islom_nortashovich | Неотсортированное

Telegram-канал islom_nortashovich - Xushvaqtov Islom Nortashovich

2858

132-Chiroqchi saylov okrugidan Oʼzbekiston Respublikasi Oliy Majlis Qonunchilik palatasiga saylangan deputat Biz kelajak uchun javobgarmiz • www.facebook.com/islomgreen • www.ecouz.uz • instagram.com/ecopartyuzb • twitter.com/ecoparty_uzb

Подписаться на канал

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Биринчи ярим йилликда жами капитал қуйилмалар 229 триллион сўмни ташкил қилганини таъкидланди. Шундан 15,5 миллиард доллари хорижий инвестиция.

Йил бошидан 3,5 миллиард долларлик 3 мингта лойиҳа ишга тушиб, 76 мингта юқори даромадли доимий иш ўрни яратилди.

Тадбиркорлик учун 82 триллион сўм кредит ва 15,5 триллион сўм субсидия берилиб, 600 минг аҳоли бизнесга жалб қилинди. Берилган енгиллик ва имтиёзлар ҳисобига тадбиркорлар ихтиёрида 56,3 триллион сўм маблағ қолди.

Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари бошлангани, иқтисодий комплекс маҳаллага туширилгани ҳисобига 4 мингдан ортиқ маҳалла саноат ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашди, 1 миллион 600 минг аҳоли расмий банд бўлди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Расман: Таиланд Ўзбекистон фуқароларига 15 июлдан визасиз тартибни жорий қилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар қилмоқда.

Энди фуқаролар ушбу давлатга 60 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга. Бунгача Ўзбекистон фуқаролари аэропортга келганларида 60 доллар эвазига 15 кунлик туристик виза олишлари мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, аввал Таиланд ҳукумати мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпайтириб, ушбу давлатлар қаторига Ўзбекистонни ҳам қўшгани ҳақида ОАВ хабар қилганди. Лекин Ўзбекистон ТИВ бу бўйича Таиланд томони ҳозирча расман ҳеч қандай маълумот эълон қилгани йўқлигини маълум қилганди.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Чироқчида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар юзасидан учрашув ўтказилди

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов раҳбарлигида тумандани "Амир Темур" оромгоҳида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда пахта майдонларида агротехник тадбирларни самарали ташкил этиш, сув тежамкорлиги, дала маданияти, такрорий экин, ғалла йиғим-терим мавсуми ҳамда бошқа қатор масалалар бўйича белгилаб берилган вазифалар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Айни кунларда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган амалий ишлар билан бир қаторда соҳа мутахасисларининг эътиборидан четда қолаётган вазифалар вақтида бажарилмаса бой берилаётган имкониятлар ҳам мавжуд эканлиги танқид остига олинди.

Вилоят раҳбари томонидан мазкур масалаларда барча кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ва муаммолар туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари, тегишли масъуллар, фермерлар ва соҳа мутахассислари ҳамда фаоллар иштирокида муҳокама қилинди.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда

Чироқчида ғалладан бўшаган 3450 гектар ер майдонларида ички бозорда талаб юқори бўлган ҳамда экспортбоп такрорий экин турлари экилиб, агротехник тадбирлар олиб борилмоқда.

📍Соҳибкор ҳудуди

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Чироқчида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилнинг ўтган 6 ойлик фаолияти муҳокама қилинди.

Йиғилишда туман ҳокими Ф.Юсупов, туман прокурори Ж.Турсунов, туман ИИБ бошлиғи Ш.Искандаров, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Д.Эшимов, ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиқлари, маҳалла раислари ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Танқидий-таҳлилий рухда бўлиб ўтган йиғилишда камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан чора кўрилиши ва 2024 йил якунидаги вазифалар белгилаб олинди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Солиқ органи коррупциядан ҳоли тизимга айланади

Чироқчи тумани Солиқ инспекциясида “Солиқ органи коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш устувор вазифамиз” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.

Тадбир аввалида Солиқ инспекцияси бошлиғи Ғанишер Караманов 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва келгусида тизимини коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш бўйича амалга ошириш лозим бўлган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Тадбирда Бош прокурутура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими бошлиғи Қувонч Чориев туман солиқ инспекциясида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва бу билан коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз курашиш лозимлиги, Давлатимиз раҳбарияти томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларга ходимлар ўзининг Ватанга садоқати ҳамда ҳалол ва пок меҳнати билан жавоб қайтариши лозимлигини таъкидлади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Қўқон аэропортига илк бор йирик ҳаво кемаси қўнди

Жорий йил март ойида Қўқон аэропорти ҳам янгидан очилган эди. Бугун Ўзбекистон Президентининг самолёти илк бор бу ерга қўнди.

