академия" интеграцияси асосида ташкил этилган илмий мактаб музейида академик Қ.Абдураҳмоновнинг ҳаёт йўлини акс эттирувчи фотоусуратлар, академик ёшлиги билан боғланган тарихий буюмлар, қўлёзмалар, илмий асарлар жамланган.

Шунингдек, мактабда ўқувчиларни IT соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида сўнги русумдаги замонавий компьютер жамланмалари билан таъминланган.

/channel/qarshiliklar

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#Saylov2024

Сайлов комиссиялари тизими қандай тузилган? (+видео)

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 11-моддасига мувофиқ сайлов комиссиялари тизимига қуйидагилар киради:

- Марказий сайлов комиссияси;

- Ҳудудий сайлов комиссиялари;

- Туман ва шаҳар сайлов комиссиялари;

- халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари;

- участка сайлов комиссиялари.

📹 https://youtu.be/0inFzW3HzaA

Батафсил: https://uza.uz/posts/638625

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

❗️ Энди ёввойи ҳайвонларни уй шароитида, цирк ва шапитоларда сақлаш ҳамда томошаларда фойдаланиш тақиқланади.

Жисмоний шахслар ихтиёридаги ҳамда циркларда сақланувчи бундай жонзотлар ҳайвонот боғларидаги реабилитация марказларига, океанариумлар, питомник ва илмий-тадқиқот муассасаларига топширилиши белгиланмоқда.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

⚡️Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

/channel/qarshiliklar

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Ўзбекистонда йилига 150 триллион сўмлик қурилишлар бўлаяпти

Бу маблағларнинг учдан бирини қурилиш материаллари ташкил этади.

Харажатларнинг қолган қисми электротехника, машинасозлик, тўқимачилик, кимё, металлни қайта ишлаш саноатлари, қурилиш техникалари, қуриш-пардозлаш, лойиҳалаш ва дизайнер хизматларига тўғри келади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/638472

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#Тезкор

⚡️Ўзбекистонда экологлар учун ҳам янги унвон таъсис этилади

Фаол ва жонкуяр инсонларни рағбатлантириш мақсадида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонини таъсис этиш таклифи билдирилди.

👉 @Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Atrof-muhitni muhofaza qilish va ekologik barqarorlikni ta’minlash — pirovard maqsad

Yurtimizning go‘zal tabiati, musaffo havosi, ziloldek tiniq va shifobaxsh suvlari har qanday kishini o‘ziga maftun etadi. Mana shunday betakror go‘zallikni asrab-avaylash, kelajak avlodga bus-butunligicha yetkazish har birimizning burchimizdir. Aks holda, iqlim o‘zgarishlari tufayli kuchayib boradigan turli salbiy ekologik muammolar sabab yo‘qotadiganlarimiz yanada ko‘p va ayanchli bo‘ladi.


👉 BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

🇺🇿 "O‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalariga hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga bo‘lgan huquqlarni e’tirof etish to‘g‘risida"gi 937-sonli Qonunda nazarda tutilgan tartib-taomillari hamda mazmun mohiyati infografika ko'rinishida.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами арафасида туманнинг Мустақиллик маҳалласи ҳудудида жойлашган Кичик саноат зонасида тадбиркор Хусниддин Нурматов лойиҳа қиймати қарийб 5 млрд сўм бўлган бетон ва темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини йўлга қўйди.

Лойиҳа доирасида 35 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар бандлиги таъминланди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Давлатимиз раҳбари марҳум академик оиласига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, физика-математика фанлари доктори, академик, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Беҳзод Йўлдошев кеча, 28 август куни вафот этган эди.

Батафсил:
https://uza.uz/posts/630243

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…
Подписаться на канал