Мазкур аэропорт 1977 йилда қурилган бўлиб, яқин йўналишларга парвозлар амалга оширилган. Кейинчалик фақат ҳарбий ҳаво кучлари томонидан фойдаланилган. Модернизация натижасида ушбу аэропорт орқали яна фуқаро авиацияси парвозлари йўлга қўйилди.

Аэропортда 100 нафар йўловчига мўлжалланган янги терминал қурилган, учиш-қўниш йўлаги қопламаси таъмирланган. Замонавий аэронавигация ускуналари ўрнатилган. Бу ишлар натижасида аэропорт А 320-200 ва ATR 72-600 русумли самолётларни қабул қилиш имкониятига эга бўлди.

Президент энди бу аэропорт халқимизга манфаат келтириши кераклигини таъкидлади. Бунинг учун нарх ва хизматларни одамларга қулай қилиб, парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ички туризм имкониятларидан фойдаланиш яхши самара бериши, халқаро рейсларни ҳам йўлга қўйиш мумкинлиги қайд этилди.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Prezident Shavkat Mirziyoyev bugun Farg‘ona viloyatiga tashrif buyuradi.

Tashrif davomida hudud sanoati va infratuzilmasining rivojlanishi, mahallalarda olib borilayotgan bunyodkorlik ishlari bilan tanishish, yangi yirik loyihalarga start berish ko‘zda tutilgan.

Shuningdek, viloyatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning ustuvor vazifalari yuzasidan yig‘ilish o‘tkazilishi rejalashtirilgan.  

—————

Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетит Ферганскую область.

В ходе поездки предусматривается ознакомление с ходом развития промышленности и инфраструктуры региона, проводимой созидательной работой в махаллях, а также запуск новых крупных проектов.

Запланировано также проведение совещания по приоритетным задачам социально-экономического развития области.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Нью-Йорк мэри тантанали равишда ахлат баклари тақдимотини ўтказибди.

Шаҳар «ҳокими» тез орада бундай баклар ҳар бир уй олдида пайдо бўлиши ва одамлар ахлатни кўчага ташлаб, каламушларни кўпайтиришига ҳожат қолмаслигини айтди.

Ҳа, шу пайтгача Нью-Йоркда ахлат контейнерлари кенг тарқалмаган ва бошқа шаҳарлардан фарқли равишда ахлат солинган пакетлар шунчаки тротуарларга ташланган эди.

Жамоатчилик бу воқеага Нью-Йоркдаги ўзига хос «чиқинди революцияси» деб ном берди.

Хурсанд қиладиган томони шуки, ахлат қутилари борасида Тошкент Нью-Йоркдан 20-30 йилга илгарилаб кетган экан😇

@safarblog

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

O‘zbekiston chiqindi gazlarni kamaytirgani uchun Jahon bankidan to‘lov qabul qilgan dunyodagi birinchi davlat bo‘ldi

iCRAFT loyihasi doirasida 500 ming tonnalik issiqona gazlari emissiyasi muvaffaqiyatli kamaytirilgani natijasida Jahon bankining Transformasion uglerod aktivlari jamg‘armasi (TCAF) O‘zbekistonga 7,5 million dollar miqdorida grant ajratdi.

Bu bilan O‘zbekiston Energetika sektorida emissiyalarni kamaytirish bo‘yicha hukumat siyosatini qo‘llab-quvvatlash dasturi doirasida erishgan natijalari evaziga Jahon bankidan to‘lov qabul qilgan dunyodagi birinchi davlat bo‘ldi.

Yuqorida keltirilgan to‘lov O‘zbekiston hukumati va Jahon banki o‘rtasida iCRAFT loyihasi doirasida tuzilgan Qisqartirilgan emissiyalarni sotib olish shartnomasi bo‘yicha kutilayotgan bir nechta transhlarning birinchisidir.

Facebook | 🌐Instagram |🌐 Web site | 📹You Tube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Автомобилларга экостикерлар бериш 2025 йилда бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ишлаб чиқаришлардаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

биноларнинг томлари ва фасадларига қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш учун давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун лойиҳа ҳужжатларини тақдим этиш талабини бекор қилиш;

➖ атроф-муҳитга ва унга туташ ҳудудларга таъсир кўрсатадиган саноат корхоналарида "яшил белбоғлар" яратиш ва этиштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

“Экологик транспорт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш муддатларини ўзгартириш. У 2025 йил 1 мартда бошланади (2024 йил 1 июндан бошлаб эди). Худди шу кундан бошлаб транспорт воситаларининг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлик даражасини аниқлаш ва экологик стикерлар бериш бошланади.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Qishloq xo‘jaligi kooperativi xalqaro umume’tirof etilgan tamoyillarga asoslanadi

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zbekiston Ekologik partiyasi fraksiyasining navbatdagi yig‘ilishida kun tartibiga kiritilgan bir qator masalalar muhokama etildi. Xususan, “Qishloq xo‘jaligi kooperativi to‘g‘risida”gi qonun loyihasi birinchi o‘qishda ko‘rib chiqildi.


👉 BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди.

Президент ўз нутқида ушбу учрашув туркий дунёнинг маданият пойтахтларидан бири бўлган Шуша шаҳрида ўтказилаётганида чуқур маъно мужассамлигини таъкидлаб, президент Илҳом Алиев раҳбарлигида Қорабоғда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини юксак баҳолади.

Ташкилот доирасида Темир йўл маъмуриятлари кенгашини тузиш ва унинг дирекциясини Тошкент шаҳрида жойлаштириш ташаббуси илгари сурилди.

Президент иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш учун Туркий экология кенгашини тузиш ва унинг бош қароргоҳини экологик офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд – Оролбўйидаги йирик шаҳар Нукусда жойлаштириш таклиф қилинди.

Саммит якунида Қорабоғ декларацияси ҳамда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор келишувлар қабул қилинди.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

❗️ Шавкат Мирзиёев Остонада "ШҲТ плюс" форматининг учрашувида иштирок этди.

Президентга кўра, юзага келган воқелик Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолияти самарасини оширишда янги стратегик ёндашувларни талаб этмоқда.

- Ташкилотимизнинг улкан салоҳияти ҳамда жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги ортиб бораётган ролига мос келадиган янги мақсад ва вазифаларни ишлаб чиқиш вақти келди, - деди Ш.Мирзиёев.

Президент ШҲТ таъсис этилган даврдан буён замонавий таҳдидларнинг табиати ва миқёси сезиларли даражада ўзгаргани сабабли хавфсизликни таъминлаш масалаларида унинг фаолиятининг концептуал асосларига янги нигоҳ билан қарашни таклиф қилди.

Батафсил

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на встрече в формате «ШОС плюс»

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the “SCO Plus” meeting

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Таҳлиллар кўрсатишича, 2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди, саноат – 7,8 фоизга, қурилиш – 10,1 фоизга, хизматлар – 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 3,8 фоизга ўсди.

Бюджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоизга ўсди.

Умуман, йил бошидан буён республикада яратилган қўшилган қиймат 567,4 триллион сўмга етди. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 94 триллион сўмга кўп.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Олий таълим сифатини ошириш масалалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, олий таълим тизимида сифатни ошириш ва халқаро ўқув дастурларини татбиқ этишга оид ҳисобот билан танишди.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/103894

Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/103894

Telegram | Facebook | YUZ">YouTube | Instagram

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Муротжон Азимов Чироқчидаги ўрганишлари давомида "маҳалла еттилиги" фаолиятини ҳам эътибордан четда қолдирмади

Хабар берганимиздек, кечаа вилоят ҳокими Муротжон Азимов Чироқчи туманида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўрганишлар олиб борди. Вилоят раҳбарининг кейинги манзили "Янгиқишлоқ" маҳалласи еттилиги фаолияти ва ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари бўлди.

Вилоят раҳбари туман ҳокими Файзулла Юсупов ҳамрохлигида янгидан бунёд этилган "Янгиқишлоқ" маҳалласининг маъмурий биноси ва қишлоқ врачлик пункти фаолияти билан яқиндан танишиб, ободонлаштириш ишларини аввало, маҳалладан бошлаш кераклиги хусусида масъулларга тегишли кўрсатмалар берди. Масъуллар билан суҳбатлашиб, халқни рози қилиш йўлида амалга ошираётган ишлари билан танишди.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Маълумки, туманимизда лалмикор экин майдонлар 20 минг гектардан ортиқни ташкил этади. Лалми майдонлар деҳқончилиги янги техника ва технологияларни, қурғоқчиликка чидамли экинлар навларини жорий қилиш орқали янада ривожлантириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир.

Полиз экинлари қурғоқчиликка чидамлилиги билан оддий экинлардан ажралиб туради. Шу сабабли уларни иссиқ иқлимли тоғолди ҳудудларида суғормасдан етиштириш мумкин.

Чироқчида лалми шароитда кўпроқ тарвуз, нўхат, масҳар ва зиғир каби экин турлари экилади. Туман ҳокими Файзулла Юсупов тоғолди Араббанди маҳалласининг лалми ер майдонларида омилкор деҳқонлар томонидан етиштирилаётган тарвуз ва масҳар экинлари майдонларини кўздан кечирди.

Маълумот ўрнида жорий йилда 1000 гектар тарвуз, 250 гектар нўхат ва 3000 гектар лалми ер майдонларга масҳар уруғлари сочилган бўлса, август-сентябрь ойларида ҳосил йиғиштириб олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

МУАММО ВА ЕЧИМ

Одамлар дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов туман марказидан олис Араббанди маҳалласида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Аҳоли томонидан такрор ва такрор қилинган икки мурожаат ўз эчимини топмоқда.

📹Батафсил видеода

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Ҳоким ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди

Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов Араббанди маҳалласида ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси ҳамда мутасадди раҳбарлар  иштирокида ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди.

Учрашувда ёшлар мурожаатлари ва таклифларини билдиришди. Бандликни таъминлаш, тадбиркорлик учун кредит ажратиш ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан ёшлар мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат тингланиб, уларни ечими бўйича тегишли мутахассисларга топшириқ ва вазифалар берилди.

Учрашув давомида иш билан банд бўлмаган ёшлар "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси орқали ўз иш ўрнига эга бўлишган бўлса, якунда эса улар учун концерт дастури ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

#Кибер_маданиятни_юксалтириш_ойлиги

Текин пишлоқ қопқонда бўлади.


Чироқчида "Кибер маданиятни юксалтириш" ойлиги доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилоятида 1 июлдан - 31 июлга қадар “Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги – Cyber month Қашқадарё” комплекс тарғибот тадбири олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, Чироқчи тумани ИИБ ходимлари томонидан корхона-ташкилотлар ва аҳоли гавжум жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилиб, тарқатма материаллар, буклетлар тарқатилмоқда.

Маданият марказида ўтказилган тарғибот тадбирида туман ИИБ бошлиғи подполковник Шуҳрат Искандаров йиғилганларни огоҳликка чақирди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Шавкат Мирзиёев бугун Фарғона вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией дополнительных мер по совершенствованию системы социальной защиты.

#Mirziyoyev #taqdimot #ijtimoiyhimoya #ijtimoiyxizmat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Борий Алиханов
таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

ТАБРИКЛАЙМИЗ,ПОЗДРАВЛЯЕМ, CONGRATULATIONS, TEBRIKLER!

БАТАФСИЛ
https://www.facebook.com/share/p/1m6Fx2FmNPWkdqs7/?mibextid=oFDknk
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

O‘zbekiston — Xitoy: parlamentlararo hamkorlik yanada rivojlanadi

O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi Spikeri Nuriddin Ismoilovning Xitoy Xalq Respublikasi Butunxitoy xalq vakillari kengashi Doimiy qo‘mitasi raisi Chjao Letszi boshchiligidagi delegatsiya a’zolari bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tdi.


👉 BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилотининг саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите Организации тюркских государств

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга борди. Фузулий шаҳри аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Эртага президент Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Ўзбекистон раҳбари саммит иштирокчиларини қутлар экан, Қозоғистоннинг ШҲТга раислиги натижаларини юқори баҳолади, шунингдек, Беларусни ташкилотга аъзо бўлгани билан табриклади.

Президент ушбу саммит халқаро вазият кескинлашаётган бир шароитда ўтаётганини қайд этди.

- Бундай мураккаб вазиятда ШҲТнинг асоси бўлган тамойилларга содиқлигимизни сақлаш ва янада мустаҳкамлаш фавқулодда муҳимдир. Ана шу тамойиллар туфайли Ташкилот бугунги ютуқларга эришди, халқаро масалаларда юксак нуфуз ва барқарорлаштирувчи ўринга эга бўлди, - деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | YouTube

Читать полностью…

Xushvaqtov Islom Nortashovich

Чироқчида 3800 гектар майдонга чигит экилиб, парвариш қилинмоқда.

Мазкур ғўза майдонларида агротехник тадбирлар ўз муддатида ва сифатли амалга оширилмоқда.

Видеода: "Қуёшли юрт чорваси" фермер хўжалиги ғўза майдонларида агротехник тадбирлар амалга оширмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/chiroqchi_press

Читать полностью…
Подписаться на канал